Авторы

  • Сардор Тошниёзов
    Самостоятельный соискатель Правоохранительной академии Республики Узбекистан, г. Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp295-301

Ключевые слова:

сильнодействующие и ядовитые вещества состав преступления уголовная ответственность институт освобождения от ответственности

Аннотация

В статье освящены схожие и отличительные черты законодательства Узбекистана, Азербайджана и Грузии в сфере ответственности за незаконный оборот сильнодействующих и ядовитых веществ на основе проведенного сравнительно-правового анализа уголовной ответственности, установленные за указанное противоправное деяние. По итогам проведенного анализа автором выдвигаются предложения, направленные на повышение эффективности борьбы с правонарушениями, связанными с указанными веществами.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Liability for illegal trafficking of potent and toxic
substances in Uzbekistan, Azerbaijan and Georgia:
a comparative legal analysis

Sardor TOSHNIYOZOV

1


Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

The article highlights the similar and distinctive features of

the legislation of Uzbekistan, Azerbaijan and Georgia in the area
of responsibility for the illegal circulation of potent and toxic
substances based on a comparative legal analysis of criminal

liability established for the specified illegal act. Based on the
results of the analysis, the author puts forward proposals aimed
at improving the effectiveness of the fight against offenses

related to these substances.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp295-301

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

potent and toxic substances,

corpus delicti,

criminal liability,

institution of exemption

from liability.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузияда кучли таъсир
қилувчи

ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний

муомаласи учун жавобгарлик: қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

кучли таъсир қилувчи ва

заҳарли моддалар,

жиноят таркиби,

жиноий жавобгарлик,

жавобгарликдан озод

қилиш институти.

Мақолада

Ўзбекистон,

Озарбайжон

ва

Грузия

давлатларида

кучли

таъсир

қилувчи

ва

заҳарли

моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ

белгиланган жиноий жавобгарлик чоралари қиёсий

-

ҳуқуқий

таҳлил қилиниб, ушбу давлатлар қонунчилигининг бу каби
ғайриқонуний қилмишларга қарши курашиш соҳасидаги

ўхшашликлари ҳамда ўзига хос жиҳатлари ёритилган.
Тадқиқот натижаси бўйича муаллиф томонидан хорижий
тажриба

асосида

ушбу

моддалар

билан

боғлиқ

ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини
оширишга қаратилган айрим таклифлар илгари сурилган.

1

Independent Applicant, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: sardorbilol@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

296

Ответственность

за

незаконный

оборот

сильнодействующих

и

ядовитых

веществ

в

Узбекистане, Азербайджане и Грузии:

сравнительно

-

правовой анализ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

сильнодействующие и

ядовитые вещества,

состав преступления,

уголовная

ответственность,

институт освобождения от

ответственности.

В статье освящены схожие и отличительные черты

законодательства Узбекистана, Азербайджана и Грузии в

сфере

ответственности

за

незаконный

оборот

сильнодействующих и ядовитых веществ на основе

проведенного сравнительно

-

правового анализа уголовной

ответственности,

установленные

за

указанное

противоправное деяние. По итогам проведенного анализа

автором выдвигаются предложения, направленные на

повышение эффективности борьбы с правонарушениями,

связанными с указанными веществами.

Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи

нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам аҳоли саломатлиги,

хавфсизлигига таҳдид солувчи омил ҳисобланади. Уларнинг ноқонуний муомаласига

қарши

курашиш самарадорлигини оширишда миллий қонунчиликни хорижий

давлатлар тажрибасига қиёслаш орқали такомиллаштириш ғоятда муҳим. Мазкур

мақолада кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи

учун жавобгарликни белгиловчи миллий қонунлик Озарбайжон ва Грузия

давлатларининг жиноят қонунчилиги билан солиштирилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида

(Ўзбекистон ЖК) ушбу турдаги моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши

курашиш мақсадида бир қатор жавобгарлик чоралари белгиланган

[1].

Уларга:

маъмурий жазо қўлланилгандан кейин вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик

воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг

ақл

-

идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддалар ёки воситаларни истеъмол

этишга жалб қилиш (Ўзбекистон ЖК 127

-

моддасининг 1

-

қисми);

маъмурий жазо қўлланилгандан кейин шахснинг ақл

-

идрокига таъсир

кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда вояга етмаган

шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш (Ўзбекистон ЖК 127

1

-

моддасининг

1-

қисми);

маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ёки кўп миқдорда таркибида кучли

таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича

чакана реализация қилиш тартибини бузиш (Ўзбекистон ЖК 186

3

-

моддасининг

5-

қисми);

кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни контрабанда йўли билан

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш (Ўзбекистон ЖК

246-

моддасининг 1

-

қисми);

кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда

эгаллаш (Ўзбекистон ЖК 251

-

моддаси);

кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда

муомалага киритиш (Ўзбекистон ЖК 251

1

-

моддаси) киради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

297

Озарбайжон ва Грузия давлатларининг ҳуқуқий тизими Ўзбекистон ҳуқуқий

тизимига яқин эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу давлатларда ҳам
юқорида санаб ўтилган қилмишларнинг деярли барчаси учун жавобгарлик

чоралари белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Шу билан бирга, мазкур
давлатларда кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний

айланмасига қарши курашишда айрим ўзига хос хусусиятлар мавжуд бўлиб,
қуйида

уларни бирма

-

бир кўриб чиқамиз.

Озарбайжон Жиноят кодексида (кейинги ўринларда

Озарбайжон ЖК)

кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун

бир қатор жавобгарлик чоралари белгиланган

[2].

Жумладан, Озарбайжон ЖК

206.2-

моддасида божхона чегарасидан кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддаларни

ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, уч йилдан етти йилгача
озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Озарбайжон ЖК 240

-

моддасида кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддалар

билан ўтказиш мақсадида ноқонуний муомала қилиш учун жавобгарлик чоралари

ўрнатилган. Ушбу модда 10

-

бўлимнинг (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига

қарши жиноятлар) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддалар билан боғлиқ

жиноятларга бағишланган 26

-

бобда жойлашган.

Ушбу жиноятларга қарши курашишда Озарбайжон тажрибасининг ўзига хос

хусусияти шундаки, бу давлатда мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик
қилмишнинг

ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб белгиланган.

Хусусан, ЖК 240

-

моддасининг 1

-

қисмига кўра, гиёҳвандлик воситалари ёки

психотроп моддалар ҳисобланмайдиган

кучли таъсир қилувчи моддаларни

(уларни

тайёрлаш, қайта ишлаш учун асбоб

-

ускуналарни ҳам)

ўтказиш мақсадида қонунга

хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ҳамда

уларни ўтказиш жиноятини содир этган шахсга уч йилгача озодликдан маҳрум
қилиш

жазоси тайинланиши мумкин.

Модданинг 2

-

қисмида эса, юқорида санаб ўтилган ҳаракатлар

заҳарли

моддаларга

нисбатан содир этилиши учун оғирроқ, яъни беш йилгача озодликдан

маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Шу ўринда бизни эътиборимизни алоҳида
тортган ҳолат –

бу 2

-

қисм диспозициясида заҳарли моддаларни ўтказиш учун эмас,

балки фақатгина

сотиш

учун жавобгарлик ўрнатилганлигидир.

Юқорида қайд этилган қилмишлар оғирлаштирувчи ҳолатларда

(такроран,

бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уюшган гуруҳ томонидан,
кучли таъсир қилувчи моддаларнинг кўп ва жуда кўп миқдорида)

содир этилса,

шахсга нисбатан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши
мумкин. Кўриб турганимиздек, Озарбайжонда кучли таъсир қилувчи, заҳарли

моддаларни миқдори уч тоифага, яъни оз, кўп ва жуда кўп миқдорга бўлинган.
Юридик адабиётларда кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг миқдорини

қайта кўриб чиқиш таклифлари илгари сурилганлигини кўришимиз мумкин.
Хусусан, М.Г.

Ермаков ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп ҳолларда кучли таъсир

қилувчи, заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи уларнинг белгиланган кўп
миқдоридан ҳам анча кўпроқ бўлган миқдорда содир этилишига урғу бериб,

ноқонуний муомаладан олинган ушбу моддаларнинг миқдор чегараси йўқлиги
амалда содир этилган қилмишга унинг ижтимоий хавфига мос келадиган адолатли

ва тўғри жиноий

-

ҳуқуқий баҳони бериш имконини бермаслигини қайд этган


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

298

ҳамда

кучли таъсир қилувчи моддаларнинг жуда кўп миқдорини, заҳарли

моддаларнинг кўп ва жуда кўп миқдорини белгилашни таклиф этган

[5].

Бу каби

таклифлар И.В.

Лазенкова томонидан ҳам илгари сурилган

[6].

Бизнинг

фикримизга кўра, моддалар миқдорининг бу тарзда бўлиниши турли миқдордаги
кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар билан муомала қилган шахслар учун

қилмишнинг

ижтимоий хавфига яраша адолатли жазо тайинланишига хизмат

қилади.

Озарбайжон ЖК 240

-

моддасининг 4

-

қисмида кучли таъсир қилувчи ёки

заҳарли моддалар билан муомала қилиш қоидаларни бузиш (эҳтиётсизлик

орқасида уларнинг талон

-

торож қилинишига ёки бошқа тарзда жиддий зарар

етказилишига олиб келган бўлса) учун бир минг манатдан икки ярим минг

манатгача жарима, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ва икки йилгача
озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Эътиборлиси, ушбу жазолар

билан бир қаторда шахсга икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси
ҳам

тайинланади.

Озарбайжоннинг кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддаларни қонунга хилоф

равишда муомалага киритиш жиноятига қарши кураш борасидаги яна бир ўзига

хос хусусияти шундаки, унда муайян ҳолатларда ушбу жиноятни содир этган шахс
жиноий жавобгарликдан озод этилади.

Бу ҳолатларга:

ушбу моддаларни ўз ихтиёри билан топширганлик;

жиноят содир этилишини олдини олиш ва унинг очилишига;

бошқа иштирокчиларни аниқлаш ва фош қилишга;

жиноий йўл билан топилган мулкни аниқлашга фаол кўмаклашиш киради.

Назаримизда, бу каби рағбатлантирувчи норманинг мавжудлиги кучли

таъсир қилувчи, заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ
жиноятларга қарши курашиш самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

Озарбайжон жиноят қонунчилигининг яна бир ўзига хос жиҳати кучли

таъсир қилувчи, заҳарли моддаларни

ноқонуний муомалага киритиш жинояти

юридик шахс манфаатларида содир этилган ҳолларда мазкур юридик шахсга
нисбатан жарима, махсус мусодара, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва юридик

шахсни тугатиш жиноий

-

ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши мумкин

[2].

Грузия

жиноят қонунчилигининг кучли таъсир қилувчи моддаларни

ноқонуний муомаласига қарши курашишга қаратилган нормаларида Озарбайжон
билан ўхшашликлари кўплигини кўришимиз мумкин. Хусусан, Грузия Жиноят

кодексида (кейинги ўринларда

Грузия ЖК) ҳам худди Озарбайжон каби кучли

таъсир қилувчи моддалар уч тоифага (оз, кўп ва жуда кўпга) ажратилган, ушбу

моддаларни ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмишни содир этган юридик
шахсларга нисбатан жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва фаолиятини

тугатиш каби жазолар тайинланади, шунингдек, шахсни жавобгарликдан озод
қилиш имконини берувчи рағбатлантирувчи норма мавжуд

[3].

Бундан ташқари, ушбу давлатда кучли таъсир қилувчи, заҳарли моддалар

учун жавобгарлик турли бобларда назарда тутилиб, Озарбайжон каби мазкур

ҳаракатлар учун жавобгарлик қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан

келиб чиқиб белгиланган. Жумладан, олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш

жазоси назарда тутилган заҳарли моддалар билан муомала қилиш тартибини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

299

бузиш билан боғлиқ жиноят 9

-

бўлимнинг (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат

тартибига қарши

жиноятлар) 32

-

бобида (Аҳоли саломатлиги ва ахлоққа қарши

жиноятлар),

ўн тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган кучли

таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан

боғлиқ жиноят эса, 33

-

бобида (Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар)

жойлашган. Кўриниб турибдики, Грузияда кучли таъсир қилувчи ва заҳарли

моддалар ижтимоий хавф ва объект жиҳатдан бир биридан фарқ қилади.

Грузия ЖК 249

-

моддасида заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга

хилоф

равишда

тайёрлаш,

ишлаб

чиқариш,

олиш,

сақлаш,

ташиш

ва ўтказиш учун уч йилгача, ушбу ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан,

такроран ва кўп миқдорда содир этилса олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш

жазоси белгиланган. Ўзбекистон жиноят қонунчилигидан фарқли ўлароқ Грузияда

заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш учун жавобгарлик белгиланган бўлса

-

да,

бироқ уларни жўнатиш ҳаракати назарда тутилмаган.

Грузия ЖК 261

-

моддаси 2

-

қисмида кучли таъсир қилувчи моддаларни

ноқонуний тайёрлаш, ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш учун бир

йилгача, 5

-

қисмида эса, уларни ўтказиш учун тўрт йилгача озодликдан маҳрум

қилиш жазоси белгиланган. Яъни, Грузияда ўтказиш ҳаракати бошқа ҳаракатларга

нисбатан оғирроқ деб тан олинган.

Эътиборимизни тортган яна бир муҳим жиҳат бу Грузияда айнан кучли

таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ

қилмишларда

ўтказиш мақсадининг

мавжуд эмаслиги бўлди. Демак, Грузияда шахс

ушбу моддалар билан ҳар қандай мақсадда ноқонуний муомала қилса, жиноий

жавобгарликка тортилади.

В.В.

Кухарук деярли барча кучли таъсир қилувчи моддалар маст бўлиш

мақсадида фойдаланишини ҳамда заҳарли моддаларнинг кишида ноқонуний

сақланиши номуайян шахслар доираси учун ижтимоий хавфли эканлигини

инобатга олиб, ушбу моддалар билан ўтказиш мақсадисиз ноқонуний қилмишлар

содир этиш учун жиноий жавобгарлик киритишни таклиф этган

[4].

Кучли таъсир

қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласининг хавфи юқорилигига

урғу бериб, М.Г.

Ермаков ҳам кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг

ўтказиш мақсадисиз ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни белгилаш

таклифини берган

[5].

Биз

томонимиздан ҳам бундан олдинги ишларнинг бирида

кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни қонунга хилоф муомалага киритиш

жиноятининг, аҳоли орасида улардан нотиббий мақсадларда фойдаланиш

ҳолатларининг

кескин ортиб бориши жараёнида аҳоли саломатлигини асраш

мақсадида ўтказиш мақсадини кўзламай кучли таъсир қилувчи моддаларнинг

ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни белгилаш таклифини илгари сурилган

эди

[7, 8].

Бундан ташқари, Грузияда гиёҳвандлик воситалари, кучли таъсир қилувчи

моддалар билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик белгиланган моддаларда

жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ЖК 33

-

бобидаги

жиноятларнинг

илгари содир этилганлиги ҳисобланади. Яъни, шахс илгари гиёҳвандлик

моддаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятни содир этганидан

сўнг кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ жиноятга қўл ўрса, оғирроқ

қисмлар

(Грузия ЖК 261

-

моддасининг 6

-

қисми “д” банди)

билан жавобгар

(тўққиз

йилгача озодликдан маҳрум қилиш)

бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

300

Грузия ЖК 263

-

моддасида Ўзбекистондан фарқли равишда фақатгина кучли

таъсир қилувчи моддаларнинг

кўп миқдорини

ноқонуний олиб кириш, олиб чиқиш

ва транзит қилиш учунгина жавобгарлик белгиланган. Кодекснинг 264

-

моддасида

кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний эгаллаш ва товламачилик қилиш,

270-

моддасида моддаларни тайёрлаш, ишлаб

чиқариш, олиш, ҳисобга олиш, сақлаш,

бериш, ташиш, жўнатиш ва олиб кириш қоидаларни бузиш учун алоҳида жиноят

таркиблари назарда тутилган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш учун

рецептни сохталаштириш учун

ЖК 228 ва 209

-

моддаларида жавобгарлик назарда

тутилган ва шахс беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Грузияда эса,

бу борада кескинроқ жиноий

-

ҳуқуқий сиёсат юритилганлигини кўришимиз

мумкин. Жумладан, бу давлатнинг ЖК 268

-

моддасида ушбу моддаларни

олиш учун

рецепт ёки бошқа ҳужжатларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек

уларни ўтказиш учун алоҳида жиноят таркиби ўрнатилган. Мазкур қилмиш учун

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан бир қаторда ўн икки йилгача озодликдан

маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Грузия ЖК 378

-1-

моддасида ҳаттоки жазони ижро этиш муассасаларида

маҳкумларга кучли таъсир қилувчи моддаларни бериш учун ҳам алоҳида жиноят

таркиби мавжудлигини кўришимиз мумкин. Назаримизда, бундан норманинг

мавжудлиги қилмишни квалификация қилишда

қийинчиликларни вужудга

келтиради. Зотан, моддаларни маҳкумларга бериш ҳам ўтказишнинг бир шакли

ҳисобланиб, шахснинг аҳволини асоссиз енгиллаштиради.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли

моддаларнинг ноқонуний айланмасига

қарши курашиш борасида барча давлатлар

ўзига хос тажрибага эга ҳамда ушбу тажрибанинг миллий қонунчилигимизга

имплементация қилиниши келгусида бу турдаги жиноятларга қарши курашиш

самарадорлигини оширади. Озарбайжон ва Грузия давлатларининг тажрибасини

ўрганиш натижалари бўйича қуйидагиларни Ўзбекистон қонунчилигига киритиш

мақсадга мувофиқ, деб топдик:

кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини

кўзламай қонунга хилоф муомалага киритиш учун маъмурий преюдицияга эга

жиноят таркибини киритиш;

кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг миқдор тоифаларини

қайта

кўриб чиқиб, уларни оз, кўп бўлмаган, озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорга

ажратиш;

кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда

муомалага киритиш жиноятларини содир этган юридик шахсларга нисбатан

жиноий

-

ҳуқуқий таъсир чораларини белгилаш;

кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи

билан боғлиқ жиноятларни содир этган ва маълум бир талабларни бажарган шахс

жавобгарликдан озод

қилинишига оид қоидаларини киритиш.

Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши Ўзбекистонда кучли таъсир

қилувчи

ва заҳарли моддаларнинг қонуний муомаласига қарши курашиш

самарадорилиги ошишига, жиноят содир этган шахсларга нисбатан қилмишнинг

ижтимоий хавфига яраша жазо тайинлаш орқали адолатни таъминлашга, аҳоли

томонидан уларни нотиббий мақсадларда фойдаланиш ҳолатларининг

камайишига хизмат қилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

301

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят

кодекси

http://lex.adm.uz/uz/docs/111453.

2.

Озарбайжон Республикасининг Жиноят кодекси 1999 йил 30 декабрь, 787

-

IQ-

сон: [Электрон ресурс]: 2023 йил 17 февраль ҳолатига ўзг. ва қўш. билан.

3.

Грузия Республикасининг Жиноят кодекси 1999 йил 22 июль,

2287-

вс

-

сон: [Электрон ресурс]: 2023

йил 9 февраль ҳолатига ўзг. ва қўш. билан.

4.

В.В.Кухарук. Уголовно

-

правовые и криминологические проблемы борьбы с

организованным незаконным оборотом сильнодействующих или ядовитых

веществ в целях сбыта: дисс. ... канд. юрид. наук. –

М.:, 2000.

с. 195

-196.

5.

М.Г.Ермаков. Уголовно

-

правовая характеристика незаконного оборота

сильнодействующих и ядовитых веществ: дисс. ... канд. юрид. наук.

-

Омск, 2014.

с.

160-161.

6.

И.В.Лазенкова. Уголовная ответственность за незаконный оборот

сильнодействующих или ядовитых веществ в целях сбыта: дисс. ... канд. юрид.
наук.–

М.:, 2015.

с.

12.

7.

С.У.Тошниёзов. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг

ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни белгиловчи қонунчиликнинг

ривожланиши таҳлили (“Жамият ва инновациялар” илмий журлани, DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp95-104, 2022. 6-

сон

95-104-

в.

8.

С.У.Тошниёзов. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг

ноқонуний айланмаси: жавобгарликка оид янгиликлар (Жиноят ва жиноят–

процессуал қонунчилигини

такомиллаштиришнинг айрим масалалари. Халқаро

илмий

-

амалий конференция материаллари. / Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. И.Р.

Астанов. –Т.: “Lesson press”. 2022.

189-195-

в.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси – http://lex.adm.uz/uz/docs/111453.

Озарбайжон Республикасининг Жиноят кодекси 1999 йил 30 декабрь, 787-IQ-сон: [Электрон ресурс]: 2023 йил 17 февраль ҳолатига ўзг. ва қўш. билан.

Грузия Республикасининг Жиноят кодекси 1999 йил 22 июль,

-вс-сон: [Электрон ресурс]: 2023 йил 9 февраль ҳолатига ўзг. ва қўш. билан.

В.В.Кухарук. Уголовно-правовые и криминологические проблемы борьбы с организованным незаконным оборотом сильнодействующих или ядовитых веществ в целях сбыта: дисс. ... канд. юрид. наук. – М.:, 2000.

– с. 195-196.

М.Г.Ермаков. Уголовно-правовая характеристика незаконного оборота сильнодействующих и ядовитых веществ: дисс. ... канд. юрид. наук. - Омск, 2014. – с. 160-161.

И.В.Лазенкова. Уголовная ответственность за незаконный оборот сильнодействующих или ядовитых веществ в целях сбыта: дисс. ... канд. юрид. наук.– М.:, 2015. – с. 12.

С.У.Тошниёзов. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни белгиловчи қонунчиликнинг ривожланиши таҳлили (“Жамият ва инновациялар” илмий журлани, DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp95-104, 2022. 6-сон – 95-104-в.

С.У.Тошниёзов. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг ноқонуний айланмаси: жавобгарликка оид янгиликлар (Жиноят ва жиноят–процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг айрим масалалари. Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. / Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. И.Р. Астанов. –Т.: “Lesson press”. 2022. – 189-195-в.