Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Intentional killing, deviating from the limits of the
necessary measures to catch a person who committed a
socially dangerous act: an analysis of objective and
subjective signs
Komil KHAKIMOV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2023
Received in revised form
15 September 2023
Accepted 25 October 2023
Available online
15 December 2023
In this article, the author highlighted the analysis of the
objective and subjective nature of the corpus delicti in the form
of premeditated murder, which goes beyond the necessary
measures to capture a person who committed a socially
dangerous act, as well as their features.
The author notes that the norms on causing harm during the
detention of a person who has committed a crime apply equally
to all persons, regardless of their professional or other special
training and official status, to law enforcement officers and
military personnel who participate in the suppression of socially
dangerous encroachments in connection with their service
duties or when caught.
The article cites that the conditions for the legality of causing
harm when detaining a person who has committed a crime are
objective circumstances specified in the law, in the situation in
which they exist, actions aimed at causing harm to a person who
has committed a crime are legal.
The author believes that the impossibility of catching a person
who has committed a crime to transfer him to the authorities and
prevent him from committing another crime should also be
determined by the impossibility in this situation of catching and
detaining a criminal without using violence, weapons, or special
means against him.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss9/S-pp236-245
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
a person who has committed
a socially dangerous act,
violence,
weapons,
special means,
detaining a person who has
committed a crime,
causing harm.
1
Doctor of Law, Associate Professor, Head of the Department of Criminal Law, Criminology and Fight against
Corruption, Tashkent State University of Law. E-mail: k.xakimov@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
237
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни
ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиққан
ҳолда
қасддан одам ўлдириш: объектив ва субъектив
белгилар таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижтимоий хавфли қилмиш
содир этган шахс,
зўрлик,
қурол
,
махсус воситалар,
жиноят содир этган
шахсни ушлаш,
зарар етказиш.
Мазкур мақолада муаллиф ижтимоий хавфли қилмиш
содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари
чегарасидан четга чиққан ҳолда қасддан одам ўлдириш
жинояти таркибининг объектив ва субъектив белгилари
таҳлили ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларини ёритган.
Муаллифнинг қайд этишича, жиноят содир этган шахсни
ушлаш пайтида зарар етказиш қоидалари, уларнинг касбий
ёки бошқа махсус тайёргарлиги ва хизмат мавқеидан қатъи
назар, барча шахсларга, ўз хизмат вазифаларини бажариши
муносабати билан ижтимоий хавфли тажовузларга чек
қўйишда ёки жиноят содир этган шахсни ушлашда иштирок
этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва
ҳарбий хизматчиларга тенг равишда татбиқ этилади.
Мақолада келтирилишича, жиноят содир этган шахсни
ушлашда зарар етказишнинг қонунийлиги шартлари
қонунда кўрсатилган объектив ҳолатлар бўлиб, улар
мавжуд бўлган вазиятда жиноят содир этган шахсга зарар
етказишга қаратилган ҳаракатлар қонуний ҳисобланади.
Муаллифнинг фикрича, жиноят содир этган шахсни уни
ҳокимият органларига олиб келиш ва бошқа жиноятни
содир этишига йўл қўймаслик мақсадида ушлашнинг
имконсизлиги, ушбу вазиятда жиноятчини унга нисбатан
зўрлик, қурол ёки махсус воситаларни қўлламасдан ушлаш
ва олиб бориб қўйиш имконияти йўқлиги билан ҳам
белгиланиши зарур.
Умышленное причинение смерти при превышении
необходимых мер задержания лица, совершившего
общественно опасное деяние: анализ объективных и
субъективных признаков
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
лицо,
совершившее
общественно опасное
деяние,
насилие,
оружие,
специальные средства,
задержание лица,
В данной статье автор выделил анализ объективного и
субъективного характера состава преступления в виде
умышленного
убийства,
выходящего
за
пределы
необходимых мер по поимке лица, совершившего
общественно опасное деяние, а также их особенности.
Автор отмечает, что нормы о причинении вреда при
задержании лица, совершившего преступление, в равной
степени распространяются на всех лиц, независимо от их
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
238
совершившего
преступление,
причинение вреда.
профессиональной или иной специальной подготовки и
служебного статуса, на сотрудников правоохранительных
органов и военнослужащих, которые участвуют в
пресечении общественно опасных посягательств в связи с
несением ими службы обязанности или при поимке.
В статье цитируется, что условиями законности
причинения вреда при задержании лица, совершившего
преступление, являются объективные обстоятельства,
указанные в законе, в той ситуации, в которой они
существуют, действия, направленные на причинение вреда
лицу, совершившему преступление, являются законными.
Автор считает, что невозможность поимки лица,
совершившего преступление, с целью передачи его властям и
предотвращения совершения им другого преступления также
должна определяться невозможностью в данной ситуации
поимки и задержания преступника без применения к нему
насилия, оружия или специальных средств.
Кириш
2022
–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегиясида ҳам жиноят қонунчилигини такомиллаштириш сиёсатини изчил
давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тизимига инсонпарварлик
тамойилини кенг жорий этиш изчил давом эттирилиши
белгиланди
[2].
Криминологияда жиноятчиликнинг олдини олишнинг умумижтимоий ва
махсус
-
криминологик турлари бир
-
биридан фарқланади. Бунда ҳар иккала турга
мансуб чора
-
тадбирлар жиноятчиликнинг олдини олишнинг бир нечта босқичида
амалга оширилиши мумкин. Биринчи босқичда жамият ҳаётидаги йирик ижтимоий,
иқтисодий ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш, тарбиявий ва мафкуравий ишларни
кучайтириш ва бошқа шунга ўхшаш чора
-
тадбирлар назарда тутилади.
Шахснинг ижтимоий фойдали хулқ
-
атворни амалга оширишининг муҳим
кафолати бўлиб жиноят қонунининг жиноят содир этган шахсни ушлаш чоғида
унга зарар етказиш ҳуқуқини берувчи қоидалари ҳисобланади.
Материал ва методлар
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари
чегарасидан четга чиққан ҳолда қасддан одам ўлдириш жинояти таркибининг
объектив ва субъектив белгилари таҳлилини
ўрганиш, мазкур ҳолатни назарда
тутувчи қонун ҳужжатлари нормаларини таҳлил қилиш. Бунинг учун таҳлил,
тарихий
-
қиёсий услуб, абстракция ва таққослаш сингари илмий билишнинг
усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқот натижалари
О.В.
Десятова (мазкур жиноятнинг мазмунига қаратилган миллий ва халқаро
тажрибани) [1], Т.Н.
Зайцева (жиноят содир этган шахсни ушлашни фуқаролик
ҳимоясининг бир шакли сифатида) [2], Р.Ю.
Хамицев, О.Х.
Качмазов (мазкур
жиноятнинг назарий ва амалий жиҳатлари билан боғлиқ масалаларни) [3],
И.И.
Лапцевич (жиноят содир этган шахсни ушлашнинг жиноят ҳуқуқий ва жиноят
процессуал механизмларини) [4],
И.М.
Ибятов (мазкур жиноятнинг объектив ва
субъектив белгиларининг асосий ҳамда қўшимча белгиларини) [5], Д
.
М.
Грачев
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
239
(ушбу жиноятнинг ўзига хосликлари ва асосий шартларини) [6], А.А.
Клюев,
Р.А.
Эфрикян (мазкур жиноятда ушланаётган шахсга етказиладиган зарарнинг
мутаносиблиги масалаларини) [7], А.В.
Никуленко (суд амалиёти ва криминалистик
соҳани такомиллаштириш масалаларини) [8], А.В.Степенко, А.О.
Авраменко (жиноят
ҳуқуқий ва процессуал масалаларини) [9], С
.
Е.
Петухов (енгиллаштирувчи
ҳолатларда одам ўлдириш жиноятининг жиноий
-
ҳуқуқий масалаларини) [10]
тадқиқ қилган илмий ишлар сифатида кўрсатилиши мумкин.
Жиноят кодекси 39
-
моддаси 1
-
қисмига мувофиқ, ижтимоий хавфли қилмиш
содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида
унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан
четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.
Демак, ушлаш –
бу ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларига етказиш учун қўлга олишдир.
Жиноят содир этган шахсни ушлаш пайтида зарар етказилишини кўриб
чиқишда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган мазкур ҳолатни ҳар
қандай шахс томонидан эмас, балки махсус ваколатли шахс томонидан амалга
оширилиши мумкин бўлган жиноят
-
процессуал ҳаракат
сифатидаги жиноят содир
этишда гумон қилинган шахсни ушлаш билан чалкаштириб юбормаслик керак.
Жиноят кодекси 101
-
моддасининг объектив томони ижтимоий хавфли қилмиш
содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан
одам ўлдиришдан иборат бўлиб, бундай зарар ушланаётган шахс томонидан содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги характери ва даражасига ва ушлаш шарт
-
шароитига яққол мос келмаслиги асосий шарт саналади.
Жиноят
-
ҳуқуқий тадқиқот доирасида жиноят содир этган шахсга зарар
етказиш учун асослар ажратиб кўрсатилади,
бироқ ушлаш учун асослар эмас
.
Шу билан бирга, бир қатор муаллифлар жиноят содир этган шахсни ушлаш пайтида
зарар етказиш учун асосларга ишора қилиб, жиноятчини ушлаш пайтида зарар
етказишнинг ягона сабаби жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли
тажовуз содир этиш эканлигини ёзадилар [11]. Шахс ушлашнинг ёки ушлаш чоғида
зарар етказишнинг асоси сифатида у томонидан жиноятнинг содир этилиши унга
зарар етказиш қонунийлигининг зарурий шарти ҳисобланади ва шахс томонидан
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги характери ва даражаси билан
нисбатда таққосланиши лозим.
А.В.
Савиновнинг сўзларига кўра, “ушланаётган шахсга зарар етказишнинг ягона
асоси сифатида жиноят содир этган шахсни бошқа воситалар билан ушлашнинг
имконсизлиги, бу содир этилган қилмишнинг юқори ижтимоий хавфлилиги ва ушлаш
вазиятининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ”, деб таъкидлайди [12].
Бизнингча, жиноят содир этган шахсни ҳокимият органларига олиб келиш ва
уни бошқа жиноятни содир этишига йўл қўймаслик мақсадида ушлашнинг
имконсизлиги, ушбу вазиятда жиноятчини унга нисбатан зўрлик, қурол ёки махсус
воситаларни қўлламасдан ушлаш ва олиб бориб қўйиш имконияти йўқлиги билан
ҳам белгиланиши зарур.
В.В.
Орехов ҳақли равишда таъкидлаганидек, бу восита жиноят содир этган
шахсни ушлашнинг “ягона воситаси” бўлиши шарт эмас. Қонунчиликдаги ифода
бошқа воситалар ҳам бўлиши мумкинлигини, аммо бу вазиятда, бундай шароитда,
жиноятчини ушлашнинг танланган воситаси мақсадга мувофиқ ва энг самарали
бўлганлигини англатади [13].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
240
Бу ерда ҳар икки томондан бўлган шахсларнинг сони, жинси, ёши, жисмоний
кучи, жиноят содир этган шахс ва фуқаронинг қуролланганлиги ва бошқа омиллар
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ҳолатлар биргаликда шахснинг зўрлик
ишлатмасдан жиноят содир этган шахсни ушлаш учун ҳақиқий имконият
йўқлигини кўрсатади.
Бу вазият ушланаётган шахсга муайян зарар етказиш ҳуқуқи асосланадиган
ҳолатдек туюлади. Ўз
-
ўзидан, ушланаётган шахс томонидан жиноят содир этилиши
ҳеч бир тарзда унга зарар етказиш ҳуқуқи учун асос бўла олмайди, чунки бу
инсонпарварлик принципининг бузилиши ҳисобланади.
Шундай қилиб, жиноят содир этган шахсни ушлашда унга зарар етказишнинг
асоси уни бошқа усуллар билан ушлашнинг имконсизлигидадир, деган муаллифлик
позициясини илгари суриш мумкин.
Кўриниб турибдики, ушлаш пайтида жиноят содир этган шахсга етказилган
зарар ўлчовсиз бўлиши мумкин эмас. Бундай зарар агар, у жиноят қонунида
белгиланган уни келтириб чиқариш асосларига, зарарни қонуний йўл билан
етказиш мумкин бўлган шартларга мос чегараларда бўлса, жиноий бўлмайди. Ушбу
қоида 1966 йил 19 декабрдаги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро
Пакт”нинг 9
-
моддаси 1
-
қисмига тўлиқ мос келади. Унга кўра, “ҳеч ким фақат
қонунда белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда озодликдан маҳрум
қилиниши мумкин эмас” [14].
Жиноят кодексининг 39
-
моддаси мазмунидан жиноят содир этган шахсни
ушлаш чоғида зарар етказишнинг қонунийлиги шартлари унинг мазмунидан келиб
чиқади:
Биринчи шарти
бу
–
ушланаётган шахс томонидан жиноят содир этилиши.
Қонунда қуйидагилар белгиланган: “...ижтимоий хавфли қилмиш содир этган
шахсни ...ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган
чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса...”. Ушбу атамани сўзма
-
сўз
шарҳлаш, шахс тугалланиб бўлган жиноятни, яъни Жиноят кодексида назарда
тутилган жиноят таркибининг барча белгиларини ўз ичига олган қилмишни содир
этган бўлиши керак деган хулосага олиб келади. Бироқ, ушлаш кўпинча тажовузни
қайтариш (зарурий мудофаа) ҳаракатларига тўғри келиб қолади ва тегишлича
тўғридан
-
тўғри жиноий тажовуз жараёнида ёки бевосита унинг тугаши биланоқ
амалга оширилади.
Иккинчи шарти
–
зарар етказиладиган махсус шароитнинг мавжудлиги.
Қоида тариқасида, адабиётларда жиноят содир этган шахсни ушлаш шароити
тушунчаси очиб берилган бўлиб, у турлича талқин этилади.
Р.Ю.
Хамицев ва О.Х.
Качмазов шароит деганда фақат ушлаш вақти ва жойини
тушунади [15]. Т.Н.
Зайцева жиноятчини ушлаш ҳолати ва шароитини ажратиб
кўрсатган, шу билан бирга у биринчи тушунчани иккинчисига нисбатан торроқ деб,
уни иккинчиси ичига киритган [1
6]. M.A.
Кауфманнинг фикрича, ушлаш ҳолати ҳам
ушлашга қаршилик кўрсатаётган жиноятчини тавсифловчи ҳам зарар етказаётган
фуқаронинг кучлари ва имкониятларини тавсифловчи турли хил шартларни ўз
ичига олади, уларнинг тўлиқ рўйхатини бериб бўлмайди[17].
Таъкидлаш керакки, қонунда “жиноятчини ушлаш шароити” тушунчаси
ишлатилмайди. Жиноят кодексининг 39
-
моддасида “ушлаш вақтида” ва “ушлаш
шароитига” иборалари қўлланилади. Фикримизча, “шароит” ва “вақт” қисм ва бутун
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
241
эмас, чунки “шароит
–
бу бирон бир нарса содир бўладиган шартлар, ҳолатлар
тўплами”, “вақт –
кимнидир, ниманидир ҳолатини белгилайдиган, бирор нима
содир бўладиган давр”. Шунинг учун, булардан бир хил тушунчалар сифатида
фойдаланиш мумкин. Чунки, юқорида айтиб ўтилганидек, қонун ушлашнинг
қонунийлигини эмас, балки ушлаш пайтида зарар етказишнинг қонунийлигини
белгилайди.
Зарар етказиш шароити, жиноят содир этган шахсни ушлаш ва ҳокимият
органларига етказишдан қочиш истагини кўрсатадиган ҳолатларни ҳам ўз ичига
олади. Бу ИИВ ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига бирга бориш
талабларини бажармаслик, яширинишга уриниш,
қаршилик кўрсатиш ва
ҳоказоларда ифодаланиши мумкин.
Учинчи шарти
бу –
жиноят содир этган шахсни ушлашнинг ва уни ҳокимият
органларига етказишнинг ягона воситаси сифатида юзага келган зарар етказиш
зарурати.
Агар жиноятчи қаршилик кўрсатмаса ёки унинг қаршилигини шунчаки
ушлаш орқали осонгина синдириш мумкин бўлса ёки у қочиб кетаётган бўлса,
бироқ унинг қаерда яшаши ёки яширинганлиги маълум бўлса, унга бу шароитда
зарар етказиш заруратдан бўлган ва ўзини оқлайди, деб ҳисобланмайди
В.В.
Меркурьев ва И.А.
Таракановнинг “ушлаш пайтида жиноятчига нисбатан
зўрлик у жиноий жавобгарликдан қочишга уринганида қўлланилади”, деган
фикрларига қўшилиш мумкин [18].
Кўриниб турибдики, зарар етказиш зарурати нафақат ижтимоий хавфли
қилмиш содир этган шахснинг хулқ
-
атвори билан белгиланиши, балки айни пайтда
уни ушлаётган фуқаронинг кучлари, имкониятлари ва воситаларига нисбатан
ўлчаниши керак.
Юридик адабиётларда ушлаш пайтида жиноятчига зарар етказиш
шартларини тавсифловчи омилларнинг икки гуруҳини ажратиб кўрсатиш таклиф
қилинади: 1) ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ва унинг ушлаш
пайтидаги хатти
-
ҳаракатларини тавсифловчи омиллар; 2) ушлаётган шахсни
тавсифловчи омиллар[19].
Тўртинчи шарти
бу –
зарар етказиш мумкин бўлган махсус вақт оралиғи.
Ушлаш жараёнида зарар етказилишига йўл қўйиладиган ҳолатнинг бошланиш
пайтини аниқлаш билан боғлиқ баъзи қийинчиликлар қуйидагилар сабабли
вужудга келади. Зарар етказиш ушланаётган шахс томонидан жиноий тажовуз
содир этилганида ёки ҳеч бўлмаса ундан сўнг амалга оширилиши мумкин. Бироқ,
бунда жиноятчи ушланишдан қочишга интилади, ушлаётган ёки бошқа шахсларга
ҳужум қилади ёки яширинишга уриниб ўқ отади ёки яширинишга имкон беришни
талаб қилиб шахсни гаровга олади ва бошқалар.
Бу ерда чегарадош шароитлар
–
зарурий мудофаа ва жиноят содир этган
шахсни ушлаш кузатилади. Юқорида таъкидланганидек, уларнинг ўрнини
алмаштиришга йўл қўйилмайди, чунки ҳар бири тажовузчига ёки ушланувчига
зарар етказишнинг қонуний чегараларига эга.
Жиноий тажовуз ёки ушлаётган шахсга ёки бошқа шахсларга ҳужум тугаган
пайтдан бошлаб, зарурий мудофаа ҳуқуқи тўхтайди ва бошқа ҳуқуқ –
содир этилган
қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги ва уни содир этган шахснинг ушланиши
шароити билан шартланган зарар етказиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
242
Бешинчи шарти
бу –
зарарнинг ушланаётган шахс томонидан содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига ва ушлаш шароитига
мутаносиблиги.
Беихтиёр савол туғилади: ушланаётган шахс томонидан содир этилиши
натижасида унга зарар етказиладиган жиноятнинг характери ва ижтимоий
хавфлилик даражаси қандай бўлиши лозим? Қонун буни ҳеч бир тарзда аниқ
белгиламаган. Назаримизда, ҳар қандай тоифадаги жиноятни содир этганлик учун
шахс ушланиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши керак.
Жиноят кодексининг 138
-
моддаси 1
-
қисмида назарда тутилган “Бировни
зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш” унча оғир
бўлмаган жиноятлар тоифасига киради, яъни ушбу тоифадаги жиноят содир этган
шахс ушланишида, ҳатто ушлашнинг ноқулай шароитида ҳам, шахсни ҳокимият
органларига етказиш ва унинг янги жиноятлар содир этишига йўл қўймаслик
мақсадида зўрлик ва қурол ишлатилмасдан ёки инсон саломатлиги ва ҳаёти учун
хавфли бўлмаган зўрлик (калтаклаш, боғлаш, кишан ишлатиш, қўл қайириш ва
бошқалар) ишлатиб, қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилиш шаклида зарар
етказилиши мумкин.
Жисмоний азоб бериб ёки ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган
ҳолда содир этилган бўлса, Жиноят кодексининг 138
-
моддаси 2
-
қисмида назарда
тутилган ўртача оғирликдаги жиноятларга тегишли бўлган таркибни ташкил
этади. Бинобарин, ушланаётган шахснинг соғлиғига зарар етказиш, унинг ўрта
оғирликдаги, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун йўл қўйилади.
Шундай қилиб, жиноят содир этган шахсни ушлашда зарар етказишнинг
қонунийлиги шартлари қонунда кўрсатилган объектив ҳолатлар бўлиб, улар
мавжуд бўлган вазиятда жиноят содир этган шахсга зарар етказишга қаратилган
ҳаракатлар қонуний ҳисобланади.
Жиноят кодекси 39
-
моддаси 2
-
қисмида ушлаш воситалари ва усулларига,
қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек
ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган
ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан
четга чиқиш деб топилиши назарда тутилган.
Шундай қилиб, қонун чиқарувчи жиноят содир этган шахсни ушлаш чоғида
зарар етказишнинг қонунийлик чегараларини аниқлашнинг иккита асосий
мезонига ишора қилади:
а)
жиноят содир этган шахсни ушлаш учун зарур бўлган чоралар билан
ушланаётган шахс томонидан содир этилган жиноятнинг характери ва ижтимоий
хавфлилик даражаси ўртасидаги яққол номувофиқлик;
б)
ушланаётган шахсга яққол, ортиқча, шароит келтириб чиқармаган зарар
етказиш.
Жиноят қонунида назарда тутилган зарур чоралардан четга чиқилган
тақдирдагина жиноятчини ушлаш амалга оширувчи шахснинг ижтимоий
хавфлилиги ва айблилиги ҳақида гапириши мумкин.
Олий суд Пленумининг қароридаги қонун мазмунига кўра, агар қасддан одам
ўлдириш тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида, зарурий мудофаа
чегарасидан ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур
чоралари чегарасидан четга чиқиб содир этилган бўлса, бундай жиноят
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
243
ЖК 97
-
моддаси иккинчи қисмининг “а”, “б”, “в”, “д”, “ж”, “р”, “с” бандларида назарда
тутилган квалификация белгилари бўйича содир этилган деб баҳоланмаслиги
лозимлиги қайд этилиб, квалификация қилишдаги камчиликлар олди олинган.
Жиноят содир этган шахсни ушлаш пайтида зарар етказиш қоидалари,
уларнинг касбий ёки бошқа махсус тайёргарлиги ва хизмат мавқеидан қатъи назар,
барча шахсларга, ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ижтимоий
хавфли тажовузларга чек қўйишда ёки жиноят содир этган шахсни ушлашда
иштирок этадиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий
хизматчиларга тенг равишда татбиқ этилади.
Таҳлил этилаётган мазкур жиноятнинг субъекти умумий –
ўн олти ёшга
тўлган ақли расо шахсдир. Уларга жиноят содир этган шахсларни ушлаш хизмат
вазифаларига кирадиган шахслар ва бошқа жисмоний шахслар ҳам кириши мумкин.
Жиноят кодексининг 39
-
моддаси 1
-
қисмида жиноят содир этган шахсни
ушлашда ягона мақсад кўзланиши айтилган: “Ижтимоий хавфли қилмиш содир
этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсади”. Ушбу ҳолатда
ушланаётган жиноятчига етказилган зарар, агар ушлашни
амалга оширувчи
шахснинг ҳаракатлари фақат ушбу мақсадларга эришишга қаратилган бўлса,
зарурийдир.
ХУЛОСА
Юқоридаги таҳлиллар асосида қуйидаги хулосаларни илгари суриш мумкин:
1)
агар ушлаш пайтида жиноятчига зарар етказиш қасди ушлаётган шахсда
ушлашнинг алоҳида ҳолатлари таъсири остида келиб чиқмаган бўлса ва
аввалбошидан уни ҳокимият органларига етказиш мақсадида ушлаш зарурати
билан белгиланмаган бўлса, бундай ҳолларда умумий асосларда жиноий жазога
сазовор ўзбошимчалик билан жазолаш содир этилган бўлади.
Жиноятчини ушлаш бўйича зўрлик ҳаракатлари фақат уларнинг ижтимоий
фойдалилиги уларнинг ижтимоий хавфлилигини қоплаб кетганида, ушлаётган
шахснинг хулқ
-
атворида эса, нисбатан муҳим бўлган ижтимоий манфаатларнинг
ушланаётган жиноятчининг шахсий манфаатларига зарар етказиш йўли билан
ҳимоя қилишнинг ижтимоий аҳамияти зарурийлиги ётганида мажбурий ва зарурий
характерга эга бўлади.
Шу сабабли, бундай ҳаракатларни содир этишда ушлаётган шахс фақат
жамоат хавфсизлиги, жиноий одил судлов ва жиноятчиликнинг олдини олиш
манфаатларига таяниши лозим.
2)
агар шахс жиноят содир этган шахсга зарар етказмоқдаман, дея хато қилган
бўлса ва ишнинг ҳолатига кўра, зарур эътиборлилик ва эҳтиёткорликда ўз хатосини
англаши лозим бўлмаган ва (ёки) англаши мумкин бўлмаган бўлса, унга чоралар
фақат ҳокимият органларига етказиш ва янги жиноятлар содир этилишига чек
қўйиш мақсадидаги ушлаш чоғида қўллаган бўлса, агар ушлаётган шахс
ушланаётган шахсни бошқа воситалар билан ушлаш имкониятини англамаган ва бу
воситаларни кўрсатилган мақсадларда қўллашни истаган бўлса, қилмиш ҳаёлий
жиноятчини ушлаш чоғида зарар етказиш сифатида квалификация қилиниши
лозим.
Агар ҳақиқий жиноятчини ушлаш пайтида кўрилиши мумкин бўлган зарур
чоралардан четга чиқишга йўл қўйилмаган бўлса, хаёлий жиноятчини ушлаш
пайтида унга зарар етказиш жиноят ҳисобланмайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
244
3)
агар шахс жиноят содир этган шахсга зарар етказмоқдаман дея хато қилган
бўлса ва ишнинг ҳолатига кўра, зарур эътиборлилик ва эҳтиёткорликда ўз хатосини
англаши лозим бўлган ва англаши мумкин бўлган бўлса, унга чоралар фақат
ҳокимият органларига етказиш ва янги жиноятлар содир этилишига чек қўйиш
мақсадидаги ушлаш чоғида қўллаган бўлса, агар ушлаётган шахс ушланаётган
шахсни бошқа воситалар билан ушлаш имкониятини англамаган ва бу воситаларни
кўрсатилган мақсадларда қўллашни истаган бўлса, қилмиш ЖКнинг
эҳтиётсизликдан тан жароҳати зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни назарда
тутувчи моддалари бўйича квалификация қилиниши лозим.
4)
жиноят содир этган шахсни ушлаш пайтида соғлиғига қасддан енгил,
эҳтиётсизлик орқасидан ҳар қандай зарар етказиш жиноят содир этган шахсни
ушлашнинг зарур чораларидан четга чиқиш деб ҳисобланмайди ва шунга мувофиқ
жиноят деб тан олинмайди.
Бунга сабаб, Жиноят кодексининг 101
-
моддасида назарда тутилган
жиноятнинг субъектив томони ушлашни амалга оширувчи шахсда тўғри ёки эгри
қасд мавжудлиги билан тавсифланади. Қасд, қоида тариқасида, тўсатдан пайдо
бўлган бўлади. Эҳтиётсизлик оқибатида соғлиққа етказилган зарар жиноят
таркибини истисно қилади. Шунингдек, ушбу жиноят учун унинг мақсади катта
аҳамиятга эга, деган хулосага келиш мумкин. Ушлашни амалга оширувчи шахс
жамият ва давлатни ижтимоий хавфли тажовузлардан ҳимоя қилади ва тегишли
органларга етказиш мақсадида жиноятчини ушлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
Фармони.
https://lex.uz/docs/5841063
2.
Десятова О.В. Институт причинения вреда при задержании лица,
совершившего преступление, в законодательстве Российской Федерации и
зарубежных стран //Юридическая наука и правоохранительная практика. –
2019.
–
№. 3 (49). –
С. 106
-114.
3.
Зайцева Т.Н. Задержание лица, совершившего преступление, как
самостоятельный способ гражданской самозащиты // Трибуна ученого. –
2021.
–
№. 1. –
С. 323
-329.
4.
Хамицев Р.Ю., Качмазов О.Х. Проблемы теории и практики применения
причинения вреда при задержании лица, совершившего преступления //
Бюллетень Владикавказского института управления. –
2020.
–
№. 59. –
С. 106
-118.
5.
Лапцевич И.И. О некоторых вопросах уголовно
-
правовой и уголовно
-
процессуальной регламентации задержания лица, совершившего преступление //
Журнал Белорусского государственного университета. Право. –
2018.
–
№. 3. –
С. 43
-49.
6.
Ибятов И.М. Объективные и субъективные признаки убийства,
совершенного при превышении мер, необходимых для задержания лица,
совершившего преступление // Интернаука. –
2021.
–
Т. 10. –
№. 186 часть 2. –
С. 58.
7.
Грачев Д.М. Особенности правового регулирования причинения вреда при
задержании лица, совершившего преступление // Аллея науки. –
2020.
–
Т. 1. –
№. 4.
–
С. 572
-575.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
09 (2023) / ISSN 2181-1415
245
8.
Клюев А.А., Эфрикян Р.А. Соразмерность причиненного вреда, как условие
правомерности причинения вреда при задержании лица, совершившего
преступление // Право и практика. –
2021.
–
№. 4. –
С. 99
-103.
9.
Никуленко А. В. Проблемы применения норм о привилегированных
составах преступлений против личности, совершенных при обстоятельствах,
исключающих преступность деяния // Криминалистъ. –
2019.
–
С. 40.
10.
Степенко А.В., Авраменко А.О. Задержание лица, совершившего преступление
// Актуальные вопросы уголовного права и процесса. –
2018.
–
С. 65
-69.
11.
Петухов С.Е. Убийство при смягчающих обстоятельствах в уголовном
праве Российской Федерации // Современные проблемы борьбы с преступностью:
перспективы и пути решения. –
2018.
–
С. 144
-148.
12.
Никулин, С.И. Этико
-
нравственный аспект совершенствования уголовного
законодательства. / С.И. Никулин // М., 1994.
–
С. 259.
13.
Савинов, А.В. Понятие и признаки причинения вреда при задержании
лица, совершившего преступление / А.В.Савинов // Консультант Плюс: справ.
правовая
система.
–
Электронные
данные.
–
Режим
доступа:
14.
Орехов В. Необходимая оборона и иные обстоятельства, исключающие
преступность деяния. –
Litres, 2022.
–
С. 22
-23.
15.
Баулин, Ю.В. Уголовно
-
правовые проблемы учения об обстоятельствах,
исключающих преступность (общественную опасность и противоправность)
деяния: Дис. ... д
-
ра юрид. наук. / Ю.В. Баулин // Харьков, 1991.
–
С. 355.
16.
Хамицев Р.Ю., Качмазов О.Х. Проблемы теории и практики применения
причинения вреда при задержании лица, совершившего преступления
//Бюллетень Владикавказского института управления. –
2020.
–
№. 59. –
С. 106
-118.
17.
Зайцева Т.Н. Задержание лица, совершившего преступление, как
самостоятельный способ гражданской самозащиты //Трибуна ученого. –
2021.
–
№.
1.
–
С. 323
-329.
18.
Кауфман, М.А. Обстоятельства, исключающие преступность деяния. / М.А.
Кауфман // М., 1998.
-
С. 42.
19.
Меркурьев В.В., Тараканов И.А. Особенности уголовно
-
правовой оценки
правомерности причинения вреда при задержании лица, совершившего
преступление // Вестник Академии Генеральной прокуратуры Российской
Федерации. –
2017.
–
№. 5. –
С. 42
-48.
20.
Сидоров Б.В., Бабичев А.Г. Особенности уголовной ответственности за
убийство при превышении мер, необходимых для задержания лица, совершившего
преступление (вопросы применения и совершенствования уголовного закона) //
Вестник экономики, права и социологии.
–
2015.
–
№. 2. –
С. 147
-159.
