Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Illegal activities of the investigative team of the Central
Prosecutors of the USSR in the Navoi region during the
“
Cotton affair
”
repression
Jonibek MUSTAFOEV
1
Navoi State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 25 July 2023
Available online
15 August 2023
This article provides information about the illegal activities
of the investigative team of the USSR Central Prosecutor during
the repression of the
“
Cotton affair
”
in the Navoi region, and its
negative impact on the socio-economic life of the society,
causing serious tragic consequences. Illegal activities of the
investigative team of the USSR Central Prosecutor in the Navoi
region were scientifically analyzed on the basis of archival
materials, memories of repression victims, and other sources.
2181-1415/
©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp276-282
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
“
Cotton affair
”
,
repressive policy,
investigative team of the
USSR central Prosecutor
’
s,
illegal activity,
illegal investigation,
false accusation,
violation of human rights,
bribery, defamation,
tragic consequences.
“Пахта иши” қатағони даврида навоий областидаги
СССР прокуратураси тергов гуруҳининг ноқонуний
фаолияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
“Пахта иши”,
қатағон
сиёсати,
СССР Прокуратураси
тергов гуруҳи,
ғайриқонуний фаолият,
ноқонуний тергов,
сохта айблов,
инсон ҳуқуқларининг
ушбу мақолада Навоий вилоятида “Пахта иши” қатағони
даврида СССР Прокуратураси тергов гуруҳининг тергов
олиб бориш қоидаларига зид равишда амалга оширган
ғайриқоунинй фаолияти ва унинг жамиятнинг ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатиб, оғир фожиали
оқибатларни келтириб чиқарганлиги ҳақида маълумот
берилади. Навоий областидаги СССР Прокуратураси тергов
1
Senior teacher, Department of History, Navoi State Pedagogical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
277
топталиши,
порахўрлик,
туҳмат,
фожиали оқибатлар.
гуруҳининг ноқонуний фаолияти архив материаллари,
қатағон қурбонларининг хотиралари ва бошқа манбалар
асосида илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Незаконная
деятельность
следственной
группы
прокуратуры СССР в навоийской области в период
репрессий по «Хлопковому делу»
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
«Хлопковое дело»,
репрессивная политика,
cледственная группа
прокуратуры СССР,
незаконная деятельность,
незаконное
расследование, ложное
обвинение,
нарушение прав человека,
взяточничество,
диффамация,
трагические последствия.
В данной статье представлена информация о
негативном воздействии на социально
-
экономическую
жизнь общества в результате противоправных действий,
осуществленных в период репрессий «Хлопкового дела»
в Навоийской области, что повлекло за собой тяжелые
трагические последствия. В ходе следственного процесса,
возглавляемого Гдляном, были использованы незаконные
методы и предъявлены ложные обвинения против
обвиняемых. В статье анализируются дела людей, которые
были
несправедливо
наказаны
как
преступники,
пострадали, и их права и свободы были нарушены.
КИРИШ
ХХ асрнинг 80
-
йилларидаги советларнинг қатағон сиёсати бутун ўзбек
халқининг барча қатламларига нисбатан аёвсиз тарзда амалга оширилди. СССР
Прокуратурасининг тергов гуруҳи ўзбек халқининг шарқона табиатини аъло
даражада ўрганиб, бу миллатнинг одамохунлик, самимийлик, меҳмоннавозлик,
тўғрисўзлик, кучли сабр
-
тоқат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш каби
ажойиб фазилатларидан ғаразгўйлик ва манфаатпарастлик йўлида фойдаланди.
Марказнинг янги сиёсий ўйини
–
Ўзбекистонни ғайриқонуний тергов ўтказиш
усулларини синаш майдонига айлантириш орқали ўзининг сўнгги қатағонини
амалга оширди. Шу тариқа Кремлнинг паноҳида бўлган тергов гуруҳи
Ўзбекистонда бутун фаолияти давомида ноқонуний усулларда иш юритди.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Мазкур мавзуга тааллуқли бўлган адабиётлар таҳлил қилинганда совет
ҳукмронлиги
даврида
М.
Горбачев,
Н.
Зиядуллаев,
Т.
Гдлян,
Е.
Додолев,
Р.
Абдуллаева, А.
Мавлянов, Р.
Каримов, Э.
Тўхтаевларнинг асар ва тадқиқотларида
бу даврдаги ижтимоий
-
сиёсий жараёнларнинг айрим жиҳатлари ҳукмрон мафкура
талаблари бўйича ёритилган. Мустақиллик йилларида В.
Илюхин, А.
Рашидов,
А.
Раззоқов, Ш.
Акбаров, Ф.
Раҳимқулов, Т.
Қаҳрамонов, А.
Раҳмонов, Г.
Рашидова,
Д.
Комилов, Ш
.
Эргашев, С.
Ризаев, Қ.
Ражабов, И.
Йўлдошев каби тадқиқотчилар
“пахта иши” қатағонига доир масалаларни атрофлича ёритишган. Аммо шу ўринда
таъкидлаш керакки, мавжуд илмий адабиётларни тизимли таҳлил қилиш
натижаси сифатида ХХ асрнинг 80
-
йилларида Ўзбекистонда ўтказилган “Пахта
иши” қатағони даври Навоий вилояти мисолида махсус тадқиқот ҳали амалга
оширилгани йўқ. Ушбу мақолада “Пахта иши” қатағони даврида Навоий
областидаги СССР Прокуратураси тергов гуруҳининг Навоий вилоятидаги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
278
ноқонуний фаолияти ва унинг оғир ижтимоий
-
иқтисодий оқибатлари турли
адабиётлар, архив материаллари ва дала тадқиқотлари асосида таҳлил қилинган.
Мазкур мавзуни тадқиқ этишда тарихийлик, объективлик, қиёсий таққослаш,
хронологик кетма
-
кетлик ва тарихий изчиллик тамойилларидан фойдаланиб,
ёритиб беришга ҳаракат қилинди.
МУҲОКАМА
1983
–1990 йилларда СССР Прокуратураси тергов гуруҳи Ўзбекистонда
хусусан, тадқиқ этилаётган ҳудудда ўз фаолиятини ноқонуний тарзда олиб бориб,
сиёсий қатағонни амалга оширди. Марказ ташаббуси билан ўтказилган “пахта
иши” қатағони фақат айбловдан иборат бўлиб, кишиларни қўрқитиш, мажбурлаш,
зўрлаш каби ғайриҳуқуқий усуллардан фойдаланиб иш юритишган. “Пахта иши”
қатағони
даврида қатағончилар Навоий вилоятидаги барча соҳаларни исканжага
олиб, тергов даврида ноқонуний усуллардан фойдаланиб, айбланувчиларга
нисбатан жисмоний ва руҳий жиҳатдан азоб беришди. Бу қатағон бутун ўзбек
миллатига қарши қаратилган сиёсий иш бўлиб, ўзининг жароҳатлари, инсон
ҳуқуқларини
топталиши нуқтаи назаридан алоҳида тадқиқотни
тақозо этади.
НАТИЖАЛАР
ХХ асрнинг 80
-
йилларида Марказ ташаббуси билан Ўзбекистонда умумий
ном остида “пахта иши” қатағони деб номланган сиёсий кампания ўтказилди.
Бу даврда сиёсий қатағоннинг асосий фигураси ҳисобланган СССР Прокуратураси
тергов гуруҳи
ҳуқуқ қоидаларига зид равишда фаолият юритишди. Қатағончи
терговчиларни ноқонуний фаолиятининг бир жиҳати “ўғрилик ва порахўрлик”
билан “бойиб кетган” кишиларнинг уйларидаги арзимас буюмлар сунъий равишда
кўтарилиб кўрсатилган ҳолда протоколлаштиришдан иборат бўлган. Чунончи,
1982 йил 18 октябрда Навоий областига ташриф буюрган СССР Ички ишлар
министри ўринбосари Ю.Чурбановга Навоий область партия комитети биринчи
секретари В.Есин томонидан меҳмоннавозлик нуқтаи назаридан совға қилинган
зарҳал тўн ва дўппини пора сифатида протоколлаштириб, уларнинг баҳосини
сунъий равишда кўтариб баҳолайди.
Гдлянчи экспертлар бухороча зарҳал тўнни
900 рубль, дўппини эса 60 рубль қийматда расмийлаштирадилар
[
3]. Ваҳоланки, бу
воқеалардан хабардор бўлган Навоий район ижроия комитети ички ишлар бўлими
бошлиғи лавозимида ишлаган Неъмат Шомуродовнинг таъкидлашича, шарқона
меҳмоннавозлик белгиси бўлган бу совғалар 10
-
15 рубль атрофида бўлган холос.
Тергов гуруҳининг ноқонуний фаолияти айниқса, тинтув пайтида ёрқин
намоён бўлади. Жумладан, Хатирчи район партия комитети биринчи котиби
Рўзиқул Махмановнинг қишлоқдаги ҳовлисидан ҳам катта бойлик излаб борган
терговчилар пастқам, захи чиқиб кетган уйини кўриб, ҳафсаласи пир бўлган.
Шундай бўлса ҳам уйнинг деворларини лом, ҳовлининг ҳар бир қаричини
қимматбаҳо металл изловчи аппарат ёрдамида тинтув қилишган, ҳаттоки хонадон
ҳожатхонасини
ҳам текшириб, ҳеч қандай моддий бойлик топа олишмаган. Сўнгра
қариндошларининг тилла тақинчоқлари, куёви Я.
Ҳусановнинг
заёмларини
мусодара қилиб олиб кетишади
[
4]. Р.
Махманов жиноят қонунчилигига зид
равишда республика прокурорининг санкцияси билан бир йилдан ортиқ ҳибсда
сақланади. Бу вақт мобайнида у тўйиб овқатланмайди, муттасил зах жойда
сақлангани учун соғлиғидан бутунлай ажралади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
279
Совет тузуми томонидан айбланаётган кишиларнинг уйида тергов гуруҳи
томонидан ўтказилган тинтувлар ҳам қонунга зид равишда амалга оширилган.
Хусусан, тергов гуруҳи аъзоси Р.
Рўзиев томонидан айбланувчи Ориф Ҳамроев
уйида ўтказилган тинтув пайтида унинг мол
-
мулки мусодара мулк сифатида
кўрсатилиши билан бирга буюмларга қўйилаётган нарх сунъий равишда ошириб
кўрсатилган: трюмо
-
150 рубль, палос
-
170 рубль, Урал мотоцикли 500 рубль, диван
100 рубль, шифонер 130 рубль сифатида рўйхатга олинган. О.
Ҳамраевнинг
опаси
Ҳалима
Ҳамроеванинг ҳам уйи тинтув қилиниб, кўк рангли ВАЗ 2106 русумли
автомобили –
9100 рубль, шифонер
-
127 рубль, “Горизонт” русумли телевизор
680 рубль, трельяж 138 рубль, диван
-
200 рубль, 2 дона кресло 160 рубль, 1х1,5 м.
гилам 70 рубль, 1,5х3 м. гилам 280
рубль, стол устига тўшаладиган дастурхон
96 рубль
сифатида сунъий равишда юқори нархда белгиланиб, рўйхатга олиб
кетилади
[
5]. Шунингдек Ҳалима Ҳамроевада 165 рубл жамғармаси борлиги, ундан
бошқа қимматбаҳо буюмлар, пул
топилмади ва олинмади дея протоколлаштириб
кетилади. Аммо терговчи Р.Рўзиев томонидан 1985 йил 22 ноябрда Навоий
область прокуратураси депозит ҳисоб варағига пул ўтказиш тўғрисидаги қарорида
айбланувчиларнинг рўзғор учун ишлатадиган шахсий жамғармаларини жиноят
ишига алоқадор ҳисоблаб, моддий зарарни қоплаш мақсадида ихтиёрий равишда
берилди деб расмийлаштиради. Қизиғи 31042
-
сонли жиноят иши 6
-
томининг
37 саҳифасида Ориф Ҳамроевнинг опаси Ҳалима Ҳамроевадан олинган 165 рублни
шу ишнинг 75 саҳифасида 160 рубль деб киритиб юбориш тўғрисида қарор қабул
қилади
[6].
Аввал бошдаёқ СССР Прокуратурасининг тергов гуруҳи томонидан қўшиб
ёзиш айби
билан сўроқ қилинаётган кишиларнинг айбини бўрттириб кўрсатиш
учун агроном, бригадир, табелчилардан сохта кўргазма бериш талаб қилиниб,
терговчилар томонидан қаттиқ сиқувга олиниб, ҳақорат қилинган, жисмоний азоб
берилган. Қатағон қурбонларидан бири Ғайбулла Бекмуродовнинг Навоий область
суди аъзоси Х.Явқочевга ёзган талабномасида 1985 йилда дастлабки тергов
даврида айбланувчининг ҳуқуқлари тушунтирилмаган, сўроқ протоколлари
терговчи Шамсиев томонидан “ўзингиз айтган фикрлар ёзилди” деб алдаб имзо
қўйдирилган
бўлса, ревизия акти билан таништиришда уни прокуратура
терговчиси Рўзиев ҳақорат қилиб, мажбуран имзолатган
[
7]. 1985 йилда бўлиб
ўтган суд жараёни протоколи билан ҳам таништирилмаган Ғ.
Бекмуродов қамалиб,
Каттақўрғон шаҳридаги УЯ 64/ИЗ
-
7 жазони ижро этиш муассасасидагина ҳужжат
билан
танишади. Тергов жараёнида айбланувчиларга қўйилаётган сохта айбларни
бўрттириб кўрсатиш мақсадида пахтачилик соҳасида ишлаётган кишиларни
қўрқитиш, зўрлаш, мажбурлаш, уриш каби ноқонуний усуллардан фойдаланиб,
кўргазма олиб, айбланувчига нисбатан ясама тергов жараёнини уюштирган.
Хусусан, Шоди Азимовнинг таъкидлашича, бригадир Туроб Жўраевни уриб,
ҳақоратлаб
Азимовга қарши
кўрсатма беришга мажбур қилишган. Тергов
жараёнида Т.
Жўраевни Ш.
Азимов билан юзлаштириб, сохта кўрсатма исботлаб
берилмаган бўлса
-
да, жиноят ишига пора олган тартибида қўшиб юборилган.
Айбланувчи Файзулло Рахматуллаевнинг ҳам айбини бўйнига қўйишда
бригадир Хайрулло Отақуловдан фойдаланишган. Терговчилар Х.
Отақуловни
одамлар кўзидан панада, Зарафшон дарёсини бўйида уриб кўрсатма беришга
мажбурлаган. Гдлянчилар томонидан олиб борилган тергов жараёнида гувоҳликка
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
280
чақирилганларнинг 80 фоизи қарши кўргазма
беришга мажбурланган. Қарши
кўргазма беришга чақирилган кишиларга турли ғайритабиий усулдаги ҳаракатлар
қўллаш
билан бирга “сени ҳам қўшиб қамаймиз” дея қўрқитгани учун ёлғон
гувоҳлик беришга мажбур бўлишган
[
8]. Айбланувчилар тергов якунида терговчи
томонидан сохталаштирилиб тузилган актни имзолашга мажбурланган. Актни
имзоламаган кишилар резина калтак билан қуролланган милиция ходимлари
томонидан уриб мажбурланган.
Айтиш керакки, Навоий вилоятида кўпгина жиноят ишлари устидан суд
органлари томонидан бир
хил қолипдаги ноҳақ ҳукмлар эълон қилинган, тергов
гуруҳининг ходимлари эса, хизмат вазифасидан фойдаланиб, мансабларини
ҳаддан
ошиқ суиистеъмол қилиши, тергов жараёнида
рухсат берилмаган
усуллардан фойдаланиб, суриштириш ишларини олиб боришган
[
9]. Бутун
республикада бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам халқ судларининг фаолиятида
“пахта иши”га оид
жиноий ишларни кўриб чиқиш жараёнида айрим ҳукмлар
терговчининг ноқонуний усуллар билан айбланувчига қўйилган айбловларни
тўлиқ ўзида акс эттирса, кўпгина жиноят ишлари у суддан бу судга ўтказилиб,
жазо чоралари тез
-
тез ўзгартирилган, бир суд томонидан чиқарилган ҳукм
иккинчи суд томонидан бекор қилинган.
Бунинг натижасида олиб борилаётган
ишларнинг актуаллиги ва эффективлиги пасайиб, таниш
-
билишчилик кучайиб
кетган. Оқибатда эса, тергов гуруҳи ўзларига маъқул тушган кишиларнинг
жазоларини енгиллаштириш ёки озодликка чиқариб юбориш, бечораҳолларнинг
эса жазосини кучайтириш ҳоллари аниқланган
[10].
ЎзССР ЖКнинг 149, 1491, 17
-
1191, 154 моддаси 2
-
қисми билан айбланган
Тўйназар Юлдашевнинг 1987 йил январида Х.Назаров раислигида бўлиб ўтган суд
мажлисида “1983 қишлоқ хўжалиги йилида Зарафшон совхози пахта сотиб
олмаган, бу кўрсатмамни тергов давомида терговчи Тўхтаев мени қўрқитиб,
мажбурлаб
ўзини
сўзларидан
ёздирган.
Мен
пересорт
қилганимни
тасдиқламайман
[
11]” дея айтган фикрлари суд ва тергов жараёни бир томонлама
–
фақат айблашга қаратилганини кўрсатиб турибди.
Аксарият ҳолларда терговчилар томони айбланувчига қўйилаётган сохта
айбловлар гувоҳликка чақирилган кишиларга босим ўтказиб, қўрқитиш, зўрлаш,
куч ишлатиш эвазига кўргазмалар олинган. Хатирчи туманидан бригадир
Тошмаматовнинг 1987 йил 22 июлдаги Х.Назаров раислигидаги суд мажлисида
“мени ҳам бошқа бригадирлар қатори Навоий шаҳрига олиб келиб, терговчилар
пахта сотиб олганман деб айтасан дея қийнаган. Кейин мажбур бўлиб ёзиб
берганман” дея ҳақиқатни айтиб беради
[12].
Кўп ўтмай бўлиб ўтаётган воқеалар
таъсирида
кишиларнинг онги шуурида сиёсий, ҳуқуқий саводхонлиги ортиб,
кейинги тергов сўроқларида ҳақиқатдан юз ўгирмаслик, ўз ҳақ
-
ҳуқуқини таний
олиш даражаси ортиб борди. Масалан, Хатирчи туманида бригада бошлиғи бўлган
Холмамат Оқбўтаев 1986 йил 26 апрелдаги терговда берган кўрсатмасини
тасдиқламаслигини, шу йиллари умуман пахта сотиб олмаганини, яна бир
бригадир Сидиқ Қаршиев эса, Коммунизм пахта тайёрлаш пунктидан қалбаки
накладнойлар орқали 10000 кг пахта қўшиб ёзилган ва бунинг эвазига Норбўтаев
Аҳмадга 500 сўм пул бердим деб ёлғон кўрсатма берганлигини, бунинг сабаби
мени “терговчилар кўп чақирдилар ва мен охири сотиб олдим дейишга мажбур
бўлдим” деса, бригадир Абдиҳаким Салимов олдинги терговда берган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
281
кўрсатмасини умуман тасдиқламаслиги тўғрисида кўргазма бергани
[
13] оддий
кишиларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлиги ортганини, Марказнинг репрессив
сиёсатига ўз реакциясини билдира бошлаганини кўрсатади. Навоий область суди
аъзоси Н.Тухтамишов томонидан А.Норбўтаев ва бошқалар устидан бўлиб ўтаётган
суд мажлисида терговчиларнинг ўзини ҳам гувоҳликка чақириб кўргазма олиб,
мавжуд вазиятни ойдинлаштириш, одилона ҳукм чиқаришда ижобий қадамлар
ташланади.
Хусусан, айни шу суд мажлисида терговчи Маъмуржон Аҳмедов (Наманган
область Учқўрғон район ички ишлар бўлими терговчиси)нинг кўрсатма беришича,
“менга уринг деган бошлиғимиз тайёр ҳужжат берди. 128 тонна пахтани тайёр
ҳужжатга асосан текшириб чиққанман. А.Норбўтаевни дастлаб санкция олиш учун
Навоий
шаҳрига
олиб
борганимда
сўроқ
қилганман.1981
йилги
накладнойларининг рақамларини Гусейнов (И.М.
Гусейнов, вилоятдаги тергов
гуруҳи раҳбарларидан бири) олиб келиб берган, шуларга асосланиб, протокол
ёзганман. Ишга тааллуқли бошқа кишиларни бизга ажратилган колхоз
профилакториясида сўроқ қилганман. Мен терговни бошлашдан олдин пахта
пунктининг ҳужжатларини кўриб чиқишим керак эди, аммо 1981 йилги
ҳужжатлар
топилмади. Шунинг учун ревизия актига асосланиб, тергов қилганман.
Дастлаб ушбу иш юзасидан накладнойлар бўлмагани учун тергов олиб боришдан
бош тортдим. Кейин улар пахта заводдан накладнойларни олиб келишиб, сенга шу
асос бўлади деб кўрсатишган. Ревизор Воҳидовнинг ревизия актидан
сотиб
олинган накладнойлардаги рақамларни ёзиб олганман, бу ревизия актини тўғри
-
нотўғрилигини текшириб кўрмаганман. Айбланувчилар пулдан манфаатдор
бўлишмаган, мен бу фикрни бошлиғимиз П.Урингга гапириб берганман.
А.Норбўтаев ва бошқаларнинг жиноят иши шахсан назоратида бўлган
[14].
Якунида эса, унинг буйруғи билан айблов моддасини қўйиб юборганман
[
15]” дея
Марказнинг қатағон сиёсатини очиқ
-
ойдин намойиш қилган.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда CCCР Прокуратураси тергов гуруҳининг аъзоси
Карташяннинг “Ўзбекистонни тиканли симлар билан ўраб олмоқ ва миноралар
ясаб соқчилар қўймоқ керак, чунки бу ерда ўғри ва порахўрлар яшайди” деган
манфур фикрлари асосий мақсад айблов ва қатағон қилишдан иборатлигини
кўрсатиб қўйди. CCCР Прокуратураси тергов гуруҳининг фаолияти бошдан оёқ
ғайриҳуқуқий ҳаракатларга асосланган бўлиб, барча мақсад халқни сохта
айбловлар билан қатағон қилишдан иборат бўлганини тегишли материаллар
исботлаб турибди. Т.Гдлян бошчилигидаги тергов гуруҳи Марказ кўрсатмасидан
келиб чиқиб, ўғрилик, порахўрликка қарши курашиш баҳонасида амалга оширган
қатағон сиёсати охир оқибат “Пахта иши”дан “ўзбеклар иши”га айлантирилиб,
ўзининг иккиюзлама сиёсатини, ҳақиқий юзини намоён этди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Абдуллаева Р.Х. Руководство КПСС в период зрелого социализма (на
материалах парторганизаций Узбекской ССР). –
Ташкент: Узбекистан: 1982. –
295 с;
Зиядуллаев Н.С. Моделирование региональных экономических систем.
-
М.: Наука,
1983; Совет Иттифоқи КП ХХVII съезди материаллари. –
Тошкент: Ўзбекистон,
1986; Мавлянов А.М. Осуществление аграрной политики в Узбекистане (1965
-1980
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2023) / ISSN 2181-1415
282
гг.):Автореф. ... дисс. докт. ист. наук. –Ташкент, 1987. –
45 с; М.Горбачев, Қайта
қуриш
ва янгича фикрлаш мамлакатимиз ва бутун дунё учун. Тошкент:
Ўзбекистон, 1988.; Каримов Р. Возрастание роли общественного сознания в
сближении народов СССР в условиях развитого социализма: Автореф. ... дисс. канд.
филос. наук. –
Ташкент, 1988. –
28 с; Тухтаев Э.С. Социально
-
экономические
проблемы повышения уровня жизни сельского населения Узбекской ССР. –
Ташкент: Фан, 1990. –
139 с. Гдлян Т., Додолев Е. Пирамида
-
1. Москва, АПС.1990 г.;
2.
В.Илюхин, “Қабоҳат ёхуд...” (“Ўзбеклар иши” деган уйдирма хусусида).
-
Т.:Ўзбекистон, 1992.271 б.; А.Рашидов, “Акам ҳақида” ).
-
Т.:Фан, 1992.38 б
.;
А.Раззоқов, Ўзбекистон пахтачилиги тарихи(Ўтмиш ва ҳозир).
-
Т. : Ўзбекистон,
1994.304 б.; Ш.Акбаров, Ф. Раҳимқулов, Туҳмат анатомияси. Жиноят ва жазо–
Т.:1999 йил; Т. Қаҳрамонов “Иблис исканжасида 1643 кун” ҳужжатли роман
-
Т.:Ёзувчи, 1999.230 б.; А. Раҳмонов, “Қузғунлар ҳамласи”. –Т.: Турон замин зиё, 2017
йил; Г.Рашидова, Д.Комилов, Шароф Рашидов инсон
-
давр кўзгусида ва давр инсон
тақдирида.
-
Т.: 2017.; Ш.Эргашев Эрк истар кўнгил.
-
Т.: Ўзбекистон, 2017.200 б.; С.
Ризаев, Шароф Рашидов портретига чизгилар.
-
Т.: Шарқ, 2021.
-
Б.296; Қ.Ражабов,
Назир Ражабов. Тарихий эссе.–Т.: BODOMZOR INVEST, 2021 йил; Йўлдошев И.
“Махфий маҳкама ёхуд қонунсиз қамалганлар қиссаси”
-
Самарқанд.:Турон нашр,
2021.380 б.
3.
ЎзМА, Р.фонд
- 2454, 6-
рўйхат, 6807
-
иш, 76
-
б.
4.
Ж.Мустафоевнинг Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Шамси Назар
маҳалласида истиқомат қилувчи Яхшибой Ҳусанов билан билан суҳбатидан
олинган. 10.09.2022
5.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 31042 рақамли жиноят иши 6 том.36
-37-
б.
6.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 31042 рақамли жиноят иши 6 том. 75
-
б.
7.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 31041рақамли жиноят иши 4 том. 172
-
б.
8.
Ж.Мустафоевнинг Навоий вилояти Навоий шаҳар Гулистон МФЙ
Боғишамол кўчаси 719
-
хонадонда истиқомат қилувчи Толибжон Сафаров билан
билан суҳбатидан олинган. 22.08.2022
9.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви
. 25091-
рақамли жиноят иши. 7 том. 72
-
б.
10.
ЎзМА, Р.фонд
- 1710, 13-
рўйхат, 1603
-
иш, 108
-
б.
11.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 25128 рақамли жиноят иши 16 том. 116
-
б.
12.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 25091рақамли жиноят иши 9 том. 70
-
б.
13.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 25091рақамли жиноят иши 8 том.15;16;19
-
б.
14.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 25091рақамли жиноят иши 7 том. 196
-
б.
15.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг
идоравий архиви. 25091 рақамли жиноят иши 7 том.214
-215 -
б.
