Авторы

  • Сардор Тошниёзов
    магистрант, Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp95-104

Ключевые слова:

незаконный оборот развитие законодательства сильнодействующие и ядовитые вещества лекарственные средства содержащие сильнодействующие вещества здоровье населения уголовная ответственность

Аннотация

В статье проведен анализ норм законодательства, устанавливающих ответственность за незаконный оборот сильнодействующих и ядовитых веществ, которые стали угрожающим фактором для здоровья населения и национального генофонда. На основе проведенного анализа выдвинуты предложения по дальнейшему повышению эффективности борьбы с незаконным оборотом сильнодействующих и ядовитых веществ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of the development of legislation establishing
responsibility for the illegal trafficking of potent and toxic

substances

Sardor TOSHNIYOZOV

1

Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021
Received in revised form

28 May 2022
Accepted 20 June 2022

Available online

25 July 2022

The article analyzes the norms of legislation establishing

responsibility for the illegal trafficking of potent and toxic

substances that have become a threatening factor for the health
of the population and the national gene pool. On the basis of the

analysis, proposals have been put forward to further improve

the effectiveness of the fight against illicit trafficking of potent

and toxic substances.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp95-104

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

illegal trafficking,
development of legislation,

potent and toxic substances,
medicines containing potent
substances,

public health,

criminal liability.

Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг
ноқонуний

муомаласи

учун

жавобгарликни

белгиловчи қонунчиликнинг ривожланиши таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ноқонуний муомала,
қонунчилик

ривожланиши, кучли

таъсир қилувчи ва заҳарли
моддалар,

таркибида кучли таъсир

қилувчи

моддалар мавжуд

бўлган дори воситалари,
аҳоли саломатлиги,

жиноий жавобгарлик.

Мақолада аҳоли саломатлиги ва миллий генофондга

таҳдид солувчи омилга айланган кучли таъсир қилувчи ёки

заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи

учун жавобгарликни белгиловчи нормаларнинг ривож

-

ланиш тарихи таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижалари

асосида кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг

ноқонуний муомаласига қарши курашиш самарадорлигини

оширишга қаратилган айрим таклифлар илгари сурилган.

1

Master of the Tashkent State University of Law. E-mail: sardorbilol@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

96

Анализ

развития

законодательства,

устанавливающего ответственность за незаконный
оборот сильнодействующих и ядовитых веществ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

незаконный оборот,
развитие

законодательства,
сильнодействующие и
ядовитые вещества,
лекарственные средства,

содержащие
сильнодействующие
вещества,

здоровье населения,
уголовная
ответственность.

В статье проведен анализ норм законодательства,

устанавливающих ответственность за незаконный оборот

сильнодействующих и ядовитых веществ, которые стали

угрожающим фактором для здоровья населения и
национального генофонда. На основе проведенного

анализа выдвинуты предложения по дальнейшему

повышению эффективности борьбы с незаконным
оборотом сильнодействующих и ядовитых веществ.

Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи

аҳоли саломатлиги ва хавфсизликка таҳдид солувчи омиллардан бири
ҳисобланади. Қадимдан инсон соғлиғига зарар етказиш, унинг ақл

-

иродасига

таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш тақиқлаб келинган.

Жумладан, “Авесто”да одамни маст қилувчи ичимлик ва наркотик

моддаларни истеъмол қилиш ҳам қатъиян ман этилган, одамни маст қилувчи
ичимлик (ҳаом)

дейилган. Зардуштийлик динида энг оғир гуноҳлардан бири

шахснинг ўз жонига қасд қилиши ва ўзгани ўлдириш ҳисобланган. Дарҳақиқат,
кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар инсон соғлиғига ва якунда унинг
ҳаётига

таҳдид солувчи омиллардан бири ҳисобланади. А.

Свистильников ва

С.

Рудневлар кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг инсон ҳаётига

таҳдиди ҳақида гапирар экан, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар

-

нинг ноқонуний муомаласи билан бир қаторда кучли таъсир қилувчи моддаларни
истеъмол қилиш билан боғлиқ ижтимоий муаммо пайдо бўлиб, унинг доираси
одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига реал хавфни келтириб чиқараётганлигини
таъкидлашган.

Ушбу моддаларни истеъмол қилганлик ва улар билан боғлиқ бошқа

ҳаракатлар

учун жавобгарлик масалалари Марказий Осиё ҳудудида Ислом дини

тарқалганда ҳам мавжуд бўлган. Хусусан, Ислом динида ҳар бир маст қилувчи
нарса хамр эканлиги, хамрнинг ҳаромлиги, уларни истеъмол қилиш билан одам ўз
жонига қасд қилиши, бу эса гуноҳ эканлиги белгиланган.

Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун

жавобгарликка оид қонунчилик ривожланишининг кейинги босқичи сифатида
Чор Россияси даврини кўрсатиш мумкин. 1867 йилда Туркистон гунерал

-

губернаторлиги ташкил этилган бўлиб, 1892 йилда Туркистон ўлкасини
бошқариш тўғрисидаги Низом қабул қилинган. Мазкур Низомнинг иккинчи
бўлимида Туркистон ўлкасида суд тизимини белгиловчи қоидалар билан бирга,
маҳаллий аҳоли жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган жиноятлар рўйхати
белгиланган эди. Жумладан, ушбу бўлимнинг

иккинчи боби 141

-

бандида

ўн бир


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

97

турдаги

жиноятлар учун маҳаллий аҳоли умумий асосларда жавобгарликка

тортилиши мумкинлиги назарда тутилган. Ушбу жиноятлар қаторида
гиёҳвандлик воситалари ёки

инсоннинг ақл

-

идрокига таъсир этувчи воситалар

билан муомала қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи қоидалар мавжуд
бўлмаган. Яъни маҳаллий аҳоли бу каби қилмишлар учун шариат қонунлари
асосида жавобгар бўлган.

Аммо Туркистон ўлкасида яшовчи маҳаллий бўлмаган аҳолининг

жавобгарлик масалалари Чор Россиясида амалда бўлган ҳужжатлар билан
тартибга солинган. Жумладан, Жиноий ва ахлоқий жазолар ҳақидаги
тузукларнинг олтинчи бўлимида заҳарли ва кучли таъсир қилувчи моддаларни
сотиш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан ушбу моддаларни сотиб олиш
ҳуқуқига

эга бўлмаган шахсларга сотганлик, ушбу моддаларни сақлаш ва улардан

фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган

(867

868-

моддалар). Шунингдек, 864

-

моддада ўзгани ўлдириш мақсадида сувга

заҳарли ва кучли таъсир қилувчи моддаларни ташлаганлик учун алоҳида

жавобгарлик чоралари назарда тутилган.

Ушбу моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишга оид

қонунчилик

ривожланишининг навбатдаги босқичи

1926 йилдан 1959 йилга

қадар бўлган даврни

ўз ичига олади.

1926 йилдаги Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг

250-

моддасида кучли

таъсир қиладиган заҳарли моддаларни махсус рухсатсиз тайёрлаш, сақлаш, сотиб
олиш ва сотиш ҳамда кучли таъсир қиладиган заҳарли моддаларни ишлаш,
сақлаш, бериш, ҳисобга олиш ва ташиш юзасидан белгиланган қоидаларни бузиш
учун жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ушбу ҳаракатлар учун мазкур
моддаларнинг мусодараси ҳамда беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум
қилиш

жазоси белгиланган.

Ушбу жавобгарлик чораси Жиноят кодекси Махсус қисмининг “Халқнинг

саломатлигини, жамоат хавфсизлигини ва оммавий тартибни сақлаш қоидаларини
бузиш” деб номланган саккизинчи бобида кўзда тутилган.

Шунга алоҳида эътибор қаратиш керакки, 1926 йилдаги Ўзбекистон

ССР Жиноят кодексининг 250

-

моддасида Ўзбекистоннинг кейинги жиноят

кодексларидан фарқли ўлароқ, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний
муомаласини ташкил этувчи ҳаракатларда

ўтказиш мақсади

мавжуд бўлмаган.

А.

Федоровнинг фикрича, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг

ноқонуний муомаласи кенг тарқалишига уларни ўтказиш мақсадисиз олиш ҳамда
сақлаш учун жавобгарлик белгиланмаганлиги, нархларнинг арзонлиги ва
бошқалар сабабчи ҳисобланади. Бу каби моддаларнинг ноқонуний муомаласининг
хавфи юқорилигига урғу бериб, М.

Ермаков кучли таъсир қилувчи ва заҳарли

моддаларнинг ўтказиш мақсадисиз ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни
белгилаш таклифини илгари сурган. Бизнингча ҳам, кучли таъсир қилувчи ва
заҳарли моддаларнинг ўтказиш мақсадисиз ноқонуний муомаласи учун
жавобгарликни белгилаш уларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш
борасидаги ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилар эди.

Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларга қарши курашиш борасидаги

жиноят қонунчилигининг ривожланиш тарихида

1959 йилдан 1995 йилга қадар

бўлган давр

алоҳида аҳамиятга эга.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

98

1959 йилдаги Ўзбекистон ССР Жиноят кодекси 216

-

моддасининг иккинчи

қисмида наркотик модда ҳисобланмаган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларни, бунинг учун махсус рухсатнома олмасдан туриб,

сотиш мақсадида

тайёрлаш, сотиш, шунингдек, уларни ана шу мақсадларда сақлаш ёки сотиб олиш

учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу қисмнинг санкциясига кўра, мазкур қилмиш

кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддаларни мусодара қилган ҳолда икки йилгача

муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки бир йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши

билан жазоланган.

Ушбу модданинг учинчи қисмида эса наркотик моддаларни ва бошқа хил

кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, бериш,

ҳисобга

олиш, ташиш, жўнатиш ҳақида белгиланган қоидаларни бузиш учун бир

йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш, шу муддатга ахлоқ тузатиш иши

ва

эллик сўмдан юз сўмгача миқдорда жарима тарзидаги жазо чоралари белгиланган.

1959 йилдаги Ўзбекистон ССР Жиноят кодекси 1969 йилда наркотик ва

бошқа хил кучли таъсир қиладиган ёки заҳарли моддаларни талон

-

торож

килганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги 216

1

-

модда билан

тўлдирилган.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида наркотик бўлмаган кучли таъсир

қилувчи

ёки заҳарли моддаларни талон

-

торож қилганлик учун тўрт йилгача

муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Модданинг учинчи қисмида ушбу қилмишнинг квалификацияловчи

белгилари сифатида қилмиш:

такроран;

бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

хизмат мавқеига кўра ёки сақлаш учун ишониб топширилган шахс

томонидан содир этилиши белгиланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар учун мол

-

мулкни

мусодара қилиб ёки мусодара қилмасдан, саккиз йилгача муддатга озодликдан

маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилган.

Модданинг тўртинчи қисмида:

босқинчилик йўли билан;

кўп миқдорда;

алоҳида хавфли рецидивист томонидан наркотик бўлмаган кучли таъсир

қилувчи ёки заҳарли моддаларни талон

-

торож қилганлик учун оғирроқ

жавобгарлик чоралари белгиланиб, ушбу қилмиш учун мол

-

мулкининг

мусодараси ва олти йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш

жазоси назарда тутилган.

Кодекснинг 10

-

моддасига кўра, мазкур жиноятнинг субъекти ўн тўрт ёшга

тўлган шахс ҳисобланган.

Шунингдек, 1959 йилдаги Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 68

-

модда

-

сида қаттиқ таъсирли ва заҳарли моддаларни контрабанда қилганлик учун

жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ушбу қилмишни содир этган шахсга мол

-

мулкини мусодара қилиб ва икки йилдан беш йилгача муддатга сургун қилиб ёки

сургун қилмасдан, уч йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш

жазоси тайинланган.

Ушбу кодекс 16

9-

моддасининг иккинчи қисмида наркотик ва бошқа хил

кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни айбни оғирлаштирадиган

ҳолатларда

талон

-

торож қилиш (ушбу кодекс 216

1

-

моддасининг учинчи ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

99

тўртинчи қисмлари) каби жиноятни олдиндан ваъда бермасдан яширганлик

учун

жавобгарлик белгиланган. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача

муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки олти ойдан бир йилгача муддатга ахлоқ

тузатиш иши билан жазоланган.

Кодекснинг 170

-

моддасида тайёрланаётганлиги ёки содир этилганлиги

аниқ маълум бўлган наркотик ва бошқа хил кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли
моддаларни айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талон

-

торож қилиш

(ушбу кодекс 216

1

-

моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари) тўғрисида хабар

бермаслик учун жавобгарлик назарда тутилган. Бу каби қилмишни

содир этган

шахсга эса уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки бир йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Қучли

таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласига

қарши курашиш борасидаги қонунчилик ривожланишининг кейинги босиқичи

1995 йилдан бугунги кунга қадар бўлган даврни

ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги 2012–ХII

-

сонли

Қонуни

билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқланган.

Мазкур кодекс 1995 йилнинг 1 апрелидан кучга кирган.

Дастлаб қабул қилинган кодексда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларнинг ноқонуний реализацияси учун бир қатор жавобгарлик чоралари
белгиланган.

Жумладан, кодекснинг 246

-

моддасида божхона назоратини четлаб ёки

божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига
ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки
бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли
моддаларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказганлик

(контрабанда қилганлик) учун жавобгарлик назарда тутилган.

Бунда айбдор шахсга нисбатан мол

-

мулкни мусодара қилиш ёки мусодара

қилмасдан

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси

тайинланиши мумкин бўлган. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 август

-

даги “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят, Жиноят

-

процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш
ҳақида”ги 254–

II-

сон Қонуни билан ушбу модданинг санкциясидан мол

-

мулк

мусодараси тарзидаги жазо чиқарилган.

Жиноят кодексининг 251

-

моддасида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда
эгаллаш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, ушбу модданинг иккинчи ва
учинчи қисмларида қилмишнинг оғирлаштирувчи белгилари сифатида:

такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш

йўли билан;

талончилик йўли билан;

тамагирлик йўли билан;

босқинчилик йўли билан;

кўп миқдорда;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

100

уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилиши назарда

тутилган бўлиб, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
белгиланган.

2004 йил 27 августда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига

ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 671–

II-

сон

Қонун қабул қилиниб, у билан Жиноят кодекси кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли
моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жавобгарликни
назарда тутувчи янги 251

1

-

модда билан тўлдирилган.

Қабул

қилинган Қонунга кўра, 251

1

-

модданинг биринчи қисмида

гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир
қилувчи

ёки заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда

тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд жўнатиш, шунингдек, уларни
қонунга

хилоф равишда ўтказиш учун жавобгарлик ўрнатилган. Ушбу ҳаракат

учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида қилмишнинг оғирлаштирувчи

белгилари сифатида ҳаракат такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан
тил бириктириб, уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилиши кўзда
тутилган.

Модданинг тўртинчи қисмида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд
жўнатиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик чоралари ўрнатилган. Бунда
қилмишнинг

жиноят деб топилиши учун кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларнинг ўғирланиши ёки бошқа тарзда жиддий зарар етказилиши каби
оқибатлар келиб чиқиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг

айрим

қонун

ҳужжатларига

жамоат

хавфсизлигини

таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги

ЎРҚ–

503-

сонли Қонуни билан 251

1

-

модданинг биринчи қисмидаги диспозицияга

“гиёвандлик воситаларининг аналоглари” тушунчаси қўшилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги “Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида”ги ЎРҚ–

629-

сонли Қонуни билан Жиноят кодекси ва Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан
кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни
белгиловчи моддаларга бир қатор янгиликлар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165

1

-

моддаси янги

таҳрирда баён қилиниб, унда:

сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий

буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, олганлик,
сақлаганлик, ташиганлик ёки ўтказганлик, шунингдек, дори воситаларини ёки
тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида
реализация қилганлик;

таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари,

уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори
воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

101

таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори

воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун

жавобгарлик чоралари ўрнатилган.

Бу каби ўзгартиришлар Қонун билан Жиноят кодексига ҳам киритилган.

Мазкур ўзгартиришлар натижасида суд

-

тергов амалиётида қонун нормаларини

қўллашда

бир қатор муаммо ва қийинчиликлар вужудга келганлиги ҳақида

тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Жумладан, киритилган ўзгартиришлар натижасида кучли тасъир қилувчи

моддалар билан боғлиқ ҳаракатлар Жиноят кодексининг 186

3

ва 251

1

-

модда

-

ларидаги қуйидаги учта жиноят таркиби билан малакаланишига олиб келган.

Хусусан:

дори препаратлари ҳисобланган

кучли таъсир қилувчи дори восита

-

ларини ноқонуний реализация қилганлик

(186

3

-

модданинг биринчи –

тўртинчи

қисмлари)

;

таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори

воситаларини

рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик

(186

3

-

модданинг бешинчи қисми)

;

дори препаратлари ҳисобланмайдиган

кучли таъсир қилувчи дори

воситаларини ноқонуний реализация қилганлик

(251

1

-

моддада)

учун жавобгарлик

чоралари ўрнатилган.

Бунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир қатор тушунмовчиликлар юзага

келди.

Биринчидан,

Жиноят кодексининг 251

1

-

моддасидан фарқли ўлароқ,

186

3

-

моддада белгиланган дори препаратлари ҳисобланган кучли таъсир қилувчи

моддаларни кўп бўлмаган миқдорда ноқонуний реализация қилганлик учун

жиноий жавобгарлик шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг

қўлланилган. Бу ҳолатда ижтимоий хавфлилиги деярли бир хил бўлган кучли

таъсир қилувчи турли моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун икки хил

жавобгарлик белгиланган.

Хорижий давлатлар, масалан, Арманистон (ЖК 275

-

модда), Белорусь

(ЖК 333

-

модда), Грузия (ЖК 240

-

модда), Латвия (ЖК 248

-

модда), Озарбайжон (ЖК

240-

модда), Россия (ЖК 234

-

модда), Украина (ЖК 321

-

модда) каби давлатларнинг

Жиноят кодексларида эса барча турдаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг

ноқонуний

муомаласи

учун

тўғридан

-

тўғри

жиноий

жавобгарлик

белгиланганлигини кузатишимиз мумкин.

Иккинчидан,

дори препаратлари ҳисобланган кучли таъсир қилувчи

моддаларнинг кўп миқдордаги ноқонуний муомаласи учун шахсни жавобгарликка

тортишда бир

қатор муаммолар мавжуд бўлган.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818

-

сон

Қарори

билан кучли таъсир қилувчи моддаларнинг кўп миқдори граммда

белгиланган. Аксинча, дори воситаларининг кўп миқдори уларнинг суммасидан

келиб чиқиб аниқланади.

Аммо уларнинг ҳар иккаласи ҳам Жиноят кодекси 186

3

-

моддасининг

биринчи–тўртинчи қисмлари предметига кирган. Бу ҳолат, ўз навбатида, бир

моддада белгиланган норманинг икки хил талқин қилинишига, яъни

186

3

-

модданинг предметига кирувчи воситаларнинг миқдорини

аниқлашда

“икки

хил стандарт”

қўлланилишига олиб келган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

102

Учинчидан,

айнан бир турдаги қилмиш Жиноят кодекси 186

3

-

моддасининг

турли қисмлари билан малакалаш ҳолатлари мавжуд бўлган.

Юқорида қайд этганимиздек, Жиноят кодекси 186

3

-

моддасининг биринчи

-

тўртинчи қисмларида дори препаратлари ҳисобланган кучли таъсир қилувчи

моддаларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация

қилганлик

ҳамда бешинчи қисмида ушбу воситаларни рецепт бўйича чакана

реализация қилиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Таҳлиллар эса таркибида кучли таъсир қилувчи моддаларни фуқаролар

томонидан дорихоналардан ташқарида реализация қилиш билан боғлиқ

қилмишларни

Жиноят кодекси 186

3

-

моддасининг биринчи қисми билан ҳам,

бешинчи қисми билан ҳам малакалаш амалиёти ҳолатлари мавжудлигини

кўрсатди.

Жумладан, 2020

-

2021 йилларда дастлабки тергов органи томонидан

фуқароларнинг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиши билан боғлиқ

7 та

ҳолатнинг

3 тасида

қилмиш Жиноят кодекси 186

3

-

моддасининг биринчи

қисми,

4 тасида

эса бешинчи қисми билан малакаланган.

Бу каби муаммолар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга

хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд

амалиёти тўғрисида”ги 33

-

сон Қарорида қисман ўз ечимини топган.

Жумладан, ушбу Қарорнинг 18

-

бандида таркибида кучли таъсир қилувчи

моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация

қилиш

тартибини бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

165

1

-

моддасининг учинчи қисми билан жавобгарликка сабаб бўлиши, агар бундай

ҳаракатлар маъмурий жазо чоралари қўлланилгандан сўнг ёки кўп миқдорда

содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 186

3

-

моддасининг

бешинчи қисми билан квалификация қилиниши белгиланган.

Шунингдек, Қарорнинг 19

-

бандида таркибида кучли таъсир қилувчи

моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини бунга рухсатномаси (лицензияси)

бўлмаган дорихоналарда реализация қилиш кучли таъсир қилувчи моддаларни

қонунга

хилоф равишда ўтказиш сифатида баҳоланиши ва Жиноят кодекси

251

1

-

моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги

қайд этилган.

Фикримизча,

Пленум

қарорининг

мазкур

бандлари

юқоридаги

муаммоларнинг тўлиқ ечими эмас. Зеро, Қарорнинг 18

-

ва

19-

бандларида

дорихоналарда фаолият юритмайдиган фуқаролар Жиноят кодекси 186

3

-

модда

-

сининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноят субъекти ҳисобланмаслигига

оид тушунтиришлар берилмаган.

Шу сабабли Пленум қарорининг 18

-

ва 19

-

бандларини битта бандга

бирлаштириб, уни қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилади:

“Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори восита

-

ларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш Ўзбекистон

Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 165

1

-

моддасининг

учинчи қисми билан жавобгарликка сабаб бўлади. Агар бундай ҳаракатлар

маъмурий жазо чоралари қўлланилгандан сўнг ёки кўп миқдорда содир этилган

бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 186

3

-

моддасининг бешинчи

қисми билан квалификация қилинади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

103

Судларга тушунтирилсинки, ушбу моддаларда белгиланган жиноят

(ҳуқуқбузарлик) махсус субъект, яъни таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар
мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш
ваколатига эга бўлган дорихоналарда фаолият юритувчи шахс томонидан содир
этилади”.

Хулоса қилиб айтганда, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг

айланмасига тақиқ ўрнатилишининг тарихи тахминан мамлакатимиз ҳудудида
зардуштийлик дини тарқалган даврдан бошланиб, мазкур соҳадаги қонунчилик
бугунги кунга қадар замон талаблари асосида такомиллаштирилиб келинмоқда.
Бу борадаги қонунчиликнинг ривожланиш тарихини ўрганиш келгусида юзага
келиши мумкин бўлган омилларда кучли таъсир қилувчи ва заҳарли
моддаларнинг

ноқонуний

муомаласига

қарши

курашиш

борасидаги

йўналишларни белгилашда муҳим аҳамиятга эгадир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг 1926 йилдаги Жиноят

кодекси (01.09.1946 йилгача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) –

Т.: ЎзССР

Министрлар

Совети

Ишлар

Мудирлигининг

босмахонаси,

1947

й.

120 в.

2.

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг 1959 йилдаги Жиноят

кодекси (01.01.1971 йилгача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) –

Т.:,

Ўзбекистон, 1941 й. –

311 в.

3.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган

2012

–ХII

-

сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг

Жиноят кодекси –

http://lex.uz/docs/5601201.

4.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги “Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ–

711-

сонли Қонуни –

http://lex.uz/docs/5601201.

5.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил

27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф
равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 33

-

сон қарори –

http://lex.uz/docs/5809125.

6.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2019

йил

27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар
муомаласини

тартибга

солиш

тўғрисида”ги

818

-

сон

қарори

http://lex.uz/docs/4532164.

7.

Ермаков М.Г. Уголовно

-

правовая характеристика незаконного оборота

сильнодействующих и ядовитых веществ: дис. ... канд. юрид. наук. Омск.

2014.

196 с.

8.

Свистильников А.Б., Руднев С.М. Противодействие незаконному обороту

сильнодействующих веществ и биологически активных добавок: проблемы и пути
решения // ППД. 2013. № 1. URL: https://cyberleninka.ru/article/

n/protivodeystvie-

nezakonnomu-oborotu-silnodeystvuyuschih-veschestv-i-biologicheski-aktivnyh-dobavok-
problemy-i-puti-resheniya.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2022) / ISSN 2181-1415

104

9.

Федоров А.В. Уголовная ответственность за незаконный оборот

сильнодействующих или ядовитых веществ (ст. 234 УК РФ) // Наркоконтроль.
2007. № 1. с. 11

-21.

10.

Ҳ

.

Бобоев.

“Авесто”да

жиноят

ва

жазо

масалалари.

https://proacademy.uz/postfiles/sets/eu/tt/index.html.

11. https://parliament.gov.uz.
12. https://islom.uz.
13. https://studref.com.
14. http://pravo.gov.ru.
15. https://online.zakon.kz.
16. https://matsne.gov.ge.
17. http://www.alex-lawyer.lv.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг 1926 йилдаги Жиноят кодекси (01.09.1946 йилгача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) – Т.: ЎзССР Министрлар Совети Ишлар Мудирлигининг босмахонаси, 1947 й.

– 120 в.

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг 1959 йилдаги Жиноят кодекси (01.01.1971 йилгача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) – Т.:, Ўзбекистон, 1941 й. – 311 в.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси – http://lex.uz/docs/5601201.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–711-сонли Қонуни – http://lex.uz/docs/5601201.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил

ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сон қарори – http://lex.uz/docs/5809125.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори – http://lex.uz/docs/4532164.

Ермаков М.Г. Уголовно-правовая характеристика незаконного оборота сильнодействующих и ядовитых веществ: дис. ... канд. юрид. наук. Омск.

– 196 с.

Свистильников А.Б., Руднев С.М. Противодействие незаконному обороту сильнодействующих веществ и биологически активных добавок: проблемы и пути решения // ППД. 2013. № 1. URL: https://cyberleninka.ru/article/ n/protivodeystvie-nezakonnomu-oborotu-silnodeystvuyuschih-veschestv-i-biologicheski-aktivnyh-dobavok-problemy-i-puti-resheniya.

Федоров А.В. Уголовная ответственность за незаконный оборот сильнодействующих или ядовитых веществ (ст. 234 УК РФ) // Наркоконтроль. 2007. № 1. с. 11-21.

Ҳ. Бобоев. “Авесто”да жиноят ва жазо масалалари. – https://proacademy.uz/postfiles/sets/eu/tt/index.html.