Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Organizational and legal aspects of selection of candidates
and admission to training in educational institutions of
internal affairs bodies
Tulkin JUMANOV
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 April 2024
The article analyzes the essence of personnel policy in
Uzbekistan and its impact on the system of internal affairs
bodies.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp71-78
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
personnel,
personnel policy,
personnel selection,
personnel training,
personnel reserve,
personnel placement.
Ички ишлар органлари таълим муассасаларига
номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилишнинг
ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
кадрлар,
кадрлар сиёсати,
кадрларни танлаш,
кадрларни тайёрлаш,
кадрлар захираси,
кадрларни жой
-
жойига
қўйиш.
Мақолада Ўзбекистонда олиб борилаётган кадрлар
билан боғлиқ сиёсатнинг моҳияти ҳамда ушбу сиёсатнинг
ички ишлар органлари тизимига бўлган таъсири
ёритилган.
1
Doctor of Philosophy in Law (PhD), Deputy Head of the Department for Spiritual and Educational Work and
Personnel, Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
72
Организационно
-
правовые
аспекты
отбора
кандидатов и приема на обучение в образовательные
учреждения органов внутренних дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
персонал,
кадровая политика,
подбор персонала,
подготовка кадров,
кадровый резерв,
расстановка кадров.
В статье анализируется сущность кадровой политики в
Узбекистане и ее воздействие на систему органов
внутренних дел.
Ички ишлар тизимида кадрларни тўғри танлаш, профессионал кадрларни
тайёрлаш ва уларни жой
-
жойига қўйиш, хизмат ўташ фаолиятини тўғри ташкил
этиш соҳа фаолиятининг асосий йўналишларидаги вазифаларнинг
амалга
оширилишини таъминлашда муҳим ҳисобланади. Зеро, ички ишлар тизимида
кадрларнинг тўғри танланиши, профессионал даражада тайёрланиши ва жой
-
жойига қўйилиши, хизмат ўташ фаолиятининг тўғри ташкиллаштирилиши содир
этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг эрта олди олинишига ва жиноятчиликка
қарши курашиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2017 йил 16 августдаги “Ички
ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори
[1]
билан ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича бир қатор
устувор йўналишлар белгилаб олинди. Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб,
ИИВ Академиясига жисмонан соғлом, маънан етук ва интелектуал салоҳиятли
ёшларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш
мақсадида, 2017 йил 1 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг
“Ўзбекистон
Республикаси
Ички
ишлар
вазирлиги
Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва
ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги
қарори қабул қилинди. Ушбу низом талабларига кўра, ИИВ Академиясига ўқишга
қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари
принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилиши белгиланди, яъни:
–
дастлабки танлов;
–
махсус касбий танлов;
–
якка тартибдаги якуний суҳбат.
Ушбу босқичларнинг биридан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар
кейинги босқичга қўйилмаслиги белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички
ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан
янги тизимини жорий этиш бўйича чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ 2021/2022
-
ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлиги Академиясида
кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи
икки босқичли олий таълим тизими жорий этилди
[2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
73
Бундан ташқари, тизим учун кадрлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқиш
мақсадида “узлуксиз ўқув
-
карьера” жараёни ҳам йўлга қўйилди.
Мазкур қарорнинг
1-
банди иккинчи хатбошисида белгиланган
“Академиядаги
таълим тизими кадрларни мақсадли касбий тайёрлашга қаратилади ҳамда
биринчи курсдан бошлаб мутахассислик ва юридик фанларни ўқитиш, жанговар ва
жисмоний жиҳатдан тайёрлаш чуқурлаштирилган ҳолда амалга оширилади” деган
қоидадан келиб чиқиб, бугунги кунда номзодлар Академиянинг кундузги таълим
шаклига, яъни бакалавриат босқичига ўзлари танлаган мутахассислик
йўналишлари бўйича ўқишга топшириши, танлов ҳам номзод танланган
мутахассислик йўналиши доирасида ўтказилиши йўлга қўйилди.
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 11
-
моддасида
[
2] эса олий таълим
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича
юқори малакали кадрлар тайёрланиши, олий таълим икки босқичга –
бакалавриат
ва магистратура босқичига эга эканлиги, бакалавриат олий таълим
йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар
берадиган, ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган
таянч
олий таълим эканлиги,
магистратура эса тегишли бакалавриат негизидаги
аниқ мутахассислик
бўйича
ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълим эканлиги аниқ белгилаб
қўйилган.
Юқоридаги
таҳлилдан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ–
5076-
сон қарорининг
1-
банднинг
иккинчи хатбошисида
[3]
келтирилган қоидалар “Таълим тўғрисида”ги Қонунга
бироз бўлса
-
да, номувофиқ келганлигини кузатишимиз мумкин.
Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
15
апрелдаги ПҚ
-5076-
сон қарорига
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар
вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни ўзи
танлаган мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларини топшириш
қоидасини бекор қилиш ва умумий тарзда танловда иштирок этиш
қоидасини
киритиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички
ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг
6-
банди саккизинчи хатбошисида “Академиянинг бакалавриат дастури бўйича
кундузги таълим шаклига қабул квотасининг 90
фоизи бўйича қабул фақат
идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички
ишлар
органлари
ходимлари,
шунингдек,
профилактика
(катта)
инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан
амалга оширилади”
[
1] деб белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2022
йил
28
сентябрдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни
тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва
ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”
2017 йил 1 декабрдаги 958
-
сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги 553
-
сон Қарорига асосан:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
74
–
Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўрта ва ўрта махсус
маълумотга эга бўлган фуқаролар (ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим
муассасалари битирувчилари) умумий квотанинг ўн фоизи бўйича қабул
қилиниши белгиланди
[4].
Фикримизча, юқоридаги киритилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалардан
келиб чиқиб, Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўрта ва ўрта
махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар (ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим
муассасалари битирувчилари) умумий квотанинг бор
-
йўғи ўн фоизи бўйича қабул
қилинишининг белгиланиши бироз баҳсли. Чункибиринчидан, белгиланган
маълум бир миқдордаги чегара ўқиш истагида бўлган барча ўрта ва ўрта махсус
маълумотга эга бўлган фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқларини қайсидир
маънода чеклашга сабаб бўлади, иккинчидан, танлов доираси қанча кенг ва кўп
бўлса, нисбатан сифатли ва кучли бўлган номзодларни танлаб олиш имконияти
ҳам
кўпаяди. Шу сабабли ҳам
қабул
квоталари бўйича бундай чекловлар олиб
ташланиши лозим
деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ,
олий таълим икки босқичга –
бакалавриат ва магистратура босқичига эга бўлиб,
магистратура тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик бўйича ўқиш
давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги
ПҚ–
5076-
сон қарорига асосан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар
вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва
магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий
этилди. Мазкур қарор билан Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш
ички ишлар органларининг раҳбар кадрларини тайёрлашга қаратилиши ҳамда
иккинчи даражадаги “ташкилий
-
тактик бошқарув” ва биринчи даражадаги
“ташкилий
-
стратегик бошқарув” йўналишларида ташкил этилиши белгиланди.
Ташкилий
-
стратегик бошқарув йўналиши бўйича ўқиш истагидаги
номзодлардан ички ишлар органларида камида 3 (уч) йиллик амалий иш стажига,
Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг шаҳодатланган профессор
-
ўқитувчиларидан (
ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг юриспруденция
йўналиши бўйича шаҳодатланган профессор
-
ўқитувчи лавозимларига фақатгина
тегишли йўналиш бўйича магистр даражасига
эга фуқаролар қабул қилинади
)
камида юриспруденция йўналиши бўйича 1 йиллик педагогик иш стажига эга
бўлиш талаб этилади.
2021
–2022 ўқув йилидан бошлаб ИИВ Академиясини кундузги ва сиртқи
таълим шакли битирувчиларига бакалавр дипломи берилади, бу эса келгусида
илмий
-
педагогик фаолият билан шуғулланиш ниятида бўлган битирувчилар,
магистр даражасига эга бўлмаганликлари сабабли, Ички ишлар вазирлиги таълим
муассасаларининг
шаҳодатланганпрофессор
-
ўқитувчилари
лавозимларига
тайинланиш имкониятига эга бўлмайди ва бир вақтнинг ўзида магистратурага
кириш имкониятидан ҳам маҳрум бўлишади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 304
-
сон қарорига кўра
[
5], олий таълимдан кейинги
таълим факультети таянч докторантура ва мустақил изланувчилигига фақат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
75
тегишли йўналиш бўйича магистр даражасига эга бўлганлар қабул қилиниши
белгиланган. Бу эса Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни
[
2] билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг ягона ва
узлуксизлигига зид келади ва келгусида ички ишлар органларида олий малакали
илмий ва илмий
-
педагог кадрлар тайёрлашнинг узлуксизлигига салбий таъсир
кўрсатади.
Юқорида келтирилган ички ишлар органларининг таълим тизимидаги
бўшлиқни бартараф этиш мақсадида Ички ишлар органларида юриспруденция
бакалавриат негизидаги юриспруденция мутахассислиги бўйича ўқиш
давомийлиги камида бир йил бўлган,
олий малакали илмий ва илмий
-
педагог
кадрлар тайёрлашга мўлжалланган магистратура
очиш мақсадга мувофиқ деб
ўйлаймиз.
Фиримизча, Академиянинг раҳбар кадрларни тайёрлашга мўлжалланган
магистратурасининг номини аввалги номига, яъни “Раҳбар кадрларни тайёрлаш
факультети” деб ўзгартириш ва тегишли норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам буни
кўрсатиб ўтиш мантиқан тўғри бўлади.
Қолаверса
,
“Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 7
-
моддасида таълим турлари
сифатида олий таълим (бакалавр ва магистратура), олий таълимдан кейинги
таълим (таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчи) ва кадрларни
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (шу жумладан ушбу турга
раҳбар кадрлар ҳам киради) белгиланган.
Фикримизча,
Ўзбекистон
Республикаси
Ички
ишлар
вазирлиги
Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва
ўқишга қабул қилиш тартиби билан боғлиқ механизм яхши йўлга қўйилган, лекин
ушбу механизмни янада такомиллаштиришга зарурати ҳам мавжуд.
Бизнингча, ИИВ Академиясининг
кундузги ва сиртқи таълим шаклларига
номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилишда имкон қадар инсон
аралашувини (омилини) камайтириш, очиқлик ва шаффофлик тамоилини
имкон даражасида таъминлаш зарур
. Акс ҳолда, холислик йўқолиб, номзодларда
норозилик кайфияти келиб чиқишига сабаб бўлади, оқибатда келажакда ишлаб
чиқаришга (амалиётга) нолойиқ бўлган кадрлар билан таъминлашга тўғри
келади. Чунки, ўқишга қўш тирноқ ичидаги тасодифий кириб колган номзодни
ўқитиш билан чегераланиб қолинади.
Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим
шаклига номзодларни танлашда ёзма иш ўтказиш, умумжисмоний тайёргарлик
даражасини баҳолаш, чет тилларини ўзлаштирганликни баҳолаш, кимё ва физика
фанларини ўзлаштирганликни баҳолаш, математика фанини ўзлаштирганлик
даражасини баҳолаш, якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикалари,
сиртқи таълим шаклига номзодларни танлашда ягона кўп балли имтиҳон тизими
бўйича чет тилидан имтиҳонни баҳолаш мезонлари ва
якка тартибдаги якуний
суҳбат ўтказиш методикасидан фойдаланилади.
Ушбу танловнинг айрим босқичларини ўтказишда тўғридан
-
тўғри инсон
омили (аралашуви) юқори. Номзодларни ўқишга қабул қилиш жараёнлари
холисона тарзда ўтказилганлигини номзодларни курсант сифатида ўқишга қабул
қилингандан
сўнг дастлабки кишки сессия натижаларига қараб ҳам баҳоласа
бўлади. Иккинчидан, курсантларни ўқишни битириб, жамловчи органларига
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
76
юборилганидан кейин амалий фаолияти натижаларига қараб ҳам хулоса қилиш
мумкин. Афсуски, иккала ҳолатдаги хулосалар ҳар доим ҳам ижобий бўлавермайди,
халқимиз “гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек мана шундай нолойиқ
кадрлар ҳам борлиги ачинарлидир.
Бизнингча, фуқароларга Академияда ўтказилаётган қабул билан боғлиқ
имтиҳон жараёнини очиқ ва шаффоф тарзда
Интернет тармоғида реал вақт
режимида
трансляция
қилиш
имкониятини
яратиш
билан
бирга,
номзодларнинг ота
-
оналари ва яқинларидан ҳар бир вилоятлар кесимида сони
чегараланган ҳолда
вакилларнинг иштирокини таъминлаш
ҳам мақсадга
мувофиқ. Ёки бундан ҳам оптимал вариант номзодларни танлаш босқичларидан
фақат дастлабки танловни жойлардаги жамловчи органлар ихтиёрига бериб
(чунки жамловчи органлар қандай номзод юборишса, шундай номзодлар ишлашга
қайтиб боради), қолган танловларни бекор қилган ҳолда тегишли фанлардан
фақат тест шаклида катта очиқ майдонларда имтиҳон ўтказишни Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази зиммасига
юклаш ўринли деб ҳисоблаймиз. Айнан шу йўл билан номзодларни ўқишга қабул
қилишнинг янада очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади деб ўйлаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли олий ўқув
муасассасида иккита асосий субъект, яъни курсант (тингловчи) ва профессор
-
ўқитувчилар таркиби ташкил этади. Ўқишга муносиб номзодларни танлаб олиш
биринчи масала бўлса, уларни ички ишлар органлари амалий фаолиятига сифатли
ўқитиб тайёрлаш эса иккинчи ва асосий масала ҳисобланади
[6].
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Академияда ўқитишнинг модуль тизими
жорий этилди. Ўқув режаси юкламаси (соатлари) Академияда ўқитиладиган 7 та
мутахассислик йўналиши хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, жами 5 та модулга
тақсимланди. Ҳар бир модул ўз ичига 18 ҳафтани қамраб олди. Бугунги кунда ўқув
юкламаси тақсимотида, курсантларни 1
-
курсдан бошлаб мутахассислик ва юридик
фанларни чуқурлаштирган ҳолда ўқитишга эътибор қаратилиб, жами ўқув
юкламасининг 84 фоизини умумкасбий ва мутахассислик фанлари, 16 фоизини
табиий ва гуманитар фанлар ташкил қилмоқда.
Шу билан бирга, ўқув жараёни жадвалига мувофиқ, таълим жараёни
Академия базасида 3 ҳафта назарий таълим ҳамда амалиёт органларида 1 ҳафта
базавий амалий машғулот тарзда ташкил этилди. Кундузги таълимнинг 3
йиллик
бакалавриат шаклида ўқиш даври 152 ҳафтадан иборат бўлиб, шундан назарий ва
амалий таълим учун ажратилган 114 ҳафтанинг 66 ҳафтаси назарий таълим,
48 ҳафтаси базавий амалиёт ва малакавий амалиёт учун режалаштирилди
[7].
Фикримизча, Академияда модуль ўқитиш тизимига ўтилиши бироз
мантиқсиз деб ҳисоблаймиз. Чунки биринчидан, модул ўқитиш тизимига ўтиш
масаласи, аввало олий таълим муассасасининг хусусиятидан келиб чиқиб ҳал
этилиши керак, масалан Тиббиёт академиясида одамнинг ички аъзоларидан
бевосита бир
-
бирига боғлиқ бўлган ўпка, жигар, буйрак ва юрак функциялари
битта блокда, яъни модулда, қулоқ, бурун ва томоқ функциялари иккинчи блокда
ўқитилади ва ҳ.к.. Битта блок тугамасдан туриб, иккинчи блокдаги фанларга
ўтилмайди. Иккинчидан, Академияда 7 та мутахассислик йўналиши бўйича
ўқитиладиган мутахассислик, юридик, табиий ва гуманитар фанларни модулли
тарзда битта блокка бирлаштириб ўқитиб бўлмайди, чунки ушбу фанларни бир
-
бирига боғлаш мантиқсиздир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
77
Шунингдек, аудитория ўқув машғулотлари ҳисобидан базавий амалиётни
ҳам ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас. Масалан, курсант дастлабки тергов
фанидан 10
-
мавзу, яъни юзлаштириш тергов ҳаракатини назарий жиҳатдан
ўзлаштирди ва базавий амалиётга амалий томондан мустаҳкамлаш учун борди,
лекин кун давомида курсант бириктирилган терговчида бундай турдаги тергов
ҳаракати ўтказилмади. Лекин терговчи томонидан кун давомида бошқа тергов
ҳаракатлари ўтказилди. Иккинчидан, курсантлар базавий амалиётга борганда
улар маърифат хонада беҳудага вақтларини ўтказишга ёки мавзудан ташқари ёхуд
мавзу доирасида айнан Академияда назарий томондан қандай маълумот олган
бўлса, амалиёт ходимларидан такроран яна шу маълумотни олишмоқда.
Қолаверса, тажрибали амалиёт ходимларининг базавий амалиётда кун давомида
гуруҳларга машғулот ўтиши уларнинг нормал иш фаолиятини бироз бўлса
-
да,
издан чиқаришига ҳам сабаб бўлмоқда.
Фикримизча,
битирув олди иш ўрганиш амалиётининг ўзи ёки 2
-
ўқув
курсидан бошлаб тушликкача курсантларни ўқитиб, тушликдан сўнг уларни
Тошкент шахар туман ИИБларга амалиёт ўташ учун мустақил юбориш ва
якка тартибда мутахассис йўналишларидан келиб чиқиб, тажрибали ходимга
бириктириш
мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки курсант мустақил тарзда
ҳаракатланиб ўзи амалиёт органига борса, ўша жойдаги муҳитни, вазиятни ўз кўзи
билан кўриб, кузатиб ва тегишли хулоса қилиш кўникмасига эга бўлса, ўқишни
битиргандан сўнг келгуси амалий фаолиятида фуқаролар билан хизмат юзасидан
киришиб кетишга ва зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда қийналмайди.
Бунда курсант ҳар ой якунида амалиётда олган амалий билими юзасидан
мутахассислик йўналиши бўйича тузилган комиссияга ҳисобот бериб бориши
талаб этилади. Амалиётда шахсий жавобгарликни зиммасига ололмаган,
интизомни бузган, беҳудага вақтни сарфлаб, хеч қандай амалий билимга эга
бўлмаган курсантларга нисбатан тегишли интизомий жазоларни ҳам қўллаб
бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги
“Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
3216-
сон қарори.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 2020 йил
23 сентябрь ЎРҚ–
637-
сон.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелда “Ички
ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан
янги тизимини жорий этиш бўйича чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 5076
-
сон қарори.
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2022
йил
28 сентябрдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни
тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва
ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”
2017 йил 1 декабрдаги 958
-
сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги 553
-
сон қарори.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
78
5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимдан
кейинги
таълим
тизимини
янада
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 304
-
сон қарори.
6.
А.Е.
Маслов. О.А.
Чурсин. Вопросы правового регулирования и организации
профессиональной подготовки кадров органов внутренних дел по месту службы.
Вестник Московского университета МВД России. № 10. 2015. С. 290
-292.
В.И.Михайлов. Актуальные вопросы профессионального отбора на службу в
органы внутренних дел. Е.Н.Мазаник. Российский следователь. № 9. 2014. С.48
-51.
К вопросу о комплектовании кадров органов внутренних дел. Борьба с
преступностью: теория и практика. Тезисы докладов III Международной научно
-
практической коференции. В 2
-
х частях Том. Часть
2. 2015. С. 276
-278.
7.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг таҳлилий маълумотномаси. 2021 йил.
