Авторы

  • Икрамжон Машарипов
    Кандидат политических наук, доцент, независимый исследователь, Андижанский Государственный Университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5-pp164-173

Ключевые слова:

органы самоуправления гражданское общество местное самоуправление (или муниципалитет) городская администрация органы местного самоуправления политические партии негосударственные некоммерческие организации гражданские права заключение договора сущность договора принцип свободы договора существенные условия договора центральный бюрократический аппарат государственно-гражданские отношения

Аннотация

В научной статье определено, что органы самоуправления функционируют как политические организации и являются основным критерием гражданского общества. Взгляды автора формировались на основе прошлых достижений стран мира, научно-теоретических взглядов великих ученых.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Self-governing bodies

the main criterion of civil society

Ikramjon MASHARIPOV

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2022
Received in revised form

10 September 2022

Accepted 25 October 2022

Available online

15 November 2022

The scientific article reveals that self-government bodies

functioned as political organizations and are the main criteria of
civil society. The views of the author were formed on the basis

of past achievements of the countries of the world, scientific and

theoretical views of great scientists.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5-pp165-173

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

self-governing bodies,

civil society,

local self-government

(or municipality),

municipal administration,
local authorities,

political parties,

non-governmental
non-profit organizations,

civil rights,

freedom,

central bureaucratic
apparatus.

Ўзини

-

ўзи бошқариш органлари –

фуқаролик асосий

меъзони

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ўзини

-

ўзи бошқариш

органлари,

фуқаролик жамияти,
маҳаллий ўзини

-

ўзи

бошқариш

(ёки муниципалитет),
шаҳар маъмурияти,
маҳаллий ҳокимият

органлари,

сиёсий партиялар,

Илмий мақолада ўзини

-

ўзи бошқариш органлари сиёсий

ташкилот сифатида фаолият юритиши ва фуқаролик

жамиятининг асосий мезони эканлиги ҳақида сўз боради.

Дунё давлатларининг ўтмишда эришган ютуқлари, буюк

алломаларнинг илмий назарий қарашлари, юзасидан
муаллиф мулоҳазалари шакллантирилган.

1

Candidate of Political Sciences, Associate Professor, Independent researcher, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

166

нодавлат нотижорат
ташкилотлари,

фуқаролик ҳуқуқлари,
эркинликлари,

марказий бюрократик

аппарат,

давлат ва фуқаро
муносабатлари.

Органы

самоуправления

главный

критерий

гражданского общества

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

органы самоуправления,
гражданское общество,
местное самоуправление

(или муниципалитет),
городская администрация,
органы местного
самоуправления,

политические партии,
негосударственные
некоммерческие

организации,

гражданские права,
свободы,

центральный
бюрократический аппарат,
государственно

-

гражданские отношения.

В

научной

статье

определено,

что

органы

самоуправления

функционируют

как

политические

организации

и

являются

основным

критерием

гражданского общества. Взгляды автора формировались на

основе прошлых достижений стран мира, научно

-

теоретических взглядов великих ученых.

Бугун мамлакатимизда кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга

оширилиши натижасида фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат
ташкилотлари учун қулай ҳуқуқий муҳит яратиш бўйича қонунчилик
ташаббусларига фуқаролик жамиятини янада фаол жалб қилиш

ҳамда

ушбу

йўналишда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар борасида кенг кўламли ишлар
олиб борилмоқда Жумладан, сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари
ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб

-

қувватлаш, давлат

органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан
жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга
солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб
борилмоқда. “Учинчи сектор” деб ном олган фуқаролик жамияти институтлари
жамоатчилик назоратини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз

билан

айтганда, депутатлар корпуси, сиёсий партиялар ва нодавлат

-

нотижорат, жамоат

ташкилотларининг жамиятда обрў

-

эътиборининг ортиб бориши, мавқеи

мустаҳкамланиши билан, улар давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан
жамоатчилик назоратининг муҳим воситасига айланди.

Ғарб

сиёсатшуносларининг фикрича, “ўзини

-

ўзи бошқариш” тушунчаси

давлатга нисбатан фуқаролар жамоалари мустақиллигининг шаклланиши билан
боғлиқдир. Франциялик мутафаккир Алексис де Токвилнинг талқинича, маҳаллий
ўзини

-

ўзи бошқариш шундай бир сиёсий институтки, у нафақат сиёсатчилар,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

167

балки умуман барча фуқаролар учун бир мактабдир. Бу институтга хос бўлган
имкониятлар шу қадар юксакки, у фуқароларнинг кенг сиёсий иштироки учун
шарт

-

шароитлар яратиб беради. Олимнинг фикрига кўра, “миллат жамоавий

институтларсиз ҳам эркин ҳукумат шакллантириши мумкин, лекин у
эркинликнинг ҳақиқий руҳиятига эга бўла олмайди”

[1. 69].

Немис олимлари эса бу тушунча муаллифини Пруссия вазири барон фон

Штейн (1757–1831) номи билан боғлайдилар. Штейн маҳаллий ўзини

-

ўзи

бошқарувни “фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги фаол шаклидир”,
деб ёзган эди

[2.

28]. ХIХ асрдаги манбаларда “ўзини

-

ўзи бошқариш” тушунчаси

давлат

-

республикалар, АҚШ штатлари, Швейцария кантонларига берилган нисбат

сифатида ишлатиш таомилга кирди. Буюк Британияда эса “ўзини

-

ўзи бошқариш

органлари” деганда келишув судлари, маслаҳатчи судлари ва парламент
институтлари тушунилган.

Маҳаллий ўзини

-

ўзи (ёки муниципалитет) бошқариш деб, у ёки бу маъмурий –

ҳудудий бирликлардаги аҳолининг ваколатларини ифодаловчи сайланган
органлар ва уларнинг маъмурий аппарати томонидан амалга ошириладиган
маҳаллий аҳамиятга эга ишларни бошқаришга айтилади.

Муниципал бошқарув органлари ўзида давлат ташкилотининг унсурларини

ҳам

ифода этади. Аммо аксарият мамлакатларда улар давлат органларига

нисбатан олий даражани эгалламайди, чунки, ҳудудларни бошқариш
функцияларининг асосий қисми улардан олиниб, бу функциялар ҳукумат,
вазирликларнинг

агентликларига берилгандир. Муниципал бошқарув давлат

механизмида алоҳида бўғин бўлиб, у давлат маъмурияти аппаратига нисбатан
функционал равишда бирикади. Шу билан бирга, у ўз ҳудуди аҳолиси
манфаатларини ифодалайдиган орган бўлгани учун ҳам жамият институти
сифатида ўзини

-

ўзи бошқариш функцияларини бажаради

[3. 155].

ХIХ аср давомида марказ билан маҳаллий ўзини

-

ўзи бошқариш органлари

ўзаро муносабатларининг учта модели шаклланди (инглиз, француз ва прусс).
Бугун ҳам ана шу шаклланган анъаналар асосидаги моделлар –

инглиз

-

саксон,

француз (ёки жанубий Европа модели) ва герман (ёки шимолий –

Ўрта Европа

модели) ҳаётда амал қилиб келмоқда.

Инглиз

-

саксон модели гуруҳига Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия,

Янги Зеландия, Ирландия каби мамлакатлар киради. Франция модели эса кўпроқ
Италия, Белгия, Нидерландия, Португалия ва баъзи бир Лотин Америкаси
мамлакатларида амал қилади. Шунингдек, Германия ва Скандинавия
мамлакатлари маҳаллий ўзини

-

ўзи

бошқариш органлари ўзига хос бетакрор

сифатларга эгаки, улар юқорида кўрсатилган икки моделга ўхшамайди

[4. 44

45].

АҚШ ташкил топган дастлабки йилларда Т.

Жефферсон “кичик

республикачалар” тизимининг тарафдори бўлиб, унга биноан, ўзини

-

ўзи

бошқариш ҳудудлари шу даражада кичик бўлишлари лозим эдики, бу “кичик
республикачалар”да ҳар бир фуқаро тўғридан

-

тўғри умумий йиғинларда қатнаша

олиши ва унинг ўзи бевосита сиёсий фаолият билан шуғулланиши лозим эди.

Ана шундай тизимнинг классик намунаси сифатида А.

Токвил Янги Англия

тауншипларини мисол тариқасида келтиради: “Агар ҳокимият халққа тегишли
бўлса, унда халқнинг ўзи идора этиши лозим. Бу республикачи ҳукуматнинг асосий
принципидир”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

168

Бу даврда АҚШда ривожланаётган плюрализм ва вакиллик демократияси

асосан

Т.Жефферсон концепциясидан келиб чиққан бўлса

-

да, бу янги тамойиллар

аслида

мавжуд қадриятларга нисбатан акс таъсир ҳам эди: плюрализм

тарафдорлари сиёсий иштирок ўрнини тан олишлари билан бир қаторда, бу
иштирок алоҳида индивидларнинг эмас, балки рақобатдош гуруҳлар томонидан
рўй беришини хоҳлар эдилар

[5].

Ўз ўрнида АҚШда шаклланган плюрализм тамойиллари Жон Локкнинг

ҳокимиятни

назорат этиш ва чеклашга доир қарашларига асосланган эди. Ўша

даврда бундан кучли таъсирланган Ж.Мэдисон шундай деб ёзган эди: “Фақат
ҳукуматнинг ҳокимиятинигина назорат қилиш ва чеклаш билан чегараланмасдан,
балки, кўпчиликнинг ҳокимиятини, шунингдек, бир

-

бирига қарама

-

қарши турувчи

“фракциялар”нинг ҳокимиятини ҳам назорат этиш ва чеклаш лозим”.

АҚШда Мэдисон қарашларининг кенг тарқалиши натижасида маҳаллий

ҳокимият органларида ўз этник гуруҳлари манфаатларининг вакиллигини талаб
қилишга

мойил бўлган оммавий иммигрантлар оқими кўпайди. Шу тариқа

муниципал сиёсатдаги сиёсий иштирок бирликлари гуруҳлардан иборат шаклда
ривожланди. Иммигрантларнинг фаол сиёсий иштироклари улар илгари мансуб
бўлган мамлакатлар сиёсий маданияти унсурларининг АҚШ сиёсатига таъсир
этиш жараёнлари билан бирга кечди. Бу ҳолат Америка сиёсий фанларининг
талқинида “сиёсий машиналар” деб аталувчи тизилмаларнинг шаклланишига
олиб келди

[6].

АҚШдаги кенг шаҳарлашув жараёнлари оқибатлари маҳаллий ўзини

-

ўзи

бошқарув назарияларига ҳам таъсир этди. ХХ асрнинг 60

-

йилларидаги сиёсий

фаоллик маҳаллий бирликларнинг ҳудудий тизилмасининг устуворлигига доир
назарияларни ишлаб чиқишга сабаб бўлди. Бу соҳадаги турли моделларнинг
қандай сифатлари самарали эканлиги тўғрисида баҳс

-

мунозаралар кучайди:

1)

иқтисодий самараси; 2)

қарорларни

демократик равишда қабул қилишга кўпроқ

шарт

-

шароитлар яратиб бера олиши; 3) адолатли тақсимот бўлишига кафолатлар

бера олиши; 4) иқтисодий ўсиш учун ўзаро ҳамкорликни таъминлаш қобилияти.

Муниципалитетларнинг йириклашиш тамойилларининг яна бир йўналиши –

янги тузилган органларга ваколатлар беришдан иборат бўлди (Францияда
минтақаларга, АҚШда

метрополитен кенгашларига). Ундан ташқари, аҳолига

хизмат кўрсатишга доир қатор функциялар маҳаллий органларга ёки уларнинг
агентликларига ҳеч бир оралиқ бошқарув бўғинларисиз тўғридан

-

тўғри равишда

берилди. Миллий ҳукумат нуқтаи назарида бу ислоҳотлар номарказлаштиришни
амалга ошириш, деб қаралди

[7. 127

128].

Франция тажрибасида амалда қўлланган номарказлаштириш доктриналарида

функционал ва ҳудудий номарказлаштириш деганда “ҳудудларда, у ёки бу
маъмурий

-

ҳудудий бирликларда маълум функцияларни амалга ошираётган

давлатнинг автоном муассасалари ва органларига ваколатлар бериш” деб
тушунилади. Шунингдек, “ҳудудий

-

вертикал номарказлаштириш эса янги

маъмурий ҳудудий бўлинмалар –

минтақалар ташкил этишга асосланади”.

“Маҳаллий ўзини

-

ўзи бошқариш, деганда маҳаллий ўзини

-

ўзи бошқариш

органларининг ўз масъуллигида, маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида, қонунлар
доирасида давлат ишларининг аксарият қисмини бошқариш ва уни реал уддалай
олиш қобилиятига айтилади. Бу ҳуқуқлар эркин, яширин, тенг, тўғридан

-

тўғри


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

169

умумий сайловларда сайланган аъзолардан иборат кенгашлар ёки мажлислар
томонидан амалга оширилади. Кенгашлар ёки мажлислар ўзларига ҳисоботлар
бериб борувчи ёки ижроия органларига эга бўлиши мумкин. Бу қоидалар
фуқаролар мажлисларига, референдумларга ёки фуқаролар

тўғридан

-

тўғри

иштирок этишининг қонун йўл қўйган бошқа шаклларига мурожаат этишни
истисно этмайди”.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

ХХ асрнинг 80

-

йилларида қатор мамлакатларда (Буюк Британия, Франция,

ГФР ва бошқа) маҳаллий бошқарувни ислоҳ қилишлар рўй бера бошлади. Улар
давлат аппаратини илмий

-

техникавий инқилобларга мослаштириш мақсадларида

замонавийлаштиришнинг умумий йўлини ифодалай бошлади. Бу ислоҳотлар
маҳаллий бошқарувни ташкил этишдаги архаизмга тўла бўлмаса

-

да, бунга барҳам

берди. Шу билан бирга, улар умуман муниципал органлар аппаратида ўзининг
бошқарувдаги ўринларини мустаҳкамлаб, маҳаллий сайланувчи бошқарув
органлари функцияларини қисқартирди. Марказий ҳокимиятнинг муниципал
органлар фаолиятидаги турли ижтимоий хизматлар учун ажратадиган
ассигнациялари қисқариб, маҳаллий ҳокимиятнинг соғлиқни сақлаш, уй

-

жой

хўжалиги каби соҳалардаги фаолияти камайди. Муниципал бошқарув эволюцияси,
давлатнинг муниципал сиёсати ҳозирги давр давлатшунослигида кенг тарқалган
маҳаллий бошқарувга доир назарияларда ўз ифодасини топди

[8. 16

–21]. Маҳаллий

ўзини

-

ўзи бошқариш ғояларидан қайтишни билдирувчи муниципалитетларни

давлат маъмуриятига бўйсунишини ифодаловчи турли назариялар мавжуд.
Мазкур

йўналиш

учун

муниципал

бошқарув

дуализми

концепцияси

характерлидир. Бу назария тарафдорлари марказий маъмуриятни маҳаллий ҳаётга
кенгроқ кириб келишини қатор маҳаллий ишларни (масалан, маориф, йўл
қурилиши) умумдавлат аҳамиятига эга бўлаётганлиги билан боғлайдилар. Бу
назарияга мувофиқ, муниципалитет маълум бошқарув функцияларини бажара
бориб, маҳаллий манфаатлар доирасидан чиқиши, шунингдек, у давлат
маъмурияти инструменти сифатида фаолият кўрсатиши лозим. Шу билан бирга,
муниципалитетлар соф маҳаллий ишларда ўз мустақиллигини сақлайдилар.

Шундай қилиб, марказнинг муниципал ишларга аралашиш сабаби

-

умумдавлат

аҳамияти касб этган соҳаларни бошқаришдаги бир хил юксак стандартларни
таъминлаш, деб талқин этилади. Лекин аслида муниципалитетлар устидан
марказий ҳокимиятнинг назорати авваламбор, унинг маориф, коммунал хўжалик
ва бошқа соҳаларда ўзининг манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Муниципал бошқарувни демократлаштириш талабларининг кучайиши,

муниципал органлар фаолиятини аҳоли манфаатларига бўйсундириш каби
ҳаракатлар

фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш, марказий

бюрократик аппаратнинг ролини ошиб боришига қарши тескари таъсир сифатида
кучайиб борди. Жойлардаги бошқаришнинг марказлашуви ва номарказлашуви
нисбатлари, маҳаллий муассасалар тузилишидаги демократизм даражаси кўп
жиҳатлардан фуқароларнинг марказий ҳокимиятни ён беришларга мажбур қила
олиш қобилиятига боғлиқ бўлиб қолди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги
Франция, Италия, Япония конституцияларида маҳаллий ўзиниўзи бошқарувнинг
демократик принциплари мустаҳкамланди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

170

АҚШдаги кенг шаҳарлашув жараёнлари оқибатлари маҳаллий ўзини

-

ўзи

бошқарув назарияларига ҳам таъсир этди. ХХ асрнинг 60

-

йилларидаги сиёсий

фаоллик маҳаллий бирликларнинг ҳудудий тизилмаси устуворлигига доир
назарияларни ишлаб чиқишга сабаб бўлди. Бу соҳадаги турли моделларнинг
қандай

сифатлари самарали эканлиги тўғрисида баҳс

-

мунозаралар кучайди:

1) иқтисодий самараси; 2) қарорларни демократик равишда қабул қилишга кўпроқ
шарт

-

шароитлар яратиб бера олиши; 3) адолатли тақсимот бўлишига кафолатлар

бера олиши; 4) иқтисодий ўсиш учун ўзаро ҳамкорликликни

таъминлаш

қобилияти.

ХХ асрнинг 70

-

йилларидан бошлаб АҚШ ва Европада муниципал бошқарув

тушунчаси мазмунан ўзгариб борди. Чунки бу даврда

Ғарбий

Европа

мамлакатларида бу соҳани чуқур ислоҳ этишга киришилди. Кўп ўтмасдан бутун
Ғарбий

Европа бўйлаб номарказлаштириш ислоҳотлари бошланди. Ана шундай

ўзгаришлардан бири –

1974 йилда Буюк Британияда рўй берди. Янги ўзгаришлар

концепциясига биноан коммуна, черков қавмлари яшайдиган ҳудудлар
даражасидаги бошқарув қишлоқ жойларда ўз фаолиятларини давом эттириши
мўлжалланди. Маҳаллий бошқарувнинг энг йирик бирликлари сифатида
Англиядаги Мамлакат Кенгаши (Метрополитан) ва Шотландиядаги Минтақавий
Кенгашлар ҳуқуқий мақомлари янгидан ислоҳ этилди. Улар ўз навбатида
географик кенгликлар ҳудудларидаги район кенгашлари билан қопланди.
Мамлакат ёки Шотландиянинг ҳар бир минтақаси ана шу район кенгашларидан
иборат таркибдан иборат бўлиши жорий этилди. Муниципал бошқарув хизмати
барча тегишли даражаларда қулайлаштирилди ва соддалаштирилди. Ривожланган
илғор мамлакатларда муниципал органларни шакллантириш усуллари ҳам
ривожланиб борди. 1985 йил 15 октябрда Европа Иттифоқи томонидан қабул
қилинган

“Маҳаллий ўзини

-

ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа хартияси”нинг

3-

моддасида бу тушунча қуйидагича ифодаланади: “Маҳаллий ўзини

-

ўзи

бошқариш, деганда маҳаллий ўзини

-

ўзи бошқариш органларининг ўз

масъуллигида, маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида, қонунлар доирасида давлат
ишларининг аксарият қисмини бошқариш ва уни реал уддалай олиш қобилиятига
айтилади. Бу ҳуқуқлар эркин, яширин, тенг, тўғридан

-

тўғри умумий сайловларда

сайланган аъзолардан иборат кенгашлар ёки мажлислар томонидан амалга
оширилади. Кенгашлар ёки мажлислар ўзларига ҳисоботлар бериб борувчи ёки
ижроия органларига эга бўлиши мумкин. Бу қоидалар фуқаролар мажлисларига,
референдумларга ёки фуқаролар тўғридан

-

тўғри иштирок этишининг қонун йўл

қўйган

бошқа шаклларига мурожаат этишни истисно этмайди”.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Ҳозирги

давр

Европа

,

АҚШ

,

Япония

мамлакатлари

маҳаллий

бошқариш

органлари

сайланувчи

муниципал

кенгаши

(

ёки

йиғилиш

)

ва

ижроия

аппаратдан

иборат

.

Муниципал кенгашларга сайловлар тартиби алоҳида сайлаш қонунлари

воситасида амалга оширилади. Федерация асосидаги давлатларда қонун чиқариш
федерация субъектларининг қонун чиқарувчи органлари ваколати доирасига
киради. Ўрта асрлардан бошлаб, демократик анъаналар унсурлари шаклланган
мамлакатларда муниципал кенгашларга сайловлар жараёнларига умумий сайлаш
ҳуқуқи

принциплари жорий этилган. 21

-

25 ёшга етган шахслар пассив сайлов

ҳуқуқидан фойдаланадилар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

171

Депутатликка номзодларни кўрсатиш сайлов округларини ташкил этиш

ва овоз бериш натижаларини аниқлаш тартиби бир давлат доирасида ёки бошқа
давлатларда хилма

-

хиллиги билан ажралиб туради. АҚШда партиялардан

номзодларни

ажратиб

олишнинг

оддий

усули,

бу

маҳаллий

қуйи

сайловлар(праймериз)ни ўтказишдир. Муниципал кенгашларга сайлов ўтказишда
уч хил сайлов округлари мавжуд: бир мандатли, кўп мандатли ва ниҳоят
муниципалитет ҳудудида бир ва кўп мандатли сайлов округини ташкил этиш
мумкин. Сайлов округларининг энг

кўп тарқалган шакли, бу кўп мандатли сайлов

округларидир. Масалан, Буюк Британияда графлар кенгашларининг аъзолари бир
мандатли сайлов округларидан сайланадилар, округларда эса бир мандатли ёки
кўп мандатли сайлов округлари мавжуд. Муниципал кенгашга сайловларда
номзодлар сиёсий партиялар ва бошқа ташкилотлар вакили ёки мустақил
номзодлар сифатида иштирок этадилар. АҚШ ва айрим мамлакатларда сайловлар
кўпинча муниципалитетларда партиясизлик асосида ўтказилади: кўпинча
номзодлар сайланиш учун “мустақил” номзод сифатида иштирок этадилар ва
муниципал кенгашларидаги партия фракциялари эса расман қатнашмайди.
Сайловларнинг охирги натижасини аниқлашда можаритар ва мутаносиб
тизимларнинг хилма

-

хил усулларидан фойдаланадилар. Кўп ҳолларда сайловнинг

можаритар тизими қўлланади.

Буюк Британияда ҳам муниципал ташкилоти ўзига хослиги билан ажралиб

туради. Бу ерда ҳар йили муниципал кенгашлар ўз раисларини, маъмурий
бирликка кирувчи шаҳар мақомига эга жойларда эса вакиллик функцияларини
амалга оширувчи ҳамда кенгаш йиғилишларида раислик қилувчи мэр ёки лорд

-

мэрларни сайлайдилар. Мэрлар ва раислар маъмурий муниципал кенгашлар
ишига унчалик таъсир ўтказмайдилар. Муниципал бошқарув соҳаларининг
раҳбарлиги кенгаш томонидан тузилган қўмиталарда бўлади. Кенгашлар кўп
ваколатларини қўмиталар тасаарруфига ўтказиб, фақат айрим ҳоллардагина
қўмитанинг муҳим қарорларини кенгаш тасдиқлаши мумкин .

Буюк Британияда сиёсат ва ресурслар масаласи бўйича ишловчи қўмиталар

кенг тарқалган бўлиб, улар бошқа комиссияларга нисбатан мувофиқлаштириш
функцияларини бажарадилар. Кенгашнинг доимий вазифасига бир вақтнинг ўзида
бир неча қўмиталарнинг аъзолари бўлган кенгаш аъзоларидан доимий ишлаб
туриш мақомига эга комиссиялар тузиш киради. Қўмиталар таркибининг

1/3 қисми маслаҳатчи бўлмаган шахслар

ҳам бўлиши мумкин. Англиядаги

маҳаллий бошқарув ўз камчиликларига қарамай, шунингдек, қўмиталарни ўзига
хос тузилиши ҳам сайланган маслаҳатчиларга маҳаллий бошқарув ишларида фаол
иштирок этиш имкониятини беради.

Француз муниципал маъмуриятининг ўзига хослиги шундаки, унда

коммуналардаги жамоавий ижроия органларининг йўқлигидир. Коммунада
маслаҳатчилар орасидан муниципал кенгаш 6 йил муддатга мэр ва унинг
ўринбосарларини сайлайди. Мэр муниципалитет ижроия аппаратини бошқариш
билан бирга, умумдавлат маъмурияти вакили ҳамдир. Унинг ваколатига
муниципал хизматчиларни тайинлаш ва бўшатиш, маҳаллий бюджетни ташкил
этиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, муниципал кенгаш қарорларини
ҳаётга

татбиқ этиш ва кенгаш йиғилишларида раислик қилиш кабилар киради.

Ҳукумат вакили сифатида эса мэр фуқаролик ҳолатларини қайд қилиш,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

172

умумдавлат акт ва қонунларини ҳаётга татбиқ этиш, коммунадаги тартиб ва
хавфсизликни таъминлаш, муниципал полиция фаолиятини йўналтириш каби
ишларни амалга оширади. Мэр ўзининг у ёки бу функцияларини, ўз
ёрдамчиларига топшириши ҳам мумкин. Ёрдамчиларнинг сони эса 12 тагача
бўлиши мумкин.

Италия маҳаллий бошқарувининг ўзига хос ҳусусиятларидан бири

муниципал кенгашлар таркибида умумий ваколатларга эга маъмурий жамоавий
орган –

ижроия джунтанинг

мавжудлигидир. Джунтанинг коммуна кенгаши

аъзолари жойлардаги маслаҳатчилар ичидан сайланади. Улар маҳаллий
маъмуриятнинг раҳбар бўғини ҳисобланади. Кенгашнинг ҳар бир йиғилишида
джунта ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб туриши лозим. Вилоят кенгашлари
ўзининг биринчи йиғилишида джунта раисини сайлайдилар. У эса ўз ўрнида,
маҳаллий ижроия органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, джунта
йиғилишларида иштирок этади, вилоят вакили сифатида эса бошқа вилоятлар
раҳбар органлари билан алоқа ўрнатади.

Қишлоқ

ва коммуналар кенгаши қишлоқ раисларининг тўғридан

-

тўғри

сайловлари тўғрисидаги 1993 йилги қонунга мувофиқ коммуналар ва қишлоқ
раислари бевосита аҳоли томонидан сайланади ва мустақил равишда джунта
таркибини тузадилар ва бу ҳақда юқори кенгашни хабардор этадилар. Аҳолиси

15 мингдан зиёд бўлган қишлоқ ва коммуналарда вилоят маслаҳатчилари джунта
аъзолари бўлиши мумкин эмас. Коммунадаги юқори лавозимли мансабдор, бу
умумдавлат маъмуриятининг вакили синдикдир . Аҳолиси 15 мингга яқин бўлган
коммуналарда синдик бир вақтнинг ўзида кенгаш раиси ҳамдир.

ГФРга ҳам АҚШда бўлгани каби муниципал маъмуриятнинг бир неча

турлари мавжуд. Бавария, Баден Вюртемберг ва Рейланд

-

Пфальцда қабул

қилинган

“Кенгаш

-

кучли бургомистр” тизими кўпроқ АҚШ тажрибасига ўхшайди.

Лекин Рейланд

-

Пфальцда бургомистр аҳоли томонидан эмас, балки жамоа

кенгаши томонидан сайланади .

Илғор хорижий мамлакатлардаги ўзини

-

ўзи бошқариш тизими бир неча юз

йилликларда шаклланиб, у ХХ асрга келиб демократик характер касб эта бошлади.
Ривожланган мамлакатлардаги ўзини

-

ўзи бошқариш органларини сайловлар йўли

билан шакллантириш, улар фаолиятини молиялаштириш, фуқароларни ўзини

-

ўзи

бошқаришда, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, мазкур
органларни аҳоли ижтимоий

-

иқтисодий аҳволини яхшилашдаги ўрни юксак

мақомга кўтарилган. Ана шу жиҳатларни ўрганиш ва уларни Ўзбекистондаги
ислоҳотлар жараёнларига қўллаш долзарб вазифалардан биридир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Токвиль Алексис де.

Демократия в Америке. Пер. С франц.

/

Алексис де

Токвиль.

М.: Издательство «Весь Мир»

, 2000.

2.

А.С.

Чуева, П.М.

Курдюк, И.Н.

Иваненко. Опыт организации местного

самоуправления в зарубежных странах: учебное пособие для магистров /
Краснодар, 2013.

3.

Подовжняя

Г.Г. Почему нам так необходимо местное самоуправление? //

Полис. –

№4. –

1998.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3 №

5 (2022) / ISSN 2181-1415

173

4.

Сытин

А.Г. Политическая философия демократии: вклад Томаса

Джефферсона. Электронный ресурс. // URL:

http://WWW.civisbook.ru/files/File

/Sytin_2008_1.pdf.

5.

Мутагиров

Д.З. Мэдисон о полномочиях институтов власти и принципах

функционирования демократии

//

Демократия как универсальная ценность

//

studme.org.

6.

Барабашев

Г.В. О хартиях местного самоуправления в США /

Г.В.

Барабашев // Государство и право. –

1994.

№ 5.

7.

Барабашев

Г.В. Местное самоуправление. –

М.,

1996.

Библиографические ссылки

Токвиль Алексис де.Демократия в Америке. Пер. С франц./Алексис де Токвиль.-М.: Издательство “Весь Мир”, 2000.

А.С. Чуева, П.М. Курдюк, И.Н. Иваненко. Опыт организации местного самоуправления в зарубежных странах: учебное пособие для магистров / Краснодар, 2013.

Подовжняя Г.Г. Почему нам так необходимо местное самоуправление? //Полис. -№4. – 1998.

Сытин А.Г. Политическая философия демократии: вклад Томаса Джефферсона. Электронный ресурс. // URL: http://WWW.civisbook.ru/files/File/Sytin_2008_1.pdf.

Мутагиров Д.З. Мэдисон о полномочиях институтов власти и принципах функционирования демократии//Демократия как универсальная ценность//studme.org.

Барабашев Г.В. О хартиях местного самоуправления в США / Г.В. Барабашев // Государство и право. – 1994. –№ 5.

Барабашев Г.В. Местное самоуправление. -М.,1996.