Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Improving the constitutional and legal framework for
ensuring women’s social rights
Dildora ANVAROVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2023
Received in revised form
15
September
2023
Accepted 15
October
2023
Available online
25
November
2023
The article analyzes the peculiarities of organizational legal
mechanisms for ensuring women's social rights, the unification
of functions of state organizations related to social protection,
the categories of women in social need, measures to eliminate
discrimination in the implementation of these rights, and the
experience of foreign countries in this regard.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss5-pp52-60
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
women's social rights,
a woman in a difficult
social situation,
unification of functions,
social protection,
social assistance,
maternity protection,
legal guarantee,
equality
Хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг
конституциявий
-
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
хотин
-
қизлар ижтимоий
ҳуқуқлари,
ижтимоий қийин
вазиятдаги аёл,
функцияларни
унификациялаштириш,
ижтимоий ҳимоя,
ижтимоий ёрдам,
оналикни муҳофаза
қилиш,
ҳуқуқий
кафолат,
тенглик
Мазкур мақолада хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини
таъминлашнинг
конституциявий
ҳуқуқий
механизмларининг ўзига хос хусусиятлари, давлат
ташкилотларининг
ижтимоий
ҳимояга
доир
функцияларини
унификациялаштириш,
ижтимоий
эҳтиёжманд хотин
-
қизлар тоифалари, мазкур ҳуқуқларни
амалга оширишда камситишларни бартараф этиш чоралари
ҳамда хорижий мамлакатларнинг бу борадаги тажрибаси
таҳлил қилинади.
1
Lecturer, Department of Constitutional Law, Tashkent State University of Law. E-mail: hsti.anvarova@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
53
Совершенствование конституционно
-
правовых основ
обеспечения социальных прав женщин
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
социальные права
женщин,
женщина в трудной
социальной ситуации,
унификация функций,
социальная защита,
социальная помощь,
охрана материнства,
правовые гарантии,
равенство
В статье анализируются особенности конституционно
-
правовых механизмов обеспечения социальных прав
женщин,
унификация
функций
государственных
организаций, связанных с социальной защитой, категории
социально нуждающихся женщин, меры по устранению
дискриминации при реализации этих прав, а также опыт
зарубежных стран в этом отношении.
Ўзбекистон Республикасида хотин
-
қизларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар
бериш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар
олиб борилди. Хотин
-
қизлар ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини
таъминлашнинг ташкилий
-
ҳуқуқий механизмини яратишга эътибор қаратилди.
Хусусан
мамлакатимизда
хотин
-
қизлар
ҳуқуқлари
ва
эркинликларини
ҳимоялашнинг нафақат конституциявий
-
ҳуқуқий кафолатлари шакллантирилган,
балки ҳуқуқларни таъминлашнинг ташкилий ҳуқуқий механизмлари яратилган.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев хотин
-
қизлар
учун муносиб иш ва турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш,
аёлларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ва сиёсий
-
ҳуқуқий фаоллигини ошириш
лозимлигини таъкидлаб ўтди ва Сенатда янги қўмита
–
Хотин
-
қизлар ва гендер
тенглик масалалари бўйича қўмита тузишни таклиф этди . “Давлат ва жамият
бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш –
ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан биридир.”
Шунингдек, хотин
-
қизлар
ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини
таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси, Хотин
-
қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва
оила масалалари бўйича республика комиссияси, Камбағалликни қисқартириш
ва
бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин
-
қизлар қўмитаси, шунингдек давлат
органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жамият ҳаётининг барча
соҳаларида хотин
-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга
эришишга қаратилган ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
У хотин
-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш
соҳасидаги давлат дастурлари, миллий ҳаракатлар режалари ва стратегияларнинг
ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ҳамда амалга оширилишини ва уларни
молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди. Унинг
вазифасига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат
ҳокимияти
органларининг хотин
-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда
имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлигини таъминлаш ва гендер
сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чораларни
белгилаш киради”
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
54
Хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш механизмида Хотин
-
қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари
бўйича республика комиссияси алоҳида ўрин тутади. “Ушбу ихтисосланган орган
хотин
-
қизларнинг жамиятдаги ролини оширишга, хотин
-
қизлар ва эркаклар
ўртасида гендер тенгликка эришишга, оилани мустаҳкамлашга, оналик, оталик
ҳамда болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширади.
Комиссия жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин
-
қизлар ва эркакларнинг
ҳақиқий тенглигига эришиш бўйича чора
-
тадбирларни амалга оширади, ушбу
соҳасидаги давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва
стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади, хотин
-
қизларни ижтимоий
-
ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш, оналик, оталик ва
болаликни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, хотин
-
қизларнинг
эркаклар билан тенг равишда ижтимоий ва ижтимоий
-
сиёсий фаоллигини
ошириш юзасидан чора
-
тадбирлар кўриш вазифасини бажаради. Ушбу
ваколатларни амалга оширишда комиссия фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтлари билан хотин
-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва
имкониятларни таъминлаш соҳасида таълимга оид, ахборот
-
маърифий
тадбирларни ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади”
.
Ушбу комиссиянинг вазифалари, функциялари ва ваколатларининг қонунда
мустаҳкамланиши хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини таъминланишида
тизимли давлат фаолиятини амалга ошириш учун институционал асосни яратади.
Шу ўринда айтиш жоизки хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларига доир ҳуқуқий
муносабатлар субъектлари бир томондан, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин
-
қизлар
бўлишса, иккинчи томондан, ҳуқуқ нормаси бўйича субъектив юридик ҳуқуқ ва
мажбуриятлар эгаси бўлмиш давлат бошқарув органларидир. Шуни таъкидлаш
лозимки, хотин
-
қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларга давлат кўмагини
бериш ёки бузилган ҳуқуқларини тиклаш давлат бошқарув органларининг
самарали фаолиятига боғлиқ.
Д.Ахмедов фикрича, ижро этувчи ҳокимиятнинг аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш соҳасидаги фаолият шакллари хилма
-
хил бўлиб, улар жумласига
қуйидагиларни киритиш мумкин: норма ижодкорлиги; ўз ваколатлари доирасида
тегишли ҳудуд (республика, вилоят, туман, шаҳар) миқёсида ижтимоий
ҳимоялашга оид дастур ва режаларни рўёбга чиқарилишини ташкилий жиҳатдан
таъминлаш; ижтимоий ҳимоя мақсадлари учун молиявий маблағларни (бюджет,
хайрия, нодавлат маблағлари) шакллантириш; ижтимоий ёрдамга муҳтож
шахсларни аниқлашнинг умумий мезонларини белгилаб
бериш, ижтимоий ҳимоя
ва ёрдам кўрсатишнинг умумий принципларини ишлаб чиқиш; аҳолининг
ижтимоий ҳимояси амалга оширилишида турли давлат ва нодавлат органлари
ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштириш
.
И. Черкашинанинг фикрига кўра, аёлларнинг жамиятдаги аҳволини
яхшилаш, уларнинг мавқеини ошириш уларга берилган барча ҳуқуқ ва
эркинликларнинг тўлиқ амалга ошиши билан бевосита боғлиқ. Давлат буни
қўллаб
-
қувватлаши, хотин
-
қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиши шарт. Давлатнинг ҳимоя чора
-
тадбирлари турлича бўлиши мумкин:
-
қонунчиликни ислоҳ қилиш, мукаммаллаштириш ва унда аёлларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
55
камситувчи қоидаларни бекор қилиш;
-
қонунчиликда аёлларни ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишдан маҳрум этувчи
камчиликларни бартараф этиш;
-
хотин
-
қизлар ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминловчи тан олинган
халқаро ва миллий қонунчиликка жорий этилган меъёрларга амалда риоя
қилиниши мониторингини ўтказиш;
-
хотин
-
қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
-
хотин
-
қизлар
муаммолари
билан
шуғулланувчи
жамоатчилик
ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва уларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш лозим
.
Бизнинг фикримизга кўра, хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини
таъминлашнинг халқаро тизими шаклланган бўлишига қарамасдан, бундай
ҳимоянинг самарадорлиги, авваламбор давлатнинг ички маъмурий
-
ҳуқуқий
механизми қай тарзда қурилганлиги ва ишлаши билан белгиланади. Юқоридаги
таҳлилларга асосланиб айтиш мумкинки давлат шахсий, сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида хотин
-
қизлар ва
эркаклар учун тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин
-
қизларни
тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги ЎРҚ
-561-
сонли Қонунида
жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, зўравонлик, иқтисодий зўравонлик,
иш жойи, руҳий зўравонлик, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи,
тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш,
ҳимоя ордери каби тушунчаларнинг
ҳуқуқий жиҳатлари белгилаб берилган.
Фикримизча,
қонунга
буллинг, мобинг, стереотип, шилқимлик, оилавий
зўравонлик
каби тушунчаларни киритиб, уларнинг тавсифи ва ҳуқуқий
жиҳатлари билан тўлдирилса, хотин
-
қизлар бошқа ҳуқуқлари каби ижтимоий
ҳуқуқларини ҳам камситилишидан ҳимоя қилиш янада таъминланган бўларди.
Шунингдек, қонунда давлат бошқаруви, ижро этувчи ҳамда фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг хотин
-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда иштирок этиши борасидаги
ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Қонунда хотин
-
қизларни “оилавий
зўравонлик” дан ташқари иш жойида, таълим муассасаларидаги зўравонликлар
ҳамда камситишнинг бошқа кўринишларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солинади.
Бундан шуни англаш мумкинки, ушбу қонунда хотин
-
қизларни тазйиқ ва
зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг деярли барча жиҳатлари эътиборга олинган.
Бу эса ўз навбатида мамлакатда хотин
-
қизлар ҳуқуқларини таъминлашга
қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини оширади.
Шунингдек мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни
таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатида алоҳида қўмита, Республика хотин
-
қизлар жамоатчилик
кенгаши фаолият олиб бормоқда, Оила ва хотин
-
қизлар давлат қўмитаси,
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг
ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.
Демак
давлат томонидан хотин
-
қизларга ижтимоий ҳуқуқларини
амалга оширишларида, жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
56
соғлиқни сақлаш, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида
тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар билан таъминлашнинг қонуний асосларини
белгилаш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Хотин
-
қизлар
муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш
бўйича республика комиссияси томонидан 2020 йилда маҳаллалардаги ҳолат,
аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва соҳага оид белгиланган чора
-
тадбирларнинг ижро этилиши ўрганилган. Ўрганишлар натижасида соҳага доир
қуйидаги муаммолар аниқланган:
-
вазирлик ва идораларнинг вертикал тизими самарали ишламаслиги,
мутасадди идора ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш
йўлга қўйилмаганлиги натижасида “маҳаллабай” ишлаш, аҳолини ижтимоий
қўллаб
-
қувватлаш тизимида қатор камчиликларга йўл қўйилган;
-
“Аёллар дафтари” бўйича ёрдам олган хотин
-
қизлар сонини асоссиз равишда
ошириб кўрсатиш, муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатилгани тўғрисида сохта
маълумотларни шакллантириш жумладан, ҳисоботларда “ёрдам берилди” деб
кўрсатилган хотин
-
қизлардан 3 556 нафарига амалда ёрдам кўрсатилмаган;
-
айрим туман (шаҳар)ларда ёрдамга муҳтож хотин
-
қизларни “Аёллар
дафтарига” киритиш ва чиқариш жараёнларида тартиб талаблари бузилган;
-
хотин
-
қизларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида ҳудудларда оғир
операцияга муҳтож беморларга оддий дори
-
дармон бериш орқали уларни “Аёллар
дафтари”дан чиқариш ҳолатлари учрамоқда;
-
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин
-
қизларни соғломлаштириш
ишлари тизимли ташкил қилинмаган.
-
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тизимли
ташкил қилинмаган. Ишсизлар учун таклиф этилаётган вакансия тўғрисида хотин
-
қизларнинг хабардорлик даражаси паст. Маҳаллаларда ишсиз аҳоли бўш иш
ўринлари ҳақида хабардор қилинмайди. Бу йўналишда Маҳалла ва оилани қўллаб
-
қувватлаш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари тузилмалари
ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
-
касбга ўқитиш бўйича ўқув курсларига жалб этиш, меҳнат ярмаркаларини
ўтказиш самарадорлиги паст;
-
аҳоли, жумладан аёлларни тадбиркорликка жалб қилишга етарли эътибор
берилмаган, тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий драйвери бўлган
кредитлаш жараёнида кўплаб камчиликлар учрамоқда;
-
тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин
-
қизлар рўйхатини
шакллантириш, уларни ўқитиш, бизнес режаларни тузиш ва амалга ошириш, уларга
кредитлар ажратиш ва тўғри сарфланиши, ҳунармандчилигини назорат қилиб
бориш бўйича ваколатли ташкилотлар (Маҳалла, Бандлик, Савдо
-
саноат палатаси,
“Ҳунарманд” уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари) ўртасида ўзаро ҳамкорлик
етарли даражада эмас.
-
ўрганилган ҳудудларнинг деярли барчасида хотин
-
қизлар фаолият
юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар бўйича ишлар
бошланмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
57
Маълумот учун, бугунги кунда республикамизда жами 8 млн.дан зиёд 30
ёшдан ошган хотин
-
қизлар истиқомат қилади. Амалий ёрдам кўрсатилиши лозим
бўлган 1 млн. нафар эҳтиёжманд хотин
-
қизлар эса ушбу хотин
-
қизларнинг 12,5 %
ни ташкил этади
.
Шу ўринда юқорида келтирилган муаммоларга ечим бериш мақсадида
мамлакатимиздаги давлат бошқарув органларини ислоҳ қилиш бўйича амалга
оширилаётган ишлар таҳлилини кўриб чиқсак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “2022
-
2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини
ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида” ги Ф–
5-
сон
Фармойиши қабул қилинди. Мазкур Фармойишда белгиланган чора
-
тадбирларни
амалга ошириш мақсадида Давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш,
тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш
юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан жами 95 та
давлат бошқаруви
органи (хусусан, 24 та вазирлик, 34 та агентлик, 9 та давлат
қўмитаси, 6 та қўмита, 4 та марказ, 15 та инспекция, 1 та хизмат, 1 та комиссия, 1 та
палата) фаолияти функционал таҳлил қилинди. Хусусан 95 та давлат бошқарув
органларига жами 1394 та вазифа ва 5519 та функция юклатилган бўлиб, шундан –
вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро такрорланадиган 168 та вазифа ва 301 та
функция; –
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан такрорланадиган 50 та
вазифа ва 13 та функция; –
амалга ошириш тартиби мавжуд
бўлмаган ва бирор
-
бир
тузилмага юклатилмаган 35 та вазифа ва 229 та функция аниқланган. Функционал
таҳлил натижасида ишчи гуруҳ томонидан давлат бошқаруви органлари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш, такрорланувчи вазифа ва функцияларни
мақбуллаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди
.
Ижро органлари тизими таҳлил қилинганда турли давлат органлари
ўртасида
горизонтал коммуникациянинг
йўқлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож
аҳоли гуруҳларига жумладан хотин
-
қизларга тақдим этилаётган ижтимоий
ҳимоянинг қамраб олиниши ва сифатини пасайтираётгани аниқланган.
Халқаро Меҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки асосий диагностика
восита (CODI) базасида 2020 йилда Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизими
баҳоланган. Тадқиқотда Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими турли вазирлик ва
идоралар ўртасида тарқоқ ҳолда эканлиги ва уларнинг ҳеч бири ушбу соҳада
координация, интеграция ва ягона давлат сиёсатини амалга оширишга жавобгар
эмаслиги таҳлил қилинган
.
Бизнингча бундай тарқоқлик оқибатида бюрократик тўсиқлар ҳосил бўлади,
ижтимоий ҳимоя ва ёрдам учун йўналтирилган маблағларнинг майдаланиб кетиши
содир бўлади, ижтимоий ҳимоялашнинг турли йўналишлари ўртасида ўзаро
номувофиқлик юзага келади, ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби бузилади, турли
суиистеъмоллар ҳамда талон
-
тарожликлар учун қулай муҳит юзага келади.
Ушбу масаланинг ечимида, хотин
-
қизларни ижтимоий ҳимоя қилишга доир
функциялари аниқ белгилаб берилиб, вазирлик ва идоралар фаолиятида аниқ
кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш тизимини жорий қилиш
мақсадга мувофиқ. Хусусан
давлат органлари ва ташкилотларининг ижтимоий
ҳимояга доир функцияларини унификациялаштириш орқали тегишли соҳа (меҳнат,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
58
соғлиқни сақлаш, молия, таъминот) мутахассисларидан иборат ягона давлат
бошқарув органини ташкил этиш таклиф этилади.
Дунёдаги кўпгина давлатларда хотин
-
қизлар ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини таъминлашнинг институционал тузилмалари ташкил қилинган.
Хусусан бундай тузилмалар Данияда кенгаш, Германияда федерал агентлик,
Португалияда миллий комиссия, Канада, Сингапур, Япония ва Корея ва
Ҳиндистонда вазирлик сифатида фаолият юритади.
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб хотин
-
қизлар ҳуқуқларини
таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солишнинг институционал ёндашув
жиҳатидан қуйидаги тўрт моделга ажратишимиз мумкин:
-
алоҳида давлат бошқарув органи;
-
давлат бошқарув органи ҳузуридаги ташкилий тузилма;
-
соҳавий яқин масалалар бўйича давлат бошқарув органи (Канада хотин
-
қизлар ва гендер тенглик ишлари вазирлиги, Малайзия аёллар, оила ва ҳудудий
ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин
-
қизлар давлат
қўмитаси, Германия федерал оила ишлари, кексалар, хотин
-
қизлар ва ёшлар
вазирлиги).
-
соҳага доир давлат бошқарув органининг мавжуд эмаслиги (Греция, Латвия,
Грузия).
Мазкур моделларнинг дастлабки учтаси дунёдаги кўпгина давлатларда энг
кўп тарқалганлигининг гувоҳи бўламиз. Бироқ хотин
-
қизлар ҳуқуқлари масаласи
бутун дунёдаги долзарб масалалардан бири бўлса ҳам аксарият давлатларда соҳага
доир ижро ҳокимиятининг марказлашган тузилмаси мавжуд эмас. Ваҳоланки
мамлакатимизда ҳам мазкур функция бир қанча давлат бошқарув органлари
томонидан амалга оширилмоқда эди. Бу жараёнда давлат функциялари амалга
оширилишида такрорийлик юзага келган. Хусусан:
-
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликка қарши кураш вазирлиги;
-
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
-
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб
-
қувватлаш
вазирлиги;
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
-
Молия вазирлиги;
-
Оила ва хотин
-
қизлар давлат қўмитаси;
-
Ўзбекистон Республикаси Тиббий
-
ижтимоий хизматларни ривожлантириш
агентлиги;
-
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;
-
Маҳаллий ҳокимият органлари.
Булардан ташқари турли жамоат ташкилотлари, жумладан касаба уюшма
қўмиталари ва фуқаролар ўзини
-
ўзи бошқариш органлари.
Самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрда “Янги Ўзбекистон
маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги ПФ
-269-
сон Фармони қабул қилинди. Президент Фармонига мувофиқ юқоридаги давлат
органлари унификацияланиб уларнинг негизида қуйидагилар ташкил этилди:
-
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
-
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
59
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
-
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазирлиги ҳузуридаги Оила ва
хотин
-
қизлар қўмитаси;
-
Маҳаллий ҳокимият органлари.
Юқоридаги таҳлилларга асосланиб айтишимиз мумкинки хотин
-
қизлар
ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизми ташкилий
-
ҳуқуқий
тузилмалар фаолияти билан боғлиқ ҳамда ўзаро таъсир кўрсатишини ифода этиб,
хотин
-
қизлар ҳуқуқий мақомини таъминлашга қаратилган ягона тизимни ташкил
этади. Ҳар бир воситанинг самарадорлиги, маълум даражада уларнинг ўзаро
таъсирига, хотин
-
қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини сўзсиз таъминлаш
мақсадларида фаол ишлатилишига боғлиқдир.
О.А.Варонинанинг фикрича “жамиятда тенг ҳуқуқлилик сиёсатини
таъминлашда етакчи ролни миллий механизмлар ўйнайди. Улар сиёсатнинг
барча соҳаларида гендер ёндашувини жорий этишга ва жамият ҳаётининг барча
соҳаларида хотин
-
қизларни камситиш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган
бошқарувнинг сиёсий тузилмаларининг махсус тизимлари ва давлатнинг амалий
тадбирлари сифатида тушунилади. Идеал ҳолда, миллий механизм таркибида
федерал ва минтақавий даражадаги тузилмалар турли хил тузилмалар:
президент, ҳукумат, парламент, эксперт кенгашлари, нодавлат ташкилотлар
бўлиши керак”
.
Бу борада О.А.Воронинани фикрига қўшилган ҳолда айтишимиз мумкинки
ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида қонунийликка ва фуқаролар
ҳуқуқларига риоя этиш устидан назоратни таъминлаб берувчи давлат
органларининг бутун тизими, кейинги пайтларда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий,
давлатнинг ички муассасалари билан тўлдирилди.
Шундай қилиб, бугунги кунда Ўзбекистонда хотин
-
қизларнинг ижтимоий
ҳуқуқларини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат томонидан ижтимоий ҳимоя
сиёсатини амалга ошириш орқали белгиланади. Ижтимоий ҳимояни таъминлаш
давлат сиёсатининг мазмуни ва самарадорлиги нафақат қонунчиликнинг
ҳолатига, балки давлат органларининг институционал тизимига, фуқаролик
жамиятининг етуклигига, жамиятнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш
даражасига ҳам боғлиқ. Ижтимоий ҳимоя бўйича давлат сиёсатини амалга
ошириш давлат институтлари ва қонунчилик салоҳиятига асосланади.
Хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий ва
ташкилий механизмини ривожлантириш истиқболлари ижтимоий ҳимояни
таъминлашнинг янги институтлари ва механизмларини яратиш ва ўзгартириш
билан боғлиқ. Давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга ошириши “Ўзбекистон
Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси” га асосланган
бўлиб, унда хотин
-
қизларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш воситалари ва
усуллари давлат фаолиятининг барча соҳаларига киритилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т., 2022 й. –Б.
-15-16.
2. Д.К.Ахмедов. Ўзбекистонда давлат ижтимоий ҳимояси: ҳуқуқий асослари ва
такомиллаштириш муаммолари. Дис.ю.ф.д. Т.,
2007, -
Б.
-86.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
5 (2023) / ISSN 2181-1415
60
3. И.Черкашина, Гендер тенгликни ҳуқуқий ҳимояси ва рағбатлантириш
чоралари. Гендер муносабатлари назариясига кириш.Гендер муносабатлари
назариясига кириш. // Илмий мақолалар тўплами.
-
Т.: 2007. 233–б.
4. Воронина О. А. Политика гендерного равенства в современной России:
проблемы и противоречия.Теория и методология гендерных исследований. –
М.,2013. –С.
-26.
5. Д.Анварова, (2023). Гендер аудит–хотин
-
қизларни тенг ҳуқуқ ва
имкониятлар билан таъминлаш воситаси. Siyosatshunoslik, huqu
q va xalqaro
munosabatlar jurnali, 2(8), 32-34.
6. Алиева, К. (2020). Конституционно
-
правовые основы обеспечения
гендерного равенства в трудовых отношениях: результаты и выводы опроса.
Review of law sciences, 1(Спецвыпуск), 121
-131.
7. Anvarova D. A. (2021). Ensuring Women's Social Rights is a Factor in Poverty
Reduction. Middle European Scientific Bulletin, 18, 30-32.
8. Алиева, К. (2022). Вопросы гендерного неравенства в Узбекистане:
проблемы реализации доступа к правосудию для женщин, подвергшихся бытовому
насилию. Общество и инновации, 3(6/S), 233–
249.
9. Д.А.Анварова, (2022). Ўзбекистонда хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини
таъминлашнинг конституциявий
-
ҳуқуқий таҳлили. SIYOSATSHUNOSLIK, HUQUQ VA
XALQARO MUNOSABATLAR JURNALI, 1(7), 176-182.
10. Anvarova D. A. Issues of implementation of international legal standards related
to the provision of women's social rights in Uzbekistan // Pedagogical sciences and
teaching methods 2 (17), 67-69
11. Д.Анварова, Ўзбекистонда хотин
-
қизлар ижтимоий ҳуқуқларини
таъминлашнинг конституциявий
-
ҳуқуқий таҳлили // SIYOSATSHUNOSLIK, HUQUQ
VA XALQARO MUNOSABATLAR JURNALI // Том 1 Номер 7 –С.
-176-182
12. https://president.uz/uz/2675 21-06-2019.
13. Ш.М.Мирзиёев, Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декабр.//
Халқ
сўзи
газетаси
2020
йил
30
декабрь.
file:///C:/Users/user/Downloads/_Xalq%20so'zi_%20gazetasi-276-2020-12-
30%20(1).pdf
14.
https://kasaba.uz/hotin-qizlar-muammolarini-tizimli-ravishda-hal-etish-
ularni-izhtimoij-qullab-quvvatlash-ishlari-yanada-kuchajtiriladi/
15. http://hudud24.uz/ozbekistonda-mamuriy-islohotlar-kontseptsiyasi-boyicha-
kanday-ishlar-amalga-oshirilmokda/
16. https://www.ilo.org/moscow/information-resources/ publications /WCMS_
760153 / lang--en/ index.htm
