Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Experience of foreign countries in preventing corruption
risks in admission and transfer processes at higher
education institutions
Zafarjon KUCHKAROV
Law Enforcement Academy Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2024
Received in revised form
15 January 2024
Accepted 25 February 2024
Available online
15 March 2024
In the modern developing process to improve the quality of
education and training of potential personnel, it is first of all
important to reduce the level of corruption in the higher
education system. Establishing criteria for openness,
transparency and fairness in the process of entrance
examinations and transfer to higher education institutions is
one of the determining factors in the effective fight against
corruption in the field. Studying the experience of advanced
foreign countries in the admission and transfer of education to
higher education institutions and its implementation in practice
will serve to prevent corruption. This article examined entrance
exams to higher educational institutions in leading foreign
countries, the selection of applicants, and transfer procedures.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2/S-pp266-274
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
entrance tests,
classification of entrance
tests,
selection of applicants,
transfer of education,
conditions for the transfer of
education.
Олий таълим муассасаларига кириш ва ўқишни
кўчириш жараёнларида мавжуд коррупциявий хавф
-
хатарларни олдини олиш бўйича хорижий давлатлар
тажрибаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
кириш имтиҳони,
кириш имтиҳонлари
таснифи,
талабгорларни танлаб
олиш,
ўқишни кўчириш,
Бугунги ривожланиб бораётган жараёнда таълим
сифатини ошириш ва салоҳиятли кадрларни тайёрлаш
учун биринчи навбатда олий таълим тизимида коррупция
даражасини камайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Олий
таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ва ўқишни
кўчириш жараёнида очиқлик, шаффофлик ва адолат
1
Independent applicant Law Enforcement Academy Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
267
ўқишни кўчириш
шартлари.
мезонларини ўрнатилганлиги соҳада коррупцияга қарши
курашиш самарали йўлга қўйилганлигини белгилаб
берувчи
омиллардан
ҳисобланади.
Олий
таълим
муассасаларига ўқишга кириш ва ўқишни кўчириш билан
боғлиқ илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш
ва уларни амалиётда жорий қилиш коррупцияни олдини
олишга хизмат қилади.
Ушбу мақолада етакчи хорижий
давлатлардаги олий таълим муассасаларига кириш
имтиҳонлари, талабгорларни танлаб олиш ва ўқишни
кўчириш тартиблари ўрганилди.
Опыт
зарубежных
стран
по
предотвращению
коррупционных рисков в процессах приёма и перевода
в высшие учебные заведения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
вступительные
испытания,
классификация
вступительных
испытаний,
отбор поступающих,
перевод обучения,
условия перевода
обучения.
В
современном
развивающемся
процессе
для
повышения
качества
образования
и
подготовки
потенциальных кадров, прежде всего, важно снизить
уровень коррупции в системе высшего образования.
Установление критериев открытости, прозрачности и
справедливости в процессе вступительных экзаменов и
перевода в высшие учебные заведения является одним из
определяющих
факторов
эффективной
борьбы
с
коррупцией в этой сфере. Изучение опыта передовых
зарубежных стран по приёму и переводу обучения в
высшие учебные заведения и его внедрение на практике
послужит предотвращению коррупции. В данной статье
были изучены вступительные экзамены в высшие учебные
заведения ведущих зарубежных стран, отбор абитуриентов
и процедуры перевода на учебу.
Олий таълим муассасасига
(кейинги ўринларда –
ОТМ)
коррупциявий
усуллардан фойдаланган ҳолда ўқишга кириш соҳадаги бошланғич коррупциявий
ҳуқуқбузарлик бўлса, коррупциявий йўллар билан ўқишни кўчиришни ўқишга
кириш билан боғлиқ коррупциявий ҳуқуқбузарликнинг мантиқий давоми
сифатида изоҳлаш мумкин.
Грузия, Украина, Хитой, Ҳиндистон
давлатлари тажрибаси ўрганилганда,
уларда ОТМларига марказлашган тартибдаги кириш имтиҳонлари тизими
мавжудлиги маълум бўлди.
Грузияда
совет тузумидан кейин академик соҳада коррупция, хусусан,
коррупциявий йўллар билан университетга кириш энг катта пул ишлаш
машинасига айланган бўлиб, ОТМларига талабаларнинг деярли ярми
коррупциявий йўллар билан ўқишга кирган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
268
ОТМларига ўқишга киритиш нархи университет мавқейига қараб 200 АҚШ
долларидан 10 минг АҚШ долларигача бўлиб, Тбилиси давлат университети каби
элита ОТМларига кириш 30 минг АҚШ долларигача етиши мумкин бўлган
.
Мамлакат олий таълим соҳаси кескин ислоҳотга муҳтож бўлиб, 2004 йилда
янги ҳукумат Грузия университетлари раҳбариятини, университетларга қабул
қилиш, аккредитациядан ўтказиш тартибларини ўзгартирди.
Олий таълим тизимида коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилиб,
2004-
2013 йиллар давомида 8 нафар олий таълим вазири, 5 нафар Таълим
Сифатини Ошириш Маркази директори вазифасидан озод қилинди.
Мамлакатда 2004 йил 21 декабрда “Олий таълим тўғрисида”ги, 2010 йил
21 июнда “Таълимни ривожлантириш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди.
Марказлаштирилган кириш имтиҳонлари тизимини жорий этиш орқали
университетлардан мустақил қабул қилишга оид ҳуқуқлар бекор қилиниб,
2005 йилда ягона миллий кириш имтиҳони тизимини ташкил қилди.
Грузия Таълим ва фан вазирлиги тасарруфида бўлган Миллий имтиҳон
маркази
(NAEC)
ташкил этилди ва мамлакатдаги барча ОТМга кириш ушбу марказ
томонидан амалга ошириладиган бўлди.
Кириш имтиҳонлари марказ ваколатларига ўтказилгандан кейин ушбу
йўналишда коррупцияни олдини олишга қаратилган бир қатор ижобий
ўзгаришлар амалга оширилди.
Хусусан, мамлакат бўйлаб тест марказлари ташкил этилди, тест
бланкаларида абитуриентнинг исми ўрнига шахсий идентификация рақамлари
бериш жорий этилди, имтиҳон натижалари икки мустақил баҳоловчи ва якуний
ҳакам
томонидан уч босқичда баҳолаш тизими яратилди.
Шунингдек, имтиҳон натижаларини коррупциядан ҳоли тарзда адолатли
баҳолашни кучайтириш мақсадида натижалар олтита мустақил эксперт
томонидан баҳоланадиган бўлди.
Бундан ташқари, имтиҳонлар ташқи кузатувчилар томонидан эркин
кузатилиши мумкин бўлиб, имтиҳон жараёнини ёпиқ камералар орқали назорат
қилиш
йўлга қўйилди.
Хитойда
кучли назорат остида ўтказиладиган кириш имтиҳон тизими
шаклланган бўлиб, ушбу имтиҳон “Gaokao”
(олий таълим имтиҳони)
деб
номланади.
Мазкур кириш имтиҳонлари 1952 йилда ташкил этилган бўлиб, ўрта мактаб
битирувчилари ОТМнинг бакалавриат босқичига кириши учун йилда бир марта
марказлашган тартибда ўтказилади.
Имтиҳонлар 1978 йилдан Таълим вазирлиги томонидан ягона шаклга
келтирилган ва қаттиқ тартибда олингани ҳолда ҳатто сув ҳам олиб кирилмайди
ҳамда
тартиб
-
интизомни бузганларга қатъий чоралар кўрилади.
Имтиҳонлар мамлакат ҳудудлари бўйлаб икки ёки уч кун давомида
ўтказилиб,
тўққиз соат давом этади. Абитуриентлар хитой тили ва математика
фанидан имтиҳон топшириши шарт бўлиб, шунингдек, улар инглиз, француз,
испан каби бирорта хорижий тилдан имтиҳон топширадилар.
Мамлакатдаги обрўли ОТМларига ўқишга киришда жуда кучли рақобат
мавжуд бўлиб, Пекин университети ва Тсингхуа университетларига биргина
2022 йилда 11,93 млн. талабгордан атиги 6624 нафари ўқишга кирган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
269
Бугунги кунда “Gaokao” имтиҳон тизими қатъий тартиб қоидалар асосида
ўтказилишини инобатга олган ҳолда айрим АҚШ ва Европа университетлари
имтиҳон натижаларини қабул қилмоқда.
Ҳиндистон
технология институтида мураккаб икки босқичли кириш
имтиҳон тизими яратилган бўлиб, ҳар бир босқич учун уч соат вақт берилади ва
абитуриентларнинг физика, кимё, математика фанлари бўйича билимлари,
шунингдек, уларнинг фикрлаш доираси, мантиқий ва таҳлилий қобилиятлари
текширилади.
Биргина 2022 йилда институтга кириш учун 155
538 нафар абитуриентлар
имтиҳон топширган бўлиб, уларнинг атиги 1 фоизи ўқишга қабул қилинган.
Мазкур имтиҳон саволлар доираси кенглиги ва олдиндан қандай савол тушишини
билиш мумкин эмаслиги билан мураккаб ҳисобланади.
Украина.
“Олий таълим тўғрисида”ги Қонун 44
-
моддасига асосан, ОТМга
кириш талаблари рақобатга асосланган бўлиб, таълим ва фан соҳасидаги давлат
бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
ОТМга кириш талаблари ҳар ўқув йилида 15 октябрдан кечикмаган ҳолда
таълим ва фан соҳасидаги давлат бошқарув органи расмий сайтида эълон
қилинади
.
ОТМга қабул қилиш талаблари давлат томонидан белгиланган стандарт
талабларга асосан таълим муассасасининг Илмий кенгаши томонидан
тасдиқланади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
–
стандартлаштирилган ташқи баҳолаш сертификатлар рўйхати ва сони,
уларнинг умумий кириш баллининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ўрин
эгаллаши;
–
умумий ўрта таълим босқичида олинган ўртача баҳонинг 0 дан
10 фоизгача
бўлган миқдорда кириш баллида ўрин эгаллаши;
–
рақобатли усулда олинадиган ижодий ва жисмоний имтиҳонлар уларнинг
умумий кириш балида 50 фоиздан юқори ўрин эгалламаслиги;
–
фан олимпиадаси ғолиблари ва бошқа алоҳида ютуқ эгаларини, ОТМнинг
тайёрлов
курсини
муваффақиятли
тамомлаган
номзодларни
0
дан
5 фоизгача бўлган миқдорда кириш баллида ўрин эгаллаши.
“Олий таълим тўғрисида”ги Қонун 45
-
моддасига асосан мамлакатда ташқи
стандартлаштирилган баҳолаш имтиҳон тизими мавжуд бўлиб, ушбу имтиҳон
таълимнинг маълум босқичида эришилган натижаларни баҳолаш ва ўрта мактаб
битирувчиларини ОТМларига рақобатли усулда қабул қилиш мақсадида олий
таълим сифатини таъминлаш Миллий агентлиги
томонидан ўтказилади.
Мактаб битирувчилари учун ташқи стандартлаштирилган баҳолаш
имтиҳони рўйхати битирувчилар учун масъул ташкилотнинг расмий сайтида бир
ярим йил олдин эълон қилинади ва улар бу муддат ичида тайёрланиш
имкониятига эга бўладилар.
Имтиҳон ўтказиладиган фанлар ва саволлар ўрта мактаб ўқув дастурлари
асосида масъул давлат органи томонидан шакллантирилади, ОТМлари билан
келишган ҳолда тузилади.
Мазкур баҳолаш тизимида мажбурий фан украин тили ва адабиёти ва танлов
фани (ёки математика ёки Украина тарихи)дир ҳисобланса, қолган фанлар бўйича
танлов асосида 5 тагача фандан тест синови топширилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
270
АҚШ, Англия, Россия, Канада, Франция, Италия
каби хорижий
давлатларда ОТМга ўқишга кириш имтиҳонларисиз амалга оширилади ва умумий
ўрта мактабни битирганлик ҳақидаги ҳужжат
(аттестат, диплом)
ОТМга кириш
учун асосий ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур давлатларда олий таълим олиш рақобатли ҳуқуқ сифатида эмас балки,
инсоннинг ижтимоий мавқега эришишидаги табиий ҳуқуқи сифатида қаралади.
Англияда
GCSE (General Certificate of Secondary Education
–
умумий ўрта
таълим тўғрисида сертификат) мажбурий таълим олганликни тасдиқловчи
сертификат ҳисобланиб, олий таълим олишга йўл очиб беради. Ушбу
сертификатни олиш учун 14 ёшли ўқувчилар 2 йил давомида махсус мактабларда
ўқишади ва ўқиш якунида 8 та фандан имтиҳон топширишади.
Имтиҳон натижаси турли даражаларда баҳоланади ва қониқарсиз баҳо олган
ўқувчи имтиҳонларни қайта топшириши мумкин. GCSE сертификатига эга ўқувчи
ОТМга кириши учун бир ёки икки йил давомида А (А
-
level) курсларини ўқиши
шарт бўлиб, ушбу курс якуни бўйича ўқишга топширадиган йўналишларига
мувофиқ бўлган икки ёки учта фандан имтиҳон топширади.
А (А
-level)
сертификати ОТМга қабул қилиш учун етарли ҳисобланса
-
да,
айрим ОТМлар баҳоларга нисбатан талаблар қўйиши ёки қўшимча имтиҳон
(суҳбат ёки эссе) олиниши мумкин.
Мактаб битирувчилари ўқишнинг охирги синфида олтита ОТМга оралиқ
баҳоларни кўрсатган ҳолда ариза бериш мумкин бўлиб, мактаб раҳбарияти ўқувчи
ҳақидаги
тавсифномани ОТМларга юборади. Ўқувчиларнинг аризаларига розилик
ёки рад жавоблари берилади ва розилик “шартли” ёки “шартсиз” бўлиши мумкин,
яъни ўқувчи охирги синфни қандай баҳоларга тугатишидан қатъий назар ОТМга
қабул
қилинади ёки унга мактабни тугатиш баллари бўйича талаблар қўйилади.
Битирувчи нечта ОТМдан розилик олишидан қатъи назар, битта қатъий ва
битта захира танлов қилиши мумкин бўлади. Битирувчи белгиланган баллни
йиғса биринчи, йиға олмаса иккинчи ОТМга киради. Агарда тўплаган балли иккала
ОТМга ҳам етарли бўлмаса, бошқа ОТМларидан бўш жой излаши мумкин бўлади.
Бўш жой топа олмаган битирувчи А (А
-
level) қайта топшириб келгуси йили ОТМга
кириш учун ҳаракат қилиши мумкин.
АҚШда
SAT
(Scholastic Aptitude Test)
мактаб битирувчилари салоҳиятини
аниқлаш имтиҳони ҳисобланади ва ҳар йили ОТМлари ушбу имтиҳон натижалари
асосида қабул қилиш балларини эълон қилади.
Айрим ОТМларида SAT натижаларидан ташқари, ўзларининг махсус
имтиҳонлари (эссе, суҳбат) ўтказилиши мумкин. SAT тестидан юқори балл олиб,
суҳбатдан ўта олмаган абитуриент ОТМга қабул қилинмаслиги, аксинча, тестдан
паст балл олиб, суҳбат пайтида ўзининг иқтидорини кўрсатган абитуриент ўқишга
қабул
қилиниши мумкин.
Айрим хорижий давлатларда ОТМларига кириш тартиби ўзга бўлиб,
уларнинг баъзиларида кўп босқичли имтиҳонлар мавжуд бўлса, баъзиларида
сертификатлаш тизими жорий этилган.
Германияда
олий таълим олиш мутлақо бепул, бироқ, ОТМларга қабул
қилиш квота сони билан чекланган. Қабул талабгорлар томонидан берилган
аризаларнинг хронологик навбати асосида амалга оширилади. Квотадан ошиб
кетганлар кейинги йилга навбатга туради ва улар кейинги йили биринчи навбатда
қабул
қилинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
271
ОТМга қабул қилишда асосий мезон ўрта мактаб томонидан берилган
аттестатдаги ўртача балл ҳисобланади. Абитуриент ОТМга ариза бериш учун ўрта
мактабда Абитуриент дипломини олган бўлиши лозим бўлиб, ушбу дипломни
олиш учун тўртта фандан ёзма ёки оғзаки имтиҳон топширади.
Табиий фанлар, тиббиёт, юриспруденция каби таълим йўналишларига қабул
қилиш
учун айрим ОТМлар иншо, суҳбат кўринишдаги қўшимча имтиҳонларни
ўтказилиши мумкин.
Японияда
икки турда имтиҳонлар мавжуд бўлиб, биринчи имтиҳон
марказлашган тартибда ва ОТМга киришдан олти ой олдин ўтказилади. Мазкур
имтиҳон давлат ОТМларга ўқишга кириш учун мажбурий бўлиб, унда ўн иккита
фандан тест топширилади. Тест синови ўтказиладиган фанлар сони ОТМлар
талаби бўйича белгиланади.
Иккинчи имтиҳон ОТМлар томонидан ўтказилиб, ёзма, суҳбат ва бошқа ҳар
хил шаклларда амалга оширилади. ОТМлар томонидан ўтказиладиган имтиҳонлар
анча мураккаб ҳисобланади.
Исроилда
битирувчилар 7 йил кучга эга бўлган сертификатни олиш учун
3 та йўналишда –
инглиз тили, математик қобилият ва вербал тафаккурдан
психометрик имтиҳон (тест) топширади. Бажарилган талаб асосида олинган бу
сертификат билан ОТМга қабул ўтказилади.
Назарий жиҳатдан талабаларнинг ўқишини кўчириш жараёнини мамлакат
доирасидаги
ички
ва хорижий доирадаги
ташқи
ўқишни кўчириш турларига ажратиш
мумкин бўлади. Миллий қонунчилик бўйича ўқишни кўчириш мос ва турдош
йўналишлар, истисно тариқасидаги ўқишни кўчириш каби турларга бўлинади.
Фикримизча, олий таълим соҳасида ўқишни кўчириш ҳақиқатда юзага
келган
реал эҳтиёж
асосида
(доимий яшаш учун бошқа ҳудудга кўчиш)
ёки
шахсий
манфаатдорлик
(нуфузи баланд бўлган йўналишга ўтиш)
мақсадларида амалга
оширилади.
Албатта, шахсий манфаатдорлик мақсадида ўқишни кўчириш, мазкур
йўналишда кўпроқ коррупциявий ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин бўлиб, бу
борада хорижий давлатларда турли амалиёт шаклланган.
Жумладан,
АҚШда
икки йиллик жамоат коллежлари мавжуд бўлиб, ушбу
ОТМга кирган талабаларнинг деярли 80 фоизи ўқишини бакалавр даражасини
берувчи тўрт йиллик ОТМларига кўчиришни режалаштиради.
Жамоат коллежларида ўқиш нархи арзонлиги, сиртдан ўқиш имконияти,
кириш осонлиги ўқишни кўчиришга асосий сабаблар ҳисобланади. Хусусан,
жамоат коллежларидан ўртача контракт нархи йилига 2713 АҚШ доллари бўлса,
4 йиллик коллеж
(университетлар)
да 7605 АҚШ долларини ташкил қилади.
Ўқишни кўчириш жараёни унча мураккаб бўлмасдан, номзоднинг юқори
мактабдаги ўртача баҳолари
(Grade point average)
ва жамоат коллежларидаги ўқув
дастури доирасида етарлича кредит соатларини ўзлаштиргани, ўқишни
кўчиришдаги асосий талаблар ҳисобланади. Талаб қилинадиган кредит соатлари
тўрт йиллик коллеж (университетлар) ва жамоат коллежлари ўртасида тузилган
шартномалар асосида белгиланади.
Айрим штатларда ўқишни кўчириш борасида ягона талаблар жорий этилган,
хусусан, Техасда жамоат коллежини муваффақиятли тамомлаган талаба тўғридан
-
тўғри тўрт йиллик коллеж (университетлар)га кириши мумкин ёки Флорида ва
Калифорния штатлари давлат ОТМлари ўртасидаги ўқишни кўчириш жараёнини
аниқ тартибга соладиган қонунлар қабул қилинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
272
Умуман олганда мамлакатда ўқишни кўчириш учта асосий шартлари
мавжуд:
а) талабани жўнатаётган ОТМнинг аккредитация (лицензия) тури,
б) ўқишни кўчириш бўйича ўзаро шартнома мавжудлиги с) талабани жўнатувчи ва
қабул
қилувчи ОТМлар ўқув курсларидаги ўхшашлик бўлиши.
Канада
олий таълим тизимида ўқишни кўчиришда асосан тўртта мезонга
асосланилади, яъни, махсус ўқув курслари бўйича кредит баҳолари, ўзаро кўчириш
шартномалари, маъмурий ҳудудлар бўйича кўриш қоидалари ва блоклар асосида
кўчириш
(асос фанларни солиштириш)
.
Мамлакатда ўқишни кўчиришда фарқли тартиблар мавжуд бўлиб, ягона
амалиёт шаклланмагани, университетлар томонидан юқори талаблар қўйилиши
ёки коллеж баҳоларини қабул қилмаслик билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш лозимки, 1999 йил 19 июнда 29 та
Европа давлатлари
Болонья декларациясини қабул қилишган ва ушбу
декларацияга асосан Европа давлатлари ассоциацияси ҳудуд талабларни ўқишини
кўчириш учун ягона стандартларни шакллантириш, мазкур жараённи
коррупциядан ҳоли қулайликлар яратиш бўйича ташаббусни қўлга олган.
Мазкур ягона стандартлар Европа кредит трансфер тизими
(European
Transfer Credit System)
деб номланиб, Европа давлатлари ОТМлари ўртасида
талабалар ўқишини кўчириш тартиби, мутахассисликлар бўйича ўқув курслари ва
ўқув соатлари ягоналаштирилган
(Tuning Education Structures in Europe project)
.
Мисол учун, Украина “Олий таълим тўғрисида”ги қонуни 1
-
моддасида,
Европа кредит трансфер тизими
(European Transfer Credit System)
тушунчасига
тариф берилган ва ушбу тизимни мамлакат миқёсида қўлланилиши белгиланган.
Олий таълим соҳасида Европа стандартларини, талабалар мобиллигини,
ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, Европа таълим сифатини дунёнинг бошқа
қисмларига
тарғиб қилиш, Европа кредит трансфер тизимининг асосий
мақсадлари ҳисобланади.
Бугунги кунда Европа Иттифоқи давлатлари қитъа ҳудудидан ташқари
бўлган давлатлар билан ҳам талабалар алмашишни ягона стандартга келтириш
ишларини олиб бормоқда ва бу борада АҚШ билан дастлабки ижобий амалиётлар
йўлга қўйилган.
Олий таълим муассасасига кириш ва ўқишни кўчириш жараёнларида мавжуд
коррупциявий хавф
-
хатарларни олдини олиш бўйича хорижий давлатлар
тажрибасини ўрганиш натижалари қуйидагиларда кўриш мумкин:
Биринчидан,
ОТМлари томонидан номзодларни танлашнинг
имтиҳонли
ва
имтиҳонсиз
, кириш имтиҳонларини
марказлашган
ва
марказлашмаган
турларга таснифлаш мумкин.
ОТМлари томонидан номзодларни танлашнинг
имтиҳонли
турида –
мамлакатда ягона шаклдаги кириш имтиҳонлари шаклланган бўлса,
имтиҳонсиз
турида
–
ОТМга ўқишга кириш имтиҳонларисиз амалга оширилади.
ОТМга кириш имтиҳонларининг
марказлашган
турида –
мамлакатдаги
ОТМларга кириш имтиҳонлари ягона шаклда, махсус давлат органи томонидан
ўтказилса,
марказлашмаган
турида –
кириш имтиҳонлари турли шаклда,
ОТМлари томонидан ўтказилади.
Иккинчидан,
айрим хорижий давлатларда (Хитой, Грузия, Украина) кучли
назорат остидаги кириш имтиҳонлари мавжуд бўлса, имтиҳон мавжуд бўлмаган
давлатларда умумий ўрта таълим мактабларини якунлаш босқичида имтиҳондан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
273
ўтказиш (АҚШ, Буюк Британия, Италия, Россия), абитуриентларни хронологик
тартибда қабул қилиш (Германия), икки босқичли имтиҳон олиш (Япония),
сертификатлаш (Исроил) каби кўринишда ОТМга талабгорларни танлаш
шаклланган.
Учинчидан,
хорижий
давлатлар
тажрибасида
ОТМларга
кириш
имтиҳонларининг мавжуд ёки мавжуд бўлмаслиги олий таълимнинг қамров
даражаси билан боғлиқлиги маълум бўлди.
Қамров даражаси юқори бўлган АҚШ ва Европа давлатларида кириш
имтиҳонларини ўтказишнинг эҳтиёжи мавжуд эмас ва ушбу ҳолат кириш
имтиҳонлари тизимида коррупциявий хавф
-
хатарлар юқори бўлишини тақозо
этмайди.
Аксинча, қамров даражаси паст ва ўрта бўлган Грузия, Украина, Хитой ва
бошқа давлатларда марказлашган кириш имтиҳони жорий этиши долзарб бўлиб,
уларни ўтказиш ваколатини ОТМларига бериш коррупциявий хавф
-
хатарларни
ортишига сабаб бўлади.
Тўртинчидан,
олий таълим тизими ривожланаётган, олий таълимда қамров
даражаси паст ва ўрта бўлган давлатлар учун давлат органлари томонидан
ўтказиладиган ягона шаклдаги кириш имтиҳонлари тизимини жорий этиш,
келгусида қамров даражаси ортиши билан кириш имтиҳонлари ўтказишни
босқичма
-
босқич ОТМлари ваколатига ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бешинчидан,
назарий жиҳатдан талабаларнинг ўқишини кўчириш
жараёнини мамлакат доирасидаги
ички
ва хорижий доирадаги
ташқи
ўқишни
кўчириш турларига ажратиш мумкин бўлади.
Олий таълим соҳасида ўқишни кўчириш ҳақиқатда юза келган
реал эҳтиёж
асосида
(доимий яшаш учун бошқа ҳудудга кўчиш)
ёки
шахсий манфаатдорлик
(нуфузи баланд бўлган йўналишга ўтиш)
мақсадларида амалга оширилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ukraine “Law of Ukraine on higher education” July 1, 2014
;
2.
For an overview of the reforms see: Mariam Gabedava: Reforming the university
admission system in Georgia, in: Transparency International: Global Corruption Report:
Education. Routledge, pp.155-159;
3.
Quoted from: Berglund, Christopher and Engvall, Johan: How Georgia Stamped
Out Corruption on Campus, in Foreign Policy, September 3rd, 2015;
4.
Muriel Poisson and Jacques Hallak, “
Corruption risk assessment of the Georgian
higher education sector”,
International institute for Educational Planning 7
–
9 rue Eugene
Delacroix, 75116 Paris, France, UNESKO 2018;
5.
Orkodashvili M.
“
Corruption in Higher Education: Causes, consequences,
reforms. The case of Georgia
” 2009;
6.
Tammy J. and others
“
Alleviating transfer shock: creating an environment for
more uccessful transfer students
” // “
Community College Journal of
Research & Practice”
.
2010
йил №
1066-8926;
7.
Megan Ch
“
Student Transfer Policies and Practices in the United States and
Europe: Mobility without Loss of Credit
” // “
Journal of Student Affairs Research and
Practice”
. 2010
йил №
1949-6591;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2024) / ISSN 2181-1415
274
8.
Irena C
. and others “Easing the Transfer of Students from College to University
Programs: How Can Learning Outcomes Help?” // “
Canadian Journal of Higher
Education”
. 2011
йил №
41.-P. 12.
9.
Chankseliani M. (2013). Spatial Inequities in Higher Education Admissions in
Georgia: Likelihood of Choosing and Gaining Access to Prestigious Higher Education
Institutions // [
Электрон
манба
]. URL: https://www.researchgate.net;
10.
[Электрон манба].
URL: https://en.wikipedia.org;
11.
[Электрон манба].
URL: https://newseu.cgtn.com;
12.
[Электрон манба]. URL:
https://erudera.com;
13.
[Электрон манба].
URL: https://www.facebook.com;
14.
[Электрон манба].
URL: https://www.studyusa.com.
