Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The history of industrial development of Ferghana Valley
Azizbek MAMAJANOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
The article analyzes the industrial sector reforms in the
Ferghana valley in the period of Independence, and the share of
products manufactured by industrial enterprises, based on the
data of the State Statistics Committee of Uzbekistan.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp235-239
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Ferghana Valley,
investment policy,
industry,
business,
socio-economic growth,
small business and private
entrepreneurship,
product development.
Фарғона водийси саноатининг ривожланиш тарихи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фарғона водийси,
инвестиция сиёсати,
саноат,
корхона,
ижтимоий
-
иқтисодий
ўсиш,
кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик,
маҳсулот ишлаб чиқариш.
Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийсида
саноат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ёритилган.
Шунингдек, саноат корхоналари томонидан ишлаб
чиқарилган
маҳсулотларнинг
салмоғи
Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
асосида илмий тарзда таҳлил этилган.
1
Docent, Doctor of Philosophy in Historical Sciences (PhD), Department of Theory of Civil Society, Andijan State
University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
236
История развития промышленности Ферганской долины
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ферганская долина,
инвестиционная
политика,
индустрия,
предприятия,
социально –
экономический рост,
малый бизнес и частное
предпринимательство,
производство продукции.
В статье освещены реформы в области индустрии
Ферганской долины в годы независимости. А также, на
основе данных Государственного комитета статистики
Республики Узбекистан научно проанализирован объём
продукции промышленных предприятий.
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг
барча
соҳалар сингари иқтисодиётнинг муҳим тармоғи ҳисобланган саноатни
ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Саноат корхоналарида
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини техник
ва технологик жиҳатдан янгилаш борасида муҳим
ислоҳотлар амалга оширилди.
Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад республикамиз ҳудудларини изчил
ривожлантириш борасида қабул қилинаётган фармонлар, дастурлар, қарор ва
қонунлар, жойларда маҳаллий ишлаб чиқариш кўламини ошириш, шу аснода
ишсизлик
даражасини пасайтириш бўйича тадбирлардан иборат. Хусусан,
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясининг учинчи йўналиши айнан иқтисодий соҳага
йўналтирилган
бўлиб,
иқтисодиётимизни
ривожлантириш
мақсадида
инвестициявий муҳитини яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти
тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш
[1] масаласига
алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб
чиқариш орқали мамлакатдаги кўплаб саноат корхоналари давлат тасарруфидан
чиқарилди ва хусусий, жамоа, корпоратив давлат
-
акциядорлик мулк шаклларига
айлантирилди. Бу ўз навбатида Республикамизнинг ижтимоий
-
иқтисодий
ўсишига катта туртки бўлди. Шу билан бир қаторда, “Эркин иқтисодий зоналар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Концессиялар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Чет эл инвестицияси иштирокидаги
корхоналарга бериладиган қўшимча омиллар ва имтиёзлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони инвестиция сиёсатини амалга
оширишга ва чет эл капитали билан ҳамкорликда кўпгина саноат тармоқларида
қўшма
корхоналар ташкил этилди. Масалан, “Асака автомобиль заводи”,
“Бритиш Америкэн табакко”, “Зарафшон
-
Ньюмонт”, “Кабул
-
текстайлз”, “Кока
-
кола”, “Самкоч
-
авто” қўшма корхонаси ва бошқалар [2, 493] шулар жумласидандир.
Масалан, мазкур ташкил этилган саноат корхоналарида фаолият олиб бораётган
саноат ишлаб чиқариш ходимлари 1997 йилда 707.0 минг кишини ташкил қилган
бўлса бу кўрсаткич 2000 йилга келиб 718.5 минг кишини ташкил этди, саноат
ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари эса 1997 йилда 104.1 фоизни ташкил қилган
бўлса 2000 йилда бу кўрсаткич 105.9 фоизни ташкил этди [3, 214]. 1995 йилда
саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилга нисбатан 0.2 фоизга камайганлигига
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
237
қарамай, 2000 йилдан бошлаб (1990 йилга нисбатан) ўсиш 1.2 баробар, 2005 йилда
1.8 баробар, 2010 йилда 3.0 баробар ва 2016 йилда эса 4.6 баробар ошганини
кўрсатмоқда [4].
1996 йил 19 июлда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида мамлакатимиздаги
биринчи автомобиль заводи икки турдаги “Тико (Tico)” ва “Нексия (Nexia)”
русумли енгил автомобиллар ҳамда “Дамас (Damas)” русумли кичик автобус ишлаб
чиқариш бўйича Ўзбекистон
-
Жанубий Корея қўшма корхонасининг тантанали
очилиши бўйича халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мазкур автомобиль
заводида бир йилда 180 минг дона “Тико (Tico)”, “Дамас (Damas)” “Рейсер”
моделидаги автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, Андижон
Ирмаш заводи қошида ташкил этилган Ўзбекистон
-
Россия “УзЭКС” корхонаси
гидравлик системали экскаваторлар ишлаб чиқара бошлади. Ўзбекистон ҳукумати
„O‘zDAEWOOavto“ қўшма корхонасига бутловчи қисмлар тайёрловчи корхоналар
қуриш
тадбирларини амалга оширди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1995 йил 30 майда қабул қилинган
“Автомобиллар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон –
Корея
қўшма
корхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 191
-
сонли қарори муҳим
аҳамиятга эга бўлди. Қарорга кўра, “O‘zDAEWOOavto” учун бутловчи қисмлар
тайёрлайдиган корхоналар тизимини яратишни маҳаллийлаштириш дастури
ишлаб чиқилди ва қурилиш ишлари бошланди.
1996-2006-
йиллар мобайнида лак
-
бўёқлар, автомобил ўриндиқлари, ички
жиҳозлари, электр кабеллари, шиналар, дисклар, тобланган ойналар, товуш
пасайтиргичлари, ёқилғи баки, бамперлар ва бошқа бутловчи қисмлар ишлаб
чиқарувчи “O‘z
-
Dong Ko”, “Yan Ko”, “O‘z
-
Sem Yun Ko”, “O‘z
-
Dong Von Ko”, “O‘z
-Tong
Xong Ko”, “O‘z
-
Karam Ko”, “Электромаш”, “Meridian” каби 75 та янги
“O‘zDAEWOOavto” қўшма
корхонаси, қўшма корхоналар, ишлаб чиқариш
қувватлари барпо этилди. Маҳаллий ҳамкорлар томонидан 2006
-
йилнинг 11 ойи
давомида “O‘zDAEWOOavto” заводи учун етказиб берган бутловчи қисмларнинг
ҳажми
113,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Мамлакатимизда саноатнинг етакчи тармоқларини ривожланишининг
изчил ўсиши, макроиқтисодий барқарорликка қаратилганини, жаҳон бозорида
хомашё, материаллар, айниқса тайёр маҳсулотлар бўйича рақобатнинг йилдан
-
йилга кучайиб бораётгани билан изоҳлаш мумкин. Иқтисодиётни изчил
ва
барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган дастурлар
натижаси ўлароқ мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 6 марта
ўсди. Унда саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга ошди. Охирги 11 йил давомида
ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 8 фоиздан кам бўлмаган
даражада сақланмоқда[5]. Саноатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг улуши ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Жумладан, 2000 йилда
ушбу тармоқнинг улуши 12.9 фоизни ташкил қилган бўлса бу кўрсаткич
2016 йилга келиб 45.3 фоизни ташкил қилди.
2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими
ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПФ–
4609-
сонли Фармонига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи
кичик бизнес субъектлари томонидан жами 50654.5 млрд. сўмлик саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
238
2016
йил
5
октябрдаги
“Тадбиркорлик
фаолиятининг
жадал
ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва
ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча
чора тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПФ–
4848-
сонли Фармони саноат корхоналарининг сонини ошишига, хўжалик
юритувчи субъектлар учун
қулай иқтисодий шароитларни яратишга,
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва юқори технологияли лойиҳаларни
амалга оширишга, тайёр маҳсулот турларини кенгайиши ва ишлаб чиқарилишини
қўллаб
-
қувватлаш, истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишига, маҳаллий
аҳамиятга эга корхоналарнинг ривожланишига сезиларли туртки бўлди.
Бундан
йигирма
-
йигирма беш йил илгари Фарғона вилоятида кичик бизнеснинг саноат
маҳсулотлари тайёрлашдаги улуши 2.9 фоизни ташкил этарди. Эндиликда бу
кўрсаткич қарийб 15 фоизга етказилди
[6]. Республика бўйича жами саноат ишлаб
чиқариш ҳажмида ҳудудлар улуши Фарғона водийси вилоятлари кесимида
2012 йилда Андижон вилояти 12.5 фоиз, Наманган вилояти 2.7 фоиз, Фарғона
7.5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич Андижон вилояти
10
.0 фоиз, Наманган вилояти 2.9 фоиз, Фарғона вилояти 7.3 фоизни ташкил этди
[7]. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, Фарғона ва Наманган вилоятларида
саноат ишлаб чиқариши салмоқли даражада ўсган. 2017 йилга келиб бу кўрсаткич
Андижон вилоятида 9.2 фоиз, Наманган вилояти 2.7 фоиз Фарғона вилояти эса
6.7 фоизни ташкил этди [8].
Шу билан бирга, “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи
буюмлар
ва
материаллар
ишлаб
чиқаришни
маҳаллийлаштиришни
чуқурлаштиришга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПҚ–
1236-
сонли қарори доирасида маҳсулот ишлаб
чиқариш 2017 йилнинг январь
-
декабрь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулот
ҳажми
Андижон вилоятида 18414.0 млрд сўм, Наманган вилоятида 141.7 млрд сўм,
Фарғона вилоятида
94.4 млрд сўмлик саноат маҳсулотларидан иборат бўлди [9].
Хулоса
қилиб
айтганда,
Фарғона
водийсида
саноат
соҳасини
модернизациялаш, бозор механизмларининг тўлиқ ишлашини таъминлаш,
иқтисодиётда саноатлашув даражасини босқичма
-
босқич ошириб бориш, барқарор
иқтисодий ўсишни ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, давлатимиз иқтисодий
салоҳиятини оширишга, йирик дастурларни амалга оширишга кенг имконият
яратди. Мазкур соҳа Ўзбекистон номини дунёга танитиб, кўп миқдорда хорижий
инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарини кўпайтириш,
бу орқали саноат ишлаб чиқаришни янада жадаллаштириш, пировардида
экспортга мўлжалланган, импорт ўрнини босувчи товарлар ҳажмини ошириш
асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони // Халқ
сўзи, 2017 йил 8 февраль. 28 сон (6722)
2.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси.
–
Тошкент: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. 7 том. 493
-
бет
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
239
3.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Йиллик статистик
тўплами. –Тошкент, 2009. 21
4-
бет.
4.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
https://stat.uz/uz/432-analiticheskie-materialy-uz/2028-sanoat-ishlab-chiqarish.
5.
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
вазири
Шавкат
Миромонович
Мирзиёевнинг Олий мажлис Қонунчилик палатaси ва Сенатининг қўшма
мажлисидаги нутқи 08.09.2016 йил http://president.uz/uz/lists/view/5
6.
Халқ сўзи, 2016 йил 1 ноябрь.
7.
Ўзбекистон саноати 2016. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитасининг
статистик маълумотлар тўплами. Тошкент 2016 йил.
8.
Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил
январ
-
декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши тўғрисидаги маълумотлари.
9.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил
январ ойида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, ва материаллар ишлаб
чиқаришни
маҳаллийлаштириш
дастурини
амалга
ошириш
тўғрисида
маълумотлари.
