Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of cooperation between parliament and
government: national security
Sarvar KHOLIKOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2022
Received in revised form
25 June 2022
Accepted 25 July 2022
Available online
20 August 2022
The article discusses the issues of interaction between the
chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and
executive authority to ensure national security, in particular the
creation of norms, mechanisms of the work of legal documents in
practice, tasks related to the distribution of powers. Current
problems in Uzbekistan and ways to solve them, as well as
modern methods and mechanisms for ensuring national security
are described in this direction. The practice and experience of
conducting national security policy on the example of specific
foreign countries is described. Methods used by the Parliament
to obtain security information and data, namely parliamentary
inquiry, parliamentary hearings and parliamentary oversight,
and their compliance with international standards are described.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4-pp233-239
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Parliament,
Legislative Chamber,
Senate,
Cabinet of Ministers,
national security,
rule-making.
Парламент ва ҳукуматнинг миллий хавфсизлик
йўналишидаги ҳамкорлиги масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
парламент,
Қонунчилик
палатаси,
Сенат,
Вазирлар Маҳкамаси,
миллий хавфсизлик,
норма ижодкорлиги.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг ижро ҳокимияти органлари билан миллий
хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлиги масалалари,
хусусан,
норма
ижодкорлиги,
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг амалий ҳаётда ишлаш механизмлари,
ваколатларнинг
тақсимоти
билан
йўналишлардаги
вазифалар ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, айни ушбу
йўналишда Ўзбекистондаги мавжуд муаммолар ва уларнинг
ечимлари, хавфсизликни таъминлаш йўналишидаги
замонавий усул ва механизмлари ҳамда аниқ хорижий
1
Independent researcher of Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan. E-mail: samsmith99@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
234
мамлакатлар мисолида миллий хавфсизлик сиёсатини
юритиш амалиёти ва тажрибаси ҳақида баён этилган.
Шунингдек, парламентнинг хавфсизликка доир ахборот ва
маълумотларни олишда қўллайдиган усуллари, яъни
парламент сўрови, парламент эшитуви ҳамда парламент
текшируви ва уларнинг халқаро нормаларга мувофиқлиги
баён этилган.
Вопросы сотрудничества парламента и правительства
в направлении национальной безопасности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Парламент,
Законодательная палата,
Сенат,
Кабинет Министров,
национальная
безопасность,
нормотворчество.
В статье рассматриваются вопросы взаимодействия
палат Олий Мажлиса Республики Узбекистан с органами
исполнительной власти по обеспечению национальной
безопасности, в частности создание норм, механизмов
работы нормативно
-
правовых документов в практической
деятельности, задач связанных с распределением
полномочий.
Рассмотрены
текущие
проблемы
в
Узбекистане в данном направлении и пути их решения, а
также современные методы и механизмы обеспечения
национальной безопасности. Исследована практика и опыт
проведения политики национальной безопасности на
примере конкретных зарубежных стран. Описываются
методы, используемые парламентом для получения
информации о безопасности, а также их соответствие
международным нормам: парламентское расследование,
парламентские слушания и парламентский контроль.
КИРИШ
Миллий хавфсизлик кўп жиҳатдан давлатнинг сиёсий барқарорлигига боғлиқ
бўлиб, муайян шароитда сиёсий барқарорликка таҳдидлар бутун миллий
хавфсизликка нисбатан таҳдидларга айланиши мумкин. Бу, айниқса, мумкин бўлган
оқибатларнинг сабаблари ва таҳлилларини, биринчи навбатда, сиёсий раҳбарликка
ишончсизлик, давлат ҳокимияти тузилмалари ва сиёсий етакчиларнинг паст
рейтинги ҳамда парламентнинг миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича ваколат
ва амалдаги ҳаракатлари орқали
намоён бўлади. Бу йўналишда нафақат парламент
балки бошқа идоравий тузилмаларнинг ҳам фаолияти ҳамда ўзаро ҳамкорлиги
масалалари муҳим ўрин тутади.
МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР
Маълумки,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022
йил
28 январдаги “2022–
2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида”ги ПФ–
60-
сонли Фармони билан тасдиқланган 2022–
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга
оид Давлат
дастурида қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг
амалдаги механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар
белгиланган [1].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
235
Мамлакатимизда мустақилликдан буён миллий, иқтисодий, ахборот, ҳарбий
хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётган бўлиб,
йиллар давомида ушбу йўналишда узлуксиз равишда ислоҳотлар амалга
оширилган. Бугунги глобаллашув даврида жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро
уйғунлашиш ҳамда ҳамкорликда фаолият юритиш ҳар қачонгидан ҳам зарур
аҳамиятга эгадир. Давлатнинг миллий манфаатларини таъминлаш бевосита
миллий хавфсизлик сиёсати билан бевосита боғлиқдир. Бунинг учун эса аввало
қонунчилик ҳокимиятини халқаро андозалар ва маҳаллий шарт
-
шароитлардан
келиб чиққан ҳолда ривожлантириш, унга зарур ваколатларни тақдим этиш ҳамда
вазифаларни аниқ белгилаб бериш долзарб аҳамиятга эгадир.
Миллий хавфсизлик қуйидаги тамойиллар асосида таъминланади, яъни ҳар
бир давлат айни ушбу тамойиллардан келиб чиқиб, миллий хавфсизлик
доктринасини яратиши лозим:
–
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш;
–
қонун
устуворлиги, Конституция ва қонунларга ҳамда халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этган нормаларига оғишмай риоя этиш;
–
маънавий салоҳиятга, миллий ўзликни англашга ва халқнинг маънавий
қадриятларига таяниш;
–
миллий манфаатларнинг устуворлиги;
–
миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш;
–
шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ўзаро мувозанатига риоя этиш;
–
ҳудудий
яхлитликни сақлаш ва давлат чегараларининг бузилмаслиги;
–
хавфсизликнинг бўлинмаслиги;
–
ҳарбий
-
сиёсий блокларда қатнашмаслик;
–
ташқи сиёсатни мафкуралаштиришдан тамоман воз кечиш.
Маълумки, ҳар бир давлатнинг асосий қонунидан жой олган жиҳатлар
сифатида шахслар эркинлиги ва хавфсизлиги ҳамда адолатли муҳитни яратиш, ўз
халқининг хавфсизлиги ва ишончли ҳимоясини таъминлаш билан бирга уларнинг
эркин ҳаракатланишига кўмаклашишдан иборатдир. Айни ушбу масалаларни биз
миллий хавфсизликнинг асосий тамойилларига киритишимиз мумкин.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Тарихдан ва юриспруденция қоидаларидан маълумки, “бир
-
бирини тийиб
туриш”, “мувозанатда сақлаш”, “ўзаро таъсир ўтказиш” кабиларни ҳокимиятлар
бўлиниши принципининг энг муҳим талаблари қаторида санаб ўтиш лозим.
М.Ахмедшаеванинг фикрига кўра, ҳокимиятларнинг бўлиниши, айни пайтда
ҳокимиятлар бирлигини тақозо этади. Шу боис, бугунги кунда ҳокимият
тармоқларининг мустақиллиги, бўлиниши баробарида, уларнинг бир
-
бирини
тўлдириши, ўзаро муносабат ва ҳамкорликка асосланган янги тип (субсидиар)
муносабатлар
палласига
киришиши
содир
бўлмоқда
[2].
Академик
A.A.
Кокошиннинг қуйидаги фикрлари аҳамиятга молик, “барча Ғарб давлатлари
камида иккита умумий хусусиятга эга. Улар миллий хавфсизлик тизимига
киритилган соҳаларда фуқаролик бошқаруви аниқ тизимининг мавжудлиги ва бу
сиёсатни амалга оширишда парламентларнинг муҳим ўрин тутишлигидир” [3].
Айни шу жиҳатдан парламент ва ижро ҳокимияти ўртасида миллий хавфсизликни
белгилаш билан боғлиқ ҳамкорликда парламент устувор кучга эга бўлиши лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
236
Парламентнинг
давлат
ва
жамиятда
ижтимоий
муносабатларни
ривожлантиришдаги роли асосан қонунчилик органи сифатида давлат ва жамият
ҳаёти учун муҳим бўлган умумий қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижро ҳокимияти
ва бошқа давлат тузилма ва институтларнинг ҳаракатларини назорат қилиш ҳамда
мувофиқлаштиришдан иборат. Парламент миллий хавфсизликни таъминлаш
билан боғлиқ муносабатларга кўпроқ ўзининг назорат функцияси орқали
киришади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини
тасдиқлаш
тўғрисида”ги
Фармони
маҳаллий
давлат
бошқарувини
демократлаштиришни ва модернизациялашни давом эттиришда муҳим роль
ўйнади [4]. Концепцияда бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро
этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш давлат
бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларнинг
асосий йўналишлари ва вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Қонун
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ўртасидаги фаол ҳамда самарали
ҳамкорликни таъминламасдан эса бунга эришиб бўлмайди. Шу маънода,
мамлакатнинг демократик тараққиёт сари барқарор ривожлани
-
шида ва давлат
ҳокимияти тизимида мутаносиб мувозанатни таъминлашда парламентнинг ижро
этувчи ҳокимият билан ўзаро муносабатларини оқилона ташкил этиш ва
амалга ошириш муҳим
ҳисобланади. Айниқса, давлат бошқарувини янада
демократлаштириш ва модернизациялаш шароитида парламент ва ижро этувчи
ҳокимият муносабатларини ислоҳотлар талаби нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, бу
борадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини ишлаб чиқиш
долзарб аҳамият касб этади [5].
Парламент назорат функциясининг сиёсий моҳияти ҳокимиятни бўлишнинг
демократик ташкилий тизими шароитида халқ ўзи ишониб ҳокимият ваколатини
топширган барча тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига эга эканида
намоён бўлади. Назорат функциясини амалга оширишдан асосий мақсад –
ижро ва
суд ҳокимияти органлари билан мувофиқлаштирувчи ҳамкорлик орқали
жойлардаги реал аҳволни ўрганиш асосида барча минтақаларда қонунлар
ижросини амалий яхшилаш, қонунларни амалга ошириш механизмини
такомиллаштиришдир [6]. Ҳуқуқшунос олим Ю.Н.
Старилов давлат ҳокимиятининг
бўлиниш принципи қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларининг ўзаро
тенглигини, давлат ҳокимиятининг монополлаштирилмаслигини билдирибгина
қолмасдан, балки улар ўртасидаги алоқаларнинг соғлом рақобат муҳитида ва
ҳамкорлик билан ташкил этилишини ҳам англатади, деб таъкидлайди [7].
В.Е.
Чиркин ҳам шунга ўхшаш фикрни билдириб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимият тармоқлари ҳамкорлиги ва алоқадорлиги жуда зарурлигини
таъкидлайди. Унинг фикрича, бундай ҳамкорлик “бир
-
бирини тийиб туриш ва
мувозанатда сақлаш” ғояси билан бир қаторда ҳозирги замон давлат ҳокимияти
бўлиниши принципининг муҳим ва ажралмас таркибий қисмидир [8].
Р.Р.
Ҳакимовнинг
фикрига кўра эса, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ижро этувчи ҳокимият билан ўзаро муносабатлари нисбатини таҳлил
қилиш орқали амалиётда, “ушбу нисбат кўпроқ ижро этувчи ҳокимият томон
оғишини”, шу боис парламентнинг ижро этувчи ҳокимиятга нисбатан
ваколатларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш зарур [9].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
237
Юқоридаги фикрларни қўллаб
-
қувватлаган ҳолда ваколатлар билан боғлиқ
жиҳатларни аввало хавфсизлик соҳасидаги жиҳатлар билан боғлаш алоҳида
аҳамият касб этади. Шуни унутмаслик керакки, ривожланган мамлакатларда
парламент миллий хавфсизлик билан боғлиқ жараёнларда етакчи роль ўйнаш
билан бирга, ушбу йўналишнинг асосий тамойилларини белгилаб беради.
Шунингдек, ижро этувчи ҳокимият тузилмалари ва тизимида жамият
ривожланиши эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда диалектик равишда тузилмавий
ўзгаришлар юз бериб туриши, натижада ташкилий
-
ҳуқуқий шаклларнинг тез
-
тез
ўзгариб туриши ушбу орган вазифа ва функциялари ҳамда мақомида ҳам
ўзгаришларга олиб келиши, бу ҳолат эса ўз навбатида ортиқча қоғозбозлик ва
ташкилий ишларга эҳтиёж туғдиради.
Демократия талабларига жавоб берадиган ҳаётий парламент институтини
яратиш мамлакатимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир. Бугунги
кунда давлат учун масъул бўлган парламент жаҳонда рўй бераётган турли
иқтисодий
-
ижтимоий, сиёсий
муаммоларга қарши туришга ва хавфсизлик
-
мудофаа
масалалари бўйича самарали ва демократик фуқаролик назоратини ташкил этувчи
институтлардан бирига айланиш лозим.
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида парламент давлатимиз
раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган, очиқ, ўзаро манфаатли ва амалий
ташқи ҳамкорликка қаратилган, Ватанимиз миллий манфаатларини ҳимоя
қилишга ҳамда илгари суришга асосланган ташқи сиёсий йўлнинг фаол
иштирокчисига айланди. Ўз навбатида, қуйи палатанинг парламентлараро
ҳамкорлик алоқалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларга мос равишда янги сифат босқичига кўтарилди.
Хавфсизлик масалалари ҳозир ўтмишга нисбатан анча кенг нуқтаи назардан
қаралмоқда. Хавфсизлик бугунга келиб, фақат шахсий ҳимоя, ҳарбий таҳдидлар ва
қуролли ҳужумлардан ҳимояланиш эмас, балки ҳар бир давлатнинг асосий устувор
мақсад ва вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Зеро, хавфсизлик тушунчаси анча
кенг бўлиб, у эпидемиялар ва юқумли касалликларга қарши ҳимоя, терроризм ва
уюшган жиноятчиликка қарши кураш, “хавфсиз фуқаро” ва ишончли озиқ
-
овқат
таъминоти хавфсизлигини таъминлаш, ҳалокатли иқлим ўзгаришининг олдини
олиш каби турли масалаларни ўз ичига олади. Мамлакатлар глобаллашувнинг
ўсиши туфайли ташқи дунёга нисбатан тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда. Ҳар
бир давлат ўз ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, ресурсларнинг
мавжудлиги ва бошқа давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятидан
келиб чиққан ҳолда юзага келган муаммоларни ҳал қилади.
Аксарият Европа давлатларида парламентаризм ҳукм суради. Бошқарувнинг
бу шаклида ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият тармоқлари ўртасида аниқ
ажратиш йўқ. Зеро, ижро ҳокимияти қонун чиқарувчи ҳокимиятдан сайланади.
Натижада парламент ва ижро ҳокимияти органларининг таркиби ўзаро боғлиқ
бўлиб, бу қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият муносабатларининг
моҳиятини белгиловчи омил ҳисобланади. Президент парламент томонидан
сайланади ва ижро ҳокимиятига унчалик таъсир қилмайди. У жуда рамзий роль
ўйнайди. Ўз навбатида, ҳукумат бошлиғи, бош вазир тўлиқ ижро этувчи ҳокимиятни
ва қонун чиқарувчи ҳокимият олдида тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Парламент бош вазирни қўллаб
-
қувватламаса ёки парламент ҳукумат сиёсатини
маъқулламаса, уни ишончсизлик вотуми билан истеъфога чиқариш ҳуқуқига эга.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
238
Ижро
этувчи
ҳокимият
раҳбарининг
парламентга
қарамлиги
парламентаризмнинг мослашувчанлигини ва президентлик тизимида бундай
бўлмаган тез мослашиш қобилиятини таъминлайди. Агар халқ қўллаб
-
қувватлаши
йўқолса, қонуний муддат охиригача ҳокимиятда қоладиган кучли президентдан
фарқли ўлароқ, агар унинг сиёсати номақбул бўлиб қолса, бош вазирнинг ваколати
парламент томонидан исталган вақтда тугатилиши мумкин. Аслида, ишончсизлик
вотуми парламентар республикага хос бўлган ҳукумат устидан назоратни амалга
оширишнинг кучли қонуний воситасидир.
ХУЛОСАЛАР
Фуқароларнинг турли фикр
-
мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда тегишли
қонунчиликни яратиш билан бирга, парламент давлат бошқарувининг
институционал тизимини бир меъёрда ишлашини таъминлаши натижасида
демократик анъаналар ва
фуқаролик назорати жараёнини биргаликда қўллаб
-
қувватлашда муҳим ўрин тутади. Кўплаб мамлакатларда парламент кўпинча
ижроия ҳокимиятини назорат қилувчи ҳамда президент таклифларини давлатнинг
асосий қонуни қоидаларига мувофиқлаштирадиган расмий институт сифатида
қаралади.
Шу билан бирга, парламент назорати уларни шакллантирган жамият иродаси
парламентлари томонидан жамоатчилик билан таъминлашнинг бир шакли
эканлиги яққол кўриниб турибди. Миллий хавфсизлик соҳасида парламент
назорати кўпинча фуқаролар, жамият ва давлат учун молия
-
бюджет соҳаси, ҳуқуқ
ва эркинликлар соҳаси, ижтимоий сиёсат ва бошқалардан кам эмас. Шунингдек,
парламентнинг ушбу йўналишдаги сиёсати халқаро ва миллий хавфсизлик
ҳолатига ижобий ёки аксинча, салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан
ташқари,
парламент муаммолари (яъни, маълум даражада жамоатчилик) бу соҳадаги
назорат, унинг шаффофлиги, мавжудлик даражаси ва самарадорлиги, ва унга ижро
етувчи ҳокимият органлари етарли жавоб ҳар доим фуқаролардп катта
қизиқиш
уйғотади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
06/22/89/0227
-
сон,
21.04.2022
й., 06/22/113/0330
-
сон.
2.
М.Ахмедшаева. “Давлат ҳокимияти тизимида ижро ҳокимияти”. юрид. фан.
номзоди. … дис. –
Тошкент, 2010. –
Б.
316.
3.
Кокошин
А.А. Стратегическое управление: теория, исторический опыт,
сравнительный анализ, задачи для России. М.: МГИМО (У) МИД РФ; РОССПЭН,
2003
–
Б.
51.
4.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37
-
сон, 979
-
модда.
5.
Хакимов
Р.Р. “Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт
муаммолари” мавзусидаги юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация.
–
Т.
,
2009 й. –
Б.
75.
6.
Усмонов
М.А. “Хавфсизлик ва мудофаани таъминлаш бўйича давлат
функциясининг назарий ва ҳуқуқий асослари”. юрид. фан. номзоди. … дис. –
Тошкент, 2010. –
Б.
68.
7.
Старилов
Ю.Н. Курс общего административного права. –
Т. 1. –
М.: Норма,
2002.
–
С. 67.
8.
Чиркин
В.Е. Основы сравнительного государствоведения. М.: Юрист,
2001.
–
С.
85.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
4 (2022) / ISSN 2181-1415
239
9.
Ҳакимов
Р.Р. Давлат ҳокимияти тизимида парламент:назария ва амалиёт
муаммолари. юрид.фан. номз. ...дисс. автореф. –
Т.: (Б.
26)
–
Б.
14.
10.
Юлдашов
А., Чориев
М. Договорно
-
правовые отношения в области
авторского права и ответственности за нарушение авторского права:
национальный и зарубежный опыт //
Общество и инновации. –
2020.
–
Т. 1. –
№. 1/s. –
С. 511–
522.
11.
Юлдашов
А. Интеллектуал мулк бўйича миллий стратегияларнинг
аҳамияти ва бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг бу борада тутган ўрни
//
Юрист ахборотномаси. –
2020.
–
Т. 1. –
№.
2.
–
С. 53–
59.
12.
Юлдашов
А. Географик кўрсаткич тушунчаси ва иқтисодиётни
мустаҳкамлашда унинг тутган ўрни //
Юрист ахборотномаси. –
2021.
–
Т. 2. –
№. 1. –
С. 249–
257.
13.
Yuldashov A.A.
“
Government policies related to social protection of disabled
persons in Uzbekistan: National and international aspects
”
. (2012): 186
–
191.
14.
Abdugopirovich, Yuldashov Abdumumin. “Types Of Legal Protection Of A
Trademark (Service Mark) In Foreign Countries: The Example Of The Madrid System.”
Turkish Journal of Computer and Mathematics Education (TURCOMAT) 12.4 (2021):
1068
–
1073.
15.
Abdugopirovich
Y.A. and Abduvali o‘g‘li, M.S. 2022.
Mualliflik huquqlarini
jamoaviy boshqarish amaliyoti: jahon tajribasi va
O‘
zbekiston. Modern Journal of Social
Sciences and Humanities. 5, (Jun. 2022), 254
–
263.
16.
Yuldashov A., Usmonov V. Copyright Protection in Uzbekistan by The Collective
Management Organizations //
Miasto Przyszłości. –
2022.
–
Т
. 25.
–
С
. 185
–
188.
17.
Тўракулова
Н
.,
Юлдашов
А
.
Интеллектуал
мулк
ҳуқуқи
ҳимоя
қилиш
механизмини
такомиллаштиришда
халқаро
шартномаларнинг
ўрни
ва
аҳамияти
//
Conferencea.
–
2022.
–
С
. 467
–
471.
18.
A. Yuldashov, S.N. Shanmuka
–
Central Asian Academic Journal of Scientific
Research. ISSN: 2181-
2489 VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2022.
19.
Юлдашов
А.А. Необходимость участия Республики Узбекистан в
международных рейтингах и индексах в области интеллектуальной собственности
//
Электронный инновационный вестник. –
2021.
–
№. 1. –
С. 18–
20.
