Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal regulation of arbitration agreement in the Republic
of Uzbekistan
Khurshid MAKHMUDOV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received November 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 25 December 2023
Available online
15 February 2024
This article examines the primary approaches to legislating
arbitration agreements in the Republic of Uzbekistan. Special
focus is given to studying Uzbekistan’s “On International
Commercial Arbitration” Law and the role of TIAC as the
country's foremost arbitration institution. Additionally, the
author compares this with the Chinese legal model of
arbitration agreement regulation.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp253-258
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
exequator,
international commercial
arbitration courts,
remote communication
technologies,
online platform,
arbitrator,
multilateral agreements.
bilateral agreements.
Ўзбекистон Республикасида арбитраж келишувини
ҳуқуқий
тартибга солиш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
арбитраж келишуви,
арбитраж жараёни,
арбитраж,
халқаро тижорат
арбитраж,
ЮНCИТРАЛ,
Тошкент халқаро
арбитраж маркази (TIAC).
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида арбитраж
келишувларини қонуний тартибга солишнинг мавжуд
асосий ёндашувлари кўриб чиқилади. Муаллиф Ўзбекистон
Республикасининг
“Халқаро
тижорат
арбитражи
тўғрисида” ги Қонуни, ҳамда Тошкент халқаро арбитраж
маркази (TIAC)га Ўзбекистон Республикасидаги етакчи
арбитраж институти сифатида ўз эътиборини қаратади ва
арбитраж келишувини ҳуқуқий тартибга солишнинг Хитой
модели билан таққослайди. Таҳлил натижасида муаллиф
арбитраж
келишувларини
оптималлаштириш
учун
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ўзгартириш
киритиш зарур деган хулосага келади
.
1
Teacher, Department of Civil Procedural and Economic Procedural Law, Tashkent State University of Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
254
Правовое регулирование арбитражного соглашения
в Республики Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
арбитражное соглашение,
арбитражный процесс,
арбитр, международный
коммерческий арбитраж,
ЮНСИТРАЛ,
Ташкентский
международный
арбитражный центр
(TIAC).
В данной статье анализируются основные подходы к
законодательному
регулированию
арбитражного
соглашения в Республике Узбекистан. Особое внимание
уделяется изучению Закона Республики Узбекистан
«О международном коммерческом арбитраже»
и роли TIAC
как ведущего арбитражного учреждения в стране. Автор
также проводит сравнительный анализ с китайской
моделью
правового
регулирования
арбитражного
соглашения. На основе проведенного анализа делается
вывод
о
необходимости
внесения
изменений
в
законодательство Республики Узбекистан с целью
оптимизации процесса арбитражных соглашений.
Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда чет эл инвесторлари учун тобора
катта имкониятларни яратиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби эса, авваламбор,
инвесторлар учун муҳим имкониятларнинг ҳуқуқий асосини яратиб берувчи
қонунчилик
базасининг яратилиши, улар учун солиқ ва бошқа турдаги имтиёз ва
преференцияларнинг яратилиши кабиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасига киритилган инвестициялар эса, авваламбор
мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади,
шунингдек давлатимизнинг сиёсий саҳнадаги мавқеини ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлар билан иқтисодий алоқалари
натижасида эса, бир томони Ўзбекистон Республикасида ташкил қилинган юридик
шахс ва иккинчи томон чет эл юридик шахси бўлган томонлар ўртасида иқтисодий
низолар ҳам юзага келиш эҳтимоли мавжуддир.
Агарда товарлар, хизматларни етказиб бериш ҳудуди Ўзбекистон
Республикаси бўлса, томонлар ушбу вазиятда юзага келиши мумкин бўлган
низоларни Ўзбекистон Республикаси арбитражи орқали ҳал қилишни устун
кўради. Бу эса авваламбор, аҳдлашаётган томонлар имзолаган шартноманинг
арбитраж бўйича бандида ёки алоҳида арбитраж келишувида низо вужудга келган
тақдирда, ушбу низони Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўриб чиқиш
тўғрисидаги қоидани киритиш орқали мумкин бўлади.
Арбитраж келишуви ҳақида гап кетганда, шуни таъкидлаш керакки,
авваламбор, ушбу шартнома келажакда томонлар ўртасида юзага келиши мумкин
бўлган низони ҳал қилиш тартибини белгилайди. Агарда арбитраж келишуви
тузилмаса, ўз
-
ўзидан маълумки халқаро тижорат арбитраж муҳокамаси ҳақида сўз
бўлиши ҳам мумкин эмас.
Халқаро тижорат арбитраж шартномалари турлича тузилиши мумкин. Ушбу
шартномаларда арбитражга оид бандлар қисқа ёки тўлиқ шартлар билан
тузилиши мумкин. Масалан, кўплаб Европа мамлакатларида, арбитраж
келишувини тузиш пайтида, улар низоларни ҳал қилиш “инглиз қонунчилиги”
асосида бўлишини ва низоларни Лондон халқаро тижорат арбитраж маркази
(LCIA) да ҳал қилишни устун кўради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
255
Арбитраж келишувини тузишда тарафлар биринчи навбатда келажакда
арбитраж муҳокамасининг самарадор бўлиши ва харажатларини камайтиришга
катта эътибор қаратади ва келишув
тузилгандан сўнг ушбу шартларнинг
бузилишига йўл қўйиб бўлмайди.
Арбитраж келишувини аниқ ва тўғри тузиш катта аҳамиятга эга
ҳисобланади, чунки уни тўғри ва аниқ тузиш келажакда бир қатор ҳуқуқий
муаммоларни, шунингдек, бир қатор қўшимча харажатларни олдини олади.
ЎРҚ–674да арбитраж келишувига ҳам аниқ таъриф бериб ўтилган, унга кўра,
арбитраж келишуви –
“тарафларнинг шартномавий хусусиятга эгалигидан ёки эга
эмаслигидан қатъи назар, бирор
-
бир аниқ ҳуқуқий муносабат билан боғлиқ
бўлган, улар ўртасида юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган барча ёки
муайян низоларни арбитражга топшириш тўғрисидаги келишуви” ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу қонунда арбитраж келишувининг ёзма равишда тузилган
бўлиши тўғрисидаги қоида ҳам мавжуддир. Ушбу ўринда, агар арбитраж
келишувининг мазмуни арбитраж келишуви ёки шартнома оғзаки шаклда
тузилганлигидан ёки тузилмаганлигидан қатъи назар, тарафларнинг ҳаракати
асосида ёхуд бошқа воситалар ёрдамида бирор
-
бир шаклда қайд этилган бўлса,
ушбу келишув ёзма шаклда тузилган деб ҳисобланиши тўғрисидаги нормани ҳам
ушбу қонунда кўрсатиб ўтилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш муҳим ҳисобланади.
Масалан, арбитраж жараёнини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида
Тошкент халқаро арбитраж маркази
(TIAC)да кўриб чиқиш тўғрисида тарафлар
ўртасида онлайн почта ёки телеграм, ватсапп ижтимоий тармоқлари кабиларда
мулоқотга киришилган бўлса, ушбу келишувлар кейинчалик арбитраж муассасаси
томонидан ҳақиқий деб топилади.
Дунёнинг бошқа бир қатор мамлакатлари қонунчилигида ҳам арбитраж
келишуви
тўғрисидаги
нормалар
мавжуддир.
Масалан,
Хитой
Халқ
Республикасининг “Арбитраж тўғрисида” ги қонунининг 16 моддасида
арбитраж
келишувига қуйидаги талаблар қўйилган:
1.
Томонларнинг арбитражга мурожаат қилиши учун аниқ истаги бўлиши
лозим;
2.
Арбитраж муҳокамалари шартларининг мавжудлиги;
3.
Арбитраж комиссиясининг мавжудлиги.
Халқаро тажрибада ҳам арбитраж келишуви тўғрисида бир қатор
ёндашувлар мавжуддир. Уларга кўра, арбитраж келишувларининг қуйидаги муҳим
таркибий элементлари мавжуд ҳисобланади:
1.
Низони арбитраж орқали ўтказишга розилик.
2.
Арбитр томонидан ҳал қилишга рухсат берилган масалаларни аниқлаш.
3.
Арбитраж жараёнини ўтказиш қоидаларининг
мавжудлиги.
4.
Арбитраж жойи.
5.
Арбитрлар сонини аниқлаш ва уларни танлаш.
6.
Арбитраж тили.
7.
Арбитраж қайси қонунчилик асосида ўтказилишини аниқлаш.
Шу билан бир қаторда, арбитраж келишувларида қуйидагилар ҳам кўрсатиб
ўтилиши мумкин:
1.
Арбитражни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни тарафлар ўртасида
тақсимлаш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
256
2.
Арбитраж ҳал қилув қарорининг валютаси.
3.
Қандай
маълумотлар ошкор қилинишини аниқлаш.
4.
Махфийлик.
5.
Фаст
-
Track ёки бошқа жараёнлар.
6.
Арбитраж ҳал қилув қароридан воз кечиш.
Арбитраж келишувини тузиш учун иккала томон ҳам биринчи навбатда
низоларни халқаро тижорат арбитражи орқали ҳал қилиш тўғрисида келишиб
олишлари керак, яъни шартномада низо арбитраж орқали ҳал қилиниши аниқ
кўрсатилиши керак. Агар шартномада низо давлат суди, воситачилик ёки
низоларни муқобил ҳал қилишнинг бошқа шакллари орқали ҳал қилиниши
кўрсатилган бўлса, демак, бу ўз
-
ўзидан низо арбитраж орқали ҳал
қилинмаслигини
англатади ва низоларни шу тарзда ҳал қилиш арбитраж
ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикасида арбитраж муҳокамалари асосан доимий фаолият
юритувчи арбитраж муассасалари ёки арбитраж судларида ўтказилади. Арбитраж
муассасалари ва арбитраж судларига эса, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”
ги (ЎРҚ
-
674)да таъриф бериб ўтилган. Арбитраж муассасалари орасида эса, 2018
йил 5 ноябрьда қабул қилинган
ПҚ
-
4001 асосида ташкил этилган Тошкент халқаро
арбитраж маркази
(TIAC)
чет эл элементи иштирокидаги арбитраж низоларини
ҳал қилиш учун муҳим ўрин тутади. Ушбу арбитраж муассасасида вужудга келган
халқаро тижорат низосини ҳал қилиш учун эса томонлар арбитраж келишувида
барча шартларни келишиб олишлари лозим.
Низони Ўзбекистон Республикасида Тошкент халқаро арбитраж марказида
кўриб чиқиш учун арбитраж келишувида айнан шунга ҳавола бўлиши лозим.
Тошкент халқаро арбитраж марказининг Регламентида тарафлар юзага келган ёки
келажакда юзага келиши мумкин бўлган низони арбитраж келишувида Тошкент
халқаро арбитраж маркази (TIAC) томонидан ҳал қилиниши ёки кўриб чиқилишни
белгиласа, ушбу низо ушбу арбитраж муассасаси томонидан кўриб чиқилади.
Арбитраж келишувини тузишда эътиборга олиниши керак бўлган яна бир
жиҳат
-
бу арбитраж жараёнини ўтказиш жойини, яъни ҳудудни аниқлаш
ҳисобланади. Арбитраж келишувида ушбу масалани аниқлаштириш келажакдаги
вужудга келиши мумкин бўлган кўплаб низоларнинг олдини олади. Арбитраж
жойи арбитраж келишувида қуйидагича кўрсатилиши мумкин: “Арбитраж жойи
-
Тошкент, Ўзбекистон”. Албатта, арбитраж жойини танлашда ушбу ҳудудда
яратилган етарли қулайликлар, шу жумладан арбитраж муҳокамасини ўтказиш
учун етарли омилларнинг яратилганлиги ва арбитрларни танлаш имконияти
мавжудлиги каби омиллар муҳим роль ўйнайди.
Арбитраж келишувини тузишда, арбитраж қаерда кўриб чиқилиши
белгиланган бўлса, ўша муассасанинг намунавий арбитраж келишувидан
фойдаланса бўлади, Масалан, низони Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)
томонидан ҳал қилиниши ёки кўриб чиқилиши учун арбитраж келишувини
қуйидагича
тузиш тавсия этилади:
“Ушбу шартномадан келиб чиқадиган ёки унга боғлиқ бўлган барча низолар
шу жумладан, унинг мавжудлиги, ҳақиқий эмаслиги ёки бекор қилиш билан
боғлиқ бўлган барча низолар Ўзбекистон Республикаси савдо
-
саноат палатаси
ҳузуридаги
Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)нинг регламентига асосан
якуний ҳал қилинади. Арбитраж жойи –
(юрисдикция танланади). Арбитрлар сони
–
(бир ёки учта). Арбитраж тили –
(арбитраж тили танланади)”
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
257
Демак, TIAC Регламентига асосан, арбитрлар сони, арбитраж жойи ва
арбитраж тилини танлаш муҳим ҳисобланади. ЎРҚ–374нинг 15
-
моддасида,
тарафлар ўз хоҳишига кўра арбитрлар сонини белгилаши мумкинлиги ва бундай
келишув бўлмаганда уч нафар арбитр тайинланиши белгилаб қўйилган.
TIAC Регламентига асосан, арбитраж жойини ҳам белгилаш муҳимдир.
ЎРҚ–674 да ҳам, арбитраж жойига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, унга кўра
тарафлар арбитраж жойи тўғрисида ўз хоҳишига кўра келишиб олиши мумкин.
Агарда бундай келишув мавжуд бўлмаган тақдирда, арбитраж жойи арбитраж суди
томонидан иш ҳолатларини, шу жумладан тарафлар учун қулайлик омилини
инобатга олган ҳолда белгиланади. Масалан, тарафлар низони TIAC Регламентига
асосан Тошкент шаҳрида ёки Москвада кўриб чиқилишини белгилашлари мумкин.
Аммо, баъзи ҳолларда, тарафлар низони арбитражда кўриб чиқишни белгилайди,
аммо ушбу арбитраж жараёни қаерда ўтказилиши бўйича арбитраж келишувида
ҳеч
қандай келишув мавжуд бўлмайди. Ушбу ҳолда эса, тарафлар иш ҳолатини
инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ҳам ўтказишлари мумкин, чунки
қонунчиликда
бунга йўл қўйилган.
ЎРҚ–674 да шунингдек, агар тарафлар бошқача шартлашмаган бўлса,
арбитраж суди ўз аъзолари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш, гувоҳларни,
экспертларни ёки тарафларни эшитиш ёхуд товарларни, бошқа мол
-
мулкни ёки
ҳужжатларни
кўздан кечириш учун лозим деб топган ҳар қандай жойда йиғилиши
мумкинлиги ҳам белгилаб қўйилган.
TIAC Регламентида ҳам тарафлар, арбитраж жойини ўзаро келишувига
асосан белгилаши, агар бундай келишув мавжуд бўлмаганида иш ҳолатларини
инобатга олган ҳолда арбитрлар томонидан белгиланиши кўрсатилган.
Арбитраж келишувида арбитраж қайси тилда ўтказилишини белгилаш ҳам
муҳимдир. Арбитраж шартномаларида арбитраж тили асосан шартнома
тарафларига ва арбитраж қаерда ўтказилишига боғлиқ. Масалан, бир томон,
Америкада рўйхатдан ўтган компания ва бошқа томон, Европа Иттифоқига
тегишли компания ўртасида тузилган халқаро иқтисодий шартноманинг
арбитраж келишувида инглиз тили арбитраж тили сифатида танланади. Агар
арбитраж келишувида арбитраж қайси тилда ўтказилиши кўрсатилмаган бўлса,
ушбу тил арбитрлар томонидан мустақил равишда танланади. Арбитраж
муҳокамаси одатда шартнома қайси тилда тузилган бўлса, ўша тилда ёки
арбитраж муассасаси жойлашган мамлакат тилида олиб борилади.
ЎРҚ–674 да ҳам арбитраж тилига алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, тарафлар
арбитраж муҳокамасида фойдаланиладиган тил ёки тиллар тўғрисида ўз
хоҳишларига кўра келишиб олиши мумкинлиги, шунингдек, агар бундай келишув
мавжуд бўлмаганда, арбитраж муҳокамасида қўлланилиши керак бўлган тилни
ёки тилларни арбитраж суди белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Шу
билан бир қаторда, бундай келишув ёки ажрим, агар уларда бошқача
шартлашилмаган бўлса, тарафнинг ҳар қандай ёзма аризасига, ишнинг ҳар қандай
эшитилишига ва ҳар қандай арбитраж қарорига, арбитраж судининг қарорига ёки
бошқа хабарига ҳам тааллуқли бўлиши ушбу қонунда кўрсатиб ўтилган.
Маълумки, бугунги кунда, дунёда инглиз тили халқаро тиллардан бири
ҳисобланади
ва кўплаб давлатлар аҳолиси ушбу тилда равон сўзлаш ва иш юритиш
имкониятига эга. Бир тараф Ўзбекистон Республикасида ташкил топган ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2023) / ISSN 2181-1415
258
фаолият юритаётган юридик шахс ва иккинчи тараф чет эл юридик шахси
ўртасида тузилган арбитраж келишувларининг кўпчилигида арбитраж тили –
инглиз тили қилиб белгиланади. Албатта, арбитраж тилини танлаш кўплаб
омилларга, жумладан аҳдлашаётган тарафлар қайси давлатда жойлашганлиги,
арбитраж жойи каби омилларга боғлиқ бўлади. Масалан, бир тараф Россия
Федерациясида ташкил этилган юридик шахс ва бир тараф Ўзбекистон
Республикасида ташкил топган юридик шахс ўртасида тузилган арбитраж
келишувида арбитраж тили –
рус тили қилиб белгиланиши мумкин.
Арбитраж келишувида шартнома муносабатларидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал қилиш учун қайси қонунчилик қўлланилишини аниқлашда ҳам
муҳим рол ўйнайди. Масалан, арбитраж келишувида бир томон Ўзбекистон
Республикасида ташкил этилган жамият билан тузилган халқаро иқтисодий
шартномасидан келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги
асосида ҳал этилишини таъминлаш орқали Ўзбекистон томони учун фойдали
ҳисобланади
.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, арбитраж келишувлари тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига баъзи ўзгартиришларни киритиш
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Хорижий тажрибага мувофиқ, арбитраж
келишувларида нималар кўрсатилиши тўғрисида аниқ шартларни белгилаш ҳам
қонунчилигимизни
такомиллаштиришга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
, https://lex.uz/docs/5294106#5295969.
2.
Юрисдикция и арбитраж Соглашения в международном Коммерческое
право, доктор Чжэн София Тан, Routledge Research в области международного
коммерческого права, 2014 г.
3.
https://uncitral.un.org/sites/uncitral.un.org/files/media-
documents/uncitral/en/06-54671_ebook.pdf.
4.
Gary Born-
Международный арбитраж, 2012.
5.
https://www.primmedispute.com/uncitral-model-clause.html.
6.
https://iccwbo.org/dispute-
разрешение/dispute
-
разрешение
-
услуги/арбитраж/rules
-
procedure/арбитраж
-
пункт.
7.
Makhmudov K. A. Legal Basis on Recognition and Enforcement of Decisions of
Foreign Courts of the Republic of Uzbekistan //American Journal of Language, Literacy
and Learning in STEM Education (2993-2769).
–
2023.
–
Т. 1. –
№. 6. –
С. 169
-173.
8.
Х. Махмудов
-
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТ ЭЛ СУДЛАРИ ВА
АРБИТРАЖ ҚАРОРЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ВА ИЖРОГА ҚАРАТИШ //Инновационные
исследования в современном мире: теория и практика. –
2023.
–
Т. 2. –
№. 18. –
С.
111-115.
