Авторы

  • Юлдуз Гайбуллаева
    Cоискатель, Университет Вебстер в Ташкенте

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp238-241

Ключевые слова:

Республиканский Дом моды новая одежда модель дизайнер культура одежды творческий заказ

Аннотация

В статье исторически анализируется вопрос создания новых моделей женской одежды в Республиканском Доме моды с использованием первоисточников и материалов периодической печати. В ходе дела выяснилось, что в 1950-1990 годах советская мода в основном обсуждалась в творческих советах домов мод, причем модели одежды, представленные на обсуждение этих творческих советов, были как новыми, так и старыми экземплярами.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Creation of new women's clothing models at the Republic
Fashion House: a historical analysis (1950-1990)

Yulduz GAYBULLAEVA

1

Webster University in Tashkent

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2023
Received in revised form

15 September 2023
Accepted 25 September 2023
Available online
15 October 2023

The article historically analyzes the issue of creating new

models of women's clothing in the Republican Fashion House

using primary sources and materials from periodicals. During
the course of the case, it turned out that in the years 1950-1990,

Soviet fashion was mainly discussed in the creative councils of

fashion houses, and the clothing models presented for discussion

by these creative councils were both new and old items.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss8/S-pp116-125

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Republican Fashion House,
new clothes, model,

designer,

clothing culture,

creative commission

Республика модалар уйида аёллар учун янги кийим
моделларини яратиш: тарихий таҳлил

(1950-1990

йиллар)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Республика Модалар уйи,
янги кийим,

модел,

дизайнер,

кийим маданияти,

ижодий комиссия

Ушбу мақолада Республика Модалар уйида аёллар учун

янги кийим моделларини яратиш масаласи тарихий

жиҳатдан бирламчи манбалар ва даврий матбуот

нашрларидаги материаллар ёрдамида таҳлил қилинган.

Ишда 1950

-

1990 йилларда совет модаси асосан модалар

уйларининг ижодий кенгашларида муҳокама қилингани,

ушбу Ижодий кенгашларга муҳокама қилиш учун тақдим

қилинган кийим моделлари янги ва эски нусхалари ҳам

бўлганлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилган.

1

Researcher, Webster University in Tashkent


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

555

Создание новых моделей женской одежды в

республиканском доме моды: исторический анализ

(1950-1990-

е годы)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Республиканский Дом
моды,

новая одежда,

модель,

дизайнер,

культура одежды,

творческий заказ

В статье исторически анализируется вопрос создания

новых моделей женской одежды в Республиканском Доме
моды с использованием первоисточников и материалов
периодической печати. В ходе дела выяснилось, что в 1950

-

1990 годах советская мода в основном обсуждалась в
творческих советах домов мод, причем модели одежды,
представленные на обсуждение этих творческих советов

,

были как новыми, так и старыми экземплярами.

Совет даврида модельерлар ва дизайнерлар доимо мода йўналишини кузатиб

борган. Улар асосан икки хил манбадан фойдаланган. Биринчиси модалар
уйларининг мода ва кийим маданияти бўйича ижодий комиссия ишлаб чиққан
материаллари бўлган бўлса, иккинчиси маҳаллий ва хорижий мода журналлари
бўлган. Ижодий комиссия ҳар йили мода йўналишида янги материаллар
тайёрлаган. Хорижий тилда нашр этилган журналларни модельер ва дизайнерлар
тушунмаганлиги учун улар таржима қилинган. Масалан, хорижий мода журнали
ҳисобланган “Фэшен Фолио” шулар жумласидан. Модалар уйларида кутубхоналар
бўлиб, ушбу материаллар эса мазкур кутубхоналарда мавжуд бўлган [1].

1950-

1990 йилларда совет модаси асосан модалар уйларининг ижодий

кенгашларида муҳокама қилинган. Ушбу Ижодий кенгашларга муҳокама қилиш
учун тақдим қилинган кийим моделлари янги ва эски нусхалари ҳам бўлган.
Бошқача айтганда, ҳар бир кийим модели ўша йилда намойиш қилиниш ёки ишлаб
чиқаришга тақдим қилиниши ижодий кенгашда муҳокама қилиниши лозим эди.
1949 йилда Тошкент Модалар уйида жами етти маротаба Ижодий кенгаш бўлиб
ўтган, ушбу кенгашларда муҳокама қилиш учун жами 327 та кийим
андозалари/моделлари келиб тушган. Уларни кийим

-

кечаклар гуруҳига ажратиб

чиқсак қуйидаги манзара кўзга ташланади. Жумладан, 327 та моделдан 62 таси
пальто гуруҳи, 58 таси костюм гуруҳи ҳамда 207 таси кўйлаклар гуруҳини ташкил
этган. Ушбу кенгашларга тақдим қилинган кийим моделларнинг жами 299 таси
ишлаб чиқариш ёки жамиятга намойиш қилиш учун қабул қилинган. Уларнинг 110
таси алоҳида аҳамиятга эга бўлган моделлар ҳисобланган. Кенгашда маъқулланган
кийим моделларнинг 96 таси пальто андозалари, 79 таси костюм андозалари ҳамда
278 таси кўйлак андозалари бўлган [2]. Бошқа томондан, ушбу тасдиқланган

299 та

моделларнинг 110 таси турли тикувчилик фабрикаларида ишлаб чиқариш учун
берилган. Қолган 189 таси эса ишлаб чиқаришга жалб қилиш зарур бўлмаган ҳамда
уларнинг дизейнерини амалиётга жорий қилиш учун “Главлегсбит”га берилган.
Ушбу келишув албатта маълум маблағ ҳисобига амалга оширилган. Бошқача
айтганда, модалар уйи ўзларида тасдиқланган кийим андозаларини фабрикаларда
ишлаб чиқариш учун ҳамда уларнинг муаллиф ҳуқуқларини сотиш учун ишлаб
чиқарган[3]. Тошкент Модалар Уйи ташкил топган дастлабки икки ой давомида 128


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

556

турдаги аёллар, эркаклар ва болалар кийим моделлари яратилган. Булар қишки ва
ёзги кийимлар бўлган [4].

Тошкент Модалар уйининг Ижодий кенгашида муҳокама қилинган ва қабул

қилинган нафақат модалар уйининг ўзида ишлаб чиқарилган, балки
республикадаги турли тикувчилик фабрикалари ва хусусий тикувчилик ательесида
ишлаб чиқариш учун ҳам тақдим этилган. Хусусан, 1949 йилда модалар уйи
кенгашида қабул қилинган 96 та кийим модели тикувчилик фабрикалари ва
тикувчилик ательеларига тикиш учун берилган.

Тошкент Модалар уйи янги кийим андозаларнинг техник ҳужжатлаштириш

ишларини йилдан йилга ошириб борган. Масалан, 1949 йилда тикувчилик
фабрикаларига 110 та янги турдаги кийим андозалари берилган бўлса, уларнинг
фақатгина 60 таси техник ҳужжатлаштирилган эди. Бу дегани фақат шунча сондаги
кийим моделлари ишлаб чиқаришга жорий қилинган. 1950 йилда эса 284 та кийим
андозалари техник ҳужжатлаштирилган ҳамда уларнинг 137 таси янги кийим
андозалари бўлган [5]. 1950 йилда Тошкент Модалар уйида каучукланган плаш ва
зиғир костюмлар (полотняные костюми) янги кийим тури сифатида яратилган.

1950 йилда Тошкент Модалар уйида Ижодий кенгашнинг жами 5 маротаба

йиғилиши бўлиб ўтган. Уларда жами 225 турдаги кийим андозалари кўриб
чиқилган бўлиб, уларнинг 69 таси пальтолар, 27 таси костюмлар, 110 таси
кўйлаклар ва 19 таси бошқа маҳсулотлар бўлган. Ушбу кийим андозаларининг 35
таси рад этилган бўлса, 19 таси кенгаш аъзолари томонидан юқори баҳоланган. Рад
этилган кийим андозаларнинг 5 таси пальтолар, 7 таси костюмлар, 20 таси
кўйлаклар ҳамда 3 таси бошқа маҳсулотлар бўлган [6].

1950 йилда 284 турдаги тикувчилик маҳсулотлари тикувчилик

фабрикаларида ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун тақдим этилган. Бу ерда
ишлаб чиқаришга жорий қилинган кийим андозалари Ижодий кенгашда
тасдиқланган кийим моделлари миқдоридан кўпроқни ташкил этган. Бунга сабаб
ишлаб чиқаришга аввалги йилларда маъқулланган андозалар ҳам киритилган.
Ишлаб чиқаришга жорий қилинган 284 турдаги кийим андозаларнинг 42 таси
“Красная заря” тикувчилик фабрикаси томонидан, 22 таси “Профтехшкола”
томонидан, 24 таси “16

-

Партсъезд” номли тикувчилик фабрикаси томонидан, 13

таси “20 лет ВЛКСМ” номли тикувчилик фабрикаси томонидан, 30 таси 1

-

сонли

завод томонидан, 9 таси Володарск номли тикувчилик фабрикаси томонидан, 23
таси

Андижон шаҳридаги 9

-

сонли тикувчилик фабрикаси томонидан, 21 таси “8

-

март” номли тикувчилик фабрикаси томонидан, 23 таси Чирчиқ шаҳридаги 9

-

сонли

тикувчилик фабрикаси томонидан, 18 таси Урганчдаги тикувчилик фабрикаси
томонидан, 5 таси 1

-

сонли тикувчилик ательеси томонидан, 20 таси “Охунбобоев”

номли тикувчилик фабрикаси томонидан, 6 таси Бухоро шаҳридаги 3

-

сонли

тикувчилик ательеси томонидан, 4 таси Фарғона шаҳридаги 5

-

сонли тикувчилик

ательеси томонидан, 3 таси Наманган шаҳридаги 6

-

сонли тикувчилик ательеси

томонидан, 10 таси Қарши шаҳридаги 10

-

сонли тикувчилик ательеси томонидан, 7

таси Нукусдаги фабрика томонидан ҳамда 4 таси Янгийўлдаги пойабзал
тикувчилик комбинати томонидан қабул қилинган [7].

Тошкент Модалар уйи томонидан ишлаб чиқаришга жорий қилинган янги

кийим андозаларининг 137 таси янги моделлар бўлган. Ушбу янги моделларнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2023) / ISSN 2181-1415

557

46 таси пальтолар, 25 таси костюмлар, 48 таси кўйлаклар ҳамда 18 таси бошқа
маҳсулотлар бўлган [8].

1950 йилларда Тошкент шаҳрида 2

-

модалар ательеси мавжуд бўлган. Бу

ательега хотин

-

қизлар кўйлак тиктириш учун келган. Кўпинча буюртмага келган

аёл ательега ўзи танлаган андозани олиб келган бўлса, баъзан улар қайси андозада
кийим тикиш яхши бўлишини ателье ходимларидан сўраган. Шунда ателье
ходимлари уларга бир қанча андозаларни тавсия қилган [9].

Тикувчилик ательесида меҳнат қилувчи тикувчилар ўз андозаларини

яратишга ҳаракат қилган. Улар асосан Москва модалар уйи томонидан чиқарилган
“Модалар” журналидан фойдаланган. Яъни улар доимий тарзда ушбу журнални
кузатиб борган ва янги андозаларни ўша журналдан олган ёки унга ўхшаш
андозаларни ўзлари яратган. Журналлар айрим вақтларда хотин

-

қизларга қандай

услубда кийиниш мумкинлигини тавсия қилиб борган. Шундай мақолалардан
бирида кўйлак кенг бўлмаслиги, шунингдек тор ҳам бўлмаслиги, хушбичим бўлиб,
ярашиб туриши кераклиги таъкидланган. Ишга кийиладиган кўйлак оддий ва
қулай бўлиши лозим бўлган. Мазкур даврда костюм

-

кўйлак ишга кийиш учун жуда

қулай ҳисобланган, чунки бунда блуза ёки вставкани тез

-

тез алмаштириб туриш

мумкин бўлган. Уйда кийиш учун энг қулай кийим халат ҳисобланган. Халат гавдага
келиштириб тикилган. Узун кўйлакни тантанали кечага, театрга, тўйга ва бошқа
тадбирларга кийиш мумкин бўлган.

Хулоса қилиб айтганда, совет даврида янги кийим моделларини яратишга

қаратилган ҳаракатлар кучайган. Ушбу янги моделдаги кийим

-

кечакларни яратиш

учун мутахассислар маҳаллий ва хорижий мода журналларини доимий равишда
кузатиб борган. Бунда ҳатто хорижий тилда нашр этилган мода журналлари
таржима қилинган ва дизайнерлар ҳамда модельерлар

улардан фойдаланган. Янги

кийим моделлари одатда ижодий кенгашларда муҳокама қилинган ва кенгаш
аъзолари томонидан тасдиқланган намуналар ишлаб чиқаришга ёки мода
намойишида кўрсатиш учун тасдиқланган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

РЎЙХАТИ

:

1.Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 306

-

иш, 115

-

варақ.

2. Ўз МА, Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

иш, 48

-

варақ.

3. Ўз МА, Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

иш, 54

-

варақ.

4. Ўз МА, Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

иш, 47

-

варақ.

5. Ўз МА, Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

иш, 80

-

варақ.

6. Ўз МА, Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

иш, 82

-

варақ.

7. Ўз МА, Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

иш, 82

-83-

варақлар.

8. Ўз МА, Р.2872

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

иш, 84

-

варақ.

9. М.Комилова, Ярашганини кияйлик. // Ўзбекистон хотин

-

қизлари. 1954, №

9. Б. 23

.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 306-иш, 115-варақ.

Ўз МА, Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 48-варақ.

Ўз МА, Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 54-варақ.

Ўз МА, Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 47-варақ.

Ўз МА, Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 80-варақ.

Ўз МА, Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 82-варақ.

Ўз МА, Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 82-83-варақлар.

Ўз МА, Р.2872-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 84-варақ.

Комилова М. Ярашганини кияйлик. // Ўзбекистон хотин-қизлари. 1954, № 9. Б. 23.