Авторы

  • Максудали Бозоров
    Преподаватель, кафедра уголовно-процессуальное право, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp239-245

Ключевые слова:

процессуальные выходы их виды значение и применение процедура возмещения затрат

Аннотация

В данной статье автор рассказывает о значении расходов в уголовном судопроизводстве, их применении и порядке взыскания. Также был разработан ряд предложений и рекомендаций.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some problems and their solutions in the full provision of
justice in procedural legal norms

Maksudali BOZOROV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

In this article, the author talks about the importance of

expenses in criminal proceedings, their application, and the

procedure for recovery of costs. A number of proposals and
recommendations have also been developed.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp239-245

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

procedural outputs,

their types,

importance and their

application,

cost recovery procedure.

Процессуал қонунчилик нормаларида одил судловни
тўлиқ таъминлашдаги айрим муаммолар ва уларнинг
ечимлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

процессуал чиқимлар,

уларнинг турлари,

аҳамияти ва уларни

қўллаш,

харажатларни ундириш

тартиби.

Ушбу мақолада муаллиф томонидан жиноят процессида

чиқимларнинг аҳамияти ва уларни қўллаш, харажатларни
ундириш тартиби тўғрисида сўз юритилган. Шунингдек,
бир қанча таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган.

1

Teacher, Criminal Procedural Law Department, Tashkent State University of Law.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

240

Некоторые проблемы и пути их решения в полном

обеспечении

справедливости

в

процессуально

-

правовых нормах

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

процессуальные выходы,

их виды, значение и

применение,

процедура возмещения

затрат.

В данной статье автор рассказывает о значении

расходов в уголовном судопроизводстве, их применении и

порядке

взыскания.

Также

был

разработан

ряд

предложений и рекомендаций.

Мамлакатимизда суд

-

ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, одил судловни

қарор

топтириш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли

ҳимоясини таъминлашга, шунингдек одил судловга эришиш даражасини

оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тараққиётининг кафолати давлат ва

жамиятнинг барча тармоқларини ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли

ислоҳотларни амалга оширишда намоён бўлади.

Сўнгги

йилларда

мамлакатимизда

суд

-

ҳуқуқ

соҳасини

тубдан

такомиллаштириш борасида қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини

таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар киритилди, шу жумладан малакали

юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиб,

адвокатларнинг ҳам

судья ва

прокурорларникидек

ҳуқуқий

мақоми алоҳида

мустаҳкамланди.

Шунингдек, Бош қомусимизда ҳуқуқбузарликдан жабрланганларнинг

ҳуқуқлари

қонун билан муҳофаза қилиниши, давлат

жабрланганларга

ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни

таъминлаши

, уларга

етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун

шарт

-

шароитлар яратишига оид

қоидалар

аниқ белгилаб қўйилди [1]

.

Бироқ бугунги кунда ушбу соҳада

ишни кўриш билан боғлиқ бўлган

чиқимларга доир

ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммо ва камчиликлар

мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида

инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз

таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилинишида айрим

тўсқинликлар

га сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки,

ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларнинг

аҳамиятини

қуйидагиларда кўриш мумкин:

ишларини юритиш учун

зарурий шарт

-

шароитлар

ни яратиб беради;

процесс

иштирокчиларининг

моддий

манфаатларини

самарали

муҳофазалайди, бу ўз навбатида уларнинг

процессларда тўлиқ ва ўз вақтида

иштирокини таъминлайди

;

турли соҳага оид билим ва кўникмалар

га эга бўлган

мутахассислар

ҳамда зарур маълумотга эга

иштирокчи

ларни кўпроқ жалб этиш орқали

иш

сифатини оширади

;

жиноят ҳақида берилган ариза ва хабарлар

ўз тасдиғини топмаганда

уларни текшириш билан боғлиқ

харажатлар ундириб олиниши орқали

асоссиз

мурожаатлар

ва

ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органларнинг

иш юкламасини

камайишига

сабаб бўлади;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

241

ишларни юритишда

сарфланган харажатлар

миқдорини аниқлаш

ва

уларни

ундириб олиш

ни таъминлайди.

Умуман олганда,

одил судловни

ишни кўриш билан боғлиқ бўлган

чиқимларсиз

тасаввур этиб бўлмайди.

Бошқача айтганда, мазкур институт том маънода

процесснинг

молиявий

воситаси

бўлиб хизмат қилади. Бироқ шунга қарамасдан, бугунги кунда

процессуал чиқимлар институти

амалда тўлиқ ишламаяпти ҳамда айрим

мутахассисларнинг таъбири билан айтганда асосан жиноят процессида

формал

характердаги

“ўлик институт”

лардан бирига айланиб қолган. Хусусан,

биринчидан,

1992 йил 3 июлда

қабул қилинган “Гувоҳлар,

жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг

қилган

харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикасининг Қонуни

бугунги кун талабларига жавоб бермаганлиги

учун

2022 йил 4 ноябрдан

бекор қилинди

[3].

(Хусусан, мазкур Қонунда тўловни амалга ошириш

манбалари

, тўлаб бериш

тартиб

ва

механизмлари

белгилаб берилмаган ҳамда

шартнома асосида

эксперт ва мутахассисларни жалб этиш имконияти яратилганлигини

ҳисобга

олинмаган

.)

Шунингдек, қонунга асосан доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар,

гувоҳлар ва холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун
тўловлар бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши назарда тутилган бўлса

-

да, буни амалга оширишнинг

ҳуқуқий

механизмлари яратилмаган

.

Процессуал мажбуриятларини хизмат топшириғи билан боғлиқ бўлмаган

ҳолда бажараётган эксперт, мутахассис ва таржимонга бажарган ишлари учун

тўлов миқдори камлиги

одил судловни амалга оширишда малакали

мутахассисларни жалб қилиш

имкониятини чеклаган.

Иккинчидан,

суд ишларини юритиш давомида айрим процессуал

қонунчилик нормаларида

ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларни

қопланишига доир муносабатлар тўлиқ тартибга солинмаган. Бу ўз навбатида

одил судловни амалга оширишда малакали мутахассислар ҳамда ишда қатнашувчи
шахсларни

жалб қилиш имкониятини чекламоқда

.

Мисол учун,

фуқаролик ишларида

ишга жалб қилинган шахсларнинг

судга

келиш билан боғлиқ бўлган

(йўлкира, турар

-

жой ва кундалик харажатлар) ҳамда

маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишларда

эксперт, мутахассис ва

таржимонларнинг амалга оширилган ишлари учун

тўловлар назарда

тутилмаган

.

Учинчидан,

амалдаги процессуал қонунчилик ҳужжатларига асосан

чиқимлар

фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишларини юритишда

тарафлардан,

шунингдек,

жиноят ишлари бўйича маҳкумлардан ҳамда давлат

бюджетидан ундирилиши

белгиланган бўлса

-

да,

маъмурий ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги ишларда

тўловлар қопланиши бўйича

молиялаштириш

манбалари

аниқ кўрсатилмаган. Мазкур ҳолатлар

ваколатли органларга

турли

қийинчиликлар туғдирмоқда.

Маълумот учун,

кўплаб илғор хорижий давлатларнинг қонунчилик

ҳужжатларида

маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар юзасидан тўловлар

қопланиши бўйича молиялаштириш манбалари

батафсил кўрсатилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

242

Хусусан,

Латвиянинг

Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Қонунининг

76-

моддасига

асосан

процессуал

харажат

ларни

қоплаш

мажбурияти

жавобгарликка тортилган шахс томонидан

қопланиши

белгиланган. Шунингдек,

процессуал харажатлар агар якуний қарорга кўра,

шахс жавобгарликка

тортилмаса,

агар улар ундирилиши керак бўлган шахс

кам таъминланган ёки

муҳтож бўлса

ҳамда

таржимон

нинг

иши учун

тўловлар

давлат ёки ўзини

ўзи

бошқариш маблағлари ҳисобидан қопланиши

назарда тутилган.

Тўртинчидан,

Жиноят

-

процессуал кодексида

процессуал чиқимларни

ундириш билан боғлиқ аниқ механизмлар белгиланмаган

.

Хусусан, Жиноят

-

процессуал кодексининг

318-

моддаси

да процессуал

чиқимлар турлари назарда тутилган бўлиб, улардан бири

экспертиза

муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган сумма

си деб белгиланган.

Мисол учун, жиноят ишлари доирасида кимёвий моддаларни аниқлашга оид

тайинланган экспертизалар бўйича

реагентлар, сарф материаллари

, тиббий

экспертизалар давомида

касалликни аниқлашга доир кўрик

(реагент, рентген,

МСКТ, КТ ва бошқа.) харажатлари, суд психиатрия экспертизасида

30 кунгача

стационар даволаш

учун

жуда катта миқдорда

йилига бир неча ўн млрд

сўм

миқдоридаги харажатлари давлат бюджетидан ҳамда уларнинг бюджетдан

ташқари манбалари ҳисобидан сарфланади.

Шунингдек, ушбу моддада

экспертиза муассасаларида экспертиза

ўтказиш учун сарфланган сумма

тушунчасига аниқликлар киритилмаганлиги,

мазкур нормани амалиётда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Масалан, бир жиноят иши доирасида 10 дан ортиқ экспертизалар

тайинланиши мумкинлиги, таққослаш объектларини кўплаб бўлиши, мазкур

суммага

айнан қандай шаклланиши

(электр сарфи, ускуналарнинг эскириши ва

бошқаларни инобатга олиниши мумкинлиги) ва бошқалар аниқ белгиланмаган.

Мазкур моддада

шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш

учун қилинган харажатлар

нинг манбалари ва ундириш механизмлари тўлиқ

назарда тутилмаган.

Бу ўз навбатида асосан

хорижий давлат ҳудудида бўлган

айбланувчи,

судланувчиларни экстрадиция қилишда кўплаб муаммоларни олиб келишга сабаб

бўлиб, айрим ҳолатларда мамлакатимиз фуқароларининг чет эл ҳибсхоналарида

кўп вақтга қолиб кетишига сабаб ҳам бўлмоқда.

Шу билан бирга, мазкур моддада

ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш

билан боғлиқ харажатлар суммаси процессуал чиқимлар

сифатида назарда

тутилган бўлса

-

да, бугунги кунда ушбу нормаларни амалда қўлланишида турли

хил тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда. Мисол учун, ашёвий далилларни олиб

келиш, ташиш, шунингдек

мурдаларни ва уларнинг қисмларини ташишга

сарфланган суммалар

харажати аниқлаштирилмаган.

Россия Федерацияси ЖПКнинг 131

-

моддасига асосан ашёвий далилларни

демонтаж қилиш, сақлаш, ўтказиш ва ташиш (ташиш),

шунингдек мурдаларни ва

уларнинг қисмларини ташиш (ташув)га сарфланган суммалар процессуал

чиқимлар турлари сифатида аниқ назарда тутилган.

Ушбу кодекснинг

320-

моддаси

га асосан кейинчалик процессуал

чиқимларни маҳкумлардан ундириш билан боғлиқ нормалар кўрсатилганига

қарамай, мазкур моддада чиқимларни ундиришга доир талаблар аниқ

ёритилмаганлиги аксарият ҳолатда ундирилиши лозим бўлган процессуал


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

243

чиқимларни

давлат бюджети

ҳамда

давлат суд экспертиза муассасалари

ҳисобига

ундирилмасдан қолинишига олиб келмоқда. Мазкур маблағларни

қайтарилиши

соҳани янада ривожланишига,

суд экспертларини иш ҳақлари

миқдорларини оширилишига

хизмат қилиши мумкин.

Маълумот учун,

кўплаб илғор хорижий давлатларнинг қонунчилик

ҳужжатларида процессуал чиқимларни ундириш, тўлаш ва унинг миқдорлари

бўйича аниқ механизмлар қайд этилган.

Мисол

учун,

Украинанинг

Жиноят

-

процессуал

кодексининг

118

126-

моддаларида

процессуал чиқимларни ундириш тартиби батафсил

кўрсатилган.

Шунингдек,

Белорусь Республикаси ЖПКнинг

162-

моддасига

8

1-

банд

сифатида экспертиза ўтказиш учун фойдаланилган сарф материалларини сотиб

олиш ва экспертизанинг (махсус) асбоб

-

ускуналарни жорий таъмирлаш учун

давлат суд

-

эксперт ташкилотлари томонидан сарфланган маблағлар ҳам

процессуал чиқимлар турлари сифатида назарда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, давлат суд экспертиза муассасалари ва уларнинг

ҳудудий бўлимлари бугунги кун замон талабларига жавоб берадиган

етарли

ускуналар билан таъминланмаган

. Шунингдек, улар томонидан етарлича

маблағлар етишмовчилиги натижасида янги ускуналар олинмаслиги сабабли,

ваколатли органлар томонидан суд экспертлари олдига қўйилган айрим саволлар

ҳал

қилинмасдан қолинмоқда

.

Хорижий давлатларда суд тиббиёт экспертизасида

мурдани ёриш усулига

“олтин стандарт”

сифатида ёндашиш тўхтатилган ва соҳага

виртуал аутопсия

кенг жорий этилган.

Халқаро тажрибага кўра,

АҚШ, Германия, Франция, Швейцария, Буюк

Британия, Швейцария, Япония, Исроил, Ҳиндистон, Хитой

ва

Қозоғистон

Республикасида

виртуал аутопсия

3D моделлаштириш усулидан

суд

-

эксперлик тадқиқотларида кенг фойдаланиб келинмоқда.

(Ушбу усул ўтган асрнинг

90-

йилларидан

бошлаб қўлланилиб келиниб,

компьютер томографияси, магнит

-

резонанс томография

ва

тананинг

сиртини махсус фотосканер орқали сканерлашдан

олинган маълумотлардан

фойдаланиб,

ўлим сабаблари таҳлил қилишга имкон беради

.

Мазкур усул (тўқималарга тўғридан

-

тўғри

жисмоний аралашувни

талаб

қилмайди, олинган тасвирлар

узоқ вақт давомида

сақланади).

Бешинчидан,

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги

ЎРҚ–

786-

сон Қонуни

билан

иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш

юритилаётганда

ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси

жараёнида давлат суд

-

экспертиза муассасалари ва нодавлат

суд

-

экспертиза

ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги

билан экспертиза ўтказилишини сўрашга рухсат берилди.

Шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2023 йил

8 майдаги

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини

амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ–

67-

сон

Фармонига мувофиқ

жиноят процессида

ҳимоячининг мақомини

кучайтириш мақсадида, унга

иш бўйича шартнома асосида

суд экспертизалари

ўтказилишини

ва зарур билимга эга мутахассислар жалб қилинишини

ташкиллаштириш ҳуқуқи берилди

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

244

Бироқ, ҳозирда адвокатларга

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

ишлар доирасида

суд экспертизаларини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш

ҳуқуқи

берилмаган.

Олтинчидан,

бугунги кунда

адвокатларга

ҳам суд экспертизасини

тайинлаш

ҳуқуқи

берилган

, шунингдек, иш учун аҳамиятга эга бўлган

мутахассисларни ҳам улар томонидан жалб этилишига

рухсат берилмоқда

бироқ,

суд эксперти ва мутахассис сифатида

иштирок этиши мумкин бўлган жисмоний

шахсларга доир талабларни аниқ белгиланмаганлиги, уларнинг реестрлари

юритилмаслиги зарур билимга эга бўлган мутахассисларни жалб қилинишига

имконият бермайди.

Маълумот учун:

мазкур тартиблар хорижий давлатларда мавжуд бўлиб,

реестрдан кенг фойдаланилиб келинмоқда.

Мисол учун,

Чехия Республикаси Адлия

вазирлиги томонидан махсус реестр (https://seznat.justice.cz) юритилиб, амалиётда

кенг фойдаланиб келинмоқда. Бу каби реестрларни, Нидерландия, Латвия, Литва ва

Эстония давлатларида ҳам кўриш мумкин. https://integraties.doclogic.nl/nrgd/nrgdsearch,

https://kohtuekspert.just.ee/en/person/search?type=advanced)

Еттинчидан,

Давлат суд экспертиза муассасалари томонидан

экспертиза

ҳаракатларини амалга оширишда

алоқадор ташкилотлар билан электрон

маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилмаган бўлиб, ҳамон

қоғоз

шаклида

ахборот алмашиниб келинмоқда.

Мисол учун, АҚШда, Европа иттифоқининг аксарият давлатларида, хусусан,

Германия Федерациясида, Швеция, Финландия, Чехия Республикаларида, шунингдек,

МДҲ давлатларидан Қозоғистон ва Озарбайжон Республикаларида идоралараро

электрон ахборот тизимидан

кенг фойдаланилмоқда.

Юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни

ҳал

қилиш ва соҳани янада ривожлантириш мақсадида

қуйидагилар

таклиф

этилади

:

Юқорида қайд этиб ўтилган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш

мақсадида

қуйидаги

вазифа

ва

топшириқларни

бажарилишини

таъминлайдиган

манфаатдор вазирлик ва идораларнинг (ИИВ, Бош прокуратура,

Олий суд, Адлия вазирлиги, давлат суд

-

экспертиза муассасалари ва бошқалар)

ваколатли мутахассисларидан иборат

ишчи гуруҳ ташкил этиш

мақсадга

мувофиқ:

ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларни

тўлиқ қопланиши,

уларнинг миқдорлари ва механизмлари, жиноят

-

процессида

процессуал

чиқимларни ундириш билан боғлиқ

аниқ механизмлар ҳамда

адвокатларга

маъмурий жавобгарлик билан боғлиқ ишларда экспертиза тайинлашга доир

муносабатларни

тартибга солувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини

ишлаб чиқиш;

маъмурий жавобгарлик билан боғлиқ ишлар юзасидан

чиқимларни

дастлаб ташаббускор томонидан кейинчалик жавобгардан ундириб

берилиши шарти асосида

тўланишини йўлга қўйиш орқали ваколатли

органларга қулайликлар яратиш. Бунда, дастлаб

эксперимент тариқасида

автотранспорт воситаларига оид ишларга қўлланилишини

таъминлаш;

суд эксперти ва мутахассис сифатида

иштирок этиши мумкин бўлган

жисмоний шахсларга доир талабларни ва реестр юритиш қоидаларини белгилаш;

Идоралараро

электрон ахборот тизимини

жорий этиш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

245

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. http://lex.uz

2.

Жиноят

-

процессуал ҳуқуқи (Умумий қисм). Дарслик. Муаллифлар жамоаси

// -

Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2018. 403

-408-

бетлар.

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги

13-

сонли “Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти

тўғрисида”ги Қарори. https://www.lex.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги

13-

сонли “Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти

тўғрисида”ги Қарори. https://www.lex.uz

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги

137-

сонли “Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат

ҳисобидан

ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори. https://www.lex.uz

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. http://lex.uz

Жиноят-процессуал ҳуқуқи (Умумий қисм). Дарслик. Муаллифлар жамоаси // -Тошкент: ТДЮУ нашриёти, 2018. 403-408-бетлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли “Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарори. https://www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли “Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарори. https://www.lex.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли “Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. https://www.lex.uz