Авторы

  • Сарвар Холиков
    Д.ф.ю.н. (PhD), Высшая школа стретегического анализа и прогнозирования Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp107-114

Ключевые слова:

Парламент Законодательная палата Сенат национальная безопасность институт Парламента контроль Парламента

Аннотация

В данной статье говорится об истории парламента, в частности об этапах его возникновения, тенденциях развития, опыте зарубежных стран в этом направлении, а также о роли парламента в обеспечении национальной безопасности. Действительно, парламент играет важную роль в поддержке демократических традиций и процесса гражданского контроля, обеспечивая бесперебойное функционирование институциональной системы государственного управления. На ряду с этим, описываются имеющиеся проблемы касательно обеспечения национальной безопасности и пути их решения, а также современные методы и механизмы по обеспечению национальной безопасности в Узбекистане.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Parliamentary participation in ensuring national security:
theory and practice

Sarvar KHOLIKOV

1


Higher School of Strategic Analysis and Forecasting of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2023

Received in revised form

15 November 2023
Accepted 25 November 2023

Available online

25 January 2024

This article talks about the history of the parliament, in

particular the stages of its emergence, development trends, the

experience of foreign countries in this direction, as well as the

role of parliament in ensuring national security. Indeed, the

parliament plays an important role in supporting democratic
traditions and the process of civil control, ensuring the smooth

functioning of the institutional system of public administration.

Along with this, the existing problems regarding ensuring

national security, ways to solve them, and modern methods and
mechanisms for ensuring national security in Uzbekistan are

described.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp107-114

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Parliament,

Legislative Chamber,

Senate,

national security,

institute of Parliament,
control of Parliament.

Миллий хавфсизликни таъминлашда парламент
иштироки: назария ва амалиёт

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

парламент,

Қонунчилик

палатаси,

Сенат,

миллий хавфсизлик,
парламент институти,

парламент назорати.

Мазкур мақолада парламент тарихи, хусусан унинг

юзага келиш босқичлари, ривожланиш тенденциялари, бу

йўналишдаги хорижий мамлакатларнинг тажрибаси,

шунингдек, миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича

парламентнинг роли ҳақида сўз боради. Шу билан бирга,
миллий

хавфсизликни

таъминлаш

йўналишида

Ўзбекистондаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари,

миллий

хавфсизликни

таъминлаш

йўналишидаги

замонавий усул ва механизмлар ҳақида баён этилган.

1

PhD, Higher School of Strategic Analysis and Forecasting of the Republic of Uzbekistan. E-mail: samsmith99@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023)/ ISSN 2181-1415

108

Парламентское участие в обеспечении национальной

безопасности: теория и практика

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Парламент,

Законодательная палата,

Сенат,

национальная

безопасность,

институт Парламента,

контроль Парламента.

В данной статье говорится об истории парламента, в

частности об этапах его возникновения, тенденциях

развития, опыте зарубежных стран в этом направлении, а

также о роли парламента в обеспечении национальной

безопасности. Действительно, парламент играет важную

роль в поддержке демократических традиций и процесса

гражданского контроля, обеспечивая бесперебойное

функционирование

институциональной

системы

государственного

управления.

На

ряду

с

этим,

описываются

имеющиеся

проблемы

касательно

обеспечения национальной безопасности и пути их

решения, а также современные методы и механизмы по

обеспечению национальной безопасности в Узбекистане.

Инсоният тарихининг бир неча минг йиллик тажрибаси шуни

тасдиқлайдики, давлатнинг ривожланишида ҳокимиятнинг оқилона йўлга

қўйилганлиги

ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Хусусан, айнан давлат

ҳокимиятининг қайси йўналишда, кимлар томонидан ва қай йўсинда амалга

оширилиши кўп жиҳатдан мамлакат ва аҳоли тақдирини белгилаб келган. Доим

давлат ҳокимияти масаласини тадқиқ қилиш илмий изланувчилар ва

амалиётчилар учун жуда қизиқ мавзулардан бири бўлган. Жумладан, профессор

З.М.

Исломовнинг фикрича, “ҳокимият масалалари ҳеч қачон сиёсий майдондан

четда бўлмаган ва ҳар қандай ҳолларда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган”

[1].

Таниқли олим А.Б.

Барихин томонидан тузилган юридик луғатда, ҳокимиятга –

нуфуз, ҳуқуқ, зўрлик ва ҳоказолар орқали ўз иродасини амалга ошириш, одамлар

фаолияти ва юриш

-

туришига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш қобилияти ва

имкониятида намоён бўладиган ва камида икки киши ўртасида юзага келадиган

ижтимоий муносабат тури сифатида таъриф берилади

[2].

Ҳокимият

ресурсларининг аҳамиятини таъкидлаган ҳолда, кучга асосланган ресурсларнинг

давлат ҳокимиятини таъминлашдаги ўрни ва роли ҳал қилувчи аҳамиятга молик

эканлигини кўрсатиш зарур. Бундай ресурслар сирасига турли қуроллар ва

жисмоний мажбурлаш аппарати бўлган армия, милиция, хавфсизлик хизмати, суд

ва прокуратура органлари киради.

Ўз навбатида ҳокимиятлар бўлиниши принципи ўз манбасига кўра ягона

бўлган давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд

ҳокимиятларига

бўлинишига асосланади. Ягона ҳокимиятнинг бундай бўлиниши

ҳокимият соҳасида бўлиши мумкин бўлган суиистеъмол ҳолатларининг олдини

олишга, ҳокимият тармоқларининг самарали ва баҳамжиҳат ишлашини

таъминлашга ҳамда ҳар бир ҳокимият тармоғининг бошқаси ўз ваколати

доирасида фаолият олиб бораётганлигини назорат этиб бориш ва бундай ҳолатга

йўл қўймаслигини тақозо этади.

Парламент демократияси ривож топган қатор мамлакатларда ҳар бир

ҳокимиятнинг

ваколат доираси нисбатан мукаммал белгиланган бўлиб, унга

бошқаси “бостириб” киролмайди

[3].

Ҳар

бир давлат ҳокимияти органининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023)/ ISSN 2181-1415

109

миллий хавфсизликни таъминлашда ўрни бўлиб, улар ўз функцияларини амалга

ошириш орқали керакли натижада, яъни давлат ва жамият фаровонлигига

эришилади. Қонунчилик ҳокимияти хавфсизликни таъминлашга қаратилган

норматив

-

ҳуқуқий асосни яратиб, уни мукаммаллаштириш ишларни ташкил этса,

ижро органлари мазкур нормаларининг сўзсиз амалга оширилишини

таъминлайди. Суд органлари мазкур қонун

-

қоидалар бузилган тақдирда тегишли

чора кўриш масаласини ҳал этади. Шу сабабли давлат ҳокимияти тузилмалари

ўзаро ҳамкорликда, бир

-

бирини тийиб, мувозанатда сақлаш чораларини кўрган

ҳолда

фаолиятини йўлга қўйиши жуда муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа

ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 1 июнь санасидаги фаолиятига
доир ахборотида қуйидагилар мудофаа ва хавфсизлик соҳасининг асосий
субъектлари сифатида келтирилган:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш

департаменти;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара

қўшинлари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

божхона қўмитаси.

Ушбу санаб кўрсатилган барча давлат органлари Конституция асосида

ташкил этилади ва ўз фаолиятини конституциявий ваколатлар ҳамда шу асосда
қабул

қилинадиган қонунларда ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда

мустаҳкамланадиган ваколатларга мувофиқ ҳолда амалга оширадилар. Масалан,
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати
тўғрисидаги конституциявий қонунлар, Конституциявий суд тўғрисидаги,
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги, Судлар тўғрисидаги, Прокуратура тўғрисидаги
ва бошқа қонунлар мавжуд бўлиб, улар давлат органларининг ҳуқуқий мақомини,
фаолияти йўналишларини, ваколатлари кўламини белгилайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик

палатасининг хавфсизлик билан боғлиқ ваколатлари аниқ

белгиланмаган бўлса

-

да, бироқ қуйидаги жумла бу йўналишдаги вазифаларни

очиб беради: “сиёсий, ижтимоий

-

иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар

юзасидан, шунингдек, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан
қарорлар

қабул қилиш”.

Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис таркибидаги мудофаа

ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмиталар фаолият юритса

-

да, амалда уларнинг

хавфсизлик ёки миллий хавфсизлик масалаларидаги фаолияти сезиларли эмас.

Хусусан, 2022 йил 27 январь ҳолатига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси норма ижодкорлиги йўналишида

25 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлган. Хусусан, қўмита томонидан 2 та илгари


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023)/ ISSN 2181-1415

110

мавжуд бўлмаган қонун, 3 та яхлит қонун устида иш олиб борилган. Қўмита

аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 2 та қонун лойиҳаси

ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди ва

қабул

қилинган.

Шунингдек, парламент назорати тадбирлари доирасида қонун ва

қонуности ҳужжатларининг ижро этилиш ҳолатини ҳудудларга чиққан ҳолда

ўрганиш ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб бориш

бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, назорат

-

таҳлил фаолияти

доирасида 12 та тадбир ўтказилди. Улардан 6 таси қонун ҳужжатларининг ижро

этилиши ҳолатини ўрганишга, 6 таси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

раҳбарларининг ахборотини эшитишга тааллуқлидир

[4].

Мазкур маълумотлардан кўриниб турибдики, парламент қўмиталарининг

фаолиятини такомиллаштириш, дунё стандартларига мослаштириш, ушбу

тузилмалар масъулиятини ошириш ва ривожланган давлатлар парламентларидан

тажрибаларни ўрганиб, миллий парламентимиз фаолиятига имплементация

қилишга

эҳтиёж борлиги давр талаби ҳисобланади.

Миллий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг куч ишлатар тузилмалари,

хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни беқиёс. Давлатнинг

муҳофаза қилиш функциясини рўёбга чиқариш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи

органлар тузилган бўлиб, бу билан бошқа давлат идораларидан тубдан

фарқ қилади. Бу уларнинг бошқа органлар билан алоқа қилишини истисно қилмай,

балки уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишда биргаликда фаолият

кўрсатишини тақозо этади.

Хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги парламент фаолиятига эътибор

қаратсак, у уч йўналишда амалга оширилади: биринчи йўналиш бу қонун

чиқарувчи фаолият; иккинчи йўналиш назорат

-

таҳлил фаолияти; учинчи йўналиш

эса мурожаатларни ўрганиш фаолияти.

Агарда бу борадаги хорижий тажрибага қарайдиган бўлсак, Япония, АҚШ,

Хитой, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси давлатларида миллий

хавфсизликни таъминлаш, миллий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ давлат

органлари функция ва вазифалари алоҳида қонун ҳужжати билан тартибга солинган.

Шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Хавфсизлик тўғрисида”ги

Қонуни

ҳамда янги таҳрирдаги “Миллий хавфсизлик концепцияси”нинг қабул

қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, доктринал жиҳатдан миллий

хавфсизликнинг институционал асосларини ишлаб чиқиш, давлат ҳокимияти

тузилмаларининг миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатларини

тақсимлаш ва ушбу вазифаларни Конституцияда ва қонунчиликда аниқ тарзда

мустаҳкамлаш муҳим зарурат касб этади. Хусусан, Р.

Хакимов мамлакатимизда

парламент назоратининг йўналишлари ҳақида сўз юритиб, уларни инсон ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши устидан назорат; мудофаа

ва хавфсизлик соҳасидаги назорат; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг

ижросини назорат қилиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини

шакллантириш соҳасидаги ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ назорат; ташқи

сиёсий фаолият соҳасидаги назорат каби йўналишларга ажратган [5].

Ўз

-

ўзидан бир қатор олимлар томонидан парламентнинг назорат функцияси

ижтимоий муносабатлардан келиб чиқиб, бир қатор йўналишларга ажратилади.

Фикримизча, парламент назорат функциясининг самарали ишлаши нуқтаи

назаридан хавфсизлик билан боғлиқ тизим яратилиши, соҳадаги меъёрий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023)/ ISSN 2181-1415

111

ҳужжатлар

қайта кўриб чиқилиши лозим. Умуман олганда, бу соҳадаги хавфсизлик

тизимини бозор иқтисодиёти қонуниятларига мувофиқлаштириш, ички ва ташқи

сиёсатнинг устувор йўналишига айланиши муҳим аҳамиятга эга.

Хавфсизлик соҳасида парламент назорати тушунчаси, унинг мазмуни,

вазифалари, амалга ошириш шакллари ва механизмлари маҳаллий ва хорижий
ҳуқуқшунослар

ва сиёсатшунослар томонидан яхши ўрганилган. Шу билан бирга,

деярли барча тадқиқотчилар вакиллик ҳукуматининг миллий хавфсизлик
соҳасидаги функцияси ва фаолият шаклини ҳуқуқий тартибга солиш ва амалда
амалга оширишнинг алоҳида аҳамияти, ўзига хослиги ва номувофиқлигини
таъкидлайдилар.

Ҳокимиятлар

бўлиниши ва парламентаризм ўзаро алоқадор ҳамда ўзаро

боғлиқ давлат

-

ҳуқуқий ҳодиса ҳисобланади. Бунда ҳокимиятлар бўлиниш

принципида қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ўрни ва роли тўғридан

-

тўғри у ёки бу

давлатда ҳокимиятлар бўлиниш принципининг фактик жиҳатдан амалга
оширилганлигига боғлиқ ҳисобланади [6].

Жумладан, дастлабки ва барчамизга маълум бўлган парламент вазифаси

сифатида миллий хавфсизликни таъминлашга у ёки бу жиҳатдан жалб этилган
субъектлар (

давлат органлари, мансабдор шахслар ва х.к.

) фаолиятини тартибга

солишга қаратилган қонунчилик

ҳужжатларини қабул қилиш ва уларни мунтазам

равишда такомиллаштириш

ҳисобланади. Парламент томонидан қабул

қилинадиган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар нафақат шахс ва жамоат

бирлашмалари, шу билан биргаликда, давлат институтларининг (

биринчи

навбатда куч ишлатар органлар

) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тартибга

солади ҳамда уларнинг мажбуриятлари (вазифалари)ни ҳам белгилаб бериши
лозим.

Бундан ташқари, парламент томонидан қабул қилинаётган ҳар қандай қонун

инсоннинг ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқароларнинг қонун олдида
тенглиги ҳамда адолат тамойилларига мос келиши лозим. Акс ҳолда қонун
самарасиз ва айрим тор доираларнинг якка ҳукмронлиги ёки диктатураси
ўрнатилишига сабаб бўлади. Худди шунингдек, қонун давлат томонидан
мажбурият сифатида ўз зиммасига олинган халқаро шартномалар, халқаро
ҳуқуқнинг

умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ бўлиши даркор. Шу

маънода,

демократик

давлатларда

парламент

томонидан

қонунчилик

функциясининг амалга оширилишига ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари таъсир
кўрсатиш имкониятига эгадир. Бу борада қонунчилик ташаббуси ҳамда давлат
раҳбарининг парламент қабул қилган қонунларни имзолаш, эълон қилиш ва
уларга вето қўйиш ҳуқуқини эътироф этиш лозим.

Давлатимиз

томонидан

олиб

борилаётган

халқаро

ҳамкорликни

кенгайтириш ва фаол ташқи сиёсат юритиш борасидаги ташаббуслар миллий
давлатчилигимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз
иқтисодиётининг барқарор ривожланишига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини
таъминлашга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, қонунчилик ҳокимиятининг
ўрни қонун ижодкорлиги билан биргаликда, давлат бюджетини қабул қилиш
жараёнида кўринади. Хусусан, бюджет маблағларининг тақсимланиши миллий
хавфсизликнинг қайси жабҳаси муҳимроқ аҳамиятга эга эканлигидан далолат
беради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023)/ ISSN 2181-1415

112

Мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг муҳим молиявий ҳужжати –

Давлат бюджетининг ижроси устидан назорат парламент фаолиятида алоҳида
аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бу борадаги
назорат ваколати қуйидагиларда ўз ифодасини топади: навбатдаги молиявий йил
учун Давлат бюджети лойиҳасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати
томонидан кўриб чиқилиши ва қабул қилиниши, унга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
томонидан Давлат бюджетининг чораклик, ярим йиллик ва йиллик ижроси
якунлари ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботларининг кўриб чиқилиши ва
тегишли қарорлар қабул қилиш; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик

палатаси ва Сенати томонидан Ҳисоб палатасининг ҳисоботини

муҳокама қилиш ва тегишли қарор қабул қилиш

[7].

Бундан ташқари, қонунчилик органининг сиёсий хавфсизликни таъминлаш

борасидаги навбатдаги муҳим вазифаси

бу парламент назорати бўлиб, бу орқали

давлат органларинг фаолияти устидан фуқаролар билвосита назоратни амалга
оширади. Умуман олганда, парламентнинг назорат функциялари давлат
бюджетининг ижро этилиши, давлат аппаратининг муҳим бўғинларига кадрлар
танлаш, тайинлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш, давлат олдида турган
муҳим масалалар юзасидан эшитувлар ташкил этиш каби ваколатлар орқали
миллий хавфсизликни таъминлаш механизмининг бир бўлаги ҳисобланади.

А.Х.Саидовнинг фикрига кўра, давлат ҳокимияти органлари тизимида қонун

чиқарувчи ҳокимиятининг устуворлиги парламент назорат функциясининг муҳим
манбаси бўлиб ҳисобланади [8]. Бир сўз билан айтганда, парламент назорати
давлат

ҳокимиятининг

бўлиниши

принципига

асосланиб,

ҳокимият

тармоқларининг ўзаро бир

-

бирини тийиб туриши ва мувозанат сақлашини

таъминлайди ҳамда ҳокимият ваколатларининг бир орган томонидан
ўзлаштирилишини олдини олади.

Маълумки, давлатнинг самарали ташқи сиёсатида парламентнинг алоҳида

ўрни бор. Давлатлараро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган
парламентлараро алоқалар замонавий халқаро муносабатларнинг ривожланиш
динамикаси, мазмун

-

моҳияти ва истиқболларига катта таъсир кўрсатмоқда.

Бундай алоқалар парламент дипломатиясининг мавқеини юксалтиришга,
томонларнинг

ўзаро

позицияларини

яқинлаштиришга,

давлатлараро

муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул
қилинишига

замин яратади.

Хавфсизликни таъминлаш механизмларида парламент бир қатор муҳим

вазифаларни ҳал этишда муҳим саналади. Уларнинг энг биринчиси миллий
хавфсизликни таъминлашда иштирок этадиган барча субъектларни барқарор
тарзда ва ўзаро ҳамкорлик асосида фаолият кўрсатишининг тегишли қонунчилик
асосларини ишлаб чиқиш ва бу йўналишдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни

доимий асосда такомиллаштириб боришдан иборат. Ушбу фаолият фуқароларнинг
ҳуқуқ

ва эркинликлари ҳамда манфаатларини таъминлаш билан бирга,

хавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари (давлат
хавфсизлик хизмати, қуролли кучлар, ички ишлар, прокуратура ва суд идоралари)
фаолиятини ҳам қамраб олиши лозим. Биз буни бевосита парламентнинг назорат
функцияси сифатида кўришимиз мумкин. Биламизки, парламент назорати


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023)/ ISSN 2181-1415

113

ижтимоий муносабатларнинг барча соҳаларини ўз ичига қамраб олади. Ушбу
йўналишларнинг ичида биринчи навбатда миллий ва давлат хавфсизлик масаласи
туради. Ўз навбатида самарали парламент назорати хавфсизлик органлари
ишининг жавобгарлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган янги
механизмларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга киритилишига сабаб бўлади.

Юқорида келтирилган фикрларни тўлиқ қўллаб

-

қувватлаган ҳолда,

масаланинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратиш муҳим деб ҳисоблаймиз.
Фикримизча, парламент олий ҳокимият органи сифатида хавфсизликни
таъминлаш билан боғлиқ барча жараёнларни (қонунчилик, вакиллик ва назорат
функциялари) амалга ошириши лозим. Қонунчилик жараёнида парламент
томонидан самарали ишлар амалга оширилишига қарамай, вакиллик ва назорат
соҳасидаги ишларни натижадорлик нуқтаи назаридан етарли деб бўлмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, давлатнинг сиёсий

хавфсизлигини таъминлашда парламентнинг ўрни юқоридир. У ҳокимиятнинг
бўлиниши тизимида тармоқларнинг (қонунчилик, ижро ва суд) ўзаро бир

-

бирини

тийиб туриши ва мувозанат сақлашини таъминлайди. “Тенглар орасида биринчи”
ҳисобланган

қонунчилик ҳокимияти бошқа ҳокимият тармоқлар учун умуммажбурий

ҳисобланган қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ва ижросини назорат қилиш
орқали давлат фуқароларининг сиёсий ҳуқуқларини кафолатлайди. Бу эса ўз
навбатида давлатнинг сиёсий барқарорлигига хизмат қилади.

Фикримизча, парламентнинг вазифаларини уларнинг аҳамиятидан келиб

чиқиб, қуйидаги йўналишларга бўлиш мумкин:

биринчидан

, парламент мамлакатнинг қонунчилик базасини шакллантириб

ва такомиллаштириб бориши лозим.

Иккинчидан

, давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ички ва

ташқи сиёсатини юритишда миллий манфаатларни илгари суриш ва уни
таъминлаб туриш.

Учинчидан

, давлатнинг ижро ҳокимияти органлари ҳамда мустақил демократик

нодавлат нотижорат институтлар, жамоат бирлашмалари тармоғи ва улар ўртасидаги
ҳамкорлик

фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиб туриш.

Тўртинчидан

, давлат томонидан имзоланадиган халқаро ҳужжатларни

ратификация қилиш жараёни.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, фақат қонун қабул қилишнинг ўзи билан

хавф ва таҳдидлар бартараф қилинмайди, қонунлар хавф ва таҳдидларнинг
замонавий ўзгаришлари, миллий менталитет ва суд

-

ҳуқуқ тизимининг

либераллашиши каби омилларни инобатга олиб қабул қилиниши керак.

Бугунги кундаги демократик ислоҳотлар парламентнинг давлат сиёсий

ҳаётида

тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш ва жамият ҳаётининг барча

соҳаларида унинг аҳамиятини оширишга қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ҳозирги кунда –

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида олдимизда ўта долзарб ва мураккаб
вазифалар турибди. Уларни муваффақиятли ҳал этиш учун аввало қонун
ижодкорлиги соҳасида ишни бутунлай янгича ташкил этишимиз керак” [9].

Шу сабабли ҳам парламентнинг давлат сиёсий ҳаётидаги мавқеи ва таъсирини,
ҳокимиятлар

бўлиниши тизимида тутган ўрнини ўрганиб, таҳлил этиш муҳим

ҳисобланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023)/ ISSN 2181-1415

114

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Исламов З.М. Проблема власти: ее понимание, назначение, социальная

ценность. –

Т.: ТГЮИ. –

2003. С.13

2.

Барихин А.Б. Большой юридический энциклопедический словарь. –

М.:

Книжный мир, 2005. С.77.

3.

Х.Т.Одилқориев “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” Дарслик. Адолат нашриёти. Б. 144.

4.

Қўмита

аъзолари томонидан 48 та депутат сўрови юборилди.

https://parliament.gov.uz/uz/events/committee/36968/

5.

Р.Р.Хакимов “Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт

муаммолари” мавзусидаги юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация. Т. 2009 й. Б. 124.

6.

Усанов В.Е. Разделение властей как основа конституционного строя и его

роль в формировании парламентаризма в современной России. Журнал
“Государство и право”, Наука. №12, 2005. –

С. 14.

7.

А.К.Рахимов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўзаро

муносабатларининг ҳуқуқий асослари: юрид. фан. номз. дисс.... –

Тошкент, 2009. –

78 б.

8.

А.Х.Саидов

Парламент назорати назариясининг долзарб муаммолари. //

Фалсафа ва ҳуқуқ. 2006.

№2.

-

Б.6

-9.

9.

Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлис

Қонунчилик

палатаси

биринчи

йиғилишидаги

нутқи.

//http://parliament.gov.uz/uz/events/other/29869/

10.

Yuldashov A. Intellectual property law policy in Uzbekistan //Global Scientific

Review.

2023.

Т. 12. –

С. 80

-85.

11.

Юлдашов А., Чориев М. Договорно

-

правовые отношения в области

авторского права и ответственности за нарушение авторского права:
национальный и зарубежный опыт //Общество и инновации. –

2020.

Т. 1. –

№. 1/S. –

С. 511

-522.

Библиографические ссылки

Исламов З.М. Проблема власти: ее понимание, назначение, социальная ценность. – Т.: ТГЮИ. – 2003. С.13

Барихин А.Б. Большой юридический энциклопедический словарь. – М.: Книжный мир, 2005. С.77.

Х.Т.Одилқориев “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” Дарслик. Адолат нашриёти. Б. 144.

Қўмита аъзолари томонидан 48 та депутат сўрови юборилди. https://parliament.gov.uz/uz/events/committee/36968/

Р.Р.Хакимов “Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт муаммолари” мавзусидаги юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Т. 2009 й. Б. 124.

Усанов В.Е. Разделение властей как основа конституционного строя и его роль в формировании парламентаризма в современной России. Журнал “Государство и право”, Наука. №12, 2005. – С. 14.

А.К.Рахимов - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асослари: юрид. фан. номз. дисс.... – Тошкент, 2009. – 78 б.

А.Х.Саидов - Парламент назорати назариясининг долзарб муаммолари. // Фалсафа ва ҳуқуқ. 2006. - №2. -Б.6-9.

Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқи. //http://parliament.gov.uz/uz/events/other/29869/

Yuldashov A. Intellectual property law policy in Uzbekistan //Global Scientific Review. – 2023. – Т. 12. – С. 80-85.

Юлдашов А., Чориев М. Договорно-правовые отношения в области авторского права и ответственности за нарушение авторского права: национальный и зарубежный опыт //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1/S. – С. 511-522.