Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal and organizational basis for training personnel in
the internal affairs bodies - problems and solutions
Sharof KULMATOV
1
, Tulkin JUMANOV
2
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2023
Received in revised form
15 August 2023
Accepted 25 August 2023
Available online
15 September 2023
This article analyzes the organizational and legal problems
of selecting personnel for the internal affairs bodies of the
Republic of Uzbekistan, preparing them as mature qualified
specialists and placing them in suitable positions, as well as
developing proposals and recommendations related to their
solutions.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss7/S-pp212-223
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
management personnel,
academic load,
personnel training,
educational literature,
scientific potential,
magistracy.
Ички ишлар органларида кадрлар тайёрлашнинг
ҳуқуқий ва ташкилий асослари –
муаммо ва ечимлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
раҳбар кадрлар,
ўқув юкламаси,
кадрларни тайёрлаш,
ўқув адабиётлари,
илмий салоҳият,
магистратура.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
органлари учун кадрларни танлаш, уларни етук малакали
мутахассис сифатида тайёрлаш ва муносиб ўринларга
жойлаштиришнинг ташкилий
-
ҳуқуқий муаммолари таҳлил
этилган ва уларнинг ечими билан боғлиқ таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.
1
Doctor of Law, Professor, Head of the Faculty of Postgraduate Education, Academy of the Ministry of Internal
Affairs of the Republic of Uzbekistan
2
Independent applicant, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
213
Правовые и организационные основы подготовки
кадров в органах внутренних дел –
проблемы и пути
решения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
руководящих кадров,
учебная нагрузка,
подготовка кадров,
учебная литература,
научный потенциал,
магистратура.
В данной статье анализируются организационно
-
правовые проблемы отбора кадров для органов
внутренних дел Республики Узбекистан, подготовки их как
зрелых квалифицированных специалистов и расстановки
на подходящие должности, а также разрабатываются
предложения и рекомендации, связанные с их решением.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022
йил 28
январдаги “2022–
2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ–
60-
сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар
органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал
тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг
жамоатчилик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва
бутун
юртимизда
қонун
устуворлиги,
тинчлик
-
осойишталикни
янада
мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
20 январда “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага
айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
10-
сон Қарори қабул қилинди.
Унда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил якунига қадар мансаб
лавозимларини юқори маънавий
-
ахлоқий, ишчанлик ва касбий сифатларга эга
бўлган номзодлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда, ички ишлар
органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатдан янги, соддалаштирилган
тартибини ўрнатиш ҳамда “E
-
nomzod” электрон ахборот тизимини яратиш бўйича
комплекс чора
-
тадбирлар кўрилиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур қарор билан “Ички ишлар органлари ходимларининг
касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” билан “Маънавий
-
маърифий ишлар
ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
“Маънавий
-
маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти
тўғрисидаги” Низомда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Маънавий
-
маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ички
ишлар органларида кадрлар сиёсатини амалга ошириш, маънавий
-
маърифий ва
мукофотлаш ишларини ташкил этиш, хизматни ўташ қоидалари ва меҳнат
муносабатларига риоя этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш, шунингдек ижтимоий ҳимоя жараёнларини таъминлайдиган
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг
мустақил бўлинмаси ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, низомда департаментнинг асосий вазифалари ва
функциялари, департаментнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги
ҳам
белгиланди.
Департамент томонидан:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
214
–
шахсий таркибнинг касбий салоҳияти ва фаолияти натижаларини “KPI”
тизими асосида баҳолаш, баҳолаш натижалари бўйича уларнинг рейтингини
юритиш;
–
ходимларнинг анкета ҳамда хизмат фаолиятига оид маълумотларни
юритиш, уларни лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, ротация қилиш,
хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш, уларга махсус унвонлар бериш
ҳақидаги
тақдимномаларни кўриб чиқиш учун киритиш ишларининг “E
-
kadr” ёпиқ
ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминлаш;
–
ички ишлар органлари шахсий таркиби ва унинг оила аъзоларини
ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашни, соғлиғи муҳофаза
қилинишини
ва малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш соҳасида
“ягона дарча” тамойили асосида фақат “e
-ijtimoiy-
himoya.iiv.uz” ягона интерактив
хизматлар портали орқали адолатлилик билан кўрсатилишини, электрон навбат
ошкора юритилишини таъминлаш вазифаларини ҳам бажариши белгиланди [1].
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2023
йил 20
январда
“Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли
билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
10-
сон Қарор ижросини белгиланган муддатларда
тегишли мутасаддилар томонидан сифатли таъминланиши учун манзилли йўл
харитаси ҳам ишлаб чиқилди.
Мазкур ислоҳотларнинг замирида энг аввало инсон, унинг қадри,
манфаатлари ётади. Ички ишлар органларида кадрлар сиёсатининг ташкилий ва
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши эса фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини таъминлашга тўғридан
-
тўғри
хизмат қилади.
Тадқиқот ўтказиш жараёнида ички ишлар органлари фаолиятининг
ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари атрофлича ўрганилиб, айрим баҳс ва мунозарага
сабаб бўладиган ҳолатлар, муаммо ва камчиликлар ҳам аниқланди. Ушбу муаммо
ва камчиликлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга
ҳаракат қилдик.
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 11
-
моддасида олий таълим бакалавриат
таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали
кадрлар тайёрланиши, олий таълим икки босқичга –
бакалавриат ва магистратура
босқичига эга эканлиги, бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича
чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги
камида уч йил бўлган
таянч
олий таълим эканлиги, магистратура эса тегишли
бакалавриат негизидаги
аниқ мутахассислик
бўйича ўқиш давомийлиги камида
бир йил бўлган олий таълим эканлиги аниқ белгилаб қўйилган [2].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ–
5076-
сон
қарори
1-
банднинг иккинчи хатбошисида
келтирилган қоидалар [3] “Таълим
тўғрисида”ги Қонунга бироз номувофиқ келганлигини кузатиш мумкин.
Фикримизча,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни ўзи танлаган
мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларини топшириш қоидасини бекор
қилиш ва умумий тарзда танловда иштирок этиш қоидаси билан боғлиқ
тегишли
ўзгартиш
ва
қўшимчаларни
Ўзбекистон
Республикаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
215
Президентининг 2021
йил 15
апрелдаги ПҚ–
5076-
сон қарорида алоҳида
кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ деб уйлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги
“Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат
жиҳатдан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг
кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 1 декабрдаги 958
-
сон
қарорига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 553
-
сон қарорига
[4]
асосан Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўрта ва ўрта махсус
маълумотга эга бўлган фуқаролар (ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари
битирувчилари) умумий квотанинг
ўн фоизи
бўйича қабул қилинади.
Фикримизча, Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўрта ва
ўрта махсус маълумотга эга бўлган барча фуқароларни (ўрта мактаб ва ўрта махсус
таълим муассасалари битирувчилари) танловда иштирок этишига имкон бериш
керак, танлов доираси қанча кенг ва кўп бўлса, нисбатан сифатли ва кучли бўлган
номзодларни танлаб олиш имконияти ҳам кўпаяди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017
йил 16
августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–
3216-
сон Қарори
6-
банднинг тўққизинчи хатбошиси
қуйидаги таҳрирда баён этилиши тавсия этилади:
Академиянинг бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига ўрта
ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар
(ўрта мактаб ва ўрта махсус
таълим муассасалари битирувчилари)
,
идоравий академик лицейлар, ҳарбий
академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек,
профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича
ёрдамчилари орасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги
“Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан
янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва
сиртқи шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 1 декабрдаги 958
-
сон қарорига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги
533-
сон Қарори
1-
бандининг биринчи хатбошиси
кўйидаги таҳрирда баён этилиши тавсия этилади:
Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўрта ва ўрта махсус
маълумотга эга бўлган фуқаролар (ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим
муассасалари битирувчилари) ҳам қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи шаклларига
номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни
тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 1 декабрдаги 958
-
сон қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг
кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг
1-
банднинг иккинчи хатбошисини чиқариш тавсия этилади:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
216
Бунда фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик
лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органларининг
ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, профилактика (катта)
инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари қабул
квотасининг тўқсон фоизи бўйича қабул қилинади.
Бугунги кунда ИИВ Академиясини кундузги ва сиртқи таълим шакли
битирувчиларига бакалавр дипломи берилади, бу эса келгусида илмий
-
педагогик
фаолият билан шуғулланиш ниятида бўлган битирувчилар, магистр даражасига
эга бўлмаганликлари сабабли, ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг
шаҳодатланган
профессор
-
ўқитувчилари
лавозимларига
тайинланиш
имкониятига эга бўлмайди ва бир вақтнинг ўзида магистратурага кириш, олий
таълимдан кейинги таълим факультетига илмий
-
тадқиқот иши билан
шуғулланиш имкониятидан ҳам маҳрум бўлади.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни билан
белгиланган Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг ягона ва
узлуксизлигига зид бўлади ва келгусида ички ишлар органларида олий малакали
илмий ва илмий
-
педагог кадрлар тайёрлашнинг узлуксизлигига салбий таъсир
кўрсатади.
Шу боис ички ишлар органларида юриспруденция бакалавриати негизидаги
юриспруденция мутахассислиги бўйича ўқиш давомийлиги камида бир йил
бўлган,
олий малакали илмий ва илмий
-
педагог кадрлар тайёрлашга
мўлжалланган магистратура
очиш жуда ўринлидир.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни
тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ–
5076-
сон Қарорининг 1
-
банднинг учинчи хатбошисига кўйидаги
мазмундаги ўзгартириш ва қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ:
Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш ички ишлар
органларининг
олий малакали илмий ва илмий
-
педагог кадрлар ҳамда
раҳбар
кадрларини тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги “ташкилий
-
тактик бошқарув” ва биринчи даражадаги “ташкилий
-
стратегик бошқарув”
йўналишларида ташкил этилади.
Академиянинг
раҳбар
кадрларни
тайёрлашга
мўлжалланган
магистратуранинг номини аввалги номига яъни “Раҳбар кадрларни тайёрлаш
факультети” деб ўзгартириш мантиқан тўғри бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги
958-
сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни
танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низомларига ва Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 5 мартдаги “
Ички
ишлар
органларида
хизматга
номзодларни
танлаб
олиш
тадбирларини
ташкил
этиш
ва
ўтказиш
тартиби
тўғрисидаги
йўриқномани
тасдиқлаш
ҳақида”ги
52-
сон
буйруғи
[5]
билан
“Ички ишлар органларида хизматга номзодларни
танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Йўриқномага
ишга
ва
ўқишга қабул билан боғлиқ имтиҳон жараёнини очиқ ва
шаффоф тарзда
Интернет тармоғида реал вақт режимида трансляция қилиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
217
имкониятини яратиш билан бирга, номзодларнинг ота
-
оналари ва яқинларидан
ҳар бир вилоятлар кесимида сони чегараланган ҳолда
вакилларнинг
иштирокини таъминлаш билан боғлиқ тегишли қоидани киритиш мақсадга
мувофиқ.
Шунингдек, ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаш ва жой
-
жойига қўйиш ҳамда кадрлар барқарорлигини таъминлаш борасида қуйидагилар
таклиф этилади:
1.
Ички ишлар органларига хизматга муносиб номзодларни айнан қандай
(контингент) муҳитдаги жамоалар орасидан излаб топиш ва излаш усулларини
аниқлаб олиш;
2.
Номзодларни мактабгача таълим, ўрта мактабдан бошлаб танлаб
борилиши, уларнинг ота
-
оналари билан келишиб, тегишли мутахассислар
ёрдамида тизимли ва тартибли ҳамда уларни юксак ватанпарварлик руҳида
тарбиялаган холда мақсадли тадбирларни амалга ошириш;
3.
“Ички ишлар органларида хизматга муносиб номзодларни дастлаб
мактабгача таълим ва ўрта мактаблардан ҳамда олий таълим муассасалари,
тегишли меҳнат жамоаларидан танлаш ва улар билан тизимли чора
-
тадбирларни
амалга ошириб бориш тартиби тўғрисидаги”
Йўриқнома
лойиҳасини
ишлаб
чиқиш;
4.
Кадрларни қуролли кучларда ижобий тавсифланиб, хизмат олиб борган ва
қуролли
кучлар захирасига бўшатилган номзодлар орасидан танлаш тизимини
самарали йўлга қўйиш;
5.
Ички ишлар органларидан ўз хоҳишига кўра ёки салбий бўлмаган
ҳолатлар
билан хизматдан бўшатилган, лекин профессионал ва шахсий
фазилатларга эга бўлган собиқ ходимларнинг номзодини ҳам ўрганиш ва номзод
тегишли мезон талабларига жавоб берганда хизматга қабул қилиш (штатлар
қисқартирилганлиги
туфайли ва ҳ.к.);
6.
Ички ишлар органларининг юқори бўғиндаги раҳбарлари томонидан
Ўзбекистон Республикасининг 2016
йил 16
сентябрдаги “Ички ишлар органлари
тўғрисида” Қонунинг 6
-
боб, 30
-
моддасида белгиланган “Ички ишлар органлари
ходимлари иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин
эмас” деган қоидага қатъий риоя этилишини таъминлаш;
7.
Ички ишлар органларининг юқори, ўрта ва қуй бўғиндаги раҳбарлари
томонидан ходимлар ўртасида хизмат вазифаларини тенг тақсимлаш, уларнинг
хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга асоссиз жалб этмаслик;
8.
Ички ишлар органларининг юқори, ўрта ва қуйи бўғиндаги раҳбарлар
ходимларни хизмат вазифаларини қай даражада бажарганлигига ва хизматда
эришган ютуқларига қараб, уларни рағбатлантириш ёки жазолашга доир аниқ
мезонларни қайта кўриб чиқиш ва бу борада самарадорлигини оширишга доир
тегишли чора
-
тадбирларни ишлаб чиқиш;
9.
Ички ишлар органлари ходимларининг мавқеини (имидж) ошириш ва
ижтимоий ҳимоясини амалда янада кафолатини кучайтиришга доир аниқ тегишли
чора
-
тадбирларни ишлаб чиқиш;
10.
Ҳар бир соҳавий хизматларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб
ва соҳавий хизматларнинг бир
-
биридан катта фарқ бўлмаган ҳолда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
218
ходимларининг ойлик маошларини қайта кўриб чиқиш зарурати борлиги таклиф
этилди;
11.
Ички ишлар органларига хизматга кирган ходимларни (иш ўрганиб,
мослашиб кетиш учун камида 1 йил талаб этилади) дастлаб ўзлари истиқомат
қилиб турган ҳудудда ёки қўшни (олис бўлмаган) ҳудудда хизматни ўташи
лозимлиги асослантирилди;
12.
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган айрим ходимлар салбий
ҳолатларга кўра тизимдан бўшатилганда уларнинг ўрта ва юқори бўғиндаги
раҳбарларини интизомий жазолаш масаласини қайта кўриб чиқиш кераклиги
таклиф этилди;
13.
Ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир жиноят учун ходимларни асоссиз
интизомий жазоланишини олдини олиш учун эътиборга олиниши лозим бўлган
ҳолатлар таклиф этилди;
14.
Раҳбар кадрлар захирасини жойларда рўйхатини шакллантириб
боришнинг аниқ мезонлари ва улар билан тизимли ишлашга доир таклифлар
ишлаб чиқилди;
15. Раҳбар кадрларни ротация қилишда хизмат фаолиятининг хусусиятидан
келиб чиқиб ҳал этилиши кераклиги таклиф этилди;
ИИВ Академиясини ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар.
1)
Академия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни кадрлар билан
таъминлайдиган
маскан
эканлигини
эътиборга
олиб,
Академия
битирувчиларининг айнан фуқаролар билан ишлаш қобилиятини
юксалтиришга
қаратилган ички тартиб ўрнатилиши мақсадида ҳарбий қисмларга доир штаб
тузилмаси унинг таркибидан чиқарилиши;
2)
курсантларни Академия ҳудудида мажбурий ушлаб туриш ва яшаш,
шунингдек Академия ошхонасида мажбурий овқатланиш қоидалардан воз кечиб,
ўрнига давлат бюджетидан курсантларни овқатига ва кийим кечагига ва бошқа
зарурий таъминотига ажратиладиган маблағларни уларнинг стипендиясига
қўшиб, Академия ётоқхоналарида яшаш ва хусусийлаштирилган ошхонасида
овқатланиш ихтиёрийлик асосида амалга оширилишини жорий этиш;
3)
ўқув жараёнини таъминлайдиган офицерлар корпусини кескин
қисқартириб, ўрнига амалий тажрибага эга бўлган курсантлар ҳисобидан ўқув
жараёнида тартибни сақлашга кўмак берадиган корпусни шакллантириш;
4)
курсантларни Академия ҳудудида тозаликни сақлашга жалб этиш
амалиётига барҳам бериш мақсадида ободонлаштириш ишларини амалга
оширадиган ёлланма ишчи куч гуруҳини жорий қилиш;
5)
Академия курсантлари сафига қабул қилиш буйруғини имзолашдан аввал
курсантларнинг ота
-
онаси билан махсус шартнома тузиш ва ҳар бир курсантни
ўқитилишига ажратиладиган сарф харажатлар миқдоридаги пул маблағини
Академия ҳисоб рақамига гаров сифатида ўтказиш амалиётини жорий этиш. Ушбу
маблағ индексация қилинган холда тингловчи Академияни муваффақиятли
битиргандан сўнг унга қайтарилиши. Бундай чора курсантни ўқиш жараёнига ва
Академиядаги интизомга жиддий ёндашишига хизмат қилади, чунки
тингловчилар сафидан ўчириладиган ҳолларда ундан уни ўқитишга ажратилган
маблағ гаров пулидан ушланиб қолади. Курсантлар сафига қабул қилинган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
219
абитуриентларнинг ота
-
онасига ушбу мақсадда банкдан кредит расмийлаштириш
имкониятини яратиш.
Ўқув жараёнини жадаллаштиришга қаратилган чоралар:
1)
курсантларда мантиқий фикрлаш, кузатиш ва хулоса қилиш қобилиятини
юксалтириш учун уларни ўқитиш тартибини тубдан ўзгартириш, яъни ўқув
гуруҳлари имкон даражада ихчамлаштирилиб, уларга ўтиладиган дарс турлари
интерактив ва ўйин услубларида ўтилишини таъминлаш, унда монолог эмас,
диалог услуби устуворлигига эътибор қаратилиб, ўқитувчи модератор сифатида
ўқув жараёнида иштирок этиб, курсантларни мустақил ва масъуллигини ошириш
чораларини кўриши билан боғлиқ методларни кўпроқ қўлланилишига урғу бериш
лозим. Бу эса курсантларнинг дарсдаги фаоллигини оширади. Маърузаларни бир
неча гуруҳни қўшиб эмас, балки ҳар бир ихчамлаштирилган гуруҳга алоҳида
ўтилиши кейинги дарс турларини самарали ўтилишига замин яратади;
2)
дарслардан кейин Академия ҳудудида мажбурий ушлаб туриш
амалиётидан воз кечиш курсантларни эртанги дарсларга тайёргарлик кўриш
жараёнини Академиядан бошқа ахборот
-
ресурс марказларидан фойдаланиш
орқали жадаллаштиради;
3)
курсантларни профессионал кўникмаларини ошириш мақсадида
практикум дарси миқёсида уларни 2
-
курсдан бошлаб йўналиши бўйича ички
ишлар орган ходимларига бириктириб, дарслардан кейинги амалиёт ўташини
ташкил этилиши ва мунтазам равишда амалиёт натижалари бўйича курсантлар
томонидан юритиладиган кундалик дафтари асосида оғзаки синовлар ўтказилиши
битирувчиларни битирув олди амалиётига эҳтиёж қолдирмайди;
4)
замон талабларидан келиб чиқиб, 2
-
ўқув курси иқтидорли курсантлари
таркибидан ахборот технологиялари соҳасидаги ва молиявий жиноятларни тергов
қилиш
ўқув гуруҳини ташкил этиш ва уларга дарс бериш жараёнига шартнома
асосида компьютер технологияси, молия ва банк соҳасидаги мутахассисларни
жалб этиш;
5)
шартнома асосида ўқув жараёнига махсус курсларни ўқитишга бошқа соҳа
мутахассисларини (жумладан, прокуратура, адвокатура, адлия, ички ишлар
вазирлиги ходимларини, шунингдек республика юридик таълим муассасалари
олимларини) ҳамда хорижий мамлакатлар олимларини таклиф этиш амалиётини
мунтазам равишда қўлланиши;
6)
курсантларнинг билим даражасини баҳолаш мезонларини ва янги
тартибини ишлаб чиқилиши, хусусан таълим жараёни асосий ва факультатив
предметлардан иборат бўлиб мутахассислиги бўйича ўқув предметлари
ўқитилиши борасида ҳар бир блок бўйича мавзулар ўтилиши билан оғзаки ёки
ёзма имтиҳон амалга оширилиши. Ўқув мавсумида курсант ҳар бир
мутахассислиги фани бўйича бир неча имтиҳондан ўтиши ва имтиҳонлардан
муваффақиятли ўтган курсант кейинги курсда ўқиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Имтиҳонни топшира олмаган курсант ўқув йил давомида қайтадан ўтолмаган
имтиҳонни топшириш имконига эга бўлиши, салбий натижа қайд этилган
тақдирда, у курсантлар сафидан ўчирилиши керак. Мутахассислигига доир
бўлмаган факультатив фанларни ўқитиш натижалари бўйича оғзаки синовлар
назарда тутилиши ва синовдан ўта олмаган курсант Академияда ўқиш жараёнида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
220
қайтадан
синовдан ўтиш имконига эга бўлади, шунда хам синовни топшира
олмаган тингловчи якуний давлат имтиҳонига киритилмайди;
7)
курсантларни профессионал ва коммуникатив қобилиятини юксалтириш
мақсадида ўқув дастурига асосий қилиб судга оид психиатрия, судга оид
статистика, судга оид бухгалтерия, судга оид социология фанларини киритилиши
ва уларни ўқитилишига мазкур соҳа мутахассисларни жалб этилиши, ёрдамчи
предметлар сифатида мусиқа ва раққосликни ўргатилиши (бу курсантларда пайдо
бўлиши мумкин бўлган агрессив ҳаракатларига барҳам бериб, уларда
инсонпарварлик хусусиятларини кучайтиради);
8)
курсантларни ўқитиш жараёнига қўйиладиган замонавий талаблардан
келиб чиқиб махсус комиссия ёрдамида Академия ўқитувчиларини улар ўтказган
очиқ дарслар натижалари бўйича аттестация орқали ишда қолдириш ёки
қолдирмаслик
масаласини кўриб чиқилиши ва бўшаб қолган ўринларни вақтинча
ёки доимий фаолият юритиш учун шартнома асосида ёлланган профессор
-
ўқитувчилар ва бошқа соҳа мутахассислари ҳисобидан тўлдирилиши керак.
Илмий
тадқиқотларни
амалга
ошириш
механизмини
такомиллаштиришга қаратилган чоралар:
1)
Академиянинг ҳар бир вилоят ИИБларда шу ҳудуднинг ҳуқуқ соҳаси ёки
унга яқин ўқув муассасанинг олимлари ҳамкорлигида ташкил этиладиган ва
шартнома асосида фаолият юритадиган илмий таянч базаларини яратиш. Бу
нафақат ИИБ раҳбариятига мунтазам равишда криминоген вазиятни таҳлил
қилиш
ва керакли тавсиялар ишлаб чиқишга, шунингдек Академия докторантлари
ва мустақил тадқиқотчиларига (ўқув жараёнидан бўш вақтида) олиб бораётган
тадқиқотларининг амалийлигини таъминлашга ва Академияни бюджетдан
ташқари жамғармасини тўлдиришга хизмат қилади;
2)
Академия илмий салоҳиятини юксалиши учун бошқа юридик соҳа билан
боғлик муассасаларга консультатив ёрдам, эксперт хулосалар тайёрлаш, қонун ёки
ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртма
олиш юзасидан улар билан тегишли шартномалар тузиш;
3)
докторантура ўзгарувчан таркибини шакллантиришда иқтидорли, яъни
рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган, таҳлил қилиш қобилиятига эга, ўз
фикрини тўлиқ ёзма равишда баён эта оладиган абитуриентлар билан шартнома
тузиб, уларни имтиёзли равишда Академияга, ўқиш тугалланиши билан махсус
дастур асосида докторантурага қабул қилиш (магистратура босқичидан кейин);
4)
Академияда мавжуд ихтисосликларга мос келадиган мавзулар банкини
шакллантирилиши ва ундан унумли фойдаланилиши докторантура ва мустақил
тадқиқотчиларни тадқиқотларини аниқ йўналтирилишига имкон яратади;
5)
Академия олимларини чет эл ўқув муассасаларида ёки халқаро
ташкилотларда маърузалар билан иштирок этишлари ва Ўзбекистон
қонунчилигига
доир маърузалар курсини ўқиш, тадқиқотчилар ҳамда олимларга
илмий конференцияларда иштирок этиб, ўзини тадқиқот натижалари билан
таништириш имконини яратиш;
6)
Ўзбекистонни бошқа мамлакатлардаги ва Ўзбекистондаги элчихоналар
ёрдамида хорижда чоп этиладиган нуфузли нашрлардан Ўзбекистон
қонунчилигига
оид мақолалар ва интервьюлар тайёрлашга буюртмаларини олиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
221
ва Академия олимларининг монографияларини таржима қилиб, чет эллик
нашриётчилар орқали чоп эттиришни йўлга қўйиш.
Профессор И.
Эргашев ва Ф.
Эргашевларнинг ўз тадқиқотларида кадрлар
мавзусини чуқур тадқиқ этган. Улар раҳбар кадрларга қўйилган янги талабларни
қуйидагича
кўрсатади: 1) ўз вазифасини чуқур англаб етиш; 2) иш юритишни
уддалай олиш; 3) кадр ва раҳбар сифатида ишни олиб бориш билан боғлиқ
жиҳатларга мустақиллик талаблари асосида ёндашиш [6].
Раҳбар кадрларни тайёрлаш фаолиятини такомиллаштиришга
қаратилган
таклифлар:
ИИВ Академиясида тайёрланадиган раҳбар кадрларда замон талабидан
келиб чиқиб фаолиятида юзага келадиган жараёнларни бошқариш, яъни
“Менежмент” сифатларини шакллантириш ва юксалтириш, уларда ижтимоий
вазиятларни кузатиш (мониторинг), танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш,
самарали ечимларни топишга оид кўникмаларни ҳосил этиш борасида амалдаги
ўқув ва ўқитиш тизимига қуйидаги кардинал ўзгартишларни киритиш мақсадга
мувофиқ:
Биринчидан
–
кундузги таълимдан фарқли ўлароқ назарда тутилган
фанларни мавзуларига қараб тавсифлаш, аниқроғи: назарий; назарий ва амалий;
амалий (практикум) машғулотлар орқали ўқитиладиган фанлар;
Иккинчидан
–
келгуси ўқув йилидан бошлаб чет элдаги полиция бошқарув
Академияларининг тажрибасини ўрганган холда факультетда ўқитиладиган
фанларни янгитдан кўриб чиқиш ва кундузги таълим билан такрорланадиган
ҳамда
раҳбарлик психологиясини ва қобилиятини оширишга хизмат қилмайдиган
фанлардан воз кечиб, тингловчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини, шунингдек
профессионал жиҳатларини кучайтирадиган асосий ва факультатив предметлар
сони ва улардаги мавзулар ҳажмини белгилаш;
Учинчидан
–
факультетда машғулотларни ўтишга қисман ИИВ Академияси
профессор
-
ўқитувчилар таркибини, зарурий қисмини эса шартнома асосида жалб
этиладиган бошқа олий ўқув
-
муассасалари профессор
-
ўқитувчилари, ижтимоий
тармоқларда фаолият юритаётган шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идораларнинг фаолият юритаётган ва нафақадаги ходимлари ёрдамида ташкил
этиш;
Тўртинчидан
–
факультетда ўқитиш тизимини икки мустақил босқичга
бўлиш: 1) кунлик машғулотлар –
факультет биносида (аудитория машғулотларни
соат юкламасини оптималлаштирган холда) ва 2) кунлик стажировка –
Тошкент
шаҳар ИИББнинг соҳавий хизмат бўлимларида ва туман ички ишлар бўлимларида
(стажировка ўтишга доир Низом ва Академия ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ билан
шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш) ўташ, амалга оширилган амалиёт юзасидан
кундалик тутиш ва стажировка натижаси бўйича ойлик синовлар топшириш;
Бешинчидан
–
амалий машғулотлар –
практикум услубида ўтиладиган
дарслар учун факультет биносида замонавий компьютерлар ва махсус мосламалар
билан жиҳозланган ситуацион кабинетни очиш;
Олтинчидан
–
тингловчиларга машғулотлар фақат диалогга асосланган
ноодатий, эркин муҳитни яратишни назарда тутадиган интерактив яъни, ақлий
ҳужум, дебат, ролли ўйин, комбинация ва бошқа услубда ўтилишини таъминлаш.
Шу боис дарс машғулотларини ўтишга юксак касбий маҳоратга, бой ҳаётий ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
222
бошқарув тажрибасига, чуқур таҳлил қилиш қобилиятига эга мутахассисларни
жалб қилиш;
Еттинчидан
–
факультатив дарслар тариқасида тингловчиларни оммавий
ахборот ва ижтимоий палата вакиллари билан мулоқот қилиш, халқ қабулхонаси,
адвокат ва бошқа халқаро ва миллий ҳимоя, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идора ходимлари билан ошкоралик даврида самарали фаолият юритиш
мавзусидаги машғулотларни суҳбатлар тарзида ўтказиш;
Саккизинчидан
–
тингловчиларнинг ўзлаштириш даражасини доимий
равишда кузатиб бориш ва юзага келаётган ҳамда ечимга муҳтож бўлган
муаммоларни аниқлаш мақсадида ҳар ойнинг декадасида факультет раҳбарияти
тингловчилар билан учрашув ўтказиб туриш амалиётини жорий этиш;
Тўққизинчидан
–
ИИВ Академияси раҳбар кадрларни тайёрлайдиган
магистратуранинг
мақоми
ва
обрўсини
ошириш
мақсадида
нафақат
тингловчиларга факультетда жорий этилган режим ва уларга бўлган муносабатни
ўзгартириш, балки келажакда факультет битирувчиларининг фақат юқори
лавозимларга тайинланишини таъминлаш, магистратурага киришда рақобат
муҳитини яратиш, жойлардаги ИИБ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош
бошқармаси ва Ўз хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан магистратурага
талабгорлар рўйхатини шакллантиришнинг тўғри ташкил этилишини таъминлаш,
шунингдек мазкур хизмат ходимларининг бу борадаги масъулиятини оширишини
белгилайдиган Ички ишлар вазирининг буйруғи лойиҳасини тайёрлаш.
Ушбу таклиф ва тавсияларнинг жорий этилиши келгусида ички ишлар
органларида кадрлар сиёсати билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишига ва
соҳа ривожига маълум даражада бўлса
-
да ҳисса қўшади деган фикрдамиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2023 йил 20 январда “Ички
ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан
янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ–
10-
сон Қарори // URL: https://lex.uz/uz/docs/
-6364837
(Мурожаат этилган сана: 10.03.2023)
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. 2020
йил
23 сентябрь ЎРҚ
–
637-
сон. // URL: https://lex.uz/docs/5013007 (Мурожаат этилган
сана:01.03.2023)
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 15 апрелда “Ички
ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан
янги тизимини жорий этиш бўйича чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 5076
-
сон қарори
//
URL: https://lex.uz/docs/5377619 (Мурожаат этилган сана:01.03.2023).
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим
шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 1
декабрдаги 958
-
сон қарорига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 553
-
сон қарори
// URL:
https://lex.uz/ru/docs/6210806 (Мурожаат этилган сана:01.03.2023).
5.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 9 мартдаги
“Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2023) / ISSN 2181-1415
223
ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги
52-
сон буйруғи // URL: https://lex.uz/docs/5900756
(Мурожаат этилган сана:
24.03.2023).
6.
М.У.Атамуратов. Ўзбекистонда раҳбар ва бошқарув кадрлар тизимининг
модернизациялашиш жараёни. Cиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси –
Т., 2018. 18
-
бет., Рўзметова Д. Раҳбар кадрларнинг ислоҳотлар
жараёнидаги ўрни // Фалсафа ва ҳуқуқ. –
Т.:, 2006.
–
№ 2. –
Б. 45
-
47., Рўзметов Р.
Замонавий раҳбар модели // Жамият ва бошқарув.
–
2007.
–
№ 1. –Б. 30
-32.
