Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Characteristics of necessary signs of the objective side of
crime: analysis and proposal
Feruzbek KHUDAYKULOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
28 May 2022
Accepted 20 June 2022
Available online
25 July 2022
In this article, such research methods were widely used as
logical, systemic, comparative legal. In particular, the objective
side of crime, which is one of the important elements of the crime
compound, and the general characteristics of its signs are
revealed, as well as the scientific views and research of scientists
about them, the similarities and differences between them were
described in detail. A comparative legal analysis of the necessary
signs of the objective side of the crime was also carried out, their
problematic sides were identified and consistently described. This
article focuses on the general characteristics of the objective side
of the crime, and the necessary signs of the objective side of the
crime are analyzed instrumentally and comparatively. The existing
problems in these signs were revealed, their theoretical and
practical solutions are established and found. Along with this, the
scientific works of researchers of the doctrine of criminal law,
the works of Russian scientists A.N. Trainin, G.V. Timeiko,
V.N. Kudryavtsev, N.F. Kuznetsova, D.M. Molchanova, V.B. Malinina,
A.F. Parfenova and others belonging to the family of continental
(Romano-Germanic) law, as well as domestic scientists
A.S. Yakubov, M. Rustamboev, M. Usmonaliev, P. Bakunova,
H.R. Ochilova, Sh.D. Khaydarova, Z.Z. Shamsidinova, R.S. Altiyeva
and others used scientific works, monographs, scientific textbooks.
In addition, the doctrine of criminal law and the criminal
legislation of developed foreign countries were analyzed, and on
the basis of this, specific proposals and recommendations were
developed to improve the criminal legislation of the Republic of
Uzbekistan.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp309-322
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
crime,
the objective side of crime,
socially dangerous act,
socially dangerous
consequence, causal link.,
place,
time,
way,
condition,
weapon and means of crime.
1
Doctor of Philosophy in Law, Acting Assistant Professor of the Department of Criminal Law, Criminology and
Anti-Corruption of Tashkent State University of Law. E-mail: dr.profi114@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
310
Жиноят объектив томони зарурий белгиларининг
ўзига хос хусусиятлари: таҳлил ва таклиф
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят,
жиноятнинг объектив
томони,
ижтимоий хавфли
қилмиш
,
ижтимоий хавфли оқибат,
сабабий боғланиш,
жиноят содир этиш жойи,
вақти,
ҳолати
,
усули,
қуроли
ва воситаси.
Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг мантиқийлик,
индукция, дедукция, тизимлилик, мантиқий
-
юридик,
қиёсий
-
ҳуқуқий методларидан кенг фойдаланилган.
Жумладан, биринчи навбатда жиноят таркиби муҳим
элементларидан бири бўлган жиноят объектив томони ва
унинг белгиларининг умумий тавсифи очиб берилган
бўлиб, улар тўғрисидаги олимларнинг илмий қарашлари,
тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли
жиҳатлар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шунингдек,
жиноят объектив томонининг зарурий белгилари қиёсий
таҳлил қилиниб, улардаги муаммоли жиҳатлар аниқланди
ва кетма
-
кет тавсифлаб берилди. Ушбу мақолада асосий
эътибор жиноят объектив томони умумий тавсифига
қаратилган бўлиб, жиноят объектив томони белгилари
инструментал ва қиёсий таҳлил қилинган. Мазкур
белгиларда мавжуд муаммолар аниқланиб, уларнинг
назарий ва амалий ечимлари ўрнатилган ва топилган. Шу
билан бирга, континентал (ромона
-
герман) ҳуқуқ оиласига
кирувчи рус олимлари А.Н.
Трайнин, Г.В.
Тимейко,
В.Н.
Кудрявцев, Н.Ф.
Кузнецова, И.М.
Ковалев, А.И.
Рарог,
Д.М.
Молчанов, В.Б.
Малинин, А.Ф.
Парфенов ва бошқалар,
шунингдек, миллий олимлар А.С.
Якубов, М.Х.
Рустамбоев,
М.
Усмоналиев, П.
Бакунов, Х.Р.
Очилов, Ш.Д.
Хайдаров,
З.З.
Шамсидинов, Р.С.
Алтиев ва бошқаларнинг илмий
ишлари, монографиялари, илмий ва ўқув дарсликларидан
фойдаланилган.Бундан
ташқари,
жиноят
ҳуқуқи
доктринаси ва ривожланган хорижий давлатлар жиноят
қонунчилиги таҳлил этилиб, бу борада Ўзбекистон
Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштириш
бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Особенности обязательных признаков объективной
стороны преступления: анализ и предложение
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
преступление,
объективная сторона
преступления,
общественно опасное
деяние,
общественно опасное
последствие,
причинная связь,
место,
время,
В данной статье были широко использованы такие
методы исследования как логический, системный,
сравнительно
-
правовой.
В
частности,
раскрывается
объективная сторона преступления, которые являются
одним из важных элементов состава преступления, и
общая характеристика его признаков, а также подробно
описываются научные взгляды и исследования ученых о
них, сходства и различия между ними. Также был проведен
сравнительно
-
правовой анализ обязательных признаков
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
311
обстановка,
способ,
оружие и средства
преступления.
объективной стороны преступления, выявлены и
последовательно описаны их проблемные стороны. В
данной статье основное внимание уделяется общей
характеристике объективной стороны преступления, а
обязательные
признаки
объективной
стороны
преступления
анализируются
инструментально
и
сравнительно. Выявлены существующие проблемы в этих
признаках, установлены и найдены их теоретические и
практические решения. Вместе с этим, были использованы
научные труды исследователей доктрины уголовного
права, труды русских ученых А.Н.
Трайнина, Г.В.
Тимейко,
В.Н.
Кудрявцева, Н.Ф.
Кузнецовой, И.М.
Ковалева, АИ.
Рарога,
Д.М.
Молчанова, В.Б.
Малинина, А.Ф.
Парфенова и другие,
принадлежащие к семейству континентального (романо
-
германского) права, а также обращался к научным трудам,
монографиям, научным учебникам отечественных ученых
А.С.
Якубова, М.Х.
Рустамбоева, М.
Усмоналиева, П.
Бакунова,
Х.Р.
Очилова, Ш.Д.
Хайдарова, З.З.
Шамсидинова, Р.С.Алтиева и
др.,
Кроме этого, были проанализированы доктрина
уголовного права и уголовного законодательства развитых
зарубежных стран, и на основании данного выработаны
конкретные
предложения
и
рекомендации
по
совершенствованию
уголовного
законодательства
Республики Узбекистан.
Жиноят таркиби объектив томони жиноят ҳуқуқи назариясида мавжуд
миллий илмий тадқиқотлар ва адабиётларда етарлича ёртилмаган.
Жиноят ҳуқуқининг умумий қоидаларига мувофиқ, ҳар қандай жиноятнинг
объектив томонини уни сиртдан тавсифловчи белгилар ташкил этади [1. Б. 56].
Жиноятнинг объектив томони –
бу жиноят қонунида назарда тутилган
ижтимоий хавфли қилмиш сифатида ифодаланадиган жиноятнинг ташқи
белгилари йиғиндисидир; бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатларга зарар етказадиган ёки зарар етказишнинг реал хавфини келтириб
чиқарадиган ижтимоий хавфли тажовузнинг ташқи ҳодисасидир [2. С. 16
].
Жиноят объектив томони ҳақиқатда мавжуд бўладиган ёки қонун чиқарувчи
томонидан жиноят қонунида олдиндан назарда тутилган ҳолатлар ташқи белги
-
лари йиғиндисидан иборат бўлиб, улар бир бутунликда ва ўзаро боғлиқликда
“Жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга қилинадиган ижтимоий
хавфли ва қонунга хилоф тажовузнинг ташқи томонини ифодалайдиган, воқеа ва
ҳодисаларнинг
изчил ривожланиши нуқтаи назаридан қараганда, субъектнинг
жиноий ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги билан бошланиб, жиноий натижа(оқибат)
билан тугайдиган жараён”ни акс эттиради [3. С. 42].
Жиноят ҳуқуқи доктринасида ва мавжуд илмий тадқиқотларда жиноят
объектив томони тўғрисида асосий иккита илмий ёндашув, яъни унга динамик ва
статик ҳодиса сифатида қараш кенг тарқалган.
В.Н.
Кудрявцев моддий таркибли жиноятлар учун тўғри келадиган ва
жиноят объектив томонига динамик ҳодиса сифатида қарайдиган илмий
ёндашувини баён қилади. Унинг фикрича, “Жиноят объектив томонига ташқи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
312
томон нуқтаи назаридан қараганда, шахс жиноий ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги
билан бошланиб, жиноий оқибат(натижа) келиб чиқиши билан тамомланадиган,
қонун билан қўриқланадиган манфаатларга ғайриқонуний равишда тажовуз
қилишнинг
ижтимоий хавфли жараёнидир” [4.
С
. 107].
А
.
И
.
Чучаеванинг
таъкид
-
лашича
эса, “Жиноят
объектив
томони
жиноят
қонуни
билан
қўриқланадиган
,
объектга
зарар
етказадиган
ижтимоий
хавфли
тажовузнинг
ташқи
белгиларини
тавсифлайдиган
муҳим
,
етарли
ва
зарур
белгилар
йиғиндисидан
иборат” [5. С. 114].
И.
Реннеберг жиноят объектив томонига “нормативлик” нуқтаи назаридан
таъриф беради. Унинг фикрича, “Жиноят объектив томони ижтимоий хавфли
қилмишнинг
объектив ҳолатларидан иборат бўлиб, уларга ижтимоий хавфлилик
ва маънавий
-
сиёсий номуносиблик таъсир этади. Шунинг учун ҳам жиноят
-
ҳуқуқий
нормаларда назарда тутилган жиноят таркибида жиноят объектив томон
белгилари қонун чиқарувчи томонидан муайян норма диспозициясида кўрса
-
тилади” [6.
S. 18].
В
.
Б
.
Малинин
ва
А
.
Ф
.
Парфеновлар
[7. C. 13]
жиноят
объектив
томони
таърифида
жиноят
содир
этиш
жойи
,
вақти
,
ҳолати
,
қурол
ва
воситаларини
ҳам
кўрсатиб
ўтишади
.
Уларнинг
илмий
ёндашувининг
баъзи
жиҳатига
қўшилиб
бўлмайди
.
Масалан
,
жиноят
содир
этиш
қуроли
ва
воситаси
баъзи
жиноятлар
объектив
томонида
мавжуд
бўлмаслиги
ҳам
мумкин
.
В
.
Тимейко
эса
жиноят
содир
этиш
жойи
,
вақти
,
ҳолатига
ҳар
қандай
жиноят
-
нинг
шароитлари
сифатида
қараб
,
буларни
ўзи
берган
жиноят
объектив
томони
таърифида
назарда
тутади
.
Унинг
фикрича, “Жиноят
объектив
томони
ўзида
муайян
жой
,
вақт
ва
ҳолатлар
шароитида
содир
этиладиган
жиноий
қилмишнинг
ташқи
белгиларидир” [8.
C. 6].
Жиноят
содир
этиш
жойи
,
вақти
,
ҳолати
ва
усули
жиноий
қилмишнинг
содир
этилиш
шароитлари
бўлиб
,
уларни
жиноят
ҳуқуқи
доктринасида
мавжуд
жиноят
объектив
томони
таърифида
ифодалаш
лозим
.
Шу нуқтаи назардан биз: “Жиноят объектив томони –
бу аниқ жой, вақт ва
ҳолатлар шароитларида муайян усулда содир этиладиган жиноий қилмиш (ҳаракат
ёки ҳаракатсизлик)нинг ташқи хатти
-
ҳаракатларини ўзида ифодалай
-
диган жиноят
таркиби ташқи томони(элементи)дир”, деб таърифлашимиз мумкин.
Жиноят ҳуқуқида, одатда, жиноят объектив томони белгиларига тўққизта
белгиларни киритиш анъанага кирган. Улар: ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
шаклидаги ижтимоий хавфли қилмиш, ижтимоий хавфли оқибат, жиноий қилмиш
ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш, жиноят содир этиш вақти, жойи, усули,
ҳолати(вазияти), қуроли ва воситаси. Мазкур белгиларнинг қайси бирлари
зарурий, қайси бирлари факультатив белгилар эканлиги тўғрисида илмий
тадқиқотлар ва адабиётларда ягона ёндашув мавжуд эмас.
Хусусан, бир гуруҳ олимлар жиноят
объектив томони факультатив белги
-
ларига жиноят содир этиш вақти, жойи, усули, ҳолати, қуроли ва воситасини
киритиш зарур, деб ҳисоблашади. Ушбу олимлар илмий ёндашувини қўллаб
-
қувватловчилар
жиноят ҳуқуқи назарияси ва илмий тадқиқотларнинг кўпчи
-
лигини ташкил этади [9. C. 142, 149, 125, 8].
Бошқа гуруҳ олимлар эса жиноят объектив томони белгиларига ижтимоий
хавфли оқибат, жиноий қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш, жиноят
содир этиш вақти, жойи, усули, ҳолати, қуроли ва воситаси киради, деб ўз
ёндашувини баён қилишади [10. C. 84, 90, 28].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
313
Мазкур икки гуруҳ олимлари ёндашувларида жиноят содир этиш вақти,
жойи, усули, ҳолати, қуроли ва воситаси тўғрисида қарама
-
қаршиликлар мавжуд
эмас, улар бир бутунликда бу белгиларни жиноят объектив томони факультатив
белгилари деб ҳисоблашади. Аммо жиноий оқибат ва жиноий қилмиш ва оқибат
ўртасидаги сабабий боғланиш статуси, яъни уларни қайси белгиларга киритиш
лозимлиги тўғрисида гап кетганда, уларнинг фикрларида қарама
-
қаршиликлар
юзага келади.
Биз эса, ўз навбатида, иккинчи гуруҳ олимларининг илмий ёндашувини
тўғри деб ҳисоблаймиз. Жиноят таркибининг зарурий белгиси, одатда, ягона
ижтимоий хавфли қилмишдир. Объектив томон тузилишига кўра жиноят таркиби
формал, кесик ва моддий таркибли жиноятларга бўлинар экан, фақат моддий
таркибли жиноятларда зарурий белгилар учта, яъни жиноий қилмиш, жиноий
оқибат ва улар ўрасидаги сабабий боғланишдир. Моддий таркибли жиноятларда
мазкур белгилардан биронтасининг мавжуд эмаслиги жиноят тамом бўлмаган
-
лигидан далолат беради. Шунинг учун бу белгиларни жиноят объектив томони
факультатив белгилари қаторига киритиш тўғрироқ бўлади.
Жиноят таркиби элемент(томон)ларидан объектив томонни бошқалари
билан солиштирганда у уларга қараганда кўп белгиларга эга томон ҳисобланади.
Жиноят қонуни Махсус қисм муайян норма диспозициясида қонун чиқарувчи
айнан жиноят объектив томони белгиларини назарда тутади. Ҳақиқатдан, ҳар бир
жиноят муайян ижтимоий хавфли, қонунга хилоф ва айбли бўлиши мазкур жиноий
қилмиш
ташқи белгиларига қараб аниқланади. Шунинг учун жиноят таркиби
бошқа элементлари ҳам, одатда, жиноят объектив томони белгиларига қараб
аниқланади.
Хусусан, Б.А.
Куринов фикрича, жиноят қонунида қонун чиқарувчи томонидан
жиноят объектив томони белгилари ифодаланиши тасодифий ҳодиса эмас, биринчи
ўринда айнан жиноятнинг ташқи томонида ижтимоий хавфли қилмиш намоён
бўлади, айнан “жиноят қонунида назарда тутилган жиноят объектив томони
хусусияти, умумий тавсифи мамлакатдаги жиноий репрессия, жиноят ҳуқуқий сиёсат
ҳолати(йўналиши)ни ва “миқёси”ни намоён қилади” [11
. C. 69].
М.Ҳ.
Рустамбаев эса: “Объектив томон зарурий белгиси –
қилмиш ЖК Махсус
қисми барча моддаларида назарда тутилган. Шунинг учун қонун чиқарувчи
қилмиш
деганда, асосан, жиноятни назарда тутади”,
деб таъкидлайди [12
.
Б
. 158].
М
.
Усмоналиев
ва
П
.
Бакуновлар
фикрича, “Жиноят
таркибининг
зарурий
белгиси
–
бу
ижтимоий
хавфли
қилмишдир
.
Бошқа барча белгилари жиноят
таркиби
объектив томонининг факультатив
белгиларидир” [13
.
Б. 171].
Х.Р.
Очилов, Ш.Д.
Хайдаров, З.З.
Шамсидинов “Барча жиноят таркиби турлари
учун жиноят объектив томони зарурий белгиси сифатида
–
ижтимоий хавфли
қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) олинади” [14
.
Б
. 33]
дея
ўз
илмий
ёндашу
-
вини
баён
қилишади
.
Демак
,
жиноят
объектив
томонининг
ягона
зарурий
белгиси
мавжуд
бўлиб
,
у
ҳам
бўлса
,
ижтимоий
хавфли
қилмиш
ҳисобланади
.
Бизнинг
фикримизча
,
Ўз
.
Р
ЖК
14-
моддаси
2-
қисмида
назарда
тутилган
ва
таърифи
берилган
ижтимоий
хавфли
қилмиш
сўз
бирикмаси
моҳиятан
жиноят
ҳуқуқий
тушунча
эмас
,
балки
социо
-
логикдир
.
Шунинг
учун
унинг
ўрнига
жиноий
қилмиш
тушунчасини
қўллаш
мақсадга
мувофиқ
ҳисобланади
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
314
Қилмиш
жиноий
бўлиши
учун
ўзига
хос
зарурий
белгиларга
эга
бўлиши
лозим
.
Жиноий
қилмиш
–
жиноят
қонуни
билан
қўриқланадиган
ижтимоий
муносабатларга
зарар
етказадиган
ёки
зарар
етказиш
реал
хавфини
келтириб
чиқарадиган
ижтимоий
хавфли
,
қонунга
хилоф
,
онгли
,
иродали
,
ўз
хусусиятига
кўра
ҳаракат
ёки
ҳаракатсизлик
шаклида
намоён
бўладиган
қилмишдир
.
Бу
таърифдан
жиноий
қилмишнинг
қуйидаги
белгиларини
ажратиш
мумкин
:
–
ижтимоий
хавфлилик
белгиси
–
бу
белги
жиноятнинг
моддий
белгиси
бўлиб
,
у
жиноят
қонуни
билан
қўриқланадиган
ижтимоий
муносабатларга
зарар
етказадиган
ёки
зарар
етказиш
реал
хавфини
келтириб
чиқарадиган
реал
воқеаликда
мавжуд
қилмишни
англатади
;
–
қонунга
хилофлилик
белгиси
–
бу
қилмишнинг
ижтимоий
хавфлилигини
жиноят
қонунида
ифодаланганлигини
англатувчи
формал
-
норматив
белги
бўлиб
,
у
жиноят
қонуни
билан
таъқиқланганлигини
билдиради
;
–
онглилик
белгиси
–
бу
айбдор
шахс
муайян
жиноий
қилмишни
содир
этаётганда
мазкур
қилмишнинг
ижтимоий
хавфлилик
хусусияти
ва
даражасини
англаб
етганлигини
ифодалайди
.
Жиноий
қилмишнинг
ижтимоий
хавфлилик
хусусиятини
англаш
деганда
,
шахс
қилмиш
тузилишини
,
қилмишни
содир
этиш
вақти
,
жойи
,
усули
,
ҳолати
,
қуроли
ва
воситалари
кабиларни
англайди
ҳамда
қилмиш
ва
оқибат
ўртасидаги
сабабий
боғланишнинг
ривожланиш
босқичига
кўзи
этади
.
Жиноий
қилмишнинг
ижтимоий
хавфлилик
хусусиятини
англаш
деганда
эса
шахс
жиноят
қонуни
билан
қўриқланадиган
ижтимоий
муносабатларга
қаратилган
ўзининг
ҳаракат
ёки
ҳаракатсиздан
иборат
қилмишини
онгли
равишда
англаб
етишини
билдиради
.
Масалан
,
бошқа
шахсга
пичоқ
ураётган
айбдор
шахс
ўз
қилмиши
унинг
соғлиғига
зарар
етказишини
ёки
ҳаётдан
маҳрум
қилишини
англайди
.
Агар
у
ижтимоий
хавфли
қилмишни
содир
этаётган
пайтда
онгсиз
ҳаракат
қилса
,
бундай
қилмиш
жиноят
деб
топилмайди
.
Масалан
,
гиёвандлик
воситалари
,
уларнинг
аналоглари
ёки
психотроп
моддаларни
ўтказиш
мақсадини
кўзлаб
қонунга
хилоф
равишда
ўтказишда
олиб
бориб
берувчи
курьер
сифатида
бу
жиноят
предмети
ҳақида
хабардор
бўлмаган
инсондан
фойдаланиб
содир
этилганда
,
фойдаланилган
шахс
жиноий
қилмишнинг
ижтимоий
хавфлилик
хусусиятини
англамаганлигини
учун
жиноий
жавобгарликка
тортилмайди
.
Шу
ўринда
қилмишнинг
ижтимоий
хавфлилигини
англаш
билан
унинг
қонунга
хилофлигини
англашни
фарқлаш
лозим
бўлади
.
Жиноят
қонунини
билмаслик
жиноий
жавобгарликдан
озод
қилмайди
.
Аммо
шахс
ўз
қилмишининг
ижтимоий
хавфлилик
хусусияти
ва
даражасини
англаб
етмаслиги
унинг
жиноий
жавобгар
-
ликка
тортилмаслигига
сабаб
бўлади
.
–
ихтиёрийлик
ёки
иродавийлик
белгиси
–
бу
жиноий
қилмишни
содир
этаётган
шахсда
хулқ
-
атворнинг
жиноий
ёки
бошқа
турини
танлашдан
иборат
реал
воқеликда
мавжуд
бўлган
жисмоний
имкониятнинг
борлиги
ҳисобланди
.
Жиноий
қилмишнинг
мазкур
белгисининг
мавжуд
бўлмаслиги
,
яъни
турли
хил
ташқи
таъсирлар
остида
қилмиш
содир
этилиши
жиноий
жавобгарликни
истисно
этади
.
Масалан
,
енгиб
бўлмас
куч
таъсири
остида
,
жисмоний
ёки
руҳий
мажбурлаш
ёхуд
қўрқитиш
натижасида
қилмиш
содир
этиш
жиноятни
истисно
қилувчи
ҳолатлар
деб
топилади
.
Бундан
ташқари
,
жиноят
содир
этаётган
шахсда
енгиб
бўлмас
ички
руҳий
касалликлар
,
онгнинг
бузилиш
ҳолатлари
,
тўсатдан
кучли
ички
қўзғалиш
натижасида
юзага
келган
импулс
реакцияларнинг
мавжуд
бўлиши
(
масалан
,
қоровул
пориомания
натижасида
қўриқлаб
турган
хизмат
вазифасини
бажара
олмай
тарк
этиши
)
жиноий
жавобгарликни
истисно
қилади
[15. C. 129].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
315
–
жиноий
қилмишнинг
мураккаб
хусусиятга
эга
эканлик
белгиси
–
жиноий
қилмишнинг
жисмоний
хусусиятларидан
иборат
.
Ҳар
қандай
инсон
жиноий
хулқ
-
атвори
шахс
онглилик
ва
иродавийлик
(
ихтиёрийлик
)
элементлари
билан
белгиланади
.
У
ўзида
бир
ёки
бир
нечта
бир
хил
ёхуд
турли
хил
ҳаракат
(
ҳаракатсизлик
)
ларнинг
содир
этилишида
ифодаланади
.
Жиноий
қилмишни
оддий
тана
ҳаракатлари
ёки
ҳаракатсизлигидан
иборат
қилмиш
деб
ижтмоий
маънода
тушунмаслик
лозим
.
У
оддий
тана
ҳаракатлари
ёки
ҳаракат
-
сизлигидан
нафақат
онглилик
ва
ихтиёрийлик
(
иродавийлик
)
дан
иборат
шахс
жиноий
хулқ
-
атвори
билан
фарқ
қилади
,
балки
ўз
хусусиятига
кўра
мураккаб
тузилишга
эга
бир
қатор
тана
ҳаракат
ёки
ҳаракатсизликларидан
иборат
бўлади
[16. C. 213].
Мисол
тариқасида
,
ўзга
шахсни
арқон
билан
бўғиб
қасддан
ўлдириш
жиноятида
айбдор
шахс
арқонни
олиши
,
уни
жабрланувчининг
бўйнига
солиши
ва
бўғиш
ҳаракатларидан
иборат
ўз
тузилишига
кўра
муракаб
хусусиятли
ҳаракат
-
ларни
содир
этгандагина
жиноят
-
ҳуқуқий
маънодаги
битта
қилмиш
бўлган
қасддан
одам
ўлдириш
жиноятини
содир
этган
деб
ҳисобланади
.
Жиноят
ҳуқуқи
назарияси
ва
илмий
тадқиқотларда
жиноий
қилмишни
,
асосан
,
икки
хил
–
ҳаракат
ёки
ҳаракатсизлик
шаклида
намоён
бўлиши
ифода
-
ланади
.
Аммо
жиноий
қилмиш
шаклда
эмас
,
айнан
икки
хил
усулларда
содир
этилади
ва
намоён
бўлади
.
Бу
ҳақида
кейинги
параграфларимизда
батафсил
тўхталиб
ўтамиз
.
Жиноий
қилмишнинг
ҳаракат
усулидаги
кўриниши
шахснинг
фаол
(
актив
)
жиноий
хулқ
-
атворида
намоён
бўлади
.
Ҳаракатсизлик
усулидаги
кўриниши
эса
нофаол
(
пассив
)
жиноий
хулқ
-
атворида
намоён
бўлади
.
Мазкур
жиноий
хулқ
-
атворнинг
иккала
кўриниши
ҳам
қилмишни
жиноят
деб
топиш
учун
юқорида
назарда
тутилган
жиноий
қилмиш
белгиларини
бир
вақтнинг
ўзида
акс
эттириши
лозим
.
Яъни
ҳаракат
ёки
ҳаракатсизлик
бир
вақтда
ижтимоий
хавфли
,
қонунга
хилоф
,
онгли
,
ихтиёрий
(
иродавий
)
ва
мураккаб
хусусиятли
бўлиши
керак
.
Энди
юқорида
таъкидланган
жиноят
объектив
томони
факультатив
белгилари
бўлган
ижтимоий
хавфли
оқибат
,
жиноий
қилмиш
ва
оқибат
ўратасидаги
сабабий
боғланиш
,
жиноят
содир
этиш
вақти
,
жойи
,
усули
,
ҳолати
,
қуроли
ва
воситасининг
умумий
тавсифини
тадқиқ
этамиз
.
Ижтимоий
хавфли
оқибат
факультатив
белгилар
ичида
ўзига
хос
муҳим
аҳамият
касб
этиб
,
айнан
у
орқали
кўп
ҳолларда
жиноятнинг
ижтимой
хавфлилик
даражаси
шакланади
.
Бу
эса
,
ўз
навбатида
,
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик
белгисини
ифодалайди. “Жиноятнинг
ижтимоий
хавфли
оқибати
–
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик
даражасини
кўрсатувчи
белгилардан
бири
бўлиб
,
у
тўғридан
-
тўғри
жиноий
жавобгарлик
ва
жазонинг
оғирлигини
белгилаб
беради
.
Бу
жиноят
объектив
томонининг
белгиси
бўлган
ижтимоий
хавфли
оқибатни
жиноят
қонунида
қонун
чиқарувчи
томонидан
техник
жиҳатдан
малакали
ва
тўғри
ифодаланиши
муҳимлигини
кўрсатади
[17, C. 38].
Жиноят
ҳуқуқи
назарияси
ва
илмий
тадқиқотларда
ижтимоий
хавфли
оқибат
турлича
аниқланади
.
Хусусан
,
В
.
Н
.
Кудрявцев
фикрича
,
жиноий
оқибат
ўзида
жиноий
ҳаракат
(
ҳаракатсизлик
)
орқали
тажовуз
объекти
–
жиноят
қонуни
билан
қўриқланадиган
ижтимоий
муносабатлар
ва
уларнинг
иштирокчиларига
етказиладиган
,
жиноий
ҳуқуқий
нормада
назарда
тутиладиган
моддий
ёки
номоддий
зарарни
ифодалайди
[18. C. 137].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
316
А
.
В
.
Наумов, “Жиноий
оқибат
деганда
,
ижтимоий
хавфли
қилмиш
(
ҳаракат
ёки
ҳаракатсизлик
)
содир
этилиши
натижасида
жиноят
қонуни
билан
қўриқ
-
ланадиган
объектга
етказиладиган
муайян
зарар
тушунилади”, деб
таъкидлайди
[19. C. 191].
Н
.
Ф
.
Кузнецова
эса: “Жиноий
оқибат
–
бу
жиноий
ҳаракат
ёки
ҳаракатсизлик
содир
этилиши
натижасида
жиноят
қонуни
билан
қўриқландиган
ижтимоий
муносабатлардаги
зарарли
ўзгаришлардир” [20
.
C. 15], дея қайд этади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, юқоридаги олимлар ижтимоий хавфли
қилмиш
содир этилиши натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган
объектга етказиладиган
“зарар”ни жиноий оқибат сифатида тушиниши лозимлиги
тўғрсидаги ёндашувлари ўз аксини топган.
Илмий тадқиқотларда ижтимоий хавфли оқибат бир қанча турларга
бўлинган ҳолда таснифланишини учратиш мумкин. Уларнинг аксариятида жиноий
оқибат моддий ва номоддий оқибатларга бўлинади. Мазкур таснифлаш муайян
белгилар асосида амалга оширилади. Жиноят ҳуқуқи назариясида моддий
оқибатларга мулкий характердаги зарар киради. Бунга мисол қилиб, реал зарар
ёки бой берилган фойдани келтириш мумкин. Шунингдек, шахсга етказилган
жисмоний зарар, яъни шахсни ҳаётдан маҳрум қилиш, унинг соғлиғига зиён
етказиш киради. Номоддий зарарга эса
маънавий зарар, сиёсий, ташкилий ва
экологик зарарлар киради.
Ижтимоий хавфли оқибат билан жиноят объекти муносабатини инобатга
олган ҳолда жиноий оқибатни қуйидагича таснифлаш мумкин:
1.
Асосий жиноий оқибат
бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган асосий
объектга етказиладиган зарар сифатида ифодаланди. Мисол учун Ўз.Р. ЖК 97
-
мод
-
даси 1
-
қисми “Қасддан одам ўлдириш”.
2.
Қўшимча жиноий оқибат –
бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган
қўшимча
объектга етказиладиган зарар. Масалан, Ўз.Р. ЖК 104
-
моддаси 3
-
қисми
“Д” банди “Қасддан баданга шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб
бўлса”.
3.
Факультатив жиноий оқибат –
бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган
факультатив объектга етказиладиган зарар. Масалан, Ўз.Р. ЖК 277
-
моддаси
назарда тутилган безорилик жиноятида “мулкий зарар” бўлиши мумкин.
Г.В.
Тимейко жиноий оқибатни оддий (ижтимоий муносабатларнинг битта
элементига етказиладиган зарар) ва мураккаб (тажовуз объектининг бир қанча
турларига етказиладиган зарар) турларга бўлади [21
. C. 83].
А.И.
Бойка жиноий оқибатни амалга оширилиш даражасига кўра, иккига
бўлиш лозимлигини ўз ёндашувида баён қилади. Реал хусусиятдаги зарар ва
жиноят қонуни билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказиш реал
хавфини келтириб чиқарадиган зарар. Жиноят қонунининг кўплаб моддаларида
муайян битта жиноят билан икки ёки ундан ортиқ жиноий оқибатлар келиб
чиқиши мумкинлиги назарда тутилганлиги нуқтаи назаридан А.И.
Бойка жиноят
оқибатларни бевосита
(жиноятнинг асосий таркибига тегишли) ва билвосита
(қонун чиқарувчи томонидан жиноят таркиби оғирлаштирувчи(квалификациявий)
ҳолатларида назарда тутилган) турларга бўлиб таснифлаш кераклигини таъкид
-
лайди [22
. C. 54].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
317
Биз А.И.
Бойканинг ёндашувини тўғри деб ҳисоблаймиз. Жиноий оқибат
-
ларни нафақат жиноят ҳуқуқи назариясида назарда тутилган анъанавий(классик)
таснифлаш мумкин, балки унинг бошқа турларини ҳам ажратиб кўрсатиш
мақсадга мувофиқ бўлади. Илмий тадқиқотлар ва жиноят қонуни таҳлили шуни
кўрсатадики, жиноий оқибатлар умумий нуқтаи назардан моддий ва номоддий
турларга бўлинади. Моддий жиноий оқибатни амалга оширилиш даражасига кўра,
реал зарар кўринишидаги оқибат (масалан, Ўз.Р ЖК 97
-
моддаси 1
-
қисми) ёки зарар
етказишнинг реал хавфини келтириб чиқарадиган зарар кўринишидаги оқибат
(масалан, Ўз.Р ЖК 112
-
моддаси) тарзида тасниф қилинади.
Юқоридаги илмий тадқиқотлардаги назарда тутилган жиноий оқибат
таснифи диққатга сазовор ҳисобланди. Мазкур таснифлашлар ижтимоий хавфли
оқибатларнинг ўзига хос хусусиятларини намоён қилади. Бу, ўз навбатида, жиноий
қилмишни квалификация қилишда унинг тўғри квалификация қилинишига олиб
келиши мумкин.
Кейинги жиноят объектив томони белгиси сифатида сабабий боғланишни
тадқиқ қиламиз.
Сабабий боғланиш
инсон онгидан ташқари юз берадиган объек
-
тив категория бўлиб, у ҳодиса ва воқеа билан ташқи олам қонуниятида мавжуд
бўлади. Жиноят қилмиш содир бўлганда муайян сабаблар жиноий оқибатни
келтириб чиқарди.
Хусусан, жиноят ҳуқуқи назариясида ва илмий тадқиқотларда айбдор шахс
содир этган ижтимоий хавфли қилмиш натижаси ўлароқ қандай жиноий оқибат
-
лар келиб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги турли хил ёндашувлар ўз аксини топган.
Жумладан, бир гуруҳ олимлар “Содир этилган жиноий қилмиш билан
зарурий, объектив қонуниятларга асосланган
табиий жиноий оқибатлар келиб
чиққандагина жиноий жавобгарлик юзага келади”, [23
. C. 54]
деб
ҳисоблайдилар
.
Бошқа
гуруҳ
олимлар
эса, “Содир
этилган
жиноий
қилмиш
билан
нафақат
объектив
зарурий
,
балки
объектив
тасодифий
сабабий
боғланиш
мавжуд
бўлса
ҳам
жиноий
жавобгарлик
юзага
келади
.
Сабабий
боғланишнинг
аниқ
ва
равшан
чегарасини
белгилаш
муаммоси
ўз
-
ўзидан
пайдо
бўлади
.
Жиноий
жавобгарликка
тортишда
етарлича
асос
бўлиши
учун
сабабий
боғланишнинг
аниқ
чегарасини
белгилаш
лозим
бўлади
.
Шундай
сабабий
боғланишлар
мавжудки
,
улар
жуда
ҳам
узлуксиз
давом
этадиган
,
мавжуд
бўлмаган
ёки
бошқа
асосларда
жиноий
жавобгарликка
тортиш
учун
етарли
бўлмайди”, [24
. C. 198]
деб
таъкидлашади
.
Жиноят
ҳуқуқи
доктринасида
мавжуд
бир
гуруҳ
миллий
олимларимиз
эса
шахсни
жиноий
жавобгарликка
тортиш
учун
жиноий
қилмиш
ва
оқибат
ўртасидаги
сабабий
боғланишни
асосий
иккита
мезонларга
бўлишади
.
Биринчи
мезон
–
жиноий
қилмиш
ва
оқибатнинг
бир
-
бири
билан
вақт
бўйича
мувофиқлиги
.
Иккинчи
мезон
–
содир
этилган
жиноий
қилмиш
аниқ
бир
оқибатни
келтириб
чиқариш
имкониятига
эга
бўлиши
лозимлиги
[25.
Б
. 188].
Иккинчи
гуруҳ
олимлар
объективлик
(
сабабий
боғланиш
–
объектив
категория
),
ҳодисалар
ўртасидаги
умумий
универсал
сабабий
алоқанинг
қисми
,
сабаб
доим
оқибатдан
кейин
келиши
,
зарурий
сабабий
боғланишгина
жиноий
ҳуқуқий
аҳамият
касб
этиши
кабиларни
сабабий
боғланиш
белгилари
ва
мезонлари
сифатида
қарашади
[26.
Б
. 168].
Учинчи
гуруҳ
олимлар
эса
жиноий
қилмиш
ва
унинг
натижасида
юз
берган
оқибат
ўртасида
оқибатга
таъсир
этувчи
оралиқ
ҳодисалар
мавжуд
бўлмаслиги
,
бир
ҳодиса
бошқа
бир
ҳодисага
олиб
келиш
зарурати
оқибат
сабабининг
ажралмас
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
318
қисми
эканлиги
,
сабабий
боғланиш
вақт
мезонидаги
жараён
бўлиб
,
ундаги
асосий
шарт
қилмишнинг
оқибатдан
олдин
юз
берганлиги
кабиларни
сабабий
боғланишнинг
асосий
мезонлари
сифатида
кўрсатишади
[27,
Б
. 69].
М
.
А
.
Атальянц, “Сабабият
тўғрисида
фалсафий
нуқтаи
назарлар
ва
қоида
-
ларни
ҳисобга
олган
ҳолда
жиноят
ҳуқуқида
жиноий
оқибатларни
юзага
келтирмаган
барча
зарурий
шароитларни
ҳам
сабаблар
сифатида
ўрганиш
лозим
.
Бу
муаммоларни
ҳал
қилиш
учун
табият
ва
жамиятда
мавжуд
ҳодисаларнинг
зарурий
ва
тасодифий
боғлиқлиги
тўғрисидаги
концепцияларини
ҳисобга
олиш
лозим
бўлади
.
Шунингдек
,
сабабий
боғланиш
тўғрисидаги
масалани
ҳал
этиш
учун
шундай
ҳолатлар
тизимини
аниқлаш
керакки
,
улар
ижтимоий
хавфли
ҳаракат
ёки
ҳаракатсизлик
жиноий
оқибатнинг
келиб
чиқишининг
ягона
сабаби
бўлганлиги
тўғрисида
хулоса
қилиш
мумкин
бўлсин
.
Сабабий
боғланиш
элементи
сифатида
жиноий
оқибат
ҳам
намоён
бўлади
.
Муайян
оқибат
келиб
чиққандагина
сабаблар
тўғрисида
гапириш
мумкин
.
Шу
билан
бирга
,
ижтимоий
хавфли
оқибатни
вужудга
келтирган
шахс
томонидан
жиноят
қонуни
билан
тақиқланган
ижтимоий
хавфли
қилмишнинг
содир
этилганлик
фактини
ҳам
аниқлаш
талаб
қилинади
.
Ҳаттоки
фактик
оқибатлар
вужудга
келган
бўлса
-
да
,
агар
жиноий
қилмиш
мавжуд
бўлмаса
,
ўз
-
ўзидан
сабабий
боғланиш
ҳам
мавжуд
бўлмайди
.
Жиноий
қилмишни
ижтмоий
хавфли
оқибатни
келтириб
чиқариш
сабаби
деб
ҳисоблаш
учун
унинг
содир
бўлиш
вақти
бўйича
жиноий
оқибат
келиб
чиқиши
билан
боғлиқ
бўлиши
лозим
.
Шунингдек
,
муайян
ҳолатларда
вужудга
келган
жиноий
оқибат
бошқа
ҳар
қандай
қилмишнинг
эмас
,
балки
айбдор
шахс
томонидан
содир
этилган
жиноий
қилмиш
-
нинг
муқаррар
ва
табиий
натижаси
бўлиш
керак
[28. C. 83
–
84].
А
.
В
.
Наумов
фикрича
,
жиноят
ҳуқуқи
назариясида
сабабий
боғланиш
моддий
таркибли
жиноятларнинг
зарурий
белгиси
бўлиб
,
жиноий
қилмиш
ва
оқибат
ўртасида
юз
берганлиги
аниқланади
.
Аммо
сабабий
боғланиш
нафақат
моддий
таркиби
жиноятлар
,
балки
баъзи
формал
таркибли
жиноятларда
ҳам
аниқланиши
керак
.
Улар шундай формал таркибли жиноятларки, у турдаги жиноят объектив
томони белгилари шахс томонидан тегишли зарар вужудга келишининг реал
имкониятини яратиш ҳисобланади [29
. C. 205].
Жиноят ҳуқуқи назарияси ва илмий тадқиқотларни ўрганиш натижасида
сабабий боғланишнинг қуйидаги учта зарурий шартини ажратамиз:
биринчидан,
жиноий қилмиш
-
сабабий боғланиш
-
жиноий оқибат. Жиноий
қилмиш муайян ижтимоий хавфли оқибатнинг вужудга келиш сабаби бўлиши
учун у жиноят оқибат вужудга келишининг ягона зарурий шароити бўлиши лозим;
иккинчидан,
жиноий қилмиш
-
сабабий боғланиш
-
жиноий оқибат. Айнан
содир этилган жиноий қилмиш юза келган жиноий оқибатнинг ягона асоси
бўлиши керак;
учинчидан
, жиноий қилмиш
-
вақт(сабабий боғланиш)
-
жиноий оқибат.
Жиноий қилмиш ва оқибат бир бутун вақт уйғунлигида бўлиши лозим. Яъни
айнан содир этилган жиноий қилмиш натижасида бевосита муайян вақт
оралиғида жиноий оқибат юзага келиши лозим. Масалан, ўткир тиғли жисм билан
шахс қорнига урилган пичоқ натижасида жабрланувчи вафот этиши лозим. Инсон
организмнинг заифлиги, унинг иммунитети пастлиги, яранинг битмаслиги
туфайли муайян вақт ўтгач вафот этадиган бўлса, содир этилган жиноий қилмиш
оқибат билан вақт бирлигида узвий боғлиқ бўлмайди. Қасддан одам ўлдириш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
319
жинояти нуқтаи назаридан сабабий боғланиш мавжуд бўлмайди. Жиноят ҳуқуқи
назариясида зарурий сабабий боғланиш жиноят
-
ҳуқуқий аҳамият касб этиб, у,
одатда, бевосита ва билвосита каби турларга бўлинади. Жумладан, тасодифий
сабабий боғланиш туфайли шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
Чунки жиноят қилмиш ва оқибат ўратасида, албатта, қандайдир тасодифий эмас,
балки аниқ реал воқеликда юз берадиган зарурий сабабий боғланиш вужудга
келиши лозим бўлади.
Жиноят ҳуқуқи назарияси ва ундаги илмий, монографик тадқиқотларда
жиноят содир этиш жойи, вақти ва ҳолати каби жиноят объектив томони
факультатив белгиларини, аслида, факультатив белгилар эмас, деган илмий
қарашлар
ва ёндашувларни учратиш мумкин. Улар жиноий қилмишни содир этиш
шароитларидир. Жумладан, академик В.Н.
Кудряцев: “Улар (факультатив белги
-
лар) жиноят объектив томонининг мустақил элементлари ҳисобланмайди. Яъни
улар жиноятчининг қилмиши(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)ни тавсифлайди.
Жиноят объектив томонига ҳаракат(ҳаракатсизлик) билан бирга ёки қўшимча
олинган жиноят содир этиш усули, жойи, вақти ва ҳолатининг ўзи тегишли эмас,
балки ижтимоий хавфли ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ташқи томони, яъни уни
муайян усулда, белгиланган(берилган) шароитда, жойда, вақтда ва ҳолатда
бажарилганлиги жиноят объектив томонига тегишли бўлади” [30
. C. 11].
А.И.
Бойцов ушбу илмий ёндашувни аниқ қилиб ифодалаб, қуйидагиларни
таъкидлайди: “Ҳар бир жиноят муайян аниқ бир жойда ва аниқ бир вақтда содир
этилади. Ҳар қандай ҳолатда ижтимоий материя(борлиқ) мавжудлигининг
умумэътироф(унверсал) этилган атрибутлари сифатида замон(вақт) ва
макон(жой)дан ташқари мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилмиш олимларга
маълум эмас. Шунга қарамасдан, жиноят ҳуқуқи доктринасида макон
-
замон (жой –
вақт) белгиларини жиноят таркиби зарурий белгиларига эмас, балки факультатив
белгиларига киритиш қабул қилинган. Бу нима: умумий алданишми ёки
тушунарсиз парадокс? Масалан, агар қасддан одам ўлдириш жиноят таркибига
эътибор берадиган бўлсак, у билан боғлиқ ЖК Махсус қисм моддасида жиноят
содир этиш жойи ҳақида ҳам, вақти ҳақида ҳам гапирилмаган. Мазкур белгилар
ушбу модда билан боғлиқ қилмишни квалификация қилишда аҳамиятсиз деган
маънони билдирадими? Қайсидир маънода, ҳа. Аммо иш кўриб чиқилаётган
пайтда қасддан одам ўлдириш жинояти ўз кучини йўқотган жиноят қонуни вақт
бўйича амал қилишида ёки чет эл фуқаролари қасддан одам ўлдириш жиноятини
муайян давлат ҳудудида содир этганда ёхуд муайян давлат фуқаролари чет эл
ҳудудида
жиноят содир этганда, ушбу белгилар қилмишни квалификация
қилишда ўз аҳамиятига эга бўлади. Айнан ўша пайтда ЖК Умумий қисмининг
ҳудуд
ва вақт бўйича амал қилиш доирасига тегишли қоидалари бир зумда
хотирага тушади. Негадир ҳозиргача жиноят содир этиш жойи ва вақти кўриб
чиқилаётган жиноят таркиби белгилари билан боғланмайди. Нима сабабдан
боғланмайди?” [31
. C.
5] А.И.
Бойцов ушбу илмий ёндашувни аниқ қилиб ифодалаб
берган. Унинг илмий ёндашувини Н.И.
Панов [32
. C.
20] ҳам ўз илмий тадқиқот
ишида қўллаб
-
қувватлайди.
Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят содир этиш жойи, вақти, ҳолати, усули,
қуроли ва воситасини жиноят объектив томонининг факультатив белгилари
қаторига
киритиш илмий тадқиқотлар, монографиялар ва ўқув дарсликларида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
320
анънавий урфга кирган. Ижтимоий хавфли, ҳуқуққа хилоф ва айбли ҳар қандай
жиноий қилмиш замон ва макон нуқтаи назаридан олиб қараганда муайян аниқ
бир жойда, вақтда, ҳолатда ва аниқ бир усулда содир этилади. Ушбу жиноий
қилмишнинг
содир этилиш шароитларини ундан ажратиб олишнинг имкони
мавжуд эмас. Улар бир бутунликда бўлади.
Шунинг учун жиноят содир этиш жойи, вақти, ҳолати ва усулини жиноий
қилмиш содир этилиш шароитлари деб номлаб, уларни жиноят объектив томони
зарурий белгилари қаторига қўшиш ва жиноят қонунида ҳар бир жиноят назарда
тутилган жиноий ҳуқуқий нормас диспозициясида
назарда тутиш мақсадга
мувофиқ бўлади.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, жиноят ҳуқуқи доктринасида
жиноят ва жазо тушунчалари асосий ўринни эгаллайди. Ҳар қандай жиноят
қуйидаги
таркибий алгоритм(кетма
-
кетлик)ли формулада намоён
бўлади: жиноят
объектив томони белгилари –
жиноят таркиби бошқа элементлари ва белгилари –
жиноят белгилари –
жиноят.
Жиноят ҳуқуқи доктринаси ва унда мавжуд илмий ва монографик
тадқиқотлар ҳамда жиноят қонунчилигини ўрганиш натижасида қуйидагича
хулосага келинди:
Биринчидан,
жиноят қонунчилигида “жиноят объектив томони” деган
атаманинг ҳуқуқий маъноси белгиланмаган. У фақат жиноят ҳуқуқи доктринаси ва
илмий, монографик тадқиқотлар, илмий ва ўқув дарсликларида учрайди. Жиноят
ҳуқуқи
доктринасида ҳам иккита бир
-
бирига ўхшаш тушунчалар мавжуд. Улар
“жиноят таркиби объектив томони” ва “жиноят объектив томони”. Ушбу тушунча
-
ларни ёки бир
-
бирига ўхшатишади ёки бир
-
бирига қарама
-
қарши қўйишади. Улар
ягона жиноий ҳодисанинг иккита томони бўлиб, “жиноят объектив томони”
деганда умумий нуқтаи назардан ҳар бир жиноятнинг ташқи томони тушунилса,
“жиноят таркиби объектив томони” деганда эса муайян бир жиноят таркиби
ташқи томони тушунилади. Масалан, “ўғирлик жиноят таркиби объектив томони”,
“қасддан одам ўлдириш жиноят таркиби объектив томони” ва бошқалар.
Иккинчидан,
жиноят объектив томони –
бу аниқ жой, вақт ва ҳолатлар
шароитларида муайян усулда содир этиладиган жиноий қилмиш (ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик)нинг ташқи хатти
-
ҳаракатларини ўзида ифодалайдиган жиноят
таркиби ташқи томони(элементи)дир.
Учинчидан,
ҳар қандай жиноят объектив томони зарурий белгиси –
бу
ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик). Қолган барча белгилар –
жиноий оқибат, сабабий боғланиш, жиноят содир этиш жойи, вақти, ҳолати, усули,
қуроли
ва воситаси жиноят объектив томони факультатив белгилари ҳисоб
-
ланади. Истисно тариқасида фақат моддий таркибли жиноятларда жиноий
қилмиш, оқибат ва сабабий боғланиш жиноят объектив томони зарурий
белгилари ҳисобланади.
Тўртинчидан,
жиноят содир этиш жойи тўғрисидаги концепция умумий
қоидасини жиноят ҳуқуқи назариясида ҳам, жиноят қонунида ҳам бир хилда
қўллаш
лозим. Илмий тадқиқот ишимизда назарда тутилган муаммонинг ечими
сифатида Ўз.Р ЖК 11
-
моддаси 1
-
қисмига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча
киритиш мақсадга мувофиқ бўлади:
“Жиноят содир этилган жой деб, оқибат
келиб чиққан жойдан қатъи назар, ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган
жой топилади”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
321
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Алтиев
Р.С. Фирибгарликнинг жиноят ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари.
Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)...дисс. –
Тошкент: 2020. –
Б. 56.
2.
Галахова
А.В. Вопросы квалификации преступлений в уголовном праве и
судебной практике (по признакам объективной стороны) // Российский
следователь. 2010. –
№ 14. –
С. 16.
3.
Бойко
А.И. Преступное бездействие. СПб.: Юридический центр Пресс, 2003. –
С. 42.
4.
Кудрявцев
В.Н. Объективная сторона преступления.
–
М.: Изд
-
во
юридической литературы, 1960. –
С.
107.
5.
Уголовное право Российской Федерации. Общая и Особенная части:
Учебник (под ред. А.И
.
Чучаева)
–
«КОНТРАКТ»
,
«ИНФРА
-
М»
, 2013
–
С. 114.
6.
Dr. Joachim Renneberg, Die Objektive Seite des Verbrechens, VEB Deutscher
Zentralverlag (Berlin), 1955.
–
S. 18. https://www.twirpx.com/file/591164/.
7.
Малинин
В.Б., Парфенов
А.Ф. Объективная сторона преступления. –
СПб.:
Издательство Юридического института (Санкт
-
Петербург), 2004. –
С. 13.
8.
Тимейко
Г.В. Общее учение об объективной стороне преступления.
–
Издательство Ростовского университета, 1977. –
С. 6.
9.
Уголовное право. Общая часть: учебник / под ред. Л.Д.
Гаухмана,
С.В.
Максимова. М.: Эксмо, 2004. –
С. 142; Уголовное право Российской Федерации.
Общая часть: учебник / под ред. Л.В.
Иногамовой
-
Хегай, А.И.
Рарога, А.И.
Чучаева.
М.: ИНФРА
-
М, Контракт, 2004. –
С. 149; Уголовное право. Общая и Особенная части:
учебник / под ред. Н.Г.
Кадникова. М.: Городец, 2006. –
С. 125; Малинин
В.Б.,
Парфенов
А.Ф. Объективная сторона преступления. СПб.: Изд
-
во Юридического
института (Санкт
-
Петербург), 2004. –
С. 8 ва бошқалар.
10.
Борбат
А.В., Завидов
Б.Д. Состав преступления как основание уголовной
ответственности. М.: Юрист, 2005 –
С. 84; Уголовное право России. Общая и
Особенная части: учебник / под ред. В. К. Дуюнова. М.: РИОР, 2008. –
С. 90;
Бойко
А.И. Преступное бездействие. СПб.: Юридический центр Пресс, 2003. –
С. 2
8.
11.
Куринов
Б.А. Научные основы квалификации преступлений. М., 1984. –
С. 69.
12.
Rustambayev
M.X. O‘zbekiston Respublikasi jinoyat huquqi kursi.
Tom 1.
Jinoyat haqida ta’limot. Darslik. 2
-
nashr, to‘ldirilgan va qayta ishlangan –
T.: O‘zbekiston
Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti, 2018.
–
Б. 158.
13.
Усмоналиев М., Бакунов П. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик. –
Тошкент: Насаф, 2010. –
Б. 171.
14.
Очилов
Х.Р., Хайдаров
Ш.Д., Шамсидинов
З.З. “Жиноят ҳуқуқи” (Умумий
қисм). Ўқув қўлланма –
Т.: ТДЮУ нашриёти, 2021. –
Б.
33.
15.
Уголовное право. Общая часть. В 2 т. Т 1: учебник / Н.В.
Артеменко [и др.];
отв. ред. И.А.
Подройкина, Е.В.
Серегина, С.И.
Улезько. 4
-
е изд., перераб. и доп. М.:
Юрайт, 2016. –
С. 129.
16.
Уголовное право Российской Федерации. Общая и Особенная части:
учебник / Т.Б.
Басова, Е.В.
Благов, П.В.
Головненков [и др.]; под ред. А.И.
Чучаева.
М.: Контракт, ИНФРА
-
М, 2013. –
С. 213.
17.
Ковалев
М.И. Общественно опасные последствия преступления и
диспозиция уголовного закона // Советское государство и право. 1990. –
№ 10. –
С. 38.
18.
Кудрявцев
В.Н. Объективная сторона преступления. М.: Изд
-
во
юридической литературы, 1960. –
С. 137.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
322
19.
Наумов
А.В. Российское уголовное право. Курс лекций. В 2 т. Т. 1. Общая
часть.
3-
е изд., перераб. и доп. М.: Юрид. лит.,
2004.
–
С. 191.
20.
Кузнецова
Н.Ф. Значение преступных последствий для уголовной
ответственности. М., 1958. –
С. 15.
21.
Тимейко
Г.В. Общее учение об объективной стороне преступления. Изд
-
во Ростовского университета, 1977. –
С. 83.
22.
Бойко
А.И. Преступное бездействие. СПб.: Юридический центр Пресс,
2003.
–
С. 54.
23.
Кригер
Г. Причинная связь в советском уголовном праве // Советская
юстиция. 1979. –
№ 1. –
С. 8 ва бошқ
24.
Кудрявцев
В.Н. Объективная сторона преступления. М.: Изд
-
во
юридической литературы, 1960. –
С
. 198.
25.
Усмоналиев
М., Бакунов
П. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик. –
Тошкент: Насаф, 2010. –
Б. 188.
26.
Rustambayev M.X. O‘zbekiston Respublikasi jinoyat huquqi kursi. Tom 1.
Jinoyat haqida ta’limot. Darslik. 2
-
nashr, to‘ldirilgan va qayta ishlangan –
T.:
O‘zbekiston
Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti, 2018.
–
B. 168.
27.
Jinoyat huquqi. (Umumiy qism) Darslik. Mas’ul muharrir: yu.f.f.d (PhD)
X.Ochilov
–
T.: Adolat nashriyoti, 2020.
–
B. 69.
28.
Атальянц
М.А. Способ совершения преступления и его уголовно
-
правовое
значение: дис. … канд. юрид. наук. М., 2010. –
С. 83–
84.
29.
Наумов
А.В. Российское уголовное право: курс лекций. В 2 т. Т. 1. Общая
часть. 3
-
е изд., перераб. и доп. М.: Юрид. лит., 2004. –
С. 205.
30.
Кудрявцев
В.Н. Объективная сторона преступления.
–
М.: Изд
-
во
юридической литературы, 1960. –
С. 11.
31.
Бойцов
A.M. Действие уголовного закона во времени и в пространстве.
–
СПб., 1995. –
С. 5.
32.
Панов
Н.И. Способ совершения преступления и уголовная ответственность.
Харьков, 1982. –
С. 20.
