Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some considerations concerning the analysis of objective
signs of crimes related to land use and protection
Farkhod MARDANOV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
The article describes some considerations on the analysis of
objective signs of crimes related to the use and protection of land
by the author. The author also notes that today the land and its use
are of strategic importance. Nevertheless, cases of violation of the
procedure for the protection and rational use of land, which is our
national wealth, by subjects, officials and citizens operating
economic activities on the basis of various forms of ownership in a
market economy, have appeared in practice in many cases. The
main reason for this is the insufficient level of environmental legal
consciousness and culture of the subjects of law, the absence of
gaps in the relevant legislation, the formation of a mechanism for
the implementation of existing legislation into life. This leads to
various violations in the field of land use. In this respect, it is
important to research objective signs of an act in determining the
responsibility for this type of crime. The author investigated this
topic, substantiating the appropriateness of the inclusion of a rule
that states that a person who committed the crime of selling a
right to a plot of land or part of it or illegally giving it to another
person can be released from criminal liability if he confesses to his
guilt, reconciles with the victim and eliminates the damage caused.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp191-205
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
land,
land resources,
land fund,
land plot,
sale of the right to land,
environmental legal
consciousness,
exemption from criminal
liability.
1
Independent researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. E-mail: f.mardanov@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
192
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан
боғлиқ жиноятларнинг объектив белгилари таҳлилига
оид айрим мулоҳазалар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ер,
ер ресурслари,
ер фонди,
ер участкаси,
ерга бўлган ҳуқуқни
сотиш, экологик ҳуқуқий
онг,
жиноий жавобгарликдан
озод этиш.
Мақолада муаллиф томонидан ерлардан фойдаланиш ва
муҳофаза қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг объектив
белгилари таҳлилига оид айрим мулоҳазалар баён қилинган.
Шунингдек, муаллиф таъкидлашича бугунги кунда ер ва
ундан фойдаланиш стратегик аҳамият касб этади. Шундай
бўлса
-
да, бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг
турли хил шакллари асосида хўжалик фаолиятини
юритаётган субъектлар, мансабдор шахс ва фуқаролар
томонидан миллий бойлигимиз бўлган ерларни муҳофаза
қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тартибини бузиш
ҳолатлари амалиётда кўплаб учраб турибди. Бунга тегишли
қонунчиликдаги бўшлиқлар, мавжуд қонунчиликни ҳаётга
татбиқ этиш механизмининг шаклланмаганлиги, ҳуқуқ
субъектларининг экологик ҳуқуқий онги ва маданияти
етарли даражада эмаслиги асосий сабаб бўлмоқда. Бу эса
ерлардан фойдаланиш соҳасида турли қонунбузарликлар
содир этилишига олиб келмоқда. Шу жиҳатдан мазкур
турдаги
жиноятлар
учун
жавобгарлик
белгилашда
қилмишнинг объектив белгиларини тадқиқ этиш муҳим
аҳамиятга эга. Муаллиф ушбу мавзуни тадқиқ қилиб, Ер
участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш
ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга
бериш жиноятини содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф
этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигига
оид қоиданинг киритилиши мақсадга мувофиқлигини
асослантирган.
Некоторые представления, касающиеся анализа
объективных признаков преступлений, связанных с
использованием и охраной земель
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
земля,
земельные ресурсы,
земельный фонд,
земельный участок,
продажа права на землю,
экологическое
правосознание,
освобождение от
уголовной
ответственности.
В статье автор представляет свои соображения по
анализу объективных признаков преступлений, связанных
с использованием и охраной земель. Он также отмечает,
что в настоящее время земля и ее использование имеют
стратегическое значение. Однако, на практике случаи
нарушения
порядка
охраны
и
рационального
использования
земель,
являющихся
национальным
богатством,
часто
встречаются
среди
субъектов,
должностных
лиц
и
граждан,
занимающихся
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
193
хозяйственной деятельностью на основе различных форм
собственности в условиях рыночной экономики. Это
обусловлено недостаточным уровнем экологического
правосознания и культуры, а также пробелами в
соответствующем законодательстве и недостаточным
механизмом внедрения действующего законодательства в
жизнь, что приводит к различным нарушениям в сфере
землепользования. В связи с этим, важно исследовать
объективные признаки преступления при определении
ответственности за данный вид преступлений. Автор
провел исследование и обосновал целесообразность
включения нормы, согласно которой лицо, совершившее
преступление по продаже права на земельный участок или
его часть, или незаконной передаче его другому лицу,
может быть освобождено от уголовной ответственности,
если оно признает свою
вину, примирится с законом,
возместит причиненный ущерб пострадавшему.
Жиноий тажовуз қаратилган объектни тўғри аниқлаш жиноятнинг
хусусияти, юридик табиати, унинг ижтимоий хавфлилик даражасини белгилаш
имконини беради. Жиноятнинг объекти жиноят ҳуқуқи назариясининг муҳим ва
мураккаб масалаларидан биридир.
Жиноят объекти тушунчасини таърифлашда жиноий жазога сазовор
қилмиш
туфайли етказилган ёки етказиш хавфи бўлган зарарнинг моҳияти ва
йўналиши тўғрисидаги масала асос қилиб олиниши кераклигидан келиб чиқиб
,
олимлар жиноятнинг объектини: ижтимоий муносабатлар, инсон (одамлар), инсон
ҳуқуқлари, муайян ижтимоий (ҳуқуқий) манфаат ёки ижтимоий хавфсизлик [1],
деб ҳисоблайдилар.
Бугунги кунда ер ва ундан фойдаланиш стратегик аҳамият касб этади.
Шундай бўлса
-
да, бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг турли хил
шакллари асосида хўжалик фаолиятини юритаётган субъектлар, мансабдор шахс
ва фуқаролар томонидан миллий бойлигимиз бўлган ерларни муҳофаза қилиш ва
улардан оқилона фойдаланиш тартибини бузиш ҳолатлари амалиётда кўплаб
учраб турибди. Бунга тегишли қонунчиликдаги бўшлиқлар, мавжуд қонунчиликни
ҳаётга
татбиқ этиш механизмининг шаклланмаганлиги, ҳуқуқ субъектларининг
экологик ҳуқуқий онги ва маданияти етарли даражада эмаслиги асосий сабаб
бўлмоқда [2]. Бу эса ерлардан фойдаланиш соҳасида турли қонунбузарликлар
содир этилишига олиб келмоқда.
Ҳозирда
ердан самарали ва оқилона фойдаланишга қаратилган кенг кўламли
ислоҳотлар амалга оширилиб, сўнгги йилларда бу соҳани ислоҳ қилишга оид 30
дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлса
-
да, лекин ер ажратиш ва ундан
фойдаланишда кузатилаётган айрим камчиликлар, коррупция ҳолатлари
кузатилди. Сўнгги йилларда ер сотиш, талон
-
торож қилиш билан боғлиқ 473 та
жиноят иши қўзғатилиб, 543 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Бу даврда
295 нафар мансабдор ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир
этгани учун жавобгарликка тортилгани, уларнинг 119 нафари ёки 40 фоизини ер
кадастри ходимлари ташкил қилган [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
194
Ер участкаларидан фойдаланиш ва уларга нисбатан содир этиладиган турли
ғайриқонуний ижтимоий хавфли қилмишлардан муҳофаза қилиш зарурати
вужудга келмоқда.
Ушбу мақолада қуйидаги жиноят таркибларининг объектив белгилари
таҳлилини кўриб чиқамиз:
–
ердан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини
бузиш (ЖК 197
-
модда);
–
суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл
қўймаслик
бўйича, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этиш бўйича
ер эгаси/ердан фойдаланувчи/ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик
(ЖК 1971
-
модда);
–
ер бериш тартибини бузиш (ЖК 2294
-
модда);
–
ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (ЖК 2295
-
модда);
–
суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни
сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш
(ЖК 2296
-
модда).
Шунга кўра айтиш мумкинки, баъзи адабиётларда тажовуз объектининг
хусусиятидан келиб чиқиб экология соҳасидаги жиноятлар икки гуруҳга бўлинган:
–
атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги жиноятлар. Жумладан,
ерларни ифлослантириш ёки бузиш (ЖК 196
-
модда);
–
табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар. Жумладан, ердан
фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш (ЖК
197-
модда) [4].
Ўрганилаётган жиноят таркибларининг айримлари (ЖК 196, 197, 1971
-
моддалари) жиноят қонунининг “Экология соҳасидаги жиноятлар” деб номланган
тўртинчи бўлимнинг XIV боби (атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан
фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар)да жойлашган. Иккинчи гуруҳ жиноят
таркиблари эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ҳокимият,
бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши
жиноятлар” деб номланган тўртинчи бўлимнинг XV боби (бошқарув тартибига
қарши
жиноятлар)дан ўрин олган. Бироқ, моҳиятан мазкур жиноят
таркибларининг умумий объекти ягона –
табиий муҳит, хусусан ер ресурсларини
муҳофаза қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар саналади.
Жиноят
кодексининг
196
-
моддасида
назарда
тутилган
ерларни
ифлослантириш ёки бузишда ифодаланадиган жиноятнинг бевосита объекти
атроф табиий муҳитни, хусусан ерни муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий
муносабатлар саналади. Бошқа бир олимлар мазкур жиноятда экологик
хавфсизлик ҳам бевосита объект бўлишини тушунтиришади [4]. Шунингдек,
мазкур жиноятнинг қўшимча объекти инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза
қиладиган ижтимоий муносабатлар бўлиши ҳам мумкин.
Объектив томондан мазкур жиноят ерларни ифлослантириш ёки бузишда
ифодаланади. Ерни ифлослантириш ёки бузиш унинг кимёвий, физик ва биологик
хоссаларига салбий таъсир ўтказишни англатади. Объектив томон хусусиятига
кўра ушбу жиноят моддий таркибли жиноят саналади. Негаки, ерларни
ифлослантириш ёки бузишда ифодаланадиган қилмиш натижасида оғир
оқибатлар келиб чиқиши ёки мазкур қилмиш одам ўлишига сабаб бўлиши лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
195
Жиноят кодексининг 197
-
моддасида назарда тутилган ердан фойдаланиш
шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишда ифодаланадиган
жиноятнинг бевосита объекти ердан фойдаланиш ва уларни сақлашнинг
белгиланган тартиби ҳисобланади. Инсон соғлиғи ва ҳаётини муҳофаза қилишга
қаратилган ижтимоий муносабатлар қўшимча объект бўлиши мумкин [4].
Объектив томондан мазкур жиноят ердан фойдаланиш шартларини ёки
уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш натижасида оғир оқибатлар келиб
чиққанлигида ифодаланади. Бу ва бошқа ердан фойдаланиш
ёки уларни муҳофаза
қилиш талабларини бузиш жиноий қилмишни ташкил этади. Жиноятнинг
объектив томони зарурий белгиси жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб
чиққанлиги билан изоҳланади.
Объектив томон хусусиятига кўра ушбу жиноят моддий таркибли жиноят
саналади. Чунки, ердан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш
талабларини бузишда ифодаланадиган қилмиш натижасида оғир оқибатлар келиб
чиқиши талаб этилади.
Айтиш керакки, қуйидагилар ердан фойдаланиш ёки уларни муҳофаза
қилиш
талабларини бузиш
натижасида келиб чиққан оғир оқибатларга мисол бўла
олади: тоғ
-
кон ишлаб чиқаришининг атроф
-
муҳитга зарарли таъсири орқали
одамларнинг касалланиши; ер унумдорлигининг пасайиши ва бошқалар.
Жиноят кодексининг 1971
-
моддасида назарда тутилган суғориладиган
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар
кўрмасликда ифодаланадиган жиноятнинг бевосита объекти суғориладиган
ерлардан фойдаланиш ва уларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл
қўймаслик
бўйича белгиланган тартибдир. Инсон соғлиғи ва ҳаётини муҳофаза
қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар қўшимча объект бўлиши мумкин [4].
Объектив томондан мазкур жиноят суғориладиган ерларни ўзбошимчалик
билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича, шу жумладан ер участкаси
ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли
органларни хабардор этиш бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи
томонидан чоралар кўрмасликда ифодаланади.
Баъзи ҳолларда жиноий жавобгарликни амалга оширишда, хусусан
қилмишни
квалификация қилишда маъмурий преюдицияни қўллаш зарурати
туғилади. Маъмурий преюдиция деганда, қилмишни жиноят деб топиш учун уни
содир этган шахсга илгари ҳам шундай қилмиши учун маъмурий жазо
қўлланилган
бўлиши ва бу шартнинг жиноят қонуни Махсус қисмига тегишли
моддасида белгилаб қўйилиши тушунилади. Бу ҳолатда шуни эътиборга олиш
лозимки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекснинг 37
-
моддасига мувофиқ башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу
жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий
ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган
ҳисобланади
[5]. Маъмурий преюдиция қоидасини қўллаш жараёнида ушбу
қоидани инобатга олиш зарур бўлади [6].
Қайд
этиш керакки, миллий жиноят ҳуқуқи назариясига кўра
жиноий
жавобгарликка тортишда қилмишнинг маъмурий жазо қўлланилганидан кейин
содир этилган бўлиши талаб этилиши мазкур жиноят таркиби объектив
томонининг зарурий белгиси саналади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
196
Маълумки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ
башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган
кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган
бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Шахсга
нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилиши тўғрисида қарор
қабул қилинган
пайтдан бошлаб, у маъмурий жазога тортилган деб эътироф қилинади. МЖТКнинг
37-
моддаси мазмунига кўра, шахс янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаса,
жазо чорасини ўтай бошлаган кундан бошлаб бир йил давомида у жазоланган
ҳолатда
бўлади. Бу муддат маъмурий жазо чорасини ўташ муддатининг тугаши
ҳисобланади. Шахс янги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган тақдирда кучини
йўқотиш муддати янги ҳуқуқбузарлик учун жазо чорасини ўташ муддати тугаган
кундан бошланади. Маъмурий жазони ўтаб бўлишнинг бир йиллик муддати,
уларнинг турларидан қатъи назар, барча маъмурий жазо чоралари учун
белгиланган. Маъмурий жазони ўтаб бўлиш учун бир йиллик муддатнинг
бошланиш нуқтаси тайинланган жазо чорасини ўташ тамом бўлган кун
ҳисобланади. Башарти айбдор шахс асосий ва қўшимча жазо чораларига тортилган
бўлса, у ҳолда бир йиллик муддат вақт жиҳатидан охирги ўтилган жазони ўташ
муддати тамом бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Маъмурий қамоққа олиш
ёки махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш қўлланилганда, жазо чорасини ўтаб
бўлишнинг
тугаш муддати ҳақиқатда маъмурий қамоқ муддатининг тугаши ёки фуқаро
махсус ҳуқуқдан маҳрум этилган муддатнинг ўтиб бўлиши билан мос келади.
Маъмурий жазо чорасининг тугаши ҳеч қандай махсус ҳужжат билан
расмийлаштирилмайди. У қонун билан белгиланган муайян шароитлар мавжуд
бўлганда бир йиллик муддат ўтгандан кейин ва шу бир йил давомида янги
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилмаган тақдирда бошланади. Шу маънода
жиноят ҳуқуқи маълум даражада маъмурий ҳуқуқ билан боғлиқдир.
М.Усмоналиевнинг тушунтиришича маъмурий ҳуқуқ маъмурий ҳуқуқбузарликдан
келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солса, жиноят ҳуқуқи жиноий ҳуқуқ
бузишдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солади. Жиноят кодекси
Махсус қисмининг бир қанча моддаларида муайян қилмиш учун маъмурий
жавобгарликка тортилган шахс яна шундай қилмишни содир қилса қилмиш
жиноятга ўсиб чиққан ҳисобланади ва шахс жиноий жавобгарликка тортилади [7].
Шунга кўра таҳлил қилинаётган Жиноят кодексининг 1971
-
моддасида
назарда тутилган жиноятнинг объектив томони зарурий белгиси шахснинг худди
шундай қилмиш учун илгари маъмурий жазога тортилганидан кейин бир йил
ичида қилмишни қайта содир этиши лозимлиги билан изоҳланади.
Объектив томон хусусиятига кўра ушбу жиноят формал таркибли жиноят
саналади. Чунки, нормада суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб
олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмасликда ифодаланадиган қилмиш
натижасида муайян оқибат келиб чиқиши тайин этилмаган.
Юқоридаги иккита қилмиш ҳаракат билан содир этилса, суғориладиган
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар
кўрмасликда ифодаланадиган қилмиш ҳаракатсизлик орқали содир этилади.
Жиноят кодекси ижобий характерланадиган, қилмишнинг ижтимоий
хавфлилигини жиддий камайтирадиган хатти
-
ҳаракатлар учун шахсга нисбатан
рағбатлантирувчи нормаларни қўллаш вазифасини ҳам бажаради [8]. Жумладан,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
197
1971-
моддада назарда тутилган қилмишни биринчи марта содир этган шахс, агар у
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа
ҳамда
ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса,
жавобгарликдан озод этилиши мустаҳкамланган.
Қайд
этиш керакки, ўрганилаётган жиноят таркибларининг иккитаси учун
рағбатлантирувчи норма назарда тутилган. Улардан бири суғориладиган ерларни
ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик
жинояти. Яна бир жиноят таркиби бу ЖК 2296
-
модда (суғориладиган ер
участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф
равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) бўлиб, унга кейинроқ батафсил
тўхталамиз.
Жиноят кодексининг 2294
-
моддасида назарда тутилган ер бериш тартибини
бузишда ифодаланадиган жиноятнинг умумий объекти бошқарувни тартибга
солувчи ижтимоий муносабатлар бўлса, унинг бевосита объекти ер беришнинг
қонунчиликда белгиланган тартиби ҳисобланади. Мазкур норма бланкет
характерга эга. Яъни, ер бериш тартиби ер тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ
ҳал
этилади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23
-
моддасида ер
участкалари бериш (реализация қилиш)га оид муносабатлар мустаҳкамланган.
Унга кўра ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий
фойдаланиш учун ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.
Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) қуйидаги тартибда амалга
оширилади
:
–
мулк қилиб бериш (реализация қилиш) –
қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка
мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй
-
жой қуриш ҳамда уй
-
жойни
ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш
учун электрон онлайн
-
аукцион воситасида;
–
доимий фойдаланишга бериш қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;
–
ижарага бериш –
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан,
шунингдек очиқ электрон танлов ва электрон онлайн
-
аукцион воситасида.
Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер
участкасини бериш (реализация қилиш) ер тўғрисидаги қонунчиликда
белгиланган тартибда фақат шу ер участкаси белгиланган тартибда олиб
қўйилганидан (сотиб олинганидан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан
ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Саноат корхоналари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр
ўтказиш линиялари, магистрал трубопроводлар қуриш учун, шунингдек қишлоқ
хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд
қишлоқ
хўжалигининг сифати ёмон ерлари берилади (реализация қилинади).
Ўрмон фондига қарашли ерлардан мазкур мақсадлар учун ер участкалари бериш
(реализация қилиш) асосан ўрмон билан қопланмаган майдонлар ёки бута ва
арзонбаҳо дов
-
дарахтлар билан қопланган майдонлар ҳисобидан амалга
оширилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
198
Берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлари палатаси томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгилангунига ҳамда
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилгунига қадар
мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга киришиш
тақиқланади.
Ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), улардан доимий
фойдаланиш ва уларни ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади [9]. Худди шу нормани
аниқлаштириб
айтиш
лозимки,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 543
-
сон қарори билан “Ер участкаларини давлат ва
жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий
регламенти [10]” қабул қилинган. Демак, Жиноят кодексининг 2294
-
моддасида
назарда тутилган ер бериш тартиб ҳамда унинг бузилганлиги мазкур
Регламентдан келиб чиқиб аниқланади.
Бундан ташқари,
фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер
участкалари ажратиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги қонуни[11] ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги
709-
сон қарори билан тасдиқланган “Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер
участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти[12]” асосида ҳам амалга
оширилади.
Ер кодексида, шунингдек хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотлар ҳамда
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа йўналишдаги корхоналар, муассасалар
ва ташкилотларга ер бериш тартиби ҳам ўрнатилган. Унга кўра қишлоқ
хўжалигига ихтисослашган хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларга қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат
хўжалиги), бошқа жамоа қишлоқ хўжалиги корхонаси юқори бошқарув
органининг, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда
ташкилотлари иш берувчисининг (маъмуриятининг) қарорига биноан
қонунчиликда
белгиланган тартиб ва шартларда берилади.
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа йўналишдаги корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларга ер бериш (реализация қилиш) ҳам Ер кодекснинг
юқорида қайд этилган 23
-
моддаси тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ–
6243-
сон Фармонида ер бериш тартибини бузиш қуйидагича
изоҳланган. Яъни, барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага
олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер
участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш
тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун
асос бўлади [13].
Шунга кўра объектив томондан мазкур жиноят қуйидагича содир этилади:
–
ер участкалари бўш турган ерлардан ажратилмаслиги;
–
ер участкалари захирага олинган ерлардан ажратилмаслиги;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
199
–
айни бир ҳужжат билан ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа
шахсга ажратиш;
–
айни бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш,
бошқа шахсга ажратиш;
–
деҳқон хўжалиги юритиш учун ер ажратишда Деҳқон хўжалиги юритиш
учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига риоя
қилмаслик
каби қилмишларда ифодаланади.
Объектив томон хусусиятига кўра ушбу жиноят формал таркибли жиноят
ҳисобланади ҳамда ер бериш тартибининг бузилиши билан қилмиш тамомланади.
Навбатдаги таҳлил этилаётган жиноят таркиби Жиноят кодексининг 2295
-
моддасида назарда тутилган ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш жинояти
бўлиб, мазкур жиноятнинг умумий объекти бошқарувни тартибга солувчи
ижтимоий муносабатлар бўлса, унинг бевосита объекти ер участкасини олиб
қўйишнинг
қонунчиликда белгиланган тартиби ҳисобланади. Мазкур норма
бланкет характерга эга. Яъни, ер участкасини олиб қўйиш тартиби ер тўғрисидаги
қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади. Норма мазмунидан ер участкасини олиб
қўйишнинг
қонуний тури мавжудлиги англашилади. Демак, Ер кодексининг 38
-
моддасида ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганда ер участкасини олиб қўйиш
тартиби белгиланган.
Унга кўра қуйидаги ҳолларда ер участкасини олиб қўйиш ҳақида
тақдимнома киритилади:
–
ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;
–
ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик
даражаси уч йил мобайнида нормативдан
(кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда;
–
ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва
радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига
олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;
–
қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага
олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай
келинганда;
–
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил
мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун
берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;
–
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи
ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки
йил мобайнида фойдаланилмаганида;
–
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи
гаровда бўлган тақдирда эса –
гаров шартномаси муддати мобайнида
фойдаланилмаганида
[14].
Бунда фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари
тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар ёки ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган
бошқа ҳолатлар аниқланганида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
устидан давлат
назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан
фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
200
участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими
тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво
аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг
ҳолатини
ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора
-
тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
Ер кодексининг 37
-
моддасига кўра қонунда назарда тутилган тартибда
жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод
эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча)
фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки
уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйилиши
мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 16 ноябрдаги 911
-
сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб
қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк
объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги
Низом[15]га мувофиқ компенсация берилади. Мазкур Низомга мувофиқ давлат ва
жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга фақат қуйидаги
мақсадларда йўл қўйилади:
–
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият
юритиши учун ерларни бериш;
–
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
–
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
–
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар,
аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти
объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизими
объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият
объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик
-
коммуникация тармоқларини
қуриш
(реконструкция қилиш);
–
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети маблағлари ҳисобига объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек,
қонунлар
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан
-
тўғри
назарда тутилган бошқа ҳоллар [15].
Таҳлил этилаётган ЖКнинг 2295
-
моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш жинояти объектив томон
хусусиятига кўра формал таркибли жиноят саналади.
Мазкур норманинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмиш объектив
томондан ер участкасининг ноқонуний олиб қўйилиши олиб қўйилаётган ер
участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов
-
дарахтларни
ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол
-
мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг
мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни
олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташланишида ифодаланади.
Қонунчиликка
мувофиқ олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни,
бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов
-
дарахтларни ёхуд уларнинг
қисмларини, мазкур мол
-
мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг
мулкдорига
бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун
бериладиган компенсация турлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
201
–
пул маблағлари;
–
бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш;
–
келишувда назарда тутилган компенсациянинг бошқа турлари.
Мазкур норманинг объектив томон зарурий белгиси сифатида
қуйидагиларни
қайд этиш мумкин:
шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир
этилганлиги;
қилмиш
натижасида анча миқдорда зарар етказилганлиги.
Диспозицияда кўрсатилган объектив томон белгилари кўчмас мулк
объектлари бузиб ташланиши муносабати билан мулкдорларга компенсация
беришнинг умумий тартиби билан аниқлаштирилади.
Қонунчиликка
кўра қуйидагилар компенсация қилиб берилади:
–
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг
бозор қиймати;
–
олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати;
–
кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик олиш
билан боғлиқ харажатлар;
–
жисмоний ва юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси;
–
қонунчиликда ёки тарафлар ўртасида тузилган келишувда назарда
тутилган бошқа харажатлар ва зарарлар.
Қайд
этиш лозимки, бунда ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган уй
-
жой, ишлаб чиқариш ва бошқа бино ҳамда иншоотларнинг қиймати ҳам қоплаб
берилиши лозим.
Жиноят кодексининг 2296
-
моддасида назарда тутилган суғориладиган ер
участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф
равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш жиноятининг жиноятнинг умумий
объекти бошқарувни тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар бўлса, унинг
бевосита объекти суғориладиган ер участкасидан фойдаланишнинг нормал
фаолияти дейиш мумкин.
Ер тўғрисидаги қонунчиликда суғориладиган ер участкалари алоҳида
аҳамиятга эга бўлиб, унинг икки тури фарқланади:
–
суғориладиган ерлар;
–
алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар.
Ер кодексига кўра қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли
бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш
манбаи билан боғланган доимий
ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган
ерлар суғориладиган ерлар жумласига киради.
Суғориладиган ерлардан фақат қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш,
шунингдек боғдорчилик, узумчилик ва кўп йиллик дов
-
дарахтлар етиштириш
учун фойдаланилиши мумкин.
Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу
жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши
учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг
(гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар
қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
202
Суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда уларга
тупроқ унумдорлиги пасайишига олиб келадиган тарзда усуллар билан ишлов
бериш ёки уларнинг шикастланишига олиб келувчи бошқа усулларни қўллаш
тақиқланади.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар сифатида эса
тупроқ унумдорлигига кўра ўртача туман бонитет баллидан 20 фоиздан кўп
бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари эътироф этилади. Алоҳида
қимматга
эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши
лозим ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига йўл
қўйилмайди
.
Мазкур жиноятнинг объектив томонини таҳлил қилишда “ер участкасига
ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш”га эътибор қаратиш лозим.
Фуқаролик қонунчилигига кўра олди
-
сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади
[16]. Бундан
ташқари фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга
берилиши учун улар муомаладан чиқарилмаган объект бўлиши лозим. Яъни,
муомалада бўлишга йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларни олди
-
сотди қилишга қўйилмайди. Муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла
оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган
фуқаролик
ҳуқуқлари
объектларининг
(муомалада
бўлиши
чекланган
объектларнинг) олди
-
сотдисига рухсат этилмайди [17].
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–
5742-
сон Фармонига кўра суғориладиган
қишлоқ
хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ
хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари
(бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл қўйилмаслиги
белгиланган [18].
Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шу билан белгиланадики,
республика аҳолиси
сонининг юқори суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ
хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши
таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри
келадиган суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга (0,23
гектардан
0,16 гектаргача), ўртача йиллик сув таъминоти даражаси эса 3 048 метр кубдан
158,9 метр кубгача қисқарди. Узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларидан
нооқилона фойдаланиш натижасида тупроқнинг табиий унумдорлиги ва экинлар
ҳосилдорлиги
пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлашмоқда, атроф
муҳит ифлосланиши ортиб бормоқда.
Мазкур жиноят объектив томон белгиси хусусиятига кўра формал таркибли
жиноят ҳисобланади. яъни, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига
бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга
берганлик учун шахсни жавобгарликка тортишда бирор ижтимоий хавфли оқибат
келиб чиқиши зарурий шарт сифатида ўрнатилмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
203
Қайд
этилганидай ЖК 1971
-
модда (суғориладиган ерларни ўзбошимчалик
билан эгаллаб
олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик)сида назарда
тутилган қилмишни биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа
ҳамда
ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса,
жавобгарликдан озод этилади.
Худди шунингдек, ЖК 2296
-
модда (суғориладиган ер участкасига ёки унинг
бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда
ўзга шахсга бериш)нинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган
жиноятни биринчи марта содир этган шахсга нисбатан, агар у ер участкасининг
қайтарилишини
ҳамда ернинг қишлоқ хўжалиги оборотига киритилишини
таъминласа, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо
қўлланилмаслигини
назарда тутувчи рағбатлантирувчи норма мавжуд.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, қуйидагилар ердан фойдаланиш ёки
уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш натижасида келиб чиққан оғир
оқибатларга мисол бўла олади:
–
тоғ
-
кон ишлаб чиқаришининг атроф
-
муҳитга зарарли таъсири орқали
одамларнинг касалланиши;
–
ер унумдорлигининг пасайиши;
–
ер устидаги сатҳнинг ишдан чиқиши;
–
ернинг балл бонитети кескин тушиб кетиши ва бошқалар.
Жиноят кодексининг 1971
-
моддасининг учинчи қисмида биринчи марта
жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер
участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб
олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади. Ушбу
рағбатлантирувчи норма тушунарсиз. Қонун чиқарувчи бу норма билан шахсни
ўзбошимчалик жиноятини содир этишга ундамаяптими?! Яъни, агар у
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа
жавобгарликдан озод этилиши белгиланган. Норманинг диспозициясида эса ер
участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли
органларни хабардор этиш бўйича чоралар кўрмаслик ижтимоий хавфли қилмиш
сифатида баҳоланган. Ваҳоланки, агар шахс мазкур нормада назарда тутилган
жиноятни содир этган бўлса, яъни ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этиш бўйича
чоралар кўрмаса (жиноят тамомланди) бироқ, у ўзбошимчалик билан эгалланган
ер участкасининг қайтарилишини таъминлаши (?!) қанчалик мантиқий, деган
ҳақли
савол туғилади. Назаримизда, мазкур рағбатлантириш
нормасини қайта
кўриб чиқиш лозим. Негаки, Жиноят кодекси 1971
-
моддасида (суғориладиган
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар
кўрмаслик) назарда тутилган жиноятни содир этиб, яъни ваколатли органларни
хабардор этмасдан туриб унинг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг
қайтарилишини таъминлаши амалдаги жиноят қонунининг 229
-
моддаси
таркибини ташкил қилади.
Ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга
хилоф равишда бошқача тарзда
ўзга шахсга бериш (ЖК 2296
-
модда) жиноятини
содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигига оид
қоиданинг
киритилиши мақсадга мувофиқ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
204
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Севрюков А.П. Хищение имущества: криминологические и уголовно
-
правовые аспекты. –
М.: Экзамен, 2004. –
С. 107.
2.
Р.Кенжаев. Ўзбекистон Республикасида ерларни муҳофаза қилишнинг
ҳуқуқий
муаммолари. Монография. –
Масъул муҳаррир: юридик фанлар доктори,
проф. Ш.Ҳ.Файзиев. –
Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2010. –
Б.6.
3.
2020 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурада Ер
майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш
бўйича республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши материаллари.
https://huquq.uz/2020/02/06/er-bilan-bo-li-zhinoyatlar-ta-lil-ilindi
4.
Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм: Дарслик. Қайта ишланган ва тўлдирилган
иккинчи нашри/Р.Кабулов, А.Отажонов ва бошқ.; Масъул муҳаррир Ш.Т.Икрамов. –
Т.: Ўзб. Респ. ИИВ Акад.
, 2016.
–Б.599.
5.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03/22/810/1095
-
сон.
https://lex.uz/docs/97664#4775713
6.
М.Х.Рустамбаев, Қ.Р.Абдурасулова, Б.Ж.Ахраров. Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
ҳуқуқи Концепцияси ва доктринасини ривожлантириш муаммолари. БВ
-
Ф7
-007-
016 рақамли давлат гранти асосида чоп этилган.–Т.: ТДЮИ нашриёти,
2011. -
166 бет. –Б.92.
7.
М.Усмоналиев, Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун
дарслик.—Т., “Янги аср авлоди”
,
–Б.16.
8.
М.Ҳ.Рустамбоев, Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Олий ўқув юртлари учун
дарслик. Т.: “ILM ZIYO”, 2005, Б.18.
9.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375
-
сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/079
9-
сон; 07.06.2022 й., 03/22/775/0477
-
сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576
-
сон.
https://lex.uz/docs/152653
10.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27
августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий
фойдаланишга ажратишнинг
маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги
543-
сон қарори. https://lex.uz/docs/5606671
11.
Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни.
https://lex.uz/acts/275195
12.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларни
тасдиқлаш
тўғрисида”ги
қарори.
https://lex.uz/docs/5739815
13.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ–
6243-
сон Фармони. https://lex.uz/docs/5450176
14.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21
/683/0375-
сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799
-
сон; 07.06.2022 й., 03/22/775/0477
-
сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576
-
сон.
https://lex.uz/docs/152653
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
205
15.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16
ноябрдаги 911
-
сон қарори. https://lex.uz/docs/4597
630#4598101
16.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Иккинчи қисм)
https://lex.uz/docs/180552
17.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Биринчи қисм)
https://lex.uz/acts/111189
18.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги
“Қишлоқ
хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–
5742-
сон Фармони. https://lex.uz/ru/docs/4378526
