Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some problems of classifying measures within the
framework of the mechanism of limitation of individual
rights in pre-trial proceedings
Bekzod KOBULOV
1
University of Public Security of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2023
Received in revised form
15 April 2023
Accepted 25 April 2023
Available online
15 May 2023
The article sets out new mechanisms, types of classification
of procedural coercive measures, and investigative actions
related to the limitation of the constitutional rights of existing
persons in criminal-procedural legislation. Also, specific
proposals for contradictions, legal loopholes, and elimination of
certain existing ones in criminal-procedural legislation
regarding coercive measures and investigative actions related
to restrictions on individual rights are described.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3/S-pp9-18
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
restriction of individual
rights,
coercive measures,
investigative actions,
investigator,
interrogator,
prosecutor,
court.
Судга қадар иш юритувида шахс ҳуқуқларини чеклаш
механизми доирасидаги чораларни таснифлашнинг
айрим муаммолари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
шахс ҳуқуқларини чеклаш,
мажбурлов чоралари,
тергов ҳаракатлари,
суриштирувчи,
терговчи,
прокурор,
суд.
Мақолада жиноят
-
процессуал қонунчилигидаги
мавжуд
шахсларнинг конституциявий ҳуқуқларини чеклаш билан
боғлиқ процессуал мажбурлов чоралари ва тергов
ҳаракатларини таснифлашнинг янги механизмлари, турлари
ажратилган. Шунингдек, шахс ҳуқуқларини чеклаш билан
боғлиқ мажбурлов чоралари ва тергов ҳаракатлари
борасидаги жиноят
-
процессуал қонунчиликдаги мавжуд
айрими қарама
-
қаршиликлар, ҳуқуқий бўшлиқлар ва уларни
бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар баён қилинган.
1
Independent researcher, University of Public Security of the Republic of Uzbekistan.
Е
-mail: b.kobulov@bk.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
10
Некоторые проблемы классификации мер в рамках
механизма ограничения прав личности в досудебном
производстве
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
ограничение прав
личности,
меры принуждения,
следственные действия,
следователь,
дознаватель,
прокурор,
суд.
В статье излагаются новые механизмы, виды
классификации процессуальных мер принуждения и
следственных действий, связанных с ограничением
конституционных прав существующих лиц в уголовно
-
процессуальном
законодательстве.
Также
описаны
конкретные предложения по устранению противоречий,
правовых лазеек и некоторых существующих в уголовно
-
процессуальном
законодательстве,
касающихся
мер
принуждения и следственных действий, связанных с
ограничением прав личности.
Жиноят
-
процессуал фаолият инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига энг
кўп даражада дахл қилувчи жиноий жазони, шунингдек, давлат мажбурлов
чораларини (ушлаб туриш, ҳибсга олиш (қамоқ), тинтув ўтказиш ва ҳ.к.) қўллаш
билан боғлиқ бўлиб, бу орқали жиноятларни тез ва тўла очиш ҳамда жиноят содир
этганларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлаш учун зарур шароит
яратилади. Шу сабабли ушбу фаолият одил судлов кафолатларини ҳамда шахснинг
ҳуқуқ
ва эркинликлари кафолатларини яратувчи ҳуқуқий нормалар (Жиноят
-
процессуал кодекс
11
–
27-
м.) билан қатъий ва батафсил тартибга солинади. Ушбу
нормалар муҳимлиги
сабабли, уларни фақат қонун чиқарувчи ҳокимият
белгилайди
[1].
Амалдаги ЖПКга мувофиқ, шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар
етказган (жиноят содир этган) субъектларга нисбатан давлат томонидан
белгиланган таъсир чораларини тегишли органлар (муассасалар), мансабдор
шахслар ва шахслар мажбурий тартибда қўллаши мумкин. Бунда давлат
мажбурловининг шакли бўлган жиноят
-
процессуал мажбурлов қўлланилади.
Жиноят
-
процессуал мажбурлов чораларини қўллашдан мақсад процесс
иштирокчиларининг зиммасидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш,
шунингдек, жиноят ишларини юритиш учун мақбул бўлган шарт
-
шароитларни
яратишдан иборат
[1. 256
б
.].
Жиноят
-
процессуал мажбурлов деганда, жиноят процессининг вазифалари
самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга
таҳдид туғдирувчи ноқонуний қилмишларнинг олдини олиш мақсадида, қонунда
белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва белгиланган тартибда ваколатли
субъектлар томонидан жиноят процессининг иштирокчиларига нисбатан
қўлланиладиган
шахсий, мулкий ва ташкилий тавсифдаги ҳуқуқий чекловлар
кўринишидаги давлатнинг таъсир чоралари йиғиндиси тушунилади
[1. 257
б.
].
К.
Калиновскийнинг фикрига кўра, “Жиноят
-
процессуал мажбурлов чоралари
-
бу процессни олиб борувчи органларнинг жиноят
-
процессуал қонун ҳужжатларида
назарда тутилган, жараённинг бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини уларнинг
иродасига қарши чеклайдиган ҳаракатлари ва қарорлари.”
[2]
ҳисобланади
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
11
Бу ўринда К.
Калиновскийнинг фикрларига тўлиқ қўшила олмаймиз. Чунки
унинг
фикрларида мажбурлов чораларини бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини
уларнинг иродасига қарши чеклайдиган ҳаракатлар ва қарорлар сифатида баҳолаш
каби бир мунча бир ёқлама ёндошув мавжуд. Бизнинг фикримизча, мажбурлов
чораларини фақатгина шахсларнинг ҳуқуқларини
чеклаш эмас, балки иккинчи
жабрланувчи томоннинг қонуний манфаатларини тиклаш ва қонун устуворлигини
таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўз навбатида, К.
Калиновискийнинг мажбурлов чораларини таснифлаш
борасида бир қанча
ижобий натижаларга эришганлигини эътироф этган ҳолда,
ушбу таснифлаш жараёнига тўхталиб ўтсак.
Унинг фикрича, мажбурлов чораларни таснифлаш бир неча мезонларга
мувофиқ амалга оширилади. Жумладан:
–
Таркибга кўра мажбурлаш жисмоний ёки руҳий бўлиши мумкин;
–
Мавзу бўйича. Мажбурий чоралар процессуал ва процессуал бўлмаган
ҳуқуқларни ва процессес иштирокчиларини чеклашга қаратилган бўлиши мумкин.
Чекланган ҳуқуқнинг тури ва уни чеклаш даражаси мажбурлаш чораларини
зўравонлик даражаси бўйича ажратишга имкон беради;
–
Ариза бериш тартибига кўра: тортишув тартибида қўлланиладиган
чоралар (тарафнинг илтимосига биноан суд томонидан) ва қидирув тартибида
қўлланиладиган
чоралар (тергов органи томонидан ўз ташаббуси билан). Қарама
-
қарши процедура (суд қарори) фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини
чеклайдиган чораларни талаб қилади. Фавқулодда вазиятларда мажбурлаш
қидирув
моделига мувофиқ дарҳол қўлланилади (ЖПКНинг 5
-
моддаси 165
-
қисми).
–
Мажбурлашдан фойдаланиш асосида у кейинги ёки профилактика
(профилактика) бўлиши мумкин. Кейинги мажбурлаш процессуал нормаларнинг
бузилиши натижаси ҳуқуқбузарнинг процессуал жавобгарлиги. Уни қўллаш учун
асос жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бундан ташқари, қўллаш мақсадларига
кўра, кейинги мажбурлаш жазо (мақсад ҳуқуқбузарлик содир етувчига
жавобгарликни юклаш) ва тикловчи ёки ҳимоя чораларига (мақсади бузилган
қонун
ва тартибни тиклаш учун жавобгарликни юклаш емас) бўлинади. Жазо
мақсадлари бир пул жазо қўллаш томонидан таъқиб қилинган ва гаров давлат
даромад мурожаат профилактика чораси шаклида амалга оширилади. Ресторатив
мажбурлаш чоралари субъектив ҳуқуқларни ҳимоя қилади ва мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлайди. Булар: суд залидан ҳуқуқбузарни чиқариб юбориш,
эҳтиёт чорасини қаттиқроқ чорага ўзгартириш (110
-
модда); тергов ҳаракатлари
пайтида қаршиликни енгиш ва ҳоказо.
Эҳтиёт чоралари шаклидаги мажбурлаш келажакда процессуал тартибни
бузилишининг олдини олиш билан боғлиқ. Бундай мажбурлаш мажбурий
шахсларнинг айбисиз қўлланилади ва профилактика ва ҳимоя ҳисобланади. Уни
қўллаш учун асос келажакда юзага келиши мумкин бўлган процессуал бузилиш
ҳақида
оқилона тахминдир. Ушбу гуруҳга қуйидагилар киради: гумон
қилинувчини ҳибсга олиш, эҳтиёт чоралари, мулкни олиб қўйиш ва бошқалар.
–
Тикловчи ва профилактик мажбурлов чоралари мақсадлари учун тўрт
гуруҳга бўлинади: а) далилларни олиш, б) мулкий жазолар, в) процесс давомида
буюртма, в) айбланувчи ёки гумон қилинувчининг тўғри хулқ
-
атвори.
Россия
Федерациясининг
Жиноят
-
процессуал
кодекси
процессуал
мажбурлаш чораларини уч гуруҳга ажратади:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
12
1) гумон қилинувчини ҳибсга олиш (12
-
боб);
2) эҳтиёт чоралари (13
-
боб);
3) бошқа мажбурий чоралар (14
-
боб).
Мажбурлаш чораларининг учинчи гуруҳи яна иккига бўлинади: а) гумон
қилинувчи
ва айбланувчига нисбатан қўлланилади
(111-
модданинг 1
-
қисми) ва б)
жабрланувчига, гувоҳга, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга, экспертга,
мутахассисга, таржимонга нисбатан қўлланилади (111
-
модданинг 2
-
қисми)
[2].
Рус олимларидан яна бири, В.А. Яблоков чеклашларнинг қонунийлигини суд
томонидан текширилаётган конституциявий ҳуқуққа кўрақуйидаги турларга
таснифлаган:
1)
озодлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқининг чекланишининг қонунийлиги
устидан суд назорати;
2)
ёзишмаларнинг сир сақланиши ҳуқуқи чекланишининг қонунийлиги
устидан суд назорати;
3)
турар
-
жой дахлсизлиги ҳуқуқи чекланишининг қонунийлиги устидан суд
назорати;
4)
хусусий мулк ҳуқуқи чекланишининг қонунийлиги устидан суд назорати;
5)
бошқа конституциявий ҳуқуқлар чекланишининг қонунийлиги устидан
суд назоратини ажратган
[3].
Шу ўринда ушбу олимларнинг таснифлашларига қисман қўшилган ҳолда,
шахс ҳуқуқларини чекловчи чораларни ўз Конституциямиз ва миллий
қонунчилигимздан келиб чиққан ҳолда таснифлаш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз
.
Бизнинг фикримизча бугунги кунда мамалакатимиз жиноят
-
процессуал
қонунчилик
назариясида ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида судга қадар иш
юритувида шахс ҳуқуқларини чеклаш механизми доирасидаги чоралар аниқ
ва
етарлича таснифланмаган. Шу муносабат билан тадқиқот иши доирасида шахсий
фиклар ва амалий тажрибадан келиб чиққан ҳолда ушбу чораларини қуйидагича
таснифлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик.
Хусусан, қўлловчи субъектлар бўйича, турлари бўйича, чорани қўллаш
натижасида шахснинг қандай ҳуқуқлари чекланиши бўйича, далиллар нуқтаи
назаридан, ташкилий мақсадлари бўйича, ўтказиш зарурати бўйича, техник
воситалардан фойдаланиш бўйича, Жиноят
-
процесси босқичлари (жиноят
ишининг мавжудлиги) бўйича, чораларни қўллаш мумкин бўлган жиноят процесси
иштирокчилари бўйича таснифлашни лозим топдик.
Биринчи навбатда чораларни қўлловчи субъектларига тўхталадиган бўлсак,
бу чоралар
суд томонидан қўлланадиган чоралар
, булар: паспортнинг
(ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, айбланувчини
лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш каби
мажбурлов чоралари, қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари,
мурдани эксгумация қилиш ва почта
-
телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш каби
тергов ҳаракатлари.
Прокурор санкцияси асосида қўлланиладиган чоралар
эса ЖПКнинг
382-
моддасида белгиланган бўлиб, унга мувофиқ, прокурор тинтув ўтказишга,
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни эшитиб туришга ҳамда улар орқали узатиладиган ахборотни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
13
олишга, уй
-
жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ҳамда бошқа
сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик
жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи ҳамда
абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар ҳақида ахборот
олишга қаратилган тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказишга рухсат беради
[4].
Мана шу таснифлаш асносида жиноят
-
процессуал қонунчилигидаги бир ҳуқуқий
бўшлиққа гувоҳ бўлишимиз мумкин. Яъни ЖПКнинг 89
-
модда давлат сирлари
бўлган ҳужжатлар ёки нарсаларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ва унга доир бошқа
ҳаракатлар
фақат суриштирувчи ёки терговчининг прокурор санкция берган
қарорига биноан ёхуд суд ажримига кўра амалга оширилиши мумкинлиги
[4]
белгиланган ҳолда, ЖПКдаги прокурор ваколатлари келтирилган моддаларида
ёхуд 20
-
боб (Олиб қўйиш ва Тинтув)ида банк сири бўлган ҳужжатларни прокурор
санкцияси асосида олиниши белгиланмаган.
Бироқ Ўзбекистон Республикаснинг 30.08.2003 йилдаги “Банк сири
тўғрисида”ги Қонунининг 9
-
моддасида “Банк сирини ташкил этувчи
маълумотларни прокуратура, тергов ва суриштирув органларига тақдим этиш
Банк сирини ташкил
этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва
суриштирув органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган
жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда, етказилган зарар ундириб олинишини ёки
унинг мол
-
мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд
суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан
тақдим этилади
[5]
.” деб белгиланган.
Натижада, тергов амалиётида шахснинг бевосита мулкий ҳуқуқлари билан
муҳофаза қилинувчи банк сири бўлган ҳужжатлар прокурор санкцияси асосида
олиб қўйилмоқда ва бу ҳолатларни ЖПКда тартибга солинмагани жиноят
-
процессуал қонунчиликдаги бўшлиқ сифатида сақланиб қолмоқда.
Терговчи (суриштирувчи) томонидан қўлланиладиган чоралар
эса
ушлаб туриш, мажбурий келтириш, фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан
кечириш,
фуқаронинг уйи ёки хизмат жойи ва кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш ҳисобланди. Гарчи ушбу чоралар натижасининг шахснинг
дахлсизлик ҳуқуқи, мулкининг дахлсизлигига таъсир этса
-
да, уларни қўллаш
бўйича ягона тартиб ЖПКда белгиланмаган. Хусусан, муносиб хулқ
-
атворда бўлиш
тўғрисида тилхат, шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг
кафиллиги, гаров, вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш,
ҳарбий
хизматчининг хулқ
-
атвори устидан қўмондонлик кузатувига топшириш
каби эҳтиёт чоралари ҳам терговчининг қарори асосида танланади, мажбурий
келтириш терговчининг ЖПКнинг 263
-
моддасида белгиланган тартибда чиқарган
қарори
асосида амалга оширилади, ушлаб туриш эса жиноят иши қўзғатилгунига
қадар ЖПКнинг 224
-
моддаси тартибида баённомаса асосида, жиноят иши
қўзғатилганидан сўнг 227
-
модда тартибида ушлаб туриш тўғрисидаги қарор
асосида амалга оширилади. ЖПКнинг 139
-
моддасида эса “фуқаронинг уйи ёки
хизмат жойи зарурати бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи
органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи бу ҳақда қарор, суд эса
ажрим чиқаради. Турар жойи кўздан кечирилаётган шахс ёки тегишли корхона,
муассаса, ташкилотнинг вакили чиқарилган қарор ёки ажрим билан
таништирилиб, бу ҳақда имзо чектирилади”
[6]
деб белгилангани ҳолда
фуқаронинг уйи ёки хизмат жойида эксперимент ёки кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш масаласи очиқ қолган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
14
Амалдаги ЖПКнинг сақланиб қолаётган ҳуқуқий бўшлиқлардан яна бири иш
бўйича объектив далилларни тўплашда самарали хизмат қилувчи абонентлар ёки
абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар ҳақида ахборот олиш билан
боғлиқ тергов ҳаракатининг мавжуд эмалиги ҳамда бу турдаги далилларни
тўплаш
бевосита исбот қилиш субъекти ҳисобланмаган тезкор
-
қидирув
фаолиятини амалга оширувчи орган мансабдор шахси орқали олинаётганлиги
ҳисобланади.
Шахс ҳуқуқларини чекловчи чоралари мазмуни ва қўлланиш мақсадига кўра
икки турга, яъни мажбурлов чоралари ва тергов ҳарокатларига бўлинади.
Мажбурлов чоралари ЖПКнинг 4
-
бўлимида белгиланган тартибда
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан жиноят процесси
иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик
қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек,
гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва
ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса қўлланади
[6].
Жиноят
-
процессуал мажбурлаш чораларини қўллаш муносабати билан
шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ хусусий масалалар
даражасида; тартибга солувчи тартибга солиш муаммолари ва давлат
мажбурлашнинг айрим чораларини қўллаш амалиёти, шунингдек бошқа
жиҳатларини
А.В.
Белоусов,
Н.В.
Буланова,
Н.В.
Буишая,
А.В.
Величко,
И.А.
Веретенников, М.Г.
Гайдышева, В.Н.
Галузо, M.X.
Гельдибаев, О.С.
Гречишпикова,
П.В.
Гридюко,
Е.В.
Гусельпикова,
Л.И.
Дапьшипа,
К.В.
Задерако,
Г.П.
Ивлев,
Н.И.
Капииус, H.Н.
Ковтуи, H.Н.
Короткий, Н.В.
Уговец
, P.P.
Maизов, Е.А.
Малина,
И.В.
Машиенко, Н.Г.
Нарбикова, Ю.Г.
Овчинников, А.В.
Ольшевский, В.Т.
Очередин,
Е.А.
Пидусов, А.В.
Писарев, К.В.
Гитулько, К.В.
Попов, В.В.
Смирнов, А.В.
Тарасов,
П.В.
Ткачева, Л.К.
Трунова, И.Б.
Тутыиии, И.М.
Хапаевлар ўрганишган. Шу соҳада
тадқиқот олиб борган О.И.
Цоколованинг фикрига кўра, жиноят
-
процессуал
мажбурлашмс
–
бу процесснинг мақсадларига эришиш учун жиноят
-
процессуал
ҳуқуқий муносабатларга давлат ҳокимиятининг таъсир қилиш усули
[7].
Шу ўринда О.И.Цоколованинг ушбу фикрига қўшилган ҳолда шуни
таъкидлаш мумкинки, давлат жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун
барча соҳадаги ижтимоий муносабатлариннг ҳуқуқнинг тегишли тармоқлари
орқали тартибга солади. Ўз навбатида шахснинг жиноий қилмишлари учун жазо
муқаррарлигини таъминлаш ҳамда жиноий қилмиш натижасида жабрланган
бошқа шахсларнинг қонуни манфаатларини тиклаш мақсадида давлат ўзининг
тегишли
мансабдор шахслари орқали ўрнатилган риоя қилинишини таъминлайди.
Амалдаги ЖПК бўйича мажбурлов чораларининг қуйидаги турлари мавжуд,
яъни
26-
боб Мажбурлов чоралари (213
-219), 27-
боб Ушлаб туриш (220
-235),
28-
боб Эҳтиёт чоралари (236
-254), 281-
боб Паспортнинг (ҳаракатланиш
ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш (254
1
-254
6
), 29-
боб Лавозимдан
четлаштириш (255
-260), 30-
боб Мажбурий келтириш (261
-266), 31-
боб Шахсни
тиббий муассасага жойлаштириш
[7].
Бироқ, миллий қонунчилигимизда бу борада муайян ҳуқуқий бўшлиқлар
мавжуд. Жумладан мол
-
мулкни хатлаш хусусияти ва қўлланиш мақсадига кўра,
мажбурлов чоралари сирасига кирса
-
да, айни вақтда ЖПКда ҳукмнинг фуқаровий
даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг
ижросини таъминлашга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
15
хизмат қилувчи чораси сифатида белгиланган. Натижада, ушбу процессуал ҳаракат
на мажбурлов чоралари ва на тергов ҳаракатлари сирасига киритилмаган. Шу
билан бирга уни қўллашдаги яна бир камчилик бу –
шахснинг мулк ҳуқуқи
контитуциявий ҳуқуқи ҳисоблангани
ҳолда, ушбу процессуал ҳаракатни амалга
ошириш учун санкция прокурор томонидан берилиши белгиланганлигидир.
Жиноят
-
процессуал қонунчилигига кўра, шахснинг ҳаракатларида жиноят
таркиби бор ёки йўқлигини аниқлаш ва ҳолатга тўлиқ
ҳуқуқий баҳо бериш
мақсадида тегишли мансабдор шахслар суриштирувчи, терговчи ва прокурор
томонидан тегишли тергов ҳаракатлари ўтказилади. Ушбу ҳаракатларнинг
мазмуни ва шакли жиҳатдан А.Р.
Белкин томонидан берилган қуйидаги таърифга
қўшилишимиз мумкин яъни, “Тергов ҳаракатлари жиноят иши учун аҳамиятли
ҳолатларни исботлаш учун тўлиқ ангаланган ва тасдиқловчи операциялар
мажмуаси” ҳисобланади
[8].
Шу ўринда, амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан шахснинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ бўлган қуйидаги
тергов ҳаркатларини санаб ўтишимиз мумкин. Булар, олиб қўйиш,
тинтув,
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш,
почта
-
телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш, фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини
кўздан кечириш кабилар. Бироқ бу тергов ҳаракатларини шахснинг
конституциявий ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ тергов ҳаракатлари сифатида
таснифланишини фақатгина салбий нуқтаи назардан қарамаслик лозим
бўлади.
Чунки, тергов ҳаракатлари аниқ конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни
чеклаши мумкин, аммо шу билан бирга, худди шу ҳаракатлар ҳеч қандай салбий
мақсадларни кўзламайди, балки фақат жиноят
-
процессуал қонунининг
мақсадларига эришишга, яъни жиноятлардан азият чеккан шахслар ва
ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга
ва
шахсни ноқонуний ва асоссиз айбловдан, судланганликдан, унинг ҳуқуқ ва
эркинликларини чеклашдан уларни ҳимоя қилишга қаратилган
[9].
Чорани қўллаш натижасида шахснинг қандай ҳуқуқлари чекланиши
бўйича
,
таснифлашни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7
-
бобида
келтирилган “Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар”(25
-31-
моддалар), IX бобида
келтирилган “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” (36
-
модда)
[10]
дан келиб чиққан
ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Чунончи,
–
эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқини
чекловчи
чоралар
, ушлаб туриш,
қамоқ, уй қамоғи;
–
шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқни чекловчи чоралар
,
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни эшитиб туриш, почта
-
телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш;
–
турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи чоралар
, турар жойни кўздан
кечириш, тинтув, турар жойда ўтказиладиган эксперимент, кўрсатувларни ҳодиса
содир бўлган жойда текшириш;
–
шахс устида тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилмасликка бўлган
ҳуқуқларни чекловчи
, мурдани эксгумация қилиш, шахсни тиббий муассасага
жойлаштириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
16
–
эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекловчи чоралар
, муносиб хулқ
-
атворда
бўлиш тўғрисида тилхат, шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг
кафиллиги, гаров, вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш,
ҳарбий
хизматчининг хулқ
-
атвори устидан қўмондонлик кузатувига топшириш,
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш,
мажбурий келтириш;
–
мулк ҳуқуқини чекловчи чоралар
, мол
-
мулкни хатлаш, олиб қўйиш;
–
меҳнат қилиш ҳуқуқини чекловчи чора
, айбланувчини лавозимидан
четлаштириш.
Далиллар нуқтаи назаридан
шахс ҳуқуқларини чекловчи чораларни далиларни
тўплашга қаратилган
ва
сақлашга қаратилган
чораларга ажратиш мумкин.
Далилларни тўплашга қаратилган чоралар
сифатида, шахсни тиббий
муассасага жойлаштириш, мурдани эксгумация қилиш, олиб қўйиш ва тинтув,
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, почта
-
телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш, турар жой ва биноларни кўздан
кечиришни кўрсатиш мумкин.
Далилларни сақлашга қаратилган
чоралар
сифатида ушлаб туриш, эҳтиёт
чоралари, лавозимдан четлаштириш, мол
-
мулкни хатлашни эътироф этиш мумкин.
Ташкилий мақсадлари бўйича
шахсни терговга келишини таъминловчи ва
ҳукмнинг ижро этилишини таъминловчи чораларга бўлинади.
Терговга келишини таъминловчи чоралар
, мажбурий келтириш, паспортнинг
(ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш мажбурлов
чоралари ҳисобланади.
Ҳукмнинг
ижро этилишини таъминловчи чоралар
, мол
-
мулкни хатлаш,
эҳтиёт чоралари ҳисобланади.
Ўтказиш заруратига кўра
, бирламчи ва иккиламчи чораларга бўлинади.
Бирламчи ўтказилиши лозим бўлган чоралар
, бу мурдани эксгумация қилиш,
тинтув, олиб қўйиш, турар жой ва биноларни кўздан кечириш, ушлаб туриш,
мажбурий келтириш,
шахсни тиббий муассасага жойлаштириш.
Иккиламчи
ўтказилиши лозим бўлган чоралар
, эксперимент, кўрсатувларни
ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация
қурилмалари
орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришга ҳамда
улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, почта
-
телеграф жўнатмаларини
хатлаб қўйиш, эҳтиёт чоралари, айбланувчини лавозимидан четлаштириш.
Техник воситалардан фойдаланиш бўйича
, техник ходимлар томонидан
ўтказиладиган, исботлаш субъектлари томонидан ва бошқа шахслар қўлланадиган
(амалга ошириладиган) томонидан чораларга бўлиш мумкин.
Техник ходимлар томонидан ўтказиладиган чоралар
(ҳаракатлар)
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни эшитиб туриш, почта
-
телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш.
Исботлаш субъектлари томонидан қўлланадиган (амалга ошириладиган)
чоралар
, мурдани эксгумация қилиш, тинтув, олиб қўйиш, турар жой ва биноларни
кўздан кечириш, эксперимент, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш, ушлаб туриш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, эҳтиёт
чоралари.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
17
Бошқа шахслар томонидан қўлланадиган (амалга ошириладиган) чоралар
,
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш,
айбланувчини лавозимидан четлаштириш, мажбурий келтириш ва абонентлар ёки
абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар, шунингдек абонентни жойлашган
жойи тўғрисидаги ахборотларни олиш тезкор
-
қидирув тадбири.
Жиноят
-
процесси босқичларига (жиноят ишининг мавжудлиги) кўра,
жиноят иши қўзғатилгунига қадар ва жиноят иши қўзғатилганидан сўнг
ўтказиладиган чораларга бўлинади.
Жиноят иши қўзғатилгунига қадар
, ушлаб туриш, шахсий тинтув ва олиб
қўйиш
ўтказилиши мумкин.
Қолган
барча мажбурлов чоралари ва тергов ҳаракатлари қўзғатилган
жиноят ишлари доирасида амалга оширилади.
Чораларни қўллаш мумкин бўлган жиноят процесси иштирокчилари
бўйича
, айбланувчиларга нисбатан, гумон қиинувчиларга нисбатан ҳамда жиноий
таъқиб қилинмаётган шахсларга нисбатан.
Айбланувчига нисбатан қўлланиладиган чоралар
, эҳтиёт чоралари, паспортнинг
(ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, лавозимдан
четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, мол
-
мулкни хатлаш.
Гумон қилинувчига нисбатан қўлланиладиган чоралар
, ушлаб туриш ва
фақатгина ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан қамоқ қўлланилиши
мумкин, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш (Руҳий ҳолати айбланувчи
тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ва айблов эълон қилиш имкониятини
истисно этадиган гумон қилинувчи ҳам, агар айнан унинг ижтимоий хавфли қилмиш
содир этганлигига етарлича далиллар мавжуд бўлса), мол
-
мулкни хатлаш.
Барча иштирокчиларга нисбатан
, эксгумация, мажбурий келтириш, шахсни
тиббий муассасага жойлаштириш (гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг Жиноят кодекси 15
-
моддасининг тўртинчи ва бешинчи
қисмларида
назарда
тутилган оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлигини
фош қилаётган ва улар берган кўрсатувларнинг ишончлилигини текширишнинг
бошқа имконияти бўлмаган ҳоллар), телефонлар ва бошқа телекоммуникация
қурилмалари
орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар
орқали узатиладиган ахборотни олиш (жабрланувчига, гувоҳга, худди шунингдек
уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки
бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда, ушбу
шахсларнинг аризалари бўйича ёҳуд уларнинг ёзма розилиги ҳамда прокурорнинг
санкцияси билан ёки суднинг ажримига кўра), турар жой биноларни кўздан
кечиририш, турар жойларда ўтказиладиган эксперимент ва кўрсатувларни ҳодиса
содир бўлганда жойда текшириш.
Ўзбек олимларидан Д.Миразовнинг фикрига кўра
“Суд
контроли
институти
суднинг
одил судловни
амалга
ошириш
функцияси
билан
чамбарчас
боғлиқ
бўлиб,
у
шахснинг
ҳуқуқ
ва
қонуний
манфаатлари
дастлабки
тергов
босқичида ноқонуний
ва
асоссиз
равишда
чекланмаслигини
таъминлашга
хизмат қилади
[11]
”
.
Б.
Мўминовнинг фикрига кўра, “ЖПК ишни судга қадар юритиш учун масъул
органларга одил судловнинг мақсадларидан келиб чиқиб, конституциявий ҳуқуқ
ва эркинликларни чекловчи тергов ҳаракатлари ўтказиш ва процессуал
мажбурлов чораларини қўллаш ваколатини берган. Суд назорати
мазкур
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
18
ваколатларни суиистеъмол қилинишини олдини олиш, конституциявий ҳуқуқ ва
эркинликларни чекловчи тергов ва процессуал ҳаракатларнинг қонунийлиги ва
асослилигини текшириш, шикоятларни кўриб чиқиш йўли билан конституциявий
ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишга қаратилган”
[12]
. Биз ушбу олимларнинг
фикрларига қўшилган ва уларни фикрларин қўллаб қувватлаган ҳолда шу
такъидлашимиз мумкинки, шахснинг конституциявий ҳуқуқларини чекловчи
санаб ўтилган чоралар улар ҳоҳ процессуал мажбурлов чоралари бўлсин, ҳох
тергов ҳаракатлари бўлсин суднинг санкцияси асосида амалга оширилиши
мақсадга мувофиқ саналади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Маллифлар жамоаси, Миренский
Б.А., Ражабова
М.А. Миразов
Д.М.,
Жиноят
-
процессуал ҳуқуқ дарслик. 11
-
бет, ИИВ АКадемияси, Тошкент
-2019
2.
“Уголовный
процесс”
Калиновский
К.
http://kalinovsky
-
k.narod.ru/p/krat_kurs/7-1.htm
3.
Яблоков
В.А. Реализация судебной власти на досудебных стадиях
уголовного процесса России. Дисс... канд.
юрид. наук. Самара, 2001. С. 83
-84
4.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси. Тошкент
-1994.
5.
Ўзбекистон Республикаснинг “Банк сири тўғрисида”ги Қонуни. Тошкент
-2003.
6.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси. Тошкент
-1994.
7.
Воронов
Д.А. Меры
уголовного процессуального принуждения как
средства обеспечения безапасности участников уголовного судопроизводства:
Авторефрерат ...дис. кандидат.юрид. наук. Владимир
-2009.
8.
Criminalistic tactics: Textbook / under general editorship of A.F. Aubakirov, A.R.
Belkin, A.Ya. Ginzburg.
Almaty, 1998. С. 40.
9.
Кошечкина
Я.А., С.С.
Шагинянц “Следственные действия, связанные с
ограничением конституционных прав граждан, проводимые по решению суда”.
https://cyberleninka.ru/article/n/sledstvennye-deystviya-svyazannye-s-ogranicheniem-
konstitutsionnyh-prav-grazhdan-provodimye-po-resheniyu-suda/viewer.
10.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент
-1992.
11.
Миразов
Д.М. “Дастлабки тергов идоралари фаолияти устидан контроль ва
назоратни такомиллаштиришнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатлари”
мавзусида докторлик диссертацияси автореферати. 21
-
бет. Тошкент
-2016.
12.
Мўминов
Б.А. “Жиноят ишларини судга қадар юритиш устидан суд
назорати” мавзусида докторлик диссертацияси. 66
-
бет. Тошкент
-2020.
