Авторы

  • Сарвар Отамуратов
    Доктор социологических наук, профессор, Ташкентский государственный экономический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp228-234

Ключевые слова:

молодежная политика гражданская активность общественная жизнь участие молодежи Узбекистан молодежные организации реформы Конституция политическая культура

Аннотация

В данной статье рассмотрены современные подходы к реализации молодежной политики в стране. Обнаружено, что за последние годы в Узбекистане принят ряд нормативно-правовых актов, направленных на всестороннюю поддержку молодежи. Установлено, что молодежная политика занимает приоритетное место в государственной стратегии, что подтверждается включением соответствующих норм в Конституцию. Выяснено, что механизмы вовлечения молодежи в общественную и политическую жизнь активно формируются через создание институциональных платформ, программ поддержки и стимулирования социальной активности. Охарактеризованы закономерности государственной молодежной политики, её институциональное оформление, формы и методы реализации. Рассмотрено влияние принятых реформ на рост гражданской активности, патриотизма и политической культуры среди молодежи. Сделан вывод о важности дальнейшего укрепления взаимодействия государства, общества и молодежных организаций для устойчивого развития гражданского общества.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Mechanisms for expanding youth participation in the life
of society in Uzbekistan

Sarvar OTAMURATOV

1


Tashkent State University of Economics

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2025

Received in revised form

15 February 2025
Accepted 15 March 2025

Available online

25 April 2025

This article examines modern approaches to the

implementation of youth policy in the country. It has been

discovered that, in recent years, Uzbekistan has adopted a

number of legal and regulatory acts aimed at comprehensive

support for youth. It has been established that youth policy
holds a priority position in the national development strategy,

as evidenced by the inclusion of relevant provisions in the

Constitution. It has been clarified that mechanisms for involving

young people in public and political life are actively being
developed through the creation of institutional platforms,

support programs, and initiatives promoting social engagement.

The patterns of state youth policy, its institutional framework,

forms, and methods of implementation have been
characterized. The impact of the ongoing reforms on the

development of civic engagement, patriotism, and political

culture among youth has been considered. The article concludes

that strengthening cooperation between the state, society, and
youth organizations is essential for the sustainable

development of civil society.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp

228-234

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

youth policy,

civic engagement,

public life,

youth participation,

Uzbekistan,

youth organizations,
reforms,

Constitution,

political culture.

Ўзбекистонда

ёшларнинг

жамият

ҳаётидаги

иштирокини

кенгайтириш

механизмлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Янги Ўзбекистон,

ёшлар сиёсати,

давлат ислоҳотлари,
Конституция,

Мазкур мақолада Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар

сиёсати давлат тараққиётининг стратегик устувор

йўналиши сифатида таҳлил этилган. Ҳозирги кунда

ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни

1

Doctor of Sociological Sciences, Professor, Tashkent State University of Economics.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

229

фуқаролик жамияти,
сиёсий фаоллик,

сиёсий маданият,

ёшлар ташкилотлари,
ижтимоий ҳимоя,

демократик жараёнлар,
таълим,

инновацион ёндашув

.

ижтимоий

-

сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш, билим ва

салоҳиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган
ислоҳотлар, қабул қилинган қонун ҳужжатлари, давлат

дастурлари ҳамда конституциявий ўзгаришлар мазмунан

ёритилган. Шунингдек, ёшларнинг сиёсий фаоллигини

ошириш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган чора

-

тадбирлар ҳам белгилаб берилган. Мақола ёшлар

сиёсатини янада ривожлантиришга қаратилган илмий

-

назарий ва амалий тавсияларни ўз ичига олади

.

Механизмы

расширения

участия

молодежи

в

общественной жизни в

Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

молодежная политика,

гражданская активность,

общественная жизнь,

участие молодежи,

Узбекистан,

молодежные организации,

реформы,

Конституция,

политическая культура

.

В данной статье рассмотрены современные подходы к

реализации молодежной политики в стране. Обнаружено, что

за последние годы в Узбекистане принят ряд нормативно

-

правовых актов, направленных на всестороннюю поддержку

молодежи. Установлено, что молодежная политика занимает

приоритетное

место в государственной стратегии, что

подтверждается включением соответствующих норм в

Конституцию. Выяснено, что механизмы вовлечения

молодежи в общественную и политическую жизнь активно

формируются через создание институциональных платформ,

программ поддержки и стимулирования социальной

активности.

Охарактеризованы

закономерности

государственной

молодежной

политики,

её

институциональное

оформление,

формы

и

методы

реализации. Рассмотрено влияние принятых реформ на рост

гражданской активности, патриотизма

и политической

культуры среди молодежи. Сделан вывод о важности

дальнейшего укрепления взаимодействия государства,

общества и молодежных организаций для устойчивого

развития гражданского общества

.

КИРИШ

Бугунги кунда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш,

уларни юртимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий

ислоҳотларнинг фаол ва бевосита иштирокчиси, жамиятнинг ҳақиқий таянчи ва

суянчига айлантириш мамлакатимизнинг устувор ва стратегик вазифаларидан

бири бўлиб қолмоқда.

Кейинги 7 йилда ёшлар сиёсати самарадорлигига оид жами 100 га яқин

қонун

ва қонуности ҳужжатлари, жумладан, 2016 йил 14 сентябрда Ўзбекистон

Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги қонуни қабул

қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июнда

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш

ва янги босқичга олиб чиқиш чора

-

тадбирлари тўғрисида” Фармони, 2021 йил 11

мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

230

ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” қарори,

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тўғрисидаги низомни

ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29

сентябрдаги Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар

тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида Қарори 2017 йил 14

ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ёшлар

иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар

бериш тўғрисида Қарори ва бошқа бир қатор меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул

қилинди.

2017 йил 30 июнда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, унинг

асосий мақсади ёшларнинг барча ташаббусларини қўллаб

-

қувватлаш ва амалга

оширишга қаратилди. Ўз навбатида, Президент таклифига кўра,

“Ўзбекистон

Республикасида ёшлар кунини белгилаш тўғрисида” ги қонун билан 30 июнь –

“Ёшлар куни” деб эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан, “янги

жамиятнинг навқирон авлоди, фуқаролик маъсулияти ва замонавий дунёқарашга

эга бўлган баркамол ёшлар хаётга кириб келаётгани ва уларга муносиб ҳаёт

шароитлари, кенг имкониятлар яратилаётгани”, таъкидлаб ўтилди.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

Ўзбекистонда ёшлар масаласи бўйича олиб борилаётган сиёсат, ёшларнинг

жамиятдаги ўрни ва фаоллигини оширишга оид илмий

-

амалий тадқиқотлар

мустақиллик йилларидан бошлаб янги босқичга кўтарилди. Бу йўналишда кўплаб

маҳаллий ва халқаро олимлар, сиёсатшунослар, социологлар ва таълим соҳаси

мутахассислари томонидан илмий тадқиқотлар, мақолалар ва рисолалар

яратилди. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз.

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки, фуқаролик жамияти

институтларида фаол бўлиши, демократик қадриятларга садоқати масалаларида

олимларимиз Саидов А, Саифназаров И, Қирғизбоев М, Тешабоев Т, Қудратов У,

Раҳимов А., Каримов Ф. салмоқли иш олиб борган. Улар ёшлар сиёсий фаоллигини

ошириш, сиёсий билим ва маданиятни шакллантириш масалаларини ўрганган.

Улар ўз тадқиқотларида ёшларни сиёсий партиялар, давлат органлари ва жамоат

бирлашмалари фаолиятига жалб этиш механизмларини таҳлил қилишган.

Абдуллаева Н., Бурханов У., Сафаров И. –

ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,

фуқаролик жамиятидаги иштироки, Конституция ва қонунлар асосида ёшларга

берилаётган кафолатларни таҳлил қилган. Ёшларнинг иш билан таъминланиши,

тадбиркорликдаги иштироки, таълим, инновациялар ва бандлик соҳасидаги

имкониятлари бўйича Содиқов А., Мирзаев Ҳ., Собиров Ж. –

улар ёшлар

тадбиркорлигини ривожлантириш, касб

-

ҳунар таълими, “Ёшлар –

келажагимиз” ва

бошқа давлат дастурларининг ижроси ҳақида мақолалар ёзган. Юнусова Ш.,

Саидова М., Норқобилов Э. –

ёшлар ишсизлиги муаммоси, ижтимоий ҳимоя ва

давлат томонидан ёшларга яратилаётган имкониятларни чуқур таҳлил қилган.

Ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқи, интеллектуал ва маънавий ривожланиши,

ватанпарварлик ва миллий

қадриятларга муносабатини Тожибоева Д., Холиқова З.,

Исломов Ф. –

ёшлар тарбияси, маънавият ва маърифат соҳасида кўплаб мақолалар,

монографиялар муаллифлари бўлиб, “Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида

тарбиялаш” каби мавзуларни қамраб олган. Мўминова М., Турсунов Қ., Отахонова


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

231

С. –

ёшларнинг ахлоқий

-

эстетик, маданий ва маънавий ривожланиши, таълим

муассасаларидаги ижтимоий муҳит, ёшлар ва глобаллашув муносабатида

тадқиқотлар олиб боришган. Каримов Б., Мирзаева Л., Ҳамидова Д. –

халқаро

тажриба асосида ёшлар сиёсати, жумладан, Европа, Осиё давлатларида ёшлар

иштирокини таҳлил қилган ва Ўзбекистон билан қиёсий таҳлиллар берган. Бундан

ташқари, Халқаро ташкилотлар –

БМТ, ЮНЕСКО, Ислом ҳамкорлик ташкилоти

томонидан эълон қилинган ҳисоботлар, масалан, “Youth2030”, “Global Youth

Development Index” каби ҳужжатлар ҳам маҳаллий тадқиқотларда асосий манба

бўлиб хизмат қилмоқда.

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Мазкур тадқиқотда сиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил, институционал ёндашув, қиёсий

таҳлил, шунингдек, илмий

-

назарий таҳлил усуллари қўлланилди.

1.

Сиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил орқали Ўзбекистонда қабул қилинган

конституциявий ва қонуний ҳужжатлар, Президент фармон ва қарорлари, давлат

дастурлари ва концепциялар ўрганилди.

2.

Институционал ёндашув ёшлар билан ишловчи давлат органлари, жамоат

бирлашмалари ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятини таҳлил қилиш орқали

уларнинг механизмларини очиб беришга хизмат қилди.

3.

Қиёсий

таҳлил методи асосида Ўзбекистондаги ёшлар сиёсати халқаро

тажриба билан таққосланиб, ўхшаш ва фарқли жиҳатлар аниқланди.

4.

Илмий

-

назарий таҳлилда миллий ва халқаро олимлар томонидан ёзилган

илмий мақолалар, концепциялар ва назарий ёндашувлар асосида ёшларнинг

жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришдаги муаммолар ва имкониятлар

ёритилди.

Тадқиқот жараёнида ҳужжатлар таҳлили, таҳлил ва синтез, мазмунли

таҳлил, шунингдек, контент таҳлил усулларидан ҳам самарали фойдаланилди. Бу

усуллар орқали ёшларга оид сиёсатнинг амалий самарадорлиги, ижтимоий

таъсири ва келгусидаги ривожланиш йўналишлари аниқланди.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Aсосий қонунимизнинг алоҳида боби –

ХIV боб “Оила, болалар ва ёшлар” деб

номланди ҳамда унда ёшларга оид қатор нормалар ўрин олди. Бундай янгича

ёндашув, бевосита, Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигини намоён

қилади

Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат томонидан ёшлар ҳуқуқлари

ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштироки

рағбатлантирилиши кафолатлаб қўйилди. Конституциямизнинг 79

-

моддаси

биринчи бандида: “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,

маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият

ва давлат ҳаётида фаол иштирок етишини рағбатлантиради”, деб таъкидлаб

ўтилган.

Конституцияда, шунингдек, давлат ёшларда миллий ва умуминсоний

қадриятларга

содиқлик, халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш,

ватанпарварлик туйғулари шаклланишига ғамхўрлик қилиши белгиланди. Бу

ҳақда

Конституциянинг 78

-

моддаси тўртинчи бандида шундай дейилган: “Давлат

ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

232

содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни,

ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр

-

муҳаббат туйғуларини шакллантириш

тўғрисида ғамхўрлик қилади”.

Яна бир муҳим янгилик: ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий

ҳимояси, уй

-

жойли бўлиши, бандлиги учун шарт

-

шароитлар яратиш –

давлатнинг

конституциявий

мажбурияти

сифатида

Aсосий

қонунга

киритилди.

Конституциянинг 79

-

моддаси иккинчи бандига кўра: “Давлат ёшларнинг

интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда

ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй

-

жойга, ишга

жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун

шарт

-

шароитлар яратади”.

Шу ўринда янги таҳрирдаги Конституциядан илк маротаба узлуксиз таълим

тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим

ташкилотлари ривожини таъминлаш давлатнинг вазифаси этиб белгиланди ва

таълимга оид нормалар 50,51 ва 52

-

моддаларда ўз аксини топди.

Шу боис, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, очиқ

жамият ва фуқаролик институтларини ривожлантириш жараёнларида ёшларнинг

фаол иштирокини таъминлаш муҳим. Ёшлар сиёсий жараёнларни тушуниши ва

унда иштирок этиши жамиятда масъулиятли фуқаролик позициясини

шакллантиради. Ҳозирги кунда, замонавий ёшлар ахборот технологияларидан

яхши фойдаланади, глобал жараёнлардан хабардор. Уларнинг билим ва салоҳияти

сиёсий жараёнларга янги, инновацион ёндашувларни олиб киришга хизмат

қилади. Қолаверса, ижтимоий

-

сиёсий жараёнларда иштирок этмайдиган ёшлар

турли радикал ва деструктив ғояларга мойил бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун

уларни фаол фуқаролик ҳаётига жалб қилиш орқали уларнинг онгида

ватанпарварлик ва масъулият ҳиссини шакллантириш зарур. Ёшларни маҳалла,

таълим муассасалари, жамоатчилик кенгашлари, сиёсий партиялар ва ННТлар

фаолиятига

жалб этиш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш мумкин. Бу

эса ўз навбатида давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

“Юртимиздаги ёшлар сиёсати халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф

этилмоқда. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ёшлар –

2030”

стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторидан жой олди”

МУҲОКАМА

Ҳозирги

кунда Ўзбекистон Республикасида ёшларнинг ҳуқуқ ва

манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий

-

сиёсий, иқтисодий ва маданий

ҳаётга

фаол жалб этиш, билим ва салоҳиятини юксалтириш борасида кенг

қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар "Ўзбекистон

Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш

концепцияси" доирасида олиб борилмоқда. У ўз ичига қўйидаги асосий

йўналишларни қамраб олади:

1. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида:

Ёшлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қатор лойиҳалар ва дастурлар

амалга оширилмоқда.

Ёшлар учун ҳуқуқий

маслаҳат марказлари ва “Ёшлар дафтари” орқали

эҳтиёжманд ёшларга манзилли ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

233

Жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ёшларни ҳуқуқий

маданиятини ошириш борасида профилактик тадбирлар кучайтирилди.

2. Таълим ва салоҳиятни ривожлантириш йўналишида:

Замонавий таълим тизимини яратиш, касб

-

ҳунар ва инновацион таълимни

ривожлантириш орқали ёшларни рақобатбардош мутахассис этиб тайёрлашга

катта эътибор қаратилмоқда.

“Ёшлар –

келажагимиз” давлат дастури доирасида ёш тадбиркорларни

қўллаб

-

қувватлаш, уларга молиявий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш механизмлари

яратилди.

Ёшлар ўртасида ахборот технологиялари, чет тиллари, тадбиркорлик ва

инновацион фаолиятни оммалаштириш бўйича махсус курслар ташкил этилмоқда.

3. Ёшларни ижтимоий

-

сиёсий жараёнларга жалб этиш йўналишида:

Ёшларнинг давлат бошқаруви ва сиёсий ҳаётдаги иштирокини таъминлаш

механизмлар шакллантирилди (масалан, “Ёшлар парламенти”, “Ёшлар давра

суҳбатлари”).

Ёшларнинг ташаббуслари ва ижтимоий фаоллигини қўллаб

-

қувватлаш

мақсадида турли грантлар ва танловлар ташкил этилмоқда.

Ёшлар ўртасида ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти ва ижтимоий

фаолликни оширишга қаратилган тарғибот

-

ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

4. Халқаро ҳамкорлик ва ёшларнинг глобал миқёсдаги иштироки

йўналишида:

Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорликда ўқув

дастурлари, стажировкалар ва ёшлар алмашинуви лойиҳалари амалга

оширилмоқда.

Ёшларни халқаро илмий, маданий ва иқтисодий форумларда фаол иштирок

этиши

учун шароитлар яратилмоқда.

Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш —

бу

нафақат ёшларнинг ўз келажагини белгилаш, балки бутун жамиятнинг барқарор

ривожланиши, адолатли, очиқ ва инклюзив сиёсий тизимни яратишга қаратилган

муҳим вазифадир. Давлат сиёсатининг бу йўналишга катта эътибор қаратаётгани

юртимизда демократик жараёнлар чуқурлашиб, янги авлодни масъулиятли ва

фаол фуқаро этиб тарбиялашга интилишидан далолат беради.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Бу соҳада самарали натижаларга эришиш учун қуйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

1. Сиёсий таълим ва хабардорликни ошириш:

Мактаб ва олий таълим муассасаларида ижтимоий фанлар (фалсафа,

социология, сиёсатшунослик), фуқаролик жамияти, демократик қадриятлар,

сиёсий жараёнлар ҳақида

билим беришни кучайтириш.

Ёшлар орасида сиёсий маданиятни шакллантириш бўйича тренинглар,

семинарлар ташкил этиш.

2. Ёшлар учун сиёсий жараёнларда иштирок этиш имкониятларини

кенгайтириш:

Ёшларга сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролик

институтларида фаол иштирок этиш имкониятини яратиш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

234

Ёшлар квотаси асосида маҳаллий ва марказий даражадаги маслаҳат

органларида уларнинг иштирокига йўл очиш.

3. Ёшлар ташкилотлари ва ташаббусларини қўллаб

-

қувватлаш:

Ёшлар етакчилигидаги ННТ ва клубларни молиявий ва ташкилий

жиҳатдан қўллаб

-

қувватлаш.

Ёшлар томонидан илгари сурилган ижтимоий лойиҳаларга грантлар

ажратиш.

4. Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш:

Ёшлар ўртасида ижтимоий тармоқлар орқали фаол фуқаролик

позициясини шакллантириш.

Сиёсий ва ижтимоий масалаларда очиқ муҳокамаларни ташкил этиш.

5. Ишонч ва мотивация яратиш:

Ёшларнинг фикри ва ташаббусларига жиддий эътибор қаратиш.

Ёшлар орасида ижтимоий лифт механизмларини яратиш, яъни фаол

ёшларни раҳбарлик лавозимларига илгари суриш.

6. Ўрнак кўрсатувчи ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш:

Сиёсий

-

ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турган ёшларни оммавий

ахборот воситалари орқали ёритиш.

“Йилнинг энг фаол ёши” номинациясини жорий этиш ва шу орқали тан

олиш ва рағбатлантириш.

Юқоридаги кўрсатилган йўналишлар ҳамда чора

-

тадбирлар натижасида

ёшларнинг жамиятдаги ўрни мустаҳкамланиб, уларнинг фаоллиги ошиб, жамият

ҳаётидаги

иштироки янада кенгайиб, давлатимиз ривожланишига ҳизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ :

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент, “Yuridik adabiyotlar

publish”, 2023.

2.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси

Қонуни, Тошкент ш., 2016 йил 14 сентябрь, ЎРҚ

-406-

сон.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ёшларга оид давлат

сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”

2021 йил 18 январдаги 23

-

сонли қарори.

4. Ш.Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегияси, Тошкент, “Ўзбекистон”

нашриёти, 2021, Б.29.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни

ёшлар билан мулоқоти, “Халқ сўзи”, 2025 йил 15 февраль.

6. Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги: муаммо ва

ечимлари мавзуидаги республика илмий

-

амалий конференцияси мақолалар

тўплами. 2020 йил

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент, “Yuridik adabiyotlar publish”, 2023.

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Тошкент ш., 2016 йил 14 сентябрь, ЎРҚ-406-сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 18 январдаги 23-сонли қарори.

Ш.Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегияси, Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти, 2021, Б.29.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни ёшлар билан мулоқоти, “Халқ сўзи”, 2025 йил 15 февраль.

Янгиланаётган жамиятда ёшларнинг ижтимоий фаоллиги: муаммо ва ечимлари мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси мақолалар тўплами. 2020 йил