Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prospects of the formation and development of tourism
in northern Karakalpakstan
Malika KAYPOVA
1
Karakalpak State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 October 2022
Accepted 20 November 2022
Available online
25 December 2022
Since the first years of independence, special attention has
been paid to creating an institutional and legal framework for
tourism development. The adoption of the Decree of the
President of the Republic of Uzbekistan “On the first priority
measures for the development of the tourism sector for 2018
–
2019” is a logical continuation of the c
onsistent national policy
implemented in the tourism sector of Uzbekistan, which will
allow rapid actively promote domestic tourism products on the
world market with the aim of introducing the most effective
procedures, expanding the economic potential and income base
of the region, creating new jobs, increasing the flow of tourists
to our country, as actively and comprehensively promoting
national tourism products in the world market aimed at
promotion. According to that, a program of top-priority actions
for tourism development for 2018
–
2019 has been approved.
After all, the organizing of ecotourism in other areas, such as
Kungirot and Muynak districts, will lead to the development of
related sectors, the creation of new jobs, the increase of local
residen
ts’ incomes and foreign exchange earnings, the number
of travel agencies and the flow of tourists to the region.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp89-94
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
tourism,
Muynak,
historical monuments,
ecotourism,
economy.
Қорақалпоғистонда
туризмнинг шаклланиши ва
ривожланиши истиқболлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
туризм,
Мўйноқ,
тарихий ёдгорликлар,
экотуризм,
иқтисод.
Мустақилликнинг
дастлабки
йилларидан
туризм
ривожланишининг институционал ва меъёрий
-
ҳуқуқий
асосларини
яратишга
алоҳида
эътибор
қаратилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“2018–
2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича
1
Karakalpak State University. Nukus, Karakalpakstan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
90
биринчи
навбатдаги
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги
қарорининг қабул қилиниши Ўзбекистонда туризм соҳасида
амалга оширилаётган изчил давлат сиёсатининг мантиқий
давоми бўлиб, соҳани жадал ривожлантириш учун қулай
иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳитни яратган ҳолда энг
самарали тартибни жорий этиш, ҳудудларнинг иқтисодий
салоҳияти ва даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш
ўринларини яратиш, юртимизга келадиган туристлар
оқимини
кўпайтириш,
шунингдек
миллий,
туризм
маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол ва комплекс тарзда
илгари суришга қаратилган. Унга кўра, 2018–2019 йилларда
туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар дастури тасдиқланди. Зеро, Қўнғирот ва Мўйноқ
туманлари каби бошқа ҳудудларда ҳам экотуризмни ташкил
этиш, ёндош тармоқларнинг ҳам ривожланишига, янги иш
ўринларининг яратилишига, маҳаллий аҳоли даромадлари ва
валюта тушумининг ошишига, турфирмалар сони ва
минтақага туристлар оқимининг ошишига олиб келади.
Перспективы становления и развития туризма
в Каракалпакстане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
туризм,
Муйнак,
исторические памятники,
экотуризм,
экономика.
С первых годов независимости особое внимание
уделялось созданию институциональных и нормативно
-
правовых основ развития туризма. Принятие указа
Президента Республики Узбекистан «О первоочередных
мерах по развитию сферы туризма в 2018–2019 годах»
является логическим продолжением последовательной
государственной политики,
проводимой в сфере туризма
в Узбекистане. Внедрение наиболее эффективного
порядка, создающего благоприятную экономическую,
административную и правовую среду для ускоренного
развития отрасли, расширение базы экономического
потенциала и доходов регионов, создание новых рабочих
мест, увеличение потока туристов в нашу страну, а также
активное и комплексное продвижение национальных
туристских продуктов на мировом рынке считаются
основными направлениями данного указа. Согласно указу,
утверждена программа первоочередных мер по развитию
туризма на 2018–2019 годы. Ведь организация экотуризма
в других регионах, таких как Муйнакский и Кунградский
районы, также приведет к развитию смежных отраслей,
созданию новых рабочих мест, увеличению доходов и
валютных поступлений местного населения, увеличению
количества турфирм и притока туристов в регион.
Ҳар
қандай мамлакатда туризмнинг ривожланиши, энг аввало, ушбу соҳага
нисбатан давлат томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг самарадорлик
даражасига боғлиқдир. Давлат туристик инфратузилманинг шаклланиши ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
91
фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт
-
шароитларни яратиш, яъни меъёрий
-
ҳуқуқий
асосларни барпо этиш, умуман туризм ва унинг алоҳида турларини
рағбатлантириш бўйича тегишли ташкилий
-
иқтисодий чора
-
тадбирларни амалга
ошириш, туризм фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ўртасида ҳалол
рақобат муҳитини яратиш, туризмга хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмасини
тартибга олиш, туристлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва
кафолатлаш орқали ушбу соҳанинг ривожланишига ёрдам кўрсатади.
Мустақилликнинг
дастлабки
йилларидан
туризм
ривожланишининг
институционал ва меъёрий
-
ҳуқуқий асосларини яратишга алоҳида эътибор
қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июлдаги 447
-
сонли
Фармонига мувофиқ “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси ташкил этилди. Шунингдек,
1993 йилда Ўзбекистон Бутунжаҳон Туристик Ташкилотининг аъзосига айланди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм ривожланишини тартибга солувчи меъёрий
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар тизими асосини Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси,
Фуқаролик ва Солиқ Кодекслари, 1999 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 1999 йил 30 июндаги “Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали
кадрлар тайёрлаш тўғрисида”ги, 1999 йил 15 апрелдаги “2005 йилгача бўлган даврда
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисидаги” Фармонлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июндаги 210
-
сонли
“Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфратузилмасини
барпо этиш тўғрисида”ги, 1998 йил 8 августдаги 346
-
сонли “Сайёҳлик ташкилотлари
фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2002 йил 2 сентябрдаги
310-
сонли “Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни
янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ва 2003 йил 17 январдаги
33-
сонли ушбу қарорни қисман ўзгартириш тўғрисидаги, 2003 йил 11 ноябрдаги
497-
сонли “Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш
ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018–2019 йилларда туризм
соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга
оширилаётган изчил давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлиб, соҳани жадал
ривожлантириш учун қулай иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳитни яратган
ҳолда энг самарали тартибни жорий этиш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва
даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, юртимизга
келадиган туристлар оқимини кўпайтириш, шунингдек, миллий туризм
маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол ва комплекс тарзда илгари суришга
қаратилган. Унга кўра, 2018
-
2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича
биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ушбу ҳуқуқий
-
меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг
бошқа
минтақалари
каби
Қорақалпоғистонда
ҳам
туризм
соҳасини
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ–
5326-
сонли “Ўзбекистон
Республикасида туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
92
яратиш
бўйича қўшимча ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг
қабул қилиниши билан қатор давлатларнинг фуқароларига виза режимининг
бекор қилиниши туфайли ҳудуддаги туристик фирмаларга Орол денгизига
туристик маршрутларни амалга ошириш учун йўлтанламас автомобилларнинг
олиб киришларига қулай шароитларнинг яратилиши соҳани ривожлантириш учун
кенг имкониятлар яратгани ҳолда, чет эл сайёҳларининг дастлабки оқимининг
ошишига хизмат қилмоқда. Зеро, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари каби бошқа
ҳудудларда
ҳам экотуризмни ташкил этиш, ёндош тармоқларнинг ҳам
ривожланишига, янги иш ўринларининг яратилиши, маҳаллий аҳоли даромадлари
ва валюта тушумининг ошишига, турфирмалар сони ва минтақага туристлар
оқимининг ошишига олиб келади.
Қорақалпоғистон
Республикаси туризм ва
меҳмонхона хизматларини
ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга. Ҳозирги вақтда республикада 48 та
меъморчилик ва архитектура ёдгорликлари, 42 та монументал ва санъат
ёдгорликлари ҳамда 3 та диққатга сазовор жойлар (Султон Увайс мемориал
мажмуаси, Савицкий номидаги санъат музейи, Миздахкан архитектура мажмуаси)
ва 255 та археологик обидалар мавжуд. Бундан ташқари, Нукус шахрида
545 ўринли 15 та меҳмонхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, туманларда 12 та
меҳмонхона ва “юрта” (қора уй
-
ўтов)лар ишлаб турибди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги вақтда минтақанинг Қонликўл, Чимбой ва
Кегейли туманларида меҳмонхоналар умуман мавжуд эмас. Элликқалъа
туманидаги Тупроқ қалъа (э.ав. I
-
IV асрлар), Аёз қалъа (э.ав. III
-
IV асрлар), Қирққиз
қалъа
(э.ав. III
-
IV асрлар), Бургут қалъа (VI
-
VIII асрлар), Амударё туманидаги
Шилпиқ (I
-
IV асрлар), Хўжайли туманидаги Миздакхон мажмуи (III
-
IV асрлар)
катта тарихий
-
маданий ва маънавий аҳамиятга эга. Шундай бой салоҳият
мавжудлигига қарамасдан, республикада туризм ва меҳмонхона хизматлари яхши
ривожланмаган.
Туризм ва меҳмонхона хизматларининг жами хизматлардаги улуши 0,1 фоизни
ташкил этмоқда. Туризм хизматлари Нукус шаҳри, Беруний, Элликқалъа туманларида
йўлга қўйилган, холос. Минтақанинг қолган туманларида, айниқса, Элликқалъа,
Қўнгирот, Тўрткўл, Хўжайли, Амударё туманларида туризмни ривожлантириш учун
жуда катта салоҳият мавжуд ва улардан самарали фойдаланиш талаб этилади.
Республика Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Туризмни
ривожлантириш учун, аввало, зарур инфратузилмани такомиллаштириш шарт.
Биринчиси, транспорт, иккинчиси логистика”. Инфратузилма сифатини ва маиший
шароитларни яхшилаш МЭТҲларга ва маҳаллий аҳолига экотуристларни етарлича
кўпроқ жалб қилишга, таклиф қилинадиган пуллик хизматлар кўламини
кенгайтириш ва туризмдан келадиган даромадларни оширишга имкон беради.
Туризм соҳасининг ривожланишида ресурсларнинг мавжудлиги ва ҳолати
минтақаларда туристик фаолият турлари бўйича ихтисослашувини белгилайди
(масалан, қулай иқлим шароити ва бой табиий ресурслар, соғломлаштириш ва
рекреацион туризмни, минтақада маданий ресурслар
-
нинг кўплиги маданий
-
танишув
туризмини ривожлантиришга имкон беради). Демак, минтақа шаҳар ва туманларини
муайян бир туристик фаолият турига ихтисослаштириш мақсадга мувофиқ.
2005
йилда
Орол
бўйини
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш
истиқболлари ҳақида Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси (ХОҚЖ) Нукус
филиали дирeктори томонидан экотуризмни ривожлантириш бўйича “Қулай
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
93
жойларда комплeкс сeрвис хизматларини кўрсатадиган шоҳобчаларига, кичик
мeҳмонхоналарига, спорт, ов ва балиқ овлаш хўжаликларига эга бўлган экологик
саёҳатни (экотуризмни) ривожлантириш бўйича доимий амал қиладиган кичик
ҳаракат
дастурларини ишлаб чиқиш лозим”,
-
деган таклиф билдирилди.
Ўзбекистоннинг
кўпгина
минтақаларидаги
каби
Қорақалпоғистон
Республикасида ҳам нафақат умумий туризмни, балки унинг ўзига хос бўлган
экотуризмини ривожлантириш учун жуда катта туристик салоҳият мавжуд. Чунки
Қорақалпоғистоннинг
ҳеч бир минтақада учрамайдиган табиати, ўзига хос
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, даштлари, кўл ва сув ҳавзалари, Амударё этаклари,
Бадай
-
тўқай қўриқхонаси, Устюрт тeкислиги, Қизил қум чўли ва янги пайдо бўлган
Оролқум тузли чўли, Амударё дeльтаси, қолдиқ тоғлар билан Султон Увайс тоғ,
Бeлтау, Қусханатау тeпаликлари табиий
-
ҳудудий экотизимларининг мавжудлиги
бошқа ҳудудларга нисбатан Қорақалпоғистон учун рақобат устуворликларини
таъминлайди.
Қорақалпоғистон
Республикасида “Сайғоқ” давлат буюртмахонаси, “Судочье”
орнитологик давлат буюртмахонаси фаолият кўрсатмоқда. Экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида ушбу буюртмахоналар
ҳудуди
режимини сақлаш, ҳайвонот ва наботот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича
давлат назорати ўрнатилган.
Қорақалпоғистон
Республикасида 2005–2016 йилларда БМТнинг Тараққиёт
дастурига мувофиқ Глобал экологик жамғармаси иштирокида Амударё дельтасида
тўқайзорларни асраш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини
мустаҳкамлаш лойиҳаси амалга оширилди.
Ушбу лойиҳага кўра, умумий майдони
68 минг 717 гектар, шундан муҳофаза қилинадиган ҳудуди 11 минг 568 гектар
бўлган “Қуйи Амударё биосфера резервати” ташкил этилди. Бу ерда турли
ҳайвонлар, хусусан, Бухоро буғуларини муҳофаза қилиш, уларнинг яшаши ва
кўпайиши учун қулай шароит яратилди.
Устюрт текислигида сайғоқларни муҳофаза қилиш ва уларнинг яшаши учун
қулай
шароит яратиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги “Мажмуа (ландшафт) буюртма
қўриқхоналарини
барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ
масалаларни тартибга солиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини
таъминлаш мақсадида “Сайғоқ” давлат буюртмахонаси базасида беш участкани ўз
ичига олган 628,3 минг га. майдон ажратиш белгиланди. Бу участкаларда
сайғоқлар ва бошқа кам учрайдиган ҳайвонлар яшаши учун етарли шарт
-
шароит –
серўтлоқ яйловлар, сув манбалари яратилган. Шунингдек, бошқа салбий
ҳолатларнинг
олдини олиш мақсадида ландшафтли буюртмахона ҳудудида
219,8 минг га. майдонда
муҳофаза зонаси ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг
амалга оширилиши сайғоқлар, кам учрайдиган ҳайвонлар ва ўсимликлар
популяцияси кўпайишига хизмат қилади.
Атроф
-
муҳит муҳофазаси ва экологик муаммоларни ҳал этишда табиий сув
ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Айни пайтда Мўйноқ
тумани ҳудудида “Мўйноқ аква саноат” давлат унитар корхонаси ташкил этиш ва
унинг тасарруфига умумий майдони 39,3 минг гектар бўлган “Жилтирбас”,
“Судочье” ва “Рибачье” табиий сув ҳавзаларини доимий фойдаланиш учун бериш
мўлжалланмоқда. Ушбу сув ҳавзаларига туташ бўлган Мўйноқ шаҳри ҳамда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
94
Қозоқдарё
посёлкасида “Ипотека банк” кредити ҳисобидан балиқ чавоқларини
етиштирувчи питомник ва инкубация цехлари ишга туширилди. 2017 йилдан
бошлаб, корхона мазкур сув ҳавзасида 1 миллион дона балиқ чавоғи етиштириб, бу
кўрсаткични ҳар йили 500 минг донага кўпайтириб бориш режалаштирилган.
2017 йилда 450 тонна балиқ етиштириш мўлжалланган бўлса, 2020 йилга
бориб, бу кўрсаткич 3 минг 500 тоннага етказилди. Балиқлар учун тўйимли озуқа
-
ем етиштириш учун “Мўйноқ аква саноат” давлат унитар корхонасига 100 гектар
экин майдони ажратилди. 2017
-
2018 йилларда корхона базасида йилига 375 тонна
қайта
ишланган балиқ ва ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цех
барпо этиш режалаштирилди. Корхонада сиғими 300 тонналик музлаткич
камералари ҳам қурилди.
Қорақалпоғистон
Республикаси экология ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси томонидан атроф
-
муҳит муҳофазаси, табиий ва биологик
ресурслардан оқилона фойдаланиш, қайта тиклаш борасида дастур ишлаб
чиқилиб, қатъий назорат қилинмоқда. Дастурга кўра, Қуйи Амударё ирригация
тармоқлари ҳавзаси томонидан табиий кўлларда балиқчиликни, Ўрмон хўжалиги
томонидан асаларичиликни ривожлантириш мақсадида йўлга қўйилган ишлар
натижасида жорий йилда 30,6 тонна шифобахш асал етиштириш мўлжалланмоқда.
Шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши керак
бўлган бир талай ишлар мавжуд. Айниқса, хорижий давлатлар ва республикамиз
туризм бўйича илғор минтақаларининг тажрибасини Қорақалпоғистон
Республикасида ҳам бугунги ижтимоий
-
иқтисодий шароитларда туризмнинг
истиқболли ва ресурс салоҳияти юқори бўлган экотуризм шаклини нисбатан
самарали ташкил қилиш ва ривожлантириш, унинг салбий таъсирларини
юмшатиш,
атроф
-
муҳитни
асраш
ва
минтақани
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш нуқтаи назаридан афзалликларини ошириш мумкин. Бунинг учун
экотуризмни пухта режалаштириш, бошқариш ва экотуристик фаолият
мониторингини олиб бориш зарур бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Karimov I. Mamlakatimiz taraqqiyotining qonuniy asoslarini mustahkamlash
faoliyatimiz mеzoni bo‘
lishi darkor. //
“
Xalq so
‘
zi
”
, 2006. 25-
fеvral
.
2.
Қорақалпоғистон
Республикасида туризм ва дам олиш ривожланишининг
асосий кўрсаткичлари. Статистик Бюллетень.
-
Нукус, 2017.
3.
Шавкат
Мирзиёев. Туризмни янада ривожлантириш масалаларига
бағишланган йиғилиш материаллари
//
“Халқ сўзи”, 2017 йил 4 октябрь.
4.
“Эркин Қарақалпақстан”
газeтаси, 2005 йил, 11 январ, 5
-
сон.
