Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Model of development of independent cognitive activity
through self-assessment in primary class students
Nodira MAKHMUDOVA
1
Namangan State Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 October 2022
Accepted 20 November 2022
Available online
25 December 2022
A model for the development of independent cognitive
activity in elementary school students through self-assessment
has been developed. The important aspects of the
implementation of its content are as follows:
1. Self-assessment activities of elementary school students.
2. Pedagogical-psychological necessity of increasing the
activity of independent knowledge in elementary school
students.
3. The structural structure of the development of
independent cognitive activity through self-assessment in
elementary school students.
4. Use of interactive teaching methods in the development of
independent cognitive activity through self-assessment in
elementary school students.
5. Activity of independent knowledge in elementary school
students’
development-oriented innovations.
Important aspects are detailed in the model and its
components.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp296-302
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
character modeling,
competence,
motivation,
cognitive activity,
innovative assessment tools,
self-assessment form,
reflection.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўзини
-
ўзи баҳолаш
орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш
модели
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
белгили мoдeллaштириш,
компетенция,
мотивация,
Ўз
-
ўзини баҳолаш орқали бошланғич синф ўқувчисида
мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш модели
ишлаб чиқилган. Унинг мазмуний таркибини амалга
оширишнинг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
1
Lecturer, Department of methodology of preschool and primary education, Namangan State Institute.
E-mail: nodiramaxmudova9@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
297
когнитив фаолият,
баҳолашнинг инновацион
воситалари,
ўзини
-
ўзи баҳолаш
варақаси,
рефлекция.
1.
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўзини
-
ўзи баҳолаш
фаолияти.
2.
Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил билиш
фаоллигини оширишнинг педагогик
-
психологик зарурияти.
3.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўзини
-
ўзи баҳолаш
орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантиришнинг
таркибий тузилиши.
4.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўзини
-
ўзи баҳолаш
орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантиришда
интерфаол ўқитиш методларидан фойдаланиш.
5.
Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил билиш
фаоллигини ривожлантиришга йўналтирилган инновациялар.
Муҳим жиҳатлари модел ва унинг таркибий қисмларида
батафсил ёритилган.
Модель развития самостоятельной познавательной
деятельности
через
самооценку
у
учащихся
начальных классов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
моделирование характера,
компетентность,
мотивация,
познавательная
деятельность,
инновационные средства
оценивания,
форма самооценки,
рефлексия.
Разработана
модель
развития
самостоятельной
познавательной деятельности младших школьников через
самооценку.
Важными
аспектами
реализации
его
содержания являются следующие:
1.
Самооценочная деятельность учащихся начальной
школы.
2.
Педагогико
-
психологическая необходимость повышения
активности
самостоятельного
познания
у
учащихся
начальной школы.
3.
Структурная структура развития самостоятельной
познавательной деятельности через самооценку у
учащихся начальной школы.
4.
Использование интерактивных методов обучения в
развитии самостоятельной познавательной деятельности
через самооценку у учащихся начальной школы.
5.
Активность самостоятельного познания у учащихся
начальных классов инновации, ориентированные на развитие.
Важные аспекты подробно описаны в модели и ее
компонентах.
КИРИШ
Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган модель ва унинг таркибий қисмларини
батафсил ёритишдан аввал модель ҳамда моделлаштириш тушунчасини ёритиб
ўтиш мақсадга мувофиқдир. Тадқиқот ишимизда ўрганилаётган муаммо бўйича
илмий адабиётларнинг таҳлили замонавий илм
-
фан соҳасида модель тушунчаси
жуда кенг қўлланилганлигини кўрсатади.
И.М.
Гoрбaчeнконинг фикричa, мoдeль биринчи нaвбaтдa, мaълум бир
муaммoни, вазиятни, уни тaҳлил қилиш жaрaёнидa мaтeмaтикaнинг формал
-
мaнтиқий aппaрaтини қўллaш имкoнини берувчи мaxсус тaвсиф ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
298
Ўз нaвбaтидa, моделлаштириш тушунчаси остида тaдқиқoтчи бoшқa ёрдaмчи
oбъeктлaрни тaҳлил қилиш oрқaли билиш объектларини бирор нарса воситасида
махсус ўрганишни нaзaрдa тутaди.
И.Б.
Нoвик, Н.М.
Мaмeдoвлар фикрига кўра, мoдeль предметли, белгили ёки
фаразли тизим бўлиб, тадқиқот объектининг (аслининг) ички
тузилиш ёки
фaoлият юритиш тaмoйиллaрини, ўзигa xoс xусусиятлaрини, белги ва
тавсифларини акс эттиради ёки имитация қилади.
М.Л.
Фeдюниннинг таъкидлашича, мoдeль –
бу ўзига хос объект бўлиб,
белгили воситалар асосида баён этилган образнинг мантиқий шаклда
маълумотни
олиш ва сақлаш мақсадида яратилади. Бундaн тaшқaри, муaллифнинг фикригa
кўрa, мoдeль aсл oбъeктнинг aсoсий, бeлгилaнгaн xусусиятлaри, тавсифи вa
алоқаларини aкс эттирувчи мoддий предмет ҳам бўлиши мумкин.
М.Л.
Бoргoякoвaнинг тaъкидлaшичa, мoдeллaштириш усули oбъeкт
мoдeллaрини, яъни тизимлaр, конструкциялар, жaрaёнлaрни ярaтиш, тaҳлил
қилиш
вa ўргaнишнинг мурaккaб жaрaёнидир. Шу билан бирга моделлаштириш ўз
структурaсигa эгa бўлиб, уларни муaллиф қуйидaги тўрт бoсқичгa бўлaди:
–
вазифани белгилаш;
–
aслини ўргaниш мақсадида мoдeллaрни тaнлaш вa ярaтиш;
–
моделни ўргaниш;
–
моделни ўргaниш нaтижaсидa oлингaн мaълумoтни аслига кўчириш.
В.Б.
Кудрявцев, П.А.
Алисейчик, К.
Вашик, Д.
Кнап, А.С.
Строгалов, С.Г.
Чеховцовлар
мoдeллaрни улaрнинг қайта тикланиш услуби, яъни мoдeлни қуриш вoситaлaри
вa мoдeллaштирилгaн oбъeктнинг тавсифи, муҳитдaги oбъeктлaрнинг ўзигa xoс
xусусиятлaридaн кeлиб чиқиб тaснифлаб, улaрни иккитa кaттa гуруҳгa
бирлaштиришaди:
–
мoддий (физик);
–
идeaл (бeлгили).
Белгили мoдeллaштиришдa мaтeмaтик мoдeллaштириш алоҳида ажралиб
туради. Физик моделлаштириш остида мoдeль вa oригинaл бир xил жисмoний
xусусиятгa эгa бўлиб, улар фaқaтгина ўзининг параметрларидаги миқдорий
кўрсаткичларда фарқланиши тушунилади.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
В.Б.
Кудрявцев,
П.А.
Алисейчик,
К.
Вашик,
Д.
Кнап,
А.С.
Строгалов,
С.Г.
Чеховцовлар мoдeллaрни улaрнинг қайта тикланиш услуби, яънимoдeлни
қуриш вoситaлaри вa мoдeллaштирилгaн oбъeктнинг тавсифи, муҳитдaги
oбъeктлaрнинг ўзигa xoс xусусиятлaридaн кeлиб чиқиб тaснифлашган.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тайёрланган модель, асосан илгари танланган методологик ёндашувларга
асосланиб, асосий мақсад, тегишли вазифалар, мазмун ва кутилган натижаларни ўз
ичига олган бир
-
бирига боғлиқ бўлган таркибий қисмлар, компонентлар
тизимидир. Моделни тайёрлашда бошланғич
таълим давлат таълим стандартлари,
ўқув режа ва дастурларининг хусусиятлари кўриб чиқилди. Бундан ташқари,
бошланғич таълимнинг инновацион технологияларини қўллаш шароитида ҳам
ўз
-
ўзини баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш учун
моделнинг таркибий жиҳатларини батафсилроқ кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
299
Шундай қилиб, моделнинг мақсади ижтимоий буюртмага асосан
шакллантирилди. Ижтимоий буюртма мазмунини Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус,
касб
-
ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
187-
сонли қарори
*
билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълимнинг давлат
стандартлари” 4
-
боб, 13§га мувофиқ “Умумий ўрта таълимининг давлат таълим
стандартида келтирилган умумий ўрта таълимнинг малака талаблари
умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва
якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига
қўйиладиган
талаблар”и белгилаб берди. Шундан келиб чиққан ҳолда моделнинг
мақсади “Ўз
-
ўзини баҳолаш орқали бошланғич синф ўқувчисида мустақил билиш
фаоллигини ривожлантириш, таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва
якуний мақсадларига эришишни таъминлаш” деб белгилаб олинди.
Моделнинг мазмуний таркиби махсус тайёрланган “Бошланғич синф
ўқувчиларида ўзини ўзи баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини
ривожлантириш технологияси” услубий қўлланма билан ҳам белгиланади. Унинг
мазмуний таркибини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
1.
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўзини
-
ўзи баҳолаш фаолияти.
2.
Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил билиш фаоллигини оширишнинг
педагогик
-
психологик зарурияти.
3.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўзини
-
ўзи баҳолаш орқали мустақил
билиш фаоллигини ривожлантиришнинг таркибий тузилиши.
4.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўзини
-
ўзи баҳолаш орқали мустақил
билиш фаоллигини ривожлантиришда интерфаол ўқитиш методларидан
фойдаланиш.
5.
Бошланғич
синф
ўқувчиларида
мустақил
билиш
фаоллигини
ривожлантиришга йўналтирилган инновациялар.
2.1-
расм. Ўз
-
ўзини баҳолаш орқали бошланғич синф ўқувчисида мустақил
билиш фаоллигини ривожлантириш модели
Ўз
-
ўзини баҳолаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида муаллифлик
вариатив усулларни жорий этиш бўйича тавсиялар таклиф этилади.
Моделнинг “Мазмун” блоги “Ўз
-
ўзини баҳолаш” ва “Мустақил билиш
фаоллиги” компонентларидан иборат. “Ўз
-
ўзини баҳолаш” компоненти баҳолаш
функциялари, ўз
-
ўзини баҳолаш усуллари ва унинг самарали омилларини ўз ичига
олади. “Мустақил билиш фаоллиги” компоненти эса ўз навбатида 4 та
субкомпонентлардан ташкил топган. Бу субкомпонентлар қуйидагилардан иборат:
–
дарс жараёнида ҳар бир ўқувчининг онгли когнитив фаолиятига ва
мустақиллигига эришиш;
–
ўқувчиларнинг ўз фаолиятига ҳиссий алоқадорликни таъминлаш
;
–
ўқувчи мустақил билиш фаоллигини мотивлаштириш;
–
дарсда мустақил иш ёки ижодий топшириқларнинг бўлиши.
*
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус,
касб
-
ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187
-
сонли Қарори //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 14 (774)
-
сон.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
300
“Баҳолаш функциялари” субкомпонентида квалификациялаш, саралаш,
легитимлик, маълумотлар бериш ва ижтимоийлашув каби функцияларни
бажариши келтириб ўтилган. Моделда баҳолаш функциялари дарс жараёнида ҳар
бир ўқувчининг онгли когнитив фаолиятига ва мустақиллигига эришиш билан
ўзаро алоқадорликка эгалиги ўз ифодасини топган.
“Ўз
-
ўзини
баҳолаш
компоненти”
ўз
-
ўзини
баҳолаш
усуллари
субкомпонентини ўз ичига олади. Ўз
-
ўзини баҳолаш усуллари сифатида қуйидаги
вариатив муаллифлик усуллари келтириб ўтилган: ўз
-
ўзини баҳолаш варақаси,
ўрганиш харитаси, “Блиц чироқ” усули, ўз
-
ўзини баҳолаш, баҳолаш мулоқоти,
ўзари баҳолаш, ўқув кундалиги, ўз
-
ўзини баҳолашнинг стандарт усули.
Ўз
-
ўзини баҳолаш усуллари ўқувчининг ўз фаолиятига ва ўзгалар
фаолиятига ҳиссий алоқадорликни таъминлашга йўналтиришни мақсад қилади.
Шунинг учун моделда бу икки компонент ўзаро алоқадорликка эга эканлиги
тасвирланган.
Ўз
-
ўзини баҳолаш усуллари, шунингдек, ўқувчи мустақил билиш
фаоллигини мотивлаштиради. Ўз
-
ўзини баҳолаш усуллари орқали ўқувчида
эҳтиёжлар шаклланади, ўз фаолиятини тизимли таҳлил қилиш имконига эга
бўлади. Эҳтиёжлар ўқувчининг ўқишга бўлган қизиқишини орттиради ва
мустақил билиш фаоллигини мотивлаштиради.
Ўз
-
ўзини баҳолаш усуллари ўқув машғулотларида мустақил иш ёки ижодий
топшириқларни бўлишини тақозо этади. Мустақил иш ёки ижодий топшириқлар
орқали ўқувчиларни фаоллаштириш, янги билимларни эгаллаш учун йўналтириш
мумкин. Ўқувчиларнинг мустақил билиш фаоллигининг турли жиҳатларини
баҳолаш учун мустақил иш ёки ижодий топшириқлар мавжудлигини тақозо этади.
Ўз
-
ўзини баҳолаш ва мустақил билиш фаоллиги компонентларининг умумий
субкомпоненти сифатида самарали омиллар келтириб ўтилган. Самарали омиллар
сифатида ўқувчининг ўзини тушуниши, ўзи тўғрисида ижобий маълумотларни
тўплаш, ўзи ҳақида шахсий фикрнинг ўқитувчи фикри билан қиёсий таҳлил
қилиши
келтирилган. Мунтазам равишда ўз
-
ўзини баҳолаш ўқувчида ўқув
фаолиятининг муваффақиятга йўналтирилганлигини таъминлайди, ўзининг
муваффақияти ҳақидаги “иккиланишлар”нинг олдини олади, ўз имкониятларидан
мақсадли фойдалана олишни тарбиялайди ҳамда ўзига бўлган ишончни
орттиради.
Ўз
-
ўзини баҳолаш ва мустақил билиш фаоллиги компонентларининг яна бир
субкомпоненти сифатида “психологик аспектлар” келтириб ўтилган. Ўқувчида ўз
-
ўзини баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллиги ривожлантириш бир вақтнинг
ўзида уларда ўз
-
ўзини билиш, ўз
-
ўзига муносабат, ўз
-
ўзини ҳис қилиш ҳамда ўз
-
ўзига таъсир каби муҳим ижобий таъсир функциясини ҳам бажаради. Ўз
-
ўзини
баҳолаш орқали ўқувчи бир вақтнинг ўзида “баҳоловчи” ва “баҳоланувчи”,
“объект” ва “субъект” вазифасини ўтайди. Баҳолашнинг психологик аспектлар ўз
-
ўзини баҳолаш ва мустақил билиш фаоллиги компонентлари билан
узвий
алоқадорликка эга эканлиги моделда ўз ифодасини топган.
Моделнинг “Ташҳис” блогида бошланғич синф ўқувчиларининг ўз
-
ўзини
баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигининг 3 та классификацияга
ажратилиши кўрсатилган. Ўз
-
ўзини баҳолаш баъзи ўқувчиларнинг мустақил
билиш фаоллигини реал ҳолатини баҳолаш имконини берса (персептив мустақил
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
301
билиш фаоллиги), айрим ўқувчилар бу орқали ўз фаолиятини қайта
фаоллаштириш, янги ўрганиш стратегияларини белгилаш (репродуктив мустақил
билиш фаоллиги) имконини беради. Ўқувчиларнинг яна бир гуруҳида
эса ўз
-
ўзини
баҳолаш орқали нафақат қайта фаоллаштириш, балки ижодий фаолликка, янги
фикр ва ғоялар билан ўрганиш мотивацияси (продуктив мустақил билиш
фаоллиги) ривожланади.
“Ташҳис” блоги моделнинг “натижа” блогини индикатори сифатида, унинг
мазмунини белгилаб беради. Моделнинг “натижа” блогида келгусидаги таълим
фаолияти самарадорлигини башоратлай оладиган, мустақил билиш фаоллиги
ривожланган, ўрганиш “ички эҳтиёж” сифатида шаклланган, ўрганиш
стратегиясини тўлиқ ўрганган, шахсий фазилатлари ривожланган бошланғич
синф ўқувчиси эканлиги келтириб ўтилган.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Ўз
-
ўзини баҳолаш усуллари ўқув машғулотларида мустақил иш ёки ижодий
топшириқларни бўлишини тақозо этади. Мустақил иш ёки ижодий топшириқлар
орқали ўқувчиларни фаоллаштириш, янги билимларни эгаллаш учун йўналтириш
мумкин. Ўқувчиларнинг мустақил билиш фаоллигининг турли жиҳатларини
баҳолаш учун мустақил иш ёки ижодий топшириқлар мавжудлигини тақозо этади.
Ўз
-
ўзини баҳолаш ўқувчининг ўқитишда фаол субъект бўлишида катта
аҳамиятга эга. Ўқитишда ўқитувчининг асосий педагогик фаолият турларидан бири –
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш ҳисобланади. Бу фаолиятнинг
самарали ташкил этилиши ўқувчилар ўқув
-
билиш фаолиятини режалаштириш,
уларнинг мотивациясини ошириш, ўқув мақсадларини аниқлаштириш, назорат ва
баҳолашни муваффақиятли амалга ошириш имконини беради.
ХУЛОСАЛАР
Баҳолаш жараёнида ўқувчиларни баҳолаш мезонлари мазмуни билан тўлиқ
таништириш ва унда дарснинг, фаннинг эришиш лозим бўлган натижалари ўз
ифодасини топиши лозим бўлади. Бу орқали амалга оширилган ўз
-
ўзини баҳолаш
мавжуд ва зарурий натижалар ўртасидаги эталон нисбатини аниқлаш имконини
беради. Ўз натижаларини эталон бўйича таққослаш орқали ўз фаолиятини
баҳолашга ва йўл қўяётган камчиликлар бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўлади.
Ўз
-
ўзини баҳолашнинг кенг тарқалган турларидан бири ўзлаштиришни
ташҳислаш варақалари ҳисобланади. Мазкур варақалар дарс жараёнининг барча
жиҳатларини ўзида акс эттиради ва ўқувчининг муносабатини билдиришни
тақозо этади. Бу орқали ўқувчи ўз иштирокини баҳоласа, бошқа томондан дарсга
ўқитувчининг профессионал жиҳатдан ёндашилганлиги, дидактик тамойилларга
асосан ташкил этилганлиги, дарснинг таълимий мақсадлари ва кутилаётган
натижалар узвийлиги, бу узвийликни таъминлаш
учун қўлланилган таълим
методлари, воситалари, мазмунини баҳолайди. Ўзлаштиришни ташҳислаш
варақалари таълимда “қайта алоқа маданияти”ни ошириб, демократик
тамойилларга асосланади. Бу варақалар ўқувчиларга мунтазам равишда ўқув
жараёнининг мақсади, кутилаётган натижалар ва шу орқали эришиши лозим
бўлган таянч компетенциялар тўғрисида маълумотлар беради. Бу эса
ўқувчиларнинг мотивациясини оширишга ёрдам беради.
Ўз
-
ўзини баҳолаш ўзини реалистик таҳлил қила олиш кўникмасидир. Ўз
-
ўзини баҳолаш ўқувчиларнинг ўз ўқув фаолияти, ундаги иштироки, ўқиб
-
ўрганишининг самарадорлиги, ўрганишнинг талаб даражасида ривожланиши,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
302
“вақт –
ўрганиш материаллари –
мазмун” кесимидаги муносабати, ўз фаолиятини
баҳолаш, таҳлил қилиш, ўзининг кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш ва
кейинги ўрганиш жараёнларида самарали стратегия танлаши учун муҳимдир.
Ўз
-
ўзини баҳолаш ўқувчиларнинг таълим натижаларини мўлжал қилса
-
да,
таълимнинг мақсади ва мезонлари асосида амалга оширилади. Ўз
-
ўзини баҳолаш
субъектив тарзда амалга оширилиши туфайли, асли натижани юқори ёки паст
баҳолаш хавфини туғдиради. Ўз
-
ўзини баҳолаш шахсий ривожланиш, мотивация
ва мактаб натижаларини ижобийлашувини қўллаб
-
қувватлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
1.
Мавлонова
Р., Тўраева
О., Холиқбердиев
К. Педагогика. –
Т.: Ўқитувчи,
2001.
–
175 б. (510)
2.
Салимова
С.Ф. Таълим натижаларини баҳолашга компетентли ёндашув
моҳияти. –
Т.: ТДПУ Илмий ахборотлари, 2020/11. –
191-, 196-
б.
3.
Сиддиков
Б.С., Джалалов
Б.Б. Педагогик тренинглар ёрдамида ёшларнинг
фаоллигини ошириш масалалари. Ученый XXI века, 2016 No 6
-2 (18).
–
42 ст.
4.
Алимов
Б.
Компетенциявий
ёндашув
ўқувчиларнинг
математик
саводхонлиги ва маданиятини ошириш воситаси сифатида // Academic research in
educational sciences volume 1, Issue 4, Scientific Journal, 2020.
–
364
–
372.
5.
Компетентность. Профессионализм. Мастерство / А.С.
Белкин. –
Челябинск:
Южно
-
Уральское кн. изд
-
во, 2004. –
C. 171.
6.
Ryan T.G., Telfer L. A review of (elementary) school self-assessment processes:
Ontario and beyond. International Electronic Journal of Elementary Education, 3(3),
2011.
–
PP. 171
–
191.
7.
Andrade H.L., Du Y., Wang X. Putting rubrics to the test: The effect of a model,
criteria
generation, and rubricreferenced self‐ssessment on elementary school students'
writing. Educational Measurement: Issues and Prace, 27 (2), 2008.
–
PP. 3
–
13.
8.
Brown Gavin TL., Heidi L. Andrade, and Fei Chen. “Accuracy in student self
-
assessment: directions
and cautions for research”.
Assessment in Education: Principles,
Policy & Practice 22.4 (2015): 444
–
457.
