Авторы

  • Сарвар Отамуратов
    Доктор социологических наук, доцент, Ташкентский финансовый институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3-pp100-106

Ключевые слова:

слой класс группа социальные группы социальная группа молодёжи

Аннотация

Социальная группа молодёжи играет важную роль в развитии общества. В самой данной группе имеются различия и расслоение. Они зависят от нескольких факторов. В связи с этим важно их анализировать, устранять существующие или потенциальные риски, создавать условия и возможности для активного участия молодёжи в жизни общества. Основная задача заключается в своевременной реализации этих возможностей, разработке и осуществлении необходимых мероприятий.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Factors causing stratification in the youth group

Sarvar OTAMURATOV

1

Tashkent Institute of Finance

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2023
Received in revised form

15 May 2023
Accepted 15 June 2023

Available online

25 June 2023

The youth social group is of great importance in the

development of society. There will be differences between the

members of this group. They depend on several factors. It is

important to analyze them, eliminate existing or potential risks,
and create conditions and opportunities for the active

participation of young people in society. The problem is to

realize these opportunities in time, to develop and solve the

necessary measures.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3-pp1

00-106

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

caste,

class,

group,

social groups,

youth social group.

Ёшлар гуруҳида табақаланишни юзага келтирадиган
омиллар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

табақа,

синф,

гуруҳ,

ижтимоий гуруҳлар,
ёшлар ижтимоий гуруҳи.

Жамият

ривожланишида

ёшлар

ижтимоий

гуруҳининг

аҳамияти

катта

.

Ушбу

гуруҳга

кирувчилар

ўртасида

фарқ

,

тафовутлар

мавжуд

бўлади

.

Улар

бир

нечта

омилларга

боғлиқдир

.

Уларни

таҳлил

этиш

,

мавжуд

бўлган

ёки

бўлиши

мумкин

хавфларни

бартараф

этиш

,

ёшларни

жамият

ҳаётида

фаол

иштирок

этиш

учун

шароит

ва

имкониятлар

яратиш

муҳимдир

.

Мазкур

мақолада

ана

шу

имкониятларни

ўз

вақтида

англаб

етиш

,

зарур

чора

-

тадбирларни

ишлаб

чиқиш

ва

ечиш

билан

боғлиқ

масалалар

илгари

сурилган

.

1

Doctor of Sociology, Docent, Tashkent Institute of Finance.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

3 (2023) / ISSN 2181-1415

101

Факторы, обуславливающие расслоение в молодежной

группе

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

слой,

класс,

группа,

социальные группы,
социальная группа
молодёжи.

Социальная группа молодёжи играет важную роль в

развитии общества. В самой данной группе имеются

различия и расслоение. Они зависят от нескольких
факторов. В связи с этим важно их анализировать,

устранять существующие или потенциальные риски,

создавать условия и возможности для активного участия

молодёжи в жизни общества. Основная задача заключается
в

своевременной

реализации

этих

возможностей,

разработке и осуществлении необходимых

мероприятий.

Ёшлар мустақил ижтимоий гуруҳ сифатида жамият ва мамлакат ҳаётидаги

катта кучдир. Улар мамлакатда кечадиган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва
маънавий

-

маърифий

соҳаларга

таъсир

ўтказа

оладиган

етакчилардан

ҳисобланади. Шу боисдан, улар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилиши,
истиқболимиз учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилади. Ёшларнинг
жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида фикр юритганда шуни назарда тутиш
керакки, уларнинг бир қисми табиатидаги тақлидчилик, мақсадларни тўлалигича
англамасдан ўзгаларга эргашишга мойиллик, фаровонликка енгил

-

елпи қараш,

онгининг тўла шаклланмаганлиги уларга нисбатан доимо эътибор қаратишни
тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганидек: “Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси,
ноқонуний миграция, “оммавий маданият” каби таҳдидлар қанча

-

қанча оилалар,

мамлакатлар бошига оғир кулфатлар олиб келмоқда, ғаразли кучлар ҳали онг

-

тафаккури тўла шаклланиб улгурмаган болаларни ўз ота

-

онаси, Ватанига қарши

қўйиб, уларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда” [1].

Ҳақиқатан

ҳам, ёшлар бугун ёвуз ниятли кучлар учун ўз мақсадларини

амалга оширишида “қурол” вазифасини бажармоқда. Ёвуз кучларнинг улар онги ва
тафаккурларидаги “янгиликлар”га мойилликдан ва иқтисодий муаммолар
мавжудлиги шароитида моддий табақаланиш омилларидан фойдаланиб, улар
ўртасига нифоқ солиш ва беқарорликни вужудга келтириш каби жирканч
фаолиятларини олиб бормоқда. Айниқса, ёшларнинг моддий табақаланиши
нафақат юрт тараққиётига зид, ҳатто бу омилдан фойдаланишга ҳаракат
қилаётган кучлар учун ўз мақсадларини амалга ошириш имкониятларини
кенгайтирадиган омиллар бўлиб хизмат қилиши хатарли тус олмоқда. Шу
маънода, ёшлар ўртасидаги моддий жиҳатдан табақаланишнинг негизларини
таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш механизмларини ишга солиш тобора
долзарблашиб бормоқда. Ёшлар жамиятдаги беқарорликнинг юзага келиш омили
учун доимий манбадир.

Табақа тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Табақа –

жамият

аъзоларининг мулкий, ишлаб чиқаришдаги иштироки, ижтимоий ҳаётга
муносабатлари, моддий ва маънавий бойликларга нисбатан умумийлиги асосида
уюшган қисмидир. Яъни, бу ерда қариндош

-

уруғчилик эмас, балки кенг маънодаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

3 (2023) / ISSN 2181-1415

102

ижтимоий, мулкий муносабатларни белгиловчи омил ҳисобланади. Гуруҳ эса
табақадан фарқ қилиб, у ёки бу табақа ёки

синф ичидан ягона мақсадни амалга

ошириш асосида уюшган кишилардир. У шу маънода табақа ва синфдан кичик, оз
сонли одамлар уюшмасини ташкил қилади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки,
“Ижтимоий гуруҳлар”, деган тушунча ҳам бор. “Ижтимоий гуруҳлар” табақадан
фарқ қилиб, у табақалар, гуруҳлар, синфлар, миллатлар, халқларни ўзига қамраб
олади. Бу ерда белгиловчи омил одамлар уюшмасидаги ижтимоий
муносабатлардир.

Ёшлар ўртасида табақаланиш: иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий

-

маърифий ва интеллектуал соҳаларда юзага келиши мумкин. Улар энг аввало,
жамият ҳаётида инсонларнинг жисмоний, интеллектуал, яшаш, турмуш кечириш,
мавжуд иқтисодий, ижтимоий, маънавий

-

маърифий имкониятлари турли

-

туманлигига, иккинчидан, давлат олиб борадиган иқтисодий ва ижтимоий

-

сиёсий

соҳадаги фаолиятига боғлиқ бўлади. Аммо, давлат табақаланишнинг олдини
олишга қаратилган самарали фаолиятни олиб борса

-

да, уни бутунлай ҳал қила

олмайди. Фақат унинг кескинлашиб зиддиятлар, қарама

-

қаршиликлар даражасига

етиб келишининг олдини олиши мумкин. Гарчи, табақаланишнинг давлатнинг
ушбу йўналишга қаратилган фаолияти қанчалик самарали бўлмасин, у юқорида
келтирилган объектив омиллар билан боғлиқ равишда кечади. Шу маънода
табақаланиш кескинлашувининг олдини олиш ҳар доим устувор вазифа сифатида
қолади

.

Табақаланишнинг бешта йўналиши бир

-

бири билан боғлиқ ҳолда кечади.

Хусусан, иқтисодий соҳада инқироз юзага келса, у албатта маънавий

-

маърифий

соҳада ҳам ўзининг ифодасини топади ёки аксинча, маънан қашшоқлашган
жамият иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлана олмайди. Шу маънода,
табақаланишнинг олдини олиш давлат фаолиятидаги комплекс вазифа бўлиб
келган. Шунинг учун ҳам жамиятдаги мавжуд синфлар, ижтимоий табақалар,
гуруҳлар эҳтиёж ва манфаатларини ўзаро мувозанатлаштириш давлат пайдо
бўлган дастлабки даврдан то ҳозиргача асосий муаммо бўлиб келмоқда. Синфлар,
ижтимоий гуруҳлар ва табақаларнинг ичида юзага келадиган табақаланиш ҳам
ўзининг жамиятга ўтказадиган таъсири жиҳатдан уларнинг ўзларининг
таъсиридан кам эмас, ҳатто айрим жиҳатлари билан улардан кучлироқ

бўлиши

мумкин.

Ёшлар ижтимоий гуруҳларида моддий, маънавий ва ижтимоий жиҳатдан

табақаланишнинг ҳамда улардан фойдаланишдаги тенгсизликнинг юзага келиши:
1) бир

-

биридан норозилигини юзага келтиради; 2) ўзларига нисбатан ҳам

ишончининг йўқ бўлишига; 3) ота

-

она ва оилага нисбатан ишончи сусайишига;

4) ҳокимиятга нисбатан ишончлари барҳам топишига; 5) уларнинг руҳиятида
жамиятдан бегоналашув пайдо бўлишига олиб келади.

Буларнинг барчаси жамият тараққиётига салбий таъсир ўтказади, турли

зиддиятларни юзага келтиради. Бундай вазиятнинг юзага келиши ёшларнинг турли

ғаразли ниятдаги гуруҳларга қўшилиб кетишига сабаб бўлади. Албатта, ёшлар

ўртасида табиий табақаланиш билан бир қаторда, субъектив омиллар таъсирида

табақаланишнинг кучайиши ҳам кузатилади. Бу табақаланишнинг жамият ва

мамлакат тараққиётига хавфи ниҳоятда катта. Уларнинг табақаланишига

қуйидагилар

таъсирини ўтказади: бандлиги таъминланмаганлиги, моддий ва

маънавий

бойликлардан

фойдаланишда

адолат

ва

тенгликнинг

амал


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

3 (2023) / ISSN 2181-1415

103

қилинмаганлиги, таълим ва бошқарув тизимида коррупциянинг мавжудлиги, қабул

қилинаётган қонунлар, қарорлар ёшларга оид қисмларининг “ишламаслиги”,

мамлакатда иқтисодий, ижтимоий ва маънавий

-

маърифий соҳалардаги инқирозлар,

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги сусткашлик, илм

-

фан, техника ва

технологияларни ўзлаштиришга интилишнинг сусайиши, ёшларнинг оила ва

жамоавийлик руҳиятидан бегоналашуви.

Юворида санаб ўтилганларнинг ёшларда сақланиб қолиши уларнинг ўзаро

табақаланишига ўзининг таъсирини ўтказиб боради. Ана шундай омиллардан

биринчиси ёшлар бандлигининг тўла таъминланмаганлиги. Бу масалага икки

жиҳатдан ёндашув зарур бўлади. Хусусан: а) уларнинг бандлигини

таъминлашнинг имконияти етарли даражада бўлмаганлиги оқибатида;

б) имконият мавжуд бўлган шароитда уни амалга оширишга масъулларнинг

эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги. Ёшлар ўта сезгир ижтимоий гуруҳ

бўлганлиги боис, мазкур жараёнларни билади ва муносабатга нисбатан норозилик

кайфияти шаклланади. Айниқса, имконият бўла туриб ёшлар учун иш ўринларини

таъминлашга масъулларнинг

бепарволиги норозиликни кучайтиради. Бу

табақаланишнинг бир жиҳати бўлса, иккинчиси, у ёки бу ишлаб чиқаришни

ташкил қилган мулк эгаларининг ёшларни ишга қабул қилишга бўлган

муносабатлари ҳам таъсир этмай қолмайди. Иш берувчи биринчи навбатда ўз

ишлаб чиқариши

бўйича маълум бир малакага эга бўлган ёшларни ишга қабул

қилишга ҳаракат қилади. Чунки, у бундан моддий манфаат кўради. Маълум

даражада малакага эга бўлмаганлар ишсиз қолаверади. Шу тариқа, малакага эга

бўлмаган ишсизлар ичида иш билан таъминланган ва иш билан

таъминланмаганлар тоифаси пайдо бўлади.

Ёшлар ижтимоий гуруҳларда табақаланишига сабаб бўладиган омиллардан

иккинчиси юртимизда тўпланган моддий ва маънавий бойликларнинг уларга етиб
боришида юзага келадиган тенгсизликдир. Сабаби, мамлакатда мавжуд бўлган
барча моддий ва маънавий бойликлардан фуқаролар фойдаланиш ҳуқуқига эга,
чунки бойликлар ҳар бир фуқарога тегишли бўлса, иккинчи томондан умумий
халққа ҳам тегишлидир. Мамлакатнинг моддий ва маънавий бойликлари кенг
тушунча бўлиб, у ер ости захираларидан тортиб, ер устида жойлашган завод,
фабрика, давлат корхоналари, мактаб, мадраса, фан

-

техника ва технологиялар,

олий таълим тизими, театр, кутубхона, санъат, адабиёт ва бошқа маънавият ҳамда
маданиятга тааллуқли объектларни қамраб олади. Уларнинг

барчасидан ҳамма

ҳам фойдаланиш имкониятига эга эмас. Шу билан бирга, улардан фойдаланишда
қишлоқ

ва шаҳар ўртасидаги имкониятлар тенг деб бўлмайди. Кутубхона, театр,

санъат ва адабиёт соҳасида ҳам имкониятлар тенг эмас. Шу билан бирга
таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ОАВ, телекоммуникация ва бошқа
воситаларнинг ривожланаётганлиги ана шу тенгсизликни бартараф этишга
ўзининг ижобий таъсирини ўтказмоқда. Аммо, ҳали бу борада ечимини кутаётган
масалалар анча тўпланиб қолганлиги ҳақиқат. Хусусан, қишлоқ ёшлари

умри

давомида театрга кириб маълум бир асарни томоша қилиш имкониятига эга эмас.
Албатта, иш билан таъминланган ёшлар ўзларининг моддий шароитларини
яхшилаш билан бирга, маънавий имкониятга ҳам эга бўладилар. Яъни, моддий
имкониятлар маънавий эҳтиёжларнинг ривожланишига ўзининг ижобий
таъсирини ўтказади. Имкониятларнинг турли

-

туманлиги эса уларнинг ўзаро

табақаланишини кучайтиради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

3 (2023) / ISSN 2181-1415

104

Коррупциянинг

кучайиши

ёшларнинг

табақаланишига

таъсирини

ўтказадиган учинчи омилдир. Коррупция мамлакат хавфсизлиги учун катта хавф
саналади. Чунки, коррупцияга мубтало бўлган инсонларда Ватан, миллат ва халқ
манфаатлари, деган тушунча бўлмайди, зарурият юзага келса уларни ҳам сотиб
юборишдан қайтмайдилар. Шу маънода, бундай шахслар нафақат мамлакатнинг
моддий жиҳатдан емирилишига, ҳаттоки маънан қашшоқлашувига ҳам таъсир
кўрсатади.

Халқ фаровонлиги ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинлигини таъминлашга

қаратилган

қонунларнинг ишламаслиги ёшлар ўртасида табақаланишга олиб

келадиган тўртинчи омил ҳисобланади. Аввало, қабул қилинаётган

қонунларнинг

ишламаслигининг сабаблари ҳақида фикр юритишга ҳаракат қиламиз. Асосан,
уларнинг ишламаслигига: а) жамият аъзоларининг қабул қилинаётган
қонунлардан

бехабарлиги, қонунларнинг мазмун

-

моҳияти етиб бормаслиги,

фуқаролар ўртасида оммалашуви сустлиги; б) фуқаролар сиёсий онги ва сиёсий
маданиятининг қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун

-

моҳиятини англаб етиш

даражасидан пастлиги; в) фуқароларимиз ўзларининг кундалик эҳтиёжларига
асосий эътибор берган ҳолда, янги қонунларга ва жамиятда кечаётган
жараёнларга нисбатан эътиборсизлиги. Бундай ҳолатнинг мавжудлиги жамиятга,
шу жумладан, ёшлар ҳаётига ҳам салбий таъсир ўтказади. Чунки, бу қонунларнинг
бир томонда бўлиши, ёшлар реал ҳаёт кечиришлари иккинчи томонда қолиб
кетишига олиб келади.

Ёшларнинг табақаланишига ўзининг таъсирини ўтказадиган бешинчи омил

уларнинг замонавий фан, техника ва технологияларни ўзлаштиришга бўлган
интилишларининг сусайишида ўз ифодасини топади. Ёшларнинг янги технология
ютуқларидан фойдаланишга бўлган интилишларининг сусайишига қуйидагилар
ўз таъсирини ўтказади: а) мамлакатнинг бир тараққиёт босқичидан бошқасига
ўтиши шароитида амал қилиб келаётган анъанавий ишлаб чиқариш янги давр
талабларига жавоб бера олмай қолади. Ишлаб чиқариш структуравий
ўзгаришларни амалга оширишни талаб этади. Бу катта маблағ ва вақт билан
боғлиқ кечади, бундай шароитда аҳолининг ҳаётий тажриба ва ўзгарувчан замонга
мослашув кўникмаларига эга бўлмаган ёшлар қисмида жараён янада кескин тус
олади; б) фан

-

техника ва технологияни ривожлантириш учун зарур бўладиган

моддий имкониятлар заифлашади, бу ёшларнинг соҳага қизиқишлари сусайишига
олиб келади; в) фан

-

техника ва технология ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш

имкониятлари янада заифлашади. Бундай шароитда ёшларнинг кўпчилик қисми
кундалик моддий эҳтиёжларни таъминлашга ёрдам берадиган ишлар билан
шуғулланишга мажбур бўладилар. Фан

-

техника ва технологияга фидоий айрим

ёшлар эса барча қийинчиликларга бардош бериб, ўз фаолиятларини давом
эттирадилар. Бу жараёнда ёшлар ўртасидаги табақаланишга қуйидаги икки омил:
биринчидан, юқорида кўрсатилган мураккаб шароитда бир қатор иқтидорли
ёшларнинг ўз турмуш шароитини яхшилаш заруриятидан фан

-

техника,

технологияни ўзлаштиришга интилиши чекланишига; иккинчидан, бу ҳолат узоқ
давом этиши, яъни уни бир

-

икки йил давомида қайта йўлга қўйиш имконияти

йўқлиги ва узоқ вақтни талаб қилиши, вақтни йўқотишга олиб келади. Бу,
ёшларнинг нафақат интеллектуал, ҳатто моддий тарафдан табақаланишига
ўзининг салбий таъсирини ўтказади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

3 (2023) / ISSN 2181-1415

105

Оилаларда азалдан шаклланиб келган қадриятлардан ёшларнинг

бегоналашуви табақаланишга олиб келувчи олтинчи омилдир. Оилавий

қадриятлар

бир неча авлодларнинг ҳаёти давомида шаклланади. Улар моддий,

маънавий

-

маърифий бойликларни яратиш, истеъмол қилишдан бошлаб барча

ижтимоий муносабатларни ўз ичига

олади. Ҳар бир оилада ўзига хос шаклда

эволюцион жараён ривожланади. Албатта, қадриятлар ҳам жамиятда кечадиган

жараёнлар таъсирида ўзгаради, бойийди, такомиллашади, шунингдек, тараққиётга

жавоб бермайдиган жиҳатлари эса ўз

-

ўзидан “амалиётидан” қолиб бораверади.

Оилавий анъаналар ота

-

она ва унинг бошқа аъзоларининг фаолиятлари таъсирида

фарзандларига ҳам ўтиб боради. Афсуски, бозор муносабатлари шароитида

бойликни ҳар қандай манфаатлардан устун қўйиш инсонлар ҳаётининг мазмунига

айланади. Худди ана шу омил

ёшларнинг оила қуришларида белгиловчи аҳамият

касб этади. Халқ ўртасида оммалашиб кетган “бой бойга боқар, сув сойга оқар”,

деган мақол ёшларнинг оила қуришларида ҳам ўз ифодасини топади. Шу тариқа бу

йўналишда ҳам табақаланиш юзага келишини кузатамиз.

Ёшлар ўртасида табақаланишга сабаб бўладиган омиллар бири иккинчиси

билан ўзаро боғлиқ кечади. Шу маънода ҳам уларнинг олдини олишга комплекс

ёндашув талаб этилади. Улардан бирини бартараф этиш ёки бартараф этмаслик

қолганларига

ҳам ўзининг таъсирини ўтказади. Хусусан, ёшларнинг бандлигини

таъминлашда давлат билан бирга, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оила

институтлари фаол иштирок этишлари керак. Моддий ва маънавий бойликларнинг

нотекис, адолатсиз тақсимланишининг асосий сабаблари бўлган қонунларнинг реал

имкониятларни ҳисобга олмасдан қабул қилинганлиги ва “ишламаслиги”,

фуқароларнинг қабул қилинаётган қонунлардан бехабарлиги ҳамда фойдаланиш

учун сиёсий онг ва сиёсий маданиятнинг етарли даражада ривожланмаганлиги

омиллари ҳам жиддий таҳлил ва хулоса чиқаришни талаб қилади.

Ёшларнинг моддий табақаланишини олдини олишнинг имкони йўқ, чунки

бу жамият ва инсоният ривожланишининг объектив қонуниятидир. Аммо, уларни

жамият ва мамлакат тараққиёти даражасида мувозанатлаштириш, зиддиятлар,

қарама

-

қаршиликлар кучайиши омилига айланишини олдини олиш имконияти

мавжуд бўлади. Муаммо эса ана шу имкониятларни ўз вақтида англаб етиш, зарур

чора

-

тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллашдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ш.М.Мирзиёев, Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган

энг олий баҳодир. 2

-

жилд. –

Тошкент: “Ўзбекистон”, 2018. –

Б. 496.

2.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 8

-

жилд. –

Тошкент: “Ўзбекистон

Миллий Энциклопедияси”, 2004. –

Б. 206.

3.

А.Холбеков, У.Идиров Социология (изоҳли луғат –

маълумотнома). –

Тошкент: “Абу Али ибн Сино” номидаги Тиббиёт нашриёти, 1999. –

Б. 109.

4.

Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. –

Тошкент: “Ғафур Ғулом”

НМИУ, 2009. –

Б. 574.

5.

Н.Комилов, Комил инсон –

миллат келажаги. –

Тошкент: “Ўзбекистон”,

2001.

Б. 42.

6.

Э.Юсупов,

Ф.Абдураҳмонов,

Маънавий

камолот

мустақил

тараққиётимизнинг асосий омили. –

Тошкент: “Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси”, 1999. –

Б. 16.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

3 (2023) / ISSN 2181-1415

106

7.

Шумпетер Й. “Теория экономического развития. Капитализм, социализм и

демократия”. М.: “Прогресс”, 2008.

8.

Otamuratov S. Specific Characteristics of Youth Social Group and its Place in

Community Life. Periodica. Journal of Modern Philosophy, Social Sciences, and
Humanities. Volume 11, October 2022. P.51-56.

9.

Сарвар

Отамуратов

.

Социологическое

изучение

трансформации

социально

-

инновационной

активности

молодёжи

Узбекистана

, E- Global Congress,

Hosted online from Dubai, U. A. E., E

Conference. Date: 19th February 2023. Website:

https://eglobalcongress.com/index.php/egc. ISSN (E): 2836-3612.

10.

Атамуратова Ф.С. Воспитательный процесс в медицинском вузе:

теория

и

практика.

Иваново,

29–31

января

2020

года.

https://www.elibrary.ru/item.asp?id=42514638

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев, Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2018. – Б. 496.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 8-жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”, 2004. – Б. 206.

А.Холбеков, У.Идиров Социология (изоҳли луғат – маълумотнома). – Тошкент: “Абу Али ибн Сино” номидаги Тиббиёт нашриёти, 1999. – Б. 109.

Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент: “Ғафур Ғулом” НМИУ, 2009. – Б. 574.

Н.Комилов, Комил инсон – миллат келажаги. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2001. – Б. 42.

Э.Юсупов, Ф.Абдураҳмонов, Маънавий камолот – мустақил тараққиётимизнинг асосий омили. – Тошкент: “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси”, 1999. – Б. 16.

Шумпетер Й. “Теория экономического развития. Капитализм, социализм и демократия”. М.: “Прогресс”, 2008.

Otamuratov S. Specific Characteristics of Youth Social Group and its Place in Community Life. Periodica. Journal of Modern Philosophy, Social Sciences, and Humanities. Volume 11, October 2022. P.51-56.

Сарвар Отамуратов. Социологическое изучение трансформации социально-инновационной активности молодёжи Узбекистана, E- Global Congress, Hosted online from Dubai, U. A. E., E – Conference. Date: 19th February 2023. Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc. ISSN (E): 2836-3612.

Атамуратова Ф.С. Воспитательный процесс в медицинском вузе:

теория и практика. – Иваново, 29–31 января 2020 года. https://www.elibrary.ru/item.asp?id=42514638