Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Conduct the events to end illiteracy in Uzbekistan (as an
example of 1924
–
1928)
Rakhmonjon AKHMEDOV
1
Kokand State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2023
Received in revised form
15 April 2023
Accepted 25 April 2023
Available online
15 May 2023
In this article, after the national-territorial disengagement,
the establishment of measures to end illiteracy among the
elderly population in the Uzbek SSR and its results are analyzed.
Statistical data on the activity of schools for ending illiteracy
established in the republic, the number of people involved in
these schools, and their national composition in the period
before the complete collectivization of agriculture are given.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3/S-pp112-120
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
national-territorial
delimitation,
Uzbek SSR,
eradication of illiteracy,
literacy schools,
“Khudjum” movement,
women’s schools,
literacy level.
Ўзбекистонда саводсизликни тугатиш тадбирларининг
ўтказилиши
(1924
–1928 йиллар мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
миллий
-
ҳудудий
чегаралаш,
Ўзбекистон ССР,
саводсизликни тугатиш,
саводсизликни тугатиш
мактаблари,
“Ҳужум” ҳаракати, аёллар
мактаблари,
саводхонлик даражаси.
Ушбу мақолада миллий
-
ҳудудий чегараланишдан кейин
Ўзбекистон ССРда катта ёшдаги аҳоли ўртасида
саводсизликни тугатиш тадбирларининг йўлга қўйилиши
ва унинг натижалари таҳлил этилган. Қишлоқ хўжалигини
ёппасига коллективлаштиришга қадар бўлган даврда
республикада ташкил этилган саводсизликни тугатиш
мактаблари фаолияти, бу мактабларга жалб этилганлар
сони, уларнинг миллий таркиби бўйича статистик
маълумотлар келтирилган.
1
Teacher, Kokand State Pedagogical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
113
Проведение мероприятий по ликвидации неграмотности
в Узбекистане (на примере 1924–1928 гг.)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
национально
-
территориальное
размежевание,
Узбекская ССР,
ликвидация
неграмотности,
школы ликвидации
неграмотности,
движение «Худжум»,
женские школы,
уровень грамотности.
В данной статье анализируются установление мер по
ликвидации неграмотности среди пожилого населения в
Узбекской
ССР
и
ее
итоги
после
национально
-
территориального размежевания. Приведены статистические
данные о деятельности созданных в республике школ
ликвидации неграмотности, численности занимающихся в
этих школах и
их национальном составе в период до полной
коллективизации сельского хозяйства.
1924 йилнинг сентябрь
-
октябрь ойларида Ўрта Осиёдаги миллий
-
ҳудудий
чегараланиш СССР давлат ҳокимияти юқори органлари, шунингдек, Ўрта Осиё
республикалари раҳбарияти томонидан қонунан расмийлашди. 1924 йил
18 ноябрда Туркистон АССР, Бухоро ССР ва Хоразм ССР Марказий Ижроия
Қўмиталари
махсус қўшма қарор қабул қилиб, ўз ваколатларини Ўзбекистон ССР
Советларининг Таъсис қурултойига қадар иш кўрувчи, 31 октябрда ташкил этилган
Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитетига топширди [1.
Б.
306
–
308].
1925 йил 13 февралда Бухорода иш бошлаган ЎзССР Советларининг I съезди
17 февраль куни “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ташкил
топиши тўғрисидаги декларация”ни қабул қилди. Декларация ЎзССР ташкил
топганлигини қонунан расмийлаштирди ва ЎзССРнинг ихтиёрий равишда СССР
таркибига кирганлигини эълон қилди [2.
Б
. 298].
Миллий
-
ҳудудий
чегаралаш
натижасида
8
миллион
131
минг
62
кишидан
иборат
Ўрта
Осиё
аҳолисидан
3
миллион
963
минг
285
киши
Ўзбекистон
ССР
таркибига
кирди
[3.
Б
. 150]. 1925
йилда
Ўзбекистон
ССРда
маъмурий
бирлик
жорий
этилиб
, 7
та
област
(
Самарқанд
,
Тошкент
,
Фарғона
,
Зарафшон
,
Сурхондарё
,
Қашқадарё
ва
Хоразм
)
га
бўлинди
[4].
Ўрта
Осиёда
ўтказилган
миллий
ҳудудий
чегараланишга
қадар
Туркистон
АССРда
саводсизликни
тугатиш
ишлари
у
қадар
кенг
оммалашмади
,
бу
жараён
секинлик
билан
борди
.
Чунончи, 1924 йилгача Туркистон Республикасида бор
-
йўғи 447 та саводсизликни тугатиш мактаблари ташкил этилган эди. Ўрта Осиёда
миллий давлат чегараланиши ўтказилганидан кейин ташкил топган Ўзбекистон
ССРда саводсизликни тугатиш ишлари янгича тартибда йўлга қўйилди. Яъни
1925
–1926 йилларда Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) ҳузуридаги
Саводсизликни тугатиш бўйича фавқулодда комиссияси асосий эътиборни Касаба
уюшмалари ва “Қўшчи” иттифоқи аъзолари ўртасида саводсизликни тугатишга
қаратган. Бунинг учун Фавқулодда комиссия томонидан 400 та янги мактаб
ташкил этиш кўзда тутилиб, улардан 130 таси Тошкент областида, 100 таси
Фарғона
областида, 50 таси Зарафшон областида, 75 таси Самарқанд областида,
20 таси Хоразмда, 10 таси Қашқадарёда, 10 таси Сурхондарёда, 5 таси Конимех
районида очилиши мўлжалланган [5.
Б
. 15].
Бу
мактабларнинг
барчаси
касбий
–
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
114
ишлаб
чиқариш
муассасаларига
йўналтирилиши
шарт
эди
.
Айни
пайтда
касаба
уюшмалари
ўз
маблағлари
ҳисобидан
республика
бўйича
яна
200
та
саводсизликни
тугатиш
мактабларини
ташкил
этиши
лозим
эди
.
Ўзбекистон
ССР
Вақф
бошқармаси
ҳам
ўз
маблағлари
ҳисобидан
саводсизликни
тугатиш
мактабларини
очиши
,
жумладан
Фарғона
областида
25
та
,
Тошкент
областида
32
та
мактаб
ташкил
бўлиши
кўзда
тутилган
[5.
Б
. 15].
Самарқанд
област
Сиёсий
маърифат
уюшмаси
(
Политпросвет
)
нинг
1924
–
1925
ўқув
йили
октябрь
-
март
ойларида
саводсизликни
тугатиш
тадбирлари
режасига
кўра
,
мазкур
ўқув
йилида
вилоятда
маҳаллий
бюджетлар
ҳисобидан
135
та
,
давлат
бюджети
ҳисобидан
75
та, “Қўшчи” иттифоқи
маблағлари
ҳисобидан
35
та
,
вилоятдаги
касаба
уюшмалари
маблағлари
ҳисобидан
20
та
,
жами
266
та
саводсизликни
тугатиш
мактаблари
ташкил
этиш
кўзда
тутилган
.
Ушбу
саводсизликни
тугатиш
мактаблари
энг
камида
6500
нафар
саводсизларни
ўзида
қамраб
олиши
лозим
эди
[6.
Б
. 83].
1926
йилдан
аёллар
учун
ҳам
саводсизликни
тугатиш
мактабларини
ташкил
этиш
,
мавжуд
мактаблар
тармоғини
кенгайтириш
учун
қизил
чойхоналар
,
ташкилот
ва
муассасалардаги
клублар
,
қизил
бурчаклардан
кенг
фойдаланиш
тавсия
этилган
.
Қизил
чойхона
,
клуб
,
қизил
бурчакларда
қуйи
саводлилар
учун
тўгараклар
ташкил
қилиш
мақсадга
мувофиқлиги
кўрсатилган
.
Саводсизликни
тугатиш
бўйича
республика
фавқулодда
комиссияси
1926
йилда
қуйи
саводлилар
учун
ҳам
мактаблар
тармоғини
яратиш
,
бунинг
учун
Тошкент
ва
Фарғона
областларида
6
тадан
,
Самарқандда
5
та
,
Зарафшонда
4
та
,
Хоразм
,
Сурхондарё
ва
Қашқадарёда
3
тадан
қуйи
саводлилар
мактабларини
ташкил
этиш
,
областларда
очиладиган
мактабларнинг
1
таси
аёллар
учун
ташкил
этилишини
тавсия
этган
[7.
Б
. 17].
Миллий
-
ҳудудий
чегараланишдан
кейин
Ўзбекистон
ССРда
саводсизликни
тугатиш
ишлари
ҳам
миқдор
жиҳатдан
,
ҳам
сифат
жиҳатдан
жадал
ривожлана
бошлади
.
Буни
шундан
ҳам
билса
бўладики
, 1924
–
1925
ўқув
йилидан
1927
–
1928
ўқув
йилига
қадар
Ўзбекистон
ССРда
саводсизликни
тугатиш
пунктлари
тармоғи
1005
тадан
1712
тага
етди
,
уларда
ўқиётганлар
сони
33835
нафардан
51360
нафарга
кўтарилди
[8.
Б
.234].
Лекин
бунга
қарамай
,
республикада
аҳолининг
саводхонлик
даражаси
ҳануз
паст
эди
. 1926
йилдаги
аҳолини
рўйхатга
олиш
натижаларига
кўра
,
Ўзбекистон
ССРда
15
ёшдан
40
ёшгача
бўлган
аҳолининг
саводхонлик
даражаси
13,1
фоиз
,
жумладан
.
эркаклар
ўртасидаги
саводхонлик
17,7
фоиз
,
аёллар
ўртасидаги
саводхонлик
8,1
фоиз
эди
[9.
Б
. 288].
Ўзбекистон
қишлоқ
жойларида
саводхонлик
даражаси
2,88
фоиз
бўлиб
,
шундан
эркаклар
ўртасида
4,3
фоиз
,
аёллар
ўртасида
0,87
фоиз
бўлган
[9.
Б
. 290].
Миллий
-
ҳудудий
чегараланишдан
кейинги
илк
йилларда
ҳам
Ўзбекистон
ССРда
саводсизликни
тугатишнинг
ташкилий
жиҳатлари
аввалги
усуллар
бўйича
олиб
борилди
.
Туркистон
АССРда
саводсизликни
тугатиш
ишлари
даставвал
“Қўшчи” иттифоқи
ва
касаба
уюшмалари
аъзолари
ўртасида
йўлга
қўйилган
бўлиб
,
1925
–
1926
ўқув
йилида
саводсизликни
тугатиш
курсларида
4638
нафар
касаба
уюшмалари
аъзолари
ўқиган
бўлса
, 1926
–
1927
ўқув
йилида
уларнинг
сони
13705
нафарга
етган
. 1926
–
1927
ўқув
йилида
“Қўшчи” иттифоқи
аъзоларидан
13190
нафари
саводсизликни
тугатиш
мактабларида
ўқиган
.
Мазкур
йилларда
саводсизликни
тугатиш
ишлари
ҳарбий
хизмат
ёшидаги
эркаклар
ўртасида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
115
нисбатан
самарали
йўлга
қўйилган
,
яъни
саводсизликни
тугатиш
мактабларига
жалб
этилганларнинг
50
фоизини
20-22
ёшли
эркаклар
ташкил
қилган
.
Аёллар
ўртасида
саводхонлик
даражаси
паст
бўлиб
,
шаҳарларда
аёлларнинг
19,4
фоизи
,
қишлоқларда
эса
фақат
0,87
фоизи
саводли
бўлган
.
Аёлларни
савод
чиқариш
пунктларига
жалб
этиш
даражаси
ҳам
паст
бўлиб
, 1926
–
1927
ўқув
йилида
саводсизликни
тугатиш
пунктларИда
жами
4603
нафар
аёл
ўқиган
[10.
Б
. 18].
1924
йил
1
декабрдаги
маълумотга
кўра
,
бу
даврга
қадар
Ўзбекистон
ССРнинг
13
та
шаҳар
,
уезд
ва
районларида
ўзбек
аёллари
учун
36
та
саводсизликни
тугатиш
мактаблари
ташкил
этилган
ва
уларда
2758
нафар
хотин
-
қизлар
таълим
олган
[11.
Б
. 44
–
45].
Бундан
ташқари
,
Тошкентнинг
Эски
шаҳар
қисмида
ва
Бухорода
ўзбек
қизлари
учун
мактаб
-
интернат
ҳам
ташкил
қилинган
бўлиб
,
уларда
240
нафар
қизлар
ўқиган
.
Сиёсий
маърифат
тармоқлари
орқали
хотин
-
қизлар
учун
ташкил
этилган
51
та
саводсизликни
тугатиш
мактабларида
1200
нафар
аёллар
савод
чиқаришга
жалб
этилган
. 1924
йил
охирларида
Ўзбекистон
ССР
шаҳар
ва
қишлоқларида
давлат
бюджети
ҳисобидан
хотин
-
қизлар
саводини
чиқаришга
мўлжалланган
яна
30
та
янги
мактаблар
ташкил
этиш
ва
уларда
900
нафар
хотин
-
қизларни
қамраб
олиш
режалаштирилган
[11.
Б
. 44
–
45].
Ўзбекистоннинг
қишлоқ
жойларида
хотин
-
қизлар
ўртасида
саводсизликни
тугатиш
ишларида
қийинчиликлар
учраб
турган
.
Бу ҳолат ўша давр расмий
ҳужжатларида маҳаллий аҳолининг миллий менталитети билан боғланган. Яъни,
аёлларнинг амалда ҳуқуқсизлиги, ижтимоий қолоқлик, маънавий ҳаётда диннинг
таъсири жуда юқори эдики, булар сабаб аёлларнинг саводсизликни тугатиш
мактабларига жалб этилиш даражаси жуда паст эди. 1926–1927 ўқув йилида
саводсизликни тугатиш мактабларида ўқиган
36930 кишидан фақат 4603 нафари
аёллар бўлган. Маҳаллий хотин
-
қизлардан ўқитувчиларнинг жуда озлиги ҳам
аёлларнинг саводсизликни тугатиш мактабларига тортилишига тўсқинлик қилаётган
сабаблардан бири эди. Шунинг учун ҳам яқин йилларда аёлларнинг мустақил
савод
чиқариш пунктларини ташкил этиш ва уларга шаҳар ва қишлоқлардан паранжи
ташлаган фаол аёлларни жалб этиш режалаштирилган. Шу орқали маҳаллий хотин
-
қизлардан
ўқитувчиларни кўпайтириш кўзда тутилган [10.
Б.
20].
Туб жой аҳоли вакиллари, аксарият қишлоқ аҳолиси совет ҳокимиятининг
ёппасига саводсизликни тугатиш сиёсатига қарши бўлмаса ҳам, ўз хотин
-
қизларини
саводсизликни тугатиш курсларига (курслар фақат хотин
-
қизлар учун очилган бўлса
ҳам) юборишга иккиланар эдилар. Қолаверса, кўриб ўтилаётган йилларда
Ўзбекистон ССРнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Фарғона водийси ҳудудларида
совет ҳокимияти тўла қарор топмаган, аҳолининг кўпчилик қисми яшаётган қишлоқ
жойларида большевиклар ҳокимиятининг таъсири ҳали
-
ҳануз заиф эди.
Қуйидаги
жадвалда 1924
–
1925 ўқув
йилидан 1927
–
1928 ўқув йилигача
республикада ташкил этилган саводсизликни тугатиш мактаблари динамикаси
акс этган:
1924
–
1928 йилларда Ўзбекистон ССРда саводсизликни тугатиш мактаблари
сони тўғрисида маълумот [10.
Б.
23].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
116
Ўқув
йиллари
Саводсизликни тугатиш мактаблари сони
Давлат
бюджетидаги
Маҳаллий
бюджетдаги
Жамоат
ташкилотлари
ва қишлоқлар
маблағига
очилган
Жами
мактаблар
Ўқувчилар
сони
1924/25
205
398
402
1005
33835
1925/26
130
730
551
1411
38576
1926/27
28
894
402
1364
36930
1927/28
йўқ
1282
430
1712
51360
Маълумотлардан кўриниб турганидек, 1924
-
1928 йиллар мобайнида
республикада саводсизликни тугатиш мактаблари сони 1005 тадан 1712 тага
кўпайган, мактаблардаги ўқувчилар сони ҳам 33835 нафардан 51360 нафарга
етган. Эътиборли жиҳати, ўтган йиллар давомида давлат бюджети маблағларидан
молиялаштириладиган саводсизликни тугатиш мактаблари сони тобора қисқариб
борган. Яъни, 1924–1925 ўқув йилида бундай мактаблар 205 та бўлган бўлса,
1927
–1928 ўқув йилида давлат бюджети ҳисобидан биронта ҳам мактаб ташкил
этилмаган.
Ўзбекистонда қишлоқ мактаблари сони ҳам тезлик билан ўсиб борди.
1928
–1929 ўқув йилида Ўзбекистон қишлоқларида 1880 та бошланғич, 83 та
тўлиқсиз ўрта ва 1 та ўрта мактаб фаолият олиб борди, бу мактабларда
83839 нафар қишлоқ ёшлари таълим олди. 1925 йилдан 1928 йилгача
Ўзбекистонда қишлоқ мактаблари сони 2,9 баробарга кўпайиб, мактабларда
ўқиётган ўқувчилар сони 167,0 минг кишига етди [12.
Б
. 12].
1926
йилдаги
аҳолини
рўйхатга
олиш
натижаларига
кўра
,
СССР
бўйича
9
ва
ундан
юқори
ёшдаги
аҳолининг
саводхонлик
даражаси
51,1
фоизни
(
шаҳарларда
76,3
фоиз
,
қишлоқларда
45,2
фоиз
)
ташкил
қилган
.
Бу
кўрсаткич
Ўзбекистон
ССР
бўйича
10,6
фоиз
(
шаҳарларда
36,0,
қишлоқларда
3,2
фоиз
)
бўлган
.
Республика
аҳолиси
саводхонлик
даражасини
алоҳида
областлар
кесимида
таҳлил
этадиган
бўлсак
,
бу
борадаги
энг
юқори
кўрсаткич
32,0
фоиз
Тошкент
областига
тегишли
бўлиб
,
област
шаҳарларида
аҳоли
саводхонлиги
51,8
фоиз
,
қишлоқларда
эса
10,7
фоиз
бўлган
.
Фарғона
областининг
умумий
кўрсаткичи
7,8
фоиз
бўлиб
,
1926
йилда
Фарғона
области
шаҳарларида
катта
ёшдаги
аҳолининг
саводхонлиги
23,2
фоиз
(
жумладан
эркаклар
31,7
фоиз
,
аёллар
13,8
фоиз
),
қишлоқларда
эса
3,3
фоизни
(
жумладан
эркаклар
5,4
фоиз
,
аёллар
0,8
фоиз
)
ташкил
қилди
.
Шаҳарларда
яшовчи
катта
ёшдагилар
саводхонлиги
бўйича
Фарғона
области
республикадаги
энг
паст
кўрсаткичга
эга
бўлган
бўлса
,
қишлоқ
аҳолиси
бўйича
эса
Тошкент
областидан
кейинги
ўринда
турган
[13.
Б
. 41
–
42; 43
–
47].
Фарғона
области
шаҳарларида
саводхонлик
фоизининг
нисбатан
пастлиги
шу
билан
изоҳланадики
,
кўрсаткичлар
фоиз
ҳисобида
берилган
бўлиб
,
областда
шаҳарлар
нисбатан
кўп
ва
улардаги
аҳоли
сони
ҳам
бошқа
областларга
қараганда
анча
салмоқли
бўлган
.
Бунга
кўра
,
Фарғона
области
шаҳарларида
катта
ёшли
саводлилар
сони
бошқа
областларга
нисбатан
(
Тошкент
шаҳри
мустасно
)
анча
кўп
бўлгани
ҳолда
,
шаҳарларнинг
умумий
аҳолиси
сонига
нисбатан
олганда
паст
фоизларни
кўрсатмоқда
.
Бошқа
бир
томондан
эса
,
аҳоли
рўйхати
олинган
1926
йилга
қадар
ҳам
Фарғона
областининг
айрим
ҳудудларида
совет
ҳокимияти
тўла
қарор
топмаган
,
бу
минтақада
советларга
қарши
қуролли
қаршилик
ҳаракати
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
117
давом
этаётгани
учун
ҳам
совет
ҳокимиятининг
катта
ёшдагилар
ўртасидаги
саводсизликни
тугатиш
сиёсати
водийнинг
барча
ҳудудларида
кенг
ёйилмаган
эди
.
Қишлоқ
жойлардаги
саводхонлик
даражасининг
бошқа
областларга
нисбатан
юқорилиги
эса
,
Фарғона
водийси
қишлоқ
аҳолиси
ўртасида
аввалдан
мавжуд
бўлиб
келган
юқори
саводхонлик
билан
боғлиқ
эди
.
Чунки
,
Фарғона
водийси
ҳудудларида
хонликлар
даврида
ҳам
,
Россия
империяси
мустамлакачилиги
даврида
ҳам
миллий
мактаб
(
қизлар
учун
отинойи
мактаблари
)
ва
мадрасалар
тизими
анча
кенг
тараққий
этганлиги
маълум
.
Умуман
, 1926
йилдаги
аҳолини
рўйхатга
олиш
натижалари
Ўзбекистон
ССР
аҳолисининг
ижтимоий
ҳолати
,
хусусан
,
уларнинг
саводлилик
даражасини
ҳам
яққол
кўрсатиб
бердики
,
бу
борадаги
натижалар
умумиттифоқ
ўртача
кўрсаткичларидан
паст
бўлиб
,
ҳолат
республика
раҳбариятини
бу
масаладаги
ишларни
авж
олдириш
,
катта
ёшли
аҳолини
саводли
қилиш
тадбирларини
режали
асосда
,
янгича
усулларни
татбиқ
этиш
орқали
йўлга
қўйишга
ундади
.
1926
–
1927
йилларда
саводсизликни
тугатиш
суръати
ўсиб
,
бу
борадаги
тадбирлар
кенгайганига
қарамай
,
умумий
ҳолат
барибир
қониқарсиз
эди
.
Чунки
,
бу
даврда
ҳам
аҳолининг
нисбатан
уюшган
қатламлари
–
касаба
уюшмалар
,
“Қўшчи” иттифоқи
аъзолари
,
партия
ва
комсомол
аъзолари
саводсизликни
тугатиш
тадбирларига
тўлиқ
тортилмаган
эди
.
Бунинг
сабаби
аввало
,
саводсизликни
тугатиш
моддий
базасининг
пастлиги
бўлса
,
бошқа
томондан
кенг
қамровли
бу
тадбирга
масъул
бўлган
ташкилот
ва
муассасалар
,
шунингдек
,
партия
-
совет
органлари
фаолиятининг
сустлиги
билан
изоҳланади
.
Жамоат
ташкилотларининг
саводсизликни
тугатиш
ишларидаги
иштироки
1925
йилдан
эътиборан
қисқариб
борган
, 1925-1926
ўқув
йилида
жамоат
ташкилотлари
551
та
саводсизликни
тугатиш
пунктларини
моддий
жиҳатдан
таъминлаган
бўлса
,
1927
–
1928
ўқув
йилида
бу
миқдор
430
тани
ташкил
қилди
.
Ушбу
йилда
Ўзбекистон
комсомоли
аъзоларидан
фақат
30
фоизининг
саводсиз
бўлгани
эътиборга
олинса
,
бу
ташкилотнинг
саводсизликни
тугатиш
ишларидаги
иштироки
анча
паст
бўлганини
кўрсатади
[14.
Б
. 176
–
177].
Умуман
,
Ўзбекистонда
саводсизликни
тугатиш
тадбирларини
авж
олдириш
учун
аввало
партия
-
совет
органлари
,
комсомол
,
касаба
уюшмалари
каби
жамоат
ташкилотлари
фаолиятни
кучайтириш
зарур
эди
.
Маҳаллий
ижроия
комитетлари
ва
халқ
маорифи
бўлимларининг
саводсизликни
тугатишга
бўлган
эътибори
ҳам
талаб
даражасида
эмасди
.
Саводсизликни
тугатиш
мактабларини
ташкил
этиш
ва
жараённи
йўлга
қўйишнинг
қатъий
режалари
аксарият
жойларда
мавжуд
эмасди
.
Саводсизликни
тугатиш
бўйича
фавқулодда
комиссиянинг
бошқарув
аппаратида
инструкторлар
ва
методистлар
етарли
бўлмаган
.
Ижроия
комитетларида
ҳам
саводсизликни
тугатиш
бўйича
доимий
раҳбарлар
йўқлиги
боис
,
директив
кўрсатмаларнинг
бажарилишини
назорат
қилиб
бориш
йўлга
қўйилмаган
[14.
Б
. 177].
Саводсизликни
тугатиш
мақсадлари
учун
пул
маблағлари
ажратилиши
Ўзбекистон
ССРда
йил
сайин
ошиб
борган
: 1925
–
1926
ўқув
йилида
228145
рубл
,
1927
–
1928
ўқув
йилида
эса
438156
рубл
маблағ
ажратилган
.
Лекин
,
бу
мақсад
учун
ажратилаётган
маблағларнинг
ошиб
бориши
етарли
бўлмай
,
улар
саводсизликни
тугатиш
мактаблари
сонини
эҳтиёж
даражасида
кўпайтириш
имконини
бермас
эди
.
Ўзбекистон
ССРда
ўқитиш
ҳаражатларининг
бошқа
республикаларга
нисбатан
паст
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
118
белгиланганлиги
ҳам
муаммолардан
бири
эди
.
Республикада
битта
саводсизни
саводли
қилиш
ҳаражатлари
16
рубл
50
тийин
миқдорида
белгиланган
бўлиб
,
бошқа
республикаларда
бу
миқдор
30
рубл
ва
ундан
ҳам
кўпроқ
эди
[15.
Б
. 77
–
78].
Амалдаги
тизимда
саводсизликни
тугатиш
курсларида
савод
чиқарганлар
курсда
олган
билимини
тезда
йўқотган
ва
яна
саводсиз
бўлиб
қолган
.
Шу
боисдан
ҳам
саводсизликни
тугатиш
курсларида
олинган
дастлабки
билимни
мустаҳкамловчи
методларни
ишлаб
чиқиш
ва
татбиқ
этиш
зарур
бўлган
.
Бундай
тадбирлар
сирасига
қуйи
(
чала
)
саводлилар
мактаби
,
қуйи
саводлилар
учун
оммабоп
газеталар
ва
брошюралар
нашр
этиш
,
қуйи
саводлилар
ўртасида
ўз
-
ўзини
саводли
қилиш
тадбирларини
ташкил
этиш
тавсия
этилган
.
Бу
давргача
қуйи
саводлилар
мактаблари
кенг
ривожланмаган
, 1928
йилда
фақат
50
та
шундай
мактаблар
бўлган
,
холос
.
Ўзбекистон
шароитида
бу
каби
мактаблар
тармоғини
кенгайтириш
,
саводсизликни
тугатиш
мактабларида
эса
ўқув
даврини
узайтириш
зарур
бўлган
[10.
Б
. 20].
Айни
пайтда
шаҳарларда
ишчилар
ва
аёллар
ўртасида
ёз
мавсумида
қўшимча
саводсизликни
тугатиш
курсларини
ташкил
этиш
,
саводсизларни
ўқитиш
учун
зарур
дарслик
ва
ўқув
қўлланмаларни
етарли
миқдорда
нашр
этишни
йўлга
қўйиш
каби
тадбирлар
белгиланган
[10.
Б
. 20].
1927
йилда
совет
мамлакатида
катта
ёшдаги
барча
эркакларнинг
43
фоизи
,
аёлларнинг
қарийб
70
фоизи
саводсиз
эди
.
ВКП
(
б
)
нинг
XV
съезди
(1927
йил
2
–
19
декабрь
)
бутун
мамлакатда
маданий
қурилишга
,
шу
жумладан
саводсизликни
тугатишга
алоҳида
эътибор
қаратди
,
бу
масалага
доир
бир
қатор
қарор
ва
резолюциялар
қабул
қилинди
[16.
Б
. 182].
Ўзбекистонда
аҳолининг
саводхонлик
даражаси
Совет
Иттифоқидаги
ўртача
даражадан
ҳам
паст
эди
.
Ваҳоланки
,
республикада
тобора
ривожланиб
бораётган
саноат
қурилиши
,
қишлоқ
хўжалигининг
жадал
кооперациялашуви
биринчи
навбатда
саводли
ишчи
-
ходимларнигина
эмас
,
балки
махсус
билимга
эга
бўлган
кишиларни
ҳам
тақазо
этарди
.
Ўзбекистонда
1927
йилда
большевиклар
томонидан
шошма
-
шошарлик
билан
авж
олдирилган
“Ҳужум” ҳаракати
бир
қатор
фожиаларга
сабаб
бўлди
.
Лекин
,
бу
ҳаракат
хотин
-
қизлар
саводхонлигини
кўтаришда
ижобий
аҳамиятга
ҳам
эга
бўлди
.
Жумладан
, 1927
йилнинг
ўрталаридаёқ
республика
бўйича
100
мингдан
ортиқ
хотин
-
қизлар
паранжисини
ташлади
,
улар
учун
120
та
саводсизликни
тугатиш
мактаблари
ташкил
этилди
.
Бу
мактаблар
ўзида
5
мингдан
зиёд
фаол
хотин
-
қизларни
бирлаштирган
эди
[17].
Кўриб
ўтилаётган
йилларда
Ўзбекистондаги
оз
сонли
миллатлар
ўртасидаги
саводхонлик
даражаси
ҳақида
гапирганда
уларнинг
саводхонлиги
тубжой
аҳолига
нисбатан
пастроқ
бўлган
.
Чунки
,
республикадаги
ўзбеклардан
бошқа
миллатларнинг
саводини
чиқариш
учун
бу
тилларда
дарс
ўтувчи
ўқитувчилар
ҳам
кам
бўлган
.
Шу
сабабли
ҳам
,
саводсизликни
тугатиш
бўйича
яқин
йилларда
тубжой
миллат
учун
қандай
чора
-
тадбирлар
кўрилса
,
оз
сонли
миллатлар
учун
ҳам
шундай
тадбирлар
кўриш
лозим
бўлган
.
Бунинг
учун
оз
сонли
миллатлар
тилларида
дарс
ўтувчи
ўқитувчилар
тайёрлашни
кўпайтириш
,
дарслик
ва
ўқув
қўлланмалар
нашр
этиш
,
бу
тилларда
дарс
ўтиладиган
мактаблар
тармоғини
кенгайтириш
зарур
бўлган
[18.
Б
. 222].
Қуйидаги
жадвалда
Ўзбекистон
ССРда
истиқомат
қилаётган
турли
миллатлар
катта
ёшдагиларининг
(14
ёшдан
40
ёшгача
)
саводхонлик
даражаси
ҳақида
маълумот
келтирилган
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
119
ЎзССРнинг
14
ёшдан
40
ёшгача
бўлган
аҳолиси
ўртасидаги
саводхонлик
даражаси
(1926
йил
аҳоли
рўйхати
маълумотлари
бўйича
) [19.
Б.
88, 94, 122].
Миллати
Жинси
Жами аҳоли
Саводлилар
Саводлилик
фоизи
Ўзбеклар
эркак
аёл
770522
704427
73385
9944
9,5
1,4
Тожиклар
эркак
аёл
80844
72859
8092
843
10
1,1
Қирғизлар
эркак
аёл
21084
18450
1255
59
5,9
0,3
Қозоқлар
эркак
аёл
25417
23755
2230
141
8,7
0,6
Руслар
эркак
аёл
71671
66640
67009
49961
93,4
75
Бошқа тубжой аҳоли
эркак
аёл
60296
52676
5734
618
9,5
1,3
Бошқа келгинди аҳоли
эркак
аёл
39520
38017
30897
16989
79,8
43
ЎзССР бўйича:
эркак
аёл
1069853
966864
189633
78635
17,7
8,1
2036717
268268
13,1%
Жадвалдаги маълумотларни эркак ва аёллар жамланмаси ҳолида таҳлил
этиш кўрсатадики, 1926 йилда Ўзбекистон ССР бўйича 14 ёшдан 40 ёшгача бўлган
аҳолининг 13,1 фоизи саводли бўлган. Алоҳида миллатлар бўйича эса энг юқори
кўрсаткич русларга тегишли бўлиб, уларнинг 84,5 фоизи саводли бўлган.
Саводхонлик даражаси бўйича кейинги ўринларда бошқа келгинди халқлар –
61,7 фоизни, тожиклар –
5,8 фоизни, ўзбеклар –
5,6 фоизни, қозоқлар –
4,8 фоизни,
қирғизлар
–
3,3 фоизни, бошқа тубжой халқлар –
5,6 фоизни ташкил қилган.
Умуман, 1920
-
йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг қишлоқ
жойларида катта ёшдаги аҳолини ўқитиш билан боғлиқ вазият жуда мураккаб эди.
Қишлоқ
жойларда саводсизликни тугатиш жараёнига тўсқинлик қилган кўплаб
омиллар –
моддий маблағлар ва ўқитувчилар етишмаслиги 1920
-
йилларнинг
иккинчи ярмида ҳам яққол кўзга ташланди. Бундан ташқари, саводсизликни
тугатиш мактабларининг аксарият жойларда мавсумий равишда ташкил этилиши,
қишлоқ
хўжалик ишлари қизғин палласида мактаблар фаолиятининг тўхтаб
қолиши, мактаблар ишининг қониқарсиз йўлга қўйилишига ҳамда таълим
сифатининг паст бўлишига олиб келган эди. Моддий ресурслар етишмаслиги
шароитида совет ҳукумати оз маблағлар сарфлаш ва ўта қисқа муддатларда
“саводсизликка қарши кескин кураш” усулида саводсизликка барҳам беришни
мўлжаллаган эди. Лекин, оммавий кампания шаклида бошланган бу тадбир зарур
маблағлар ҳамда мутахасис кадрлар етишмаслиги оқибатида кутилган
натижаларни бермади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон тарихи (1917
-
1991 йиллар). Биринчи китоб. Ўзбекистон
1917
–1939 йилларда. Масъул муҳаррирлар Р. Абдуллаев, М. Раҳимов, Қ. Ражабов. –
Тошкент: O‘
zbekiston, 2019.
–
560 б.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
120
2.
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет
мустамлакачилиги даврида. Тузувчилар: М. Жўраев, Р. Нуруллин,
С. Камолов ва
бошқ. –
Тошкент: Шарқ, 2000. –
688 б.
3.
Турсунов Х.Т. Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг барпо
этилиши. –
Тошкент: ЎзССР ФА нашриёти, 1958. –
276 б.
4.
https://ru.wikipedia.org/wiki/Административное деление Узбекской ССР
5.
Фарғона вилоят
давлат архиви, 83
-
фонд, 1
-
рўйхат, 190
-
иш.
6.
Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р
-34-
фонд, 1
-
рўйхат, 2006
-
иш.
7.
Ўз МА, Р.94
-
фонд, 1
-
рўйхат, 242
-
иш.
8.
Ўз МА, Р.94
-
фонд, 1
-
рўйхат, 254
-
иш.
9.
Материалы Всесоюзной переписи населения 1926 г. в Узбекской ССР. Вып.
1. Поселенные итоги. –
Самарканд: Издание ЦСУ УзССР, 1927.
10.
Фарғона ВДА, 131
-
фонд, 1
-
рўйхат, 260
-
иш.
11.
Ўз МА, Р
-34-
фонд, 1
-
рўйхат, 2580
-
иш.
12.
Народное образование в Узбекистане за 25 лет. –
Ташкент, 1949.
13.
Всесоюзная перепись населения 1939 года: Основные итоги. Под ред. Ю.А.
Полякова. –
Москва: Наука, 1992.
14.
Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях и решениях
съездов и пленумов ЦК (1925
-
1986). В 4
-
х томах. Том 1. 1925
-
1937 гг. –
Ташкент
:
Узбекистан, 1987.
15.
Ўз МА, Р.94
-
фонд, 5
-
рўйхат, 68
-
иш.
16.
История крестьянства СССР. История Советского крестьянства. В 5 томах.
Том 2. Советское крестьянство в период социалистической реконструкции
народного хозяйства. Конец 1927 –
1937.
–
Москва: Наука, 198
6.
17.
Правда Востока, 19 августа 1927 года.
18.
Подготовка условий сплошной коллективизации в Узбекистане (1927–
1929). Сборник документов. Под ред. О.Б. Джамалова. Сост.: И.А. Алимов,
Г.Л.Дмитриев, А.Ю.Ибрагимова. –
Ташкент: Изд. АН УзССР, 1961.
19.
Всесоюзная перепись населения 1926 года. Том XV. Узбекская ССР. Отдель
I. Народность, родной язык, возраст, грамотность. –
Москва: Изд. ЦСУ СССР, 1928.
