Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Draft normative and legal document methods for assessing the
effect of regulation
Akhror RUZIEV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2022
Received in revised form
20 July 2022
Accepted 25 August 2022
Available online
15 September 2022
Its method plays an important role in assessing the
regulatory impact of draft normative legal act. Evaluation of the
impact of projects on normative legal acts plays an important
role in increasing the level of transparency and control, the level
of trust in state bodies. From this point of view, in this article, the
methods of assessing regulatory impact of draft normative and
legal act have been analyzed and theoretical and practical
proposals and recommendations have been developed in this
regard.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp346-355
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
regulatory, regulatory
document, evidence base,
efficiency, assessment,
world experience.
Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш
таъсирини баҳолаш усуллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тартибга солиш,
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжат, далиллар базаси,
самарадорлик, баҳолаш,
жаҳон тажрибаси
.
Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга
солиш таъсирини баҳолашда унинг усули муҳим аҳамият
касб этади. Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
таъсирини баҳолаш ошкоралик ва назоратнинг ошишида,
давлат органларига ишонч даражасининг ошишида муҳим
роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш
таъсирини баҳолаш усуллари таҳлил қилинган бўлиб, бу
борада назарий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб
чиқилган
.
1
Independent researcher, Tashkent State University of Law, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
347
Методы оценки регулирующего воздействия проекта
нормативно
-
правового документа
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
регулирование,
нормативно
-
правовой
документ, доказательная
база, эффективность,
оценка, мировой опыт
.
При оценке регулирующего воздействия нормативно
-
правового документа большое значение имеет его метод.
Оценка
воздействия
проектов
нормативно
-
правовых
документов
играет
важную
роль
в
повышении
прозрачности и контроля, повышении уровня доверия к
государственным органам. С этой точки зрения, в данной
статье анализируются методы оценки регулирующего
воздействия проекта нормативно
-
правового документа, в
связи с чем разработаны теоретические и практические
предложения и рекомендации
.
Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини
баҳолашда унинг усули муҳим аҳамият касб этади. Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳалари таъсирини баҳолаш ошкоралик ва назорат даражасининг ошишида,
демак,
давлат органларига ишонч даражасининг ошишида муҳим роль ўйнайди.
Бу борада адабиётларда турлича фикр ва мулоҳазалар билдирилади. Хусусан,
Д.Родригонинг
таъкидлашича, “баҳолаш мезонларига келсак, тартибга солиш
муқобилларини баҳолашда энг кенг тарқалган ёндашув “харажатлар
-
фойдалар”
усули
(cost-
benefit analysis) ҳисобланиб, унга бир қатор мавжуд ёндашувлардан бири
сифатида қараш керак”
.[1]
С.Жейкобс эса “тартибга солувчи қарорларни қабул қилишга ёрдам берувчи
барча усуллар шартли равишда бешта тоифага –
эксперт хулосаси, консенсус, сиёсий
қарор, бенчмаркинг, эмпирик далилларга ажратиладиган бўлса, тартибга солиш
таъсирини баҳолаш охирги қайд этилган тоифага тушади, яъни фактлар ва уларни
таҳлил қилишга асосланган қарор қабул қилинади, бунинг натижасида ҳаракат
параметрлари олдиндан белгиланган мезонларга мувофиқ белгиланади”
[2]
, деб ёзади.
Таъкидлаш лозимки, тартибга солиш таъсирини баҳолаш усулларини қўллаш
мустаҳкам таҳлилий базага асосланади. Жаҳон стандартлари бўйича норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун кучли далиллар базаси
ҳамда кенгайтирилган таҳлилий ва услубий қўллаб
-
қувватлаш
,
қабул қилинган
қонунлар самарадорлигини баҳолаш, энг яхши маҳаллий ва жаҳон тажрибалари
намуналари ва шу кабилар зарур. Шу боис ҳам ривожланган мамлакатларда бундай
база ишлаб чиқилган, масалан, Европа комиссияси сайтида “Энг яхши
амалиётлар
кутубхонаси”
махсус бўлими мавжуд
.[3]
Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш
усулларини таҳлил қилишда мазкур фаолиятнинг ички мазмуни унинг бир нечта
таркибий қисмларини таҳлил қилишни назарда тутади.
Биринчидан, тартибга солиш муаммоси ва унинг салбий таъсирлари таҳлил
қилинади. Юридик шаклдаги норматив кўрсатмалар нафақат амалдаги ҳуқуқий
нормалардаги нуқсонларни бартараф этиш, балки янги тартибга солишни жорий
этиш орқали тартибга қўйиш
муаммосини ҳал қилиш воситаси бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий тартибга солиш муқобилларини таҳлил қилиш ва уларни бюджет
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
348
харажатлари нуқтаи назаридан миқдорий баҳолаш имконияти якуний эксперт
хулосасини янада сифатли қилади.
Иккинчидан, тартибга солиш мақсади таҳлил қилинади, у фойдали таъсир ва
ўлчанадиган кўрсаткичларга эришишни назарда тутади. Ишлаб чиқувчи орган
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатни лойиҳалашда тартибга солиш мақсадига эришишнинг
шундай
индикаторларини
белгилаши
мумкин,
экспертлар
эса
оммавий
маслаҳатлашувларни ўтказиш давомида уларнинг самарадорлигини баҳолашлари
мумкин.
Учинчидан, бу тавсия этилган тартибга солиш воситаларининг сифатини
баҳолаш, тартибга солиш талабларини бажариш билан боғлиқ харажатларни таҳлил
қилишдан иборат. Бундай ҳолда норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта ишлаш
тартибга солиш таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани эълон қилишнинг
тўғридан
-
тўғри оқибати бўлади. Шундай қилиб, амалдаги қонунчилик нуқтаи
назаридан тартибга солиш таъсирини баҳолаш хатарларни профессионал
баҳолашнинг, лойиҳалаштирилаётган ҳуқуқий нормалар сифатини яхшилашнинг
самарали воситаси ҳамда тартибга солувчи органлар ва фуқаролик жамияти
институтлари ўртасида мулоқотни таъминлаш усули ҳисобланади
.[4]
“Тартибга солиш таъсирини баҳолашда норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат матнини
юридик расмийлаштириш сифати ва юридик техника қоидаларига риоя қилиниши
эмас, балки унинг ижтимоий
-
иқтисодий мазмуни ва норматив кўрсатмаларни қўллаш
оқибатлари баҳоланади”
.[5]
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш усуллари унинг сифатига бевосита таъсир
кўрсатади. “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлса,
у сифатли ҳисобланиши мумкин: тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиб
-
таомилини амалга ошириш тартибида ва тегишли мамлакатнинг бошқа норматив
ҳужжатларида белгиланган тартибга солиш таъсирини баҳолашга қўйиладиган
талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган бўлса; тартибга солиш таъсирини
баҳолаш натижаси тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиб
-
таомилини амалга
ошириш тартибидаги талабларга мос келадиган тушунарли, тўлиқ ҳужжат (тартибга
солиш таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулоса/ҳисобот) бўлса; хулосалар (ҳисоб
-
китоблар) тайёрланган ахборот ишончли бўлса; тартибга солиш таъсирини баҳолаш
доирасида қилинган норматив ҳужжат таъсирининг прогнози ҳақиқатга мос келса”
.[6]
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича хорижий экспертлар Питер
Лэдегаард ва Kарсон Данлоплар тартибга солиш таъсирини баҳолашда муайян
намунадан (чеклист) фойдаланишни таклиф қиладилар. Уларга кўра, “дастлаб,
харажатлар/фойдаларни баҳолашда маълумотлар яроқлилиги ва ишончлилиги,
фикрлар тўғрилиги ва мутаносиблиги, қўлланиладиган таҳлилий механизмларнинг
сифати ва ўринлилигини умуман кўриб чиқмайди. Унинг мақсади –
тартибга солиш
таъсирини баҳолашнинг ушбу ва бошқа кўплаб таркибий қисмлари якуний хулосада
акс эттирилганлигини ва бу қанчалик яхши бажарилганлигини кўрсатишдир
.
Кейинги ўрин
–
тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараёнида қўлланиладиган
таҳлилий механизмларнинг сифатини таҳлил қилишга қаратилган. Бунда тартибга
солиш таъсирини баҳолашда қўлланиладиган энг муҳим таҳлилий воситаларга
қўйиладиган талабларнинг қатъий рўйхати зарур. Кейинги навбатда –
тартибга
солиш таъсирини баҳолаш натижаларининг ишончлилигини (тартибга солиш
таъсирини баҳолаш натижасида олинган хулосалар ва харажатлар
-
фойдаларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
349
баҳолаш қанчалик ҳақиқатга мос келишини) баҳолашга, шунингдек
,
жорий
этилаётган тартибга солиш юзасидан якуний қарор қабул қилиш жараёнига тартибга
солиш таъсирини баҳолашнинг таъсир ўтказиши таҳлил қилинади”
. [7]
Ҳозирги
вақтда тартибга солиш таъсирини баҳолаш
тадқиқ этилаётган
соҳадаги энг машҳур хорижий тажрибага мувофиқ, хусусан
,
харажатлар ва фойдалар
таҳлили (Costs and Benefits Analysis), кўп
мезонли таҳлил (Multicriteria Analysis),
бюджет таҳлили (Fiscal Analysis) ва бюджетни тартибга солиш сиёсати (
Regulatory
Budget) амалиётига мувофиқ татбиқ этилмоқда
. [8]
Ушбу усуллар ГФР (Ульрих
Карпен), Швейцария (Люциус Мадер), Буюк Британия (Жон Бэйтс), Швеция (Стафан
Магнуссон) давлатларининг етакчи олимлари ва ҳуқуқни қўллаш мутахассислари
томонидан замонавий босқичда тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг шаклланиш
ва ривожланиш муаммоларига бағишланган “Европа Иттифоқи қонунчилигини
баҳолаш таҳлили”
тўпламида кўриб чиқилган
.[9]
Д.Феттерман баҳолашнинг учта усулини ажратиб кўрсатади: “биринчиси –
коллаборатив баҳолашда
баҳоловчилар “баҳолашни амалга оширишга
жавобгар
бўлади, бироқ бунда манфаатдор томонлар билан доимий ўзаро алоқани ташкил этиб,
баҳолашнинг комплекс схемаларини жорий этишга, маълумотларни йиғиш ва таҳлил
қилиш даражасини оширишга ёрдам берадилар. Бунинг натижасида манфаатдор
томонлар натижаларни чуқурроқ тушунишга ва улардан самаралироқ фойдаланиш
имкониятига эга бўладилар”. Баҳолашнинг ушбу тури “баҳолаш бўйича
мутахассисларнинг мижоз билан маслаҳатлашувларидан бошланиб, баҳолашнинг ҳар
бир босқичида аниқ манфаатдор томонлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилишгача бўлган
кенг миқёсли амалий фаолиятни”
қамраб олади. Иккинчиси –
қўшма баҳолашда
баҳоловчилар “баҳолаш жараёнини бошқаришда биргаликда қатнашадилар”
.
Баҳоловчилар ва баҳоланувчилар баҳолашнинг айрим ёки барча босқичларида
қатнашадилар ва уларнинг барчасига “баҳолаш вазифасини белгилашда, воситаларни
ишлаб чиқишда, маълумотларни йиғишда ва таҳлил қилишда, шунингдек
,
ҳисоботларни тайёрлашда ва натижаларни тарқатишда қатнашиш”
таклиф этилади.
Учинчиси –
ваколатли баҳолаш бўлиб, унда баҳоловчилар “дастурнинг ходимлар,
дастур иштирокчилари ва ҳамжамият аъзолари томонидан амалга оширилишини
кузатиб борадилар ва баҳолаш жараёнини назорат қиладилар”. Иштирокчилар қандай
қилиб энг яхши тарзда ташқи талабларни бажаришни ва қўйилган мақсадларга
эришишни ҳал қиладилар, баҳоловчилар эса “пухта ишлаб чиқилган, самарали ва
тўғри танланган ёндашув асосида жараённи йўналтириб турадилар”
.[10]
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун харажатлар ва фойдалар таҳлилидан
фойдаланиш хусусиятларини аниқлаган ҳолда шуни таъкидлаш мумкинки,
“муҳокамага тақдим этилган муқобилларни кўриб чиқишда харажатлар ва фойдалар
таҳлили (cost
-
benefit analysis) тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг асосий ва энг
кўп ресурсталаб қисми ҳисобланади”
.[11]
“Тартибга солиш таъсирини баҳолашга нисбатан харажатлар ва фойдалар
таҳлили у ёки бу тартибга солувчи ҳужжатни қабул қилиш натижасида турли
гуруҳларда пайдо бўладиган барча эҳтимолий харажатлар ва фойдаларни пулда
ифодалаш тартиб
-
таомилидан иборат”
.[12]
Бундай таҳлилнинг мақсади кўриб
чиқилаётган вазиятга
мос келадиган ва максимал соф фойда келтирадиган энг мақбул
йўлни аниқлашдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
350
Мамлакатимизда
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
лойиҳаларининг
тартибга солиш таъсирини баҳолаш услуби Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирининг 2021 йил 31 мартдаги 7
-
мҳ
-
сонли
буйруғи билан тасдиқланган (2021 йил
31 мартда 3292 рақами билан рўйхатдан ўтказилган)
. [13]
Унга кўра, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича “
ex-ante
”
усулини
қўллашда қуйидагилар амалга оширилади: тартибга солиниши керак бўлган
муаммони таҳлил қилиш; тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат
аралашувининг заруратини (сабабларини) аниқлаш; тартибга солиш орқали
эришилиши лозим бўлган мақсадларни белгилаш; муаммони ҳал қилишда муқобил
усулларни ўрганиш, уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликларини аниқлаш ва
танланган муқобил усулни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш;
харажатлар ва фойдалар таҳлили ёрдамида лойиҳанинг манфаатдор томонларга
таъсирини баҳолаш; лойиҳанинг рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш; лойиҳа
қабул қилинишидан кутилаётган натижаларни аниқлаш; тартибга солиш
мақсадларига эришиш учун зарур чора
-
тадбирларни белгилаш; лойиҳани
жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва натижалари асосида уни такомиллаштириш;
лойиҳанинг амал қилиши таклиф қилинган даврини асослаш (амал қилиш муддати
мавжуд бўлганида).
“Тартибга солиш таъсирини баҳолашда у ёки бу тартибга солувчи ҳужжатни
қабул қилиш самарадорлигининг асосий мезони ижтимоий фаровонликнинг умумий
ўсиши ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, кўриб чиқилаётган тартибга солиш
вариантлари умумий фойдалар ва уларни амалга оширишнинг умумий
харажатларини таққослашни назарда тутади. Амалга оширишнинг фойдалари
харажатлардан кўпроқ бўлган тартибга солиш варианти энг яхши деб
ҳисобланади”
.[14]
Харажатлар ва фойдалар таҳлили адабиётларда етарлича кенг танилган ва
амалиётда анчадан бери қўлланилиб келмоқда. Хусусан, А.Прест, Р.Турвенинг
[15],
Р.Хан ва П.Дадлининг
[16]
АҚШда таҳлил ўтказиш тажрибасини тавсифловчи
мақоласида ҳамда
харажатлар ва фойдаларни таҳлил қилиш Жаҳон банкининг
“
Handbook on Economic Analysis of Investment Operations
”
[17]
китобида батафсил
ўрганилган.
Хусусан, юқорида таъкидланганидек, АҚШда 100 млн АҚШ долларидан ортиқ
бўлган йиллик бюджет харажатларини назарда тутувчи янги тартибга солувчи
ҳужжатларга нисбатан харажатлар ва фойдаларнинг тўлиқ таҳлили ўтказилади. Бунда
янги норматив ҳужжат штатлар бюджетига ва маҳаллий бюджетларга катта
харажатларни келтириб чиқариши ёки рақобатга, бандликка, инвестиция даражасига,
маҳсулдорликка ёки инновацияларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Канадада
эса
агар барча харажатларнинг
соф қиймати 50 млн доллардан ортиқ бўлса,
харажатлар ва фойдалар таҳлили амалга оширилади
.[18]
Р. Дейтон
-
Смитнинг ишида ва кейинчалик Иқтисодий ҳамкорлик ва
ривожланиш ташкилотида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини жорий
этиш муваффақиятлилигининг қуйидаги ўнта муҳим элементи назарда тутилган:
қарор қабул қилувчи шахсларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашда максимал
даражада иштирок этиши; тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиб
-
таомилига
нисбатан мажбуриятларни тушунарли ва аниқ белгилаш; ўқитиш; турли таҳлилий
усуллардан
фойдаланиш;
таҳлилий
маълумотларни
йиғиш
стратегиясини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
351
ривожлантириш ва жорий этиш; тартибга солиш таъсирини баҳолашда хатти
-
ҳаракатларни фақат тартибга солиш субъектларига сезиларли таъсир кўрсатадиган
тартибга солиш ҳужжатларига қаратиш; тартибга солиш таъсирини баҳолашни
тартибга солувчи қарорларни қабул қилиш жараёнига унинг илк босқичларида жорий
этиш; баҳолаш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб этиш; натижаларни эълон
қилиш; тартибга солиш таъсирини баҳолашни ҳам янги, ҳам амалдаги тартибга
солувчи ҳужжатларга нисбатан қўллаш
.[19]
“Тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиятининг муҳим хусусияти шундаки,
қабул қилинаётган нормаларни нафақат муҳокама қилиш, балки келгусидаги
тартибга солишни тўлиқ иқтисодий таҳлил қилиш зарур ҳисобланади. Иқтисодий
таҳлил воситаси тартибга солиш натижаларини миқдорий қийматлар шаклида
ифодалаш имконини беради, улар асосида холис қарор қабул қилиниши мумкин”
.[20]
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш усулларини қўллашда унинг мавжуд
вариантлари кўриб чиқилади. Ушбу вариантлар “тартибга солишнинг йўқлиги”
(
“
status quo
”
,
“
do nothing
”), шунингдек
,
жорий этилаётган тартибга солишга
муқобилларини (масалан
,
янги норматив ҳужжатларни қабул қилиш, жорий
қонунчиликка тузатишлар
киритиш) ўз ичига олиши керак.
“Давлат томонидан тартибга солишнинг турли эҳтимолий вариантларидан
ташқари, қуйидагилар ёрдамида муаммони ҳал қилиш
имкониятларини кўриб чиқиш
лозим: азалдан мавжуд бўлган тартибга солиш чора
-
тадбирларининг
янада самарали
жорий этилишини
таъминлаш; ўзини
-
ўзи тартибга солиш; квази
-
тартибга солиш
(масалан, маълум бир соҳадаги энг яхши амалиётларнинг тавсифларини чоп этиш
шаклида); биргаликда тартибга солиш (давлат томонидан тартибга солишнинг
мавжуд чора
-
тадбирлари асосида ва уларга мувофиқ ўзини
-
ўзи тартибга солиш
воситаларидан фойдаланиш); хабардор қилиш; ихтиёрий дастурлар; бозор
воситалари; таълим дастурлари; сертификатлаштириш, лицензиялаш механизмлари;
стандартлаштириш, сифат назорати; оммавий реестрлар; тартибга солишнинг бошқа
усуллари”
. [21]
“Ўзини
-
ўзи тартибга солиш ва ихтиёрий дастурлар –
бу тармоқлар ва
корхоналар келишуви бўлиб, бунда корхоналар талабларни мустақил равишда
шакллантиради. Буни тартибга солиш мавжуд бўлмаган
вариантлардан бири
сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Бозор (ёки иқтисодий) воситаларига солиқлар, субсидиялар, савдо
рухсатномалари
,
ваучерлари ва бошқалар –
бевосита бозор орқали амал қиладиган ва
бозорни рағбатлантиришларига асосланган воситалар киради. Бу билвосита тартибга
солиш вариантидан иборат ва маъмурий нормаларга муқобил ҳисобланади.
Хабардор қилиш тартибга солишнинг асосий муқобил усулларига киради. Бу
давлат фуқароларни у ёки бу соҳадаги хулқ
-
атворларни ўзгартиришга “кўндирадиган”
кампаниялар, масалан, автомобилни бошқариш тезлигини камайтириш, чекишни
камайтиришга қаратилган кампаниялар, ахлатга қарши курашиш
кампаниялари
бўлиши мумкин
Қўлланмаларни (guidances) чоп этишни ҳам
ахборот кампаниясининг ўзига хос
турига киритиш мумкин. Улар расмий тартибга солувчи ҳужжатларга қараганда
,
анча
мослашувчан ва камроқ расмий ҳисобланади”
.[22]
“Қўлланилаётган
аниқ усулдан қатъи назар, таъсирни баҳолаш қуйидаги
элементларни ўз ичига олиши керак:: а) нима учун аралашиш
зарур; б) нима учун
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
352
айнан ушбу бошқарув даражасининг таъсири зарур; кўриб чиқилаётган барча
муқобилларни тавсифлаш ва асослаш; ҳар бир муқобил учун –
тартибга солувчи норма
тааллуқли бўлган барча субъектларни аниқлаш ва уларга таъсир кўрсатишни
миқдорий ва сифатий баҳолаш. Бунда эга бўлиш мумкин бўлган
афзалликлар
ва
фойдалар ҳам, муаммолар ва харажатлар ҳам баҳоланади”
.[23]
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараён ва механизм сифатида нормани
қабул қилиш оқибатларини баҳолашнинг қандайдир аниқ таҳлилий усулини шунчаки
қўллаш билан чекланмайди. Кўпгина мамлакатларда тартибга солиш таъсирини
баҳолаш тартибга солувчи қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тизимини
оқилона ташкил этиш, манфаатдор гуруҳларнинг фикрларини инобатга олиш,
тартибга солиш мақсадлари ва уларга эришишнинг энг самарали усуллари масаласида
консенсусга эришиш имконини берувчи механизмларнинг умумий тизимидан иборат.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳар қандай таъсирни баҳолаш каби
маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш усулларининг ўз тўпламидан фойдаланишни
назарда тутади. Бунда бир қатор тартибга солиш муқобилларидан бирини танлаб
олиш усулни танлаш ва қўллашдаги энг муҳим мақсад бўлиб қолмоқда.
Хорижий мамлакатлар ҳам норматив ҳужжатлар
бажарилишининг
эҳтимолий
натижаларини таҳлил қилиш, олинган маълумотлар асосида тартибга солиш
вариантларини таққослаш имконини берувчи усулларнинг кенг рўйхатидан
фойдаланадилар. Тартибга солувчи ҳужжатнинг юзага келиши мумкин
таъсирини
иқтисодий таҳлил қилишнинг энг кенг қўлланиладиган усулларига қуйидагилар
киради: харажатлар ва фойдалар таҳлили (cost
-benefit analys
is); харажатларнинг
самарадорлиги таҳлили (cost
-
effectiveness analysis); кўп мезонли таҳлил. Бунда
таҳлилнинг батафсиллик даражаси муаммонинг жиддийлигига, зарур ахборотни
олиш имкониятига, кутилаётган аниқ таъсирга ва таҳлилни ўтказиш харажатларига
боғлиқдир
. [24]
Бир қатор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ушбу рўйхатга
қуйидагиларни қўшиш мумкин: тартибга солиш қонунчилигига риоя қилиш
харажатларини таҳлил қилиш ёки комплаенс
харажатларни таҳлил қилиш (compliance
cost analysis); бизнесга таъсирни тестдан ўтказиш (business impact test); фискал
(бюджет) таҳлил; хатарларни баҳолаш; “хатар
-
хатар”
таҳлили; ижтимоий
-
иқтисодий
таъсир таҳлили (socioeconomic impact analysis); оқибатлар таҳлили
.[25]
Хулоса қилиб айтганда, тартибга солиш таъсирини баҳолаш усуллари унинг
сифатли ва тўғри амалга оширилишини таъминлашнинг зарур ва бирламчи шарти
ҳисобланади
.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Родриго Д. Анализ регуляторного воздействия в странах ОЭСР. Вызовы для
развивающихся стран // СОВАЗ: мировой опыт и предпосылки внедрения в
Узбекистане. –
Ташкент: Международная Финансовая Корпорация, 2008. –
С. 54
2.
Jacobs Scott H. An Overview of Regulatory Impact Analysis in OECD countries //
Regulatory Impact Analysis: Best Practices in OECD countries. Paris. OECD publications. 1997.
P.14.
3.
Library of Best Practices // European Commission [Official Site]. URL:
http://ec.europa.eu/smart-regulation/impact/best_practices_examples/index_en.htm
(18.02.2015).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
353
4.
Дидикин А.Б. Оценка регулирующего воздействия и нормотворчество:
Сборник статей. –
Екатеринбург: Ridero, 2018. –
С. 22
-24.
5.
Колегов
В.В.
Совершенствование
системы
оценки
регулирующего
воздействия в государственном управлении на региональном уровне: Дисс. ... канд.
экон. наук. –
М., 2019. –
С. 9.
6.
Radaelli C.M., A.C.M. Meuwese. Impact assessment indicators. Measuring the quality
of impact assessment.
–
Centre for European Governance, Department of Politics, University
of Exeter.
–
2007.; Lee N. C. Kirkpatrick. A pilot study of the quality of European Commission
Extended Impact Assessments.
–
Institute for Development Policy and Management,
University of Manchester.
–
2004.
7.
Regulatory Impact Assessment: Towards Better Regulation? Edited by:
C.H.Kirkpatrick, David Parker. UK: Edward Elgar Publishing, 2007.
8.
Беляев А.Н., Кузнецова Е.С., Смирнова М.В., Цыганков Д.Б. Измерение
эффективности и оценивание в государственном управлении: международный опыт
// М.: ВШЭ 2005. Сер. Государственное и муниципальное управление.
9.
Evaluation of Legislation. Proceedings of the Council of Europe’s Legal Co
-Operation
and Assistance Activities (2000-2001) // Council of Europe Publishing, Nov. 2001.
10.
Феттерман Д. Создание прочной концептуальной основы для участия
заинтересованных сторон в
оценке // American Journal of Evaluation. –
2014.
–
Vol. 35/1.
–
С. 144
-148.
11.
Колегов В.В. Совершенствование системы оценки регулирующего
воздействия в государственном управлении на региональном уровне. Дисс. на соис.
к.э.н. М.: 2019. –
С. 46
12.
Беляев А.Н., Маршаков В.А. Обзор международного опыта применения
оценивания для анализа качества и эффективности регулирующих актов //
www.politanaliz.ru, 2005.
13.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 31 мартдаги
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот
шаклларини тасдиқлаш ҳақида”ги 7
-
мҳ
-
сон буйруғи // www.lex.uz
14.
Колегов В.В. Совершенствование системы оценки регулирующего
воздействия в государственном управлении на региональном уровне: Дисс. ... канд.
экон. наук. –
М., 2019. –
С. 47.
15.
Prest A. R., Turvey R. Cost-Benefit Analysis: A Survey. The Economic Journal. 1965.
V. LXXV. №300.
- pp.683-735.
16.
Hahn R.W., Dudley P.M. How Have Government Cost-Benefit Analysis Changed
Over Time? AEI-Brookings Joint Centre, Washington D.C., Dec.2002.
17.
Handbook on Economic Analysis of Investment Operations. World Bank, 1998.
–
URL: http://siteresources. worldbank.org/INTCDD/Resources/HandbookEA.pdf.
18.
OECD. Regulatory Impact Analysis (RIA) Inventory. Note by the Secretariat. Paris.
2004.
–
P.16-18.
19.
Deighton-
Smith R. Regulatory Impact Analysis: Best Practices in OECD Countries. А
OECD. Regulatory Impact Analysis: Best Practices in OECD Countries. París: OECD
Publications. 1997.
–
P. 215.; OECD. Regulatory Policies in OECD Countries: From
Interventionism to Regulatory Governance. París: OECD Publications. 2002. –
P.48.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2022) / ISSN 2181-1415
354
20.
Победин А.А., Федулов Д.В. Экономические методы оценки регулирующего
воздействия нормативно
-
правовых актов // Вопросы управления. –
2016.
–
№4 (22). –
С.128
-135
21.
Иванова М.В. Модели и методы оценки регулирующего воздействия в
государственном управлении России и зарубежных стран. Монография. –
СПб.: Изд
-
во
СПбГЭУ, 2018. –
С.12.
22.
Тихомиров Ю. А. Эффективность законодательства в экономической сфере:
научно
-
практическое исследование. –
М., Волтерс Клувер, 2010.
23.
Иванова М.В. Модели и методы оценки регулирующего воздействия в
государственном управлении России и зарубежных стран. Монография. –
СПб.: Изд
-
во
СПбГЭУ, 2018. –
С.13
24.
Иванова М.В. Модели и методы оценки регулирующего воздействия в
государственном управлении России и зарубежных стран. Монография. –
СПб.: Изд
-
во
СПбГЭУ, 2018. –
С.15
25.
Победин А.А., Федулов Д.В. Экономические методы оценки регулирующего
воздействия нормативно
-
правовых актов // Вопросы управления. 2016. №4 (22).
С.128
-135
