Авторы

  • Фарангис Маматкулова
    Базовый докторант, кафедра историографии и источниковедения, Самаркандский государственный университет имени Шарофа Рашидова

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp62-70

Ключевые слова:

Центральная Азия история ислама развитие науки востоковедение арабистика медресе высшее образование сеть Низамия сельджуки Дар аль-Хикма.

Аннотация

Знания, полученные в результате научного развития в Центральной Азии в X-XII веках, оказали значительное влияние не только на историю ислама, но и на интеллектуальное развитие всего человечества. В этот период мыслители Центральной Азии добились значительных успехов в различных научных областях, включая химию, ботанику, физику, минералогию, математику, астрономию и искусство. В то время как в Европе достижения древней науки переосмысливались и развивались, в Центральной Азии знания, накопленные греческими учеными, активно изучались и применялись в период, когда церковь запрещала их распространение.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Historical origin of the higher education system in

Maverannahr in the X

XII centuries: formation and

development

Farangis MAMATKULOVA

1

Samarkand State University named after Sharof Rashidov

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024

Received in revised form

28 February 2024

Accepted 20 March 2024

Available online

15 April 2024

The knowledge gained as a result of scientific development

in Central Asia in the 10th-12th centuries had a significant

impact not only on the history of Islam, but also on the

intellectual development of all mankind. During this period,

Central Asian thinkers made significant advances in various

scientific fields, including chemistry, botany, physics,

mineralogy, mathematics, astronomy and art. While in Europe

the achievements of ancient science were being rethought and

developed, in Central Asia the knowledge accumulated by Greek

scientists was actively studied and applied during a period

when the church prohibited their dissemination.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp62-70

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Central Asia,

Islamic history,

development of science,

oriental studies,

Arabic studies,

madrasahs,

higher education,

Nizamiya network,

Seljuks,

Dar al-Hikma.

X

XII

асрларда Мовароуннаҳрда олий таълим тизими

тарихи манбашунослиги: шаклланиши ва ривожланиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Марказий Осиё,

ислом тарихи,

илм

-

фан тараққиёти,

шарқшунослик,

арабшунослик,

мадрасалар,

олий таълим,

Низомия тармоғи,

Салжуқийлар,

Дар ал

-

Ҳикма.

Мазкур мақолада Марказий Осиё ҳудудида X–XII асрлар

оралиғида

илм

-

фан

ривожи

туфайли

тўпланган

билимларнинг нафақат ислом тарихи балки бутун

инсоният интеллектуал ривожига таъсири ҳақида фикрлар

баён этилади.

1

Basic doctoral student, Department of Historiography and Source Studies, Samarkand State University named after

Sharof Rashidov. E-mail: mamatkulovafarangis@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

63

Историческое происхождение системы высшего
образования

в

Мавераннахре

в

X–XII

веках:

становление и развитие

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Центральная Азия,

история ислама,

развитие науки,
востоковедение,
арабистика,

медресе,

высшее образование,

сеть Низамия, сельджуки,

Дар аль

-

Хикма.

Знания, полученные в результате научного развития в

Центральной Азии в X–XII веках, оказали значительное

влияние не только на историю ислама, но и на

интеллектуальное развитие всего человечества. В этот

период

мыслители

Центральной

Азии

добились

значительных успехов в различных научных областях,

включая химию,

ботанику, физику, минералогию,

математику, астрономию и искусство. В то время как в

Европе достижения древней науки переосмысливались и
развивались, в Центральной Азии знания, накопленные

греческими учеными, активно изучались и применялись в

период, когда церковь запрещала их распространение

.

КИРИШ

Илм

-

фан тараққиёти бевосита инсоният томонидан тўпланган билимларни

авлоддан авлодга узлуксиз ва тадрижий равишда етказиб бера оладиган олий
таълим тизимига боғлиқдир. Ҳозирги кунда бутун дунё миқёсида фаолият олиб
бораётган олий таълим даргоҳлари бўлмиш университет ва коллежларнинг илк
шакллари Марказий Осиё ҳудудида X асрдаёқ мавжуд бўлган. Ислом дини
шаклланган илк даврларидан бошлаб илм олиш ва изланишга катта аҳамият
бериб келинган. Шу ўринда ислом динида илм диний ва дунёвий кўринишда
бўлиб, диний илмлар қатори дунёвий илмларни ўрганишга ҳам катта эътибор
берилганлигини айтиб ўтиш даркор. Негаки, дунёвий илмлар диний илмларни
тўлдириб, инсонга ҳар томонлама қулай ва баркамол ҳаёт кечириш учун замин
яратган. Мазкур тадқиқотда Марказий Осиёда исломдаги олий таълим даргоҳи
бўлмиш мадрасаларнинг ташкил топиши ва уларнинг институционал кўриниши
масаласи ёритилади. Шу билан бирга ислом тарихида олий таълим ҳамда унинг
шаклланишида Марказий Осиё ҳудудининг таъсири ва аҳамияти кўриб чиқилади.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ

Биринчи мадрасалар аниқ қачон ва қаерда тузила бошланганлиги ҳақида

тадқиқотларда турли маълумотлар келтирилади. Жумладан, шарқшунос олим
Адам Мец XIV асрга тегишли араб тилидаги манбага асосланиб, илк мадрасалар
Нишопур шаҳрида пайдо бўлган, деган фикрни илгари суради [1].

Мазкур манба муаллифи ас

-

Субкий ўз асарида Нишопур олимларининг

муаррихи ал

-

Ҳакимнинг (ваф. 1014/1015) шаҳардаги илк мадраса унинг

замондоши ал

-

Исфарайний (ваф. 1027) учун барпо этилганлиги ҳақидаги

сўзларини келтиради [2].

В.В.

Бартольд мадрасалар ҳақидаги илк маълумот Наршахийнинг (899–

959)

“Бухоро тарихи” асарида учрайди, деб таъкидлайди [3].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

64

Бир қатор тадқиқотчилар эса тарихий манбаларда илк бора мадраса атамаси

Буст [4] шаҳридаги Абу Ҳатим ал

-

Бустий (890–965) томонидан асос солинган

мактабга нисбатан ишлатилган, деган фикрни келтиришади [5].

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, замонавий тарихшуносликда

мадраса институти халифаликнинг марказий ва ғарбий ҳудудларида эмас, балки
айнан шарқий ҳудудларида, жумладан, Хуросон ва Моварауннаҳрда шаклланган,
деган фикр устунлик қилади [6].

Бундан ташқари мадраса институти айнан Салжуқийлар сулоласи

(1038

–1157) даврида расмий кўриниш олиб, бир тизимга солинади [7].

Тарихда мазкур мадрасалар “Низомия” номи билан юритилади. Бу жараён

эса ўз навбатида мадрасаларнинг ислом дунёсининг бошқа ҳудудларида ҳам кенг
тарқалишига олиб келади.

Расмий олий таълим: Низомия тармоғи

Мадраса институти Марказий Осиёда X асрда шаклланиб, Салжуқийлар

даврида бир тизимга солинган ва давлат томонидан бошқариладиган расмий
ташкилот сифатида фаолият юрита бошлайди. Мазкур жараённинг асосчиси
салжуқ султонлари Алп Арслон (1063–1072) ва Маликшоҳнинг (1072–1092) вазири
Низом ал

-

Мулк ҳисобланади. Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий (1017/18–1092) ўз

фаолиятини Ғазнавийлар саройида бошлаган бўлиб, Хуросондаги бир неча давлат
арбоблари қаторида кейинчалик Салжуқийлар сулоласига хизмат қила бошлайди.
У Низом ал

-

Мулк шарафли номини ўз фаолиятининг илк йилларида қўлга

киритган бўлиб, мазкур унвон унга Алп Арслон томонидан тақдим этилган бўлиши
керак [8].

Низом ал

-

Мулк 1063 йилдан бошлаб султон Алп Арслон, 1072 йилдан кейин

эса султон Маликшоҳ саройида ўттиз йил атрофида давлат вазири сифатида
фаолият юритди. Мазкур шахс нафақат ўз замонасининг етук давлат арбоби
бўлганлиги билан, балки ўша даврдаги сиёсий жараёнлар ҳақида батафсил
маълумот берувчи “Сиёсатнома” асари муаллифи сифатида ҳам машҳур [9].

У ўз замонасининг етакчи олимлари, жумладан, Нишопурда машҳур шофиий

мазҳаби уламоси имом Муваффақ қўлида таҳсил олган [10].

НАТИЖАЛАР

Низом ал

-

Мулк таълим тизимида бир қатор ислоҳотларни амалга оширади.

Жумладан, мадраса институтини бутунлай давлат қарамоғи остига олиб, Салжуқийлар
давлати ҳудудидаги деярли ҳар бир бурчагида, жумладан, Бағдод, Нишопур, Ҳирот,
Балх, Исфаҳон, Марв, Ғазна, Бухоро, Самарқанд, Ғиждувон каби шаҳарларда мадрасалар
қурилишини

таъминлайди. Уларнинг баъзилари, шахсан Низом ал

-

Мулк буйруғи

билан қурилган бўлса, баъзилари салжуқ султонлари томонидан барпо этилади.
Мазкур мадрасалар тарихда “Низомия” номи билан машҳур [11]

.

Натижада, Марказий Осиёнинг катта ҳудудида расмий таълим тизими жорий

этилади. Биринчи низомия 1065 йили Нишопур шаҳрида Низом ал

-

Мулк

томонидан барпо этилган бўлиб, А.К.

Мирбобоев фикрига қараганда, мазкур

низомия Бухоро ва Хуросон мадрасаларининг архитектураси ва академик усулидан
нусха олган [12].

Мазкур ҳудудларда мадрасалар сони X аср ўрталарига келиб, яъни биринчи

низомия барпо этилишига қадар ҳам салмоқли миқдорни ташкил қилган эди.
Жумладан, Хуттал [13] ҳудудида 1025–1026 йили 20 та мадраса мавжуд бўлган. [14]


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

65

Ҳар

бир мадраса қошида кутубхона, баъзида эса касалхона ҳам мавжуд

бўлган. Масалан, Низом ал

-

Мулк томонидан Нишопурда асос солинган мадрасага

касалхона ҳам бириктирилган эди. Низомия мадрасаларига қадар ҳам ислом
оламида бир неча таълим даргоҳлари расман давлат томонидан ташкил этилиб,
молиявий жиҳатдан таъминланган. Жумладан, 970 йили ал

-

Азҳар масжиди

қошидаги

таълим масканига Фотимийлар (909–1171) даврида халифа ал

-

Муъиз

(853

–975) томонидан асос солинган. 1105 йили эса халифа ал

-

Ҳаким (996–

1121)

даврида “Дар ал

-

Ҳикма” (“Билимлар уйи”) илм маркази барпо этилади [15].

Бироқ айнан мадраса институтининг фаолиятини расмийлаштириш айнан

Низом ал

-

Мулк тарафидан йўлга қўйилади. Низомия мадрасалари Эрон, Хуросон ва

Мовароуннаҳр ҳудудларида кенг тарқалади. Уларнинг қурилишига шахсан
Салжуқий султонлари томонидан катта эътибор берилади [16]

.

Низомия тармоғининг ташкил этилиши эса ўз навбатида ислом

интеллектуал тарихида катта аҳамиятга эга бўлди. Низомия ривожи натижасида
амалдорлар ва руҳонийлар ўртасида интеграция муаммоси ўз ечимини топди.

Аббосийлар давридан бошлаб уламо ва адиб (котиб) ўртасида оралиқ вужудга

келган эди. Энди эса иккала тоифа ҳам низомияда бирга таҳсил олиш орқали, бир

-

бирига яқинлашиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари низомия сунний
мазҳаблари, жумладан, шофиий мазҳабининг тарғибот масканига айланди [17].

МУҲОКАМА

Маълумки, мадрасалар қадимдан олий ўқув юрти мақомида бўлган.

Уларнинг пайдо бўлиши ўқитишда янги усулларнинг вужудга келиши билан узвий
боғлиқдир. VIII–IХ асрларда талабалар, асосан, масжидларда ўқитилар, уларда
мусулмон дини ақидалари, исломий илмлар (нақлий илмлар) билан бир қаторда,
аниқ фанлар (ақлий илмлар) ўқитилар эди. Талабаларга ўқитиш жараёнида айтиб
турилган, улар ёзганлар. Бу усул “имлў усули” деб юритилган. X асрдан бошлаб
ўқув муассасаларида “имлў усули”дан воз кечилди. Швейцариялик арабшунос
олим Адам Мец бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: Ўқитишда янги усулларнинг
вужудга келиши, ўз навбатида, янги турдаги ўқув муассасаларининг пайдо
бўлишига сабаб бўлди. Аввал айтиб туриб ёздириш, яъни “имлў усули” ўқитишда
энг юқори даража ҳисобланган бўлса, X асрдан бошлаб, “тадрис” (“шарҳ”, “изоҳ”)
усули етакчи бўлиб қолди. “Тадрис” усули ўша даврда қабул қилинган илмий
мунозара билан узвий боғлиқ эди, масжидлар эса мунозара учун мувофиқ эмас эди.
Натижада, бу даврга келиб мадраса вужудга келди”

[18].

“Усули тадрис” кўпроқ мадрасаларда қўлланган. Натижада, янгича ўқитиш

усуллари: мунозара, тафсир, шарҳ усуллари (Европада герменевтика таҳлили –

У.Д.) талабларига жавоб берадиган мадраса вужудга келди ва масжиддан ажралиб
чиқди, мактаблар эса масжидларда қолди. Мадрасалар учун махсус бинолар қурила
бошланди. Мусулмон шаҳарларидаги энг йирик мадрасалар амирлар, шоҳлар,
хонлар, беклар, йирик мулкдорлар, шариат

-

дин пешволари томонидан

қурдирилган, шарқ меъморчилик санъатининг энг гўзал анъаналари
мадрасаларда ўз ифодасини топган. Ўтмишда даврнинг улуғ кишилари: давлат
арбоблари, шариат

-

дин пешволари, олимлар мадрасалардан етишиб чиққанлар.

Демак, мадраса ва мударриснинг эътибори давлат олдида, халқ ўртасида жуда
юқори бўлган, мадрасани хатми кутуб қилиш ва санад (шаҳодатнома) олиш ҳамма
талабаларга насиб этавермаган. Бунинг устига, марказий шаҳарлардаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

66

мадрасаларнинг нуфузи жуда юқори бўлган. Мадрасаларда, биринчидан, ўқув
фанларига эътибор ва талабчанлик шу даражада юқори эдики, кўплаб
муллаваччаларнинг ўқиши 20–25 йилгача чўзилиб кетар, баъзилари ўқишни
охирига етказа олмай ташлаб кетар эдилар.

Иккинчидан, дарслик ва ўқиладиган мажбурий асарларнинг деярли барчаси,

бунинг устига, уларга шарҳ ҳам араб тилида битилар эди. Учинчидан, ўқишда
нисбатан илғор усуллар ишлаб чиқилмаган эди. Шунинг учун ҳам улуғ форс шоири
Ҳофиз

Шерозий Маҳмуд Замахшарийнинг мусулмон Шарқининг деярли ҳамма

мадрасаларида ўқитиладиган “Ал

-

Кашшоф” тафсири машаққатлари ҳақида

шундай ёзган эди: “Мушкили ишк, чу аз дурдкашон гардад кашф, Чанд дар мадраса
дардисари “Кашшоф» кашем”. Ўқитиладиган илмлар таснифи, ўқитиш савияси,
мударрислар мавқеига кўра мадрасалар икки босқичга бўлинган: биринчиси

-

умумий таълим берувчи ўқув маскани –

у мадраса деб юритилган.

Ушбу гуруҳ мадрасаларда илми нақлия –

диний илмлар анча чуқур

ўргатилган, шу билан бирга, илми ақлия –

табиий фанлардан умумий маълумот

берилган. Бундай мадрасалар кичикроқ шаҳарларда, туманларда, баъзан катта
маҳаллаларда ҳам бўлган. Умумий таълим мадрасаларини битирган талабалар,
асосан, ибтидоий мактабларда ўқитувчи, масжидларда имом, қозихоналарда
муфти ва бошқа лавозимларда ишлаганлар, баъзи қобилиятли, иқтидорли ёшлар
мадрасайи олияда ўқишни давом эттирганлар.

Иккинчиси мадрасайи олия деб

юритилган ва таълим

-

тарбиянинг энг олий босқичи ҳисобланган. Унда юксак

илмий мартабага эришган алломалар фаолият кўрсатган, бундай мадрасалар
асосан пойтахтларда, илм

-

фан, маданият ривожланган Бағдод, Самарқанд, Бухоро,

Xива каби шаҳарларда бўлган. Бундай мадрасалар ҳақида улуғ мутафаккир
Маҳмудхўжа Беҳбудий «Ойна» журналида эълон қилган мақолаларида ҳам
маълумот берган. Мадрасаларнинг ҳар иккала гуруҳида араб тили сарфи
(морфологияси), наҳви (синтаксиси) анча чуқур ва узоқ вақт ўқитилган. Чунки
мадрасаларда бошқа фанлар бўйича ўқитиладиган асарлар ва уларнинг шарҳлари
деярли ҳаммаси араб тилида битилган ва араб тилини мукаммал билиш талаб
этилган. Мадрасаларнинг қандай фанларга мўлжалланганлигидан қатъий назар,
улуми нақлия (Қуръон, ҳадис, фиқҳ, тасаввуф) ва у билан боғлиқ бўлган илмлар
таълим дастурининг асосини ташкил этган.

Баъзи мадрасаларда, уларнинг ихтисосига кўра, улуми ақлия, улуми

маъмурия, улуми ҳарбия илмлари ўқитилган. Чунки уларда асосан давлат
маъмуриятида Хизмат қилувчи, элчилик ишлари билан шуғулланувчи давлат
арбоблари ёки лашкарбошилар тайёрланган. Шунга кўра, бундай мадрасаларда
Унсурулмаолий Кайковуснинг “Қобуснома”, Низомулмулкнинг “Сияр ул

-

мулук”

(“Сиёсатнома”), Шайх Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларини анча чуқур
ўрганганлар.

Шарқ мамлакатлари, айни замонда, Марказий Осиё мадрасаларида асосий

ўқитиш усулларидан бири шарҳлаб ўқиш усули эди. Маълумки, мадрасаларда,
шунингдек, бошқа ўқув юртларида диний илмлар, гуманитар фанлар, аниқ
фанлардан риёзиёт, фалакиёт, ҳандаса, жуғрофия, тиб илмлари ўқитилган.
Гуманитар илмлардан мантиқ, фиқҳ, илми аруз, илми қофия, илми бадеъ, илми
маоний кабилар ўқитилган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу илмлар
талабалар билим савиясидан анча юқори эди. Мазкур илмлар учун улуғ олимлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

67

томонидан турли хил асарлар яратилган. Олимлар кўп ҳолларда ушбу асарларини
ёзаётган вақтда мадраса талабаларининг билим савиясини ҳисобга олмаган ҳолда
ўзларининг билимларини асарга киритганлар. Шунинг учун талабалар ўқиётган
асар материалларини пухта ўзлаштиришга қийналганлар.

Буни яхши тушунган кенг маълумотли мударрислар –

олимлар бундай

асарларни талабаларбоп қилиб қайта ишлаб чиққанлар –

мадрасада ўқитиладиган

ҳар

бир асар учун шарҳ ёзганлар. Мазкур шарҳловчи олимлар асарнинг бошидан

охиригача шарҳ беришга, асар муаллифининг фикрларини кенг миқёсда очишга
ҳаракат

қилганлар. Бундай шарҳлар мадраса талабаларининг асарни

тушунишлари учун катта ёрдам берган. Демак, талаба илмий асарни ҳам, унга
ёзилган шарҳни ҳам ўқишга мажбур бўлган. Шарҳ асардаги ҳар бир муаммони
очишга хизмат қилган. Айниқса, мантиқ илмини, илми аруз, илми маоний, илми
бадеъ каби адабиётга оид илмларнинг моҳиятини очишда шарҳлаб ўқитиш усули
катта ёрдам берган. Кейинчалик шарҳ фақат мадрасаларда ўқитиладиган асарлар
учун эмас, балки барча илмий асарларга кенг изоҳ бериш, муаллиф фикрларини
кенгайтириш, соддалаштириш учун ҳам хизмат қилган.

Маълумки, Шайх

Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” асари неча

-

неча асрлар давомида

мадрасаларда ўқитилган. 1909 йилда Муродхўжа домла Солихўжа ўғли уни ўзбек
тилига таржима қилган; шу билан бирга, талабаларга ва мударрисларга қулай
бўлсин учун кўпгина сўфиёна фикрларга, жуғрофий номларга, тарихий исмларга
кенг шарҳ берган. Бундай шархлар талабалар учун асар мазмунини, бадииятини,
ижодкорнинг фалсафий қарашларини чуқур идрок қилиш имконини берган.
Шунинг учун ҳам китобга шарҳ берувчи мударрис турли манбаларни кўздан
кечиради ва шарҳ учун материаллар тўплайди.

Шарҳлаб ўқитиш усули тарихий анъанага эга. Бу анъана, айниқса,

мадрасаларда кенг қўлланган. Шарқ мамлакатларида, шу жумладан, Марказий
Осиёда шарҳлаб ўқиш X асрдан эътиборан мадрасаларга ҳамда қисман
мактабларга татбиқ қилина бошланди. Мударрислар талабалар таълим

-

тарбиясига ниҳоятда катта масъулият билан қараганлар.

Ўз даврининг олимлари томонидан яратилган ва дарслик сифатида

фойдаланиладиган асарлар болалар руҳиятини, билим савиясини яхши билган, ўз
умрини ёшлар тарбиясига боғлашган мударрислар –

педагоглар бундай асарларга

шарҳ яратганлар. Шарҳловчи мударрис дарслик

-

асарнинг бошидан охиригача

тушунтириш матнини ёзган, асар муаллифининг илмий фикрларини кенг таҳлил
қилган, керакли ўринларда шу мавзудаги бошқа илмий асарлар билан муқояса
қилган. Бундай шарҳ берувчиларни шориҳ деб атаганлар. Шориҳлар мударрис

-

педагог бўлиш билан бирга, ўз даврининг билим доираси анча кенг олимлари ҳам
бўлганлар. Кўп ҳолларда шориҳлар шарҳларни китобнинг ҳар бети ҳошиясига
ёзганлар. Бундай шарҳни шарҳи муҳашшо ёки ҳошияйи шарҳ деб атаганлар. XV
асрда Алишер Навоий раҳнамолигида Ҳирот шаҳрида ўнлаб шориҳлар етишиб
чиқдилар.

Буюк тарихчи

-

олим Ғиёсиддин Хондамир ўзининг “Макорим ул

-

ахлоқ” ва

“Хулосат ул

-

ахбор” асарларида Сайфиддин Аҳмад Тафтазоний, Ҳусайн Воиз

Кошифий, Фасиҳиддин Муҳаммад Низомий, Имодиддин Абдулазиз Абхарий, Ҳожа
Абулқосим Абулайсий (Фазлуллоҳ Абулайсийнинг ўғли –

У.Д.) каби мударрис

-

шориҳлар ва уларнинг шарҳий асарлари ҳақида маълумот беради: “Охунд


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

68

Фасиҳиддин Муҳаммад Низомий ҳикмат, риёзиёт, маънилар баёни, сарф ҳамда
наҳв илмлари бўйича ёзган асарлари кўп ва уларнинг аксарияти талабалар
орасида машҳурдир. Ул жаноб фиқҳ ва ҳадис илмлари бўйича ҳам бениҳоят моҳир
бўлгани учун шу кунларда “Виқоя” асарига шарҳ ёзиш билан банддир, иншаоллоҳ,
тамомлаш зийнатига муяссар бўлғай” [19].

Буюк мутафаккирлар асарларига ёзилган шарҳлар талабалар учун ниҳоятда

катта аҳамиятга эга бўлган. Бу ҳақда қомусий олим Абу Али ибн Сино ўзи билан
кечган қизиқ бир воқеани ҳикоя қилади. Ибн Сино одати бўйича китоб
дўконларини кўздан кечириб юрганида, дўкондор

-

саҳҳоф унга бир китобни тавсия

қилади

ва пулга ниҳоятда муҳтожлигини ҳам айтади. Ибн Сино бу китобни

дўкондор айтган нархга олади ва уйидаги китоб жавонига ташлаб қўяди.
Кунлардан бир кун олим шу китобни варақлай бошлайди. Тасодифни қарангки, у
даражада ҳушига ёқмай олган ушбу китоб Арастунинг “Метофизика” асарига Абу
Наср Форобий томонидан ёзилган “Мо баъд ат

-

табиа” (“Табиатдан ташқари

нарсалар”) шарҳи эди. Арастунинг “Метафизика” асарини бир неча марта ўқиб
тушуна олмаган Ибн Сино Форобийнинг шарҳини ўқиб, тўла тушуниб етганини
ёзади: “Мен Арастунинг “Табиатдан ташқари нарсалар” китоби мақсадларини
тушунмай, диққат бўлиб юрардим.

Бир куни Абу Насрнинг бу борадаги шарҳини топиб олдим, бундай китоб

топганимдан хурсанд бўлиб, худога шукр қилдим ва атайлаб рўза тутдим,
фақирларга хайр

-

садақа улашдим”. Абу Наср Форобий ҳаёти давомида юнон

мутафаккирлари Платон, Аристотель, Эвклид, Птолемей асарларига шарҳ ёзган.
Европа олимларига қадимги юнон мутафаккирларининг асарлари кўпроқ Форобий
шарҳ (комментария)лари орқали таниш бўлган. Мадраса таълимининг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда араб ва форс тилларини ўқитиш масаласига
алоҳида эътибор берилган. Мадрасаларда эса ўқилган асарни чуқур таҳлил қилиш,
идрок қилиш, бошқа асарларга муқояса қилиш, мантиқий фикрлаш биринчи
ўринга кўтарилади. Бунинг учун, аввало, араб ва форс тилларини, мантиқ илмини
мукаммал билиш талаб қилинар эди [20].

Дарс жараёнида мударрис ёрдамчиси, яъни мустамли ҳам иштирок қилган.

Унинг вазифаси дарс пайтида тинчликни сақлаш ҳамда узоқда ўтирган
талабаларга мударриснинг сўзларини етказиш бўлган. Мударрис дарс жараёнида
фаннинг янги ёхуд аниқ бўлмаган жиҳатларига тўхталиб шарҳлаш усулидан кенг
фойдаланган. Дарс жараёнида талаба ўрнидан туриб, савол беришга ҳам хақли
бўлган [21].

X

–XII асрларда мадраса, жумладан, низомиянинг педагогик дастурига

қуйидаги

фанлар киритилган: Қуръон, Ҳадис, усул ал

-

фиқх (юриспруденция),

калом (теология), арабия (араб тили ва адабиёти), адаб (беллетристика), риёзия
(математика) ва фароид (мерос қонунлари). [22]

Яъни, асосий фанлар сифатида ҳуқуқшунослик

ва теология фанлари

ўқитилган. Бошқа фан йўналишлари эса ёрдамчи фан сифатида олиб борилган.
Тадқиқ этилаётган даврда мадраса битирувчиси муфти

-

фақиҳ бўлиб етишиб

чиққан [23].

Таҳсилни муваффақиятли якунлаган талабаларга “ижаза лил

-

тадрис”, яъни

дарс ўтиш имкониятини берувчи ҳужжат ёхуд ҳозирги терминология бўйича
айтганда битирув дипломи топширилган. Кейинчалик мазкур тизим Европада ҳам


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

69

XII аср охирига келиб, яъни ислом дунёсида дипломлар берила бошланган даврдан
икки аср ўтгандан сўнг жорий этилади. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига
қараганда, европаликлар битирув ҳужжат, яъни диплом бериш тизимини айнан
ислом дунёсидан ўзлаштириб олишган. Европада университет битирувчисига
бериладиган ҳужжат

“licentia docendi”

яъни,

“дарс бериш учун лицензия”

деб

аталган бўлиб, бу аслида араб тилидаги “ижаза ли

-

л

-

тадрис” терминининг сўзма

-

сўз таржимасидир. [24]

ХУЛОСА

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Мадрасаларимиз тарихидаги бундай

нурли саҳифалар XVI асргача давом этди, темурийлар салтанатининг
парокандаликка юз тутиши мадрасалар ҳаётига ҳам кучли салбий таъсир кўрсата
бошлади. Тўғри, Самарқандда Шердор, Тиллакори; Тошкентда Кўкалдош; Бухорода
Абдуллахон; Xивада Исломхўжа мадраса ва миноралари каби салобатли, муҳташам
мадрасалар қад кўтарди, аммо уларнинг дастурида нақлий илмларни ўқитиш
етакчилик қилди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, мадрасанинг ташкил
топишига ислом дунёсида педагогика соҳасида янги методологик ёндашув тадрис
(интерпретация) усулининг кенг қўлланилиши сабаб бўлди. Мадрасада таълим
жараёни учун асосий жавобгар шахс мударрис бўлган. Мударрис баъзида қози ёхуд
хатиб вазифасини ҳам амалга оширган. Мударрис жуда юксак обрўга эга бўлган.
Агарда у йирик олим бўлса, унинг дарсларини тинглаш учун дунёнинг ҳар
чеккасидан талабалар етиб келган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ас

-

Субкий Аби Наср Абдал

-

Ваххоб ибн Тажи ад

-

дин. Табақат аш

-

шафиъия

ал

-

кубра таълиф шайх ал

-

ислом. Қоҳира, 1906

-1907. I-

VI жилдлар. III жилд. 156

-

бет.

2.

Ас

-

Субкий Аби Наср Абдал

-

Ваххоб ибн Тажи ад

-

дин. Табақат аш

-

шафиъия

ал

-

кубра таълиф шайх ал

-

ислом. Қоҳира, 1906

-1907. I-

VI жилдлар. III жилд. 111,

137-

бетлар.

3.

Бартольд В.В. Ученые мусульманского «Ренессанса» / Сочинения. М.:

Наука, Т. 6. 1966. С. 621; Қаранг: Наршахий Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар. Бухоро
тарихи / Форс тилидан А.Расулев таржимаси. Масъул муҳаррир А. Ўринбоев.
Tошкент, 1966.

4.

Wüstenfeld F. Der imâm el

-

SchâfiъI, seine Schüler und Anhänger bis zum J. 300

d. H. Göttingen: Dieterich, 1891. Vol. 2. P. 163; Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. The

Central Asian Origin of Sciences in the Medieval World. Princeton and Oxford: Princeton
University Press, 2012. P. 42.

5.

Бартольд В.В. Работы по отдельным проблемам истории Средней Азии /

Сочинения. М

.:

Наука

, 1964.

Т

. II.

Ч

. 2.

С

. 30; Pedersen J. Madrasa.P. 1123-1154;

Mirbabaev A.K., Zieme P., Wang Furen. The Development of ducation: Maktab, Madrasa,
Science and Pedagogy // History of Civilizations of Central Asia. Ed. by C.E. Bosworth,
M.S. Asimov. UNESCO 2000. Vol. IV. Part II. P. 37.

6.

Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. P. 38.

7.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods / ed. by J.A.

Boyle. Cambridge University Press, 1968. P. 56.

8.

Қаранг: Сиясетнамэ. Книга о правлении везира XI столетия Низам ал

-

Мулька / Пер. введение и примечение Б.Н.Заходера. –

Л.: 1949.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

70

9.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods.

Р. 56.

10.

Mitha F. Al-Ghazali and the Ismailis: A Debate on Reason and Authority in

Medieval Islam. New York, 2001. P. 7-8.

11.

Mirbabaev A.K., Zieme P., Wang Furen. The Development of Education. P. 37.

12.

Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. P. 42.

13.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods. P. 71.

14.

Mirbabaev A.K., Zieme P., Wang Furen. The Development of Education. P. 37.

15.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods. P. 215.

16.

Мец Адам. Мусульманский Ренессанс. –Москва: Наука, 1978. С.154.

17.

Навоий замондошлари хотирасида. Хондамир. Хулосат ул

-

ахбор. –

Т.,

1986, 41-

бет.

18.

A

mad Ibn-Mu

ammad Ibn-

Ḫallikān.

Ibn Khallikan's Biographical Dictionary /

tr. by Mac Guckin de Slane.Paris, 1843.4 vols. Vol. 1. P. 551, 625.

19.

Yakut.The Irshad al-

aribilama’rifat al

-adib or Dictionary of Learned Men of

Yaqut. Ed. D.S. Morgoliouth. Leyden-London, 1907-1926. VII vols. Vol. VI. P. 282.

20.

Ас

-

Субкий Аби Наср Абдал

-

Ваххоб ибн Тажи ад

-

дин. Табақат аш

-

шафиъия

ал

-

кубра таълиф шайх ал

-

ислом. Қоҳира, 1906

-1907. I-

VI жилдлар. III жилд. 137

-

бет.

21.

Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. P. 38.

22.

Makdisi G. The Rise of Colleges: Institutions of Learning in Islam and the West.

Р

. 272.

Библиографические ссылки

Ас-Субкий Аби Наср Абдал-Ваххоб ибн Тажи ад-дин. Табақат аш-шафиъия ал-кубра таълиф шайх ал-ислом. Қоҳира, 1906-1907. I-VI жилдлар. III жилд. 156-бет.

Ас-Субкий Аби Наср Абдал-Ваххоб ибн Тажи ад-дин. Табақат аш-шафиъия ал-кубра таълиф шайх ал-ислом. Қоҳира, 1906-1907. I-VI жилдлар. III жилд. 111, 137-бетлар.

Бартольд В.В. Ученые мусульманского «Ренессанса» / Сочинения. М.: Наука, Т. 6. 1966. С. 621; Қаранг: Наршахий Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар. Бухоро тарихи / Форс тилидан А.Расулев таржимаси. Масъул муҳаррир А. Ўринбоев. Tошкент, 1966.

Wüstenfeld F. Der imâm el-SchâfiъI, seine Schüler und Anhänger bis zum J. 300 d. H. Göttingen: Dieterich, 1891. Vol. 2. P. 163; Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. The Central Asian Origin of Sciences in the Medieval World. Princeton and Oxford: Princeton University Press, 2012. P. 42.

Бартольд В.В. Работы по отдельным проблемам истории Средней Азии / Сочинения. М.: Наука, 1964. Т. II. Ч. 2. С. 30; Pedersen J. Madrasa.P. 1123-1154; Mirbabaev A.K., Zieme P., Wang Furen. The Development of ducation: Maktab, Madrasa, Science and Pedagogy // History of Civilizations of Central Asia. Ed. by C.E. Bosworth, M.S. Asimov. UNESCO 2000. Vol. IV. Part II. P. 37.

Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. P. 38.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods / ed. by J.A. Boyle. Cambridge University Press, 1968. P. 56.

Қаранг: Сиясетнамэ. Книга о правлении везира XI столетия Низам ал-Мулька / Пер. введение и примечение Б.Н.Заходера. – Л.: 1949.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods. Р. 56.

Mitha F. Al-Ghazali and the Ismailis: A Debate on Reason and Authority in Medieval Islam. New York, 2001. P. 7-8.

Mirbabaev A.K., Zieme P., Wang Furen. The Development of Education. P. 37.

Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. P. 42.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods. P. 71.

Mirbabaev A.K., Zieme P., Wang Furen. The Development of Education. P. 37.

The Cambridge History of Iran: The Saljuq and Mongol periods. P. 215.

Мец Адам. Мусульманский Ренессанс. –Москва: Наука, 1978. С.154.

Навоий замондошлари хотирасида. Хондамир. Хулосат ул-ахбор. – Т., 1986, 41-бет.

Aḥmad Ibn-Muḥammad Ibn-Ḫallikān. Ibn Khallikan's Biographical Dictionary / tr. by Mac Guckin de Slane.Paris, 1843.4 vols. Vol. 1. P. 551, 625.

Yakut.The Irshad al-aribilama’rifat al-adib or Dictionary of Learned Men of Yaqut. Ed. D.S. Morgoliouth. Leyden-London, 1907-1926. VII vols. Vol. VI. P. 282.

Ас-Субкий Аби Наср Абдал-Ваххоб ибн Тажи ад-дин. Табақат аш-шафиъия ал-кубра таълиф шайх ал-ислом. Қоҳира, 1906-1907. I-VI жилдлар. III жилд. 137-бет.

Beckwith Ch. Warriors of the Cloisters. P. 38.

Makdisi G. The Rise of Colleges: Institutions of Learning in Islam and the West. Р. 272.