Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The petroglyphs of Anjirota
Kholiyor OYNAZAROV
1
The National Center of Archaeology
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
In 2021
–
2022, as a result of research conducted in the
southern regions of Uzbekistan, a number of petroglyphs were
discovered. This article discusses the content of petroglyphs,
development techniques, comparative analysis and chronology.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp246-254
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Zarautsay,
Zarabag,
Gadoytopmassay,
Irgаli,
Kayritsay,
Siypantash,
Kyzylsay,
Анжирота петроглифлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Зараутсой,
Зарабоғ,
Гадойтопмассой,
Ирғоли,
Кайритсой,
Сийпантош,
Қизилсой
.
Мазкур мақолада 2021–2022 йилларда Ўзбекистоннинг
жанубий ҳудудларида олиб борилган тадқиқотлар
натижасида бир қанча петроглифлар аниқланганлиги
ҳамда уларнинг мазмун
-
моҳияти, ишланиш техникаси,
қиёсий таҳлили ва хронологияси ҳақида сўз боради.
Петроглифы Анжироты
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Зараутсай,
Зарабаг,
Гадойтопмассай,
Иргали,
Кайритсай,
Сийпанташ,
Кызылсай.
В 2021–2022 годах в результате исследований,
проведенных
в
южных
районах
Узбекистана,
был обнаружен ряд петроглифов. В данной статье
рассматриваются содержание петроглифов, приемы
разработки, сравнительный анализ и хронология.
1
Basic doctoral student, The National Center of Archaeology. E-mail: xoliyor.oynazarov@mail
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
247
КИРИШ
Ўлкамиз тарихини ўрганишда қоятош суратларини тадқиқ этиш
алоҳида аҳамиятга эга.
Қоятош расмларини ўрганиш орқали нафақат қадимги
аждодларимизнинг эстетик, балки диний дунёқараши, хўжалик машғулоти,
ҳайвонот дунёси, кундалик турмуш
-
тарзи ҳақида ҳам хулосалар чиқариш мумкин.
Бугунгача Марказий Осиё минтақасида 1300 дан ортиқ қоятош суратлари манзили
аниқланган ва ҳисобга олинган. Улардан 250 га яқини Ўзбекистон ҳудудида
жойлашган. Республикамизда бу каби қоятош ёдгорликлари кўплаб учрайди.
Ўзбекистон бўйича энг қадимги петроглифлар Зараутсой [1] ва Сийпантош [2]
қоятош расмларидир.
2021
–2022 йилларда Жанубий Ўзбекистонда жойлашган Сурхондарё
вилояти, Шеробод тумани ҳудудида археологик тадқиқотлар олиб борилди. Олиб
борилган изланишлар натижасида Пошхурт қишлоғидан 2–3 км ғарбда, Анжирота
қишлоғи
атрофидаги сойлардан бир қатор петроглифлар
аниқланди. Анжирота
петроглифлари топиб ўрганилиши билан уларнинг сони ва географик қамрови
янада кенгайди.
ҲУДУДНИНГ
ГЕОГРАФИК ТАВСИФИ
Анжирота сойи Кўҳитанг
тоғ тизмасининг ғарбий қисмидан бошланиб,
жанубга қараб оқиб, кенгайиб боради. Қиш ва баҳор ойлари ёғингарчилик туфайли
бу сойда сел ва сув тошқинлари бўлиб туради. Сой сувлари Шеробод дарёсининг
ирмоқларидан бири бўлган Пошхуртга қуйилиб, Майдонсой орқали Шеробод
дарёсига қўшилади. Шеробод дарё Ирғоли ва Қизилсой дарёлари қўшилишидан
ҳосил
бўлиб, унга 204 та сой жилғалар қўшилади [3]. Шерободдарё Амударёнинг
энг охирги ўнг ирмоғидир.
Аниқланган расмлар Анжирота сойининг ўрта ва юқори оқими ҳудудларида
жойлашган. Расмлар ишланган тошлар сойнинг ўнг тарафида денгиз сатҳидан
1000-
1200 м баландликда тартибсиз ҳолда жойлашган бўлиб, атрофдаги сой
тошлари гранит, оҳактош ёки майда заррали қумтошдан ташкил топган тошда
расм чизиш учун кенг, текис сатҳли юзалар шаклланган. Мана шу тошлар сиртида
қадимги
рассом томонидан моҳироналик билан расмлар чизилган.
ТОШ РАСМЛАРНИНГ СЮЖЕТИ ВА КОМПОЗИЦИЯСИ
Анжирота сойидан жами 18 та тошлар сиртида 100 дан ортиқ образ
тасвирланган суратлар топилди. Уларнинг координаталари, сув сатҳидан
баландлиги ва эгалланган юзаси белгилаб олинди. Анжирота сойдан топилган тош
расмларини
жадвалига шартли ном бердик. Бу шартли ном Анжирота
петроглифлари –
АП деб аталди (1
-
жадвал).
1
–жадвал.
Анжирота петроглифлари
Т/р
Шартли номланиши
Кенглик
Узунлик
Денгиз сатҳи (м)
Анжирота
1.
АП1
37.42.783
066 41.918
1007
2.
АП 2
37.42.782
066 41. 918
1010
3.
АП 3
37.42.952
066 41.669
1064
4.
АП 4
37. 42.921
066 41.712
1050
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
248
5.
АП 5
37 42.954
066 41.638
1068
6.
АП 6
37.42.977
066 41.530
1076
7.
АП 7
37 42.970
066 41.531
1071
8.
АП 8
37 43.063
066 41.370
1088
9.
АП 9
37 43.057
066 41.376
1090
10.
АП 10
37.43.075
066 41.376
1090
11.
АП 11
37.43.078
066 41.319
1092
12.
АП 12
37 43.251
066 41.099
1103
13.
АП 13
37.43.085
066 41.022
1060
14.
АП 14
37 43.237
066 41.054
1131
15.
АП 15
37 43.237
066 41.967
1079
16.
АП 16
37 43.468
066 41.178
1121
17.
АП 17
37 43.518
066 41.540
1131
18.
АП 18
37 42.783
066 41.918
1011
Анжиротасой петроглифлари мазмун моҳияти, хилма
-
хиллиги билан
ажралиб туради. Айниқса, йиртқич ҳайвонлар томонидан ов қилинаётган
композицион
жараёнлар эътиборни тортади. Бу ов саҳнасида, асосан бўрилар тоғ
эчкиларини ов қилаётган манзараси ва бўрилар тоғ эчкиларига човут солаётган
расмлари акс эттирилган
(1-
расм).
1
–расм
.
АП11
.
Худди қадимги рассом бўриларни ёввойи тоғ эчкиларни ов қилаётган
жараёнини узоқдан кузатиб туриб, шу манзарани чизишга ҳаракат қилганга
ўхшайди.
Бундай расмлар Сармишсой [4], Каракиясой [5] Қозоғистондаги Баян
-
Журек [6], Тамғали [7], Саймали–тош [8] ва бошқа Марказий Осиёдаги барча
қоятош
расмларида чизиш услуби ва стилистик жиҳатдан ўхшашлигини
кўришимиз мумкин.
Расмлар орасида тоғ эчкиларининг расми кўпроқ учрайди. Улар якка, икки –
учтадан ортиқ, бирор хавфни олдиндан сезган ҳолатда думлари калта, бир жуфт
оёқда, айримлари тўрт оёқда, шохлари узун, бир шохли, қулоқлари ҳам
тасвирланган. Тоғ эчкиларининг турли хил композицион расмлари бор. Бу
композицион расмларда тоғ эчкилар билан биргаликда одамлар, туялар, отлар, ов
саҳнаси ва турли хил геометрик белгилар акс этган (2, 3
-
расмлар).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
249
Бунга ўхшаш петроглифлар Сармишсой [4],
Илонлисой [9],
Қорақиясой
[5],
Қудуқчасой [10], Ноқисой [11]
,
Гадойтопмассой [12], Кайритсой [13]
,
Саускандук
[14] ва бошқа Марказий Осиё тоғларидан топилган деярли барча қоятош
ёдгорликларига хосдир.
Анжиротасойдаги тош расмларда бизнинг диққатимизни тортган
АП1
-
расмдир. Бу Анжирота сойнинг ўнг тарафида, сойнинг сатҳидан 10 м.
баландликда жойлашган. Тошнинг юзаси жануби –
ғарбга қараган. Тош сиртида
арава ва турли хил геометрик тушунарсиз шакллар чизилган.
Ушбу араванинг ғилдираги ичида хоч расми бўлиб, тўрт қисмга
бўлинган ва
иккинчиси ҳам худди шундай кўринишда тасвирланган. Бу иккита ғилдиракни
бир
-
бирига туташтирувчи тўғри чизиқлар ўтган. Мазкур арава тасвирнинг пастки
қисмида
эса тўртбурчак шаклидаги турли хил тушунарсиз геометрик белгилар акс
этган (4
-
расм).
4
–расм
.
АП1
.
Археологик адабиётларда ушбу турдаги ғилдиракли транспортнинг турли
хил таърифлари мавжуд. Асосан, қоятош расмларида арава тасвирлари чавандоз,
от, буқа, ит, туя, тоғ эчкиси ва бошқа ҳайвонлар билан биргаликда акс этган.
Аравалар икки ғилдиракли ва тўрт ғилдиракли бўлади. Марказий Осий қоятош
расмларида икки ғилдиракли аравалар кўпроқ учрайди.
Мазкур арава эса якка ҳолда тасвирланган бўлиб, унинг атрофи эса тушунарсиз
геометрик белгилар билан ифодаланган. Соҳа мутахассисларининг маълумотига
кўра, ҳаракатланувчи воситалар аравалар бронза даврида ихтиро қилинган.
М.
Хўжаназаров томонидан ўрганилган Каракиясойдан топилган араваларнинг
ўхшашлигини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари Қирғистондаги Жалтырак
-
тош,
[15] айниқса, Қозоғистондаги Баян
-
Журек [16] петроглифларидаги араваларни
2
–расм. АП4.
3
–расм. АП8.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
250
солиштирганимизда кўпроқ ўхшашликларини кўришимиз мумкин. Умуман олганда
қоятош
расмларда арава тасвири деярли Марказий Осиёнинг барча петроглифларида
учрайди.
Биринчи маротаба арава ғилдираклари Шумерда милоддан аввалги
V-
IV минг йилликда пайдо бўлган [17]. Кейинчалик, Евросиё қитъасига хусусан,
жанубий Сибир, Тува, Олтой ва Монголияда кенг тарқалиб, транспорт вазифасини
ўтай бошлаган [18]. В.Д.
Кубарев томонидан Олтой Мўғилистон петроглифларидан
топилган араваларни Марказий Осиёдан топилган аравалар билан солиштириб
кўрганида ўхшашликларни аниқлаган [19].
Қозоғистон
қоятош
расмларини
ўрганган
М.К.
Кадрбаев
ва
А.Н.
Марьшевларнинг фикрига кўра, Марказий Осиёда арава тасвири бронза даврида
кенг тарқалган
ва шу даврда кўпроқ қоятошларда чизилган [20. Шунингдек,
Туркманистоннинг
Гонур
-
тепа
ёдгорлигидан топилган қабрлар билан биргаликда
ёғочдан ясалган арава ғилдираклари ва қолдиқлари топилади [21]
ва бу фикрларни
исботлайди.
Юқоридаги маълумотларга кўра, Анжирота петроглифларидаги арава
тасвири ҳам сўнги бронза даврида чизилган бўлиши мумкин.
АП1
Анжирота сойнинг ўнг тарафида, сойнинг сатҳидан 10 м. баландликда
жойлашган. Тошнинг юзаси жануби–ғарбга қараган. Тошда битта одам тасвири,
доира ва турли геометрик
тушунарсиз шакллар чизилган. Доира тўғри чизиқлар
ёрдамида тўрт қисмга бўлинган бўлиб, ғилдирак кўринишида тасвирланган. Одам
тасвирининг бош қисмини ифодалаган айлана ҳам, ушбу доирага ўхшаш, лекин
бироз кичик ўлчамга эга. Улар битта чизиқда туташган. Ғилдираксимон
тасвирнинг пастки қисмида эса тўртбурчак шаклидаги турли геометрик белгилар
акс этган.
АП2
Анжирота сойининг ўнг тарафида жойлашган. АП1 тошдан 3 м.
баландроқда жойлашган. Тошда тушунарсиз белгилар акс этган.
АП3
Анжирота сойининг шимоли–шарқида, сой сатҳидан 100 м. баландликда
жойлашган. Тошнинг юзаси ғарб томонга қараган. Тошда иккита бўри расми ва
турли хил исмлар ёзилган. Бўри тасвирининг ҳажми 10 см.ни ташкил қилади. Ҳар
иккала бўрининг боши ҳам жанубга қараган. Тасвирлар бир –
бирига ўхшаш ҳолда
чизилган. Чўпон ва сайёҳлар томонидан тошда турли хил исмлар ўйиб, ёзилган.
АП4
Анжирота сойининг шимоли–шарқида, сой сатҳидан 70 м. баландликда
жойлашган. Тошнинг юзаси ғарбга қараган. Тошда битта бўри, 3 та тоғ эчкисининг
расми ва тушунарсиз белгилар бор. Расмлар 5–10 см. ҳажмда чизилган. Бўри ва тоғ
эчкиларнинг боши жанубга қараган.
АП5
Анжирота
сойининг шимолий–шарқида, сой сатҳидан 90 м. баландликда
жойлашган. Тошда тушунарсиз белгилар акс этган.
АП6
Анжирота сойининг шимоли–шарқида, сойдан 110 м. баландликда
жойлашган. Тошнинг юзаси ғарбга қараган. Тошда расмлар композиция қилиб
чизилган. Тошнинг юзаси нотекис бўлса
-
да, 1 та туя, 3 та тоғ эчкиси ва тушунарсиз
расмлар чизилган. Расмлар 5–10 см. ҳажмда чизилган. Туя ва 2 та тоғ эчкининг боши
шимоли
-
ғарб тарафга қараган. Битта тоғ эчкининг боши шимолий–шарққа қараган.
АП7
Анжирота сойининг шимоли–шарқида, сой сатҳидан 120 м. баландликда
жойлашган. Тошнинг юзаси ғарб томонда турибди. Тошда 3 та тоғ эчкиси акс
этган.Тоғ эчкиларининг боши шимолий–ғарбга қараган. Расм 5–10 см. ҳажмда
чизилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
251
АП8
Анжирота сойининг шарқ томонида, сой сатҳидан 150 м. баландликда
жойлашган. Тошнинг юзаси эса жануби–ғарб томонда турибди. Тошда якка холда
тоғ эчкиси расми акс этган. Тоғ эчкининг бош қисми жанубга қараган. Расм 10 см.
ҳажмда
чизилган.
АП9
Анжирота сойининг шимоли–шарқ тарафида, сойдан 153 м.
баландликда жойлашган. Тошнинг юзаси ғарбга қараган. Тошда расмлар
композиция қилиб чизилган. Тошда 6 та тоғ эчкиси, битта от ва геометрик
расмлар акс этган. Тошда тоғ эчкиси ва отнинг бош қисми жанубга қараган.
Расмлар 5–10. см ҳажмда чизилган.
АП10
Анжирота сойининг шимоли–шарқий қисмида, сой сатҳидан 160 м.
баландликда жойлашган. Тошнинг юзаси ғарб томонга қараган. Тошда иккита
одамнинг тасвири бор. Одамнинг бош қисми шарққа қараган. Расмлар 10 см.
ҳажмда
чизилган.
АП11
Анжирота сойининг шимоли–шарқида, сой сатҳидан 150 м.
баландликда жойлашган. Тошнинг юзаси жануби–ғарб томонга қараган.
Тошда ҳайвон тасвирлари акс этган. Расмда битта бўри, 7 та тоғ эчкиси ва
тушунарсиз расмлар чизилган. Бўри тоғ эчкиларига ҳужум қилиб, битта тоғ
эчкисига човут солган. Тасвирлардаги барча ҳайвонларнинг бош қисми жанубга
қараган. Тошдаги расмлар 5–10 см. ҳажмда чизилган.
АП12
Анжирота сойининг шимоли–шарқида, сой сатҳидан 20 м. баландликда
жойлашган. Тошнинг юзи ғарб томонга қараган, тошда якка ҳолда тоғ эчкиси акс
этган. Тоғ эчкисининг боши жанубга қараган. Расм 10–13 см. ҳажмда чизилган.
АП13
Анжирота сойининг шимоли–шарқ тарафида, сой сатҳидан 80 м.
баландликда жойлашган. Тошнинг юзаси ғарб томонга қараган. Тошда якка ҳолда
тоғ эчкиси акс этган. Тоғ эчкисини боши жанубга қараган. Аҳамиятли томони
шундаки, расмда тоғ эчкисининг қулоқлари ҳам чизилган. Расмнинг ҳажми
10
–
13
см. ни ташкил этади.
АП14
Анжирота сойининг шимоли–шарқ тарафида, сой сатҳидан 10 м.
баландликда жойлашган. Тошнинг юзаси тепага қараган.Тошда 3 та тоғ эчкисини
расми акс этган. Тоғ эчкиларининг боши ғарб томонга қараган. Тоғ эчкилари
югураётган ҳолатда чизилган. Тошдаги расмларнинг ҳажми 5 см. ўлчамида
тасвирланган.
АП15
Анжирота сойининг шимоли–шарқ тарафида жойлашган. Тош сой
сатҳидан 50 м. баландликда бўлиб, юзи ғарб томонга қараган. Тошда иккита тоғ
эчкиси акс этган. Иккала тоғ эчкисининг боши ҳам шарққа қараган. Расм 10 см
ҳажмда чизилган.
АП16
Анжирота сойининг шимоли–шарқ тарафида жойлашган. Тош сой
сатҳидан 30 м. баландликда бўлиб, юзи жануби–ғарб томонга қараган. Тошда
иккита тоғ эчкиси акс этган. Иккала тоғ эчкисининг боши ҳам шарққа қараган.
Расм 10 см ҳажмда чизилган.
АП17
Анжирота сойининг шимоли–шарқ тарафида жойлашган. Сойдан 75 м
баландликда жойлашган. Тошда тушунарсиз белгилар акс этган.
АП18
Анжирота сойининг шимоли–шарқда, сой сатҳидан 60 м. баландликда
жойлашган. Тошда геометрик белгилар акс этган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
252
ПЕТРОГЛИФЛАРНИНГ ИШЛАНИШ ТЕХНИКАСИ
Тошларнинг текис сиртларига тасвирлар қадимги рассомлар томонидан
асосан тош ва металл асбоблар билан уриб–чўкичлаш, ўйиш, ишқалаш ва кесиш
техникалари асосида ишланган. Расмларнинг ишланиш техникаси устида олиб
борган текширишларимиз шуни кўрсатдики, тошдаги изларни атрофлича ўрганиб,
улардаги излар турли хил ўлчамларда тўртбурчак, учбурчак, тухумсимон, доира,
ярим доира ва бошқа геометрик шакллар билан уриб чўкичланган. Чунки, ҳар
қандай ўткирланган асбоб бир ёки икки марта тошга урилиши билан учи бир оз
тўмтоқлашади, натижада бу асбобнинг тош сиртидаги кўндаланг кесмаси ярим
доира шаклидаги из қолдиради [22]. Расм ишлаш вақтида тош сиртида
қолдирилган изларнинг шакли, чуқурлиги ва катта–кичиклиги суратларни ишлаш
учун тайёрланган асбоблар, унинг ўткирлиги, шакли, тош сиртига қандай куч
билан қай тарзда урилиши ва ниҳоят, расм ишланаётган тошнинг юмшоқ
-
қаттиқлигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Баъзи қадимги ва кейинги даврга
мансуб бўлган суратларнинг сирти дағал, саёз ва катта шаклдаги излардан
иборатдир. Бундай расмлар, эҳтимол, тошдан ясалган ёки тош парчаси ёрдами
билан ишланган бўлиши ҳам мумкин.
Бу изларнинг чуқурлиги ва зичлиги турли хил баъзиларида эса жуда кўп
бўлади. Шунингдек, тоғ эчкиларнинг
бутун танаси ишланган фигуралари асбоб
билан бўрттирилиши билан ажралиб туради, бунга тош юзасига перпендикуляр ва
чўзилган зарба белгилари сабаб бўлади. Масалан, ҳайвонни бутун танаси тўлиқ
контурда чизиб чиқилади, кейин танасини ичини бўрттириш билан тўлиқ уриб
чиқилади, уриб чиқилган жойлари зич бўлади ва бундай жараёнда ҳайвоннинг
танасидан ташқарида ҳам бир нечта излар қолиб кетади. Бу изларни
яқинлаштириб кўрганимизда чуқурроқ, ўртача айримлари саёз изларни
кўришимиз мумкин. Умуман олганда Зарабоғ петроглифларни қурол изларининг
диаметри 1.5
-
3 мм. гача боради.
Анжирота петроглифларидаги тошдаги бу қурол излар, қадимги рассом
томонидан хилма
-
хил тош ва темирдан ясалган асбоблардан фойдаланилганини
кўришимиз мумкин.
Петроглифларнинг аниқлаш хронологияси ва даврлаштириш муаммолари
Марказий Осиё тош санъати археологиясида мураккаб ҳисобланади [23]. Қоятош
расмларни таҳлил қилишда унинг атрофидаги бошқа археологик ёдгорликларни
ўрганиш катта аҳамият касб этади.
Анжирота петроглифларидан 10 км шимоли
-
шарқ томонда Ўзбекистон
-
Чехия
археологик экспедицияси томонидан Пошхурд
-
Зарабоғ ботиғида Кучук I даврига оид
Бургуттепа [24] ва Кайриттепа [25] ёдгорликлари аниқланди. Бундан ташқари бу
ҳудуддан
100 дан ортиқ дахмалар
топилди [26]. Ушбу дахмаларнинг мутлақ
хронологияси милоддан аввалги II минг йиллик билан даврлаштирилган [27].
ХУЛОСА
Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, дастлабки хулосага
келишимиз мумкин, янги қоятош суратлари Марказий Осиёнинг ибтидоий давр
санъати тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Анжирота тош
суратлари таҳлили уларнинг ишланиш техникаси, услуби, мазмуни, ўлчами ва
қуёш нурида қорайиш даражасига кўра бир–бирига ўхшашлигини кўрсатди.
Расмларнинг сақланиши ва сиртининг едирилиш ҳолатида ҳам фарқлар
сезилмайди. Тасвирлардаги бу умумийлик тасодифий бўлмасдан, балки уларнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
253
хронологик жиҳатдан турли даврларда ишланганлигидан далолат беради. Ушбу
қоятош
суратлари сўнги бронза, темир, илк ва ўрта аср даври билан
характерланади
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Парфёнов, Г.В. (1941). Наскальная живопись в Зараут
-
Сае.
Газета «Правда
Востока.
№55.
2.
Р.Х. Сулейманов. (2002). Сийпанташ –
новый памятник первобытного
искусства в долине Кашкадарьи. Цивилизации Центральной Азии: земледельцы и
скотоводы; традиции и современность. Тезисы докладов международной научной
конференции. Самарканд, С. 71
.
3.
Ш. А. Рахмонов
. (2001).
Тавка (Ўзбекистоннинг қадимги божхона
иншоотлари тарихига доир). Тошкент
, 6-
7 бетлар.
4.
А. Кабиров
. (1976).
Сармишсойнинг қоятошларидаги расмлар. Тошкент, 119.
5.
М.
Хужаназаров. (1995). Наскальные изображения Хаджакента и
Каракиясая. С.
40-41.
6.
К.М. Байпаков, А. Н. Марьшев
. (2008).
Баян Журек Петроглифтерi
.
Алматы. С. 117
.
7.
Рогожинский, А. Е. (2011). Петроглифы археологического ландшафта
Тамгалы. Алматы. с.
195.
8.
K. Tashbayeva, M. Khujanazarov, V. Ranov & Z. Samashev. (2001). Petroglyphs of
Central Asia. Bishkek.
С.41
.
9.
Г.Б. Шацкий
. (1973).
Рисунки на камне. Ташкент,
с. 159
.
10.
М. Хужаназаров, А. Холматов. (2014). Қудуқчасой қоятош расмлари.
Археология Ўзбекистон. Самарқанд № (2)
,
103б.
11.
Холматов
. (2010).
Ноқсой янги қоятош расмлари
.
Ўзбекистон
археологияси. Самарқанд,
166-169
б.
12.
Х. Ғ. Ойназаров
. (2019).
Гадойтопмассой петроглифлари
.
Ўтмишга назар
журнали. 15
-
сон, 98
-
105 бетлар
.
13.
Х.
Ғ.
Ойназаров
.
(2020).
Кайритсой
янги
тош
расмлари
.
“Ўзбекистондаилм
-
фан ва таълим”
3-
сон конференцияси 2
-
қисим, Қўқон
шаҳри,143 б.
14.
Самашев З.
(2014).
Петроглифы хребта Каратау (Сауыскандык)
«Кадырбаевские чтения
-
2014». Материалы IV Международной научной
конференции. Астана «Мега принт»
,
с. 35
-45.
15.
Я.А. Шер, Е.А
.
Миклашевич, З.С.
Самашев & О.С
.
Советова
Петроглифы.
(1987). Жалтырак–Таша. Проблемы археологических культур степей Евразии.
Кемерово: КемГУ, С. 70
-78.
16.
Баян Журек Петроглифтери. С. 111
-112.
17.
Чайлд Гордон
. (1956).
Древнейший Восток в свете новых раскопок.
Москва,
С. 34
.
18.
В.А
.
Новоженов. (1994). Наскальные изображения повозок Средней и
Центральной Азии. Алматы: Аргументы и факты, С
. 19-20.
19.
В.Д. Кубарев
. (2011).
Петроглифы Калбак
-
Таша I (Российский Алтай)
Новосибирск
.
Издательство Института археологии и этнографии СО РАН. с. 34
.
20.
М.К. Кадырбаев, А.Н. Марьяшев
. (1977).
Наскальные изображения хребта
Каратау. Алма
-
Ата: Наука,. С. 50
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
254
21.
В.И Сарианиди, Н.А. Дубова
. (2008).
Археологические работы на юго
-
западном холме Гонур
-
депе (раскоп 16)
.
ТрМАЭ. Т. 2. М., С. 28–
83.
22.
E.
Ю.
Гиря, Е
.
Г. Девлет. (2012). Об исследовании техники выполнения
изображений
на скалах. Проблемы истории, филологии, культуры. №1(35), с.
173-174.
23.
Ye. Rogozhinskii, V. A. (2018). Novozhenov Central Asia Cultural Rock Art
Landscapes: frequently asked questions (FAQ). Samarkand: IICAS, p. 43.
24.
L. Stančo, Sh. Shaydullaev, J. Bendezu
-Sarmiento, J. Lhuillier, J. Kysela, A.
Shaydullaev, O. Khamidov, J. Havlík, J. Tlustá.
(2016). Preliminary Report on the
Excavations at Burgut Kurgan in. Studia Hercynia XX/2,
Р.
86
–
111.
25.
Ш. Шайдуллаев, Л. Станчо
&
О. Хамидов
. (2019).
Пошхурд
-
Зарабоғ
ботиғида аниқланган Кучук I даврига оид янги ёдгорликлар
.
“Қадимий Жиззах
воҳаси –
Марказий Осиё цивилизацияси тизимида (сиёсий, иқтисодий, маданий
ҳаёт)” мавзуидаги Республика илмий
-
амалий конференция материаллари.
Тошкент, «VNESHINVESTPROM» нашри,
110-
114 б.
26.
Ш. Шайдуллаев, Л. Станчо, Қ. Тошалиев
. (2020).
Қабрсиз
маданият
даҳмалари. Ўзбекистон археологияси журнали. 4(23). 103.
27.
Қ. Б. Тошалиев
. (2021).
Даҳмалар ва янги тадқиқотлар
.
“Ўзбекистон
тарихи ва манбашунослик”
кафедрасининг “Жанубий Ўрта Осиё бронза даври
археологияси” мавзуидаги мақолалар ва тезислар тўплами
.
Термиз. 210 б.
