Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Rock images of Gelansay
Kholiyor OYNAZAROV
1
National Center of Archeology, Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
This article examines petroglyphs discovered during 2024
research in the southern regions of Uzbekistan, focusing on
their processing methods, content, chronology, and
comparative analysis.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Gelan,
Kunkormassay,
Zarautsay,
Siypantash,
Karakiyasay,
Shakhta,
chariot,
Labyrinth.
Ғeлонсой қоятош расмлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ғелон
,
Кункўрмассой,
Зараутсой,
Сийпантош,
Қорақиясой
,
Шахта,
Арава,
лабиринт.
Мазкур мақолада 2024 йилда Ўзбекистоннинг жанубий
ҳудудларида
олиб борилган тадқиқотлар натижасида
аниқланган бир қанча петроглифлар ҳамда уларнинг
ишланиш техникаси, мазмун
-
моҳияти, хронологияси ва
қиёсий таҳлили ҳақида сўз боради.
1
Junior Researcher, PhD, National Center of Archeology, Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan.
E-mail: xoliyor.oynazarov@mail
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
504
Наскальные изображения Гелансая
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Гелан,
Кункурмассай,
Зараутсай,
Сийпанташ,
Коракиясай,
Шахта,
колесница,
лабиринт.
В данной статье рассматриваются петроглифы,
обнаруженные в ходе исследований, проведенных в южных
регионах Узбекистана в 2024 году. Анализируются методы
их обработки, содержание, хронология, а также проводится
сравнительное исследование.
Ўзбекистон ҳудуди археологик ёдгорликларга жуда бой бўлиб, улар қадим
тарихимизнинг тилсиз гувоҳидир. Археологик ёдгорликлар моддий тарихий
манбалар бўлиб, бу ёдгорликлар инсоният тарихининг ривожланишида ёзма
тарихгача бўлган қисмини ўрганишда аҳамияти муҳимдир.
Ўрта Осиё халқлари
томонидан яратилган маданий мерос намуналари орасида қоятошлардаги
расмлар энг қимматли манбалар, улар тошга ёзилган тарихий санъат
асарларидир.
Ўрта Осиёда энг қадимги петроглифлари Зараутсой [Парфенов
Г.В.
1941], Шахта [Ранов
В.А., 1961] Саймолитош [Бернштам
А.Н., 1951], Сармишсой
[Кабиров
А.К, 1976; Хўжаназаров, 2018,] Қорақияcой [Хўжаназаров, 1995
]
ва
Сийпантош [Сулейманов
Р.Х. 2001] қоятош расмларидир.
2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология
маркази “Ландшафт археологияси” лабораторияси илмий ходимлари Х.Г.
Ойназаров,
О.Т.
Эргашев ва Ўзбекистон Миллий университети, археология йўналиши талабаси
Ж.Ғ.
Рахимовлар томонидан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғли Ғелон
қишлоғида археологик тадқиқотлар олиб борилди. Олиб борилган археологик
тадқиқотлар вақтида бир қатор қоятош суратлари аниқланди ва ибтидоий санъат
тарихини ўрганиш бўйича муҳим янгилик қилинди.
Ғeлон қишлоғи Ҳисор тоғ тизмаси шимоли қисмида Ўзбекистоннинг энг
баланд тоғ чўққиси
ҳисобланган Ҳазрати Султон тоғининг шимоли
-
шарқий
қисмида жойлашган. Ғeлон қишлоғи ҳудудида олиб борилган тадқиқот ишлари
давомида бу ердаги сойлардан бир нечта қоятош суратлари топиб ўрганилди.
Мазкур сой Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган бўлиб, ҳудудга кириш
учун яқиндан ёрдам берган қўриқхона раҳбарияти ва ходимларига ўз
миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Қоятош
суратлари Ғeлон қишлоғидан шимоли
-
шарқда 10 км узоқликдаги
Кункўрмассойда аниқланди. Ушбу сойдан аниқланган расмлар Кункўрмассойнинг
ўрта ва юқори оқими ҳудудларида жойлашган. Уларнинг координаталари, сув
сатҳидан баландлиги ва эгаллаган юзаси белгилаб олинди.
Ушбу қоятош расмлар денгиз сатҳидан 2800–3300 м. баландликда
жойлашган. Расмлар силлиқ, сатҳи текис қоятошлар юзасида, тош, жез, темир,
пўлат ёки бошқа хилдаги қаттиқ буюмлар ёрдамида қадимги рассомлар
томонидан уриб
-
чўкичланиб, ўта моҳирлик билан чизилган. Дастлабки
кузатишлар натижасида бу ердан жами 10 та қоятошда 200 тадан ортиқ лавҳалар
аниқланди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
505
Бу расмларда одамлар, ҳайвонлар, ўқ
-
ёйлар, турли хил геометрик белгилар
акс этган (1,2,3,4
-
расмлар). Тадқиқотлар натижасида қоятош расмларида кўпроқ
тоғ эчкиларнинг акс эттирилгани аниқланган. Тоғ эчкиларининг тасвирлари киши
диққатини ўзига тортади. Сабаби, бу расмларда ҳайвон
танаси аъзоларининг
ҳолатлари жонли, табиий ҳолатда, моҳирона тасвирланган.
Ғeлон қоятош расмлари орасида лабиринт шаклидаги тасвир ҳам мавжуд.
Лабиринт шаклидаги тасвир 7 та ҳалқадан ташкил топган бўлиб, у Ўзбекистон
ҳудудида камдан
-
кам учрайди (5
-
расм).
Шунингдек, қоятош расмлар орасида арава
тасвири ҳам акс этган. Бронза даврининг марказий мотивлардан бири бу арава
тасвиридир. У якка, икки ғилдиракли ҳолатда тасвирланган (6
-
расм). Аравалар
тасвири қоятош расмларида бронза давридан бошлаб чизила бошланган ва
Марказий Осиё қоятош
расмларида икки ғилдиракли аравалар кўпроқ учрайди.
Бронза даврининг сўнги тош санъатидаги марказий мотивлардан бири бу
арава тасвиридир. Бу нафақат транспорт воситаси, балки мифологик
тасвирларнинг бутун мажмуасини билдирувчи мураккаб белги ҳисобланади.
Қарама –
қарши иккита ғилдирак деярли ҳар доим арава тасвирини тўлдиради.
Соҳа мутахассисларнинг маълумотига кўра, ҳаракатланувчи воситалар бронза
даврига келиб ихтиро қилинади. Шунингдек, сўнгги бронза даври қоятош
расмларида учта
асосий семантик белгилар шаклланади . Булар арава, одам ва
ҳайвон тасвирлари бўлиб, ушбу тасвирлар атрофдаги дунё ҳақида барча ғояларни
ўз атрофида ташкил қилади.
Евросиё ҳудудида мил. IV минг йилликда пайдо бўлган. [Чайлд Гордон 1956.]
Кейинчалик, Евросиё қитьасига, хусусан, жанубий Сибирь Тува, Олтой ва
Монголияга кенг тарқалиб, транспорт вазифасини ўтай бошлаган. [Новоженов
В.А.,
1994] В.Д.
Кубарев томонидан Олтой Мўғулистон петроглифлардан топилган
араваларни Марказий Осиёдан топилган аравалар билан солиштириб кўрганида
ўхшашликларни аниқлайди [Кубарев
В.Д., 2011]. Қозоғистон қоятош расмларини
ўрганган М.К.
Кадрбаев ва А.Н.
Маршевларнинг фикрига кўра, Марказий Осиёда
арава тасвири бронза даврида кенг тарқалган ва шу даврда кўпроқ қоятошларга
чизилган
[
Кадырбаев
М.К., Маряшев
А.Н. 1977.
]
Шунингдек, Жанубий Туркманистоннинг Намазгаҳ IV [Сарианиди
В.И.,
Дубова
Н.А. 2010.] ёдгорлигидан топилган туя қўшилган арава ҳайкалчаси ҳам бу
фикрни исботлайди.
ХУЛОСА
Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосага
келишимиз мумкин. Бугунги кунда Ғeлон қоятош суратлари устидан тадқиқот
ишларимиз давом этмоқда. Умуман ҳозиргача амалга оширилган тадқиқот ишлари
натижасида аниқланган материалларни ўрганиш асосида дастлабки, таҳлили
бронза, темир, илк ўрта аср даври билан характерланади.
Мазкур қоятош суратлари Марказий Осиёнинг ибтидоий давр санъати
тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
506
1-
расм
.
Тоғ эчкилари
2-
расм
.
Тоғ эчкилари
3-
расм
.
Тоғ эчкилари
4-
расм
.
Одам, ҳайвонлар
ва турли хил
геометрик белгилар тасвири
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бернштам А.Н. Древняя Фергана (Научно
-
популярный очерк). Ташкент:
Наука, 1951.
2.
Парфенов Г.В. Наскальная живопись в Зараутсае // газета “Правда
Востока”, 1941 года, 6 марта, №55.
3.
Кабиров А. Сармишсойнинг қоятошларидаги расмлар. Тошкент,
1976
й. 33б.
4.
Сулейманов Р.Х. Сийпанташ –
новый памятник первобытного искусства в
долине Кашкадарьи.
-
// Цивилизации Центральной Азии: земледельцы и
скотоводы; традиции и современность. Тезисы докладов международной научной
конференции. –
Самарканд, 2002.
–
С. 71;
5.
Хужаназаров М. Сармишсой қоятош расмлари илмий тадқиқотлари
Тошкент, 2018 й. 11 бет.
6.
Хўжаназаров М. Наскальные изображения Хаджакента и Каракиясая 1995.
С. 28
7.
Чайлд Гордон. Древнейший Восток в свете новых раскопок, –
Москва, 1956. –
С.34.
8.
Новоженов В. А. Наскальные изображения повозок Средней и Центральной
Азии. –
Алматы: Аргументы и факты, 1994. С.
19-20.
9.
Кубарев В.Д. Петроглифы Калбак
-
Таша I (Российский Алтай)
Новосибирск:
Издательство Института археологии и этнографии СО РАН 2011. С. 26
10.
Кадырбаев М.
К., Марьяшев А. Н.
Наскальные изображения хребта
Каратау.
–
Алма
-
Ата: Наука, 1977. С. 50.
11.
Сарианиди В.И., Дубова Н.А. Новые гробницы на территории царского
некрополя Гонура предварительное сообщение // На пути открытия цивилизации.
Труды Маргианской археологической экспедиции. –
СПб.,2010. –
Т.3. –
С. 144–
17.
12.
Ранов В.А. Рисунки каменного века в гроте Шахты. // Советская
этнография №6. М.: Наука, 1961.
