Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The history of formation of the issue of public service
Gulnoza RAFIKOVA
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 September 2022
Accepted 20 October 2022
Available online
25 November 2022
Philosophers, jurists and political scientists have expressed
different opinions about the relationship between the concepts
of
“
society
”
and
“
state
”
since ancient times. By now, it has
become fashionable to recognize a modern state as a state that
has achieved balance in social aspects.
Since ancient times, the germs of public services can be
found in all societies. In particular, in ancient China, India,
Central Asia, Egypt, and other countries, irrigation, artificial
irrigation canals, security, and social grain reserves were under
the jurisdiction of the state.
Analyzing the history and initial experience of public service
in foreign countries, it can be recognized that for the first time
such service appeared in the countries of Europe and North
America. From the 20th century, the European experience of
public service began to spread to developing countries.
However, civil service reforms in transition countries are just
beginning.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss10/S-pp1
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
society,
country,
Public service,
social balance,
modern state,
legal standard,
social needs,
market economy,
Ancient China,
India,
Central Asia,
Egypt,
religious servant,
moral values,
social service,
meet personal needs,
social progress,
technique,
industrial production,
industrial society.
Давлат хизмати кўрсатиш масаласининг пайдо бўлиш
тарихи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Жамият,
давлат,
давлат хизмати,
ижтимоий мувозанат,
замонавий давлат,
Антик даврдан бошлаб, файласуфлар, ҳуқуқшунослар ва
сиёсатшунослар “жамият” ва “давлат” тушунчаларининг
ўзаро бир
-
бирларига нисбати қандай эканлиги тўғрисида
турли
-
туман фикрлар билдирган. Ҳозирги даврга келиб,
замонавий давлат сифатида ижтимоий жиҳатлардан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
180
хуқуқий меъёр,
жамоавий эҳтиёж,
бозор иқтисодиёти,
Қадимги
Хитой,
Ҳиндистон,
Марказий Осиё,
Миср,
диний хизматчи,
маънавий қадриятлар,
ижтимоий хизмат
кўрсатиш,
шахсий эҳтиёжларни
қондириш
,
ижтимоий тараққиёт,
техника,
саноат ишлаб чиқариши,
индустриал жамият.
мувозанатга эришган давлатни эътироф этиш русумга
кирди.
Қадимги
даврлардан буён барча
жамиятларда давлат
хизматларининг куртакларини топиш мумкин. Жумладан,
Қадимги Хитой, Ҳиндистон, Марказий Осиё, Миср ва бошқа
мамлакатларда ирригация, сунъий суғориш каналлари,
хавфсизликни сақлаш, ғалланинг ижтимоий захиралари
давлат бошқарувида бўлган.
История возникновения государственной службы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
общество,
страна,
Государственная служба,
социальный баланс,
современное состояние,
юридический стандарт,
социальные потребности,
рыночная экономика,
древний Китай,
Индия,
Центральная Азия,
Египет,
религиозный служитель,
моральные ценности,
социальная служба,
удовлетворить личную
потребность,
социальный прогресс,
Индустриальное
производство,
индустриальное общество.
Философы, правоведы и политологи с древних времен
высказывали разные мнения о соотношении понятий
«общество» и «государство». К настоящему времени
стало
модным
признавать
современным
государством
государство, достигшее баланса в социальных аспектах.
С древних времен ростки общественных услуг можно
найти во всех обществах. В частности, в Древнем Китае,
Индии, Средней Азии, Египте и других странах ирригация,
искусственные
оросительные
каналы,
обеспечение
безопасности, социальные запасы зерна находились в
ведении государства.
Анализируя
историю
и
первоначальный
опыт
государственной службы в зарубежных странах, можно
признать, что впервые такая служба появилась в странах
Европы и Северной Америки. С 20 века европейский опыт
государственной службы стал распространяться на
развивающиеся страны. Однако реформы государственной
службы в странах с переходной экономикой только
начинаются.
Француз олимларининг фикрича, ижтимоий мувозанат иккита асосий фаолият
тури асосида амалга оширилади. Биринчи фаолият турига меъёрлар ижодкорлиги
кириб, унинг воситасида ҳуқуқий чегаралар ва хулқнинг ягона стандартлари
таъминланади. Ҳуқуқ меъёрларини сақлаш уларни
бузганлик учун жазолашларни
белгилаш билан таъминланади. Шу жиҳатдан қараганда давлат меъёрларга риоя
қилиш
кафолати сифатида намоён бўлади. Давлат фаолиятининг иккинчи тури
жамоавий эҳтиёжларни қондириш учун давлат хизматларини амалга ошириш орқали
ижтимоий мувозанатга эришиш фаолиятида намоён бўлади. Худди ана шу давлат
хизматларининг мавжудлиги демократик ва ижтимоий давлатнинг муҳим унсурлари
ҳисобланади, чунки бунда хизматларнинг муайян турлари фойда олиниши ёки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
181
олинмаслигидан қатъий назар, барча учун
очиқ бўлиши лозим. Ҳаттоки давлат
хизматлари давлатнинг ўзи томонидан амалга оширилмаган ёки давлат бюджетидан
молиялаштирилмаган тақдирда ҳам давлат хизматларини амалга ошириш
давлатнинг мувофиқлаштирилиши асосида кечади ва бозор иқтисодиёти доирасидан
ташқари чиқиб кетиши ҳам мумкин бўлади
.
Қадимги
даврлардан буён барча жамиятларда давлат хизматларининг
куртакларини топиш мумкин. Жумладан, Қадимги Хитой, Ҳиндистон, Марказий
Осиё, Миср ва бошқа мамлакатларда ирригация, сунъий суғориш каналлари,
хавфсизликни сақлаш, ғалланинг ижтимоий захиралари давлат бошқарувида
бўлган. Жанубий Америкадаги инклар даврида давлат йўллар ва сув таъминотини
бошқариб турган. Рим империяси ўз фуқароларига пенсиялар ва театрларни
тақдим этган. Жаҳондаги барча ривожланаётган давлатлар давлат хизмати
кўрсатиш тажрибасини Европа мамлакатларидан ўрганиши русумга кирди.
Шунинг учун ҳам давлат хизмати кўрсатиш тарихини Европа мамлакатлари
тажрибасидан бошлаш мантиққа мувофиқ келади.
Ибтидоий жамоа тузумининг охирги даврига келиб, мураккаб хўжалик
машғулотлари пайдо бўлди, кўплаб фунцияларни бажарадиган муайян мақомга
эга шахслар, қабилалар бошлиқлари, оқсоқоллар кенгаши, диний хизматчилар
роли кучайди, маънавий қадриятларни яратувчилар –
бахшилар, қояларга нақш ва
расм чизувчилар, примитив мусиқачиларнинг роли ортиб борди. Шу тариқа, бу
соҳаларнинг вакиллари ҳозирги даврда хизмат кўрсатиш соҳаси дейиладиган
фаолият билан шуғулланди. Албатта, бу каби фаолиятлар ижтимоий алоқалар
майдонида шаклланди, чунки бу даврда қабила бошлиғи, диний хизматчи,
бахшилар жамиятдаги эҳтиёжлар туфайли пайдо бўлган эди. Бу машғулотлар
ихтиёрий равишда, бировни мажбурлашисиз, даромад олиш мақсадида
шаклланди. Уларнинг фаолияти туфайли жамиятда ўзаро ёрдамлашишларнинг
роли ортди, ижтимоий хизмат кўрсатишнинг турлари кўпайиб мураккаблашиб
борди. Уларнинг кўпчилиги оилалар доирасида амалга оширилар эди.
Ҳамжамиятдаги
оилалар қариндошлар, оила меҳмонлари, уй хизматчилари ва
қуллардан иборат катта бир жамоаларга айланди.
Қадимги
дунё жамиятларида хизмат кўрсатишнинг шаклланиши ва
ривожланиши эр.ав.4
-
3 минг йилликларда бошланди. Бу даврнинг бошида
инсонлар фаолиятнинг янги турларини эгаллаб, уларнинг бир қисми кўчманчилик
ҳаётидан
ўтроқликка ўтди, қулолчилик пайдо бўлди, металларга эритилиб, ишлов
берила бошланди, ўзига хос ёзувлар ва белгилар пайдо бўлди.
Қадимги
жамиятларни белгилаб берувчи қатор хусусиятлар уларни олдинги
даврдан ажратиб турди:
–
ташкилий уюшмаларнинг давлат
-
ҳуқуқий шакллари ва ижтимоий
амалиётни мувофиқлаштириш шаклланди;
–
хусусий мулк ривожланиб, у одамларни иқтисодий ва ижтимоий
қатламларга бўлинишга олиб келди; қуллик институти пайдо бўлди;
–
хўжалик амалиётида товар
-
бозор муносабатларининг оддий унсурлари
пайдо бўлди, улар меҳнат тақсимотини чуқурлаштирди, хўжаликнинг йирик
соҳалари шаклланди –
қишлоқ хўжалиги, савдо, ҳунармандчилик ишлаб чиқариши
ва ҳоказо;
–
янги машғулотлар ва касблар пайдо бўлди (ёзув, давлат бошқаруви,
ҳуқуқий фаолият билан боғлиқ ва бошқ.);
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
182
–
диний ҳаёт хизматчилари, шунингдек бадиий
-
эстетик қадриятлар
яратувчилар вакиллари билан боғлиқ бўлган ижтимоий фаолликнинг барқарор
шакллари ривожланди;
–
бир томондан, катта ижтимоий бирликлар пайдо бўлди, иккинчи
томондан, ижтимоий бўғин –
оила узил
-
кесил шаклланди.
Шу тариқа жамиятнинг ривожланиб боришига монанд равишда янгидан
-
янги хизмат кўрсатиш соҳалари пайдо бўла бошлади.
Хизмат кўрсатиш турларининг пайдо бўлиши анъаналар ва урф
-
одатлар
билан белгиланди, яъни фаолиятларнинг одатдаги меъёрлари, хўжалик
тўғрисидаги барқарор тасаввурлар асосида янги соҳалар кўпайиб борди. Антик
жамиятда турли ҳаётий фаолиятларда хизматларнинг муҳим турлари шаклланди.
Масалан, моддий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнидаги муносабатлар соҳасида
(ҳунармандчилик ишлаб чиқариши, савдо, пул муомаласи), ҳуқуқий муносабатлар
соҳасида (профессионал армия, судьялар), коммуникация ва маданият соҳасида
(транспорт, фан, санъат, таълим ва ҳоказо), шахсий эҳтиёжларни қондириш
соҳасида янги хизмат кўрсатиш турлари пайдо бўлди.
Савдо ва маиший хизматлардан ташқари ҳунармандчилик, юксак малака талаб
қиладиган
хизматлар юқори малакали тайёргарлик талаб қилиши туфайли хўжалик
юритишда меҳнат тақсимотининг роли кескин ошди. Ўрта Ер денгизи ва Шарқдаги
шаҳарларда тош тарашловчилар, ҳайкалтарошлар, архитекторлар, қурувчилар, нусха
кўчирувчи котиблар ва мактабларда ўқитувчилар кўпайиб борди.
Қадимги
дунёда хўжалик амалиёти ва ижтимоий алоқалар турли хизмат
кўрсатиш шаклларини кўпайиши билан боғлиқ равишда ривожланди, лекин улар
ҳали
патриархал ҳолатда эди. Бутун бир жамият секинлик билан ривожланди,
иқтисодиёт эса экстенсив йўл билан бўлса ҳам ривожланди. Лекин, шу билан
бирга, антик даврда, жамиятнинг ўсиб боришига ижобий таъсир қила оладиган
фаолиятлар тури шаклланди. Масалан, инсон тафаккурини ривожлантиришга
йўналтирилган санъат асарлари. Шу даврда илмий
-
фалсафий фикрлар пайдо
бўлди, табиат ва оламни ўрганишнинг янги қирралари очилди.
Ўрта асрларга келиб (V
-
XV асрлар) хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш
жараёнида хўжалик тақсимоти ва бозор муносабатларини чуқурлаштирувчи
кўплаб ишлаб чиқариш
-
молиявий ва ижтимоий механизмлар юзага келди, улар
иқтисодиёт ва янги турдаги хизматларнинг шаклланишига кучли таъсир этди.
Ўрта асрларда ижтимоий ривожланишнинг ўсишига шароитлар яратадиган
фаолиятлар турлари чуқурлаша бошлади (шу давр учун кучли илмий
-
фалсафий
тафаккур этиш, шунингдек, инсонни ривожлантиришга йўналтирилган санъат).
Бу даврда секин ривожланаётган ижтимоий ҳаётни ўзида акс эттирувчи Шарқ
маданияти анча устуворликка эришди.
Янги давр –
XVII асрдан бошлаб иқтисодий, меҳнат муносабатлари, одамлар
дунёқараши, шунингдек жамият маънавий соҳаларида анча ўзгаришлар рўй берди.
Қулдорлик ишлаб чиқариши ўрнига манифактуралар кириб келди, банклар ва
бошқа кредит
-
молия муассасалари пайдо бўлди, хизмат кўрсатишнинг молиявий
сектори фаол равишда ривожлана бошлади. Ғарб мамлакатлари иқтисодиёти
савдо тизимини яхшиланиши натижасида ривожланди, бу ҳолат бозор туридаги
пул муомаласини вужудга келтирди. Лекин бу даврда хизмат кўрсатиш ва сервис
секторида етарли малакани эгалламаган, бу соҳаги оид тўлиқ ахборотларга эга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
183
эмас эди. Бу соҳа ижтимоий бойликни кўпайтирмайди, моддий қониқишга олиб
келмайди деган қарашлар ҳукмрон эди.
Савдо соҳасида касб
-
корпоратив муносабатларнинг анча такомиллашган
шакллари пайдо бўлди. Савдо уюшмалари, жамиятлари, гильдиялари, ганзалар
иттифоқлари ташкил топиб, улар фаолияти натижаси ўлароқ савдо фаоллигининг
(савдо
-
сотиқ, хавфсизлик, тижорат ва бошқ.) ички корпоратив меъёрларини
мувофиқлаштиришга имкон бера бошлади. Ана шундай тарзда ҳунармандчилик
цехлари, корпоратив бирлашмалар ташкил топиб, уларда ишлаб чиқаришдаги
меҳнат мувофиқлаша бошлади. Ғарбий Европанинг барча йирик шаҳарларида
университетлар, мактаблар пайдо бўлиб, олдинлари диний ўқиш марказлари
бўлган муассасалар дунёвий ўқув юртларига айланди.
Қишлоқ
хўжалиги капиталистик йўлга чиқиб
олган жамиятларда замонавий
хизмат
кўрсатишнинг
муҳим
бўғини
шаклланди:
“хизматлар
ишлаб
чиқарувчилари –
истеъмолчилари”. Бу ҳолат дастлаб саёҳат қилиш соҳасида
тезлик билан ривожланди. Саёҳатчилар сонининг ўсиб бориши билан яхши
йўллар, меҳмонхоналар, овқатланиш
муассасалари кўпайишини тақозо қила
бошлади. Дастлаб бу хизматлардан фойдаланувчилар ва хизмат кўрсатувчилар
хулқларини анъаналар, диний одатларга оид тасаввурлар ва меъёрлар
мувофиқлаштира бошлади. Вақт ўтиши билан улар ўртасидаги ўзаро
муносабатлардаги ҳуқуқий стереотиплар ва меъёрларни давлат томонидан
мувофиқлаштириш зарурияти туғилди.
Янги даврга келиб Европа цивилизацияси ижтимоий тараққиётнинг янги
омилларини яратди –
техника, саноат ишлаб чиқариши ва фан каби янги
индустриал жамият асослари
пайдо бўлди.
ХХ асрнинг ўрталарида фан
-
техника инқилоби бошланиб, унинг натижасида
хизмат кўрсатиш соҳасида туб ўзгаришлар бошланди, индустриал маданият
шаклланди. Бу даврга келиб моддий ишлаб чиқариш сервиснинг (хизмат кўрсатиш
соҳасининг) ривожланишига боғлиқ бўлиб қолди. Бирон
-
бир товарни ишлаб
чиқаришдан олдин тадбиркорнинг маркетинг тадқиқот ўтказиши ҳаёти заруратга
айланди, уни фаолияти янги инновацияларга эҳтиёжлар сеза бошлади. Янги ва
илм
-
фанга асосланиб ишлаб чиқариладиган товарларнинг кашф этилиши илмий
билимларсиз амалга ошмаслиги сабабли малака оширишга бўлган талаблар
кучайди. Фан, таълим, савдо каби хизмат кўрсатиш соҳалари –
фан
-
техника
тараққиётининг асосий йўналишларига айланди.
Индустрлаштириш даври жаҳон хўжалигида ресурсларнинг қайта
тақсимланишига
туртки берди. Энди ресурсларнинг катта қисми нафақат савдо
ишларида, балки йирик ишлаб чиқариш ва кредит
-
банк секторида тўпланди.
Бунинг натижасида шаҳар аҳолисининг ҳиссаси ортиб борди, фан
-
техника
тараққиёти маҳсулотлари билан боғлиқ янги касб
-
корлар кўпая бошлади.
Тадбиркорлар алоқа ва коммуникациялар хизматидан фойдаланиши авж олди.
Индустриал жамиятнинг шаклланиши билан турли
-
туман эҳтиёжларга эга
кўплаб ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар пайдо бўлиб, бу билан боғлиқ ҳолда
янгидан
-
янги хизмат кўрсатиш турлари пайдо бўлди. Чунки индустриал жамият
шароитида одамлар ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкониятларини йўқота бошлаган
эди. Улар ўз фаолиятини ишлаб чиқариш фаолияти принциплари асосида қурган
хизмат кўрсатиш секторидан фойдаланишга кучли зарурат
сеза бошлаган эди.
Шу тариқа, саноатлаштириш натижасида учинчи сектор (нодавлат
нотижорат ташкилотлар –
ННТ) тезлик билан ривожланди. Хизмат кўрсатиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
184
соҳаси янгидан
-
янги ижтимоий
-
маданий эҳтиёжларнинг вужудга келишига сабаб
бўлиб, бозордаги истеъмолчилар сонининг ошишига кучли таъсир этди. Хизмат
кўрсатиш янги саноат ишлаб чиқариши технологиялари билан қуролланиб,
одамларнинг кундалик ҳаётига кириб келди.
Ва ниҳоят, ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодиётда дастлаб
ривожланган, кейинроқ эса бошқа мамлакатларда постиндустриал жамиятга ўтиш
жараёнлари (индустриал жамиятдан постиндустриал жамиятга ўтиш) бошланди.
Бу жараён ҳозирги давр иқтисодиётининг асосий тамойилига айланиб, бошқа
мамлакатларга ҳам тарқала бошлади.
Жаҳонда ривожланаётган мамлакатларда ҳозир ҳам индустрлаштириш
давом этаётган бўлса
-
да, иқтисодиётда учинчи секторнинг ўрни ортиб бормоқда.
Бу секторнинг ўсиши асосан фан, илмий хизмат кўрсатиш, таълим, маданият,
санъат ва бошқа номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида юз берди. Постиндустриал
жамиятдаги асосий ишлаб чиқариш ресурси –
бу билим ва меҳнатдир. Иқтисодий
муносабатлар эса кўп жиҳатдан янги билим ва технологияларни ишлаб чиқиш ва
улардан фойдаланишга боғлиқ ҳолда ривожланди.
Шу билан бирга, ишлаб чиқариш ва истеъмол тузилмалари ҳам ўзгарди. ЯИМ
(ялпи ички маҳсулот) ишлаб чиқариш тузилмасида хизмат кўрсатиш ҳиссаси
товарлардан ошиб, у янада ўсиш тамойилига айланди. Постиндустриал жамиятда
хизмат кўрсатиш соҳасининг устунлиги боис таълим, айниқса, мактабдан кейинги
таълим, одамларнинг маълумотлилик даражасининг ўсиб бориши натижасида
юқори малакали ходимлар кўпайди, ойлик иш ҳақлари ўсиб борди.
Европа давлат хизматларини такомиллаштириш соҳасидаги муҳим
тамойиллардан биринчиси –
бу уларнинг очиқликка интилишидир. Бу дегани,
биринчи навбатда, “фуқаролар билан ўзаро муносабатлардаги барча
имкониятлардаги усуллар билан давлат органлари фаолиятларининг барча
соҳаларига оид барча ахборотлар очиқ бўлишини таъминлаш, шунингдек давлат
хизматларининг истеъмолчилари кўрсатилган хизматлар сифати ва ҳажмига
таъсир қила олиш имконияларини яратиш”. Шу тариқа, давлат хизматларининг
истеъмолчиси нафақат хизматлардан фойдаланиш имкониятларига, балки давлат
органларига таклифлар, шикоятлар билан мурожаат қилиш ва изоҳлар олиш
имкониятларига эга бўлиши лозим.
Хорижий мамлакатларда давлат хизматларини такомиллаштиришнинг
иккинчи тамойили –
бу хизматлар сифатини ошириш ҳисобланади. Бу мақсадни
амалга ошириш учун турли усуллар қўлланилади, масалан, сифат стандартларини
ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш, шунингдек уларга амал
қилишни доимий
равишда назорат қилиб бориш. Стандартларнинг мавжудлиги –
сифатли давлат
хизматларини тақдим этишнинг муҳим шарти бўлиб, уларга риоя қилиш бу каби
хизматлар самарасини оширади, истеъмолчиларда қониқиш ҳосил этади, хизмат
кўрсатиш жараёнини енгиллаштиради.
Учинчи тамойил –
бу хизмат кўрсатишнинг мослашувчанлигини
таъминлашдир. Чунки аҳолининг ижтимоий
-
иқтисодий ва ёш таркиби доимо
ўзгариб боради. Шунинг учун ҳам хизматларга бўлган талаблар, унинг таркиби ва
ҳажмига
нисбатан мослашувчанликни ошириш доимий равишда мониторинг этиб
борилади.
Давлат хизматлари провайдерлари сонини кўпайтириб бориш давлат
хизматлари кўрсатишнинг тўртинчи тамойили сифатида намоён бўлди. Давлатлар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2022) / ISSN 2181-1415
185
ривожланишининг ҳозирги даражаларида миллийлаштиришнинг тескари
жараёни –
хусусийлаштиришни тезлашиб бориши кузатилмоқда. Бу жараён
хусусий компанияларни давлат тузилмалари томонидан назорат қилишдан кечиш
асосида инвесторларга сотишга (ёки ташкил этишга) қулай шарт
-
шароитлар
яратиб бермоқда. Шу билан бирга, Шимолий Европа мамлакатларида хизмат
кўрсатиш соҳасига оид объектларни давлат хусусий мулки сифатида қолдириш
ёки корхоналар (компаниялар) акциялар назорат пакетлари асосида бериш
тажрибалари шаклланди. Давлат хизматлари кўрсатишни хусусий корхоналарга
беришнинг янги усули –
бу давлат
-
хусусий шерикчилиги бўлиб, у ривожланган
мамлакатларда кенг қўлланилмоқда.
Хорижий мамлакатларда давлат хизмати кўрсатишни ривожлантиришнинг
бешинчи тамойили –
бу замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш
ҳисобланади. Электрон ҳукумат концепциясини ривожлантириш “давлат
органларини ишини енгиллаштириш, ахборотлар тақдим этиш ва давлат хизмати
кўрсатиш учун ҳар қандай ахборот технологияларида фойдаланишдан иборатдир”.
Унинг асосий мақсади аҳолига давлат хизматларининг кўплаб турларини қулай ва
иқтисодий самарали ҳолда тақдим этиш, бунда истеъмолчи вақтдан ва маблағ
ресурсларидан тежамкорликка эришиши кўзда тутилади. Электрон ҳукумат
давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаб, ундан ҳукуматнинг
қандай
ишлаётганлигига оид ахборотларни олиш мумкин бўлади.
Хорижий мамлакатларда давлат хизматини шаклланиш тарихи ва дастлабки
тажрибаларини таҳлил этиш асносида бу каби хизмат дастлаб Европа ва Шимолий
Америка мамлакатларида пайдо бўлганлигини эътироф этиш мумкин. ХХ асрдан
бошлаб Европа давлат хизмати кўрсатиш тажрибаси ривожланаётган мамлакатларга
тарқала бошлади. Лекин ҳозир ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган
мамлакатларда давлат хизмати кўрсатишга оид ислоҳотлар энди бошланмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Guglielmi G.J. Introduction au droit du service public.
–
P. 1994. P. 6
–
7.
2.
Аванесова
Г.А. Сервисная деятельность: Историческая и современная
практика, предпринимательство, менеджмент: Учебное пособие.
–
Москва: Аспект
Пресс 2005.
–
С.
9
–
10.
3.
Родионова
И.А. Мировая экономика: Индустриальный сектор.
–
Москва:
Российский университет дружбы народов, 2010. –
С.
37
–
39.
4.
Наумов
А.О. Международные неправительственные организации и
проблемы глобального управления // Государсвенное
управление. Электронный
вестник. Выпуск №39, РФ, 2013. –
С.
74.
5.
Экономика новых индустриальных стран, их место и роль в мировой
экономике. 21.11.2018 https://finuni.ru/ ekonomika
-novoindustrialnyh-stran-v-mirovoy-
ekonomike.
6.
Консультант Плюс: справочно
-
правовая система [Электронный ресурс]. –
Режим доступа: http://www.consultant.ru/
.
7.
Федеральный закон РФ. «Об обеспечении доступа к информации о
деятельности государственных органов и органов местного самоуправления»
:
КонсультантПлюс: справочно
-
правовая система [Электронный ресурс]. 9 февраля
2009 года N 8
-
ФЗ
.
