Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some considerations on the replacement of the unserved
sentence with correctional labor and lesser punishments
through the activities of the probation service
Temurbek ALTMISHEV
1
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 15 July 2023
Available online
25 August 2023
This article examines in detail the opinions of legal scholars
and the experience of foreign countries regarding the
replacement of the unserved term of punishment in
correctional labor with a milder punishment and early release
from punishment in the activities of the probation service,
suggestions, and recommendations are given by the author.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
law,
probation service,
correctional labor,
commuted sentence,
convict,
humanity.
Пробация хизмати фаолиятида ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг ўталмаган муддатини енгилроқ жазога
алмаштириш борасида айрим мулоҳазалар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
қонун
,
пробация хизмати,
ахлоқ тузатиш ишлари,
енгилроқ жазо,
маҳкум,
инсонпарварлик.
мазкур мақолада пробация хизмати фаолиятида ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган муддатини
енгилроқ жазога алмаштириш ва жазодан муддатидан
илгари озод қилиш борасида ҳуқуқшунос олимлар фикр
-
мулоҳазалари ва хорижий мамлакатлар тажрибалари
атрофлича ўрганилиб, муаллиф томонидан таклиф ҳамда
тавсиялар берилган.
1
Doctor of Philosophy in Legal Sciences (PhD), Chief of Staff of the Public Security Department of the Ministry of
Internal Affairs of the Republic of Uzbelistan. E-
mail: аltmishevtemurbek05@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
72
Некоторые соображения о замене неотбытого срока
наказания исправительными работами и более
мягкими наказаниями через деятельность службы
пробации
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
закон,
служба пробации,
исправительные работы,
смягченный приговор,
осужденный,
человечество.
В данной статье подробно изучены мнения ученых
-
правоведов и опыт зарубежных стран относительно
замены неотбытого срока наказания исправительными
работами и более мягкими наказаниями, а также
рассмотрено досрочное освобождение от наказания через
деятельность службы пробации. Автором представлены
предложения и рекомендации по данной теме.
Бугунги кунда судлар томонидан одил судловни амалга оширишда инсон,
унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланмоқда. Бунда инсонпарварлик
тамойиллари ўз аксини топган миллий қонунчилигимиз мустаҳкам пойдевор
бўлмоқда[1].
Қонун
нормаларида ички ишлар органларининг пробация хизмати ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, шунингдек, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этишни
таъминлашга қаратилган ваколатлари мустаҳкамланган. Бироқ, шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, мазкур нормаларда ички ишлар органлари пробация
хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этиш фаолияти тушунчаси
борасидаги масалалар очиқ қолган. Зеро, ушбу тушунча таърифини назарияда ишлаб
чиқиш унинг мақсади, вазифалари, объекти, субъектлари доираси, йўналишлари ва
амалга оширадиган чора
-
тадбирларини белгилаб олиш имконини беради.
Дарҳақиқат, ички ишлар органлари пробация хизматининг фаолияти
ҳамда
унинг моҳияти борасида аниқ тасаввурга эга бўлинмас экан, ушбу фаолиятнинг
бошқа турдаги фаолиятдан фарқли томонлари борасидаги назарий масалалар
ечими очиқлигича қолиши мумкин. Бироқ хорижий давлатларнинг мавжуд
қонунчилиги
таҳлили айрим давлатларда нафақат ушбу фаолиятни моҳиятини
очиб берувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар балки, алоҳида қонунлар қабул
қилиниб
амалиётга татбиқ этилган. Мазкур қонунларда пробация хизмати
фаолиятига оид айрим тушунчаларнинг моҳияти очиб берилган
[2].
Қонун
ҳамда қонуности
-
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
қоидалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларда белгиланган вазифалар ички
ишлар органлари пробация хизматининг фаолияти тўғридан
-
тўғри озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар, шу жумладан ахлоқ тузатиш
ишларининг ижросини таъминлаш, мазкур жазони ўтаётган маҳкумларни назорат
қилиш, уларнинг хулқ
-
атворини доимий кузатиб бориш ҳамда улар устидан
таъсирчан профилактик чора
-
тадбирларни амалга оширишни ва маҳкумларни
ижтимоий мослаштириш ҳамда ишга жойлашишида амалий ёрдам кўрсатишда
намоён бўлмоқда. Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлашда пробация
хизматини ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, ҳукукни муҳофаза
қилувчи
органлар, бошқа давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар,
шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
73
Қонунчилик
нормалари ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш ҳолати
таҳлили ички ишлар органлари пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари
жазо ижросини таъминлаш фаолиятида ўзига хос ютуқлар билан бир қаторда
айрим муаммо ва камчиликларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73
-
моддасида жазони ўташдан
муддатидан илгари шартли озод қилиш ва 74
-
моддасида жазони енгилроғи билан
алмаштириш масалалари тартибга солинган бўлиб, мазкур нормаларни ижрога
қаратиш борасидаги тўсиқлар пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини ўтаётган маҳкумлар билан юзага келаётган ижтимоий муносабатлар
жараёнида кўзга ташланмоқда.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони
енгилроғи билан алмаштириш масалалари юзасидан пробация хизматининг
фаолияти бўйича ҳисоботлари таҳлил қилинганда, биргина 2020
йилнинг бошида
республика бўйича 20021
нафар маҳкум ушбу жазони ўтаётганлар ҳисобида турган
бўлса, ушбу даврга қадар яъни 2019
йилнинг 12
ойи давомида 10499
нафар маҳкум
ушбу жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ҳамда 11057
нафар маҳкумга қўлланилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ундан енгилроқ
бўлган жазо турлари билан алмаштирилган
[3].
Пробация хизматининг ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган
муддатини енгилроқ жазога алмаштириш ёки жазодан муддатидан илгари озод
қилиш
фаолиятини Жиноят кодексининг 73 ва 74
-
моддаларида белгиланган
ҳуқуқий асосларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис, ушбу нормаларни ҳам
таҳлил қилиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Жиноят кодексининг 73
-
моддасининг биринчи қисмига кўра: “Озодликдан
маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни
чеклаш ёки
ахлоқ тузатиш ишлари
га ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шахс
ижро этилмаган қўшимча жазодан
ҳам озод қилиниши мумкин”лиги белгиланган
.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида эса жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилиш ахлоқ тузатиш ишлари учун ўрнатилган тартиб
-
қоида
талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга
нисбатан қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73
-
моддасининг учинчи қисмига
кўра: “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда маҳкум:
а)
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун
суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;
б)
оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар
шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм
қилинган
бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини
;
в)
ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли
озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг
ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм
қилинган
бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини
ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин”лиги белгиланган.
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
-
процессуал кодексининг 536
-
моддаси (Жазодан муддатидан илгари
шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш тартиби)да
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
74
белгиланган тартибда жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг
тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан
судья томонидан қўлланилади[4].
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазодан муддатидан илгари шартли
озод қилиш ўн саккиз ёшга тўлмай жиноят содир этган шахсларга нисбатан
жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва вояга етмаганлар ишлари бўйича
идоралараро комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан ёки
маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судья томонидан
қўлланилади. Шунингдек, ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги
жазодан
муддатидан илгари шартли озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар ёки
илтимосномалар бўйича уларни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда,
қарор
чиқарилган кундан бошлаб камида олти ой ўтгач, киритилган
тақдимномалар ёки илтимосномалар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73
-
моддасининг тўртинчи
қисмида
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмайдиган
шахслар тоифаси тартибга солинган бўлиб, унга кўра:
“Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:
а)
умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган
шахсга[5];
б)
ўта хавфли рецидивистга;
в)
уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига;
г)
жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, ўн
тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш
ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда
қондириш, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига
қарши жиноят содир этиш, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги
оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун
фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда
қилиш
учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди”[6].
Ушбу нормадаги қоидаларнинг
таҳлилидан келиб чиқиб айтганда,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмида фақатгина
санкциясида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган ва ушбу жазо мазкур
тоифадаги шахсларга қўлланилган тақдирдагина, уларнинг ушбу жазодан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилинишига йўл қўйилмайди.
Қайд
этиш жоизки, жиноят қонунчилигининг таҳлили ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси асосан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган
жиноятларга нисбатан қўлланилганлигини кўрсатади.
Бироқ, амалдаги Жиноят кодексида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлардан ташқари,
оғир жиноятларга ҳам қўлланилган ҳолатлар мавжуд. Масалан, террорчилик
фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш
ёки ҳаракатланиш
(ЖК 155
2
-
м., 1
-
қ.), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон
-
торож қилиш
(ЖК 167
-
м., 3
-
қ.), фирибгарлик (168
-
м., 3
-
қ.), пул маблағларини ва (ёки) бошқа
мол
-
мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият (188
1
-
м., 2
-
қ.) жиноятларининг
санкцияларида ушбу ҳолатни кузатиш мумкин. Бироқ қонун чиқарувчи ўта оғир
жиноятларнинг санкциясида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинланиши
мумкинлигини белгиламаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
75
Холбуки, ўта оғир жиноятлар бўйича тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш
тарзидаги жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо тариқасида ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси билан алмаштирилиши мумкин.
Бундан ташқари, ушбу ҳолат ҳам ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг маълум
бир қисмидан маҳкум шартли равишда озод қилиниши инкор этмайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексида озодликдан маҳрум
қилиш тарзидаги жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо тариқасида ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси билан алмаштирилганда, маҳкум ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини ўтаётган даврда ўрнатилган тартиб
-
қоида талабларини тўлиқ бажарган
ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган тақдирида ахлоқ тузатиш ишлари
жазосидан ҳам муддатидан илгари шартли озод этилиши ёки этилмаслигига оид
қоидалар
ҳамда тартиблар белгиланмаган.
Фикримизча, жиноят қонунчилигидаги бу каби бўшлиқ бартараф этилиши
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73
-
моддасининг бешинчи
қисмида
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб,
жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга
нисбатан суд Жиноят кодексининг
назарда тутилган қоидаларга
мувофиқ, бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаши белгиланган. Айнан ушбу
шартни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисмидан муддатидан
илгари шартли равишда озод қилишнинг шарти сифатида кўрсатиш мумкин.
Бироқ, шу ўринда қайд этиш жоизки маҳкум томонидан жазонинг ўталмаган
муддати давомида эҳтиётсизлик туфайли содир этилган жиноятлар Жиноят
кодексининг
73-
моддасининг бешинчи қисми таъсирига тушмайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74
-
моддасида ахлоқ тузатиш
ишлари тариқасидаги жазони ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан
алмаштиришнинг ҳуқуқий асослари тартибга солинган бўлиб, унинг биринчи
қисмида ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг
ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкинлиги белгиланган.
Жиноят кодекси 74
-
моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида ахлоқ
тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган
қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришининг шартлари ушбу жазодан
муддатидан илгари шартли озод қилишнинг шартлари билан ўхшаш бўлиб,
жиноят қонунчилигида улар қуйидагилардан иборат эканлиги белгиланган:
1)
маҳкумга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо қўлланилганлиги
(ЖК 74
-
м., 2
-
қ.);
2)
маҳкумнинг жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб
-
қоида талабларини
бажариб келганлиги (ЖК 74
-
м., 2
-
қ.);
3)
маҳкумнинг жазони ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда
бўлганлиги (ЖК 74
-
м., 2
-
қ.);
4)
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун
суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб
бўлганлиги (ЖК 74
-
м., 3
-
қ.);
5)
оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у
илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм
қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини
ҳақиқатда
ўтаб бўлганлиги (ЖК 74
-
м., 3
-
қ.);
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
76
6)
ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг
ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо
муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганлиги (ЖК 74
-
м., 3
-
қ.).
Ушбу асослардан дастлабки учтаси мажбурий бўлиб, улардан бирортаси
мавжуд бўлмаса, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсга тайинланган
жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштирилишига йўл
қўйилмайди. Ушбу асосларнинг кейинги учтаси маҳкум содир этган жиноятининг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилиги даражасидан келиб чиқиб белгиланади ҳамда
улардан бирортаси дастлабки учта асос билан биргаликда мавжуд бўлганда суд
тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши
мумкин бўлади.
Жиноят кодекси 7
4-
моддасининг тўртинчи қисмида озодликдан маҳрум
қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ
тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан
маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига
тайинланиши белгиланган.
Фикримизча, Жиноят кодекси 74
-
моддасининг тўртинчи қисмида ҳуқуқий
бўшлиқ мавжуд бўлиб, шахс ўта оғир жиноят содир этганлиги учун унга суд
томонидан 15
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо
тайинланганида, шунингдек Жиноят кодекси 74
-
модданинг учинчи қисми “в”
бандида белгиланган талабларга кўра маҳкум тайинланган жазонинг ярмини яъни
7,5
йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганда, суд ушбу жазонинг қолган 7,5
йилини ахлоқ
тузатиш ишлари тариқасидаги жазога алмаштириши лозим бўлиб, ушбу ҳолат
Жиноят кодексининг 46
-
моддаси (ахлоқ тузатиш ишлари)нинг иккинчи қисмида
белгиланган қоидаларга зид вазиятни юзага келтиради. Масалан, ЖКнинг 168
ва
28, 211-
моддалари билан судланиб, 5
йилу 6
ойга озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги жазо қўлланган
маҳкум М.С.нинг илтимосномасига кўра 2020
йилнинг
20
март куни Тошкент вилояти Зангиота тумани жиноят ишлари бўйича суди
маҳкумга қўлланилган озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазонинг ўталмаган
муддатини, яъни 3
йилу 7
ойни худди шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан
алмаштирган[7].
Холбуки Жиноят кодексининг 46
-
моддаси (ахлоқ тузатиш ишлари)нинг
иккинчи қисмига кўра ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг энг кўп муддати уч
йилни ташкил этиши белгиланган.
Ушбу номувофиқликка Жиноят кодексининг 61
-
моддасидаги жазоларни
қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари, 62
-
моддасидаги ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки
уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари ва 63
-
моддасидага жазо
муддатларини ҳисоблаш қоидаларини таҳлил қилиш орқали ҳам жавоб топиш
мушкул. Чунки ушбу нормалардаги қоидаларда қонун чиқарувчи озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари
тариқасидаги жазонинг уч кунига тенглаштирилган ҳолда ҳисобланишини
белгилаган бўлиб, бу юқорида биз таҳлил қилаётган муаммонинг ечимини янада
чигаллаштириб юборилишига олиб келади (7,5 йил муддатни 3
мартага
кўпайтирилиши ахлоқ тузатиш ишлари жазосини 22,5
йил этиб тайинланишига
олиб келади).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
77
Бу борада A.Н.Смирновнинг “ахлоқ тузатиш ишлари МДҲга аъзо барча
давлатларнинг жазо тизимида энг оғир даражадаги гуруҳга киради”,[8] деб
таъкидлагани ҳам юқоридаги фикрнинг тўғри эканлигини кўрсатади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят
-
процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 2018
йил 14
майдаги ПҚ–
3723-
сон қарорининг 1
-
бандида жиноят
қонунчилиги нормаларини унификация қилиш; жиноий жавобгарлик ва жазо
тизимини такомиллаштириш; фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва
давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини
таъминлаш
[9]
каби вазифалар белгиланганлиги жиноят қонунчилигида учраб
келаётган бу каби номувофиқликни бартараф этилишини тақозо этади.
Фикримизча, Жиноят кодекси 74
-
моддасининг учинчи қисми “в” банди ва
74-
моддасининг тўртинчи қисмидаги қоидалар Жиноят кодексининг 46
-
моддаси
(ахлоқ тузатиш ишлари)нинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага
мувофиқлаштирилиши лозим. Яъни Жиноят кодекси 74
-
моддасининг тўртинчи
қисми
қуйидагича янги таҳрирда баён этилиши мақсадга мувофиқдир:
“Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш
тариқасидаги жазонинг
ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш
ишларининг мазкур Кодексда белгиланган энг кўп миқдорига тайинланади”.
Жиноят кодекси 74
-
моддасининг бешинчи қисми ҳавола этувчи норма
бўлиб, унда жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш
қўлланилмайдиган шахслар тоифаси тартибга солинган ва қонун чиқарувчи ушбу
нормани Жиноят кодекси 73
-
моддасининг тўртинчи қисмидаги қоидага ҳавола
қилган
.
Ушбу норма таҳлилига кўра, ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган қисмини
енгилроғи билан алмаштириш қуйидаги шахслар тоифасига қўлланилмайди:
1)
умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган
шахсга;
2)
ўта хавфли рецидивистга;
3)
уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг ташкилотчи ва қатнашувчиларига;
4)
жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, ўн
тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш
ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда
қондириш, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига
қарши жиноят содир этиш, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги
оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун
фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда
қилиш
учун ҳукм қилинган шахсларга.
Жиноят кодекси 74
-
моддасининг олтинчи қисмида жазоси енгилроқ жазо
билан алмаштирилган шахслар енгилроқ жазонинг тегишли қисмини ўтаб
бўлганларидан кейин Жиноят кодексининг 73
-
моддасида назарда тутилган
қоидаларга
биноан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинишлари
мумкинлиги белгиланган.
Бунда озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги
жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ва
Жиноят кодексининг 73
-
моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
78
маҳкум енгилроқ жазо сифатида алмаштирилган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг ўталмаган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиниши
мумкинлигини англатади. Яъни, ушбу ҳолатда маҳкумга нисбатан икки
маротаба инсонпарварлик тамойиллари қўлланилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодекси 74
-
моддасининг еттинчи қисмига кўра
жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳам жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли озод қилиш сингари шартли бўлиб, жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан
янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Жиноят кодексининг
моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш)да
назарда тутилган қоидаларга
мувофиқ жазо тайинлайди.
Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, фикримизча, бир шахсга нисбатан
тайинланган
жазонинг ҳам Жиноят кодексининг 74
-
моддасининг олтинчи
қисмига кўра енгилроқ жазо билан алмаштирилиши ва алмаштирилган енгилроқ
жазодан ҳам Жиноят кодексининг 73
-
моддасида назарда тутилган қоидаларга
биноан муддатидан илгари озод қилинишнинг қўлланилиши мумкинлигининг
жиноят ва жиноят
-
ижроия қонунчилигида белгиланиши жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципига номувофиқдир.
Шахсга нисбатан битта жазони ўташ
жараёнида икки марта инсонпарварлик далолатномаси (ҳам енгилига
алмаштириш ва ҳам шартли озод қилиш) қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Чунки ушбу ҳолатлар бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан
тарбиявий таъсир чораларининг пасайишига олиб келиши ҳамда жазонинг
профилактик функциясининг[10] самарадорлигини камайтириши мумкин.
Бундан ташқари, қонун чиқарувчи Жиноят кодексининг 7
-
моддаси
(инсонпарварлик принципи)нинг иккинчи қисмида: “Жиноят содир этган шахсга
нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун
зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир
чораси қўлланилиши керак”лигига оид принципни бежизга белгиламаган деб
ҳисоблаш
мумкин.
Холбуки, мазкур масала юзасидан Пробация хизматининг ахлоқ тузатиш
ишлари жазосини ижро этиш фаолияти бўйича ҳисоботлари таҳлил қилинганда
2020
йилнинг 11
ойида республика бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазолар қўлланилган ва Пробация хизматининг ҳисобида турган
маҳкумларнинг
225
нафари қайта жиноят содир этган бўлиб, қайта жиноят содир
этган маҳкумларнинг 125
нафари тайинланган жазо Жиноят кодексининг 74
-
моддаси тартибида енгилроқ жазога алмаштирилганларни ташкил этган[11].
Юқоридаги таҳлиллардан хулоса қилганда фикримизча, Жиноят кодекси 74
-
моддасининг олтинчи қисмида белгиланган
“Жазоси енгилроқ жазо билан
алмаштирилган шахслар енгилроқ жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлганларидан
кейин ушбу Кодекснинг
назарда тутилган қоидаларга биноан
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинишлари мумкин”
лигига оид қоида
чиқариб ташланиши мақсадга мувофиқдир.
Бизнингча, Жиноят кодекси 74
-
моддасининг олтинчи қисми чиқариб
ташланиши
биринчидан,
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини амалда
таъминланишига,
иккинчидан,
инсонпарварлик
принципи
доирасини
жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига зарар етказмаган ва дахл қилмаган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
79
ҳолда
белгиланишига,
учинчидан,
маҳкумлар ҳамда бошқа шахслар томонидан
қайта жиноятлар содир этилишининг олди олинишига, шунингдек,
тўртинчидан,
жазонинг профилактик функциясининг натижадорлиги ва самарадорлигини
таъминлашга хизмат қилади.
Таъкидлаш ўринлики, Жиноят кодексининг 74
-
моддасида белгиланган
жазони енгилроғи билан алмаштиришга доир қоидаларнинг таҳлилига кўра, ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси унга нисбатан жазо тизимида енгилроқ ўринга
жойлаштирилган жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки мажбурий жамоат
ишлари каби жазолар билан
алмаштирилиши мумкин.
Бироқ, Жиноят кодексининг 74
-
моддасида озодликдан маҳрум қилиш ёки
озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш
ишлари билан алмаштиришнинг аниқ тартиби белгиланган бўлса
-
да, ахлоқ
тузатиш ишларининг жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки мажбурий
жамоат ишлари каби жазолар билан алмаштирилишига оид тартиблар
аниқлаштирилмаган.
Бу борада Пробация хизматининг фаолияти бўйича 2019
ва 2020
йиллардаги
ҳисоботлари
таҳлил қилинганда ҳам ахлоқ тузатиш ишларининг жарима, муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки мажбурий жамоат ишлари каби жазолар билан
алмаштирилиши ҳолатлари кузатилмаганлиги маълум бўлди[12]
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Д.Камилов, Б.Султонов,
28
нафар маҳкумга инсонпарварлик тамойили
қўлланилди [Электрон манба]. Кириш йўли: http://old.uza.uz/oz/society/28
-nafar-
ma-kumga-insonparvarlik-tamoyili-llanildi-27-08-2020?sphrase
_id=23520817
(Мурожаат қилинган сана: 28.12.2020).
2.
Закон
“О пробации” Республики Казахстан. От
30
декабря 2016 года№ 38
-
VI
ЗРК [https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=36232217#pos=3;
-106];
Закон
Грузии
“
О порядке исполнения наказаний, не связанных с заключением под
стражу,
и
пробации”
от
19
июня
2007
года
№
4956
-Ic
[https://matsne.gov.ge/en/document/download/33400/10/ru/pdf];
Закон
“О
пробации” Республики Кыргызстан
.
от 24 февраля 2017 года № 34
[https://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=95377]
; “Закон о Государственной
службе
пробации”
Латвии.
От30
декабря
2003
года
;
[https://cyberleninka.ru/article/n/nuzhen-li-zakon-o-probatsii]
Закон
“О пробации”
Украины
.;
от 5 февраля 2015 года [
https://kodeksy. com.ua/ka/o_probatsii.htm];
Закон
“О пробации” Арминии
.
23 мая 2016 года ЗР
-48-
Н;
[https://www.arlis.
am/documentView.aspx?docid=114798}.
3.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош
бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг 2019 йил ва 2020
йилнинг
11
ойидаги ҳисобот маълумотлари.
4.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси [Электрон манба].
Кириш йўли: https://lex.uz/docs/111460 (Мурожаат қилинган сана: 30.12.2020).
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги қонуни [Электрон манба]. Кириш йўли:
https://lex.uz/docs/1317847 (Мурожаат қилинган сана: 30.12.2020).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
80
6.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси [Электрон манба]. Кириш
йўли:https://lex.uz/docs/111453(Мурожаат қилинган сана: 30.12.2020).
7.
Тошкент вилояти Зангиота тумани жиноят ишлари бўйича суди
архивидаги маҳкум М.С.нинг илтимосномасига кўра 2020
йилнинг 20
март куни
кўрилган жиноят иши материаллари.
8.
Смирнов А.Н.
Уголовное наказание в виде исправительных работ: дис.
…канд. юрид. наук. Томск, 2007. С. 51.
9.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят
-
процессуал
қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
2018
йил 14
майдаги ПҚ–
3723-
сон қарори [Электрон манба]. Кириш йўли:
https://lex.uz/docs/3735818 (Мурожаат қилинган сана: 30.12.2020).
10.
Р.Жаббарбегенов,
Жазонинг профилактик функцияси ва уни амалга
ошириш механизми: Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун
тайёрланган диссертация автореферати. –
Т., 2004. –
Б. 18.
11.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош
бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг 2019 йил ва 2020
йилнинг
11
ойидаги ҳисобот маълумотлари.
12.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош
бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг 2019 йил ва 2
020
йилнинг
11
ойидаги ҳисобот маълумотлари.
