Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Gradual development of the audit institute
Lazizjon BARAKAEV
Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
15 February 2024
The article describes the initial information about revision in
the laws of Manu, in the Justinian Code, the history of the
emergence of the concept of an accountant, the concept of a
revision, the gradual development of rules on the revision of the
Criminal Procedure Codes of 1926, 1929, 1959 and current
legislation.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp261-269
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
revision,
revision specialist,
accountant,
appointment of a revision,
conducting a revision,
stages of development of the
revision institution.
Тафтиш ўтказиш институтининг тадрижий ривожланиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тафтиш,
тафтишчи мутахассис,
бухгалтер,
тафтиш тайинлаш,
тафтиш ўтказиш,
тафтиш институтининг
ривожланиш босқичлари.
Мақолада Ману қонунлари, Юстиниан кодексида
тафтиш институтига оид дастлабки мааълумотлар,
бухгалтер тушунчасининг, тафтишчи тушунчаларнинг
пайдо бўлиш тарихи, 1926 йилги, 1929 йилги, 1959 йилги
ва амалдаги жиноят
-
процессуал кодексларида тафтишга
оид нормалар тадрижий ривожланиши изоҳланган.
Постепенное развитие института аудита
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
ревизия,
специалист по ревизии,
бухгалтер,
назначение ревизии,
проведение ревизии,
этапы развития института
ревизии.
В статье описаны первоначальная
информация
о
ревизии
в законах Ману, в кодексе Юстиниана, история
возникновения понятия бухгалтера, понятие
ревизора,
постепенное развитие норм об ревизии
Уголовно
-
процессуальных кодексах 1926, 1929, 1959 года и
действующим законодательстве.
1
PhD, Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
262
“Ҳақиқатни исботлаш далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан
иборат”. “Жиноят процесси жараёнида далилларни тўплаш тергов ва бошқа
процессуал ҳаракатларни қўллаш орқали амалга оширилади”.
Далилларни тўплаш усулларининг мавжуд тизимидаги алоҳида ўринни
тафтиш эгаллайди ва “жиноят ишини қўзғатиш учун асос вазифасини ўтайди”.
С.A.
Шейфер бошқа нуқтаи назарга таянади. Унинг фикрича, ҳар қандай
тергов ҳаракати, умуман олганда, ҳар қандай процессуал ҳаракат каби, давлат
мажбурловига таянмасдан бўлиши мумкин эмас, бу баъзи тергов ҳаракатларини
амалга оширишда яққолроқ, бошқаларини амалга оширишда эса камроқ намоён
бўлади.
“Тергов ҳаракатларининг ривожланиш тарихини ўрганиш икки жиҳатга эга
–
генетик ва прогностик”.
Тафтиш далилларни тўплаш усули мутахассис томонидан ўтказилишини
инобатга олиб жиноятларни тергов қилиш жараёнида мутахассисларни жалб
қилиш
масаласига эътибор берила бошланган вақтларни таҳлил қилсак. Масалан,
Ману қонунларидан бири бўлган “Артхашастра”да ҳамда рим ҳуқуқий
манбаларида махсус билимга эга бўлган мутахассислардан фойдаланилганлиги
ҳақидаги
маълумотлар мавжуд.
Масалан, Юстиниан кодексида махсус билимлардан фойдаланиб инсон
ёшини аниқлаш масалалари ёритилган. Қадимда тиббиёт соҳасида фаолият
юритувчи мутахассислар ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд бўлиб, Юлий Цезарнинг
ўлимига сабаб бўлган жароҳат айнан қайси эканлиги изоҳланган. Қадимги тиббиёт
ходими Гиппократ ҳам мурдани ўрганишда тан жароҳати даражасини аниқлаш
усулидан фойдаланган.
Масалан, Римнинг 12 жадвал низомида (эрамиздан аввал 448 йил), одам
ўлдириш жиноятини тергов қилишда тиббиёт мутахассисининг иштирокининг
мажбурийлиги белгиланган бўлган.
А.А.
Светличныйнинг ўринли таъкидлашича, ҳар бир тарихий босқичларда
кашфиётлар қилиб келинган бўлиб микроскоп, порох, фотоаппарат ва бошқа
ашёлар, воситалар кашф қилинган, аммо “ушбу жараёнларда фаол иштирок этган
шахсларга тегишли бўлган тушунчалар “махсус билим”, “мутахассис”, “эксперт”
тушунчалари бўлмаган, балки соҳа вакили бўлган шифокор, из олувчи каби сўзлар
билан изоҳланган”.
Иқтисодий назорат ва текширув элементи бўлган тафтиш махсус
мутахассислар томонидан амалга оширилади ва иқтисодий фаолият, шу билан
бирга бухгалтерлик фаолиятини текширишади.
“Бухгалтер” сўзи немис тилидан олинган бўлиб “buch”
–
китоб, “halter”
–
ушловчи, яъни “хўжалик ишларини фаолиятини рўйхатга олувчи ёки ҳисоб
маълумотларини тўғрилиги учун масъул шахс деган маънони англатади.
Бухгалтер касби ҳақидаги маълумотлар Рим императори Максимилианом I
фармонига бориб тақалади. Унда қуйидагича маълумотлар берилган “Эндиликда
ҳисоб
маълумотларини китобда ёзиб назорат қилиб борувчи инсон бухгалтер деб
аталсин дейилган.
Қадимги
Мисрда фиръавннинг молиявий ҳисобларини юритувчи ва уни
тўғрилигини ва сарфланишини текшириб борувчи шахс Неферхотеп бўлган.
Уни ҳақиқатни аниқловчи, адолатни қарор топтирувчи дейишган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
263
Ҳозирги
кундаги молиявий, бухгалтерлик операцияларини юритиш соҳаси
ватани Италия ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра эса молиявий ҳисоботлар
юритиладиган ва текшириб бориладиган мамлакат Шотландия ва Англия
ҳисобланган
.
Бухгалтерия текширувларига оид касбнинг пайдо бўлишининг учта
манбасини ажратиб кўрсатиш одатий ҳолдир.
Биринчи манбага кўра, мактабларнинг очилиши ва бухгалтерия ҳисоби
бўйича китобларнинг ёзилишидир. Мактаб ўқитувчилари фанни ўзлаштириб
бўлгач, савдо китоблари ва ҳисобларини тартибга солиш вазифасини ўз
зиммаларига олдилар.
Бухгалтерия касбини ривожлантиришнинг иккинчи манбаи –
ҳуқуқ соҳасидир.
XVII асрнинг охири –
XVIII аср бошларида Шотландия судлари савдогарлар ва ер
эгаларининг тўловга лаёқатсизлиги тўғрисидаги кўплаб ишларни кўриб чиқишга
мажбур бўлди. Банкротлик тўғрисидаги Низом қабул қилинган 1696 йилдан бошлаб,
ушбу ишларда бухгалтерлар мутахассислар сифатида қонуний иштирок этишни
бошладилар, уларнинг вазифаларига ишнинг ҳолатларини ўрганиш ва ҳужжатлар
захираларини Лорд судьяга топшириш кирарди.
Учинчи манба
–
савдогарнинг савдо иши амалиётидир. XVIII асрнинг охири
–
ХIХ аср бошларида банкротликнинг яна бир тўлқини бутун Европани қамраб
олганида, тўловга лаёқатсиз қарздорларнинг мол
-
мулкини бошқариш тобора
кўпроқ савдогарларга ишониб топширила бошланди ва уларнинг энг ҳурматлиси
кредиторларнинг кафилига айланди. Уларнинг ишларини текшириб бориш эса
бухгалтерия текширувчиларига топширилди.
1805 йилда Эдинбург маълумотномасида аллақачон ўзларини бухгалтерия
ҳисобига
бағишлаган 17 кишининг исмлари мавжуд эди.
ХIХ асрнинг ўрталарига келиб, Шотландиядаги бухгалтерларнинг иши
жамият томонидан тан олинган ва қадрланган, аммо бундай ишларга нисбатан
“касб” атамасидан фойдаланишга ҳали ҳам эрта эди. 18.03.1867 йилги Қироллик
гувоҳномаси билан Абердиндаги бухгалтерлар Жамияти (The Society of Accountants
in Aberdeen
–
SAA) ҳам тасдиқланган. Ҳар учала жамиятнинг аъзолари
Шотландиянинг Қонуний бухгалтерларига айланишди.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Шотландия институтларидан сўнг Англия ва
Уэльснинг ўз Низомига эга бухгалтерлари институтлари яратилди. 1870 йилларда
Англия шаҳарларида бирин
-
кетин бешта минтақавий бухгалтерия жамиятлари
ташкил этилди.
1880 йилларнинг ўрталарига келиб, Буюк Британияда бухгалтерларнинг касаба
уюшмаларини ташкил этиш жараёни жадал ривожланади ва уларнинг сони барқарор
ўсиб боради. 1930 йилга келиб бухгалтерия жамиятлари сони 17 тага етади.
Тафтишчи касбнинг пайдо бўлиш тарихи қадимги Қадимги Хитой, Греция ва
Римга бориб тақалади. Шундай қилиб, милоддан аввалги V асрда Афинада
давлатнинг даромадлари ва харажатлари устидан назорат Халқ Мажлиси
томонидан амалга оширилган. Рим империясидаги барча молиявий операциялар
Сенат ва ёлланган аудиторлар штаби томонидан назорат қилинган. Шу боис, биз
ишонч билан айтишимиз мумкинки, тафтишчи (ревизор) кўп асрлар давомида
мавжуд бўлган касбдир. Англиядаги корхоналарда йиллик тафтишни
тайинлайдиган биринчи қонун ХIХ асрнинг 60
-
йилларида пайдо бўлган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
264
Айни пайтда, шунга ўхшаш қонунлар Франция ва бошқа ривожланган Европа
мамлакатларида ҳам тасдиқланади.
Бунинг сабаби, айрим тармоқларнинг бевосита эгалари ва уларнинг
бошқарувчиларининг турли манфаатлари эди. Бухгалтерларининг молиявий
маълумотларига ишонмаган ҳолда, корхона эгалари ва акциядорлари, қўл остида
ишлаётган ходимларидан олинган ҳисоботларнинг тўғрилигини текшириш учун
махсус аудиторларни (тафтишчиларни) таклиф қилишарди.
Тафтиш текшириш фаолиятига оид дастлабки маълумотлар эрамиздан
аввал 3400–2980 йилларга бориб тақалиб, унга кўра мутахассис ёзув ишларини
олиб борувчилар кўчар ва кўчмас мулклар ҳисобини кейин уни текшириш учун,
амалга оширган ҳаракатлар айрибошлашлар тўғрилигини аниқлаш мақсадида
олиб боришган. Ундан кейинги манбалар Ўрта ер денгизи мамлакатларига
тегишли бўлиб, унда тафтиш объекти кўчмас мулклар, товарлар, материаллар, пул
қийматликлари
бўлмай, балки хўжалик юритувчи субъектларининг хўжалик
фаолияти бўлган.
Жиноятлар сонининг умумий ўсиши билан бир қаторда иқтисодий фаолият
соҳасида содир этилган жиноятлар сонининг кўпайиши кузатилмоқда. “Иқтисодий
жиноятчилик ўз доирасида миллий хавфсизликка таҳдид соладиган, иқтисодий
механизм ва бошқарувнинг барча тузилмаларига сингиб кетган миқёсга эга
бўлди”. Уларнинг миқдорининг ортишига таъсир қилувчи омилларга: катта фойда
олиш; иқтисодиёт соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларидаги камчиликлар; давлат
назоратининг етарли даражада эмаслиги; махсус билимлардан фойдаланишни
ЖПК асосан тартибга солишнинг номукаммаллиги; ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари ишидаги камчиликлар.
Н.Г.
Гаджиев, “ҳозирги вазиятда бухгалтерия ҳисоби бўйича махсус
билимлардан, шу жумладан тафтиш шаклида самарали фойдаланиш, ... жуда
долзарб”, дея ҳаққоний баҳо берган. Тафтишга тергов ҳаракати мақомини бериш
зарурлиги масаласи долзарб бўлиб қолмоқда, айниқса бундай таклифлар кўп
йиллар давомида илгари сурилган. Г.М.
Миньковский 1923 йилдаги Жиноят
-
процессуал кодексида уни ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар бўлмаган тақдирда
ҳам
тафтишнинг процессуал хусусиятини қайд этган, “чунки у терговчи томонидан
белгиланган чегаралар ичида ва унинг назорати остида амалга оширилади ва
ишнинг муҳим ҳолатларини аниқлаштириш усулларидан биридир” деган.
Шунингдек, Р.Д.
Рахунов ҳам “РСФСР Жиноят
-
процессуал кодексида тафтиш
ўтказиш инобатга олинмаган” деб фикр берган.
1960 йилдаги Жиноят
-
процессуал кодекси, илгари мавжуд бўлган жиноят
-
процессуал кодексларидан (1922 ва 1923 й.) фарқли ўлароқ, терговчининг тафтишни
талаб қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлади (70
-
модда). Бундан ташқари, ҳужжатли
текширувлар далилларни тўплаш воситаси бўлиши мумкинлиги баён қилинган.
1926 йилги ЖПК 6 бўлим, 32 боб, 455 моддадан иборат бўлган. Ушбу
кодексда тафтиш институти мавжуд бўлмаган ва иқтисодий, мулкий масалаларга
оид фаолиятда жиноят содир этилганлигини аниқлаш ушбу кодекснинг
61-
моддасига биноан экспертлар томонидан амалга оширилган.
1929 йилги ЖПК 18 бўлим,
175 моддадан иборат бўлиб, унда тафтишга оид
моддалар мавжуд эмас. “Далилларни тўплаш усуллари сифатида гувоҳлар
кўрсатувлари, кўздан кечириш, тинтув, олиб қўйиш баённомаси ва бошқа
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
265
ҳужжатлар, эксперт хулосаси, далилий ашёлар, жавобгарликка тортилаётган
шахснинг шахсий изоҳи кўрсатилган”. Тафтиш орқали ташкилотни текшириш
вазифасини ушбу вақтда экспертиза ўтказиш орқали амалга оширилган.
1959 йилги ЖПК 8 бўлим, 29 боб, 378 моддадан иборат бўлган. Ушбу
кодекснинг 11
-
моддасида “СССР Бош прокурори, иттифоқдош ва автоном
республикаларнинг прокурорлари, ўлка, вилоят, автоном вилоят, миллий округ,
район ва шаҳар прокурорлари, шунингдек ҳарбий прокурорлар ва транспорт
прокурорлари ўз компетенциялари доирасида қонуннинг бузилганлиги тўғрисида
маълумотлар борлиги муносабати билан вазирликлар, идоралар, муассасалар ва
корхоналарнинг, меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советлари ижрочи ва
фармойишчи органларининг, кооператив ташкилотлари ва бошқа хил жамоат
ташкилотларининг раҳбарларидан ва мансабдор кишиларидан ўзларига қарашли
идора ва муассасалар, корхона ва ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ишини
текшириш ва ревизия қилишни талаб қилиш ваколати берилган”. Кодексда
тафтиш ревизия тушунчаси билан қўлланган ва бир моддада акс этган. Ушбу
кодекс 1994 йил 22 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК қабул қилингунга
қадар
бўлган давргача кучда бўлган.
1994 йилги Жиноят
-
процессуал кодексида тафтишга оид моддалар кенг акс
эттирилган. Унда “Экспертнинг, мутахассиснинг, таржимоннинг, холиснинг ишда
иштирок этишига монелик қиладиган ҳолатлар” деб номланувчи 78
-
модда
3-
қисмида “Материаллари ишнинг қўзғатилишига асос бўлган тафтиш ёки ўзга
идоравий текширув ўтказган шахс ушбу ишда эксперт ёки мутахассис сифатида
иштирок этишга ҳақли эмас”лиги баён қилинган бўлган.
ЖПКнинг далилларни тўплашга оид 87
-
моддасида далиллар тергов ва суд
жараёнида тафтиш тайинлаш йўли билан тўпланиши баён қилинган бўлган. Ушбу
модда фикримизча, такомиллаштирилиши лозим. Чунки амалда ҳам шундай
шаклда сақланган ушбу моддада далил тўплаш тафтиш тайинлаш орқали эмас,
балки ўтказиш орқали тўпланишини инобатга олиб, фикримизча,
ЖПКнинг
87-
моддасига “тафтиш тайинлаш” сўзларини “тафтиш ўтказиш” сўзлари билан
ўзгартириш таклиф қилинади.
ЖПКнинг “Экспертиза тайинлаш учун асослар” деб номланувчи
172-
моддасида
“Экспертизани Кодексда белгиланган тартибга хилоф равишда
ўтказиладиган текширув билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Идоравий
текширув хулосаси, тафтиш ҳужжатлари, мутахассислар маслаҳати экспертиза
ўтказиш заруратини истисно этмайди” деб кўрсатилган.
Аммо, ушбу моддалар тафтишни хусусиятларини очиб бера олмаган.
Уни ўзга идоравий текширувдан фарқли жиҳатларини изоҳлай олмаган.
Жиноят
-
процессуал кодексига тафтишга оид алоҳида 221
-
боб Ўзбекистон
Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–
418-
сонли
қонунига
асосан
киритилган бўлиб, ушбу боб 1871
-
моддадан 18711
-
моддаларигача, яъни
11 моддани ўз ичига олган.
Бундан ташқари, муҳим нормалардан бири сифатида “Жиноятга оид
аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тартиби” деб
номланган 329
-
модданинг иккинчи қисмида алоҳида ҳолларда, терговга қадар
текширув муддати қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда,
суриштирувчи, терговчи ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
266
мансабдор шахсининг асослантирилган қарорига кўра прокурор томонидан бир
ойгача узайтирилиши мумкин бўлган ҳолатлар қаторига “тафтиш тайинлаш” ҳам
киритилган ҳамда ушбу “ҳужжатли” тушунчаси кейинчалик “тафтиш” сифатида
қўлланадиган
бўлган.
Демак, 1994 йилдан 1996 йилгача ҳужжатли тафтиш тушунчаси жиноят
-
процессуал қонунчиликда қўлланилиб келинаётган бўлган.
2017 йилдаги қонун билан ЖПКсининг 1872
-
моддасининг биринчи қисми
“Тафтиш” деган сўзидан кейин “терговга қадар текширувни амалга оширувчи
орган мансабдор шахсининг” деган сўзлар билан тўлдирилган.
ЖПКнинг 1877
-
моддасининг иккинчи қисми “илтимосномасига кўра” деган
сўзлардан кейин “суриштирувчининг” деган сўзлар билан тўлдирилган. Ушбу
модданинг учинчи қисми “олинган ҳолда” деган сўзлардан кейин “суриштирув”
деган сўз билан тўлдирилган.
ЖПКнинг 18711
-
моддаси биринчи қисмининг
олтинчи хатбошиси
“узайтириш тўғрисида” деган сўзлардан кейин “суриштирувчига” деган сўзлар
билан тўлдирилган.
2018 йилдаги қонун билан ЖПКнинг 1877
-
модданинг
матни
қуйидаги
таҳрирда баён этиладиган бўлган: “Тафтиш ўтказиш муддати ўттиз календарь
кундан иборатдир. Зарур бўлган тақдирда, текширилаётган субъектнинг
ҳужжатлари
ҳажми, фаолиятининг тури ва кўламлари ҳисобга олинган ҳолда,
тафтиш муддати молия
-
хўжалик фаолиятининг тафтишини ўтказувчи шахснинг
асослантирилган илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг,
прокурорнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки
унинг ўринбосарининг розилигига кўра ёхуд суднинг ажрими билан:
тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўттиз календарь кунга; давлат органлари
ва ташкилотларига, шунингдек устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат
улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган хўжалик юритувчи субъектларга
нисбатан суриштирувнинг, дастлабки терговнинг ва суд мажлисида жиноят
ишини муҳокама қилишнинг ушбу Кодексда белгиланган муддатларидан
ошмайдиган муддатга узайтирилиши мумкин”.
ЖПКнинг 331
-
модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан
тўлдирилган: “Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган фактлар бўйича
тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат
Қорақалпоғистон
Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
прокурорларининг розилиги билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан йўл қўйилади”.
2019 йилдаги қонун билан ЖПКнинг 1873
-
моддаси
биринчи қисмидаги
“Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга”
деган сўзлар “Иқтисодий жиноятларга” деган сўзлар билан алмаштирилган.
Шунингдек, кодекснинг 3812
-
моддаси биринчи қисмининг
3-
бандидаги
“Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга”
деган сўзлар “Иқтисодий жиноятларга” деган сўзлар билан алмаштирилган.
2021 йилдаги қонун билан кодекснинг 1871
-
модданинг иккинчи қисмидаги
“қонун ҳужжатларини” деган сўзлар “қонунчиликни” деган сўз билан, учинчи
қисмидаги
“қонун ҳужжатларида” деган сўзлар “қонунчиликда” деган сўз билан
алмаштирилган. 1875
-
модданинг
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
267
этилган: “Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган
масалаларни ўрганиш солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги
қонунчиликка
ва бошқа қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади”.
1876-
модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган: “Текширилаётган
субъектнинг ҳужжатлари, ахбороти ва материаллари йўқотилган, йўқ қилинган
ёки мавжуд бўлмаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш
тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганишни солиқ,
валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонунчиликка ва бошқа қонунчиликка
мувофиқ ўтказиши мумкин”. 1878
-
модда иккинчи қисмининг 9
-
банди
қуйидаги
таҳрирда баён этилган: “9) қонунчиликнинг аниқланган бузилишларининг (улар
мавжуд бўлган тақдирда) батафсил тавсифи қонунчиликнинг бузилган
нормаларига ҳавола қилинган ҳолда”.
1878-
модда иккинчи қисмининг 10
-
бандидаги “қонун ҳужжатларининг”
деган сўзлар “қонунчиликнинг” деган сўз билан алмаштирилган. 1878
-
модда
еттинчи қисмидаги “қонун ҳужжатларида” деган сўзлар “қонунчиликда” деган сўз
билан алмаштирилган. 18710
-
модда биринчи қисмининг
еттинчи хатбошисидаги
“қонун ҳужжатларида” деган сўзлар “қонунчиликда” деган сўз билан
алмаштирилган. 18711
-
модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги ва
еттинчи хатбошисидаги “қонун ҳужжатларининг” деган сўзлар “қонунчиликнинг”
сўзлар билан алмаштирилган. 18711
-
модда учинчи қисми тўртинчи,
олтинчи,
еттинчи
ва
тўққизинчи хатбошиларидаги “қонун ҳужжатларида” деган сўзлар
“қонунчиликда” деган сўз билан алмаштирилган.
Юқоридагиларни таҳлил қилиш натижасига кўра, тафтиш институтининг
ривожланиш тарихини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:
1.
Энг қадимги давр (Қадимги Мисрда фиръавннинг молиявий ҳисобларини
юритувчи ва уни тўғрилигини ва сарфланишини текшириб борувчи шахс пайдо
бўлиши ҳамда Ману қонунларидан бири бўлган “Артхашастра”да ҳамда рим
ҳуқуқий
манбаларидаги мутахассиснинг пайдо бўлиши даври;
2.
Ўрта асрлар даври XVII
-
XX асрлардаги давр (XVII асрнинг охири –
XVIII аср
бошларида Шотландия судлари савдогарлар ва ер эгаларининг тўловга
лаёқатсизлиги тўғрисидаги кўплаб ишларни кўриб чиқиш бошланган);
3.
1959 йилдан 1994 йилгача бўлган давр (Жиноят
-
процессуал кодексида
тафтишга оид моддалар киритилиши даври).
4.
1994 йилдан 2016 йилгача бўлган давр (тафтиш институти Ўзбекистон
Жиноят
-
процессуал кодексида турли моддаларда акс этган давр);
5.
2016 йилдан ҳозирги кунгача бўлган давр (Ўзбекистон Республикасининг
2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–
418-
сонли қонунига асосан Жиноят
-
процессуал
кодексига тафтишга оид алоҳида 221
-
боб киритилганлиги).
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Левченко О.В. Уголовно
-
процессуальное доказывание (сущность, средства
доказывания, предмет и пределы): автореф. докт. юрид. наук.
–
Ижевск, 2001.
–
С. 16 и др.
2.
Возгрин И.А. Криминалистическая тактика: понятие и предмет
исследования // Вестник криминалистики.
–
Вып. 2.
–
М.: Спарк, 2001.
–
С. 8; Енаева
Л.К. Уголовный процесс: учебное пособие.
–
М.: Форум: Инфра
-
М, 2005.
–
С. 141 и др.
3.
Рыжаков А.П. Следственные действия и иные способы собирания
доказательств.
–
М.: Филинъ, 1997.
–
С. 9.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
268
4.
Шейфер С.А. Следственные действия. Система и процессуальная форма.
–
М., 2001.
–
С. 55. См. также: Соловьёв А.Б. Теоретические проблемы исследования
эффективности следственных действий // Казинян Г.С., Соловьёв А.Б. Проблемы
эффективности следственных действий.
–
С. 31.
5.
Белозёров Ю.Н., Рябоконь В.В. Производство следственных действий:
учебное пособие. –
М.: МССШМ МВД СССР, 1990.
–
С. 5.
6.
Тонков, Е. Е. Зарождение и развитие института специальных знаний в
российском судопроизводстве: конституционный анализ / Е. Е. Тонков, Н. П.
Каторгина. –
Текст: непосредственный // Научные ведомости. Серия Философия.
Социология. Право. –
2016.
–
№ 24. –
С. 128.
7.
Рожановский, В. А. Судебно
-
медицинская экспертиза. / В. А. Рожановский. –
Москва: Госюриздат, 1928.
–
144 c.
8.
Россинская, Е. Р. История становления и развития судебной экспертизы /
Е. Р. Россинская, А. М. Зинин.
–
Текст: непосредственный // История юридических
наук в России. –
Москва: 2009. –
С. 354.
9.
Лысенко О.Л. (сост.) Хрестоматия по истории государства и права
зарубежных стран: В 2 т. М.: Норма, 2007. Т. 1. С. 200
-203.
10.
Светличный А.А. Зарождение и развитие института специальных знаний
в уголовном судопроизводстве в дореволюционной России // Известия Тульского
государственного университета. Экономические и юридические науки. 2014. № 3
-
2. С. 207
-215.
11.
Курбанова Е.М., Цеева С.К. История возникновения и развития института
использования специальных знаний при раскрытии и расследовании
преступлений в дореволюционной России. http://publishing
-vak.ru/file/archive-law-
2021-8/a1-kurbanova-tseeva.pdf.
12.
Бухгалтерское дело: учеб. пособие / В. М. Корнева, М. А. Скороход, И. И.
Скороход, О.В. Корнева. М.
:
Академия труда и социальных отношений, 2005. 163 с.
13.
Мансурова Г.И. Профессия бухгалтер: исторический аспект //
Международный бухгалтерский учет. Журнал. 27(177) –
2011 г. 56 с.
14.
Бычкова С. М., Макарова Н. Н. Бухгалтерское дело: М.: Эксмо, 2008. 336 с.
15.
Бухгалтерское дело: учеб. пособие / В. М. Корнева, М. А. Скороход, И. И.
Скороход, О.В. Корнева. М.:
Академия труда и социальных отношений, 2005. 163 с.
16.
Бычкова С. М., Макарова Н. Н. Бухгалтерское дело: М.: Эксмо, 2008. 336 с.
17.
https://businessman.ru/new-revizor-eto-otvetstvennaya-dolzhnost.html.
18.
История возникновения развития и становления судебно
-
бухгалтеркой
экспертизы. https://www.docsity.com/ru/istoriya
-vozniknoveniya-razvitiya-i-
stanovleniya-sudebno-buhgalterkoy-ekspertizy/7387968.
19.
Дамаскин О. Экономическая преступность и коррупция // Законность. –
1996. -
№ 6. –
С. 40.
20.
Гаджиев Н.Г. Судебно
-
бухгалтерская экспертиза: учебное пособие. –
Махачкала: Дагестанский государственный университет,1990. –
С.46.
21.
Степанов В.В., Денежкин Б.А. Проблемы развития средств доказывания в
уголовном судопроизводстве // Вестник СГАП. –
1995.
–
№ 3. –
С. 90.; Царенко П.П.
Наблюдение как метод собирания, исследования и оценки доказательств / под ред.
В.В. Степанова. –
Саратов: Изд
-
во ГОУ ВПО «Саратовская государственная академия
права», 2004. –
С. 206; Грибов И.В. Доказывание как способ разрешения
противоречий уголовного судопроизводства: автореф. канд. юрид. наук. –
Нижний
Новгород, 2006. –
С. 17.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2024) / ISSN 2181-1415
269
22.
Миньковский Г.М. Пределы доказывания в советском уголовном
процессе. –
М.: Госюриздат, 1956.
-
С.89.
23.
Рахунов Р.Д. Вещественные и письменные доказательства в советском
уголовном процессе//Учёные записки. Всесоюзный институт юридических наук. –
Вып.10.
-
М.,1959.
-
С.269.
24.
Ялбуганов А.А. Зарождение государственного контроля в России во
второй половине 17
-
18 вв. (историко
-
правовое исследование) // Государство и
право. –
2001.
–
№ 10. –
С. 89
-97.
25.
Уголовно
-
процессуальный кодекс УССР. 1926 г. 24 с.
26.
Уголовно
-
процессуальный кодекс УССР. 1929 г. 12 с.
27.
Уголовно
-
процессуальный кодекс Узбекской ССР. –
Ташкент: Главиздат,
1960.
–
С. 175.
28.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси. // lex.uz
29.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси 172
-
моддаси. // lex.uz
30.
“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга,
хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини
сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора
-
тадбирлар қабул қилинганлиги
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни. 2016 йил 29 декабрь, ЎРҚ
-418-
сон. https://lex.uz/docs/3086492.
31.
“Суриштирув
институти
такомиллаштирилиши
муносабати
билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 2017 йил 6 сентябрь,
ЎРҚ
-442-
сон. https://lex.uz/acts/3328284?ONDATE=07.09.2017%2000#3328713.
32.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси 331
-
моддаси. // lex.uz
33.
“Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 2019 йил
15 январь, ЎРҚ–
516-
сон. https://lex.uz/acts/4163506?ONDATE=16.01.2019%2000#4163708.
34.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар
киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 2021 йил 21 апрель,
ЎРҚ
-683-
сон. ttps://lex.uz/acts/5388561?ONDATE=21.04.2021%2000#5391887
35.
Тонков, Е. Е. Зарождение и развитие института специальных знаний в
российском судопроизводстве: конституционный анализ / Е. Е. Тонков, Н. П.
Каторгина. –
Текст: непосредственный // Научные ведомости. Серия Философия.
Социология. Право. –
2016.
–
№ 24. –
С. 128.
