Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Inter-ethnic conflicts in Ferghana Region and their causes
Khabibullo KHUSANOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
With the help of primary sources, periodicals and scientific
literature, the article analyses the inter-ethnic conflicts that
took place in the Fergana region in the last years of Soviet
power and the reasons for these inter-ethnic problems.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp458-469
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Ferghana region,
Ferghana tragedy,
Meskhetian Turks,
interethnic conflict,
colonialism,
food problem.
Фарғона вилоятидаги миллатлараро зиддиятлар ва
унинг келиб чиқиш сабаблари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фарғона вилояти,
Фарғона фожиаси,
месхети турклар,
миллатлараро зиддият,
мустамлакачилик,
озиқ
-
овқат муаммоси
.
Мақолада советлар ҳукмронлигининг сўнгги йиллари
Фарғона вилоятида рўй берган миллатлараро зиддиятлар,
бу этник муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари
бирламчи манбалар материаллари, даврий матбуот ва
илмий адабиётлардаги маълумотлар ёрдамида таҳлил
қилинган.
Межэтнические конфликты в Ферганской области и
причины их возникновения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ферганская область,
Ферганская трагедия,
турки
-
месхетинцы,
В статье с помощью первоисточников, периодической
печати
и
научной
литературы
анализируются
межэтнические конфликты, имевшие место в Ферганской
1
Basic doctoral student, History of Uzbekistan Department, Andijan State University
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
459
межэтнический конфликт,
колониализм,
продовольственная
проблема.
области в последние годы советской власти, причины этих
межэтнических проблем
.
Собиқ иттифоқнинг мустамлакачиликка асосланган бошқарув шакли амалда
узоқ йиллар ҳукмронлик қилиши ҳамда ҳукуматнинг турли минтақаларнинг
сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, табиий иқлим, миллий ва бошқа ўзига хос
хусусиятларни ҳисобга олмаганлиги охир
-
оқибатда жамият тараққиётининг барча
соҳаларида танглик ҳамда кескинлик ҳолатини келтириб чиқарди. Фарғона
водийси республикада аҳолининг зичлиги жиҳатдан энг юқори ўринни эгаллайди.
Масалан, биргина Фарғона вилоятида аҳоли ўсиш кўрсаткичини таҳлил қилсак,
1979 йилда вилоят аҳолиси сони минг нафар киши ҳисобида 1 149,4 нафар (66,3
фоиз) бўлган бўлса, 1989 йилда 1 451 нафарни (67,4 фоиз) ташкил этди [1].
Кўриниб турибдики, вилоятда аҳоли сони бошқа вилоятларга қараганда тез
суръатлар билан ўсиб борди. Наитжада уларнинг кундалик эҳтиёжлари учун зарур
бўлган
озиқ
-
овқат маҳсулотлари камайиб, ерлар ҳамда турар
-
жойлар торайиб
борди. Айнан 1980
-
йиллар охирида Фарғона вилоятида 1 километр квадратга 292
киши тўғри келган [2]. Бу эса нафақат республикада, балки иттифоқ миқёсида энг
юқори кўрсаткич эди. Бу ҳолат эса албатта аҳолининг уй
-
жойга бўлган эҳтиёжини
таъминлашда қатор қийинчиликларни юзага келтирди.
Фарғонада қонли фожиа рўй беришидан бир ой аввал, яъни 1988 йилда
маҳаллий ҳокимият раҳбарларининг номига 70 мингдан ортиқ ариза ва
шикоятлар тушган эди. Бу шикоятларнинг аксарияти уй
-
жой таъминоти
масаласига тааллуқли бўлди. Масалан, Фарғона шаҳар Комсомол қўрғонида
яшаган 5 нафар фарзанднинг онаси С.Алимбаева турмуш ўртоғи билан ҳаммаси
бўлиб 7 киши, бор
-
йўғи 17 метр квадратни ташкил қилган бир хонали уйда яшаб
келган. Бу масала вилоят миқёсида ижобий ҳал қилинмаганидан сўнг у республика
ҳукуматига
мурожаат қилган ва шундан кейингина уй
-
жойини кенгайтиришга
эришган [3].
Водийда пахта яккаҳокимлиги шароитида нафақат уй
-
жой билан
таъминлаш, балки ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётнинг ҳамма томонлари таназзулга юз
тутиб, муаммолар тез фурсатда ортиб бордики, уларни ҳал қилиш мушкул бўлиб
қолган
эди. Айниқса, ҳеч қандай дастурсиз келажакни ўйлаб ишлаб чиққан айрим
раҳбарларнинг режасизлиги оқибатида ҳамда “қайта қуриш” даврида
шошқалоқлик билан турли мазмундаги кўплаб қарорларнинг қабул қилиниши ўз
навбатида чора
-
тадбирлар мажмуини белгилашдангина иборат бўлиб қолди, бу
қарорларнинг
ижросига эътибор қаратилмади. Бу эса ижтимоий
-
иқтисодий танг
аҳволга келиб қолган минтақа аҳволини жуда оғирлаштириб юборди. Шулар
қаторида Фарғона вилояти ҳам бўлиб, у ердаги мавжуд майдонларнинг 80
-85
фоизига пахта экиб келинди. Пахта майдонларининг меъёрдан ортиқ равишда
кенгайтирилиши тупроқнинг мелиоратив ҳолатини ва табиий унумдорлигини
кескин пасайтирди. Натижада экин майдонларининг 66 фоизи жуда кам ҳосил
берадиган ҳолатга келиб қолди [4].
Фарғона фожиаларини бошлаб берган Қувасойдаги тартибсизликлар ўзбек
ва месхети турклари ёшлари ўртасида маиший аснода келиб чиққан бўлса
-
да,
унинг туб моҳияти қуйидагича бўлган эди: “Менимча ўша вақтда, чамаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
460
марказнинг кўрсатмаси билан кўпгина нашрлар, телевидение, радио фожиали
воқеаларни юзаки ёритган, бу воқеаларга шовинистик иборалар билан ёрлиқ
ёпиштирилиб, фақат “даҳшатли манзаралар”ни тасвирлаш билан чекланган”, [4]
дея таъкидлайди Ўзбекисоннинг биринчи раҳбари. Зеро, “Бу фожианинг
манбалари ҳамда сабаблари анча теранроқ эди. Ижтимоий
-
иқтисодий муаммолар
тўпланиб қолган бўлиб, улар йиллар давомида ҳал этилмай келди. Масалан,
қишлоқ
аҳлининг аҳволига назар ташлайдиган бўлсак, улар аҳолининг ярмидан
кўпроғини ташкил қилди, бир қарич ерда бир неча авлод яшаган. Бир йилда уч
марта ҳосил бера оладиган сахий заминда яшаган одамларнинг тобора
қашшоқлашиб
кетгани, миллий анъаналар ва турмуш тарзининг камситилиши,
баъзи жойларда эса бутунлай таъқиб остига олиниши, пахта яккаҳокимлигининг
шу пахтани етиштирувчи деҳқоннинг ўзи зарур миқдорда даромад ололмайдиган
даражага етиши ҳисобга олинса, бу фожиали воқеалар қандай шароитда юз
бергани равшан бўлиши, табиий”[6].
Кейинги йилларда месхети турклари ёшлари билан маҳаллий аҳоли
ўртасида келишмовчиликлар, ҳудудга ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат кучайиб
борди, буни хавфсизлик ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳам, вилоят партия ва
ҳокимият
ташкилотлар раҳбарлари ҳам билгани ҳолда уни олдини олиш ёки
бундай ҳолатни бартараф этиш чора
-
тадбирларини ўз вақтида белгиламади ҳамда
зарур хулосалар чиқармади. Фожиа бошланган Қувасой шаҳрида безорилик янада
кучайиб борди, месхети туркларнинг айрим ёш зўравонларидан ташкил топган
гуруҳ маҳаллий халқ вакиллари ва айниқса ёшларга қўпол муносабатда бўлдилар.
“Босс” деган лақаб олиб бутун Қувасойдаги вазиятни ўз таъсирига олган ва ҳатто
ҳуқуқни
ҳимоя қилувчи ташкилотларга ҳам зўравонлик қилиб келган М.В.
Дурсунов бошчилигидаги гуруҳнинг
ножўя хатти
-
ҳаракатлари жиловланмади. Бу
хусусда Қувасой агросаноат комбинати бош директори Х. Олимов қуйидагиларни
таъкидлаган эди: “Турк миллатига мансуб бўлган бу “босс” чиндан ҳам
Қувасойнинг
“ҳокими”эди. Ундан ҳамма, шу жумладан, ички ишлар ходимлари ҳам
қўрқар эдилар. “Босс” вафотидан сўнг унинг ўрнига укаси қолди. Шаҳар
кинотеатрларига бемалол кириб бўлмас эди. Театр атрофидаги ошхоналар,
пивохоналар ёнида бўлган жанжалларнинг ташкилотчилари ана шу безорилар
эди. Милиция ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш
органлари ходимлари уларга
нисбатан ҳеч қандай чора кўришмади. Аксинча, кўп ҳолларда уларга ёрдам
беришган. Кейинги йилларда безорилиги, ўғрилиги, тартиб
-
қоидани бузганлиги
учун жазоланганлар орасида яна шу тўданинг бирорта вакилининг йўқлигини
қандай баҳолаш керак. Мен бу билан месхети турк халқини эмас, балки бир гуруҳ
безорилар хатти
-
ҳаракатларини қораламоқчиман”[7].
Мазкур жиноий гуруҳ раҳбари ҳақида маълумот берсак, М.В.Дурсунов (1959
йилда туғилган), миллати месхети турк, бир неча маротаба судланган, лақаби
“Босс” бўлиб, гуруҳ узлуксиз равишда тартибсизликлар келтириб чиқарди,
маҳаллий миллатларни камситди ва уларнинг ҳақ
-
ҳуқуқларини топтади. Шунинг
билан бирга, Қувасой атрофида жиноий ишларни амалга оширди ҳамда шаҳардаги
кафелар, пиво барлари ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари фаолияти
устидан назорат ўрнатди ва бунинг эвазига кўплаб пуллар олиб турди. Милиция
органлари бунга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади, аксинча уларга ҳомийлик
кўрсатди. Мисол учун, шаҳар жиноят қидирув бўлимининг ходими А.Содиқовнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
461
у билан бирга ишлаганлиги қайд этилган[8]. Мазкур жиноий гуруҳга асосан
месхети турклардан иборат ёшлар, хусусан, “Босс”нинг укаси, бир неча марта
судланган Рустам, хавфли жиноятчилар Файзи ва Носир исмли шахслар кирган.
Вақтли матбуот нашрларида қайд қилинишича, 1988 йилнинг август ойида
М.В.Дурсунов автомобиль ҳалокатига учраб, гуруҳнинг уч аъзоси билан вафот
этган. Шундан кейин жиноий гуруҳга бошлиқ бўлиш мақсадида ички кураш авж
олган[9]. Бу вақтда Қувасой шаҳрида бир неча тартибсизликлар билан танилган
Марат Зололиддинов (отаси месхети турк, онаси татар) ўз шериклари билан
маҳаллий ёшларни ҳақоратлаб, мунтазам уруш чиқариб юрган. Унинг асосий
мақсади эса гуруҳ “Босс”и бўлиш эди. Унинг 1989 йил 16 майдаги станция яқинида
пивохонада содир
этган тартибсизликлари оқибатида Эгамберди Орипов, Анвар
Мўминов ва Сергей Болдуновлар жабрланди. Эртаси куни ҳам у А.Мўминовни
станция олдида тутиб олиб яна дўппослаган, 18 май куни эса у ўз ҳамтовоқлари
билан келиб “дўппи кийган ўзбекларни ур” қабилида мазкур шахсга нисбатан
жиддий тан жароҳатлари етказди. Афсусланарлиси шуки, бу жиноий воқеалар
милиция китобида умуман қайд этилмади. Ваҳоланки, гувоҳ С. Ёқубова жанжал
вақтида милицияга қўнғироқ орқали хабар берган, аммо милиция ходимлари
воқеа жойига етиб келмаган. Йиллар давомида Қувасой ички ишлар бўлимида
бирорта ҳам турк миллати вакили томонидан тартиббузарлик ёки қонунни бузиб,
жиноят қилганлиги учун жавобгарликка тортилиш ҳоллари қайд қилинмади.
Худди ана шундай кичик жанжаллар икки миллат ўртасига
нифоқ солди ва миллий
низони келтириб чиқарди.
Қувасойдаги
воқеа 20 майда ўзбек ва месхети турк миллатига мансуб ёшлар
ўртасидаги кичик жанжалдан бошланган бўлиб, 23 май куни бу низоли вазият яна
такрорланди. Месхети турклари ёшларининг тўла назоратида бўлган хизмат
кўрсатувчилар ҳамда ресторанга ташриф буюрган кўпчилик ўзбеклар улардан
қаттиқ
ҳақоратландилар. Ўзбек ёшлари ҳақоратга жавоб бериш мақсадида гуруҳ
-
гуруҳ бўлиб, месхети турклар яшайдиган жойларга борди, айнан 23 май куни соат
етти яримда Будённий кўчасининг ички томонида 200 кишидан ортиқ гуруҳ
вакиллари тўпланди, бироқ милиция ходимлари тўпланганлигига қарамасдан
икки томон ўртасида жанжал бўлди. Натижада 6 киши жароҳатланиб, касалхонага
келтирилди[10]. Аммо икки ўртадаги жанжал бу билан тугамади ва ўз вақтида
унинг олдини олишга қаратилган кескин чоралар кўрилмади[11]. Эртасига, яъни
24 май куни соат 11 да месхети турклардан 200 га яқин киши Ленин номли
майдонга тўпланиб, ўзларининг миллий масаласини ҳал қилиб беришни ва
гуруҳлар низосидаги айбдор бўлганларни жазолашни талаб қилдилар. Мазкур
майдоннинг ўзига ўзбек миллатига мансуб гуруҳлар ҳам тўпландилар, улар асосан
ёшлардан иборат 500 киши атрофида эди. Бу гуруҳлар ўртасидаги янги
жанжалларнинг олдини олиш мақсадида милиция нарядлари, ҳар икки томондан
обрўли кишилар ишга солинди, натижада соат 1.30 да оломон тарқалди. Аммо соат
7 га яқин ўзбек миллатига мансуб ёшлар гуруҳлари майдонга яна тўплана
бошладилар [12]. Йиғилганлар олдида месхети туркларнинг обрўли кишиларидан
бири Арслон Тоштанов сўзга чиқиб, у кўпчилик олдида ўз миллатдошларининг
чуқур мулоҳаза қилмай содир қилган хатти
-
ҳаракатлари учун кечирим сўради.
Шундан сўнг партия ва совет ходимлари сўзга чиқиб, осойишталикка, тартибни
сақлашга ва қонунга қарши аянчли оқибатларга олиб келувчи ҳаракатларга йўл
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
462
қўймасликка
чақирдилар. Лекин бу даъватлар ёшларга етарлича таъсир қилмади
ва улар турклар яшайдиган Темирйўлчилар кўчасига борди. Месхети турклар
яшайдиган маҳаллага яқин жойда уларнинг 150 га яқин аҳолиси тўпланди ва
натижада тўқнашув содир бўлди. Бу жанжалда 58 киши жароҳатланди, 32 киши
касалхонага ётқизилди. Жабрланганлардан бири Қувасой шаҳридаги Валик
қишлоғида
яшовчи, 1969 йилда туғилган, миллати тожик Абдураҳмонов Икром
шифохонада вафот этди [13]. Лекин кейинги воқеалар давомида тарқатилган,
монтаж қилинган фотосурат ва овозаларда Қувасойдаги воқеаларда тожик
миллатига мансуб шахс эмас, балки ўзбек йигити ҳалок бўлганлиги ҳақида гап
боради. Бунда ҳам муайян мақсад бўлган эди. Фарғона водийсида бўлиб ўтиши
режалаштирилган “миллатлараро тўқнашув”да кам сонли халқлар –
тожик ва
месхети турклар ўртасидаги миллатлараро зиддиятдан кўра кўп сонли ўзбек ва
кам сонли месхети турклар ўртасидаги можаро кенг кўлам касб этиб, кўзланган
мақсадга эришишга самарали ёрдам берарди. Умуман, Қувасой воқеасининг келиб
чиқиш сабаблари мураккаб кўринишга эга[14]. Республиканинг сиёсий раҳбарияти
юзага келган мазкур мураккаб вазиятни тўғри ва оқилона баҳолай олмаслиги
ортида, ёшларнинг оммавий чиқишлари ҳамда жойларда миллатлараро
тўқнашувлар содир бўлди.
Охир
-
оқибатда ҳақиқий аҳвол халқдан яширилди, ҳар қачон бўлганидек, бу
гал ҳам раҳбариятга ва миллатлараро муносабатларга путур етмаслиги баҳона
қилинган
ҳолда иш тутилди. Агарда Қувасойдаги содир бўлган фожиага сиёсий
баҳо берадиган бўлсак, фожиа айбдорларининг номлари ўз вақтида айтилиб, улар
жазоланганда ва халқ оммасига ошкор қилинганида бу воқеаларнинг олдини олиш
мумкин бўларди. Таассуфки, партиявий бюрократик усул ва масъул раҳбарларнинг
кескин хулоса чиқармаганлиги, тегишли чора
-
тадбирларни ўз вақтида кўра
олмаганлиги воқеа
-
ҳодисаларнинг кун сайин зўрайиб кетишига йўл очди.
Фикримизнинг яққол исботи сифатида Қувасойда содир этилган тартибсизликлар
ҳамда
бир
-
бирига қарши гуруҳлар ўртасида совуқ ва ўқ отиш қуроллари қўлланиб,
юз берган оммавий муштлашиш оқибатида бир кишининг ҳалок бўлганлиги ҳамда
ўнлаб инсонларнинг жароҳат олганлиги билан боғлиқ воқеа орадан саккиз кун
ўтгач вилоят партия қўмитаси бюро мажлисида кўриб чиқилганлигини айтиб
ўтиш кифоя.
Ўзбекистон Компартияси МҚда тузилган Фарғона фожиаларини ўрганувчи
комиссия бундай сусткашликларга қуйидагича баҳо берди: “бу воқеалар вилоят
партия қўмитасининг бюроси, вилоят ижроия қўмитаси, партия, совет ва ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари томонидан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар ва
хатоларнинг натижаси бўлди”[15].
Бошқарув маҳкамаси йиллар давомида вилоятда тўпланиб қолган ижтимоий
ва экологик муаммоларни ҳал қилмасдан келганлиги ҳам шу фожиаларнинг юз
бериш сабабларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. 1980
-
йиллар охирига келиб,
Қувасой
СССРдаги ҳавоси энг ифлосланган ҳудудга айланди. Биргина 1987 йилда
саноат корхоналари ҳавога 44,5 минг тонна заҳарли кимёвий моддаларни
чиқарди[16]. Бу ерда аҳолини ичимлик суви, газ, радио, телефон алоқалари билан
таъминланиш даражаси ҳам ачинарли аҳволда эди. Қувасой шаҳрининг Кокилон,
Толиқ Муян, Қақир қишлоқлари аҳолиси газ, телефон ва тоза ичимлик суви билан
умуман таъминланмаганди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
463
Узоқ йиллар давомида Фарғона водийси иқтисодиётида саноатнинг “А”
тармоғи (ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш) эмас, балки “Б” тармоғи
(истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш) устун бўлиб келди. Хусусан, XX асрнинг
80-
йиллари ўрталарида енгил саноатнинг ҳиссаси 53,1 фоизни ташкил этарди [17].
Бу эса аҳолини бандлик муаммосини ҳал қилишдаги асосий тўсиқлардан бири
бўлиб қолди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, месхети турклари Қувасой шаҳар
ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётида фаол бўлганлар. Қувасой чинни буюмлар ишлаб
чиқариш заводида 233 нафар месхети турклар ишлаган бўлиб, завод раҳбари, цех
бошлиқлари ва усталар асосан шу миллат вакилларидан иборат эди [18]. Шу билан
бирга, шаҳар матлубот жамиятида 186 нафар турклар фаолият олиб бориб, бош
ҳисобчи, иқтисодчи, дўкон мудирлари ҳамда сотувчиларнинг аксарияти шу миллат
вакиллари бўлган.Келтирилган бу маълумотлар месхети туркларнинг “қора
ишлар”да ишлар
эди, деган даъвонинг асоссиз эканлигини тасдиқлайди [19].
Қолаверса, Қувасойда содир бўлган бу фожиа тафсилоти ўз вақтида оддий халққа
тўла етказилмади ва натижада вилоят аҳолиси ўртасида турли миш
-
мишларнинг
тарқалишига ҳамда бу фожианинг янада кескинлашувига олиб келди. Лекин
шундай қалтис вазиятни сунъий равишда кескинлаштиришга уриниш, одамлар
онгини заҳарлаш, бу борада Қувасойдаги можаролар тўғрисида турли
фотосуратларни атайлаб тайинлаш ва тарқатиш каби ярамас усуллардан
фойдаланиш, қисқаси халқни алдаш, уни чалғитиш, тўполонлар ҳамда қонли
фожиаларнинг вилоят миқёсида тез тарқалиб кетишига олиб келди.
Қувасойдаги
қонли воқеалардан сўнг орадан кўп ўтмай бундай мазмундаги
тўполонлар Тошлоқда ҳам такрорланиши мумкинлиги ҳақида аниқ хабарлар
тарқалди, бу ҳақда туман раҳбарияти тегишли юқори идораларга маълум қилди.
Лекин ўша вақтда Қувасой воқеалари билан банд бўлган вилоятдаги кўпгина
раҳбарлар ва ички ишлар ходимлари бунга етарлича эътибор қаратишмади. 1989
йилнинг 3
-
4 июнь кунлари одатда осойишта бўлган Тошлоқ кўчалари, майдонлари
оломонга тўда
-
тўда бўлиб юрган ёшлар ва ўсмирларга тўлди. Уларнинг орасида
тошлоқликлар танимайдиган сирли кимсалар ҳам пайдо бўлди. Улар
тўпланганларга Қувасойдаги воқеаларни бошқача тушунтиришга ҳаракат
қилдилар, турли суратлар тарқатиб, гўёки “ўзларини иштирок этгандай” қилиб
кўрсатиб, воқеаларни нотўғри талқин этдилар. Лекин кўнгиллилар ҳамда
жамоатчиликнинг ҳаракати билан тарафкашлар тарқатиб юборилди. Эртаси кун
якшанбада воқеалар яна кескин тус олди, вазиятни назорат қилиш издан чиқди.
Икки чақирим масофада жуда кўплаб оломон йиғилганди. Улар орасида таёқ ва
темир парчалари, пичоқ ва болталар билан қуролланган безорилар халқ номидан
“қаҳрамонлик” кўрсатдилар. Ўша кунлари одамлар ёрдам ва адолат сўраб
келадиган район партия қўмитасининг биноси месхети турклари учун нажот
қалъасига айланганди. Чунки бир кун аввал жиддий хавф туғилиши биланоқ 700
га яқин месхети турклари район партия қўмитасининг биносига кўчирилганди
[20]. Район партия қўмитаси собиқ биринчи котиби О.Собиров, ижроия
қўмитасининг собиқ раиси А.Ҳожимуродовлар оломон олдига чиқиб вазиятни
тушунтиришга ҳаракат қилди, улар ақл билан иш кўришга, ўзбек халқи шаънига
иснод келтирмасликка чақирдилар [21]. Лекин тўпланганлар кечаги тўполонда
жиноий ишлар қилганлиги учун ҳибсда сақланаётганларни озод қилиш, агар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
464
талаблари бажарилмаса, туман партия қўмитаси биносини ҳужум орқали қўлга
олишни ва у ердаги месхети туркларни қирғин қилинишини айтдилар. Шундан
сўнг халқ ичидан 4 киши иккинчи котиб В.Я.Данилов билан милиция биносига
кирди, бироқ бу ерда шубҳа билан қўлга олинганларнинг бирортаси йўқ эди [22].
Безорилар талаблари қондирилмаганлиги учун яна район партия қўмитаси
биноси олдига келиб янги талаблар остида тўпланишди. Вазиятни
мувофиқлаштириш ва қирғинга йўл қўймаслик учун О.Собиров оломон олдига
чиқди, бироқ у натижа бермасдан вазият ниҳоятда оғирлашди ва оқибатда бегуноҳ
одамларнинг қурбон бўлишига олиб келди. Қувасойда бошланган можаронинг акс
садолари Тошлоқда кузатилганини район партия кўмитаси собиқ биринчи котиби
О.Собиров қуйидагича изоҳлади: “Менимча, содир бўлган қонли воқеаларнинг
сабаблари кўп, уларни ҳали чуқур ўрганиш керак. Бунинг туб сабабларини биргина
Тошлоқ туманидан қидириш тўғри эмас. Аввало, бундан ярим ой илгари Қувасойда
юз берган воқеалар, унинг келиб чиқиш сабаблари, айбдорлари ошкора
айтилмаганлиги турли миш
-
мишларнинг тарқалишига, одамларнинг миллий
ҳиссиётларига
ёмон таъсир қилиб, ғазабини ошириб юборишга сабаб бўлди”[23].
Ачинарли томони шуки, бу воқеалар бошланганда, райондаги партия ва ҳокимият
органлари эътиборсизлик қилдилар. Фарғона фожиасидан анча олдин туман
аҳолиси бир неча марта ижтимоий
-
экологик масалаларни кўтариб чиққан ва
митинглар ўтказгани маълум эди. Ҳатто мазкур воқеалар бошланишидан икки кун
аввал “Оқ олтин” жамоасининг Қақир қишлоғи аҳолиси газ йўқлиги, телефон
алоқаси издан чиққанлиги, ичимлик суви истеъмол қилишга яроқсиз эканлиги
ҳақида
ижроқўмга мурожаат қилганди[24]. Шу билан бирга, 3
-
4 июнь кунлари
бўлиб ўтган митинг ҳам шу тарзда бошланганлиги барчага маълум бўлиб,
худди
ана шундай вазиятда пинҳоний кучлар бундан ўзининг манфаатлари йўлида
фойдаландилар.
Тошлоқда фожиаларни атайин сохталаштирган ясама фотосуратлар ҳар бир
қишлоқда
изғиб юрган “элчилар” томонидан тарқатилиб, уларда мутлақо рўй
бермаган воқеалар (болаларни чавақлаб кетиш, қизларнинг номусига тегиш) каби
тўқималар акс эттирилганди [25]. Бунинг устига воқеаларни гўёки ҳақиқатан рўй
бергандек қилиб ҳикоя қилувчиларнинг йўли тўсилмади, оқибатда эса оддий
кишилар уларнинг ортидан эргашиб кетди. Натижада 18
дан ортиқ миллат
вакиллари истиқомат қиладиган Тошлоқ районида инсонпарварлик, миллатларга
нисбатан меҳр
-
муҳаббат ўрнига жаҳолат, қонхўрлик ва инсонни таҳқирлаш устун
келди. Мана шундай фожианинг баъзи якунлари қуйидагича бўлди: 5 июнгача
ички ишлар қўшинлари ва маҳаллий аҳоли ёрдамида тумандаги 1000 нафар
месхети турк аҳолиси қочқинлар лагерига жойлаштирилди. Шунингдек, айнан 5
июнга қадар 16 киши, яъни 11 та месхети турк ва 5 та ўзбек ҳалок бўлган. Ҳаммаси
бўлиб 462 киши текширилган, 20 киши ушланиб, 4 таси ҳибсга олинган, 46 киши
турли жароҳат билан касалхоналарга ётқизилган [26].
Тошлоқ тумани бўйича 12 июнга қадар фожианинг оқибатлари қуйидагича
бўлди. Барча месхети турк оилалари
-
192 та, улардан шахсий уйларда яшаганлар –
163 та, коммунал уйларда яшаганлар –
29 та, шикастланган уйлар –
171 та, улардан
ёндирилганлари –
43 та, 57 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди, 27 киши
шифохонага ётқизилди, ёндирилган машиналар 10 тани ҳамда мотицикл ва
мопедлар 12 тани, 3 минг месхети турк райондан кўчириб олиб кетилди[27].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
465
Юқорида келтирилган воқеалар рўй берган Тошлоқ районининг иқтисодий,
ижтимоий, экологик ҳамда ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ
муаммоларга мутасаддилар жиддий эътибор қаратмадилар. Бу ердаги ишга
яроқли аҳолининг 20
-
25 фоизи фойдали меҳнат билан шуғулланмади ёки 12,2
фоиз кишининг ишсиз эканлиги ачинарли ҳолдир. Биргина “Оқ олтин” жамоасида
2000 дан ортиқ киши ишсиз бўлиб, уларнинг 800 нафарини ёшлар ташкил этган
[28]. Тошлоқ ёшларининг аксарият қисми Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги
саноат корхоналарида фаолият кўрсатиб келар эди. 1988 йилдан бошлаб эса бу
имкониятдан улар маҳрум қилинди [29]. Шахсан Фарғона шаҳар кенгаши ижроия
қўмитасининг
собиқ раиси А.Г.Лихолатнинг ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги
саноат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига қишлоқ жойларидан ишчи
кучларни жалб этмаслик ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб, қишлоқдаги аҳоли
шаҳардаги ташкилотларга ишга олинса, раҳбарга 3
-
4 минг рубль миқдорида
жарима солиниши ҳам белгиланди [30]. Кейинчалик марғилонликлар ҳам шу
қоидага амал қилган ҳолда бу ердаги саноат корхоналарида ёшларни ишга
олинишини тақиқлаб қўйди. Балки бу қарор Россиядаги шаҳарлар учун фойдали
бўлган бўлиши мумкин. Бироқ А.Лихолатнинг маҳаллий шароитни ҳисобга
олмасдан марказий минтақаларда қўлланилган бу яроқсиз усулни шундайлигича
Фарғона водийсига татбиқ этиши оқибатида бу ердаги ижтимоий
-
иқтисодий
вазият янада кескинлашди. Бу ерда фақат марказнигина айблаш тўғри келмайди,
раҳбарлар нима деб айтса, уларни қўллаб
-
қувватлайдиган маҳаллий миллат
вакилларининг, айниқса бу каби қарор қабул қилинишида халқ депутатларининг
ҳам каттагина ҳиссалари бор эди. Марказдан келган куч шовинизм билан оғриган
раҳбар шахсларга қишлоқ ёшлари уқувсиз ва шаҳар саноат корхоналарида
ишлашнинг уддасидан чиқа олмайди, уларни касбга ўргатишнинг ҳожати йўқ,
бунинг ўрнига Россиядан тайёр кадрларни олиб келиш керак, деган тушунча
шаклланиб қолган эди. Шу билан бирга, йирик корхона раҳбарларига четдан ишчи
кучини хоҳлаганича олиб келиш ва уй
-
жой билан таъминлаш ҳуқуқи ҳам
берилганди. Фарғона вилоятида маҳаллий ёшлар орасида ишсизлик муаммоси
етилган бир пайтда руслаштириш сиёсати қатъийлик билан амалга оширилди.
Республикада аҳолининг учдан икки қисми қишлоқда яшаб, саноат
корхоналарининг 70
-
80 фоизи шаҳарларда жойлашган эди.
Қишлоқ
аҳолисининг уй
-
жой билан таъминланиши, тиббиёт, савдо,
коммунал
-
маиший, транспорт ва маданий хизмат кўрсатиш шаҳарга нисбатан анча
орқада қолганди. Бу ерда марказлашган усулда иссиқлик билан таъминлаш 5
фоизни, канализация 2,2 фоизни, табиий газ 12 фоизни, ичимлик суви билан
таъминлаш эса 48 фоизни ташкил қилди [31].
1989 йили Тошлоқ районида 102,6 минг киши истиқомат қилган. 1990 йил
январига келиб район бўйича 4 та касалхона мавжуд бўлиб, унда 900 та жой
бўлган. Архив манбаларидаги маълумотларнинг гувоҳлик беришича, бу ердаги
соғлиқни сақлаш, тиббий хизмат ўта оғир аҳволда бўлган. Бирлик қишлоқ
кенгашида 9 679 киши истиқомат қилган, бу ерда 1 та врач, 13 та ҳамшира
фаолият кўрсатган [32]. Шунингдек, Сойбўйи, Тожик қишлоқ, Бой қишлоқ ва
Қипчоқ
қишлоқларида тиббиёт пунктлари бўлмаган.
Тошлоқ районининг Найманча қишлоғидан 850 та хўжалик, Бирлик
қишлоғида
420 та хўжалик, Варзакда 1085 та хўжалик, Ахшакда 691 та хўжалик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
466
ичимлик сувига муҳтож тарзда ҳаёт кечирди. Киров ва Найман, Бўстон қишлоқ
кенгаши ҳудудларида табиий газ умуман йўқ эди.
Садда қишлоғидаги 7027 киши,
Бирликда 1479 киши, Найманда 1351 кишининг уйларига газ қувурлари
тортилмаганди [33]. Ана шундай иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик
муаммоларнинг ўз вақтида бартараф қилинмаганлиги воқеаларнинг кескинлашиб
кетишига асосий сабаб бўлди.
1989 йилнинг 6 июнь куни Риштон ёшлари 3 та автобусда Марғилонга
митингга борган, аммо шаҳарга киришда пост ходимлари митинг тугаганлиги ва
Қўқонда
месхети турклар билан ўзбеклар ўртасида тўқнашув бўлаётганини айтиб,
уларни Қўқонга буриб юборди.
Бу вақтда Қўқонда вазият осойишта бўлиб, ҳеч
қандай тўқнашувлар содир бўлмаганди. Милиция ходимлари томонидан Қўқонга 3
автобус ёшлар кетаётгани маълум қилингач, улар йўлда тўхтатилди ва 76 киши
қамоққа
олинди ҳамда 23 таси қочиб кетиб атроф районлардаги ёшларга бу ҳақда
хабар беришга улгуради. Лекин бу воқеалардан Қўқон аҳолиси мутлақо бехабар
эди [34].
Шаҳар остонасида тартибсизликлар рўй бераётганига қарамай, 7 июнь куни
ҳам
шаҳарга кирадиган барча йўллар очиқ эди. Шу куни Қўқоннинг атрофидаги
районлардан машиналарда турли буюмлар ва асбоблар билан қуролланган
одамлар шаҳарга кириб келишиб, ҳибсга олинган 76 нафар йигитларни озод
қилишни
талаб қилишди, бунда шаҳар аҳолисини ёрдам беришга мажбур қилди, бу
вақтда бу ерда биронта ҳам тартибни сақлаш ходими
йўқ эди. Худди шундай бир
ҳолатда милиция ходимларидан бири тўсатдан 16 ёшли болани ўқ узиб ўлдиради.
Бундан ғазабланган халқ милиция ходимларини тошбўрон қилади. Бу можаро
туфайли 20 киши ҳалок бўлди ва 77 киши яраланди [35]. Мазкур воқеаларнинг
гувоҳи бўлган шаҳар касалхонасининг бош шифокори хирург Шавкат Содиқов ўз
кўрсанларини шундай ифодалади: “Отишма бошланганда касалхонада эдим.
Бирданига автоматлардан ўқ овозлари эшитилди, кўп ўтмай ярадор ва ўликларни
олиб келишди. Биз тез орада операцияга киришдик. Аммо ярадорларни кетма
-
кет
келтираверишди, жуда кўпи оғир эди, 20 дақиқа ичида қонга беланган 40 нафар
ёш йигитларни олиб келишди. 11 нафар врачни олиб Ленин майдони томонга
югурдик. Ўртага чиқиб аскар ва милиция ходимларига қарата мурожаат қилдик.
Улар бир пас ўйланиб қолишди, кейин отишмани тўхтатишди. Халққа мурожаат
этиб тарқалишларини сўрадик”[36].
Айтиш ўринлики, 7 июндаги бу фожиа барчанинг ғазабини келтирди.
Кишилар норозилик билдириб, йўл
-
йўлакай машиналарни, газета дўконларини
ағдариб кетишди, айримларини ёқиб юборишди. 8 июнь куни шаҳар партия
қўмитаси биноси олдига келган кишилар шаҳар раҳбарларига ўз норозиликларини
айтиш мақсадида тинч йиғилиш ўтказмоқчи бўлишди ва халққа ўқ узганларни
жавобгарликка тортишларини талаб қилишди. Бу йиғилишда
5 мингдан зиёд
киши иштирок этди. Йиғилганлар шаҳар партия қўмитасининг собиқ биринчи
котиби Х.Н.Мусабековга 6 банддан иборат ёзма талабнома топширди, талабномага
жавоб бераётганда Н
-
ҳарбий қисми катта лейтенанти Максимович автоматлардан
ўз узишни буюрганди. Аскарлар гоҳ осмонга, гоҳ одамларга қарата ўқ отишди.
Ҳокимият раҳбарлари идора ичкарисига кириб кетишди. Расмий маълумотларга
кўра, бу ерда 21 киши ҳалок бўлди, 112 дан зиёд киши яраланди [37]. Шунингдек,
Ўзбекистон, Фрунзе, Киров, Ленинград, Боғдод, Риштон районларида ҳам ҳалок
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
467
бўлган ва ярадор бўлганлар бор эди. Масалан, биргина Риштон районида 23 киши
ярадор бўлганлиги расман қайд этилди [38]. Умуман 3
-
12 июнь кунлари Фарғона
вилоятида бўлган миллатлараро тўқнашувлар ва уларнинг ҳарбийлар томонидан
ўққа тутилиши оқибатида 102 киши ҳалок бўлган, 1009 киши ярадор бўлган ва 650
хонадонга ўт қўйилиб вайрон қилинган [39]. Фарғона фожиаларига тааллуқли
маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, месхети турклари учун бу можаро
мустабид тузум айби билан уруш даврида мажбуран ташлаб чиқилган она
Ватанларига қайтиб боришлари учун баҳона сифатида керак бўлган. Маҳаллий
аҳоли эса бу можарога табиий равишда қўшилиб кетган. Чунки жойларда
аҳолининг ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларига эътибор берилмаган, маҳаллий
ёшлар ўртасида ишсизлик кўпайиб, аҳолининг турмуш даражаси пасайиб борган,
аҳоли уй
-
жойлар билан таъминланмаган, уй қуриш учун участкалар
ажратилмаган, пахта яккаҳокимлиги, экология муаммолари ҳал қилинмаган,
порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунбузарлик авж олган [40
].
Қўқондаги
воқеаларни олдини олиш мумкин эди, агар маъмурлар чора
-
тадбирларни ўз вақтида кўришганларида, ҳибсга олинганларни тилхат олиб қўйиб
юборганларида, партия ва совет органлари бундай воқеалар олдида эс
-
ҳушларини
йўқотмаганларида халқ орасида бундай фожиалар содир бўлмасди. Фожианинг
кўпгина иштирокчилари, жумладан, А.Олимов, М.Юнусов, И.Маматов (Риштон
райони Зоҳидон қишлоғидан)ларнинг маълум қилишича, тўпланган оломон
кўпроқ иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларни кўтариб чиққан эди [41].
Шунингдек, пахта яккаҳокимлигини тугатиш, пахтанинг харид нархини
оширишни талаб қилишди. Лекин милиция ходими томонидан 16 ёшли
ўспириннинг ўлдирилиши, тинч халқнинг ўққа тутилиши вазиятни ўта
кескинлаштириб юборди. Бундай вазиятдан фойдаланган экстремистик кучлар
воқеанинг боришини туркларга қўпол тазйиқ ўтказишга буриб боришди. Бундан
ташқари, тинч аҳолининг ўққа тутилиши ҳарбий хизматчиларга ва милицияга
нисбатан ёшларнинг қаҳр
-
ғазабини кучайтирди. Ҳукумат органларига нисбатан
ёш авлодда ишончсизлик вужудга келди. Худди ана шундан вазиятда воқеалар
анча мураккаблашиб кетди. Қолаверса, Қўқондаги воқеалар Қувасой ва Тошлоқ
воқеаларидан тубдан фарқ қилиб, у ижтимоий
-
иқтисодий аҳамият касб этди.
Бироқ ички ишлар органлари ва бошқарув маҳкамасидаги раҳбарларнинг
қилган
хатоси билан мазкур воқеалар янада кескинлашиб борди.
Фикримизча, Қўқондаги содир бўлган фожиалар ҳақида кўпчиликнинг фикр
-
мулоҳазалари мавжуд. Бу воқеалар асосан ижтимоий, иқтисодий ва экологик
танглик муаммолари билан боғлиқ эди. Аҳолининг ҳокимият мутасаддиларига
тақдим қилган ёзма талабномалари қуйидагилардан иборат бўлди, яъни
Янгиқўрғон кимё комбинатини ёпиш, ишсизларни иш билан банд қилиш, ойлик
иш ҳақини ошириш, пахтанинг харид нархини ошириб, уни экишни қисқартириш
ёки пахта яккаҳокимлигига барҳам бериш, 7 июнда тинч аҳолига ўқ узганларни
жавобгарликка тортиш [42].
Қўқон
фожиаларини
текширувчи
(аниқроғи,
Қўқонда
қурол
ишлатилганлигининг тўғри ёки нотўғрилигини аниқловчи) комиссиянинг
фаолиятидан кўпчилик қониқмади. Чунки комиссия ҳужжатида Қўқонда милиция
ва аскарлар оломонга қарата эмас, балки осмонга қараб огоҳлантириш мақсадида
ўқ узди, деган фикр билдирилганди. Шаҳардаги отишмада 1473 та 5,45 калибрли
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
468
ўқ узилганлиги бирламчи манбаларда қайд қилинган [43]. Маълумот сифатида
айтиш керакки, 5,45 калибрли ўқ 1970
-
йилларда фавқулодда зўр техник ечими
сифатида ихтиро қилинган бўлиб, ўз йўналишида бирор нарсага тегса, ўша
тезликда ўз йўналишини ўзгартириши мумкин бўлган.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Фарғона фожиалари КПСС ва совет
ҳокимиятининг узоқ йиллар мобайнида ўтказиб келган миллий сиёсатининг
қўпол равишда бузилиши, буюк давлатчилик ва шовинистик зўравонлик
сиёсатининг бевосита оқибатида рўй берди. Қайта қуриш шароитида миллий
сиёсатнинг аянчли оқибатларини тугатиш учун бошланиб кетган ҳаракатлар
жиддий равишда тус олиб, партия ва ҳокимият раҳбарлари бундай вазиятда
ўзларини йўқотиб, унинг олдини олишга қурби етмади. Бундан эса турли
зўравонлар, ашаддий жиноятчилар, қора гуруҳлар, фитначилар, ўзга халқлар,
айниқса, Ўзбекистон халқларининг тинч
-
тотувлигини кўра олмадилар. Мазкур
унсурлардан улар усталик билан фойдаланиб қолдилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Народное хозяйство Ферганской области. Статистический сборник. –
Фергана, 1990.
-
С.9.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Фарғона
вилоят бўлими (бундан кейин –
ЎзР ПАА ФВБ), 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 131
-
варақ.
3.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 136
-
варақ.
4.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 138
-
варақ
5.
Каримов И.А. Биз кечаги кунимиздан воз кечмай, келажакни кўзлаб
ишламоқдамиз / Ўзбекистон овози, 1993 йил 6 август.
6.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 140
-
варақ.
7.
Олимов Х. Миллатлараро зиддиятлар / Коммуна газетаси, 1989 йил 12
июнь.
8.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 18
-
варақ.
9.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 1
9-
варақ.
10.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 19
-
варақ
орқаси.
11.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 20
-
варақ.
12.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 21
-
варақ.
13.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 23
-24-
варақлар.
14.
Бозоров О.О. XX асрнинг 80
-
йилларида Ўзбекистондаги
миллатлараро
муносабатлар тарихи (Фарғона фожиаси мисолида): Тарих фан.фал.док (
PhD).
…дисс.
-
Тошкент, 2019.
-
Б.97.
15.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 25
-
варақ.
16.
Ўзбекистон Компартияси МҚ Комиссиясининг маълумотномаси /
Коммуна газетаси,
1989 йил 2 август.
17.
Бозоров О.О. XX асрнинг 80
-
йилларида Ўзбекистондаги миллатлараро
муносабатлар тарихи (Фарғона фожиаси мисолида): Тарих фан.фал.док (
PhD).
…дисс
... -
Б.21.
18.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 26
-
варақ.
19.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 223
-
йиғмажилд, 4
-
варақ.
20.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 32
-
варақ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
469
21.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 32
-
варақ орқаси.
22.
Собиров Н. Ажал кўланкаси остида / Коммуна газетаси, 1989 йил 16 июнь.
23.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 6
-
варақ.
24.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 6
-
варақ орқаси.
25.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 8
-
варақ.
26.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 208
-
йиғмажилд, 20
-
варақ.
27.
Бобобеков Х. Фарғона фожиалари кундалиги // Фан ва турмуш.
-
Тошкент,
1990.-
№5.
-
Б.16.
28.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 40
-
варақ.
29.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 41
-
варақ.
30.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд,
41-
варақ орқаси.
31.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 42
-43-
варақлар.
32.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 44
-
варақ.
33.
Абдуллаев Ш. Этносоциальные и этнополитические процессы в
Ферганской долине (основные проблемы, тенденции и противоречия 70
-80-
е годы
XX в.
)
: Дисс. … докт. ист. наук.
-
Ташкент, 1994.
–С.231.
34.
Бобобеков Х. Фарғона фожиалари кундалиги ... –Б.17.
35.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 210
-
йиғмажилд, 45
-
варақ.
36.
Бобобеков Х. Хўқанди латиф тупроғидаги фожиалар // Фан ва турмуш.
-
Тошкент, 1989.
-
№11.
-
Б.18.
37.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 215
-
йиғмажилд, 178
-
варақ.
38.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 215
-
йиғмажилд, 178
-
варақ орқаси.
39.
Ўзбекистон тарихи / Р.Ҳ.Муртазаеванинг умум. таҳр.остида.
-
Тошкент:
Янги аср
авлоди, 2003.
-
Б.526.
40.
Ўзбекистон тарихи / Р.Ҳ.Муртазаеванинг умум. таҳр.остида ...
-
Б.527.
41.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 215
-
йиғмажилд, 179
-
варақ.
42.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат, 215
-
йиғмажилд, 180
-
варақ.
43.
ЎзР ПАА ФВБ, 1
-
фонд, 301
-
рўйхат,
210-
йиғмажилд, 9
-
варақ.
