Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal nature of the audit evidence collection method
Lazizjon BARAKAEV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
This article discusses the coordination of inspections of
economic entities in the process of preliminary investigation,
several types of verification of the financial and economic
activities of economic entities, the method of collecting
evidence, and one of the important investigative actions.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp161-167
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
audit,
audit main tasks,
evidence collection
methods,
business entities.
Тафтиш далилларни тўплаш усулининг юридик табиати
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тафтиш ўтказиш,
тафтишнинг асосий
вазифалари,
далилларни тўплаш
усуллари,
тадбиркорлик
субъектлари.
Ушбу
мақолада
дастлабки
тергов
жараёнида
тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини
мувофиқлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг
молия хўжалик фаолиятини текширишнинг бир неча
турлари, тафтиш далилларни тўплаш усули ҳамда муҳим
тергов ҳаракатларидан бири эканлиги муҳокама қилинган.
Юридическая природа способа сбора аудиторских
доказательств
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
: проведения ревизии,
основные задачи ревизии,
методы сбора
доказательств,
хозяйствующие субъекты
.
В данной статье рассмотрено согласование проверок
хозяйствующих субъектов в процессе предварительного
следствия, несколько видов проверки финансово
-
хозяйственной деятельности хозяйствующих субъектов,
способ собирания доказательств и одно из важных
1
Independent researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
162
следственных действий.
Дастлабки тергов органлари томонидан тайинланадиган тафтишлар қайси
орган томонидан ўтказилиши жуда муҳим ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда тафтиш (ҳужжатли тафтиш)ни амалга
оширишга ваколатли бўлган органларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат
солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
иқтисодий жиноятларни тергов қилиш департаменти ва Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигининг тегишли тузилмалари ташкил этади [1].
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари ташаббуси билан
чиқиш тегишли тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик бузилиши содир
этилиши хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда хавфни таҳлил этиш натижалари
асосида назорат қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш
ҳамда
назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг
қонунийлиги устидан
назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар
томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон
рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт, бундан камерал солиқ
текширувлари мустасно.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилган текширувлари
натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан
кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига
киритилади. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг Текширувларни электрон
рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлари
қонунга
хилофдир. Тадбиркорлик субъектларининг молия
-
хўжалик фаолияти
билан боғлиқ бўлмаган текширувларни ўтказиш муддатлари ўн календарь кундан
ошмаслиги керак.
Умумлаштириб хулоса қиладиган бўлсак, мамлакатимизда мустақиллик
йилларида шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия хўжалик
фаолиятини текширишнинг бир неча турлари мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Булар қуйидагилардир:
1.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини текшириш –
давлат солиқ
хизматининг ваколатли органи томонидан назорат қилувчи органнинг режаси
(
розилиги) билан ўтказилади.
2.
Давлат бюджети маблағлари билан таъминланадиган корхона, муассаса,
ташкилотларнинг молия
-
хўжалик фаолиятини текшириш –
Молия вазирлигининг
назорат
-
тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан юқори
давлат органи томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.
3.
Юқорида келтирилган икки турдаги текширишларни амалга ошириш
давомида иқтисодий жиноятлар аломатлари аниқланган тақдирда –
Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши
кураш департаменти ва унинг жойлардаги органлари томонидан ўтказиладиган
текширишлар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
163
Бу эса терговчи томонидан жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар асосида
ЖПКнинг 329
-
моддасига мувофиқ, жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал этишда
тафтиш тайинлашида текширилиши лозим бўлган объектнинг тадбиркорлик
фаолияти субъекти ёки бюджет корхонаси эканлигига эътибор қаратилишини
тақозо этади. Бундан ташқари, терговчи томонидан бир жиноят иши бўйича
дастлабки терговни амалга ошириш вақтида иқтисодий жиноятларнинг
аломатлари аниқланса, терговчи тафтиш ўтказиш масаласини Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш департаменти ва унинг жойлардаги органларига топшириши керак.
Жиноят ишлари бўйича тафтиш тайинлаш ва ўтказиш масалалари асосан
мамлакатимизнинг амалдаги жиноят
-
процессуал қонунчилиги билан тартибга
солинади. Лекин бу ЖПК билан тафтиш тайинлаш ва ўтказишнинг барча
жиҳатларини тартибга солинади дегани эмас. Жумладан, тафтиш ўтказиш
амалдаги қонунчилик билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодекси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат
солиқ қўмитаси, Бош прокуратурасининг ички буйруқлари, низомлари,
йўриқномалари билан ҳам тартибга солинади, ушбу ҳужжатлар эса ўз навбатида
маъмурий ҳуқуқ
соҳасига тегишлидир.
Тафтишнинг илмий
-
техникавий ва услубий жиҳатлари криминалистика ва
суд бухгалтерияси каби фанларнинг тадқиқот объекти бўлиб ҳисобланади.
Тафтиш хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва молия
-
хўжалик
фаолиятини ҳар томонлама, вақти
-
вақти билан текшириш ўтказиш йўли орқали
уни энг юқори даражада фойда келтиришни таъминлаш, мулкнинг сақланишини,
мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари қонунга ва мақсадга мувофиқлигини
таъминлаш мақсадида ўтказилади.
Тафтишнинг мақсадига молия
-
хўжалик фаолиятидаги ва пул воситалардан
фойдаланишдаги камчиликларни аниқлаш, етказилган зарарнинг ҳажмини
кўрсатиш, бунда айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини
кўриш учун тафтиш материалларини дастлабки тергов органларига тақдим этиш
ҳам киритилади. Ҳужжатли тафтишнинг вазифасига қонунбузарлик ва
суиистеъмолликларни
аниқлаш
билан
бир
қаторда
талон
-
торож
ва
хўжасизликнинг олдини олиш ҳам киради.
Демак, ҳужжатли тафтишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат
бўлади:
1.
Режа
-
топшириқларни бажарилиши;
2.
Моддий ва молиявий ресурсларидан тежамли фойдаланиш;
3.
Мулк муҳофазаси;
4.
Бухгалтерия ҳисобининг тўғри йўлга қўйилганлиги;
5.
Ички тафтиш ишларининг ҳолати устидан назорат ўрнатиш;
6.
Қўшиб
ёзиш,
хўжасизлик,
талон
-
торож
ва
бошқа
турдаги
қонунбузарликларни бартараф этишдан иборатдир.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат
қилиш
тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан
иборатдир.
Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати
тегишли қонунчилик билан ҳам тартибга солинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
164
Терговга қадар текширишлар чоғида ва қўзғатилган жиноят ишлари бўйича
молия
-
хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш тартиби жиноят
-
процессуал
қонунчилиги
билан тартибга солинади.
Солиқ текшируви орқали амалга ошириладиган давлат назоратининг ўзига
хос хусусиятлари солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача
қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат
қилиш
қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
текшириш, шу жумладан тафтиш,
назорат тартибида текшириш;
статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш;
идора қарамоғидаги органларни текширувдан ўтказиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини статистика ахборотларини ва
бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали давлат томонидан назорат қилиш,
шунингдек идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш қонунчиликка
мувофиқ амалга оширилади.
Текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар муҳим аҳамиятга
эга. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи
органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат
қилувчи
органларнинг мансабдор шахслари қонунчиликда белгиланган тартибда
аттестациядан ўтказилишлари лозим.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятини текширишига текширувларни ўтказишга рухсат
берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома мавжуд бўлгани
тақдирда йўл қўйилади.
Текширувга аудиторлик ташкилотлари ва (ёки) экспертлар жалб этилгани
тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан назорат
қилувчи орган ва аудиторлик ташкилоти ва (ёки) эксперт ўртасидаги
шартноманинг кўчирма нусхаси албатта тақдим этилади. Шартномада аудитор ва
(ёки) экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими
кўрсатилган бўлиши керак. Аудитор ва (ёки) эксперт хулосасининг тўғрилиги ва
унинг қонунчиликка мувофиқлиги учун аудиторлик ташкилоти ва (ёки)
экспертнинг жавобгарлиги тузиладиган шартноманинг зарурий шарти
ҳисобланади.
Аудиторлик
текширувлари
ва
экспертизаларни
ўтказиш
харажатлари назорат қилувчи органлар ҳисобига амалга оширилади.
Текширишларни ўтказиш учун асос муҳим аҳамиятга эга.
Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан молия
-
хўжалик фаолиятини текширишлар учун қуйидагилар асос бўлади:
–
махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан
берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг
мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;
–
назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган,
текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни
ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
165
Прокуратура, ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати органлари
томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун
қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга хўжалик
юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти
қамраб
олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги
қарорда кўрсатилган бўлиши лозим.
Хўжалик
юритувчи
субъектларнинг
молия
-
хўжалик
фаолиятини
текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари
томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид
жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш
департаменти томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган
молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти
тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни
ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари
бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати
органлари тадбиркорлик субъектларининг молия
-
хўжалик фаолиятини текшириш
ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Тезкор
-
қидирув фаолияти натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти
Ўзбекистон
Республикаси
бюджет
тизими
бюджетлари
маблағларини, донор мамлакатлар, халқаро, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат
ташкилотлари билан тузилган давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалар
доирасида тақдим этиладиган чет эл грантларини, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларини сарфлаш
масалалари юзасидан, мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар
молия
-
хўжалик фаолиятининг текширувларини ўтказиш ташаббуси билан
чиқиши мумкин.
Текширишлар даврийлигига келсак, хўжалик юритувчи субъектларнинг
фаолиятини текширишлар махсус ваколатли органнинг қарорига биноан режали
тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин.
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя
этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишлар назорат
қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга
оширилади.
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар
томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга
оширилиши мумкин, Хусусий корхона тўғрисида қонунда
назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида
текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин
тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини
кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Текширувлар муддатлари риоя қилиниши керак бўлган муҳим омил
ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
166
Тафтиш текширишни ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан
ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан
бу муддат узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик
субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас [2].
Текширишни ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текширилаётган
хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт
текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик
юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги
текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Текширилаётган хўжалик
юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат
қилувчи
органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган
хўжалик юритувчи субъект
имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган
хўжалик юритувчи субъект мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда,
далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт
текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Текшириш
натижалари
тўғрисидаги
далолатнома
(маълумотнома)
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга топширилган кун текширишни
ўтказиш тугаган кун ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект
текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан
бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш
натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув
киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда
текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир
нусхаси хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Текширишларнинг бир тури қисқа муддатли текширишлар бўлиб, қисқа
муддатли текширишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик
бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида махсус ваколатли
органнинг қарорига кўра режадан ташқари текшириш тарзида назорат қилувчи
органлар томонидан амалга оширилади.
Махсус ваколатли органнинг текширилаётган объектнинг номи, солиқ
тўловчининг идентификация
рақами, текшириш ўтказишнинг мақсади, муддатлари
ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган қисқа муддатли
текшириш ўтказишга доир қарорлари, шунингдек текширишни амалга оширувчи
тегишли назорат қилувчи органнинг махсус ваколатли органнинг қарори асосида
чиқарилган, мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари
кўрсатилган буйруғи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқа муддатли
текширишдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Текширишларнинг яна бир тури якка тартибдаги
тадбиркорлар фаолиятини
текшириш ҳисобланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш солиқ органлари
ҳамда
бошқа назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ваколатлари
доирасида ва қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш
қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш ҳам мавжуд бўлиб, хўжалик
юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан
боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши
,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
167
санитария, энергетика назорати, давлат ветеринария хизмати ва бошқа) органлар
томонидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс текширув
давомида амалга оширилади.
Комплекс текширувлар махсус ваколатли орган тасдиқлаган режалар
асосида ўтказилади.
Назорат тартибида текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан
махсус ваколатли орган белгилаган тартибда бир иш куни ичида амалга
оширилади.
Хулоса қилиб айтганда тафтиш далилларни тўплаш усули жиноят ишини
қўзғатишга
асос бўлиши баробарида, муҳим тергов ҳаракатларидан бири саналади
ва унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши кафолатлаш муҳим ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Б.А.Мўминов, Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан
фойдаланишни такомиллаштириш. Дисс. 2018 й. –Т.: 2018 й. 75 б.
2.
И.Р.Астанов, Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг
процессуал ва криминалистик жиҳатлари. Дисс. –
Т.: 2018 й. 171 б.
