Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some legal issues of regulating the activities of
associations (on the example of sports federations)
Shokirjon NAZAROV
1
Prosecutor General’s Office of the
Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2022
Received in revised form
25 October 2022
Accepted 20 November 2022
Available online
25 December 2022
The article examines the legal status of public associations,
their role in the life of society and the state. The forms of public
associations and the goals of their organization are indicated.
The article analyzes the constitutional and legal guarantees of
the activities of sports federations as a public association, some
legal issues of regulating the activities of governing bodies, and
some legal problematic situations arising from their financing.
Some powers of state bodies in relation to relations with
professional sports were analyzed. The legal basis of
membership in a non-profit organization of economic entities
(football clubs) (Football Association of Uzbekistan) is analyzed.
It is particularly noted that fundamental changes in the socio-
economic life of our country and the construction of the state
lead to significant changes in the socio-cultural activities of
society, including in the field of physical education and in the
national system of physical education.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss11/S-pp315-321
This is an open-access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
public associations,
civil society institutions,
sports federations,
executive committee,
supreme governing div,
control and audit
commission,
trade unions.
Жамоат
бирлашмалари
фаолиятини
тартибга
солишнинг айрим ҳуқуқий масалалари (спорт
федерациялари мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жамоат бирлашмалари,
фуқаролик жамияти
институтлари,
спорт федерациялари,
ижроия қўмитаси,
олий бошқарув органи,
Мақолада жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий мақоми,
жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ёритиб берилган. Жамоат
бирлашмалари шакллари, уларни ташкил этиш мақсадлари
кўрсатиб берилган. Жамоат бирлашмаси сифатида спорт
федерациялари фаолиятининг конституциявий
-
ҳуқуқий
кафолатлари, бошқарув органлари фаолиятини тартибга
1
Employee of the Prosecutor General’s Office of the Republic of Uzbekistan
. E-mail: shokirnazarov@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
316
назорат
-
тафтиш
комиссияси,
касаба уюшмалари.
солишнинг
айрим
ҳуқуқий
масалалари,
уларни
молиялаштиришда юзага келаётган айрим ҳуқуқий
муаммоли вазиятлар таҳлил этилган. Профессионал спорт
муносабатларига оид давлат органларининг айрим
ваколатлари таҳлил қилинган. Тадбиркорлик субъектлари
(футбол клублари) нодавлат нотижорат ташкилотига
(Ўзбекистон футбол ассоциацияси) аъзолигининг ҳуқуқий
асослари таҳлил этилган. Мамлакатимиз ижтимоий
-
иқтисодий ҳаёти ва давлат қурилишидаги туб ўзгаришлар
жамият
ижтимоий
-
маданий
фаолиятида,
жумладан,
жисмоний тарбия соҳасида ҳамда сезиларли ўзгаришларга
олиб келаётганлиги алоҳида ажратиб кўрсатилган.
Некоторые
правовые
вопросы
регулирования
деятельности общественных объединений (на примере
спортивных федераций)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
общественные
объединения,
институты гражданского
общества,
спортивные федерации,
исполнительный комитет,
высший орган управления,
контрольно
-
ревизионная
комиссия,
профсоюзы.
В статье рассматривается правовой статус общественных
объединений, их роль в жизни общества и государства.
Указаны формы общественных объединений, цели их
организации. Анализируются конституционно
-
правовые
гарантии деятельности спортивных федераций как
общественного объединения, некоторые правовые вопросы
регулирования
деятельности
органов
управления,
некоторые правовые проблемные ситуации, возникающие
при их финансировании. Были проанализированы некоторые
полномочия государственных органов в отношении
отношений
с
профессиональным
спортом.
Проанализированы
правовые
основы
членства
в
некоммерческой организации хозяйствующих субъектов
(футбольных клубов) (Футбольная ассоциация Узбекистана).
Особо отмечается, что фундаментальные изменения в
социально
-
экономической
жизни
нашей
страны
и
строительстве государства
приводят к значительным
изменениям
в
социально
-
культурной
деятельности
общества, в том числе в области физического воспитания и в
национальной системе физического воспитания.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жамоат бирлашмаларининг
конституциявий асослари мустаҳкамланган бўлиб, унда ушбу ташкилотларнинг
турлари, ташкил этиш шартлари ва улар фаолияти кафолатларига оид нормалар
мустаҳкамланган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра адлия органларида рўйхатдан ўтган
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари сони
9
160 тани (2019 йил 1 январь ҳолатига кўра 9
860 та, 2020 йил 1 январь ҳолатига
10
502 та) ташкил қилиб, шундан 600 таси Адлия вазирлиги ҳамда 8
560 таси
ҳудудий адлия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган [1].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
317
Конституциямизда жамоат бирлашмаларига алоҳида эътибор қаратилиши
ҳамда
уларнинг ҳуқуқий мақомига алоҳида XIII боб бағишланиши бежиз эмас [2].
Конституциямизда
жамоат
бирлашмаларининг
ҳуқуқий
мақоми
белгиланиши мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва инсон
ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни эътироф этишдан келиб
чиққанлигини кўриш мумкин. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларациясининг 20
-
моддасида “Ҳар бир инсон тинч йиғинлар ўтказиш ва
уюшмалар тузиш ҳуқуқига эга” эканлиги, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро пактнинг 22
-
моддасида “Ҳар бир инсон бошқалар билан
уюшиш эркинлиги ҳуқуқига, шу жумладан, касаба уюшмалар ташкил этиш
эркинлиги ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун шундай уюшмаларга кириш
ҳуқуқига эга” эканлиги каби қоидалар шулар жумласидандир. Ўз навбатида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10, 12, 15, 30, 34 ва 44
-
моддалари
билан ҳамоҳанг эканлигини, шунингдек, ушбу нормалар мазмунига халқаро
ҳуқуқий
ҳужжатлар нормаларининг тўла сингдирилганлигини эътироф этиш
лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12
-
моддасида
белгиланган ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг
хилма
-
хиллиги асосида ривожланиши тўғрисидаги нормани реализация қилишга
ҳам
хизмат қилади.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида жамоат
бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш, тугатиш,
уларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш, улар
томонидан солиқ, статистика ва рўйхатга
олувчи органларга ҳисоботлар тақдим
этиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонуности ҳужжатлари қабул
қилинди
.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 40
-
моддасига мувофиқ,
“Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий
фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида,
шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши
мумкин” [3].
Аксарият
давлатларнинг
конституцияларида
жамоат
бирлашмаси
ишлатилади.
Шунингдек,
кўпчилик
давлатларда
нодавлат
нотижорат
ташкилотига нисбатан махсус юридик таъриф мавжуд эмас [4].
Фикримизча, асосий Қонунда нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига
эмас, жамоат бирлашмасига устунлик берилиши кўп жиҳатдан фуқароларнинг
уюшиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги Қонунида “Нодавлат нотижорат ташкилоти —
жисмоний ва (ёки)
юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад
(фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган
даромадларни
(фойдани)
ўз
қатнашчилари
(аъзолари)
ўртасида
тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир”, деб таъриф берилган.
Хусусан, Қонуннинг 10
-
моддасига кўра, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек, қонунларда
назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин”. [5]
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
318
Бундан кўриниб турибдики, тижорат мақсадларини кўзламайдиган барча
нодавлат
ташкилотлари
миллий
қонунчиликда
“нодавлат
нотижорат
ташкилотлар” тушунчаси остида бирлашиб, бир қанча ташкилий
-
ҳуқуқий
шаклларда намоён бўлиши мумкин.
Бугунги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси профессионал футбол
клублари ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этмоқда. Ассоциация нодавлат
нотижорат ташкилоти сифатида профессионал спорт фаолиятини бошқаради ва
мувофиқлаштиради. Фикримизча, мазкур ҳолат нодавлат секторнинг ҳуқуқий
табиатига зид келади. Яъни, жамоат бирлашмалари томонидан жисмоний ва
юридик шахсларнинг муштарак манфаатларини ифода қилишда ҳамда ўз
фаолиятини олиб бориш жараёнида юридик шахсларни аъзоликка қабул қилиш
орқали улардан турли аъзолик ва кириш бадаллари олишда муаммоларни юзага
келтиради.
“Ўзбекистон
Республикасида
жамоат
бирлашмалари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1
-
моддасида бунинг кенгроқ таърифи
келтирилган: “Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт,
ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги
қонуний
манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган
фуқароларнинг хоҳиш
-
иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга
келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир”.
Фикримизча, юқоридагилардан келиб чиқиб, нодавлат нотижорат
ташкилотлари тўғрисидаги кодекс лойиҳасида бир вақтнинг ўзида ҳам юридик
шахслар ҳам жисмоний шахслар умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя
қилиш мақсадида тузиладиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг
ташкилий
-
ҳуқуқий шакли назарда тутилиши мақсадга мувофиқ.
Жаҳон ва миллий тажриба шуни кўрсатадики, нотижорат ташкилотлар
фуқароларнинг
соғлиғини
сақлаш,
жисмоний
маданият
ва
спортни
ривожлантириш, фуқароларнинг маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларини
қондириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
низоларни ҳал қилиш, юридик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, хайрия ёрдамларини
кўрсатиш ва бошқа мақсадларда ижтимоий, хайрия, маданий, маърифий, илмий ва
бошқарув мақсадларига эришиш учун ташкил этилиши мумкин [6]
.
Жамоат бирлашмасининг жамият ва давлатда бажарадиган асосий
функцияларини қуйидагича келтириш мумкин:
–
фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт ва
ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги
қонуний
манфаатларни биргаликда рўёбга чиқариш, давлат бошқарувида қатнашиш,
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни ривожлантириш учун давлат ва жамият
ишларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун шароит яратади;
–
замонавий фуқаролик жамиятининг шаклланишида, демократия қарор
топишида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишида муҳим
яратувчанлик ролини ўйнайди, хусусан, аҳолининг кенг қатламларини ижтимоий
ва ҳуқуқий ҳимоя қилишга, уларга ҳуқуқий билим бериш, маданий
-
маърифий
ишларни олиб боришга, ижтимоий муносабатларни демократлаштиришга
кўмаклашади ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан
уйғунлашувда эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг гарови ҳисобланади;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
319
–
ҳуқуқий
давлат шаклланиши учун замин ҳозирлаб, бу жараённи қуйидан,
омма ичидан туриб кучайтиради, ижтимоий муносабатларга ўзини
-
ўзи
бошқаришнинг янгича элементларини олиб киради, ҳуқуқий қадриятлар
устуворлигини қарор топтиради, фуқароларда жамият манфаатларини ҳимоя қилиш
борасида халқ ҳокимиятчилиги принципини амалга оширишга ёрдам беради;
–
аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий онгини юксалтиришда, фуқаролар
ташаббуслари ва ижтимоий фаолликларини рағбатлантиришда беқиёс аҳамият
касб этади, уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, уларга бепул юридик маслаҳатлар
бериш, ҳуқуқий маорифни ривожлантириш, қўллаб
-
қувватлашга муҳтож
шахсларни (ногиронлар, болаларни) ҳимоя қилиш, аниқ моддий ва маънавий
ёрдам кўрсатишни амалга оширади;
–
иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
билан боғлиқ умуммиллий ва минтақавий вазифаларни ҳал этишга ўзига хос ҳисса
қўшади, хусусан, мамлакатдаги ва ҳудудлардаги ижтимоий ва иқтисодий вазиятни
барқарорлаштириш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда
фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш органлари билан узвий ҳамкорликни амалга
оширади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мисолида айтиш мумкинки, жамоат
бирлашмаларининг
халқаро
спорт
ташкилотига
аъзолиги
муайян
мажбуриятларни
келтириб чиқаради. Бугунги кунда халқаро федерациялар
фаолияти умумбашарий қадриятлар ва халқаро ҳамжамият томонидан тан
олинган принциплар муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳар
қандай белги –
жинс, ирқ, тана
ранги, тил, дин, сиёсий ёки бошқа қарашлар, ижтимоий келиб
чиқиши бўйича
таҳқирлаш қатъиян
тақиқланиши белгиланган.
ФИФАнинг олий органи тенг сайлов ҳуқуқларига эга барча миллий спорт
федерацияларининг иштирокида ташкил этиладиган Конгресс ҳисобланади. Ҳар
бир халқаро федерация олий органининг мақсад ва вазифалари бўлгани каби
Конгресснинг ҳам ўз мақсад ва вазифалари мавжуд:
–
низом ва қоидаларга, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун овоз
бериш;
–
ҳар
4 йилда Президент, Вице
-
Президент ва Ижроия Қўмитанинг бошқа
аъзоларини лавозимга тайинлаш;
–
ўтган Конгресс баённомасини тасдиқлаш;
–
аудиторлар томонидан текширилган баланс ҳамда фойда ва зарар
даромадлар ҳақидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
–
ташқи аудитлар ҳисоботи эшитилгандан сўнг Ижроия Қўмитани тарқатиб
юбориш;
–
бюджетни тасдиқлаш;
–
аъзоларнинг йиллик тўловлари тўғрисида қарор қабул қилиш;
–
Ижроия Қўмита тавсиясига кўра, ҳар икки йилда малакали ташқи
аудиторларни тайинлаш;
–
Ижроия Қўмита таклифига кўра, Фахрий Президент, Фахрий Вице
-
Президент ҳамда Фахрий Аъзони лавозимига тайинлаш;
–
аъзоликка қабул қилиш, четлатиш ва аъзоликдан чиқариш масалаларини
ҳал этиш;
–
Ижроия Қўмита аъзосини
лавозимидан
озод этиш. [6]
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
320
Конгресси қарорига кўра амалга оширилади ва қуйидаги ҳолларда унинг
таркибидан чиқарилиши мумкин:
➢
Устав, қоида ва қарорларини жиддий равишда
бузганда;
➢
Такроран ФИФА Устави, қоидаларни бузганда;
➢
Иккита огоҳлантиришга қарамай, ФИФА олдида ўз молиявий
мажбуриятларини бажармаганда;
➢
футбол спорт тури сифатида ўз давлатида тан олмаганда.
Лекин айрим ҳолларда мамлакат ичида бир вақтнинг ўзида муайян спорт
тури бўйича иккита нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтади.
Бундай ҳолда халқаро спорт ташкилотидан рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатлари
тасдиқланган ННТ мазкур ташкилот фаолиятида иштирок этиши мумкин.
Фикримизча, муайян спорт турлари бўйича спорт федерациялари ташкил этишда
жисмоний тарбия ва спорт соҳасига масъул вазирлик ва идораларнинг
консультацияларини ҳам давлат рўйхатидан ўтказишда нодавлат нотижорат
ташкилотларига услубий ёрдам сифатида кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.
Жамоат бирлашмаларини бошқаришнинг муҳим муаммоларидан бири
навбатдан ташқари конференция (олий бошқарув органи)ни чақириш ва ўтказиш
бўйича ягона амалиёт йўқлиги ҳисобланади. Масалан, спорт федерациясида 2018
йил май ойида чақирилди. Конференция кун тартибига Федерация Президентини
навбатдаги 5 йил муддатга сайлаш масаласи қўйилди. Конференцияга Ўзбекистон
Миллий Олимпия Қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари
чақиртирилди. Адлия вазирлиги ушбу конференция вақти ва жойи ҳақида
хабардор қилинган бўлса
-
да, вазирлик вакиллари конференция йиғилишида
иштирок этмади.
Орадан 4 ой вақт ўтиб, Федерация ижроия қўмитаси раиси томонидан
2018 йил сентябрь ойида яна федерациянинг навбатдан ташқари конференцияни
чақириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Мазкур конференцияда амалдаги
Федерация Президенти иштирок этмади. Бироқконференцияда янги Федерация
Президентини сайлаш масаласи кун тартибига қўйилди ва шу масала бўйича
тегишли қарор қабул қилинди.
Фикримизча, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мол
-
мулкини
тасарруф
қилиш
бўйича
коллегиал
раҳбар
органларнинг
иштироки,
манфаатдорлик, аффилланган шахслари билан битимлар тузиш ҳамда ҳомийлик
хайрияларини олувчи шахслар ҳисобини юритиш тартибга солинмаган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йилда 150 дан ортиқ нодавлат
нотижорат ташкилотлари томонидан хорижий субъектлардан 800 млрд сўм
эквивалентдаги пул маблағлари олинган.
2019 йил ноябрь ойида ЕХҲТ томонидан
Ногиронлар ассоциацияси ва Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти сайлов
билан боғлиқ тадбирларини молиялаштирган.
Жамоат бирлашмасинининг ўзига хос хусусиятлари хусусида ҳуқуқшунос
олим Б.
Нариманов қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатади:
биринчидан, жамоат бирлашмасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
учун Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган камида 10 фуқаросининг
ташаббуси талаб қилинади, бунда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар
сиёсий партиялардан ташқари ҳар қандай жамоат бирлашмаларига аъзо
бўлишлари мумкин; иккинчидан, фуқаролар ихтиёрий равишда жамоат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2022) / ISSN 2181-1415
321
бирлашмаларини ташкил этишлари ва уларга аъзо бўлишлари мумкин, лекин
уставларда кўзда тутилган ҳолатларда жамоавий аъзолар (меҳнат жамоалари,
жамоат кенгашлари ва бошқалар) жамоат бирлашмаларининг юридик шахс
ҳисобланмайдиган
жамоавий аъзолари бўлишлари мумкин; учинчидан, жамоат
бирлашмасининг барча аъзолари, жамоат бирлашмасидаги мақоми ва ҳолатидан
қатъи назар, бир хил ҳуқуққа эга ҳамда қарорлар қабул қилишда ва мол
-
мулкни
бошқаришда бир хил мажбуриятларга эгадирлар; тўртинчидан, жамоат
бирлашмалари иштирокчиларининг кириш ва аъзолик бадалларини тўлашлари
мажбурий талаб ҳисобланмайди, фуқаронинг жамоат бирлашмаси фаолиятидаги
иштироки ва аъзолик бадалининг тўланиши унинг ҳуқуқларини чеклаш ёки
устунлик ўрнатиш учун асос бўла олмайди [7]
.
N.
Kolleck [8] ва M.
Lyons [9] томонидан ўтказилиб эълон қилинган тадқиқот
натижаларига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкилий
-
ҳуқуқий
шаклларига солиб қолип белгилаш асосан МДҲ давлатларига хос ҳисобланади.
Фикримизча, Ўзбекистоннинг бу борадаги миллий қонунчилигининг ноёб
хусусияти шундан иборатки, ННТнинг ташкилий
-
ҳуқуқий шакллари рўйхати улар
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш қонунчилик билан белгилаб қўйилган, чунки
оқилона ички тузилма, қарорлар қабул қилиш ва мол
-
мулкни бошқариш механизми
туфайли ташкилот ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлаши зарур.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш
соҳасида // URL: https://www.minjust.uz/uz/activity/nnosphere/101621/
.
2.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –
Т.: Ўзбекистон, 2018. –
80 б.
3.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й.,
2-
сонга илова.
4.
Либоракина
М. Некоммерческий сектор международный опыт //
https://socpolitika.ru
5.
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375
-
сон
6.
Нариманов
Б. Халқаро ҳуқуқий нормаларда нодавлат нотижорат
ташкилотларининг тушунчаси //
Общество и инновации. –
2022.
–
Т. 3. –
№. 10/S. –
С. 243–
248.
7.
https://www.fifa.com/about-fifa/organisation/secretary-general
8.
Нариманов Б. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий
-
ҳуқуқий
шакллари: назарий
-
ҳуқуқий таҳлил //
Общество и инновации. –
2021.
–
Т. 2. –
№. 12/S. –
С. 353–
359.
9.
Kolleck N. The power of third sector organizations in public education // Journal
of Educational Administration.
–
2019.
10.
Lyons M. Third sector: The contribution of non-profit and cooperative
enterprise in Australia.
–
Routledge, 2020.
