Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Mir Arab madrasah and its changes in the personnel
training system
Yusufbek JAHONGIROV
1
Andijan state university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
28 April 2022
Accepted 20 May 2022
Available online
10 June 2022
The article provides a detailed analysis of the activities of the
Mir Arab Madrasah and changes in its training system, the
growing number of students with the help of materials from
primary archival sources and scientific literature.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp22-29
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Mir Arab Madrasah,
staff,
Islam religion,
teacher,
clerics,
student,
Central Asia,
Uzbekistan.
Мир Араб мадрасаси ва унинг кадрлар тайёрлаш
тизимидаги ўзгаришлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Мир Араб мадрасаси,
кадрлар,
Ислом дини,
мударрис,
дин уламолари,
талаба,
Марказий Осиё,
Ўзбекистон.
Мақолада Мир Араб мадрасаси фаолияти ва унинг
кадрлар тайёрлаш тизимидаги ўзгаришлари, талабалар
сонининг йил сайин ортиб борганлиги масалалари
бирламчи архив манбаларидаги материаллар ҳамда илмий
адабиётлардаги маълумотлар ёрдамида атрофлича таҳлил
қилинган.
1
Basic doctoral student, Andijan state university, Department of history of Uzbekistan. Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
23
Медрасе Мири
-
Араб и его изменения в системе
подготовки кадров
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
медресе Мири
-
Араб,
персоналы,
Ислам,
мударрис,
религиозные деятели,
ученик,
Средняя Азия,
Узбекистан.
В статье проводится подробный анализ деятельности
медрес Мири
-
Араб и изменений его системы обучения,
роста числа студентов с помощью архивных материалов и
данными научной литературы.
Мир Араб мадрасаси қарийб беш асрлик тарихга эга бўлган диний билим
маскани ҳисобланиши тарихдан маълум. Унинг фаолияти ХIX асрнинг
30-
йилларида бир неча йилга тўхтатиб қўйилиб, расман 1943 йилдан собиқ
Иттифоқдаги ягона исломий таълим муассасаси сифатида
ўз ишини бошлаган.
Қадимий мадраса ҳисобланган Бухородаги Мир Араб мадрасасида асримизнинг
кўплаб дин уламолари таҳсил олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шундай экан,
мазкур мадрасанинг дин уламоларини тарбиялаб етиштириш, мамлакатимизда
диний кадрлар тайёрлашдаги фаолиятини тадқиқ этиш муҳим масалалардан
ҳисобланади.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архивидаги маълумотга кўра,
мадрасани 1951 йилда биринчи хатмона[1]да 13 нафар битирувчи битирган.
1958 йили иккинчи хатмонада 10 нафар битирувчи тамомлаган бўлиб, уларнинг
ичида мустақил Ўзбекистон Республикасининг иккинчи муфтийси Мухтор ҳожи
Абдуллаев ҳам бўлган. 1959 йили учинчи хатмонани 14 нафар, 1961 йили тўртинчи
хатмонани 13 нафар битирувчи тамом қилиб, улар орасида мустақил
Ўзбекистоннинг биринчи
муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
бўлган [2]. Шу тарзда Мир Араб мадрасасини 1991 йилгача
(22-
хатмона
)
281 нафар
толиб битирган. Минтақамизда ва Шарқ мусулмон оламида ўзига хос ўринга эга
бўлган мазкур мадраса тарихини, шунингдек, ислом дини соҳасида олий
маълумотли кадрларни тайёрлаш соҳасидаги фаолиятининг ёритилиши бежизга
эмаски, бу улуғ масканда юртимизнинг улкан забардаст олимлари етишиб чиққан
ва улар бутун мусулмон оламида машҳур бўлганлар.
Ушбу мадраса мақом ва нуфузини кўтариш масаласидаги ташаббус
биринчилардан бўлиб Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёвнинг алоҳида эътибори
ўлароқ, 2017 йилдан Бухоро вилоятида махсус Мир Араб Олий мадрасаси [3]
ташкил этилди. Тарихий тадқиқотлардан маълумки, таълим
-
тарбия тизими
муассасалари мактаб, мадраса, мадрасаи олия каби арабча сўз ва атамалар билан
номланиб
келинган. Маълум бўлишича, ўтмиш таълим
-
тарбия тизими уч босқич
ва унинг уч муассасаси –
бошланғич мактаб, ўрта махсус (мадраса) ва олий, яъни
мадрасаи олиядан иборат бўлган [4]. Таълим тизимидаги мадрасаи олия босқичи
ҳозирги олий таълим муассасасига тенглаштирилган. Мир Араб Олий мадрасаси
янги нуфузда, янги мақомда олий маълумотли ислом шариати илмлари ва араб
тили бўйича мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, ислом шариати ва араб тили
бўйича таълим бериш фаолиятининг асосий мақсади бўлса, Мир Араб мадрасаси
ҳам алоҳида ўрта махсус исломий таълим муассасаси сифатидаги фаолиятини
сақлаган ҳолда давом эттирмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
24
Собиқ шўролар ҳукмронлиги
даврида ҳам, мустақилликнинг бугунги
кунигача ҳам ушбу мадраса диёримиздаги ислом дини ташкилотларига ўз
соҳасининг малакали кадрлари –
масжид имом
-
хатиблари ва имом ноибларини
етиштириб келмоқда. Мазкур мадраса мустақилликнинг илк йилларида давлат ва
дин ўртасидаги муносабатлар яхлит ҳуқуқий ечим асосидаги тизимга келиб
улгурмаган, шунингдек, турли диний низолар рўй берган мураккаб бир вазиятда
ҳам фаолиятини қийинчилик билан давом эттирган. 1987 йилдан 1991 йилгача
11 нафар; 1988 йилдан 1992 йилгача 14 нафар; 1989–1993 йилларда 49 нафар;
1990
–1994 йилларда 132 нафар; 199
1
–1995 йилларда 101 нафар битирувчилар
ушбу мадрасани тамомлаган бўлиб, 1995 йилда битирганлар 1997 йилгача
3 йиллик ва 2 йиллик таҳсил олганлар, яъни 9
-
синфни битирганлар 3 йил,
11-
синфни тамомлаганлар эса икки йил таҳсил олганлар [5].
Мир Араб
мадрасасининг низоми 1990 йил 31 январда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар
диний бошқармаси уламолар кенгаши томонидан тасдиқланган, 1992 йил
13 мартда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга
олинган [6]. Мир Араб мадрасаси собиқ иттифоқ парчаланиши ва мустақиллик
даврининг илк йилларида ҳам фаолиятини тўхтатмаганлиги сабабли бошқа
мадрасалардан кўра мазкур мадрасага талаб жуда юқори бўлган. Марказий
Осиёнинг барча минтақаларидан ўқиш истагида бўлганлар бу мадрасага келиб
таҳсил олганлар.
199
2 йил 28–29 август кунлари Бухоро Мир Араб мадрасасига кириш
имтиҳонини
топширган талабалар натижаларини кўрадиган бўлсак, қўшни
республикалардан, жумладан, Қирғизистондан жами 36 нафар абитуриент,
Тожикистондан эса 19 нафар абитуриент ҳужжат топширган [7]. 1993 йилда
имтиҳон синовларини намунали хулқ билан битирган 29 нафар талабага 1000 (бир
минг) сўмдан пул мукофоти берилган. Шу тарзда турли рағбатлар, ҳомийлик ва ўз
навбатида қатъий жазо ҳам қўлланилганлиги, Диний бошқарма томонидан ва
мударрисларнинг толибларни қизиқтириш мақсадида ташкил этилган таълим
тизими мадрасада ўзига хос анъанани бошлаб берган.
Мадраса бой кутубхонага эга бўлиб, унда “Тафсири Жалолайн”, “Тафсири
Ҳусайний”, “Мишкоту
-
л
-
масобиҳ”, “Ас
-
саҳиҳ ал
-
Бухорий”, “Ал
-
Адаб ал
-
муфрад”,
“Қофия”, “Шарҳий Кофия”, “Шифоҳия”, “Усулу
-
л
-
фиқҳ”, “Мирқод”, “Ҳидоя”,
“Мухтасар”, “Хамса”, “Мажолису
-
н
-
нафоис”, “Насойиму
-
л
-
Мухаббат”, “Тазкироту
-
л
-
авлиё”, “Муфрадот”, “Тақвиму
-
т
-
таврих”, “Шарҳи Муллазода”, “Маснавий
-
маънавий”, “Гулистон”, “Бўстон”, “Туҳфату
-
л
-
мулук”, “Тиб қонунлари”, “Нуру
-
л
-
Яқин”, “Чор Китоб” каби жами адади қадимий қўлёзма ва тошбосма асарлар билан
5000 тагача ноёб асарлар жамланган [8]. Талабалар ана шундай муҳим манбаларни
ўқиб, бой илмий тафаккур соҳиби бўлиб тарбияланганлар. Бироқ мадрасада
ўқитиладиган адабиётлар масаласида муаммолар етарлича бўлган. Ўзбекистон
Мусулмонлари идораси жорий архивида сақланаётган таълимга оид йиғма
жилдлардаги Мир Араб мадрасаси ҳисоботларида “Дурусун нахавия”нинг II,
III китоблари, Қуръони Карим, “Ҳидоятун ношин”нинг I, II, III, IV китоблари, “Сўфи
Оллоёр”, “Мунаббихат”, “Шифохия”, “Минг бир ҳадис”, “Ибодати исломия”
китоблари етишмаслиги сабабли бу китобларга катта эҳтиёж сезилгани айтилган.
Мадрасаларда, қолаверса, Мир Араб мадрасасида, юқорида таъкидланганидек,
назорат қаттиқ бўлган. Бироқ мустақилликнинг дастлабки йилларида талабалар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
25
контингенти кўпайган бўлса
-
да, мадрасанинг ўқув жараёнларида баъзи бир
камчиликлар кузатилганини кўрамиз. Бунга сабаб қилиб, ҳою ҳавасга
топширадиган абитуриентлар сонининг кўпайиши, резерв абитуриентларнинг
қабул қилиниши, сиртқи таълим турининг йўлга қўйилиши, шунингдек, ҳеч
қандай
умумий ўрта маълумотга эга бўлмаган талабалар ҳам мадрасада таҳсил
олганлиги ва бошқа сабабларни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, яна бир муҳим
жиҳат –
дин соҳасидаги малакали кадрларни тайёрлаш ёш мамлакат олдида
турган долзарб масалалардан бири эди. Шу тарзда мутасаддилар Дин ишлари
бўйича қўмита ва ЎМИнинг таълим
-
тарбия бўлими ҳамкорлигида мадрасанинг,
қолаверса, қолган исломий таълим муассасаларини фаолиятини назардан четда
қолдирмаган.
Мир Араб мадрасаси мударрислар ҳайъатининг навбатдаги йиғилишларидан
[9] бирида кун тартибидаги асосий масала 1991–1992 ўқув йили ёзги сессияси
имтиҳон ва синовлар натижалари ҳамда ўқув йили якунлари бўйича мадраса
мудири С.Шариповнинг ахбороти эшитилиб, имтиҳон ва синовларни
муваффақиятли топширганлар ва намунали хулқи учун М.
Акбаров, А.
Акмалов,
Ш.
Жумаев каби талабалар, умуман, 1 курсдан 8 та талаба, 2 курсдан 4 та талаба,
3 ва 4 курслардан 2 нафардан талаба пул ва эсдалик совғалари билан
мукофотланган. Мир Араб мадрасасида тартиб қаттиқлигини шундан билиш
мумкинки, имтиҳон ва синовларда қониқарсиз натижалари ва ўзлаштиришлари
пастлиги учун 15 нафар талаба ўз курсларида такрорий ўқиш учун қолдирилган.
Қишки
сессия якунларининг қониқарсизлиги ёзги имтиҳон ва синовларда учта ёки
ундан зиёд икки баҳо олган талабалар мударрисларнинг таклифларига биноан
Мир Араб мадрасаси толиблари сафидан чиқарилган. Масалан, 1 курсдан 12 та,
2 курсдан 7 та, 3 курсдан 4 та талаба талабалар сафидан четлатилган.
Мана шундай тартиб жорий қилинган бўлса
-
да, Мир Арабдаги вазиятни
яхши ҳолат деб бўлмас эди. Диний бошқарма бор куч саъй
-
ҳаракатини маъхад ва
мадрасаларни ислоҳ қилиш, диний кадрларни тайёрлашга киришишига
қарамасдан, мураккаб бир вазият тус олган эди. Мустақилликка эришган
мамлакатимизда дин ва давлат ўртасидаги муносабатларда бир томонда исломий
радикаллашув ортидан масжид имомлари устидан ҳам юқори ташкилотларга
турли аризалар тушар
эди. Янги ташкил қилинган Дин ишлари бўйича қўмитанинг
ЎМИ тасарруфидаги ўқув юртлари ҳаёти, ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича
унга раҳбарлик, услубий ва педагогик малака тажрибаларига эга бўлган
ходимларнинг етишмаслиги, Қўмита ва ЎМИ ўртасида ягона умуммилий мақсад
йўлидаги бирдамликнинг йўқлиги,
ўз навбатида, диний соҳадаги кадрларни
тайёрлашга таъсир кўрсатди.
Мураккаб вазият бўлишига қарамасдан 1991–1992 ўқув йилида мадраса
тарихида энг кўп толиблар, яъни 199 та талаба қабул қилинган. 1992 йил
28
–29 август кунлари ушбу диний таълим муассасасига кириш имтиҳони
топширганлар тўғрисидаги
рўйхатга [10] эътибор берадиган бўлсак, мадрасага
289 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Энг кўп абитуриент Бухоро вилоятидан
–
74 та, энг ози –
Наманган ва Самарқанддан 1 нафардан, қўшни республикалар –
Қирғизистондан
34 та, Тожикистондан 19 та абитуриент ҳужжат топширган.
1993 йил 18 майда Мовароуннаҳр Мусулмонлари идораси таълим
-
тарбия
бўлими бошлиғи М.
Жумановдан мадраса мудири С.
Шариповга хат йўлланган
бўлиб, унда шундай дейилган эди:
“Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси таълим
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
26
тарбия бўлими хабар қиладики, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
тасдиқлаган мадрасамиз низомининг 1.1. жузига биноан, низомномада
кўрсатилмаган жумҳуриятлардан бўлган талабаларни ўқитиш ман этилади. Шуни
эътиборга олиб, керакли чораларни кўришингизни сўраймиз”[11].
Ушбу низомнинг
I.1 банди бўйича, агарда низом 1990 йил 31 январда Ўрта Осиё ва Қозоғистон
мусулмонлари Диний бошқармаси уламолар кенгаши [12] томонидан
тасдиқланган ҳолатда амалда фаолият юритилаётганлиги ҳисобга олинса,
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон мусулмонлари учун ҳам
диний таълим муассасаси вазифасини ўтаган [13]. Фақат қолган давлатлардан,
масалан, 1993 йилда Озарбайжондан келган 7 нафар талаба аризаларига биноан
талабалар сафидан чиқарилган. Хатда айнан шу тарафлар инобатга олиниб,
кейинчалик
минтақа
мамлакатлари
мустақилликка
эришгандан
сўнг,
1992 йилнинг июнида [14] Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлари Бошқармаси
Мовароуннаҳр мусулмонларининг Диний бошқармасига айлантирилгандан кейин
Марказий Осиё минтақасидан келган талабаларни ҳам вазиятни англатилган
ҳолда талабалар сафидан чиқариш чоралари кўрилган.
Мир Араб мадрасасининг 1991–1994 йилларда кадрлар тайёрлаш
тизимидаги фаолияти қониқарли ҳолатда бўлган. Буни республика диний Қўмита
ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигидаги ишчи гуруҳидан иборат
тафтиш комиссиясининг хулосаларидан билиш мумкин.
Мустақиликка эндигина эришган мамлакатда диний таълим соҳасида ҳам
ислоҳот қилиниши зарур эди. Мадрасадаги 30 та мударрис 502 нафар талабага
сабоқ берарди, улардан 18 нафар мударрис махсус маълумотга, яъни ҳеч қандай
ҳужжатга эга бўлмаган, мустақил диний билим олган мударрислар бўлган.
1992 йилда мавжуд 50–60 та ўринга 294 талаба қабул қилинган. Уларнинг
аксарияти тўлиқсиз ўрта маълумотли, вояга етмаган (15–16 ёш) болалар бўлиб,
ота
-
онасининг ёзма розилиги ҳам йўқ, бунинг устига талабаларнинг синов
варақалари, гуруҳ имтиҳон баённомалари, умумий танлов натижалари
қайдномалари
мадрасада сақланмаган. Талабалардан 5 нафари умуман кириш
имтиҳонларини топширмаган, 10 киши эса ҳеч қандай
ҳужжатсиз қабул қилинган
[15]. Ўқув жараёнида 1
-
курсдаги ҳафтада 2 соат жўғрофиядан ташқари Шарқ
фалсафаси, Ватан тарихи каби барча дунёвий фанлар чиқариб ташланган, ҳар бири
1400
–1500 соатдан иборат бўлган фақат диний фанлар қолдирилган [16]. Мазкур
ҳолатда айтиш мумкинки, мударрислар кўпроқ талабага Қуръон ёдлатиш ва ҳадис
илмларини ўргатганлар, давр нуқтаи назаридан дунёвий таълим тизимида ҳам
дарсликларнинг аҳволи янгиланишини тақозо қиларди. Бироқ бу ерда масаланинг
ҳолати
мадрасалар ўқитиш тизимида дунёвий фанлар ҳам кераклигига
урғу берилган. Айтиш мумкинки, бугунги кунда диний дунёқараш илмий
дунёқарашнинг реал ютуқларини тан олиш билан бирга, динийликни
дунёвийликнинг мақсад
-
моҳиятини белгилаб берадиган универсал тамойил
сифатида тақдим этишга уринмоқда. Аммо диний онг, мафкура
ижтимоий ҳаётга,
унинг эҳтиёжларига мос ҳолда ўзгариб, замонавийлик касб этиб бориши зарур.
Оқилона эҳтиёжларга мос, тараққиётга хизмат қилишга лаёқатли диний ва
дунёвий қарашлар уйғунлик касб этиб, бир
-
бирини тўлдирмаса, турли зиддиятлар
келиб чиқиши мумкин [17].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
27
Талабалар билан ўтказилган суҳбатларда, уларнинг аксарияти фақат диний
таълимотлар билан бутунлай банд бўлиб, дунёвий билимлардан йироқлашгани,
давлат рамзларини билиш даражасида ҳам ожизлик қилгани маълум бўлган.
Талабаларнинг бор имкониятларини илм олишга сафарбар этишлари яхши, бироқ
мустақиллик қўлга киритилиши билан амалга оширилиши лозим бўлган
маънавий
-
маърифий, миллий ва диний қадриятларни тиклашдек устувор
вазифалар турганлигини ҳис қилишлари лозим эди. Чунки ҳар бир инсоннинг
шахс сифатида камолотга эришуви ва унинг маънавий қиёфаси миллий
қадриятларимиз, анъаналаримиз авлодларимиз яратиб келган шарқона таълим
тизими, тарихимизни ўрганиш асосида шаклланиб боради. Тарихдан маълумки,
деярли барча мадрасалар асрлар мобайнида иқтидорли ёш авлодни ўқитиш,
тарбиялаш, комил инсон шахси салоҳиятини кўтариш учун хизмат қилган [18].
Мадраса мударрислари ва талабаларнинг ижтимоий ҳимояланганлик
даражаси давлат тасарруфидаги таълим муассасаларидан анча паст бўлган [19].
Мударрисларнинг иш ҳақи 4
-
5 минг сўм, талабалар стипендиялари эса 800–
1000 сўм атрофида белгиланган бўлиб, у ҳам кечиктириб берилган. Мадраса
ошхонасида кунига бир маҳал арзонроқ нархда иссиқ овқат тайёрланган ва 1 қоп
ундан нон ёпилиб, талабаларга донаси 6 сўмдан тарқатилган, қолган вақт
талабалар, асосан, нон, чой билан кифояланган [20].
Мударрисларнинг барчаси, талабаларнинг эса бир қисми оилали, бола
-
чақали эканлиги эътиборга олинса, уларнинг моддий
-
иқтисодий аҳволи танг
ҳолатда
эканлигини тушуниш мумкин. Бироқ мударрис ва талабалар ана шундай
танг аҳволда бўлишларига қарамасдан, диний билимларни ўқишга бел
боғлаганлар.
Мадрасада ошхона, таҳоратхона, ҳожатхона, хужра ётоқхоналарга иссиқ сув,
тоза сув марказлаштирилган ҳолда тортилмаган, оқова (канализация) тармоқлари
ўтказилмаган. Синф ва ётоқхоналар ярим қоронғу, тор, зах, таъмирталаб бўлиб,
талабалар, асосан, ерга жой солиб ётганлар. Идиш
-
товоқ, озиқ
-
овқат, таҳорат
анжомлари, ахлат солиш челаги, кундалик пойафзал, кир кийимлар ҳам ўша
биргина ётоқхонада сақланган. Талабалар сони 200 тадан 500 тагача ортгани
муносабати билан икки кишилик турар жойга баъзан бештагача талаба
жойлаштирилган. 101 нафар талаба хусусий уйларда ижарада турган. Синф
хоналари ҳаммаси бўлиб, 18 та, ўқув гуруҳлари эса
27 та бўлган. Ўқув майдонлари
меъёрдагидан
2-
3 мартага қисқариб кетган. Сўнгги йилларда талабалар орасида
турли юқумли касалликлар (вирусли гепатит, сувчечак, ичбуруғ, қичима, ўткир
респиратор вирусли инфекция ва бошқа тери касалликлари) каби касалликлар
қайд
этилган [21].
Бундай камчиликларни бартараф этиш диний ташкилотнинг ўз зиммасида,
қолаверса, диний таълим муассасаларининг муассиси ЎМИ томонидан қопланиши
керак бўлган. Ўша пайтдаги мадраса низомномасида [22] мадрасанинг мулки ва
пул маблағлари турли ташкилот ва фуқароларнинг эҳсонларидан, шу жумладан,
чет эл ташкилотлари ва фуқароларидан келган эҳсонлардан шаклланиши
кўрсатилган бўлса
-
да, амалда бундай маблағлар жалб этилмаган. Шу ўринда
1992
–1993 йилларда мадраса ҳисобига хайрия эҳсон ва закот сифатида 3201 АҚШ
доллари ва 416 минг сўм пул маблағлари тушган бўлиб, унинг молиявий аҳволи
ҳам чуқур ўрганилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
28
Мир Араб мадрасаси, афсуски, 1991–1994 йилларда ана шундай ҳолатга
тушиб қолган эди. Комиссия хулосасининг таклифлари ичида унинг жиддий
аҳволини зудлик билан бартараф этиш йўлларидан бири
мадрасани
бутунлай
тарқатиб юбориш деб кўрсатилган эди. Бироқ бу мақбул ечим бўлмай, асрлар
давомида минглаб забардаст олиму фузалоларни етиштириб берган бу диний
таълим масканини ислоҳ қилиш чора
-
тадбирларни кўриш зарур эди.
Қолаверса, диний бошқарма ҳамда мударрисларнинг келажакдаги
мақсадлари улкан, ниятлари пок ва эзгу ҳолда мадрасалар фаолиятини
кенгайтириш, мадрасаи олияларни ташкил этиш орқали юртимиз учун юқори
салоҳиятли дин уламоларини етказиб, улар орқали фуқароларнинг диний
-
маърифий соҳадаги билимларини ошириш бўлган. Бироқ исломий таълим
муассасаларининг ҳолатини, моддий техника базасини, биринчи навбатда,
мударрис ва талабалар онгини мамлакат мақсад қилган истиқлолнинг янги
ислоҳотлари билан ҳамоҳанг тарзда олиб бориш зарур эди.
Мамлакатдаги
маънавий
-
маърифий ислоҳотлар қатори диний соҳадаги
кадрлар тайёрлашда улкан ишлар амалга оширилди. Улар истиқлол ва бугунгача
бўлган давр нуқтаи назардан баъзида улкан силжишлар, қийинчиликлар, ташқи
экстремистик кучларнинг мамлакатга таъсири ва тинч ҳамда осойишта
мамлакатга таҳдид сифатидаги хавотирлар, мусулмон олами ҳамда дунё афгор
оммасида рўй бераётган
исломий радикаллашув, шунингдек, ислом динининг
нозик ва ҳассос эканлигини
инобатга олган ҳолда мураккаб кечганлигини кўриш
мумкин.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугун янги Ўзбекистонда диний
-
маърифий соҳада улкан таҳсинга лойиқ ислоҳотларнинг амалий ифодасини бутун
дунё ўз кўзи билан кўриб амин бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар замирида шу юрт
диний таълим муассасаларида таҳсил олган малакали кадрларнинг ўрни
беқиёсдир. Шундай экан, юртимиздан чиққан, дунё ислом олами ривожига ҳисса
қўшган
забардаст
алломаларнинг
авлодлари
Учинчи
ренессанснинг
давомчиларини тарбиялашда исломий таълим муассасалари фаолияти айнан ана
шундай мақсадларга монанд тарзда юксалиб бормоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Хатмона –
бу ерда “битирди”, “тугатди”, “хатм қилди”, битирув кечаси
маъносида.
2.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви. Мир Араб Ислом ўрта
-
масус билим юртига қабул қилинган ва уни битирган талабалар сони ҳақида
маълумот.
3.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан диний ташкилот
уставининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида 21
-
сонли гувоҳномага
эга бўлди. Халқ сўзи 2017 йил 8 июнь.
4.
Валихўжаев
Б. Олий таълим тарихи: олий мадрасадан университетгача /
Имом ал
-
Бухорий сабоқлари. 2001. 3
-
сон –
Б. 242.
5.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви. Мир Араб мадрасаси
йиғмажилди 1991–2000 йиллар. Йиғмажилд рақамланмаган.
6.
Ўзбекистон Миллий архиви, М
-37-
жамғарма, 1
-
руйхат, 326
-
йиғма жилд,
21-
варақ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2022) / ISSN 2181-1415
29
7.
Ўзбекистон
мусулмонлар
идораси
жорий
архиви,
1д
рўйхат,
197-
йиғмажилд. Мир Араб мадрасаси маълумотлари, мажлис баённомалари.
Йиғмажилд рақамланмаган.
8.
Ҳожи
Абдулғафур Раззоқ. Мир Араб мадрасаси кутубхонаси // Имом
ал
-
Бухорий сабоқлари.
2003.
–
1-
сон. –
Б. 56.
9.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси жорий архиви. Мир Араб мадрасаси
мударрислар ҳайъатининг навбатдаги №6 рақамли баёнидан кўчирма.
10.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви, 1д рўйхат, 197
-
йиғма
жилд. Йиғма жилд рақамланмаган.
11.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви. 1д рўйхат, 197
-
йиғма
жилд.
12.
Ўзбекистон Миллий архиви, М
-37-
жамғарма, 1
-
руйхат, 326
-
йиғма жилд,
21
–
23-
варақлар.
13.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви. 1д рўйхат, 197
-
йиғма
жилд.
14.
Ҳасанбоев
Ў. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари: диний
ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари. –
Тошкент:
Тошкент ислом университети, 2014. –
Б. 36.
15.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви. 1д рўйхат, 197
-
йиғма
жилд.
16.
Байназарова
А. Ислом фалсафасида диний ва дунёвий илмлар уйғунлиги
масаласи. / Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. –
Тошкент, 2009. –
Б. 116.
17.
Турсунова М. Мадраса таълими тарихидан лавҳалар. –
Тошкент: MUMTOZ
SOZ, 2017.
–
–
Б. 92.
18.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви. 1д рўйхат, 197
-
йиғма
жилд.
19.
Ўша жойда.
20.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси жорий архиви. 1д рўйхат, 197
-
йиғма
жилд.
21.
22.Ўзбекистон Миллий архиви, М
-37-
жамғарма, 1
-
руйхат, 326
-
йиғма
жилд, 21
-31-
варақлар.
