Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Human dignity and its development in the doctrine of
islamic lawers (Abu Nasr Al-Farabi And Imam Bukhari)
Odil
BURIEV
1
The Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 September 2023
Available online
15 October 2023
This article presents legal guarantees of human rights and
freedoms, personal, political, and economic rights of citizens, the
role of citizens in the life of society, and the conditions created
for them in the Constitution of the Republic of Uzbekistan.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp148-155
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Constitution of the Republic
of Uzbekistan,
legal state,
citizen,
personal and Political Law,
decision,
article,
democracy,
equal rights
Инсон қадри ва унинг ислом ҳуқуқшунослари (Абу Наср
Фаробий
Ва
Имом
Бухорий)
таълимотида
ривожланиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ўзбекистон Республикаси
Конститутсияси,
ҳуқуқий
давлат,
фуқаро,
шахсий ва сиёсий ҳуқуқ,
қарор,
модда,
демократия,
тенг ҳуқуқлилик
Ушбу
мақолада
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг
ҳуқуқий кафолатлари, фуқароларнинг шахсий, сиёсий,
иқтисодий ҳуқуқлари, жамият ҳаётида фуқароларнинг
ўрни, улар учун яратилган шарт
-
шароитлар келтирилиб
ўтилган
1
Independent researcher,
The Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. E-
mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
149
Человеческое достоинство и его развитие в учении
исламских законодательств (Абу Наср Аль
-
Фараби И
Имам Бухари)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Конституция в новой
редакции,
адвокат,
независимость
адвокатской
деятельности,
гарантии,
защита прав,
свобод и законных
интересов лица
В данной статье изложены правовые гарантии прав и
свобод человека, включая личные, политические и
экономические права граждан, а также рассматривается
роль граждан в жизни общества и условия, созданные для
них Конституцией Республики Узбекистан.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2016 йилнинг 18 октябрида Ислом
ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43
-
сессиясининг очилиш
маросимида сўзлаган нутқида “Имом Бухорий, Бурхониддин Марғилоний, Исо ва
Ҳаким Термизийлар, Махмуд Замахшарийлар, Муҳаммад Қаффол Шомий,
Баховуддин Нақшбанд, Хожа Ахрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний,
Абу Райҳон
Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа
кўплаб даҳолар номи нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида
ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган”лигини таъкидлаб ўтган.
Буюк бобокалонимиз Абу Наср Фаробийнинг инсонни маънавий етукликка
чорловчи адолатли жамият ва баркамол инсон ҳақидаги фалсафий ва сиёсий
ҳуқуқий таълимоти миллий ғоя ва истиқлол мафкурасининг теран
томирларидандир.
Ислом оламида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари
тўпламини ишончли манба деб эътироф этилган “Ал –
Жомеъ ас
-
саҳиҳ” тўплами
“барча муҳаддислар устози” бўлмиш Имом Бухорийнинг кўп йиллик фидокорона
изланишлари самарасидир. Ўн икки асрдирки, ушбу асар аҳамиятига кўра, муқаддас
Қуръондан кейин ислом дини ҳақидаги иккинчи ишончли
манба бўлиб қолмоқда.
Азалий қадриятларимиз ва ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган
муқаддас динимизни асраш ва қадрлаш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.
Ислом –
ҳақиқатан англаш демакдир, у одамзодни эзгу амалларни бажаришга
ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлиб
шаклланишимизга хизмат қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
таъкидлаганларидек,
“Буюк
мутафаккир ва аллома боболаримизнинг маърифатли жамият тўғрисидаги ғоялар,
орзу
-
умид ва армонлари, ўйлайманки, кўпчилигимизга яхши таниш. Бу ҳақда кўп
гапирмасдан, биргина Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарини
эсланг”.
Абу Наср Фаробий ижоди ва таълимотига аллома яшаган ижтимоий,
маънавий
-
маърифий ва диний
-
ҳуқуқий муҳит катта таъсир кўрсатган. IX
-XII
асрлар Шарқ Уйғониш даврининг биринчи босқичи бўлиб, бу даврда Мовароуннаҳр
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
150
бутун мусулмон оламидагина эмас, балки жаҳонда илм
-
фан, маданият ва ислом
таълимоти назарий жиҳатдан ривожланган ўлка бўлиб, бу диёрда олиму
-
фозиллар
дунёвий, исломий ва ҳуқуқий илмларнинг буюк намоёндалари етишиб чиққанлар.
Абу Наср Фаробий ана шундай забардаст қомусий мутафаккирлардан бири
бўлган. Алломанинг миллатимиз тарихидаги ўрни шу қадар каттаки, уни фақат
Арастунинг Европа маданиятига таъсири билангина қиёслаш мумкин.
Афсуски, Фаробийнинг илмий –
ҳуқуқий, инсон қадрига оид меросини
ўрганишга бағишланган асарлар кам. Унинг фалсафий таълимоти анча кенг ва
мукаммал ёритилган бир вақтда, унинг инсон қадрини ҳуқуқий ифодалашга оид
асарлари ҳуқуқшунос олимлар ўртасида ҳали ўрганилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти
директори, юридик фанлар доктори М.Т.Турғунов ўзининг “Фаробийнинг адолатли
давлат тўғрисидаги қарашлари” асарида давлатнинг шаклланиши ва ривожланиши
муаммоларини Фаробий сиёсий таълимоти мисолида очиб беришга ҳаракат қилган.
Муаллиф Фаробийнинг давлатшуносликка оид асосий қарашларини кенг маънода
атрофлича ёритишга муваффақ бўлган. Бундай масалалар қаторига Фаробийнинг
буюк давлатшунос аллома сифатидаги буюк хизматлари, давлат ва жамият
тўғрисидаги фикрлари, фозил шаҳар (давлат)ларни танқид қилганлиги, “давлат”,
“оила”, “жамият” тушунчаларининг муносабати унинг шаҳар
-
давлат модели, яъни
“шаҳар” тушунчасига “давлат” тушунчасининг синоними сифатида қўллаши,
давлатнинг ички ва ташқи функциялари, урушларини адолатли ва адолатсиз
турларга бўлиши, давлат бошқаруви ҳамда давлат бошлиғига қўйиладиган
талаблар, давлат бошқарувининг республика шакли ҳақидаги қарашлари киради.
Бу масалаларни М.Турғунов Фаробийнинг асарлари ва турли назарий манбаларни
ҳамда бошқа олимларнинг нуқтаи назарларини таҳлил қилган ҳолда очиб беради.
Фаробийнинг адолатли юридик ҳодиса сифатида талқин этилиши,
М.Турғуновнинг фикрича, диққатга сазовордир. Агар шаҳар фуқароси ўзи лойиқ
бўлганидан кам ёки кўп мукофотга сазовор бўлса, бу адолатсизлик бўлади. Демак,
давлат бойликларни тўғри тақсимланишини кузатиб туриши керак. Ана шунда
инсон қадрини топталишининг олди олинади.
Фаробийнинг фикрича, инсон қадри топталмаслиги учун, фозил кишилар,
яъни донишмандлар ва муҳим ишларда обрўга эга бўлганлар давлат бошлиғи ёки
уларнинг маслаҳатчилари биринчи ўринда туриши лозим. Унинг фикрича, агарда
раҳбариятда донишмандлик бўлмаса, бошқа шарт
-
шароитлар бўлганида ҳам
шаҳарга (давлатга) ҳалокат таҳдид солади. Яъни, инсон қадри топталади. Шунинг
учун донолик ва донишмандларнинг ўрни ҳаддан ташқари аҳамиятга эга.
Одил ҳукмдор, адолатли раҳбар ғояси Фаробийнинг “Ороу
-
аҳлил
-
маъдинатил
-
фозила” (“Маданиятли шаҳар аҳолисининг қарашлари”) номли
асарида ўз ифодасини топган. Дарҳақиқат, ислом ҳуқуқшунослигида давлат
раҳбарининг сифатлари ҳақида гап кетганида, улар ўз даврининг барча илм
-
фанини эгаллаган, етук кишиларидан бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилади.
Аббосийлар давлатининг Қозию
-
қуззоти имом Абу Юсуф ўзининг “Китоб ул хирот”
асарида Хорун
-
ар
-
Рашидга хитобан шундай ёзган: “Дарҳақиқат, буюк тангри ўз
лутфу марҳамати ила
ва кечирими билан ишлар жиловини қўлга киритганларни ер
юзида ўз ўринбосари (халифаси) қилиб тайинлади.”
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
151
Фаробийнинг таъкидлашича, фозил шаҳарда (давлатда) инсон қадри
топталмаслиги, балки аксинча улуғланиши учун подшо маърифатли ва комил
инсон бўлиши керак. Бошқаруви жоҳил бўлганлар эса асло подшо бўлмасликлари
керак.
Инсон қадрини таъминланишига эришишда давлатнинг ва унинг
раҳбарларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлигини билган ва тинмай
таъкидлаган Фаробийнинг ўгитлари барча даражадаги раҳбарларимиз учун
дастурул амал бўлмоғи лозим. Президентимиз бу масалада ҳаммага ўрнак бўлиб,
бошқаларни ҳам бунга даъват этаётганликлари Фаробий орзуларининг
ушалаётганлигидан, халқимиз тилакларини рўёбга чиқаётганлигидан далолат
бермоқда.
Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари
орқали Ўзбекистонда янги уйғониш даври, яъни, Учинчи Ренессанс пойдеворини
яратишни ўзимизга асосий мақсад қилиб белгиладик.
Донишманд халқимиз ҳар икки Ренессанс даврида жаҳоннинг энг илғор,
тараққий этган халқлари қаторида бўлгани барчамизга улкан ғурур ва ифтихор
бағишлайди.
Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий
-
маънавий мероси биз учун
доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак. Бу ўчмас мерос биз билан
бўлиб, бизга доимо куч
-
қувват ва илҳом бағишлаши лозим. Бунинг учун олим ва
мутахассисларимиз, ҳурматли уламоларимизнинг маънавий хизмати –
бу бугунги
авлодларга содда ва тушунарли, жозибали шаклларда етказиб беришларидир.
“Оққан дарё
-
оқаверади”, дейди доно халқимиз. Бугун буюк
аждодларимизнинг
бебаҳо меросига таяниб, янги Ренессанс пойдеворини яратиш
учун бизда барча имкониятлар мавжуд дейишга тўла асосларимиз бор.
Аллоҳ таоло Имом Бухорийга катта фазл ва шараф ато қилди. Илм йўлида
қилган хизматлари самараси сифатида у кишининг шуҳратларини
бутун дунёга
таратди. Имом Бухорий асрлар оша мўмин
-
мусулмонлар қалбининг тўридан жой
олиб, уларнинг мақтовларига ва улуғланишига мушарраф бўлиб келмоқдалар. У
кишининг мақтовида айтилган ва ёзилган гапларни тўлиқ келтиришнинг иложи
йўқ бўлса керак. Биз
улардан баъзиларини тақдим этиш ила кифояланамиз.
Аҳмад ибн Сайёр Марвазий: “Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн
Мўғнийра Жўъфий Абу Абдуллоҳ илм талаб қилди. Одамлар ила мажлис қурди.
Ҳадис излаб, сафар қилди ва унда моҳир бўлди. У гўзал маърифатли, яхши ҳофизали
эди ва фақиҳлик ҳам қиларди”, деган.
Имом Бухорий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Набий саллаллоҳу васаллам: “Менга ўзимдан олдин ҳеч кимга берилмаган
беш нарса берилди: бир ойлик масофадан кучли қўрқув (солиш) ила нусрат
берилди; ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди; умматимдан қай бири
намозга етишса, уни ўқисин; менга ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга
ҳалол қилинмаган эди, менга шафоат берилди; Набий хос ўз қавмига юборилар эди,
мен эса барча одамларга юборилдим”, дедилар”.
Ушбу ва бошқа оят
-
ҳадислар ҳамда ақлий далилларнинг барчаси Муҳаммад
алайҳиссаломнинг рисолатлари бутун инсониятга қаратилганлигини таъкидлайди.
Демак, дунёдаги энг қадри баланд, энг улуғ зот Расули акрам саллаллоҳу алайҳи
васаллам ҳисобланар эканлар. Улардан кейинги бошқа пайғамбарлар, сўнг ҳадис
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
152
илмининг султонлари, дин пешволари, давлат раҳбарлари, давлат арбоблари, эл
-
юрт обрўсини қозонган инсонлар туради. Дунёда кўплаб ҳадислар мавжуд бўлиб,
улар ичида энг мўътабар саналган, кўпчилик томонидан саҳиҳ, ишончли деб
эътироф этилган тўққизта ҳадис тўпламлари мавжуд. Улар қуйидагилар:
“Саҳиҳул Бухорий” (7563 та ҳадис)
“Саҳиҳи Муслим” (7479 та ҳадис)
“Сунани Абу Давуд” (5274 та ҳадис)
“Жомеъи Термизий” (3956 та ҳадис)
“Мужтабон Насоий” (5758 та ҳадис)
“Сунани
ибн Можа (4341 та ҳадис)
“Муваттон Молик” (1843 та ҳадис)
“Сунани Доримий” (3465 та ҳадис)
“Саҳиҳи ибн Ҳиббон” (7096 та ҳадис)
Юқоридагилардан кўриниб турибдики Имом Бухорий 7397 та ҳадисни
бобларга ажратиб, тартибли равишда жамлаган. У киши ҳар бир ҳадисни алоҳида
ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқиб, кейин китобга қайд қилар эди.
Ўз даврининг атоқли уламоларидан имом Ҳоким айтади: “Бу дунё остин
-
устун
қилиб юборилса ҳам, Бухорий каби ҳадис билгувчи ва уни ёд олувчи одам
топилмайди” Ражо ибн Муражто эса:
“Имом Бухорий Аллоҳимнинг ерда юрувчи
мўжизаси эди”, деган. У имом Муслим, Термизий, Когоний ва бошқаларга устоз
бўлган.
Буюк мутафаккир ва аллома Имом Бухорий бобомизнинг “Ал
-
жомье ал
-
саҳиҳ”
китоби, мана ўн икки асрдирки, инсонлар қалбини иймон нури билан мунаввар
этиб, ҳақ ва диёнат йўлига чорлаб келмоқда. Яна бир ватандошимиз Исо
Термизийнинг маънавий мероси, жумладан, “Суннани Термизий” асари асрлар
давомида олиму фузалоларга дастур бўлиб келган. Ундаги инсоф ва адолат,
инсонпарварликни тарғиб этувчи ғоялар ҳозирги мураккаб давримизнинг кўплаб
ахлоқий
-
маънавий масалаларни ҳал этишда ҳам муҳим аҳамият касб этиши билан
эътиборга моликдир.
Ислом дини инсон қадрини, шаънини юксакларга кўтаради ва юқорида
таъкидланганидек, икки олам сарвари Муҳаммад соллаллоҳи алайҳи васаллам энг
қадри баланд инсон бўлсалар, улардан сўнг уларнинг саҳобаларидир. Саҳобалар
кимлар? Саҳоба сўзи арабча бўлиб, ҳамроҳ, дўст, суҳбатдош деган маъноларни
англатади.
Ҳазрати
Имом
Бухорийнинг
“Ал
-
жомъе
ас
-
саҳиҳ”
китобидан:
Мусулмонлардан кимки жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалламга
ҳамроҳлик қилса, суҳбатдошлик қилган бўлса ёки ул зотни кўрган бўлса, ул зотнинг
саҳобаларидан саналади” (Саҳиҳ ул
-
Бухорий.
-
Фазоил
-
ул
-
асҳоб.
-
Саҳобаларнинг
фазилатлари.
- (62-
боб 697
-
саҳифа). Саҳобаларга бўлган ҳурмат, эҳтиром
кейинчалик уларнинг қабрларини эъзозлашга ва фазилатлари ҳақида асарлар нашр
этишга бош бўлган.
Бугунги кунда мамлакатимизда ўн еттита диний конфессия (уюшма) фаолият
кўрсатмоқда ва уч мингдан ортиқ диний ташкилот мавжуд. 1999 йилда Ўзбекистон
Республикаси Президентиниг фармони асосида ташкил топган Тошкент Ислом
университети, 14 та диний мадраса, 400 га яқин исломий
-
диний ўқув
муассасаларида 4200 дан ортиқ ёшлар диний ва дунёвий таълим олмоқдалар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
153
Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлисида диний оммабоп, диний
-
илмий
адабиётларни чоп этишга ихтисослашган “Мовороуннахр” нашриёти, “Ислом нури”
ҳафталик даврий газетаси ҳамда “Ҳидоят” ойлик журнали фаолият кўрсатмоқда.
1992 йилда буюк юртдошимиз муҳаддислар султони, Имом ал
-
Бухорийнинг “Ал
-
жомеъ ас
-
саҳиҳ” асарларининг тўртинчи жилди таржимаси 200 минг нусхада ва
учинчи жилди 1994 йилда, 2 жилди 1996 йилда 200 минг нусхада чоп этилди. Ўша
йили Қуръони каримнинг биринчи ўзбекча таржимаси Алавуддин Мансур
томонидан амалга оширилиб, “Чўлпон” нашриётида 100 минг нусхада чоп этилди.
2002 йилда Абдулазиз Мансур томонидан амалга оширилган иккинчи таржимаси
чоп этилди.
1992 йилдан буён Ўзбекистон радиосида “Ватандош” радиостанциясининг
“Жума учрашувлари” эшиттиришлари мунтазам олиб борилмоқда. 1995 йилдан
Ўзбекистон телевидениесининг Тошкент студияси орқали “Жума ўгитлари”
кўрсатуви намойиш этила бошлади. 1997 йилдан биринчи канал орқали “Ҳидоят
сари” ҳафталик диний
-
маърифий кўрсатувлари экранга чиқди.
Президентимиз таъкидлаганларидек, “Биз бутун жаҳон жамоатчилик ислом
динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказилишини энг муҳим вазифа, деб
ҳисоблаймиз.
Биз муқаддас
динимизда азалий қадриятларимиз мужассамлигини ифодаси
сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизда зўравонлик ва қон тўкиш
билан бир қаторда қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон
муроса қила олмаймиз.
Ислом дини бизни эзгулик ва тинчлик, асл исломий фазилатларни асраб
авайлашга даъват этади.
Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намоёндаларининг ислом
ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчимиз.
Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра
ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи
Бухорий” нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган.
Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб авайлаш ва ўрганиш, маърифатли
ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Имом
Бухорий номидаги халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги
қарор қабул қилинди.
Шундай қилиб, БМТ минбаридан исломнинг эзгулик ва тинчлик, асл исломий
фазилатларни асраб
-
авайлашга чақирадиган
дин экани, бутун жаҳон жамоатчилик
ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш энг муҳим вазифа экани
ҳақида айтилган фикрлар мусулмон давлатларининг юксак эътирофига сазовор
бўлди. БМТ минбарида илк бор Имом Бухорийнинг муборак номлари жаранглади
.
Илк бор исломнинг тўғри ўқитилиши, маърифий
-
исломни ёйиш масаласида
Халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этилиши, “Маърифат ва диний
бағрикенглик” резолюцияси ҳақида сўз борди. Бу билан сўнги йигирма йилда ислом
динига эътиқод қилувчиларга отилаётган тошлар асоссиз экани, ҳақиқий ислом ҳар
қандай тажовуз, уруш, қабиҳлик ва разолатга қарши экани таъкидланди.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий диншуносликда таклиф
этилган тўпламларга фақат “Саҳиҳ”
-
тўғри, ишонарли ҳадисларни киритиш
йўналишининг асосчиси, ислом оламида энг етук ва машҳур муҳаддисдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
154
Имом Бухорий, аввал куч
-
қудратга тўлиб, сўнг таназзулга юз тутган бир
сиёсий даврни бошдан кечирган бўлсалар
-
да, лекин ислом илмлари ғоятда
ривожланиб, бутун ислом оламида кўплаб илмий марказлар вужудга келган бир
даврда яшаб ўтдилар.
Аллома икки Шарифи Ҳарам(Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара) да
ўзларининг айрим рисолаларини битиб, бу билан “Ал
-
жомеъ ас
-
саҳиҳ” ва унинг
мавзуларига асос солдилар.
Шайх Тоҳир Жазоирий бундай дейдилар: “Имом Бухорийнинг “Ал жомье”
(“Тўплам”) деган сўзини қўллаганларидан маълум бўладики, у киши китобларида
бир турдаги ҳадисларни, иккинчи турдаги ҳадислардан устун қўймаганлар, балки
барча турларга ва барча мавзудаги ҳадисларга тенг ўрин ажратганлар. Шу боисдан
ҳам ўз китобларига ҳукмлар, фазилатлар, ўтмиш ва келажак манбалари, шунингдек,
ахлоқ ва одоб ва лутф
-
у саховатга доир ҳадисларни ҳам киритганлар. Китобни
“Саҳиҳ” деб баҳолаганларининг боиси эса унда бирорта хам заиф ҳадиснинг
йўқлигидир. Асарнинг баъзи муҳаддислар
ноўрин танқид қилган жиҳатлари
хусусига келсак, уларнинг ҳар бирига фақиҳ уламолар ўз асарларида раддия
берганлар.
1997 йилнинг 29 апрелида Ўзбекистон республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Имом Ал
-
Бухорий таваллудининг ҳижрий
-
қамарий тақвими
бўйича 1225 йиллигини нишонлаши тўғрисида”ги қарори асосида Бухорийнинг
илмий меросини ўрганиш, тарғиб қилиш ва хотирасини абадийлаштириш борасида
катта ишлар қилинди. 1998 йилнинг 4 ноябрида Зоҳиддилло Мунавваров
раислигида Имом Ал
-
Бухорий халқаро жамғармаси
тузилди. Жамғарманинг асосий
мақсади ва вазифаси Қуръони карим ва Бухорийнинг “Ал
-
жомеъ ас
-
саҳиҳ”
таржималарининг академик нашрларини тайёрлаш, буюк исломшунослар илмий
меросини тадқиқ қилиш, диний
-
фалсафий мавзуларда илмий анжуманлар ўтказиш
асосида ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат руҳида тарбиялашдан
иборат эди.
Фаробий дин инсон камолоти, маърифатига хизмат қилиши лозим, деган
фикр тарафдори эди. Олимнинг дунёқараши диний хурофотдан ҳоли бўлиб, дин
эркинлигига асосланган. У ислом динига, Қуръонга катта ҳурмат билан қаради. Уни
кишиларни хулқ
-
одобга ўргатувчи манба деб билди.
Шундай қилиб, мақсадимиз ёшларимиз қалбига аждодларимиздан мерос
бўлиб қолган исломий туйғуни туйдириш, мозийдаги курашларимизни эслатиб,
тарихимиз билан фахрланиш
ҳиссиётини уйғотишдан иборат. Токи улар дин ва
миллат манфаатларидан келиб чиқиб, янги ҳаёт қуриб, унинг самарасидан
баҳраманд бўлсинлар.
Ҳозирги
замон ёшлари ўз аждодларининг ҳаётини чуқур ўрганиш мақсадида
уларнинг мардонавор нурли йўллари билан яқиндан танишишга бел боғлаганлар,
биз аминмизки, улар сўзсиз давлат миқёсида тараққиёт майдонида ҳам беқиёс
интилишларга эришишлари аниқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев –
“Миллий тараққиёт
йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”
-
Тошкент
“Ўзбекистон” нашриёти, 2019 йил, 30
-
бет.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2023) / ISSN 2181-1415
155
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
-
“Янги Ўзбекистон
стратегияси” –
Тошкент “Ўзбекистон” нашриёти, 2021 йил, 301 –
бет.
3.
“Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”
-
Тошкент
“Ўзбекистон” НМИУ, 2000 йил, 48
-
бет.
4.
“Ўзбекистон Ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” номли
маъруза
-
Хуршид Даврон кутубхонаси, 2007 йил.
5.
Турғунов Мурод –
“Фаробийнинг адолатли давлат тўғрисидаги қарашлари”
-
Тошкент “Ўзбекистон” нашриёти Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,
2002 йил, 5
-
бет.
6.
“Аль –
Фараби
-
Филосовские трактатье” –
Олмаота “Фан” нашриёти, 1970
йил, 183
-
бет.
7.
Олтин силсила –
“Саҳиҳул Бухорий” 1 –
жуз, Тошкент “Ҳилол” нашриёти
,2021 йил, 34
-
бет.
8.
Алимов Усмонхон
-
“Имом маърифати –
эзгулик йўли”
-
Тошкент
“Мовароуннаҳр” нашриёти, 2015 йил, 160
-161-
бетлар.
9.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси
- 7
–
жилд .
10.
“Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” –
Тошкент “Ўзбекистон” нашриёти,
2010 йил, 47
-
бет.
