Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The procedure for organizing the work of
“
Fuqarobai
”
system for the suppression and fight against delinquency
and crime
Anvar AKHMEDOV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 October 2022
Accepted 20 November 2022
Available online
25 December 2022
The article highlights specific issues of improving the new
order of organization of the
“
Fuqarobai
”
system of work to
suppress offenses and crimes.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp103-108
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
crime prevention,
work order
“
Fuqarobai
”
,
“
Women
’
s notebook
”
,
“
Youth notebook
”
.
Ҳуқуқбузарлик
ва
жиноятларни
жиловлашда
“фуқаробай” ишлаш тизимини ташкил этиш тартиби
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳуқуқбузарлик
,
жиноят,
олдини олиш,
“фуқаробай” ишлаш
тизими, методика,
“Аёллар дафтари”,
“Ёшлар дафтари”.
Мақолада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни жиловлашда
“фуқаробай” ишлаш тизими тушунчаси, ушбу тизимнинг
бугунги кундаги аҳамияти, жойларда “фуқаробай” ишлаш
методикасининг самарадорлиги ўрганилган. Шунингдек,
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни жиловлашда “фуқаробай”
ишлаш тизими бўйича республика доирасидаги статистик
маълумотлар,
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатлар
кенг
таҳлил қилиниб, жамиятимизда ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятларнинг олдини олиш, маҳалла ва ҳудудлардаги
криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
104
Порядок организации работы системы «Фуқаробай»
по пресечению и борьбе с правонарушием и
преступностью
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
профилактика
правонарушений,
порядок работы системы
«Фуқаробай»,
«Женская тетрадь»,
«Молодежная тетрадь».
В
статье
освещены
конкретные
вопросы
совершенствования
нового
порядка
организации
«Фуқаробай»
системы
работы
по
пресечению
правонарушений и преступлений.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида
аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга
итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф
-
хатар ва зиддиятлар, эл
-
юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия,
табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини “Барча
саъй
-
ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида янада
такомиллаштириш вазифасини юкламоқда. Хусусан, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс
кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш
орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга
оид муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш; ҳудудларда жиноятчилик
аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллаларни тоифаларга
ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда
“жиноят ўчоқлари”ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситаларни жалб
қилиш; юқори бўғиндан энг қуйи бўғин –
маҳалла тизими асосида яхлит бошқарув
ва узлуксиз назорат қилиш механизмларини жорий этиш белгиланди [1].
Ўзбекистонда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг “фуқаробай” ишлаш
тизимининг жорий этилиши дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор
йиғилишида маълум қилинди. “
Энди ишни “маҳаллабай” ташкил этишда маҳалла
раиси, профилактика инспектори, мактаб директори, ёшлар етакчиси ёшлар
муаммоларини “фуқаробай” аниқлайди. Мана, бир пайтлар биз “мижозбай” ишладик.
Энди маҳаллада “фуқаробай” ишлаймиз. Уйнинг ичидаги одамнинг кайфияти
қандай? Нима мурод
-
мақсади бор? Нима муаммолари бор? Шуларни “фуқаробай”
аниқлаб, сектор раҳбарлари олдига аниқ ва лўнда масалаларни қўйишлари
шарт
[2]” –
деб таъкидлаган эди. Шу билан бирга, аёллар билан ҳам индивидуал
тартибда “фуқаробай” асосда ишлаш тизими жорий этилди. Маҳаллаларда
жиноятларнинг сабабларини “илмий диагноз” асосида аниқлаш ҳамда сектор
раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари учун
“Фуқаробай”
ишлаш методикасини яратиш орқали ижтимоий ва моддий ёрдамга муҳтож аҳоли
қатламларига
ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб
-
қувватлов кўрсатиш, билим
ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз аёллар ва ёшларни
фойдали фаолиятга жалб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига
киради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
105
Ҳозирги
кунда
мамлакатимиз
ижтимоий
ҳаётида,
шунингдек,
умумистеъмолдаги сўзлар қаторида
“фуқаробай”, “оилабай”, “маҳаллабай”
ва
бошқа бир қатор сўзларнинг кириб келаётганлиги оммавий ахборот воситалари ва
Интернет тармоқлари орқали ҳаммага маълум. Ҳолбуки, ушбу терминлар ҳозирги
қабул
қилинаётган бир қатор норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини
топмоқда. Зеро, ушбу тушунчаларнинг мазмун
-
моҳияти, мақсад ва вазифаларини
англаб етиш, шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги ўрнини белгилаб
олиш муҳим аҳамиятга эга.
“Фуқаробай” ишлаш тизими
–
фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ҳал
этишнинг махсус платформаси ҳисобланиб, секторлар кесимида ҳар бир
фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа муаммоларини
индивидуал тартибда аниқлаш ва ҳал этишни назарда тутади.
Бугунги кунда жиноятчиликни жиловлашнинг самарали механизмлари
амалиётга татбиқ қилинмоқда. Айниқса, криминоген вазияти мураккаб
ҳудудларда ишнинг манзилли ёндашув асосида ташкил
қилинаётгани
содир
этилган ҳар бир жиноий
хатти
-
ҳаракатнинг асл сабабларини ўрганиш ва бартараф
этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Аммо бу борада қилиниши лозим бўлган
ишлар мавжудлиги, айрим жойларда жиноятчилик
аҳволининг ўзгаришсиз
қолаётгани, маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий муаммолари мавжудлиги,
ҳақиқатан
ҳам ижтимоий муаммоларни ҳал этмасдан туриб, ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятларни жиловлашнинг имкони бўлмайди.
Бугунги кунда ўтказилаётган
тадқиқот ва таҳлиллар ижтимоий муаммолар жиноятчиликнинг асосий сабаби
эканлигидан далолат беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб мамлакатимизда “фуқаробай” тартибда,
яъни шахснинг, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий муаммосини ўрганиш ва уни
бартараф этиш бўйича янги тизим яратилди
.
Ижтимоий профилактика
–
бу жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий,
психологик, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа муаммолар юзага келишининг олдини
олиш, шунингдек, бундай муаммолар юзага келганда уларни ҳал этиш орқали
ҳуқуқбузарликларнинг
сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган
шарт
-
шароитларни бартараф этишга қаратилган ижтимоий
-
иқтисодий, ташкилий
ва ҳуқуқий, психологик, тиббий чора
-
тадбирлар тизими. Жамиятда мавжуд бўлган
ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа муаммолар биринчи навбатда ёшлар ва
аёллар ҳаётида акс этади. Бошқача айтганда,
ёшлар ва аёллар муаммолари
жамиятдаги муаммоларнинг барометри ҳисобланади.
Хусусан, Марказий Осиё
дунёдаги энг ёш минтақа бўлиб, аҳолисининг ёши ўртача
27,6 ёшни
ташкил этади.
Минтақа аҳолисининг
50 фоизга яқини
Ўзбекистон Республикасига тўғри келади.
Жумладан, мамлакатимиз аҳолисининг
18,9 млн. нафари
ёки
54 фоизини
30
ёшгача
бўлган ёшлар ва болалар ташкил этади (15 ёшдан 19
ёшгача бўлгани
2 558
977 нафар,
20 ёшдан 24 ёшгача
2 890
718 нафар,
25 ёшдан 29 ёшгача
3 212 52
5 нафар
ни ташкил қилади).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 26 мартдаги “Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички
ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора
-
тадбирлари тўғрисида”[3] ги ПФ–
6196-
сонли Фармонида ҳар бир маҳалла, оила ва
шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
106
орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга
оид муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш ички
ишлар органлари
фаолиятини ташкил этишнинг мутлақо янги механизмларидан бири этиб
белгиланди.
Ушбу йўналишларда “Фуқаробай”
ишлаш муайян тизим асосида ташкил
этилиб, ёшлар муаммолари “Ёшлар дафтари” асосида, аёллар муаммолари “Аёллар
дафтари”
асосида, кам
таъминланган ва эҳтиёжмандлар муаммолари “Темир
дафтар”
асосида ҳамда етим болаларни давлат ҳимоясига олиш муаммолари “Меҳр
дафтари”
асосида ҳал этилади.
Ўзбекистон сингари аҳолиси таркибида ёшларнинг улуши юқори
бўлган мамлакатларда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши
лозим:
–
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
–
ёшларнинг соғлиғини сақлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини
қарор топтириш;
–
ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан
камол топишига кўмаклашиш;
–
ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт
-
шароитлар
яратиш;
–
ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга,
миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва
оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга
қилиб
тарбиялаш;
–
ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти
-
ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм,
зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;
–
ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт
-
шароитлар яратиш;
–
ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек,
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий
ривожлантириш учун шарт
-
шароитлар яратиш;
–
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш, улар учун
муносиб уй
-
жой ва ижтимоий
-
маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс
чора
-
тадбирлар тизимини амалга ошириш;
–
ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни
амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар муаммоларини индивидуал аниқлаш
ва ҳисобга қўйиш ҳамда индивидуал тартибда ҳал этишнинг махсус тизими
“Ёшлар дафтари” жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва
хотин
-
қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб
-
қувватлаш
тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”[4]ги ПФ–
81-
сонли
Фармонида оила, хотин
-
қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини
янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб
-
қувватлашни янада
такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини
самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида оила
институтини мустаҳкамлаш ва хотин
-
қизларни қўллаб
-
қувватлаш бўйича давлат
сиёсатининг қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб берилди:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
107
–
хотин
-
қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш
топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб
-
қувватлаш,
иқтидорли ёш хотин
-
қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри
йўналтириш;
–
гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин
-
қизларнинг ижтимоий
-
сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб
-
қувватлашга
доир ислоҳотларни амалга ошириш;
–
ҳудудларда, айниқса,
қишлоқларда хотин
-
қизларга кўрсатиладиган
тиббий
-
ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини
таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;
–
турар жойга муҳтож хотин
-
қизларни уй
-
жой билан таъминлаш, турмуш ва
меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли
чора
-
тадбирларни белгилаш;
–
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин
-
қизларга ижтимоий
-
ҳуқуқий,
психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Аёллар дафтари” орқали манзилли қўллаб
-
қувватлаш
;
–
жамиятда хотин
-
қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик
муҳитини яратиш, хотин
-
қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
таъминлаш;
–
оиланинг тарбиявий
-
таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда
оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий
-
ахлоқий муҳитни яхшилаш
ва уларнинг фаровонлик даражасини оширишга алоҳида
эътибор берилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
31 мартдаги “Хотин
-
қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”[5]ги ВМ–
145-
сон қарори асосида
хотин
-
қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва
касб
-
ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий
-
психологик қўллаб
-
қувватлашга
зарурати бўлган қатламига давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича
мутлақо янгича тизим жорий қилинди.
Хулоса ўрнида оддий қилиб айтганда,
“фуқаробай”
ишлаш, бу –
барча соҳа
мутасаддиларининг бир мушт бўлиб, фуқароларнинг муаммолари, уларнинг
турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этишнинг янгича механизми.
Шу боис, барча давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг асосий
вазифалари қаторида жиноятларни содир этиш сабаблари ҳамда унга имкон
берган шарт
-
шароитларни аниқлаган ҳолда, уларни барвақт олдини олиш
борасида давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилаётган
“фуқаробай”
ишлаш
тизимини жорий этиш бўлиб ҳисобланади. Бу эса жамиятимизда ҳуқуқбузар
-
ликлар ва жиноятларни жиловлашга, маҳаллалар ва ҳудудлардаги криминоген
вазиятни яхшилашга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги
ПФ–
6196-
сонли “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши
курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони / Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240
-
сон.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
108
2.
https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/27/youth/.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги
ПФ–
6196-
сонли “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши
курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони / Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240
-
сон.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 01 мартдаги
ПФ–
81-
сонли “Оила ва хотин
-
қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни
қўллаб
-
қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони. (www.lex.uz).
5.
1
https://lex.uz/uz/docs/5932671.
