Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Retrospective analysis of public participation in pre-trial
proceedings
Nodira KHUSHVAKTOVA
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
28 May 2022
Accepted 20 June 2022
Available online
25 July 2022
This article analyzes the stages of the historical formation of
the participation of members of the public in criminal
procedural relations on the territory of our country. The article
examines historical sources such as
“
Avesta
”
,
“
Koran Karim
”
,
“
Hadith
”
,
“
Mukhtasar
”
,
“
Hidaya
”
,
“
City of Virtuous people
”
,
divides the history of the formation and development of public
participation in Uzbekistan into four stages. The author also
investigated the historical factors of increasing the effectiveness
of public participation.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp3
01-308
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
public,
witness,
specialist,
responsibility,
participation,
criminal process,
security,
costs.
Ишни
судга
қадар
юритишда
жамоатчилик
иштирокининг ретроспектив таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жамоатчилик,
гувоҳ,
холис,
мутахассис,
жавобгарлик,
иштирок,
жиноят процесси,
хавфсизлик,
чиқим.
Мазкур мақолада мамлакатимиз ҳудудида жиноят
-
процессуал муносабатларида жамоатчилик вакиллари
иштирокининг тарихий шаклланиш босқичлари тадқиқ
этилган. Мақолада “Авесто”, “Қуръони карим”, “Ҳадис”,
“Мухтасар”, “Ҳидоя”, “Фозил одамлар шаҳри” каби тарихий
манбалар таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда ишни судга қадар
юритиш давомида жамоатчилик иштирокининг шакл
-
ланиш ва ривожланиш тарихи шартли равишда тўрт
босқичга ажратиб ўрганилган. Муаллиф томонидан,
шунингдек, жамоатчилик иштирокининг самарадорлигини
оширишнинг тарихий омиллари ҳам кенг ёритилган.
1
Doctoral student, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
302
Ретроспективный анализ участия общественности в
досудебном делопроизводстве
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
общественность,
свидетель,
понятой,
специалист,
ответственность,
участие,
уголовный процесс,
безопасность,
издержки.
В данной статье анализируются этапы исторического
становления участия представителей общественности в
уголовно
-
процессуальных отношениях на территории
нашей страны. В статье изучены исторические источники,
такие как «Авеста», «Коран Карим», «Хадис», «Мухтасар»,
«Хидая», «Город добродетельных людей», разделяется
история формирования и развития общественного
участия
в Узбекистане на четыре этапа. Автор также исследовал
исторические
факторы
повышения
эффективности
общественного участия в досудебном делопроизводстве.
Бугунги кунда юртимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган
ўзгариш ва янгиланишлар негизида, авваламбор, Конституциямизда белгиланган
халқ давлат ҳокимиятининг бирдан
-
бир манбаи эканлиги ҳамда давлат
органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги қоидани
амалда татбиқ этиш ғояси илгари сурилмоқда. Юртбошимиз Ш.М.
Мирзиёев
таъбири билан айтганда, «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа
хизмат қилиши керак», деган тамойил барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятининг
асосий қоидасига айланмоғи лозим [1].
Давлатимиз раҳбарининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон
-
нинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги” ПФ–
60-
сонли Фармонида ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг
фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр
-
қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини
самарали ҳимоя қилишга йўналтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини
юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари,
оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали
ҳамкорлигини
йўлга қўйиш лозимлиги белгилаб берилди [2
].
Ўзбекистонда жамоатчилик томонидан жамиятдаги долзарб масалаларни
фақатгина давлатнинг кучи билан ҳал этиб бўлмаслигини англаш даражаси ҳам
тобора ортиб бормоқда. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаёт
-
ган шиддатли ислоҳотлар кўп сонли “учинчи сектор”нинг ҳам уйғонишига,
фаоллашувига, жамият ҳаётидаги долзарб масалаларни ҳал этишда давлатга
ҳамкор
бўлишга чорламоқда [3.
Б.
33]. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ижтимоий
шериклик муносабатларини ҳаётга татбиқ этишнинг асосий мақсади давлат ва
“учинчи сектор”
ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга
оширишда ўзаро ҳамкорликни таъминлашдир [4
.
Б.
471].
Сўнгги йилларда ўтказилаётган ислоҳотларга назар ташлайдиган бўлсак,
инсон, яъни шахс мақоми, унинг қадри ва иродаси бевосита биринчи ўринга
кўтарилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Инсон қадри учун хизмат қилиш, давлат органларини халқ учун хизмат
қилишини
таъминлаш, суд
-
ҳуқуқ тизимидаги кенг кўламли ишлар тўғрисида
жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида ушбу соҳада дадил қадамлар қўйилди.
Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан ортиқ қонун, фармон ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
303
қарорлар
қабул қилинди. Судда ишларни кўриб чиқишда инсон ҳуқуқлари
кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини
рўёбга чиқариш мақсадида жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув
институти жорий этилди [5]. Судлар фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини
таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ўстириш, жиноятларнинг олдини
олиш мақсадида учун 10 мингдан ортиқ жиноят иши сайёр суд муҳокамаларида
кўриб чиқилди. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш ва дастлабки терговнинг
энг юқори муддатлари камайтирилди. Айбга иқрорлик бўйича келишув ва
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтлари жорий қилинди [6],
ярашув [7] ва хусусий айблов [8] институтлари кенгайтирилди. Ўзбекистон
тарихида илк маротаба давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари
ҳамда
ғайриқонуний хатти
-
ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш борасида
тизим йўлга қўйилди. Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига
имкон берган шарт
-
шароитларнинг муҳокамаси жараёни ва натижалари Интернет
жаҳон ахборот тармоғида ва медиаресурслар орқали ёритилиб, кенг жамоатчи
-
ликка етказиш мақсадида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари
тобора кўпроқ жалб қилинмоқда [9]. Бу мамлакатда жиноят, жиноят
-
процессуал
қонунчилигининг татбиқ этилиши, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларининг ҳимояси юқори поғонага кўтарилишида, жамиятимиз ҳар бир
аъзосини давлат ишларида иштирок этишдаги ҳуқуқларини таъминлашда муҳим
омил бўлиб хизмат қилади.
“Мозийга назар солиб иш тутмаклик хайрлидир” сўзларига амал қиладиган
бўлсак, мазкур масала нафақат бугунги куннинг, балки қадимги даврларда ҳам
давлатларнинг олдида турган муҳим вазифа ҳисобланганлигини кўришимиз мумкин.
Кўп минг йиллик тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак ҳам, қадимдан жамоат
-
чиликнинг давлат ишларини бошқаришда, шу жумладан, жиноят ишларини
юритишда фаол иштирок этганларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жиноят процес
-
сида жамоатчилик иштирокини таъминлашга оид муносабатларнинг ретроспектив
таҳлилини амалга ошириш, бизга унинг моҳиятини, тарихий илдизларини англаш ва
унинг истиқболларини белгилаш имконини беради.
Ўзбекистон ҳудудида милодий VII–VIII асргача одат ҳуқуқи амал қилиб
келган бўлиб, бунда ҳуқуқий муносабатлар зардуштийликнинг асосий китоби
“Авесто” билан тартибга солингандир. “Авесто”нинг бизгача тўлиқ етиб келган ва,
асосан, ҳуқуққа оид бўлган қисми “Ведивдат” бўлиб, унинг маъноси “Ёвуз руҳларга
қарши
кураш”дир. Ведивдатнинг 4 фрагардининг 46
-51-
қисмларида шахснинг
ёлғон ёки рост сўзлаётганлигини аниқлаш учун ордалиядан фойдаланиш тўғри
-
сида сўз боради [10]. Ордалия сув, олов, металл ёки турли маҳсулотлар билан
синаш шакли бўлиб, Митра илоҳлик билан бир қаторда адолат ўрнатиш учун
инсонларга ҳақиқат ўрнатишда кўмак беради деб ишонилган. Бунда махсус
билимларга эга шахслар Митра берган “белги”, яъни модда хусусиятига кўра
шахснинг ёлғон ёки рост кўрсатма бераётганлигини аниқлаганлар. Зардуштий
-
ларга рост гапириш Ахурамаздага кўмак бериш эканлиги таъкидланган. Гувоҳлар
қасам ва баъзан ордалиялар билан ҳам текширилганлар [1. Б.
9
–
15].
Барча жаҳон динларида ҳам жамият ҳаётига бефарқ бўлмаслик тарғиб
этилган. Жумладан, “Таврот”да ҳам, “Инжил”да ҳам “Ёнингдаги инсонни ўзингни
яхши кўргандек яхши кўр”, деган тамойил мавжуд [12].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
304
Республикамиз ҳудудига Ислом динининг кириб келиши билан, яъни
VIII асрдан то XIX асрнинг охирига қадар жиноят
-
процессуал муносабатлар одат
нормалари билан биргаликда шариат нормалари билан ҳам тартибга солинган.
Бунда Қуръони карим, Суннати набавий, ижмо ва қиёсдан шариат нормаларини
ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ислом динида ҳам жамиятдаги ҳар бир мўмин
инсоннинг мавжуд иллатларга тоқатсиз муносабатда бўлишлиги қуйидаги
ҳадисда
келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси
бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни ўз қўли билан тузатсин. Агар (қўли билан
қайтаришга) кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам кучи етмаса, қалбан
ёмон кўрсин. Бу эса имоннинг энг заиф даражасидир”. Дарҳақиқат, ён
-
атрофда
мавжуд муаммоларга
кўз юмиб бўлмаслиги, турли ёмонлик
-
у жиноятларга қарши
биргаликда курашиш, бефарқликдан қочиш лозимлиги, умуман олганда, бугунги
кунда халқаро ҳамжамиятда ҳам, юртимизда ҳам кун тартибидаги асосий масала,
шу туфайли ҳам унинг ечимини қидираётган бутун диссертация тадқиқотимиз
-
нинг ўзаги, мағзи ва мазмуни ушбу ҳадисда ўз ифодасини топган.
Фиқҳ олимлари учун дастурул амал бўлган Бурҳониддин Марғинонийнинг
“Ҳидоя”
ҳамда унга шарҳ тариқасида ёзилган Убайдулла ибн Масъуднинг
“Мақтасар ул
-
виқоя”
асарига тўхталишни лозим топдик. Бу асарларда қозилар
томонидан ўтказиладиган тергов жараёнига жамоатчиликни жалб қилишга оид
бир қатор масалаларга ёритилган. Жумладан, асарнинг 131
-
бўлими “Қасам
ичиш
бўлими”
деб номланган бўлиб, унга кўра, бирор қишлоқ ёки маҳаллада ким
томонидан ўлдирилганлиги номаълум жасад топилса, ўша маҳалла ичидан
ўликнинг эгаси танлаган эллик нафар шахс бирма
-
бир бу кимсани ўлдирмагани ва
билмаслиги тўғрисида қасам ичиши лозим бўлган. Шунда жиноят фош этилмаса,
маҳалла аҳли дийат тўлаши лозим бўлган. Маҳалла халқидан биттаси қасам
ичишдан бош тортса, у қасам ичгунгача ёки қотиллик қилганлигини тан олгунча
ёхуд қотилнинг кимлигини айтгунча ҳибс қилинган [13. Б.
317
–
318].
Шунингдек, мазкур асарнинг 112–
114-
бўлимлари гувоҳлик, гувоҳ бўлишга
монъелик қиладиган ҳолатлар, гувоҳликдан қайтишга бағишланган. Гувоҳликка
бир кишининг фойдасига, иккинчи кишининг зарарига ҳақ билан хабар бериш деб
таъриф берилиб, гувоҳларнинг барчаси учун адолат ва гувоҳлик лафзи шарт
қилинган
.
“Гувоҳлик бўлими”да нафақат гувоҳ,
балки таржимон ва холисларга оид
қоидалар ҳам келтирилгандир. Хусусан, гувоҳлар 2 тоифага асл (гувоҳ) ва иккинжи
даражали (холис)га ажратилган. Шунингдек, гувоҳнинг тилини қози билмаганда,
таржима қилинганда, яна икки киши иштирок этиши тўғрисида сўз юритилган.
Юқоридагиларга кўра хулоса қилишимиз мумкинки, юртимиз ҳудудида
қадим
-
қадимдан жиноят ишларини юритишда одатга ёки шариат қоидаларига
таянилмасин, ҳар доим жамоатчилик иштирокидан кенг фойдаланиб келинган.
Абу Наср Форобий таъбири билан айтганда: “Ҳақиқий
бахтга эришиш
мақсадида ўзаро ёрдам қилувчи кишиларни бирлаштирган шаҳар –
фазилатли
шаҳардир, бахтга эришиш мақсадида бирлашган кишилар жамоаси –
фазилатли
жамоадир”
[14
. Б.
285].
Юртимиз тарихида жамоатчилик иштирокини кўрсатиб берувчи яна бир
асар Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” ёки “Сияр
ул
-
мулук” асари ҳисобланади. Мазкур асарнинг олтинчи фасли қозилар, хатиблар
ва муҳташаблар орасидаги муомала ва улар ишларининг ривожига бағишланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
305
Мазкур бобда борди
-
ю подшоҳлар устидан шикоят қилиниб, гувоҳ ва далиллар
келтирилса, тожини ечиб, тахтдан тушиб қози ул
-
қуззот олдига тиз чўккан ҳолда
унга нисбатан ишни ҳаққоний ва оғишмай кўришни сўраганлиги ҳикоят қилинади.
Шунингдек, подшоҳ қозиси даъвогарнинг сўзларини бевосита ўзи эшитиши
лозимлиги, агарда тожик, турк ёки бошқа миллат вакили бўлиб, араб тили ва
шариат қоидаларини билмаса, унда ноиблари ишларни юритиши тўғрисида сўз
боради [15
.
Б.
45
–60]. Демак, ушбу асарда ҳам мансаби ва лавозимидан қатъи назар,
барчанинг тенг ҳуқуқлиги, давлат ҳокимияти устидан жамоатчилик назоратининг
ўрнатилганлиги, шунингдек, даъвогарларга ўз она тилида ғайриҳуқуқий ҳаракат
-
лар устидан шикоят қилиш ва бунда таржимон хизматидан фойдаланишга оид
қоидаларнинг акс эттирилганлигини кўришимиз мумкин.
Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари”да ҳам давлат бошқарувида
ўн икки тоифа кишилар кенгашига суянганлиги ҳамда салтанатни улар орқали
қувватлаги
борасида сўз юритилади [16
.
Б.
69]. Ҳазрати Алишер Навоий эса халққа
яхшилик қилиш инсоннинг ўзига яхшилик қилиш билан тенг эканлигини баён
қилган
[17].
Ҳақиқатан
ҳам, асрлароша юртимиз ҳудудида барча масалаларда жамоат
-
чилик иштироки муҳим аҳамият касб этган. Чор Россияси босқинидан сўнг мамла
-
катимиз ҳудудида мусулмон ҳуқуқи билан бир қаторда, роман
-
герман ҳуқуқи
қўлланилиб, кейинчалик жиноят ишларини шариат нормаларига кўра юритиш
буткул бекор бўлган.
1864 йилда Чор Россиясида “Жиноят ишлари бўйича суд иш юритуви
тўғрисида”ги Низом қабул қилинади. Мазкур Низомга асосан, жиноят ишларини
юритишда холислар, таржимонлар, тилмочлар (соқовлар, карлар ёки ёзув кўник
-
маси шаклланмаган шахсларни тергов ҳаракатида иштирок этишига кўмак
-
лашувчи махсус билим эгалари), мутахассислар (билимдон шахслар дея
юритилган), гувоҳларнинг иштирокига оид бир қатор қоидалар мустаҳкамланган.
Хусусан, Низомнинг 320
-
бандига асосан, кўздан кечириш ва гувоҳлан
-
тиришда холис тариқасида хонадон, дўкон, ер эгалари, кечиктириб бўлмас
ҳолларда
эса жамоатчилик ишонч билдирган шахслар орасидан белгиланган.
Худди ҳозиргидек, ўша даврда ҳам холислар 2 нафардан кам бўлмаслиги талаб
этилган. Аёл жинсидаги шахсни гувоҳлантириш учун фақатгина турмушга чиққан
аёлларгина холис тариқасида иштирок этишлари лозим ҳисобланган.
Низомнинг 325
-
бандига кўра, фан, санъат, ҳунармандчилик ва бошқа соҳа
-
ларда махсус билим ёки тажриба зарур бўлганда, билимдон шахслар жалб этилиши
белгиланган. 326
-
бандга кўра, бундай шахсларга шифокорлар, фармацевтлар,
профессорлар, ўқитувчилар, техниклар, рассомлар, ҳунармандлар, ғазначилар ва
хизмати юзасидан муайян соҳада билим ва кўникмага эга бўлган шахслар
киритилиши белгиланган.
Низомга кўра, тергов ҳаракатида иштирок этиш учун чақирилган холислар
ва мутахассисларнинг сабабсиз келмаслиги уларга йигирма беш рублдан
кўпроқ
жарима солинишига сабаб бўлган.
Таржимонлар ва тилмочлар гувоҳлар билан бир хил тартибда қасамёд қабул
қилганлар
ва кўрсатмаларни тўғри таржима қилиш мажбуриятини олганлар. Шу
билан бир қаторда, 1864 йилдаги Низомга кўра, ҳар қандай жамият ёки бошқарма
муайян миқдордаги пул маблағини гаровга қўйиш эвазига айбланувчини ўз
кафиллигига олиши мумкинлиги белгиланган [18].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
306
1922 йилда РСФСРда Жиноят
-
процессуал кодекси қабул қилинади. Мазкур
кодексда Низомга нисбатан жамоатчилик иштирокини кенгроқ таъминлаш
имкони пайдо бўлади. Хусусан, кодекснинг 57
-
моддасига асосан, жамоат ташки
-
лотлари вакиллари ҳам ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишлари мумкинлиги
белгиланган. 381
-
моддага асосан эса айбланувчи муқаддам ёки амалда аъзо бўлган
жамоат ташкилотлари айблов ҳукмини қайта кўриб чиқиш тўғрисида шикоят
беришлари мумкин ҳисобланган.
Шунингдек, Низомдан фарқли равишда ушбу кодексда нафақат тергов
ҳаракатида
сабабсиз иштирок этмаган жамоатчилик вакилларига нисбатан чора
кўрилиши, балки 69
-
ва79
-
моддаларга асосан, холислар, гувоҳлар ва экспертларга
чақирув учун ишлатилган процессуал чиқимлар қоплаб берилиши ва кундалик
фаолиятидан ажратилганлиги учун Адлия Халқ Комиссариати томонидан белги
-
ланган миқдорда рағбатлантирувчи пул мукофотлари тўлаб берилиши белги
-
ланган [19].
1926 йилда Ўзбекистон ССРнинг Жиноят
-
процессуал кодекси қабул
қилинади
ва у 1922 йилдаги РСФСР ЖПК асосида тузилиб, ундаги қоидаларни
миллий қонунчилигимизда акс эттиради.
1929 йилда қабул қилинган янги кодекс ҳам 1926 йилдаги қоидаларнинг
кўпчилигини ўзида акс эттирди. Фарқли жиҳатлари янги
кодексга жамоат
айбловчиси киритилди. Шунингдек, жамоатчилик вакиллари ҳисобланган
гувоҳлар, экспертлар ва бошқа шахслар улар чақирилган ҳудуддан грунт йўллари
орқали 100 верстдан ва темирйўл ҳамда пароход йўлларида 300 верстдан олисроқ
масофада яшасалар, бу тергов чақирувига келмаслик учун асосли сабаб деб
топилиши белгиланди [20]. Мазкур кодексда мутахассис процесс иштирокчиси
тариқасида тилга олинмаган. Шунингдек, тилмоч ўрнига кар ва соқовларнинг
тилини биладиган шахс тушунчаси киритилган.
Ўзбекистон ССРнинг 1959 йилда қабул қилинган ва мустақиллик давригача
амал қилган ЖПКсида жамоатчилик иштирокига оид бир қатор янги қоидалар акс
эттирилди. Жумладан, ушбу кодекснинг 56
-
моддасига кўра, айбдорни жамоат
-
чилик таъсири орқали ахлоқан тўғрилаш мумкин, деган хулосага келинса, жиноят
иши қўзғатилмасдан терговга қадар текширув ҳужжатлари ўртоқлик судларига
ёки вояга етмаганлар бўйича комиссияга юборилиши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, мазкур кодексда шахсий кафиллик ва жамоат кафиллиги эҳтиёт
чоралари қўлланилишига оид қоидалар ўрнатилиб, амалдаги қонунчиликдан
фарқли равишда айбланувчини шахсий кафилликка топширишда кафиллар сони
иккитадан кам бўлмаслиги талаб этилган. Шунингдек, эҳтиёт чораси шартлари
бузилганида, кафилларнинг ҳар бирига нисбатан юз рублгача жарима солиниши
назарда тутилган.
1959 йилдаги ЖПКнинг 88
-
моддасида олдинги ЖПКлардан фарқли равишда
жиноят процессида иштирок этаётган жамоатчилик вакилларининг иш ҳақи
сақлаб турилишига оид норма киритилган. 1929 йилдаги ЖПКдан фарқли ўлароқ
ушбу кодексда мутахассис иштироки алоҳида 1181
-
модда билан тартибга солинди.
Амалдаги кодексдан фарқли ҳолда мазкур нормада бевосита терговчи ва суриш
-
тирувчига тергов ҳаракатини бошлашдан олдин мутахассиснинг шахси ва
компетентлигини, жабрлануви ва айбланувчи билан алоқасини аниқлаш
мажбуриятини юклаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
307
Шунингдек, 2271–
2301-
моддаларида судда жамоатчилик ташкилотлари ва
меҳнат коллективларининг, шунингдек, улар номидан иштирок этиши мумкин
бўлган жамоат ҳимоячиси ва жамоат айбловчиларининг, вояга етмаганлар ишлари
бўйича эса вояга етмаганнинг, шунингдек, унинг ота
-
онасининг ўқиш ёки иш
жойидаги жамоат ташкилотлари вакилларининг иштирокига оид қоидалар
мустаҳкамланган.
Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, йиллар давомида барча
жабҳалар қатори жиноят процессида жамоатчилик иштирокини таъминлаш
тобора такомиллашиб бормоқда. Дарҳақиқат, мустақил Ўзбекистон Республикаси
-
нинг 1994 йилда қабул қилинган ва амалдаги Жиноят
-
процессуал кодексида ҳам
акс этиб, унга жамоатчилик иштирокини таъминлашга оид кўплаб нормалар
киритилди. Чунки
жамоатчиликнинг ишни судга қадар юритишда фаол ишти
-
рокини таъминлаш ҳам халқаро, ҳам Янги Ўзбекистонда давр талабига айланди.
Бунга эса
ретроспектив таҳлил натижалари ҳам асосли далил ҳисобланади.
Шундай экан, ишонч билан таъкидлашимиз мумкинки, инсон тақдири –
жамият ва
давлат тақдири билан ўзаро уйғундир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/programs/sog
-lom-bola-yili/zbekiston-
respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017/ (30.01.2021).
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“
2022-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисидаги”
ПФ–
60-
сонли Фармони https://strategy.uz/index.php?static=o_strategii
(Мурожаат қилинган сана: 31.01.2022)
.
3.
Якубов
Ш.У
.
Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг
ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш
12.00.02
–
Конституциявий ҳуқуқ.
Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи. Юридик фанлари доктори DcS илмий
даражасини олиш учун тайёрланган диссертация Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси –
Тошкент 2018. –
Б.
33
(270 б
).
4.
Бегматов
А. Ижтимоий шерикликнинг назарий асослари // Фуқаролик
жамияти. Ўқув қўлланма. –
Т., Ўзбекистон миллий университети нашриёти. –
2016.
–
Б.
471 (565 б).
5.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февраль кунидаги “Ўзбекистон
Республикасининг жиноят ҳамда жиноят
-
процессуал кодексларига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–
675-
сонли Қонуни.
6.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февраль кунидаги “Ўзбекистон
Республикасининг жиноят ҳамда жиноят
-
процессуал кодексларига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–
675-
сонли Қонуни.
7.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ўзбекистон
Республикасининг жиноят ҳамда жиноят
-
процессуал кодексларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ
-683-
сонли Қонуни
.
8.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг жиноят ҳамда жиноят
-
процессуал кодексларига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ
-411-
сонли Қонуни
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
308
9.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2021 йилдаги
“Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт
-
шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 565
-
сон Қарори
.
10.
Авесто http://zoroastri
sm.ru/avesta/videvdat/index.phtml.
11.
В.Л.
Афанасьевский Ордалия как способ определения виновности:
историко
-
культурный аспект Вестник Самарского юридического института
DOI 10.37523/SUI.2021.37.51.001.
–
2021
–
С.
9
–
15
12.
Библия https://www.bible
-ru.org/genesis-
22.html (Мурожаат қилинган
сана: 04.04.2022)
.
13.
Мухтасар (Шариат қоидаларига қисқача шарҳ). Нашрга тайёрловчилар:
Р.Зоҳид, А.Деҳқон –
Т.: Чўлпон,
1994.
–
Б.
317
–318 (336 б)
.
14.
Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. –
Тошкент «Янги аср авлоди». –
2016.
–
Б.
285.
15.
Низомулмулк. Сиёсатнома (Сияр ул
-
мулук). Иккинчи тўлдирилган, қайта
ишланган нашри. –
Т.: “Янги аср авлоди”
, 2008.
–
Б. 45–60 (240 б)
.
16.
Темур тузуклари /
Форсчадан
А. Соғуний ва Ҳ.
Кароматов тарж.;
Б.
Ахмедов таҳр. остида; / Сўзбоши ва изоҳлар Б.
Аҳмедовники
/.
–
Т.: Ғ.
Ғулом
номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 1996 –
Б. 69 (3446).
17.
А.
Навоий Хамса 1
-
том. Ҳайрат ул
-
аброр. –
Т.: 2016.
18.
Устав уголовного судопроизводства
http://constitution.garant.ru/history/
act1600-1918/3137/.
19.
Уголовно
-
процессуальный кодекс от 1922 года.
https://docs.cntd.ru/
document/901757376.
20.
Уголовный процессуальний кодекс Узбекской ССР –
Ташкент: Узбекистан,
1929.
–
С. 21.
