Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The analysis of subjective signs of crimes related to land
use and protection
Farkhod MARDANOV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2023
Received in revised form
15 June 2023
Accepted 25 June 2023
Available online
15 July 2023
The article describes the author's analysis of the subjective
signs of crimes related to the use and protection of land. The
author also notes that the subjective side of crimes in the field of
ecology is a complex form of guilt, established by Article 23 of the
current Criminal Code. This form of guilt is expressed both in
revenge and carelessness, and in the form of guilt in relation to the
consequences that have arisen, it is expressed only in the words of
the person who committed the crime. Motives for committing a
crime do not affect liability, which can lead to various forms of
guilt. At the end of the analysis of the subjective signs of crimes
related to the use and protection of land, the author argues for the
expediency of establishing criminal liability for this crime, as well
as for the act provided for in Article 229 of the Criminal Code
(violation of the procedure for granting land plots), when the age
of the offender is 18 years.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5/S-pp403-411
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
land use,
land protection,
subjective character,
crimes in the field of
Ecology,
complex-shaped guilt,
motives for committing a
crime,
land grant,
official.
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан
боғлиқ жиноятларнинг субъектив белгилари таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ерлардан фойдаланиш,
ерларни муҳофаза қилиш,
субъектив белги,
экология соҳасидаги
жиноятлар,
мураккаб айб,
жиноят содир этиш
мотивлари,
ер бериш,
мансабдор шахс.
Мақолада муаллиф томонидан ерлардан фойдаланиш ва
муҳофаза қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг субъектив
белгилари
таҳлили
баён
қилинган.
Шунингдек,
муаллиф экология соҳасидаги жиноятларнинг субъектив
томонининг
мазмуни
амалдаги
Жиноят
кодекси
23-
моддаси билан белгиланган мураккаб шаклли айб, яъни
табиатни асрашга нисбатан айбнинг шакли ҳам қасд, ҳам
эҳтиётсизликда, келиб чиққан оқибатга эса айбнинг шакли
фақат эҳтиётсизлик билан ифодаланишини қайд этади.
1
Independent researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. E-mail: f.mardanov@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
404
Унга кўра жиноят содир этиш мотивлари жавобгарликка
таъсир этмайди, шунинг учун у турлича бўлиши мумкин.
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ
жиноятлар субъектив белгилари таҳлили якунида
муаллиф Жиноят кодексининг 229
4
-
моддаси (ер бериш
тартибини бузиш)да ер бериш мансабдор шахс ваколати
бўлганлиги сабабли мазкур жиноят учун, шунингдек
Жиноят кодексининг 229
5
-
моддасида назарда тутилган
қилмиш учун ҳам жиноий жавобгарлик 18 ёшдан
белгиланиши мақсадга мувофиқлигини асослантирган.
Анализ субъективных признаков преступлений,
связанных с использованием и охраной земель
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
землепользование,
охрана земель,
субъективный характер,
преступления в области
экологии,
комплексная вина, мотивы
совершения преступления,
предоставление земли,
должностное лицо.
В статье описывается проведенный автором анализ
субъективных признаков преступлений, связанных с
использованием и охраной земель. Автор также отмечает,
что субъективная сторона преступлений в области
экологии
представляет
сложную
форму
вины,
установленную статьей 23 действующего Уголовного
кодекса. Эта форма вины выражается как в мести и
беспечности, так и в форме вины по отношению к
возникшему последствию, выражается только по словам
лица,
совершившего
преступление.
Мотивы
для
совершения преступления не влияют на ответственность,
что может привести к различным формам вины. В
завершение
анализа
субъективных
признаков
преступлений, связанных с использованием и охраной
земель,
автор
аргументирует
целесообразность
установления уголовной ответственности за данное
преступление, а также за деяние, предусмотренное статьей
229
Уголовного
кодекса
(нарушение
порядка
предоставления земельных участков), при возрасте
совершившего преступление 18 лет.
Ҳар
қандай жиноят бир
-
бири билан боғланган ва бир
-
бирини тақозо
қиладиган
объектив ва субъектив белгиларнинг муайян бирикмасидан таркиб
топади, яъни жиноят руҳий
-
жисмоний бирлик, фикрлар ва қилмиш, жон ва тан,
ниятлар ва натижа иттифоқини, сиртдан кузатиш мумкин бўлган воқеа билан
“бегона кўзлардан яширин сир” –
ҳуқуқбузарнинг руҳий кечинмалари ўртасидаги
узвий алоқани ўзида ифодалайди. Бошқача айтганда, шахс ақлий жиҳатдан
олдиндан ўйлаган ҳолда, атрофдагиларга алоқадор ирода ва ҳис
-
туйғулари орқали
жиноят содир этади ҳамда ўзининг қилмиши орқали атрофдагиларга бўлган
муносабатини акс эттиради
[1]. Яъни шахс ички руҳий кечинмаларини ташқи
объектив ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида ифодалайди. Жиноятларни тўғри
квалификация қилишда қилмишнинг мазкур ички руҳий кечинмаларига тўғри
баҳо бериш алоҳида аҳамият касб этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
405
Шахснинг ташқи объектив ҳаракати ёки ҳаракатсизлигига тўғри баҳо бериш
унинг ички руҳий кечинмаларини таҳлил қилишни талаб этади. Ўз навбатида,
мазкур руҳий кечинмаларга тўғри баҳо бериш шахснинг содир этган қилмишида
айби мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлашнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Зотан, ЖК 9
-
моддасида мустаҳкамланган принципга мувофиқ, шахс қонунда
белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина
жавобгар бўлади
[2]. Мазкур принцип (айб учун жавобгарлик принципи) –
қонун
чиқарувчи томонидан ўйлаб топилган қоида эмас, балки А.В.Наумов одилона
таъриф берганидек, инсон хулқ
-
атворини юридик ва ижтимоий
-
маънавий
жиҳатдан тўғри баҳолашнинг оддий шартидир
[3]. Мазкур қоида объектив айб
қўйишни, яъни айбсиз жавобгарлик мумкин эмаслигини
белгилайди
[4]. Яъни
Б.Ахраров тўғри таъкидлаганидек, шахс ўзи (қасддан ёки эҳтиётсизликдан) содир
этган ҳаракатларида айбли бўлгандагина жавобгарлик масаласи келиб чиқиши
мумкин
[5]. Шу боис, ҳар бир ижтимоий хавфли қилмиш учун шахс фақат унинг
айби билан қамраб олинган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун жавобгарликка
тортилиши лозим
[6]. Жиноят ҳуқуқида мазкур қоиданинг ўрнатилмаслиги
қилмиш учун жавобгарликка тортиш ва жазолашнинг мақсадсизлигини юзага
келтирарди ҳамда бундай ҳолда жиноий жавобгарлик “қасос
олиш”дан бошқа
нарса бўлмай қоларди
[7].
Жиноят ҳуқуқида шахснинг содир этган қилмишига ёки унинг оқибатига
нисбатан ички руҳий кечинмалари “жиноятнинг субъектив томони” номи остида
умумлаштирилган ҳолда ўрганилади.
Жиноятнинг субъектив томони жиноят таркибининг белгиси сифатида
ижтимоий хавфли қилмишнинг ботиний шаклланиши ҳисобланади
[8]. Унинг
белгиларини тўғри ва аниқ баҳолаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
амалдаги қонун ҳужжатларида мустаҳкамланган мажбуриятидир. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 22
-
моддасида
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир
этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни
аниқлаши шартлиги белгиланган
[9]. Жиноятнинг субъектив томонига етарлича
эътибор қаратмаслик қилмишни квалификация қилишда хатоликларга йўл
қўйилишига, шахснинг у содир этмаган қилмиши учун жавобгарликка
тортилишига сабаб бўлади
[10], бу эса, адолатли жазо тайинланишининг
бузилишига олиб келади
[11].
Жиноят ҳуқуқи фанида жиноятнинг субъектив томони хусусида турли
қарашлар мавжуд. Жумладан, М.Ҳ.
Рустамбаевнинг қайд этишича, жиноят
таркибининг субъектив томони айбдорнинг жиноят қонунида жиноят сифатида
назарда тутилган, айбдор ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмишига нисбатан
руҳий муносабатидир
[12]. Шунга ўхшаш фикр, Р.А.
Зуфаров, А.И.
Рарог,
В.Е.
Корноуховлар томонидан ҳам қайд этилади, яъни жиноятнинг субъектив
томони –
бу шахснинг жиноятни содир этиш билан бевосита боғлиқ бўлган руҳий
фаолиятидир
[13]. У жиноятнинг психологик мазмунини ташкил этади ва унинг
(объектив томонга нисбатан) ички томони ҳисобланади
[14]. Баён этилган ушбу
нуқтаи назарларнинг тўғрилиги шубҳа уйғотади, чунки у жиноятнинг субъектив
томони мазмунига жиноятчининг фақат жиноятни содир этгандан кейинги
кечинмаларини киритиш имконини беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
406
О.
Расулов, П.
Бакунов, А.
Отажонов, И.
Соттиев каби олимларнинг фикрича,
жиноятнинг субъектив томони –
шахснинг ўз ижтимоий хавфли ҳаракат ёки
ҳаракатсизлиги
ва ундан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатларга бўлган
руҳий муносабатидир
[15].
Мазкур таъриф нисбатан тўлиқроқ акс эттирилган, яъни юқорида қайд
этилган фикрлардан фарқли равишда тушунчанинг моҳиятини очишда ижтимоий
хавфли оқибат ҳам инобатга олинган бўлса
-
да, ушбу таърифни ҳам муфассал, деб
бўлмайди.
Бошқа олимлар томонидан таҳлил қилинаётган масала юзасидан бошқача
қарашлар
ҳам баён этилган. Жумладан, В.В.Лунеевнинг қайд этишича, жиноятнинг
субъектив томони –
бу жиноий хулқ
-
атворнинг ички руҳий характеристикаси
бўлиб, жиноятчини содир этилаётган жиноятига, хусусан, объектив характердаги
юридик аҳамиятга эга алоҳида элементларига (ижтимоий хавфли ҳаракат ёки
ҳаракатсизликка, жиноий оқибатларга, қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий
боғланишга, жойга, вақтга, усулга, қуролга, воситаларга ва бошқа жиноят содир
этиш ҳолатларига) бўлган руҳий муносабатини ўз ичига қамраб олади
[16].
Келтирилган мулоҳазаларда муаллифлар айбнинг икки хусусияти –
жиноятнинг субъектив томони сифатидаги ва жиноий жавобгарлик асоси
сифатидаги хусусиятларини фарқлашга ҳаракат қиладилар. Иккинчи ҳолда улар
айбга “жиноятнинг яхлит тавсифи” сифатида қарайдилар.
Адабиётларда жиноятнинг субъектив томони ҳиссиёт (ҳис
-
туйғу), кучли
руҳий ҳаяжонланиш ҳолати ва била туриб жиноят содир этиш сингари белгиларни
ҳам
ўз ичига олади, деган нуқтаи назар илгари сурилган
[17]. Жумладан,
М.Ҳ.
Рустамбаев жиноятнинг субъектив томонини айб, мотив, мақсад ва ҳис
-
туйғулардан иборат эканлигини
[18] қайд этади. У ҳис
-
туйғуни шахснинг жиноят
содир этишида ўзида ҳис қиладиган ички кечинмаларида кўринишини қайд этади.
Аммо, қайд этилган тушунчаларнинг психологик моҳияти ва юридик мазмуни
таҳлили уларнинг жиноят субъектив томонининг мазмунига кирмаслигидан
далолат беради.
Шундай қилиб, жиноятнинг субъектив томони мазмуни уч белги –
айб,
мотив ва мақсадни
ўз ичига олади. Ушбу белгилар бир
-
бири билан узвий боғлиқ ва
бир
-
бирини тақозо қилади. Айб билан жиноят субъектив томонининг бошқа
белгилари ўртасида яқин алоқа мавжуд, лекин бу ҳар бир белги мустақил юридик
аҳамият касб этиши эҳтимолини истисно қилмайди.
Ҳар қандай жиноят
таркибининг зарурий белгиси ҳисобланадиган айбдан фарқли ўлароқ, мотив ва
мақсад фақат баъзи бир жиноят таркибларини тавсифлайди, уларга муқаррар ёки
квалификация қилувчи белгилар ёинки жазони енгиллаштирувчи ёки
оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида киради.
Таҳлил этилаётган жиноятларнинг субъектив томони хусусида сўз
юритганда олимлар томонидан экология соҳасидаги жиноятларнинг субъектив
томонининг мазмуни амалдаги Жиноят кодекси 23
-
моддаси билан белгиланган
мураккаб шаклли айб, яъни табиатни асрашга нисбатан айбнинг шакли ҳам қасд,
ҳам эҳтиётсизликда, келиб чиққан оқибатга эса айбнинг шакли фақат
эҳтиётсизлик билан ифодаланиши қайд этилади. Жиноят содир этиш мотивлари
жавобгарликка таъсир этмайди, шунинг учун у турлича бўлиши мумкин
[19].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
407
Жумладан, Жиноят кодексининг 196
-
моддасида назарда тутилган ерларни
ифлослантириш ёки бузишда ифодаланадиган қилмиш субъектив томондан
ижтимоий хавфли қилмишга нисбатан эгри қасд ёки эҳтиётсизлик билан
тавсифланади, жиноий оқибатга нисбатан фақат эҳтиётсизликдир. Мазкур
жиноятнинг субъекти фақат мансабдор шахс эмас, балки ҳар қандай ақли расо,
16 ёшга тўлган жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Навбатдаги ердан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш
талабларини бузишда ифодаланадиган жиноят қонунининг 197
-
моддасида
назарда тутилган жиноятнинг субъектив томони айбнинг эҳтиётсизлик шакли
билан тавсифланади. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган, ер, ер ости
бойликларидан фойдаланиш ёки уларни муҳофаза қилишда технология ва
экология хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига риоя этилиши устидан
назорат қилиш мажбурияти зиммасига юклатилган шахслар бўлиши мумкин.
Жиноят кодексининг 197
1
-
моддасига кўра суғориладиган ерларни
ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмасликда
ифодаланадиган қилмиш субъектив томони айбнинг эҳтиётсизлик шакли билан
содир этилади. Мазкур жиноят субъекти ақли расо, 16 ёшга тўлган суғориладиган
ер эгаси, суғориладиган ердан фойдаланувчи ёки суғориладиган ерни ижарага
олган ақли расо шахс бўлиши мумкин.
Жиноятлар субъектив томони хусусида сўз юритганда иштирокчиликда
жиноят содир этиш масаласига ҳам тўхталиб ўтиш лозим. Бу бўйича тадқиқот олиб
борган А.Отажонов иштирокчиликда жиноят содир этишнинг шакллари жиноят
қонуни
Махсус қисмида “бир гуруҳ шахслар томонидан” (14 та), “бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб” (14 та), “уюшган гуруҳ томонидан” (14 та),
“уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда” (32 та),
“уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда”
(4 та) ва “уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб” (10 та) деган иборалар билан қайд
этилганлигини таъкидлайди
[20].
Баъзи манбаларда ЖК Махсус қисмининг “бир гуруҳ шахслар томонидан”
оғирлаштирувчи белгиси иштирокчиликнинг барча шаклларини ва “бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” оғирлаштирувчи белгиси эса,
иштирокчиликнинг оддий шаклидан ташқари қолган барча шаклларини қамраб
олишини тушуниш лозимлиги келтирилган
[21].
Таҳлил қилинаётган нормаларда иштирокчиликнинг қуйидаги белгилари
кўрсатилган:
–
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
–
уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб.
Жиноят қонунида муайян жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига
иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса,
жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги белгиланган
[2]. Ушбу тартиб
белгиланган жиноят қонунининг 66
1
-
моддасида кўрсатилган жиноятлар
ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятига кўра а)
ижтимоий хавфи катта
бўлмаган ва б)
унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига киради. Таҳлил
этилаётган норманинг ҳам хусусиятини инобатга олган ҳолда суғориладиган
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича, шу
жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
408
тўғрисида ваколатли органларни хабардор этиш бўйича ер эгаси, ердан
фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаган ҳолларда жиноят содир
этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги
тўғрисидаги қоиданинг киритилиши мақсадга мувофиқ.
Жиноят кодексининг 197
1
-
моддасининг учинчи қисмида биринчи марта
жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер
участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб
олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади. Ушбу
рағбатлантирувчи норма тушунарсиз. Қонун чиқарувчи бу норма билан шахсни
ўзбошимчалик жиноятини содир этишга ундамаяптими?! Яъни, агар у
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини
таъминласа
жавобгарликдан озод этилиши белгиланган. Норманинг диспозициясида эса ер
участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли
органларни хабардор этиш бўйича чоралар кўрмаслик ижтимоий хавфли қилмиш
сифатида баҳоланган. Ваҳоланки, агар шахс мазкур нормада назарда тутилган
жиноятни содир этган бўлса, яъни ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этиш бўйича
чоралар кўрмаса (жиноят тамомланди) бироқ, у ўзбошимчалик билан эгалланган
ер участкасининг қайтарилишини таъминлаши (?!) қанчалик мантиқий, деган
ҳақли
савол туғилади. Назаримизда, мазкур рағбатлантириш нормасини қайта
кўриб чиқиш лозим. Негаки, Жиноят кодекси 197
1
-
моддасида (суғориладиган
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар
кўрмаслик) назарда тутилган жиноятни содир этиб, яъни ваколатли органларни
хабардор этмасдан туриб унинг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг
қайтарилишини
таъминлаши амалдаги жиноят қонунининг 229
-
моддаси
таркибини ташкил қилади.
Таҳлил этилаётган нормаларнинг навбатдагиси Жиноят кодексининг
229
4
-
моддаси (ер бериш тартибини бузиш) бўлиб, 17
-
моддага кўра мазкур жиноят
субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади. Лекин, олдинги
параграфда қайд этилганидай ер бериш мансабдор шахс ваколати бўлиб, қоида
тариқасида мансабдорлик жиноятлари учун субъект ёши 18 ёш этиб белгиланиши
мантиқан тўғри.
Маълумки, мансабдорлик махсус субъект белгиси. Жиноятнинг мансабдорлик
кўринишидаги махсус субъект белгиси жиноят субъектининг факультатив белгиси
бўлиб, бу белгилар ЖК Махсус қисмининг барча моддаларида назарда тутилган
жиноятлар учун зарур бўлмай, фақат мансабдорлик жиноятлари учунгина зарурий
саналади. Масалан, Жиноят кодексининг 230
-
моддасига кўра айбсиз кишини
жавобгарликка тортганлик учун фақат суриштирувчи, терговчи жиноят субъекти деб
топилишини келтириш мумкин [22].
Шунингдек, махсус субъект белгиси норма диспозициясида тўғридан
-
тўғри
кўрсатилиши ёки шарҳлаш орқали баён қилиниши мумкин.
Шу жиҳатдан Жиноят кодексининг 229
4
-
моддаси (ер бериш тартибини
бузиш)да ер бериш мансабдор шахс ваколати бўлганлиги сабабли мазкур жиноят
учун субъект ёшини 18 ёш этиб белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
409
Бунинг яна бир асоси сифатида айни қилмиш учун назарда тутилган
маъмурий жавобгарлик нормаси таҳлилини келтириш ўринли. Жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
66-
моддасида ер бериш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик
белгиланган
[23]. Унга кўра мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик ер бериш тартибини
бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка
тартибда уй
-
жой қуриш ва турар
-
жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа
боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик
қилишда
ифодаланади. Эътиборли тарафи шундаки, ушбу маъмурий
ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо белгиланган норманинг санкция қисмини
қонун
чиқарувчи “мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, тарзида
мустаҳкамлаган. Бундан кўринадики, мазкур қилмиш мансабдор шахслар
томонидан содир этилади.
Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, жиноят қонунида таҳлил этилаётган
нормадаги қилмишни оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилганлиги учун
санкцияда “муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни
чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши”
кумулятив санкция шаклида мустаҳкамланган. бу эса мазкур жазо мансабдор
шахсларга нисбатан асосий жазога қўшимча жазо тариқасида назарда тутилган,
деган хулосага келиш имконини беради.
Мазкур жиноят субъектив томондан айбнинг тўғри ёки эгри қасд шаклида
амалга оширилади.
Жиноят кодексининг 229
5
-
модда (ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш)сида
назарда тутилган қилмиш ҳам субъектив томондан айбнинг тўғри ёки эгри қасд
шаклида амалга оширилади. Амалдаги жиноят қонунининг 17
-
моддасида Жиноят
кодексининг 122, 123, 125
1
, 127, 127
1
, 128
1
, 144, 146, 193
–
195, 205
–
210, 225, 226,
230
–
232, 234, 235, 279
–
302-
моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят
содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар [2].
Бундан кўриниб турибдики, Жиноят кодексининг 2295
-
моддаси ушбу бандда
назарда тутилмаган, демак мазкур жиноят учун жавобгарлик 16 ёшдан келиб чиқади.
Бироқ, юқоридаги норма таҳлилида қайд этилганидай мазкур турдаги қилмиш
хусусиятига кўра у мансабдор шахс томонидан содир этилади. Шунга кўра ушбу
нормада назарда тутилган қилмиш учун ҳам жиноий жавобгарлик 18 ёшдан
белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекси 200
2
-
моддасида ер участкасини ноқонуний олиб қўйганлик
учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Унга кўра ер участкасини ноқонуний олиб
қўйиш
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз
эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай
ҳуқуқбузарлик
олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни,
иншоотларни ёки дов
-
дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол
-
мулкнинг
бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан
етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга,
уларга кўп бўлмаган миқдорда зарар етказилишига олиб келса мансабдор шахсларга
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
410
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади [23]. Қайд этиш керакки, мазкур нормада
ҳам
санкцияда мансабдор шахсларга нисбатан тайинланадиган маъмурий жазогина
мустаҳкамланган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Жиноят кодексининг
229
5
-
моддасида назарда тутилган қилмиш учун ҳам жиноий жавобгарлик 18 ёшдан
белгиланиши мантиқан тўғри.
Ўрганилаётган навбатдаги норма суғориладиган ер участкасига ёки унинг
бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда
ўзга шахсга бериш (ЖК 229
6
-
модда) деб номланиб, субъектив томондан мазкур
қилмиш ҳам айбнинг тўғри ёки эгри қасд шаклида амалга оширилади. Жиноят
субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади.
Назаримизда, юқорида таъкидланганидек, таҳлил этилаётган ушбу
норманинг ҳам хусусиятини инобатга олган ҳолда суғориладиган ер участкасига
ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда
бошқача тарзда ўзга шахсга бериш жиноятини содир этган шахс ўз айбига
иқрор
бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоиданинг киритилиши
мақсадга мувофиқ.
Мазкур моддада рағбатлантирувчи норманинг белгиланганлиги ушбу
қилмиш
учун ярашилганлиги муносабати билан шахсни жиноий жавобгарликдан
озод қилишга монелик қилмайди. Чунки, амалдаги жиноят қонунида қонун
чиқарувчи жиноят қонунининг 167, 168, 173, 180, 181, 185
2
-
моддаларида
рағбатлантирувчи норма мавжуд бўлса
-
да, уларни содир этган шахс, агар у ўз
айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф
этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини қайд этган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, таҳлил этилаётган жиноятларнинг
субъектив томони мазмуни амалдаги Жиноят кодекси 23
-
моддаси билан
белгиланган мураккаб шаклли айб, яъни табиатни асрашга нисбатан айбнинг
шакли ҳам қасд, ҳам эҳтиётсизликда, келиб чиққан оқибатга эса айбнинг шакли
фақат эҳтиётсизлик билан ифодаланади.
Жиноят кодексининг 229
4
-
моддаси (ер бериш тартибини бузиш)да ер бериш
мансабдор шахс ваколати бўлганлиги сабабли мазкур жиноят учун субъект ёшини
18 ёш этиб белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 229
5
-
моддасида назарда тутилган қилмиш
учун ҳам жиноий жавобгарлик 18 ёшдан белгиланиши мақсадга мувофиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
А.К.Иркаходжаев, У.Ш.Холикулов, Жиноятларни квалификация қилишнинг
илмий асослари. Ўқув қўлланма. –
Тошкент: ТДЮИ, 2012. –
Б. 23.
2.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 19.10.2022 й., 03/22/794/0939
-
сон https://lex.uz/acts/111453
3.
Наумов А.В. Уголовное право. Общая часть. –
М.: Бек, 1996. –
С. 203.
4.
Р.А.Зуфаров, Порахўрлик учун жиноий жавобгарлик. –
Тошкент: ТДЮИ,
2004.
–
Б. 66.; Ғ.Эрматов, Расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш
ва улардан
фойдаланиш жиноятини квалификация қилиш масалалари. Монография. –
Тошкент: ТДЮИ, 2009. –
Б. 54.
5.
Б.Д.Ахраров, Мансабдорлик жиноятлари учун жиноий жавобгарлик. –
Тошкент: Адолат, 2007. –
Б. 118.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2023) / ISSN 2181-1415
411
6.
Жиноятларни квалификация қилиш: Дарслик. / Р.Кабулов, А.Отажонов,
И.Соттиев ва бошқ. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. –
Б. 89.
7.
Якубов А.С. Теоретические проблемы формирования правовой основы
учения о преступлении. –
Ташкент, 1996. –
С. 62.
8.
А.К.Иркаходжаев, У.Ш.Холикулов, Жиноятларни квалификация қилишнинг
илмий асослари. Ўқув қўлланма. –
Тошкент: ТДЮИ, 2012. –
Б. 23.
9.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодекси. Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
24.06.2022
й.,
03/22/780/0560
-
сон.
https://lex.uz/acts/111460
10.
П.Бакунов, Зўрлик ишлатиб содир этиладиган талон
-
торож жиноятлари.
Монография. –
Тошкент: ТДЮИ, 2011. –
Б. 75.
11.
М.Ҳ.Рустамбаев, Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик. –
Тошкент:
ТДЮИ, 2006. –
Б. 166.
12.
М.Ҳ.Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Т.1. Умумий
қисм. Жиноят тўғрисида таълимот: Дарслик. –
Тошкент: ILM ZIYO, 2010. –
Б. 164.
13.
Р.А.Зуфаров, Порахўрлик учун жиноий жавобгарлик. –
Тошкент: ТДЮИ,
2004.
–
Б. 66.
14.
Курс криминалистики. Особенная часть. Т. 1. Методика расследования
насильственных и корыстно
-
насильственных преступлений. / Под ред.
В.Е.Корноухова. –
М., 2001. –
С. 70.; Рарог А.И. Субъективная сторона и
квалификация преступлений. –
М., 2001. –
С. 6.
15.
О.Х.Расулов, Совет жиноят ҳуқуқи. –
Тошкент: Ўқитувчи
, 1969.
–
Б. 144.;
Бакунов П. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти: Ўқув қўлланма. –
Тошкент: ТДЮИ, 2008. –
Б. 29.; Жиноятларни квалификация қилиш: Дарслик. /
Р.Кабулов, А.Отажонов, И.Соттиев ва бошқ. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2012. –
Б. 89.
16.
Лунеев В.В. Субъективное вменение. –
М.: Спарк, 2000. –
С. 6
-7.
17.
Практический комментарий к Уголовному кодексу РФ. –
М., 2001. –
С. 68–
69.
18.
М.Ҳ.Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Т.1. Умумий
қисм. Жиноят тўғрисида таълимот: Дарслик. –
Тошкент: ILM ZIYO, 2010. –
Б. 164.
19.
Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм: Дарслик. Қайта ишланган ва тўлдирилган
иккинчи нашри/Р.Кабулов, А.Отажонов ва бошқ.; Масъул муҳаррир Ш.Т.Икрамов. –
Т.: Ўзб. Респ. ИИВ Акад., 2016.–Б.599.
20.
А.Отажонов. Жиноят кодекси Махсус қисмида иштирокчиликда содир
этилган жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш. Ўзб. Респ. БП ОЎК
Ахборотномаси. 2015 йил. №3. Б. 7.
21.
Жиноятларни квалификация қилиш: ИИВ олий таълим муассалари учун
дарслик/Р.Кабулов, А.А.Отажонов, И.А.Соттиев ва бошқ. –Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.133.
22.
М.Усмоналиев, П.Бакунов, Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Олий ўқув
юртлари учун дарслик. –Тошкент: “Насаф” нашриёти, 2010. 243
-244-
б.
23.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси.
Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
17.12.2022
й.,
03/22/810/1095-
сон https://lex.uz/acts/97664
