Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Causal link in criminal law and its relationship with
determinism
Feruzbek KHUDAYKULOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2022
Received in revised form
20 July 2022
Accepted 25 August 2022
Available online
15 September 2022
Logical, systemic, comparative legal research methods were
widely used in this article. In particular, interrelation of
philosophical foundations of causal relationship in criminal law
and determinism, as well as scientific views and research of
scientists on this subject, similarities and differences between
them, is described in details. Causal relationship between
criminal act and a consequence, which is a necessary sign of
objective side of material crime, was also compared with
philosophical foundations and determinism, problematic aspects
were identified and consistently described. This article focuses
on causal relationship between a socially dangerous act and the
consequence, which is a necessary sign of objective side of the
crime, is instrumentally and comparatively analyzed. The main
conditions and criteria for this feature are determined, their
theoretical and practical solutions are established and found. In
addition, the doctrine of criminal law and existing scientific
research are analyzed, sound theoretical proposals and
recommendations are developed in this regard.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
crime, objective side of
crime, socially dangerous
act, causal link, determinism,
isolate.
1
Associate Professor of Criminal Law Department, Criminology and Anti-Corruption of Tashkent State University of
Law, Doctor of Philosophy in Law
ORCID:
https://orcid.org/0000-0002-4940-3762
E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
123
Жиноят
ҳуқуқида
сабабий
боғланиш
ва
унинг
детерминизм билан ўзаро муносабати
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят, жиноят объектив
томони, сабабий
боғланиш, детерминизм,
объективлик, изолация
қилиш.
Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг мантиқийлик,
индукция, дедукция, тизимлилик, мантиқий
-
юридик,
қиёсий
-
ҳуқуқий
методларидан
кенг
фойдаланилган.
Жумладан, биринчи навбатда сабабий боғланиш фалсафий
категория бўлиб, у жиноят ҳуқуқида ҳам фалсафий
асосларга эга эканлиги батафсил баён қилинган. Жиноят
ҳуқуқида сабабий боғланишнинг фалсафий асослари
детерминизм билан ўзаро муносабати, шунингдек, у
тўғрисидаги
олимларнинг
илмий
қарашлари,
тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли
жиҳатлар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шунингдек,
моддий таркибли жиноят объектив томонинниг зарурий
белгиси бўлган жиноий қилмиш ва оқибат ўртасидаги
сабабий боғланиш фалсафий асослар ва детерминизм билан
қиёсий таҳлил қилиниб, улардаги муаммоли жиҳатлар
аниқланди ва кетма
-
кет тавсифлаб берилди. Ушбу мақолада
асосий эътибор жиноят объектив томони зарурий белгиси
бўлган ижтимоий хавфли қилмиш ва оқибат ўртасидаги
сабабий боғланишга қаратилган бўлиб, у инструментал ва
қиёсий таҳлил қилинган. Мазкур белгининг асосий
шартлари ва мезонлари аниқланиб, уларнинг назарий ва
амалий ечимлари ўрнатилган ва топилган. Шу билан бирга,
жиноят ҳуқуқи доктринаси ва унда мавжуд илмий
тадқиқотлар таҳлил этилиб, бу
борада асосли назарий
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Причинная связь в уголовном праве и ее соотношение с
детерминизмом
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
преступление,
объективная сторона
преступления, причинная
связь, детерминизм,
объективность,
изолировать.
В частности, прежде всего причинно
-
следственная связь
является философской категорией, и в статье подробно
разъясняется, что она имеет и философские основания в
уголовном праве. Подробно описывается взаимосвязь
философских оснований причинно
-
следственной связи в
уголовном праве и детерминизма, а также рассмотрены
научные взгляды и исследования ученых по этому поводу,
сходства и различия между ними. Также, причинно
-
следственная связь между преступным деянием и
следствием,
являющаяся
необходимым
признаком
объективной
стороны
материального
преступления,
сопоставлялась
с
философскими
основаниями
и
детерминизмом,
выявлялись
и
последовательно
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
124
описывались проблемные аспекты. В данной статье
основное внимание уделяется причинно
-
следственной
связи между общественно опасным деянием и следствием,
которая является необходимым признаком объективной
стороны преступления, инструментально и сравнительно
анализируется. Определены основные условия и критерии
этого признака, установлены и найдены их теоретические и
практические
решения. Кроме этого, анализируются
доктрина уголовного права и существующие научные
исследования,
вырабатываются
обоснованные
теоретические предложения и рекомендации на этот счет.
Ҳозирги
замон миллий жиноят қонунчилиги ва суд амалиёти содир этилган
ижтимоий хавфли қилмиш билан ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги сабабий
боғланишнинг объективлигидан келиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, қилмиш
билан оқибат ўртасида ҳар доим объектив кетма
-
кетлик мавжуд бўлади. Бундай
ёндашиш моддий таркибли жиноятларнинг зарурий белгиси бўлмиш сабабий
боғланишнинг моҳиятини очиб беришга ёрдам беради [1, Б. 167
-168]
Қилмиш
ва унинг натижасида юз берадиган оқибат сабабий боғланиш
воситасида ўзаро боғланади. Сабабий боғланиш тўғри ва бевосита бўлиши мумкин. Бу
шуни
англатадики, бунда қилмиш ва унинг натижасида юз берган оқибат ўртасида
оқибатга таъсир этувчи оралиқ ҳодисалар мавжуд эмас. Масалан, ҳаёт учун хавфли тан
жароҳатидан кейин келиб чиқадиган ўлим нотўғри ёки кўрсатилмаган тиббий ёрдам
натижаси бўлиши мумкин
[2, Б. 69] .
Шунингдек, моддий таркибли бўлган қасддан одам ўлдириш жиноятида айбдор
шахснинг қилмиши муқаррар равишда инсон ўлимига олиб келадиган бош (асосий)
сабаб бўлгандагида мазкур ҳолларда сабабий боғланиш мавжудлиги тан олинади [3, C.
57] .
Жиноят
объектив томони билан боғлиқ энг муаммоли масалалар қаторига
жиноят ҳуқуқидаги сабабий боғланиш ҳақидаги масалаларни киритиш ўринли бўлади
[4, C. 28] .
Дунёни категорик англашнинг ҳар қандай масаласи доимий муаммони ўзида
ифодалайди ва одатда категория бўйича якуний фалсафий таълимотни яратиш
мақсадига эришиш мумкин эмас. Чунки инсоният ташқи ва ички дунё ҳақида янги
маълумотларни тўплаши доимий равишда тўлдирилиб, тегишли қарашларни аниқлаб
бориш жараёни содир бўлади [5, C. 97] .
Жиноят ҳуқуқидаги сабабий боғланишни тадқиқ этишдан олдин сабабият,
сабаб ва оқибат, детерминизмнинг фалсафий асосларини ўрганиш мақсадга
мувофиқдир. “Сабабий боғланиш муаммосини ночор, асослаб бўлмайдиган
назарияларни қайта тиклаш йўли билан эмас, балки фалсафий тафаккурнинг сўнгги
ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш лозим” [6, C. 37] .
Бизга маълумки, фалсафа умумий назарий фан бўлиб, унда детерминизм
тушунчаси жуда муҳим аҳамият касб этади. Замонавий илм
-
фан соҳаси ривожланар
экан, унда сабабият муаммоси чуқур ва туганмас фалсафий маъно
-
мазмунга эга бўлиб
бораверади. Сабабият тушунчаси остида мавжуд бўлган турли тушунчалар, ҳодисалар
ва маъноларни таҳлил қилиш, шунингдек, мазкур таҳлилнинг мантиқий асосларини
аниқлаш каби йўналишлар ҳар доим катта қизиқиш доирасига эга бўлган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
125
Аввало, “сабабият” тушунчасига таъриф бериш, унинг мазмун
-
моҳиятини очиб
бериш ва аниқлаб олиш лозим.
Сабабият муаммоси мантиқий масала эмас, балки онтологик масала
ҳисобланади. Сабабият муаммоси асосан воқеликнинг хусусиятларига тааллуқли
бўлади. Шу нуқтаи назардан уни муайян аниқ бир фактларга асосланмасдан мантиқий
воситалар орқали ҳал этиб бўлмайди. Уни тажрибалардан келиб чиққан ҳолда ҳал
этиш эса хатога йўл қўйишдир. Бир қараганда сабабият муаммосини мантиқ нуқтаи
назаридан таҳлил қилиш мумкин, аммо уни мантиқий шартларда келтиришнинг
имкони мавжуд эмас.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сабабият идеалистик концепцияга эга
бўлиб, у ўз моҳиятига кўра номақбул ҳисобланади.
Албатта, моддий оламнинг у ёки бу ҳодисасини юзага келтирувчи сабаб айнан
мана шу моддий дунёда мавжуддир [7, С. 140] .
Ҳар
қандай моддий ҳодиса, жараён, бошқа моддий ҳодисалар каби, бошқа
моддий жараёнлар ва фақат улар орқалигина белгиланиши мумкин [8, С. 180] .
Детерминизм –
бу барча ҳодисаларнинг сабабийлиги ҳақидаги мунтазам
боғланиш таълимотидир. Фалсафий адабиётларда сабабийлик ва детерминизмни
аниқлайдиган кенг тарқалган қарашлар ва нуқтаи назарлар мавжуд.
Детерминизм ва сабабийлик (казуаллик) тушунчалари ўзида моддий
тизимларнинг замон(вақт) ва макондаги воқеалар, ҳодисалар ва ҳолатлар кетма
-
кетлигининг турли жиҳатлари, томонларини ифодалайди. Шу жиҳатлардан
детерминизм тушунчаси фалсафий нуқта назардан барча воқеа ва ҳодисалар
ўртасидаги боғлиқликнниг универсал ва объектив қонуниятларининг томонларини
ифодаловчи умумий тушунча ҳисобланади. Шунинг учун бу тушунчасини кенг
маънодаги умумий тушунча сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Сабабий боғланиш билан боғлиқ муносабатлар бу оламда ягона эмас ва ташқи
оламда сабабий боғлиқликка тааллуқли бўлмаган воқеа ва
ҳодисалар орасидаги ўзаро
боғлиқликнинг турли шакллари ҳам мавжуд. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) функционал боғлиқлик. Масалан, умумий сабабга эга бўлган иккита ҳодисани
келтириш мумкин. Ушбу умумий сабабли ҳодисалар бир
-
бирини натижаси ўлароқ
келиб чиқмайди;
2)вВақтда алоқадор бўлган ҳодисаларнинг оддий кетма
-
кетлиги, аммо улар
одатда сабабийлик занжирини ҳосил қилмайди;
3) бир хил ҳодисанинг ўзгаришини кўрсатувчи ҳолатлар ўртасидаги боғланиш.
Бу ўзгаришлар турли вақтларга кўра содир бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юқоридагиларнинг барчаси ва ҳодисалар
ўртасидаги мунтазам боғлиқликнинг бошқа турлари детерминация тушунчаси билан
қамраб олинади [9, С. 118] .
Одатда фанда кўриб чиқалаётган муаммога нисбатан “детерминация” сўзи
ишлатилади. У ҳодисалар
ва нарсалар, шу билар бирга объектлар ўртасидаги доимий
ва бир маъноли боғланиш маъносида қўлланилади.
Сабабий боғланиш ва сабабият ўзида асосан амалдаги (ташқи) сабаблар орқали
ифодаланади. Уларнинг бу ифодаланиши ўзида ҳаракат детерминациясини акс
эттиради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
126
Шундай қилиб, сабабий боғланиш детерминизм тушунчасига нисбатан
бирмунча торроқ тушунча ҳисобланади. Шу билан бирга, у детерминизм тушунчасига
нисбатан ўзига хос ва мазмунли тушунчадир.
Сабаблар ва сабабиятни ўзаро таъсирнинг алоҳида ҳолати сифатида кўриш
мумкин. Мунтазам боғланишнинг бир тури бўлган сабабий боғланиш универсаллик,
макон ва замон узлуксизлиги, қайтарилмаслик каби хусусиятларга эга. Бундан
ташқари, у генетик хусусиятга ҳам эга [10, С. 38
-40] .
Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланиш асосида ҳаракат ва оқибат ўртасидаги
анологик тобеликни тушуниш керак. Сабабий боғланишнинг моҳияти унинг оқибатни
юзага келтириш ва ишлаб чиқилишида намоён бўлади [11, Б. 61] .
Сабабийликнинг фалсафий категорияси объектив дунёнинг энг умумий, асосий
қонуниятларидан фақат биттасини акс эттиради. Ушбу қонуниятлар табиат ва
жамиятнинг барча ҳодиса ва жараёнларига, нафақат индивидуал, балки оммавий
ёндашувни тақазо этувчи ва статистик қонуниятларга бўйсунувчи бўлади.
Шунингдек, у эҳтимоллик (стохастик –
грекчада
“мақсад, таклиф” –
“тасодифийлик”ни
англатади) хусусиятига ҳам эга бўлади.
Замонавий сабабият концепцияси икки зарурий ва етарли элементлардан
иборат. Улар бир вужудга келтириш принципи, яъни муайян ҳодиса натижасида
муайян бир натижа(оқибат)ни келиб чиқиш бўлса, иккинчиси генетик принцип, яъни
ҳеч нарса йўқдан пайдо бўлиши ёки ҳеч нарсага ўтиши мумкин эмаслигини
кўрсатишидир. Уларга қўшимча равишда объектив қонуниятларга асосланган
қонунийлик принципини келтириш мумкин. Унга кўра ҳеч нарса объектив
қонуниятлардан ташқари ҳолатда, ўз ҳолича содир бўлмайди.
Юқоридаги элементлар умумий универсал ўзаро таъсир билан изоҳланади.
Умумий универсал ўзаро таъсир деганда, ҳар қандай нарса у ёки бу тарзда бошқа
нарсаларга тўғридан
-
тўғри ёки билвосита таъсир қилади, шунингдек, ўзаро
таъсирланган бошқа нарсалар яна бошқа нарсаларга ҳам бевосита ёки билвосита
таъсир кўрсатиши тушунилади. Мазкур ўзаро таъсирлар ва боғланишлар занжири
воқеалар, ҳодисалар, нарсаларни ҳеч қандай узилишларсиз бир бутун тизимга
бирлаштиради. Барча ҳодисалардан биттасини сабабсиз содир бўлган деб тан олиш
сабабиятга асосланган моддий дунёни тан олиш концепциясига зид келади.
Фалсафа фанида сабаб деганда, битта нарса, воқеа, ҳодиса бошқаси билан ўзаро
таъсирга киришганда муайян бир нарса, ҳодисанинг ўзгаришининг амалга ошиши
учун зарур ва етарли бўлган барча шароитлар йиғиндиси тушунилади. Ҳар бир келиб
чиққан натижа(оқибат) амалдаги фаол омиллар ва барча зарур, етарли шароитлар
йиғиндиси сифатидаги сабабларга асосланади.
Дарҳақиқат, ҳар бир воқеа ва ҳодиса ўта хилма
-
хиллик хусусиятини ўзига акс
эттиришини назарий билимлар ёрдамида кўриш мумкин. Бу эса ўз навбатида муайян
бир турдаги ҳодисани хилма
-
хил шароитлар кесимида кўриб чиқишни тақозо этади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, “сабаб” деб махсус ном остида аталувчи тушунча
остидаги шартлардан бирини устун қилиб кўрсатиш мумкин эмас.
Мазкур тадқиқот ишимизда ушбу фалсафий қонун ва қоидаларни жиноят
ҳуқуқида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Н.Д.Сергеевский фикрича, “Шахснинг жиноий фаолияти –
муайян бир оқибатни
келтириб чиқаришга қаратилган бўлиб, у ҳеч бир ўринда ягона бир ҳаракатнинг ўзини
содир этишни англатмайди. Шунингдек, жиноий оқибат эса ҳар доим инсон ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
127
табиатнинг турли хил кучларининг биргаликдаги фаолияти натижасида юзага
келади. Хатто
энг кичик ҳаракатни содир этиш учун ҳам табиат кучларининг улкан
йиғиндисини ҳаракатга келтириш талаб этилади ва уларнинг ёрдамисиз ҳеч қандай
ҳаракат натижа бермайди. Шахс маълум бир жиноий оқибатни келтириб чиқарган
деганда эса, биз фақат битта нарсани,
яъни унинг фаолияти бу оқибатнинг
шартларидан бири эканлигини тасдиқлашимиз мумкин бўлади” [12, С. 280] .
Шуни таъкидлаш лозимки, воқеа, нарса ва ҳодисалар ўзаро таъсирда
эканлигининг умумий хусусияти уларнинг нисбий бирини иккинчисидан ажратиб
қўйиш мумкин эмаслигида намоён бўлади. Сабаб ва оқибат умумий ўзаро таъсир
ҳолати диалектик муносабатда бўлади. Хусусан, ҳар қандай сабаб бир вақтнинг ўзида
оқибат ҳам бўлиши мумкин. Аксинча, ҳар қандай оқибат янги бир воқеа ва ҳодисанинг
сабабига айланиши мумкин.
Инсоннинг сабаб ва оқибат концепциялари тўғрисидаги тушунчаси кўп
ҳолларда ҳодисаларнинг объектив боғлиқлигини бироз соддалаштириб қўяди ва
ягона жараённинг индивидуал томонларини сунъий равишда ажратиб кўрсатади.
Боғлиқлик ва алоҳидалик диалектикаси деганда, бирор нарсани билиш учун
унинг қайси жиҳатлари қандай боғланганлигини ва қайси жиҳатлари қай тарзда
ажратилганлигини очиб бериш зарур бўлиши тушунилади. Ушбу ҳолатда боғлиқлик
ва алоҳидалик диалектикаси методологик тамойил сифатида намоён бўлади.
Мазкур тадқиқот ишимизда турли хил математик мантиқий формулаларга
асосланган алгоритм(кетма
-
кетлик)лардан фойдаланиб тушунтирсак мақсадга
мувофиқ бўлади.
Дарҳақиқат, X ва Y ҳодисалар мавжуд бўлиб, улар ўртасида сабабий боғланишни
ўрнатиш жараёнини кўриб чиқамиз:
–
X ва Y ҳодисалар ўртасидаги сабабий боғланишни ўрнатиш учун ушбу Y
ҳодисасини унинг X сабабини кўрсатиш орқали тушунтириш лозим ёки X нинг бизга
маълум бўлган сабаблари туфайли Y1, Y2 , Y3 каби мумкин бўлган оқибатларини
олдиндан айтиш керак бўлади. Шу билан бирга, биринчидан, сабабият(сабабий
боғланиш)нинг тегишли белгилари кўрсатиш керак бўлади. Иккинчидан, мазкур
замон(вақт)
-
макон(жой) минтақасида X ва Y ташқари барча бошқа ҳодисаларни
алоҳида ажратиб қараш лозим. X1+Y2=Z1
Демак, X1 ва Y2 ҳодисалар мажмуидан, яъни бир
-
бирга таъсиридан бошқа Z1
ҳодиса муайян сабаблар орқали келиб чиқади.
Дарҳақиқат, алоҳида бир ҳодисанинг маълум хулқ
-
атвори сабабининг ички ва
ташқи асосларини аниқлаш лозим. Бунинг учун қуйидагилар зарур бўлади:
биринчидан, берилган ҳодиса элементи бўлган ва нисбатан ажратиб олинган тизимни
ажратиб кўрсатиш; иккинчидан, ушбу тизим доирасидаги асосий ўзаро таъсир
кесимини очиб бериш. Бу эса ушбу тизимнинг керакли хулқ
-
атворини белгилайди;
учинчидан, ушбу ҳодисалар ички табиатида ифодаланган сабаблар қисмини очиб
бериш лозим. Шунингдек, улар табиатининг ташқи таъсир хусусияти билан
ифодаланган сабаб қисмини топиш керак.
Сабабий боғланиш(сабабият) тушунчаси кучли ҳаракат таъсири, натижа,
оқибатни намоён бўлиши билан боғлиқ бўлади. Бошқача айтганда, ҳаракатлар
бошланиши ва охири(натижаси), бундай оқибатлар асосий кучи билан боғлиқ.
Н.А.Князевнинг фикрича, “Агар биз сабабий боғланишнинг моддийлиги ва
объективлиги нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, унда сабабият бизнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
128
олдимизда масса, энергия, маълумот узатиш, сабабий оқибатнинг вужудга келиши,
янги нарсаларнинг пайдо бўлиши ва бошқа шу каби тушунчалар билан боғлиқ бўлган
нарса сифатида пайдо бўлади” [13, С. 50] .
Л.М.Лопатин таъкидлашича эса, “Сабаб –
ҳар доим ҳаракат, олдинга силжиш
билан боғлиқ бўлиб, у динамик, кучли характерга эга ва бир вақтнинг ўзида “босим”,
“сиқиш”, “куч” тушунчаларини ҳам назарда тутади” [14, С. 30] . Сабабиятнинг ўзи эса
фаолликни англатади. У ўзида яна атрофдаги дунё ҳодисаларининг бутун хилма
-
хиллигини вужудга келтириш, такрорлаш қобилиятини ифодалайди.
Файласуфлар фаол бошланиш нуқтасининг моҳияти энергияни (масса, импулс)
бир жисмдан иккинчисига ўтказиш эканлигини, сабабнинг ишлаб чиқариш
қобилияти доимо унинг ташувчисининг моддийлиги билан белгиланишини,
жисмоний ўзаро таъсир билан боғлиқлигини таъкидлайдилар [15, С. 23] .
“Сабабият” тушунчасининг ўзи фаолият, ҳаракатни билдирса; сабабий
боғланишнинг ўзига хослиги эса янги ҳодисаларнинг пайдо бўлишида акс этади [16, С.
186] .
Ушбу фалсафий қонун
ва қоидалар жиноят ҳуқуқида сабабий боғланишни
аниқлаш учун муҳим аҳамият касб этади.
М.Д.Шаргородский “Ҳуқуқдаги сабабият муаммосини назарий жиҳатдан тўғри
ҳал этишнинг асосий ҳуқуқий шартларида қуйидагилар бўлиши керак: а) табиат ва
жамиятнинг объектив қонуниятлари
сифатида сабабий боғланиш(сабабият)
тўғрисидаги ягона фалсафий таълимот мавжуд бўлиб, унинг асосида ва унга мувофиқ
аниқ фанлардаги сабаблар(сабабият) муаммоси ҳал этилиши мумкин ва лозим; б)
жиноят ҳуқуқида сабабий боғланишлар тўғрисидаги таълимот ҳуқуқнинг барча
соҳалари учун бир хил бўлиши, сабабият масаласи эса қонунга хилоф
натижа(оқибат)лар учун жавобгарликнинг барча ҳолатлари учун умумий назарий
қоидалар асосида ҳал қилиниши керак. [17, С. 42] ”
Бу илмий ёндашув сабабият муаммосининг онтологик жиҳатини ифодалайди.
Шу билан бирга, мазкур жиҳат моддий(моддият) ёндашув тарафдори бўлган ҳар бир
олим томонидан қабул қилинади ва қабул қилиниши лозим.
Жиноят ҳуқуқи соҳасидаги мутахассислар ва олимлар ҳар доим бизнинг англаш
доирамиздан ташқарида
бўлган сабабиятнинг объектив хусусиятини тан олиб
келганлар [18, С. 83, 154, 339, 109] .
Г.В.Тимейко фикрича, “Сабабият − табиат ва жамиятнинг универсал қонунидир.
Бу қонун биологик, физиологик, ижтимоий ва бошқа барча жараён ва ҳодисаларга
бирдек тааллуқлидир. Шунинг учун, материалистик фалсафа томонидан
берилганидан тушунчалардан ташқари бошқа ҳеч қандай сабабият тушунчаси жиноят
ҳуқуқида сабабий боғланишларни ҳал қилиш учун бошланғич нуқта бўла олмайди [19,
С. 42]. ” Сабабий боғланиш ҳақида гапирилганда
деярли ҳар бир ўринда табиатдаги
нарсаларнинг бир хил сабабий боғланиши ҳақида гап бориши лозим.
Муайян ҳолатда сабабий боғланишнинг ҳар қандай белгилари ва
хусусиятларининг қатъий деб белгиланиши иккинчи бир қоидани бузишга олиб
келиши мумкин. Шунинг учун сабабий боғланиш барча фан соҳалари учун бир хилда
бўлиши ва қўлланиши лозим. Жиноят ҳуқуқи доктринасида жиноий
-
ҳуқуқий сабабий
боғланиш имконияти мавжудлиги тўғрисида мунозарали илмий қарашлар мавжуд
эди. Аммо аксарият олимлар бундай сабабий боғланиш имкониятига қарши бўлишган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
129
Ҳар
қандай фан учун сабабий боғланиш тушунчасини ўзгартириш биринчидан,
унга бўлган субъектив ёндашув мавжудлигини англатса, иккинчидан, моддий
дунёнинг асосий қоидаларидан бири бўлган табиат ва жамиятнинг объектив
қонуниятларининг бирлигидан воз кечишни англатади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сабабий боғланишнинг фалсафий ва физик
тушунчалари бир
-
бирига қарши эмас.
Фалсафада сабабиятнинг амалий жиҳатларини ҳал қилишда сабабий
боғланишнинг турли “ўзига хос мезонлари” яратилади. Бу фақат масалани
чалкаштириб
юборади
ва
сабабий
боғланишни
чегаралашнинг
умумий
услубий(методологик) мезонларини тақдим этмайди, бунинг асосида ... фақат баъзи
ҳодисаларнинг бошқаларга жисмоний (ва ҳар қандай бошқа) боғлиқлигини кўриб
чиқади”,− деган хулосага келиш мумкин [20, С. 42] .
Жиноят ҳуқуқи доктринасида мавжуд илмий тадқиқотларда сабабий
боғланишнинг махсус тушунчаси ўз ўзидан яратилмайди. Албатта у фалсафий –
диалектик материалистик –
концепциясида мавжуд бўлган сабабият тушунчаси
асосида вужудга
келади.
Сабабият муаммосини тўғри ҳал этишнинг навбатдаги шарти воқеликнинг,
сабаб(сабабият)нинг фаоллиги ва объектив ҳақиқатда мавжудлигини аниқлашдан ва
тан олишдан иборат бўлади.
В.Н.Кудрявцевнинг фикрича, “Фалсафий категория ҳисобланган сабабият
фаолият каби белги ва хусусият билан тавсифланмайди. Сабабнинг аниқ таърифи
унинг фаоллигининг тан олинилишига боғлиқ” [21, С. 42] .
В.Н.Кудрявцевнинг ушбу илмий қарашларига қарамасдан сабаб(сабабият)нинг
фаоллиги ва объектив ҳақиқатда мавжудлиги фалсафада ва жиноят ҳуқуқи
доктринасида умум тан олинган, умумэътироф этилган ҳисобланади.
В.Я.Перминов эса, “Бизда сабабият(сабабий боғланиш) тўғрисида маълум бир
тасаввур мавжудлигининг сабаби фаоллик ҳақида муайян тушунча мавжудлигини
англатади” [22, С. 27] .
А.И.Уемовнинг фикрича, “...Бирор нарсанинг ҳаракат қилишининг ўзи ўша
“нарса”ни ушбу ҳодисанинг сабабчиси даражасига кўтаради” [23, С. 229] .
Жиноят ҳуқуқи доктринасида сабабий боғланиш таърифлари асосида иккита
тамойил мавжуд бўлиб, улар ўз хусусиятига кўра методологик аҳамият касб этади.
Биринчи тамойил ҳодисаларни сунъий равишда ажратиб олиш (изоляция қилиш)
тамойили бўлса, иккинчиси эса сабабий боғланишни аниқлашдаги ақлий истисно
қонун
-
қоидаси ҳисобланади.
Жумладан, И.З.Налетов “Дарҳақиқат, А ва Б ҳодисалари
ўртасида сабабий
боғланишни ўрнатиш, ушбу Б ҳодисасини унинг А сабабини кўрсатган ҳолда
тушунтириш ёки бизга маълум бўлган А сабабининг Б1, Б2, Б3 ва ҳоказо бўлиши
мумкин бўлган оқибатларини қайта айтиб бериш учун, нафақат сабабиятнинг
тегишли белгиларини
кўрсатиш, балки маълум макон ва замон минтақасида А ва Б дан
ташқари барча бошқа ҳодисаларни ажратиш ва четлаб ўтиш лозим” [24, С. 11
-12] .
Хусусан, В.М.Ничик ва Н.П.Депенчук “Шунинг учун сабабият ўзаро таъсирнинг
икки чизиқли (энг оддий вариантни оладиган бўлсак) муносабатларида фақат битта
чизиқни − яъни айнан сабабдан натижага(оқибатга)ча бўлган чизиқни ифодалайди.
Бу чизиқнинг давоми ҳам (келажакда сабаб сифатидаги оқибатга айланиши),
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
130
натижа(оқибатга)дан сабабгача бўлган тескари ҳаракат ҳам сабабиятнинг ўз
доирасида кирмайди, балки ўзаро таъсир пайтини ифодалайди холос” [25, С. 509] .
Хулоса қилиб айтганда, жиноят ҳуқуқи доктринаси ва унда мавжуд илмий
тадқиқотларни таҳлил қилиш натижасида қуйидаги назарий таклифлар берилди:
Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланишнинг фалсафий асосларига қуйидаги
қоидаларни ва мажбурий шартларни киритиш мумкин:
–
сабабият тўғрисидаги ягона фалсафий таълимот –
бу объектив
қонуниятлардир. Бизга маълумки, сабабият тўғрисидаги ягона фалсафий таълимот
мавжуд. У ҳам бўлса табиат ва жамиятнинг объектив қонуниятлари бўлиб, у асосида
маълум фан соҳаларида сабабият муаммосини ҳал қилиш мумкин бўлади;
–
сабабий боғланиш тўғрисидаги таълимотнинг бир хиллиги. Дарҳақиқат
жиноят ҳуқуқида сабабий боғланиш ҳақидаги таълимот ҳуқуқнинг барча соҳалари
мавжуд қоидаларга мос тушиши ва ҳуқуқнинг барча соҳалари учун бир хил бўлиши
лозим.
–
сабаблар(сабабият) ва воқеиликнинг фаоллиги ва объектив ҳақиқат
эканлиги. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, воқелик, сабаблар(сабабият) объектив
ҳақиқатда мавжуд бўлади ва у ўзида фаоллик хусусиятини касб этади. Фалсафада бу
ёндашув умумэътироф этилади ва кўп ҳолларда тан олинади.
–
сабаблар(сабабият) ва воқеиликнинг фаоллик хусусиятини касб этиши.
Сабабият муаммосини тўғри ҳал этишнинг навбатдаги шарти воқеликни, сабабнинг
фаоллигини тан олиш бўлади. Фалсафада бу позиция кўп ҳолларда эътироф этилади.
Сабабларни аниқлаш ва сабаблар таърифи унинг фаоллик хусусиятини эътироф
этишга, тан олинишига бевосита боғлиқ бўлади.
–
воқеа ва ҳодисаларни сунъий равишда ажратиб олиш(изолация қилиш)
тамойили. Мазкур тамойилда мавжуд қоидалар ҳам сабабий боғланиш фалсафий
асосларининг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади.
Жиноий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик келиб чиққан жиноий оқибат билан сабабий
боғланишда эканлигини аниқлаш
лозим бўлади. Бунда биринчи навбатда жиноий
хулқ
-
атвор ва юзага келган жиноий оқибатни бошқа ҳодисаларнинг бутун массасидан
ажратиб олиш лозим бўлади.
Юқоридаги фалсафий қоидалар ва мажбурий шартлар жиноят ҳуқуқи ва
ҳуқуқнинг бошқа соҳалари учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Rustambayev M.X. O‘zbekiston Respublikasi jinoyat huquqi kursi. 1
-Tom. Jinoyat
haqida ta’limot. Darslik. 2
-
nashr, to‘ldirilgan va qayta ishlangan –
T.: O‘zbekiston Respublikasi
Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti, 2018.
–
B. 167-168.
2.
Jinoyat huquqi. (Umumiy qism) Darslik. Mas’ul muharrir: yu.f.f.d (PhD)
X.Ochilov
–
T.: Adolat nashriyoti, 2020.
–
B. 69.
3.
Абзалова Х.М. Угοлοвнο
-
правοвые и криминοлοгические аспекты бοрьбы
с убийствами: дис. … д
-
ра юрид. наук: 12.00.08 / Абзалοва Хуршида Мирзиятοвна –
Ташкент, 2020. –
С. 57.
4.
Молчанов Д.М. Актуальные проблемы уголовного права: Общая часть:
учебное пособие. —
Москва: Проспект, 2016. –
С. 28.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
131
5.
Соктоев, З.Б. Причинность в уголовном праве: теоретические и
прикладные проблемы: дис. … д
-
ра юрид. наук: 12.00.08 / Соктоев Зорикто Борисович.
–
М.,2014. –
С. 97.
6.
Филимонов, В.Д. Детерминирующие связи в системе элементов состава
преступления // Государство и право. –
2005.
–
№ 2. –
С. 37.
7.
Свечников Г.Л. Диалектико
-
материалистическая концепция причинности
// Современный детерминизм. Законы природы / Под ред. Г.Л.Свечникова.
Н.Д.Абрамова и др. М., 1973. –
С. 140.
8.
Мюллер А. Детерминизм и динамизм // Современный детерминизм и
наука: В 2 т.
/ Отв. ред. Г.А.Свечников. Новосибирск. 1995. Т. 2. –
С. 180.
9.
Амстердамский С. Разные понятия детерминизма // Вопросы философии.
1966. № 7. –
С. 118.
10.
Буиге М. Причинность. М., 1992. –
С. 38
-40.
11.
Kabulov R. Jinoyatlarni
kvalifikatsiya qilish: IIV oliy ta’lim muassasalari uchun
darslik / R.Kabulov, A.A.Otajonov. I.A.Sottiyev va boshq.
–
T.: O’zbekistan Respublikasi IIV
Akademiyasi, 2012.
–
61.
12.
Сергеевский Н.Д. О значении причинной связи в уголовном праве.
Ярославль, 18
80.
–
С. 280.
13.
Князев Н.А. Причинность: новое видение классической проблемы. М, 1992.
–
С. 50.
14.
Лопатин Л.М. Аксиомы философии. М., 1996. –
С. 30.
15.
Краевский В. Пять понятий причинной связи // Вопросы философии.
1966. № 7. С. 113., Украинцев Б.С. Самоуправляемые системы и причинность. М., 1972. –
С. 23.
16.
Философия / Под ред. Н.И.Жукова. Минск, 1996. –
С. 186.
17.
Шаргородский М.Д. Некоторые вопросы причинной связи в теории права
// Советское государство и право. 1956. № 7. –
С. 42.
18.
Пионтковский А.А. Проблема причинной связи в праве // Учен. зап. ВИЮН
и ВЮА. М.. 1949. –
С. 83., ТрайнинА.Н. Общее учение о составе преступления. –
С. 154.,
Прохоров B.C. Объективная сторона преступления // Курс советского уголовного
права / Под ред. Н.А.Беляева, М.Д.Шаргородского. Т. 1. –
С. 339., Тимейко Г.В. Общее
учение об объективной стороне преступления.
-
Издательство Ростовского
университета, 1977. –
С. 109.
19.
Тимейко Г.В. Общее учение об объективной стороне преступления.
-
Издательство Ростовского университета, 1977. –
С. 117.
20.
Матвеев Г.К. Основания гражданско
-
правовой ответственности.
-
М.:
Юрид. лит. –
С. 136.
21.
Кудрявцев В.Н. Объективная сторона преступления.
-
М.: Изд
-
во
юридической литературы, 1960. –
С.186
-187,
22.
Перминов В.Я. Проблемы причинности в философии и естествознании.
-
М.: Изд. МГУ, 1979. –
С. 27.
23.
Уемов А.И., Остапенко С.В. Причинность и время. //Современный
детерминизм. Законы природы.
-
М.:Мысль,, 1973. –
С. 229.
24.
Налетов И.З. Причинность и теория познания.
-
М., 19
75.
–
С. 11
-12.
25.
Ничик В.М., Депенчук Н.И. Причинность как момент взаимодействия и
принц симметрии // Современный детерминизм. Законы природы. –
С. 509.
