Авторы

  • Бахтиёр Шодмонов
    Докторант, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp374-380

Ключевые слова:

aдминистративной реформы местные органы государственной власти местные представительные органы местные исполнительные органы Советы народных депутатов депутат хаким

Аннотация

В данной статье анализируются проводимые в последние годы реформы по совершенствованию деятельности органов местной исполнительной власти и работа, проводимая в этой сфере в законодательстве. Также автором были внесены предложения по совершенствованию законопроекта «О местной исполнительной власти».


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The issue of improving the activities of local executive
bodies in the course of administrative reform

Bakhtiyor SHODMONOV

1


Academy of Public Administration under the President of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

This article analyzes the reforms carried out in recent years

to improve the activities of local executive authorities and the

work carried out in the legislation in this area. The author also

made proposals to improve the draft law “On Local Executive

Power”.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp374-380

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

administrative reform,

local government bodies,

local representative bodies,

local executive bodies,

Councils of People

s

Deputies,

deputy,

khokim.

Маъмурий ислоҳотлар жараёнида маҳаллий ижроия
ҳокимияти

органлари фаолиятини такомиллаштириш

масаласи

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маъмурий ислоҳотлар,

маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари,

маҳаллий ижроия

органлари,

халқ депутатлари

кенгашлари,

депутат,

ҳоким

.

Мазкур мақолада маҳаллий ижроия ҳокимияти

органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича сўнгги

йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бу соҳада
қонунчиликда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиб
берилган. Шунингдек, муаллиф томонидан “Маҳаллий

ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини
такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.

1

Basic doctoral student, Academy of Public Administration under the President of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: baxtiyorshodmon.uz@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

375

Вопрос совершенствования деятельности местных
исполнительных органов в ходе административной
реформы

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Административной

реформы,

местные органы

государственной власти,

местные

представительные

органы,

местные исполнительные

органы,

Советы народных

депутатов,

депутат,

хаким.

В данной статье анализируются проводимые в

последние

годы

реформы

по

совершенствованию

деятельности органов местной исполнительной власти и

работа, проводимая в этой сфере в законодательстве.
Также

автором

были

внесены

предложения

по

совершенствованию

законопроекта

«О

местной

исполнительной власти».

КИРИШ

Бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бу

ихчам ва самарали давлат бошқарувига ўтиш ҳисобланади. Президентимизнинг

2022 йил 20 декабрда Олий Мажлисга қилган мурожаатномаида 2023 йилдаги
давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларига тўхталиб ўтар экан, биринчи

йўналиш сифатида айнан ихчам ва самарали давлат бошқарувига ўтиш таклифини
билдирган эди.

2017 йил 8 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида

Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”да айрим ижро этувчи ҳокимият органлари ва

хўжалик бошқаруви органларининг замонавий талабларга жавоб бермайдиган
институционал асослари ва улар фаолиятининг принциплари, ўтказилаётган

ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ҳамда қўйилган мақсадларга эришишга
тўсқинлик қилаётганлиги ва тизимли муаммоларни бартараф этиш, инновацион

ривожланишнинг замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий

давлат ҳокимияти органларининг молиявий имкониятлари, роли ва
жавобгарлигини кенгайтириш ва маҳаллий давлат

ҳокимияти тизимини ташкил

этишда ҳокимиятлар бўлиниши принципининг амалий рўёбга чиқарилишини
таъминлаш [1] каби муҳим вазифалар белгиланган.

Ундан ташқари 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

Тараққиёт стратегиясининг 3

-

мақсади “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш” деб
номланиб, “жойлардаги масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимликларнинг

молиявий имкониятларини янада кенгайтириш ва ҳар бир вазифа ижроси,
шунингдек, сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги

ҳисобдорлигини ошириш”, “маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик
тамойиллар асосида шакллантириш, шу жумладан, ҳокимларни сайлаш тизимини

жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш”, “маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари томонидан ҳудудий ижро органларининг штат бирлиги ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

376

тузилмаларини белгилаш амалиётини босқичма

-

босқич кенгайтириш, ҳудудларда

амалга ошириладиган вазифалар бўйича “ваколатлар реестри”ни шакллантириш,
“маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот технологияларни кенг жорий қилиш,

худудларнинг 40 дан ортиқ, жумладан, транспорт, инфратузилма, ижтимоий ва
бошқа соҳалар бўйича маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларни ишга

тушириш” каби вазифалар белгилаб қўйилган [2].

Президентимиз ўзининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга

мурожаатномасида “Маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар бундан 27 йил аввал, яъни,
ҳокимлик

институти жорий этилган дастлабки пайтда қабул қилинган Қонун

асосида ишламоқда. Бу ҳужжат бугунги ислоҳотларимиз талабларига мутлақо
жавоб бермаслигини ҳисобга олиб, уни тубдан янгилаш зарур” деган эди. Ана шу

мақсадларни амалга ошириш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
фаолиятини янада такомиллаштириш учун “Маҳаллий вакиллик органлари

тўғрисида” ва “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунларнинг
лойиҳалари ишлаб чиқилиб, халқ муҳокамасига қўйилган.

Маҳаллий

давлат

ҳокимияти

конституциявий

ҳуқуқий

институт

ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби шундаки, Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг ХХI боби “Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” деб номланган бўлиб, унда

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташкил этиш тартиблари,
ваколатлари, мақоми ва вазифалари белгилаб қўйилган.

2023 йил 30 апрелдаги умумхалқ референдуми натижасида янги таҳрирда

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “халқ депутатлари

Кенгашларига ҳокимлар бошчилик қилиши” ҳақидаги норма чиқариб ташланиб,
“Халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ

сайланадиган раис бошчилик қилади” деган норманинг киритилиши
демократияни мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадам деб эътироф этиш мумкин.

Чунки амалдаги конституциямизнинг 11

-

моддасида “Ўзбекистон Республикаси

давлат ҳокимиятининг тизими –

ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва

суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади” [3] деб белгилаб қўйилган
бўлиб, ушбу уч ҳокимият бир

-

биридан мустақил ҳолда фаолият юритади. Ҳоким

тегишли ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига бошчилик қилган ҳолда шу ҳудуддаги
вакиллик ҳокимияти органи бўлган халқ депутатлари Кенгашларига ҳам

бошчилик қилиши бу –

демократияга мос бўлмаган ҳодиса эди.

Янги таҳрирдаги конституциямизда маҳаллий давлат ҳокимияти

органларига оид нормалар янгиланиб, демократик принциплар янада
мустаҳкамланган бўлса

-

да, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳали

1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
қонун

билан тартибга солинади. 2022 йил 27 декабрда норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Маҳаллий
вакиллик органлари тўғрисида”ги ва “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисда”ги

Қонун лойиҳалари ҳали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига
киритилмади.

Шуларни инобатга олган ҳолда “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисда”ги

Қонун

лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида, ушбу қонун лойиҳаси

юзасидан бир қатор таклиф ва тавсияларимизни ишлаб чиқдик.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

377

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДЛАР

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарорлари ва нутқларидан

методологик манба сифатида фойдаланилди. “Маҳаллий ижроия ҳокимияти

тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган

таклиф ва тавсияларда асосан контент таҳлилидан, шунингдек, илмий билишнинг

анализ, синтез, тарихийлик ва мантиқийлик

усулларидан фойдаланилди.

МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР

Қонун

лойиҳасининг 3

-

моддасида [4] маҳаллий ижроия ҳокимияти

фаолиятининг асосий принциплари белгиланган бўлиб, ушбу принципларга

“ҳисобдорлик” принципини ҳам киритиш зарур.

2023 йил 30 апрелдаги умумхалқ референдуми натижаларига кўра янги

таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 122

-

моддасида

Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларига “ҳокимни лавозимга

тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш” ва 125

-

моддасида

“Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоятни,

туманни, шаҳарни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва

долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади” [5] деб белгилаб

қўйилган. Ундан ташқари қонун лойиҳасининг 4

-

моддасида “Маҳаллий ижроия

ҳокимияти раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ

депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими юқори

турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳам ҳисобдордир”

деб белгилаб қўйилган. Шу сабабли қонун лойиҳасининг 3

-

моддасида маҳаллий

ижроия ҳокимияти фаолиятининг асосий принципларга “ҳисобдорлик”

принципини ҳам киритиш зарур.

Қонун

лойиҳасининг 5

-

моддаси “Маҳаллий ижроия ҳокимиятининг раҳбари

ва уни тайинлаш тартиби” деб номланиб

ушбу моддада Қорақалпоғистон

Республикаси туманлари ва шаҳарлари ижроия ҳокимиятининг раҳбари ва уни

тайинлаш тартиби белгиланмаган.

Қонун

лойиҳасининг 5

-

моддасида “Халқ депутатлари туман (шаҳар)

Кенгаши томонидан туман, шаҳар, шаҳарга бўйсунадиган туман ва туманларга

бўйсунадиган шаҳар ҳокими номзоди тегишинча вилоятлар, Тошкент шаҳар ва

шаҳар ҳокимига таклиф этилади. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўн кун

муддат ичида номзодни кўриб чиқади ҳамда лавозимига тайинлайди” [6] деб

белгилаб қўйилган. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 96

-

моддасида эса “Туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари

Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг тақдимига мувофиқ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси томонидан

тайинланади, лавозимидан озод қилинади ва халқ депутатлари тегишли

Кенгашлари томонидан тасдиқланади” [7] деб белгилаб қўйилган. Шундан келиб

чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 96

-

моддасидаги норма

“Қорақалпоғистон Республикасида туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг

ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг

тақдимига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси

томонидан тайинланади, лавозимидан озод қилинади ва халқ депутатлари

тегишли Кенгашлари томонидан тасдиқланади” тарзида қонун лойиҳасида акс

этиши зарур.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

378

Қонун

лойиҳасининг 7

-

моддасида Маҳаллий ижроия ҳокимиятининг

раҳбарига нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш масаласи белгиланган.

Бизнингча, ушбу моддада ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш

таклифи билан чиқиш ҳуқуқига эга депутатлар сони ва ишончсизлик вотуми рад

этилганда, тегишли халқ депутатлари Кенгашининг такроран ишончсизлик

вотумини қабул қилиш вақти мантиқий эмасдек.

Қонун

лойиҳасининг 7

-

моддасида халқ депутатлари Кенгашларининг

депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми ҳокимга нисбатан

ишончсизлик вотуми билдириш таклифи билан чиқиш ҳуқуқига эгалиги

белгиланган [8]. Масалан халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари туман

ҳокимига

нисбатан ишончсизлик вотуми билдирмоқчи бўлган тақдирда (туман

Кенгаши депутатлари умумий сонининг (30та) камида бешдан бир қисми) 6 та

депутатнинг ташаббуси етарли бўлади. Ўйлашимизча, ушбу нормани халқ

депутатлари Кенгашларининг депутатлари умумий сонининг камида учдан бир

қисми

деб ўзгартириш зарур. 2023 йил 30 апрелдаги умумхалқ референдуми

натижасида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг 119

-

моддасида “Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида

зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий

сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси

Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Бош вазирга нисбатан

ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади” деб белгиланган [9].

Қонун

лойиҳасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки юқори

турувчи ҳоким томонидан ишончсизлик вотуми рад этилганда, тегишли халқ

депутатлари Кенгаши олти ойдан сўнг ҳокимга нисбатан такроран ишончсизлик

вотумини қабул қилиши” [10] мумкинлиги белгиланган бўлиб, ушбу муддатни уч

ой қилиб белгилаш мантиқийроқ бўлади бизнингча.

Қонун

лойиҳасининг 12

-

моддасида “Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарияти

ва

мансабдор шахсларининг бошқа ҳақ тўланадиган лавозим ва касбларни

эгаллашдаги чекловлар” деб номланиб, “Ҳоким, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон

Республикаси Олий мажлиси Сенатининг аъзоси, халқ депутатлари Кенгаши

депутати ҳамда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас, бундан

илмий, ижодий ва педагогик фаолият мустасно” [11] деб белгилаб қўйилган. Бу

моддадаги “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг аъзоси, халқ

депутатлари Кенгаши депутати” деган жумла чиқариб ташланиши лозим.

Қонун

лойиҳасининг 12

-

моддасидаги “Ҳоким, унинг ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг аъзоси, халқ депутатлари

Кенгаши депутати ҳамда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин

эмас, бундан илмий, ижодий ва педагогик фаолият мустасно”[12] деган нормага

биринчи эътироз, нима учун Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг

аъзоси, халқ депутатлари Кенгаши депутатининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

“Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги қонун билан белгиланиши керак?

Ундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати тўғрисида”ги

[13] қонун, ҳамда “Халқ депутатлари Вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши

депутатининг мақоми тўғрисида”ги [14] қонунда ҳам Ўзбекистон Республикаси

Олий мажлиси Сенатининг аъзоси, ёки халқ депутатлари Кенгаши депутати бошқа


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

379

ҳақ

тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас (Сенатда ва халқ

депутатлари Кенгашларида доимий асосда ишловчи сенатор ва депутатлардан

ташқари) деган норма мавжуд эмас.

Қонун

лойиҳасининг 15

-

моддаси “Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари

фаолияти самарадорлигини баҳолаш” деб номланган бўлиб, маҳаллий ижроия
ҳокимияти

раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг 7 та мезони

белгиланган. Бизнинг фикримизча, ушбу мезонларга ҳокимларнинг ўз туманига
хусусий инвестицияларни жалб қилишини ҳам киритиш зарур.

Президентимизнинг

2022

йил

20

декабрдаги

Олий

Мажлисга

мурожаатномасида “янги йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40

-

50 миллион

доллар хусусий инвестицияларни олиб келиши керак бўлади” [15] деган эдилар.
Ундан ташқари 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган “Инвестициялар ва инвестиция

фаолияти тўғрисида”ги қонунда ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари ва

мажбуриятлари белгилаб қўйилган [16]. Шу сабабли маҳаллий ижроия ҳокимияти
раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларига ҳокимларнинг ўз

туманига қанча миқдорда хусусий инвестицияларни жалб қилганлиги ҳақидаги
мезонни ҳам киритиш зарур.

Қонун

лойиҳасининг 21

-

моддаси маҳаллий ижроия ҳокимиятининг давлат

бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро муносабатлари ҳақида

бўлиб, ушбу моддада маҳаллий ижроия ҳокимиятининг давлат бошқаруви
органлари ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро муносабатларининг механизмлари

аниқ қилиб белгилаб қўйилиши лозим.

ХУЛОСА

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қонун лойиҳаси бугунги куннинг

талабларига мос, демократик принциплар асосида ишлаб чиқилган. Қонун

лойиҳасидаги ижроия ҳокимиятининг раҳбари ва уни тайинлаш тартибининг
белгиланганлиги, ҳоким номзоди тегишинча халқ депутатлари Кенгашларига

сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг
миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий

партия томонидан сиёсий партия аъзолари орасидан таклиф этилиши ҳақидаги
норма, ҳокимларга ишончсизлик вотуми билдириш мумкинлиги, ижро ҳокимияти

раҳбарлари фаолиятини самарадорлигини баҳолаш тартибининг ва баҳолаш
мезонларининг ўрнатилиши, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларини лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан

ўтказилиши ҳақидаги норма, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

фаолиятининг очиқлигини белгиланиши айниқса диққатга сазовордир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

“Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини

тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони,
08.09.2017 йилдаги ПФ

-5185-

сон. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216

-

сон. https://lex.uz/docs/3331174

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон Фармони //

Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082

-

сон.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

380

3.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241

-

сон. // https://lex.uz/uz/docs/

-6445145

4.

Маҳаллий

ижроия

ҳокимияти

тўғрисида

қонун

лойиҳаси.

https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

5.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241

-

сон. // https://lex.uz/uz/docs/

-6445145

6.

Маҳаллий

ижроия

ҳокимияти

тўғрисида

қонун

лойиҳаси.

https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

7.

Қорақалпоғистон

Республикасининг

Конституцияси

.

//

https://lex.uz/ru/docs/4953674

8.

Маҳаллий

ижроия

ҳокимияти

тўғрисида

қонун

лойиҳаси.

https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

9.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241

-

сон. // https:/

/lex.uz/uz/docs/-6445145

10.

Маҳаллий

ижроия

ҳокимияти

тўғрисида

қонун

лойиҳаси.

https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

11.

Ўша ерда

12.

Ўша ерда

13.

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати тўғрисидаги қонун.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.0

4.2021-

й., 03/21/683/0375

-

сон. //

https://lex.uz/acts/-51799

14. Халқ депутатлари Вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми

тўғрисидаги қонун. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й.,

03/22/779/0528-

сон. // https://lex.uz/acts/436950

15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий

Мажлисга мурожаатномаси. // https://president.uz/uz/lists/view/5774

16.

“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й.

, 03/22/812/1145-

сон

https://lex.uz/ru/docs/4664142

Библиографические ссылки

“Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.09.2017 йилдаги ПФ-5185-сон. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон. https://lex.uz/docs/3331174

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон. // https://lex.uz/uz/docs/-6445145

Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида қонун лойиҳаси. https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон. // https://lex.uz/uz/docs/-6445145

Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида қонун лойиҳаси. https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси. // https://lex.uz/ru/docs/4953674

Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида қонун лойиҳаси. https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон. // https://lex.uz/uz/docs/-6445145

Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида қонун лойиҳаси. https://regulation.gov.uz/uz/d/74600

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати тўғрисидаги қонун. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон. // https://lex.uz/acts/-51799

Халқ депутатлари Вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисидаги қонун. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-сон. // https://lex.uz/acts/436950

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси. // https://president.uz/uz/lists/view/5774

“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон https://lex.uz/ru/docs/4664142