Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Voluntary refusal to commit a crime by the performer and
co-performer
Dildora KAMALOVA
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2024
Received in revised form
15 May 2024
Accepted 15 June 2024
Available online
25 June 2024
The article describes in detail the criminal law aspects of the
voluntary refusal of the perpetrator and accomplice to commit a
crime. The author defines the meaning, conditions, legal
consequences, and impact on the responsibility of other
participants in the refusal of the crime by the perpetrator and
co-perpetrator. Based on practical examples, the author
examines the views of criminal law doctrine on the question of
the responsibility of other participants in cases where the
perpetrator renounces the crime. It is concluded that in cases
when the perpetrator and co-perpetrators, realize that the
crime can be completed, voluntarily and finally stop the action
(inaction) aimed at creating conditions for the commission of a
crime or its direct execution, liability is excluded. Based on the
results of the study, proposals have been developed to improve
criminal legislation and judicial practice.
2181-
1415/© 2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3-pp1-14
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
voluntary refusal,
performer,
co-performer,
failed complicity,
exclusion from liability.
Бажарувчи ва бирга бажарувчининг жиноят содир
этишдан ихтиëрий қайтиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноятдан ихтиёрий
қайтиш
,
бажарувчи,
бирга бажарувчи,
амалга ошмаган
иштирокчилик,
жавобгарликни истисно
қилиш.
Мазкур мақолада бажарувчи ва бирга бажарувчининг
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг жиноят
-
ҳуқуқий жиҳатлари батафсил баён этилган. Муаллиф
бажарувчи ва бирга бажарувчи томонидан жиноятдан воз
кечишининг аҳамияти, шартлари, ҳуқуқий оқибатлари ва
бошқа иштирокчиларнинг жавобгарлигига таъсирини
аниқлаган. Бажарувчи жиноятдан воз кечган ҳолларда,
1
Doctor of Philosophy in Law, Associated Professor, Dean of Faculty Criminal Justice, Tashkent State University of
Law. E-mail: d.kamalova@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
2
бошқа
иштирокчиларнинг
жавобгарлиги
масаласи
юзасидан жиноят ҳуқуқи доктринасидаги қарашлар
амалиёт мисоллари орқали ўрганилган. Бажарувчи ва
бирга
бажарувчи
жиноятни
охирига
етказиш
мумкинлигини англаган ҳолда, жиноятга шарт
-
шароит
яратиш ёки бевосита амалга оширишга қаратилган ҳаракат
(ҳаракатсизлик)ни ихтиёрий ва узил
-
кесил тўхтатган
ҳолларда, жавобгарликни истисно қилиниши тўғрисида
хулосага келинган. Ўтказилган тадқиқот натижалари
асосида жиноят қонунчилиги ва суд амалиётини
яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Добровольный отказ от совершения преступления
исполнителя и соисполнителя
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
добровольный отказ,
исполнитель,
соисполнитель,
неудавшееся соучастие,
исключение от
ответственности.
В данной статье подробно изложены уголовно
-
правовые
аспекты
добровольного
отказа
исполнителя
и
соисполнителя от совершения преступления. Автором
определены значение, условия, правовые последствия и
влияние на ответственность других участников отказа от
преступления
исполнителя
и
соисполнителя.
На
практических примерах изучены взгляды доктрины
уголовного права на вопрос об ответственности других
участников случаев, когда исполнитель отказывается от
преступления. Сделан вывод, что в случаях, когда
исполнитель
и
соисполнитель,
осознавая,
что
преступление может быть доведено до конца, добровольно
и окончательно прекращают действие (бездействие),
направленное на создание условий для совершения
преступления или непосредственное его исполнение,
ответственность
исключается.
По
результатам
проведенного исследования разработаны предложения,
направленные
на
совершенствование
уголовного
законодательства и судебной практики.
Жиноятдан
ихтиёрий
қайтиш
тушунчаси
,
ҳуқуқий
белгилари,
жавобгарликнинг
истисно этилиши
ЖК 26
-
моддасида ифодаланган. Бироқ
иштирокчиларнинг жиноятдан воз кечишининг шартлари, хусусиятлари,
жавобгарлик келиб чиқиш ёки келиб чиқмаслик ҳолатлари
тартибга солинмаган.
Амалдаги ЖК 30
-
моддаси
5-
қисмида ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига
боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрган ҳолларда жиноятда
иштирокчилик учун жавобгарлик истисно қилиниши белгиланган. Бироқ мазкур
норма амалиётда учрайдиган масалаларни тўлиқ қамраб олмаган. Шунинг учун
тадқиқотнинг мазкур қисмида иштирокчиларнинг ихтиёрий қайтишига оид
бўлган масалалар тадқиқ этилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
3
Аввало жиноятдан ихтиёрий қайтган бошқа иштирокчи
(ташкилотчи,
далолатчи, ёрдамчи)ларининг жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун
бажарувчининг жиноятдан ихтиёрий қайтганлигининг ҳуқуқий аҳамиятига
тўхталиш лозим. Жиноят ҳуқуқи доктринасида ўзбек олимлари томонидан
кам
ўрганилган масалалардан бири
бажарувчи жиноятдан ихтиёрий қайтган ҳолларда
бошқа иштирокчиларнинг қилмишини тўғри квалификация қилиш
ҳисобланади.
Бугунги кунда бажарувчи жиноятдан воз кечган ҳолларда, бошқа
иштирокчиларнинг жавобгарлиги юзасидан
қуйидаги қараш шаклланган.
Бажарувчи ва жиноятнинг бошқа иштирокчилари жиноятдан ихтиёрий қайтганда,
улар иштирокчилик учун эмас, балки жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун
жавобгарликка тортилади (амалга ошмаган ташкилотчилик ёки амалга ошмаган
далолатчилик ёхуд амалга ошмаган ёрдамчилик сифатида).
Бундай квалификация шу билан изоҳланадики, “бажарувчи ихтиёрий
равишда қайтган ҳолларда унинг ҳаракатлари тайёргарлик ёки суиқасд
хусусиятларини йўқотиб, жиноий жазоланадиган қилмиш белгилари мавжуд
бўлмайди. Амалга ошмаган ташкилотчилик, амалга ошмаган далолатчилик ўз
хусусиятига кўра муайян жиноятга “суиқасд”ни ифодалайди, шунинг учун амалга
ошмаган далолатчилик жиноятга тайёргарлик кўриш сифатида квалификация
қилиниши
керак”.
Айтиш керакки,
амалга ошмаган иштирокчилик
илмий атама бўлиб,
қонунчиликда қўлланилмаган. Жиноят ҳуқуқи таълимотида мазкур атама кенг ва
тор маънода қўлланилади.
“Амалга ошмаган иштирокчилик –
жиноят содир этишга муваффақиятсиз
далолат қилиш ёки кўмаклашиш бўлиб, бундай ҳолларда шахс иштирокчилик
қоидаси
асосида жавобгарликка тортилмайди, бинобарин
,
бунда икки ёки ундан
ортиқ шахснинг биргаликдаги фаолияти мавжуд бўлмаганлиги туфайли муайян
жиноятга тайёргарлик кўриш деб малакаланади”.
Кенгроқ ёндашувга кўра, амалга ошмаган иштирокчилик икки ёки ундан
ортиқ шахсларнинг биргаликда жиноий оқибат юз беришига қаратилган қасддан
уриниши бўлиб, турли сабаблар ва ҳар доим шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга
кўра муваффақиятсиз якунлаган ҳолатлар ҳисобланади.
Амалга ошмаган иштирокчилик учун жавобгарлик “иштирокчиларнинг
мустақил
жавобгарлиги”
концепциясига
асосланади.
“Амалга
ошмаган
иштирокчиликда асосий фигурант
бажарувчи умуман мавжуд бўлмайди
(бажарувчи жиноятни умуман содир этмаган ёки содир этишни бошлаган, лекин
кейинчалик уни охирига етказишдан ихтиёрий воз кечган) ёки
ташкилочи,
далолатчи, ёрдамчининг фаолияти уларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга
кўра бажарувчи содир этган қилмиш билан сабабий боғланишда
бўлмайди
(бажарувчи далолат қилинган бошқа жиноятни содир этган ёки
бажарувчи ташкилотчи ёки ёрдамчининг кўмагидан фойдаланмай, уларнинг
кўмагисиз жиноятни содир этади). Бажарувчи мавжуд бўлмаганда
иштирокчилик
ҳам
бўлмайди
ва жавобгарлик келиб чиқмайди
.
Шунингдек, иштирокчиликнинг
зарурий объектив белгиси –
“биргаликда жиноят содир этиш бўлиб”, бажарувчи ва
иштирокчилар қилмиши ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлмаганда ҳам
иштирокчилик деб топилмайди. Демак, амалга ошмаган иштирокчиликда айбдор
шахслар жиноятга раҳбарлик қилганлик ёки далолачилик ёхуд ёрдамчилик учун
эмас, балки жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жавобгарликка тортилиб,
ЖК 25
-
м. 1
-
қ. ҳавола қилиниши лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
4
Фикримизча, мазкур масала ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши ва Олий
суди Пленумининг тегишли қарорида қуйидагича ифодаланиши мақсадга
мувофиқ
.
“Бажарувчи ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли жиноятни
охирига етказмаган ҳолларда, бошқа иштирокчилар жиноятга тайёргарлик
кўрганлик ёки жиноятга суиқасд қилганлик учун жавобгарликка тортилади”.
Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли бошқа шахсларни жиноят содир
этишга кўндира олмаган шахс жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун
жавобгарликка тортилади”.
ЖК 28
-
моддасига кўра, қуйидагилар бажарувчи деб топилади: а) жиноятни
бевосита содир этган шахс; б) жиноятни бевосита амалга ошириш жараёнида
бошқа бирга бажарувчилар билан иштирок этган шахс; в) жиноий жавобгарликка
тортилмайдиган шахс ёки воситадан фойдаланиб жиноят содир этган шахс.
“Бажарувчи далолатчига жиноят содир этишга розилик берган ёки
бажарувчи ёрдамчидан жиноят содир этиш қуролини қўлга киритган ёхуд икки
ёки ундан ортиқ шахслар қасддан жиноятни биргаликда амалга оширишга
розилик берган пайтдан бошлаб
иштирокчилик мавжуд бўлади
”
.
Қайд
этиш керакки, “бажарувчи
қилмишининг объектив томони якка шахс
содир этаётган жиноят объектив томони билан ўзаро мос бўлиб, ўхшаш хатти
-
ҳаракатларда ифодаланади, асосий фарқи
шундаки,
бажарувчи жиноятга бошқа
шахс томонидан далолат қилинганлиги ёки жиноятни осонлаштириш мақсадида
унга бошқа шахслар кўмак кўрсатилаётганлигини англайди”. Айнан шу жиҳат ҳам
бажарувчининг ижтимоий хавфлилик хусусияти юқорилигини англатади.
Бажарувчининг бошланган жиноий қилмишдан
ўз ҳохиш иродасига кўра, узил
-
кесил батамом воз кечиши ихтиёрий қайтиш деб топилади ва жавобгарликни
келтириб чиқармайди.
Айтиш керакки,
бажарувчининг жиноятдан воз кечиши бошқа
иштирокчиларнинг жавобгарлигига бевосита таъсир кўрсатади. А.П.
Козлов
фикрига
кўра,
бажарувчи
жиноятдан
ихтиёрий
қайтганда
бошқа
иштирокчиларнинг қилмиши тамом бўлмаган жиноят деб топилади. Яъни
“бажарувчи жиноятдан ихтиёрий қайтганда бошқа иштирокчиларнинг қилмиши
жиноятга
тайёргарлик
деб
квалификация
қилинади.
Чунки
бошқа
иштирокчиларнинг
ҳаракатлари
бажарувчининг
фаолиятига
бевосита
боғлиқлилигига асосланади, бунда ихтиёрий қайтгунга қадар амалда тўлиқ
иштирокчилик мавжуд бўлганлиги, яъни бир неча шахсларнинг ўзаро тил
бириктирганлиги, жиноятга зарур шарт
-
шароит яратилганлиги ва хатто
жиноятни амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар содир этилганлиги ҳам
эътиборга олинмайди. Мазкур жараёнда бажарувчи қўққисдан жиноятдан воз
кечади ва бунда иштирокчилик мавжуд бўлмай, тамом бўлмаган жиноят юзага
келади”. Юқоридагилар асосида олима
қуйидаги фикрни баён этган: “бажарувчи
жиноятдан ихтиёрий воз кечганда, бошқа иштирокчилар томонидан содир
этилган хатти
-
ҳаракат амалга ошмаган иштирокчилик сифатида баҳоланмаслиги
ва шунга асосан жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилмаслиги лозим”. Биз ҳам
муаллифнинг мазкур фикрига қўшилмаймиз. Фикримизча, иштирокчилар
ўртасида объектив ва субъектив боғлиқликнинг мавжудлиги иштирокчиликнинг
зарурий белгиси ҳисобланади, бажарувчи жиноятда асосий иштирокчи бўлиб,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
5
бажрувчининг йўқлиги, иштирокчилик ҳам мавжуд эмаслигини англатади. Бироқ
жиноятга шароит яратишнинг шаклларидан бири тил бириктириш бўлиб, жиноят
содир этишга шахсларнинг ўзаро розилигини ифодалайди ва ЖК 25
-
м.га мувофиқ
жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади. Айнан шунинг учун бундай ҳолларда
қилмиш
тайёргарлик кўриш деб топилиши тўғри ҳисобланади.
“Бир шахс бошқа шахсни жиноят содир этишга далолат қилган, шахс
розилик берган ва шундай кейин бажарувчи жиноятни содир этишдан воз кечган
ҳолларда, бажарувчи жиноятдан ихтиёрий қайтгунга қадар қилмиш тайёргарлик
кўриш ҳисобланади (бажарувчи жиноят объектив томонини содир этишни
бошламаган ҳолларда) ва бунда иштирокчилик мавжуд. Бажарувчи жиноят
объектив томонини содир этишни бошлаган, бироқ кейин уни давом эттиришдан
воз кечган ҳолларда ҳам, иштирокчилик мавжуд бўлади”.
Айтиш керакки, бажарувчининг жиноятдан воз кечиши бошқа
иштирокчиларнинг назорати остида бўлмаган ҳолат бўлиб, шу билан бирга
иштирокчиларнинг фаолиятини тўхтатилишига олиб келади. Бажарувчидан
ташқари бошқа иштирокчилари қилмишини квалификациялашда бажарувчи
жиноятни ўзига боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига
етказилмаганлиги аҳамиятга эга эмас, бинобарин, ҳар қандай ҳолатда ҳам
бажарувчининг жиноятни охирига етказмаганлиги бошқа иштирокчиларга боғлиқ
бўлмаган ва жиноятни якунлашига тўсиқ бўлган ҳолат ҳисобланади. Бажарувчи
жиноятдан воз кечганда бошқа иштирокчиларнинг қилмиши бажарувчи қайси
босқичдан ихтиёрий қайтганидан келиб чиқиб, иштирокчиликка тайёргарлик ёки
иштирокчиликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак.
Демак, жиноят иштирокчилари ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли
жиноятни охирига етказмаганда, ҳар бир иштирокчи жиноий фаолият
тўхтатилган босқичдан келиб чиқиб, тайёргарлик ёки суиқасд учун жавобгарликка
тортилиши керак.
Юқоридаги фикрлар асосида Олий суди Пленумининг тегишли қарорида
қуйидагича тушунтириш берилиши мақсадга мувофиқ.
“Бажарувчи ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноятни охирига
етказмаган ёки жиноятдан ихтиёрий қайтган ҳолларда, бошқа иштирокчиларнинг
қилмиши
иштирокчиликка тайёргарлик кўриш ёки иштирокчиликка суиқасд деб
топилади. Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бошқа шахсларни жиноят содир
этишга кўндира олмаган шахс жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун
жавобгарликка тортилади.
Бирга бажарувчининг жиноят
содир этишдан
ихтиёрий қайтиши
ЖК
28-
м
.
кўра, жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ушбу
Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки
бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб
топилади. ЖК Махсус қисмининг аксарият моддаларида жавобгарликни
оғирлаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида “бир гуруҳ шахслар томонидан”, “бир
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” бандлари назарда тутилган,
лекин бирга бажарувчиликнинг жиноят
-
ҳуқуқий
белгиларини жиноят қонуни
нормасида белгилаш ва суд амалиётида унинг мазмуни талқин этилмаган. Бирга
бажарувчи “жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларни
бажаришда бирга қатнашган бўлиши керак”.
Бирга бажарувчилик деганда,
жиноий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
6
жавобгарликка тортиладиган икки ёки ундан ортиқ бажарувчиларнинг аниқ
жиноятнинг объектив томонини биргалашиб тўла ёки қисман содир этиш
тушунилади. Шу боис ҳам тасодифан жиноят содир этиш жойида ҳозир бўлган
шахслар бирга бажарувчилар деб тан олинмайди. Айни пайтда бирга
бажарувчилик иштирокчиликни ташкил этади ва уларнинг қилмиши ЖК Махсус
қисми
моддасининг иштирокчилик (бир гуруҳ шахслар томонидан) учун
жавобгарлик белгиланган қисми билан баҳоланади.
Жиноят қонунчилигида бирга бажарувчининг жиноятдан ихтиёрий
қайтиши
масаласи алоҳида тартибга солинмаган, сабаби бирга бажарувчи жиноят
объектив томонини амалга оширганлиги туфайли унинг жиноятдан воз кечишии
индивидуал шахснинг жиноятдан ихтиёрий қайтишидан фарқланмайди.
Айрим муаллифларнинг фикрларига кўра, бирга бажарувчининг жиноятдан
ихтиёрий қайтиши жиноий гуруҳ шакли
ва жиноят босқичларига боғлиқ.
М.Ю.Маляр бундай ёндашувни танқид остига олиб, жиноят босқичларининг
айримларида бирга бажарувчилар ўртасида ҳали тўлиқ маънода иштирокчилик
мавжуд бўлмаслигини важ сифатида келтирган. Масалан, А. ва Б. биргаликда
ўғирлик содир этишга келишади, А. ўз ҳохишига кўра, мустақил, ташқи
омилларнинг аралашувисиз жиноят жойига етиб келмайди. Бунга қарамасдан
Б. ўғирликни содир этади. А. жиноят содир этишда бевосита иштирок этмаганлиги
учун қилмишида жиноят таркиби йўқ, у келажакда “иштирокчи” бўлишига
розилик берган, бироқ бундан воз кечган.
Бундан ташқари, муаллиф томонидан қуйидаги ҳолат мисол сифатида
келтирилади. “Ўғирликни содир этиш учун ўзаро жиноий тил бириктирган
иштирокчи (А) жиноят содир этиш қуролини излаб топиш, (Б) эса сигнализация
мосламасини ўчиришга аввалдан келишиб олишади. А. жиноий мақсадидан қайтиб,
келишишилган вақтда жиноят жойига етиб келмайди, шунда Б. А.томонидан
тайёрлаб қуйилган жиноят қуролидан фойдаланиб, ўғирликни амалга оширади. Бир
қарашда, А.нинг ҳаракатларида жисмоний ёрдамчилик шакли мавжуд. Шунга
мувофиқ, А. жиноятнинг ёрдамчиси сифатида қилмишидан воз кечиши ва Б.га
тақдим қилган жиноят қуролини олиб қўйиши зарур эди. Шунда А.жиноий
жавобгарликка тортилмаган бўларди. Бироқ М.Ю.
Маляр тўғри таъкидлаганидек,
мазкур ҳолатда А. Б. билан келишувга эришган бўлсада, жиноят содир этишга
бевосита киришмаган, шунинг учун А. бирга бажарувчи бўлиб ҳисобланмайди ва
жавобгарликка тортилмайди”. Демак, бирга бажарувчиларнинг жиноятдан
ихтиёрий қайтиши масаласи жиноят содир этиш босқичлари тўлиқ даражада
боғлиқ бўлган ҳолат ҳисобланмайди. Фикримизча, бирга бажарувчиликда жиноят
объектив томони биргаликда амалга оширилганлиги туфайли ихтиёрий қайтиш
масаласи айнан босқичлар билан бевосита боғлиқ. Чунки жиноятга суиқасд қилиш
босқичида жиноятнинг объектив томони содир этилиши бошланади, мана шу
давргача бўлган жараёнда бирга бажарувчи жиноятдан воз кечиши мумкин ва
жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Бирга бажарувчиларнинг барчаси ўз ташаббуси ёки иштирокчилардан
бирининг таклифи, маслаҳати, илтимосига кўра жиноятни охирига етказишдан
ихтиёрий қайтган ҳолларда, жавобгарлик масаласи муаммони юзага келтирмайди.
Бундай ҳолларда барча бирга бажарувчилар жиноятдан ихтиёрий қайтганлиги
учун жавобгарликка тортилмайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
7
Масаланинг бошқа жиҳати шундан иборатки, бирга бажарувчиларнинг
айримлари жиноятдан ихтиёрий воз кечганда, бошқалари томонидан жиноят
охирига етказилган ҳолларда қилмиш қандай квалификация қилинади. Бунда
жиноятдан воз кечган бирга бажарувчиларнинг қилмиши ихтиёрий қайтиш деб
топиладими ёки жавобгарликни юзага келтирадими. Ёхуд бирга бажарувчи
жиноятдан воз кечиши учун ўз хатти
-
ҳаракатларини тўхтатиши кифоя қиладими
ёки бошқа шерикларнинг ҳаракатларини тўхтатиши учун чоралар кўриши
керакми, деган саволлар туғилади. Мазкур масала юзасидан жиноят ҳуқуқи
доктринасида
бир неча ёндашувлар мавжуд.
Биринчи ёндашув вакилларининг фикрига кўра,
бирга бажарувчининг
жиноятдан воз кечганлик ҳолатини тан олиш учун бирга бажарувчи фақат
ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни тўхтатиши (бажармаслиги) етарли,
бунда жиноят бошқа иштирокчилар томонидан охирига етказилганлиги
(якунланганлиги) муҳим ҳисобланмайди.
Оддий иштирокчиликнинг объектив
томон хусусияти шундаки, ҳар бир иштирокчи объектив томонни ташкил қилувчи
хатти
-
ҳаракатларни
бевосита амалга оширилади. Шунинг учун объектив томонни
ташкил қилувчи ҳаракатларни содир этмаслик ихтиёрий қайтиш учун етарли.
А.А.
Шакированинг фикрига кўра, “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктирилмаган иштирокчиликда ҳар бир иштирокчи жиноят объектив
томонини ташкил қилувчи ҳаракатларни, бошқа шахсларнинг қилмишига
ҳиссасини
қўшмасдан бевосита амалга оширади, шунинг учун бундай ҳолатда
ўйлаган хатти
-
ҳаракатни содир этмаслик ихтиёрий қайтиш деб топиш учун
етарли. Қолган шериклар жиноят содир этишни давом эттирган тақдирда ҳам
бирга бажарувчининг ҳаракатининг тўхтатилганлиги етарли ҳисобланади”.
А.И.
Орлованинг фикрига кўра, бунда фақат бирга бажарувчи объектив томон (ёки
унинг бир қисми)ни ҳали амалга оширмаган ҳолатлар
назарда тутилган
.
Дарҳақиқат, бирга бажарувчилар томонидан объектив томон содир этилиши ҳали
бошланмаган бўлиб, жиноятдан воз кечганда, тайёргарлик кўриш босқичидан
ихтиёрий қайтиш деб топилади. “Агарда объектив томоннинг бир қисми бирга
бажарувчиларнинг айримлари томонидан аллақачон амалга оширилган (шу
вақтга қадар жиноятдан воз кечиш нияти билдирилмаган) бўлса, у ҳолда жиноят
объектив томонининг бажарилмаган тегишли қисмига нисбатан –
жиноятни
содир этиш босқичдан ихтиёрий қайтиш деб топилади.
Айтиш керакки, бирга бажарувчи жиноят объектив томон бир қисмини
амалга оширган, бироқ кейинчалик жиноятни охирига етказишдан воз кечиш
ниятидан далолат берувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни содир этган, Бироқ бирга
бажарувчиларнинг бошқалари жиноятни охирига етказган ҳолларда, қилмишни
квалификация қилиш қийинчилик
туғдиради
.
Айрим муаллифлар фикрига кўра, “бирга бажарувчининг ҳаракат ёки
ҳаракатсизликни содир этишни тўхтатиши ихтиёрий қайтиш учун етарли бўлиб,
бошқа иштирокчиларнинг ҳаракат
содир этишни олдини олиш зарур бўлиб
ҳисобланмайди.
Мазкур қараш вакилларининг нуқтаи назарига кўра: “бирга бажарувчи
жиноий оқибат келиб чиқиши учун зарур бўлган ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни содир
этмаганлиги туфайли, қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш мавжуд
бўлмай, юз берган оқибат учун жавобгарлик келиб чиқмаслиги лозим. Дарҳақиқат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
8
мазкур фикр асосли, бироқ бунда бирга бажарувчи томонидан бошқа бирга
бажарувчиларнинг қилмишини осонлаштиришга қаратилган хатти
-
ҳаракатлар
амалга оширилмаган бўлиши талаб этилади. Бирга бажарувчиларнинг бири бошқа
иштирокчилар
(бирга
бажарувчи)ларнинг
қилмишини
осонлаштирилган
қаратилган
хатти
-
ҳаракатлар амалга оширилганда, юз берган оқибат бирга
бажарувчининг томонидан содир этилган қилмиш билан ўзаро сабабий боғланишда
бўлмайди, дейиш нотўғри ҳисобланади. Қуйидаги мисолни келтириш ўринли.
Б. ва П.лар
маст бўла туриб, уйига қайтаётган Ч.ни
номусига тегиш
мақсадида уни мактаб ҳовлисига олиб кирадилар. П. Ч.нинг кўкрак қисмига ўтириб,
ғайритабиий усулда жинсий алоқага қилишга ҳаракат қилади, Ч. қаршилик
кўрсатади, шунда П.уни мушт билан уриб, воқеа жойидан кетади. Шундан сўнг
Б. Ч.ни қўллари ва камари билан уриб, дўппослаб, қаршилигини синдириб, номусига
тегади.
Мазкур ҳолатда П.нинг воқеа жойидан кетиб қолганлиги, жиноятни давом
эттириш имконияти бўла туриб, жиноий қасдидан воз кечганлиги унинг
қилмишида
ихтиёрий қайтиш белгилари мавжудлиги, ихтиёрий қайтиш қатъиян
ва
ҳақиқатда амалга оширилганлигини англатади.
Иккинчи ёндашув вакилларининг фикрига кўра,
умумий қоидага кўра,
бирга
бажарувчининг қилмишини ихтиёрий қайтиш деб топиш учун унинг ўз
ҳаракати
(ҳаракатсизлиги)ни тўхтатиши етарли ҳисобланади, фақат бирга
бажарувчилар ўртасида вазифаларнинг олдиндан тақсимланганлиги бундан
мустано бўлиб ҳисобланади.
Демак, мазкур ҳолатда бирга бажарувчилардан
бирининг ихтиёрий қайтиши пассив шаклда бўлиб, фақат қилмишини содир этиши
тўхтатиши етарли ҳисобланади. М.Х.
Рустамбаев таъбири билан айтганда,
“биргаликдаги бажарувчи жиноят содир этилишига кўмаклашувчи ёки уни
осонлаштирувчи ҳаракатларни содир этишни бошламаган бўлса, ихтиёрий қайтиш
унинг пассив хулқида, яъни биргаликдаги бажарувчиликни ташкил этувчи
ҳаракатлардан
ўзини сақлаши зарур”.
Ушбу ёндашув доирасида бирга бажарувчилар ўртасида вазифалар
тақсимланганда улардан бирининг (жиноятдан воз кечиши мумкин бўлган
иштирокчи) бошқа бирга бажарувчилар томонидан жиноятни охирига етказишга
йўл қўймаслиги ҳақидаги масала турли усуллар билан ҳал қилинади. “Бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган бирга бажарувчи жиноий
фаолиятга қўшган ҳиссасини бартараф этиши, қилмиши ва жиноий оқибат ўртасида
сабабий боғланишни узиши ва умуман олганда жиноий ҳаракатни тўхтатиши
лозим. А.В.
Шеслер таъбири билан айтганда, “бирга бирга бажарувчилар
(бажарувчи, далолатчи ва ёрдамчи) ўртасида вазифалар тақсимоти мавжуд
бўлганда
иштирокчиларнинг
ихтиёрий
қайтиши
сабабий
боғланиш
ривожланишига фаол тўсқинлик қилишда, бошқа бирга бажарувчилар томонидан
жиноятни охирига етказилмаслигига йўл қуймасликда ифодаланиши лозим. Мазкур
ҳолат
ўз навбатида ҳар бир иштирокчи муайян жиноят объектив томонининг бир
қисмини амалга оширганлиги ва унинг ҳаракатларида жиноий оқибат юзага
келишининг реал имконияти мавжудлиги билан изоҳланади”.
Айтиш керак, шахснинг қилмишини жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
деб топишда содир этилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) ва жиноий оқибат ўртасидаги
боғлиқликни узилиши ва жиноятни охирига етказишга йўл қўйилмаслиги
бирга
бажарувчи ёки бошқа иштирокчи томонидан амалга оширилганлиги аҳамияга эга
эмас.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
9
Масалан, К. ва М. исмли шахслар фуқаролик ишига тааллуқли бўлган олди
-
сотди шартномасини қалбакиллаштириш ва уни далил сифатида фойдаланишга
қарор
қилиб, сотувчининг имзосини қалбакиллаштиришган. Шартномани
тайёрлаб, К. шартномани М.га тақдим этган
.
Лекин эртаси куни К. М.нинг ёнига
келиб, ҳужжатларни қалбакиллаштиришдан воз кечишни сўраб М.ни кўндиришга
ҳаракат қилган. К. М.нинг
кўнмаганлигини кўриб, тайёрлаган қалбаки шартномани
ундан олиб, ҳужжатни йўқ қилиб юборган. Шунга қарамасдан, М. шартномани ўзи
тайёрлаб, имзони қалбакиллаштириб, далил сифатида судга тақдим қилган.
Таҳлил қилинаётган мисолда К. ЖК 228
-
м
.
назарда тутилган жиноят
объектив томонининг бир қисмини
амалга оширган, бироқ К. жиноят охирига
етказилгунга қадар жиноий ниятидан воз кечган. К.нинг хатти
-
ҳаракатлари юз
берган жиноий оқибат билан сабабий боғланишда бўлмаган, чунки М.
қалбаки
ҳужжатни ўзи тайёрлаб, имзоларни сохталаштирган.
Юқоридаги иккита ёндашувдан ташқари бирга бажарувчининг ихтиёрий
қайтиши
масаласида учинчи ёндашув ҳам шаклланган.
Учинчи ёндашувга мувофиқ,
бирга бажарувчининг жиноятдан ихтиёрий
қайтиши ҳар қандай ҳолатда (бирга бажарувчилар ўртасида вазифалар
тақсимланганлигидан қатъи назар), бошқа бирга бажарувчилар томонидан
жиноят охирига етказиш олдини олинган ҳолларда мавжуд бўлади.
А.А.
Отажонов фикрига кўра, агар иштирокчиликда содир этилаётган жиноят
фақат бирга бажарувчиликда содир этилаётган бўлса, бажарувчилар томонидан
содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ барча чораларни ўз
вақтида кўрганлиги ҳамда жиноий оқибат келиб чиқишининг олди олинганлиги
инобатга олинади.
Ю.М.
Маляр таъкидлашича, бирга бажарувчи жиноят объектив томонини
амалга оширишни бошлаган бўлиб, ҳаракатларни тўхтатишнинг ўзи етарли
ҳисобланмайди
.
Масалан, қотилликни содир этиш жараёнида М. жабрланувчини
дўппослаётган, Н. эса жабрланувчини қаршилигини синдириб, уни бўғаётган
вақтда, бирданига жабрланувчига раҳми келиб Н. ўз ҳаракатларини амалга
оширишни тўхтатганлигига қарамай, М. жабрланувчини ҳаётдан маҳрум этган
бўлса, М. ва Н. тугалланган жиноят учун жавобгарликка тортилади.
Сабаби, содир
этилган ҳаракатлар ўзаро боғлиқ, ажралмас ва ягона жиноий мақсадга қаратилган.
Н.М.
Скорилкин фикрига кўра, бунда айбдорлар ўртасида жабрланувчини ҳаётдан
маҳрум қилиш юзасидан олдиндан келишув мавжуд бўлганлиги ёки бир
иштирокчи иккинчи иштирокчига бевосита жараёнда келиб қўшилганлиги
аҳамиятга эга эмас. Бошқача қилиб айтганда, бирга бажарувчиларнинг жиноятдан
ихтиёрий қайтиш шакли жиноий гуруҳ турига кўра дифференциация
қилинмаслиги
лозим. Жиноятни амалга ошириш босқичидан ихтиёрий қайтган
деб топилиши учун бирга бажарувчи жиноятни охирига етказилишига ва жиноий
оқибат келиб чиқмаслигига йўл қўймаслиги лозим. Бунда бирга бажарувчи
бошлаган жиноятини (бирга бажарувчи) шеригисиз амалга ошириши мумкинлиги
аҳамияга эга эмас.
Демак, иштирокчилар ўртасидан олдиндан келишув (бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб), мавжуд бўлган ҳолларда жиноятдан
ихтиёрий қайтиш учун бажарувчи нафақат ўз қилмишини содир этишни
тўхтатиши, балки шериги томонидан содир этилаётган қилмишини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
10
тўхтатиши ва жиноий оқибат юз беришини олдини олиши зарур. Агар
иштирокчилар ўртасида олдиндан келишув мавжуд бўлмаган (бир гуруҳ
шахслар томонидан) ҳолларда бирга бажарувчи хатти
-
ҳаракатларни содир
этишни тўхтатиши ихтиёрий қайтган деб топиш учун етарли ҳисобланади.
Навбатдаги таҳлил қилинадиган масала бирга бажарувчи қолган бирга
бажарувчиларнинг жиноятини охирига етказишига тўсқинлик қилишга уринган,
бироқ натижа бермаган ҳолатлар.
Масалан, М.га тўсқинлик қилиш мақсадида Н. у
билан жанжалашади, шунга қарамасдан, М. жабрланувчини ҳаётдан маҳрум
қилади
.
Мазкур ҳолатда бирга бажарувчининг амалга ошмаган ихтиёрий қайтиши
ҳақида сўз юритиш мумкин.
Олимнинг фикрига кўра, жиноятни охирига
етказилишини бартараф қилолмаган бирга бажарувчи, ёрдамчи сифатида
жавобгарликка тортилиши
лозим, бинобарин бирга бажарувчи гуруҳ бўлиб
жиноят содир этишга розилиги орқали умумий жиноий ниятни биргаликда амалга
ошириш юзасидан қарор қабул қилганлиги асос ҳисобланади. А.А.
Шакированинг
фикрига кўра эса, бирга бажарувчининг амалга ошмаган ихтиёрий қайтиши суд
томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўрилиши лозим.
Ихтиёрий қайтишнинг моҳияти ўз вақтида жиноят охирига
етказилгунга қадар амалга оширилганлиги ҳисобланади. Шунинг учун
жиноятдан воз кечиш самарасиз бўлган (ижтимоий хавфли оқибат юз берган)
ҳолатда
суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб топилиши
мақсадга мувофиқ.
Юқордаги фикрлар таҳлили асосида қуйидагича хулосага келиш мумкин.
Биринчидан,
бирга бажарувчиларнинг ихтиёрий қайтиш иштирокчилик
шакли (оддий, мураккаб) ва жиноят содир этиш босқичлари (объектив томон
содир этиш бошланганлиги ёки бошланмаганлиги)га бевосита боғлиқ.
Иккинчидан,
бирга бажарувчилар томонидан тегишли моддада назарда
тутилган ҳаракат (ҳаракатсизлиги) тўлиқ амалга оширилиши ёки бирга
бажарувчилар ўртасида вазифалар тақсимланиши ва уларнинг ҳар бири
жиноят объектив томони муайян қисмини амалга оширишидан қатъи назар,
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш мавжудлигини аниқлашда, аввало
бажарувчи объектив томон ҳаракат (ҳаракатсизлиги)ни содир этишга
киришган ёки киришмаганлиги, агар шундай бўлса, мазкур ҳаракат
(ҳаракатсизлик) жиноий оқибат юз беришининг сабаби (сабабларидан бири)
бўлганлиги аниқланиши лозим.
Учинчидан,
бирга бажарувчи жиноят объектив томон ҳаракат
(ҳаракатсизлиги)ни амалга оширишни бошламаган ҳолларда, бундай
ҳаракатларни
амалга оширмаслик етарли бўлиб, бошқа бирга бажарувчилар
томонидан жиноятни охирига етказишни олди олиниши талаб этилмайди.
Тўртинчидан,
бирга бажарувчи бирон бир ҳаракатни (унинг бир
қисми)ни содир этишни бошлаган бўлса, жиноятдан ихтиёрий қайтишни
масаласи бирга бажарувчи учун бошқа бирга бажарувчилар томонидан
амалга оширилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) ва шунга мувофиқ юз берган
жиноий оқибат билан боғлиқ. Агар бирга бажарувчи томонидан амалга
оширилган қилмиш бошқа бирга бажарувчилар учун жиноятни охирига
етказишни осонлаштирган ҳолларда, ихтиёрий қайтиш деб топиш учун бирга
бажарувчи қилмишини охирига етказилмаслиги (бирга бажарувчилар
ўртасида вазифалар тақсимотига кўра ўзига тегишли қисмни содир
этмаслик) етарли ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
11
Бешинчидан,
бирга бажарувчилар томонидан амалга оширилган
қилмиш ва юз берган оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлганда,
бирга бажарувчи учун бошқа бирга бажарувчиларнинг қилмишини охирига
етказишни олдини олиши ёки ўзи содир этган қилмишининг оқибатларини
бошқа усуллар билан олдини олиши зарур бўлиб ҳисобланади.
ЖК 28
-
м. кўра, жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаган, ақли норасо ёки
ЖК назарда тутилган бошқа асосларга кўра жавобгарликка тортилмайдиган
шахслардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахслардан бажарувчи деб
топилади. Яъни жиноят содир этаёган шахс жавобгарлик ёшига тўлмаган
шахслардан, ақли норосо шахслардан фойдаланиб жиноятни амалга оширади.
Мазкур жиноят ҳуқуқий ҳодиса одатда
бевосита бажарувчилик
деб номланиб,
бундай воситалардан фойдаланиб жиноят содир этган шахслар бирга бажарувчи
деб аталади. Муаалифлар фикрига кўра, “бундай
ҳодиса, иштирокчилик деб
ҳисобланмаслиги лозим, бевосита бажарувчи алоҳида жиноят содир этиш
шаклини ҳосил қилади, бевосита бажарувчи томонидан қўлланилган усул
(жавобгарлик ёшига тўлмаган, ақли норасо шахслардан фойдаланиб жиноят содир
этилиши) аслида жиноят содир этишнинг қуроли бўлиб ҳисобланади. “Бажарувчи
жиноий жавобгарликка тортилмайдиган шахслардан фойдланиб жиноят содир
этганда унинг ҳаракати ЖК Махсус қисмида назарда тутилган объектив томон
таркибига кирмайди. Жавобгарликка тортилмайдиган шахслар бажарувчининг
таъсири остида жиноий қилмишни амалга оширади. Жиноий тажовуз якка шахс
томонидан амалга оширилганлиги туфайли, жавобгарлик ёшига етмаган, ақли
норасо ёки бошқа шахс жиноят содир этиш воситаси бўлиб, иштирокчилик мавжуд
бўлмайди. Фақат жиноят содир этиш жараёнида бошқа шахслар, масалан, ёрдамчи
бўлганда иштирокчилик мавжуд бўлиши мумкин”.
Шунга мувофиқ, бирга бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий
қайтиши
ўзига хос хусусиятлар билан ифодаланади. “Бир томондан, индивидуал
шахснинг жиноятдан ихтиёрий қайтишига оид бўлган қоидалар амал қилади, унга
кўра, бажарувчи томонидан жиноят содир этиш (ёки жиноятга шароит яратиш)га
қаратилган
хатти
-
ҳаракатларни содир этишни тўхтатиш етарли ҳисобланади.
Бошқа томондан жиноятнинг “тирик қуроллари” жиноят объектив томонини
мустақил равишда амалга оширади ёки амалга оширишга киришади. Шунга
мувофиқ, бевосита бажарувчи мазкур шахсларнинг жиноят содир этишни
тўхтатиши ёки хатти
-
ҳаракатлар амалга оширган тақдирда жиноий оқибат юз
беришини олдини олиши зарур бўлиб ҳисобланади.
А.А.
Отажонов фикрига кўра,
“ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрганлиги ва жиноий оқибатни
олдини олганлиги қайд этилади”. А.А.
Шакированинг фикрига кўра, “жиноий
жавобгарликка тортиламайдиган
шахслардан фойдаланган ҳолда жиноят содир
этишни бошлаган бажарувчини жиноятдан ихтиёрий қайтган деб топиш учун
бажарувчи жиноят содир этишда иштирок этаётган барча шахслар томонидан
жиноят содир этилишининг олдини олиши ва қуйидагиларда ифодаланиши
мумкин: “жиноий тажовузни амалга ошириш мақсадида шахсга нисбатан илгари
қўллаган
руҳий ёки жисмоний мажбурловни тўхтатиш; жиноятни олдини олиш
мақсадида шахсни ишонтириш орқали таъсир ўтказиш; илгари тақдим қилинган
жиноят қуролини олиб қўйиш ва б.қ”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
12
Шу билан бирга, ақли норасо шахслар ёки айрим ҳолатларда жавобгарлик
ёшига етмаган шахслар ўз хоҳиш иродаларига кўра жиноятдан воз кечишлари
мумкин.
Фикримизча, мазкур ҳолатда бевосита бажарувчининг жиноятдан
ихтиёрий қайтиши мавжуд бўлмайди, чунки қилмишни охирига етказмаслик
бевосита бажарувчининг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (жавобгарлик
ёшига етмаган ёки ақли норасо шахсларнинг жиноятни содир этмаганлиги
туфайли)га кўра юзага келган ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, бевосита
бажарувчи томонидан жиноят содир этишда “фойдаланилган шахсларнинг
жиноятдан воз кечиши” бевосита бажарувчининг иродасига боғлиқ бўлмаган ва
жиноятни охирига етказишга имкон бермаган ҳолат ҳисобланади, бевосита
бажарувчининг фаолияти бундай ҳолатда тўхтатилади.
Демак, бевосита бажарувчи қуйидаги ҳолатда жиноятдан ихтиёрий
қайтган
деб топилади: бевосита бажарувчи жиноятни охирига етказиш
мумкинлигини англаган ҳолда, ўз ҳохишига кўра жавобгарлик ёшига
тўлмаган шахслар, ақли норасолигига кўра жавогарликка тортилмайдиган
шахсларнинг жиноят содир этишини ҳар қандай усуллар орқали олдини
олиши ёки жиноий оқибат юз бермаслигига йўл қўймаслиги зарур.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, ЖК қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилиши
мақсадга мувофиқ.
“Жиноятни амалга оширишга қаратилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни содир
этган бирга бажарувчи шериклари (бирга бажарувчилари)нинг жиноятини охирига
етказишини олдини олган ҳолларда, жиноий жавобгарликка тортилмайди”.
Маълумки, иштирокчиликнинг хавфли шаклларидан бири уюшган гуруҳ ва
жиноий уюшма томонидан жиноят содир этилиши ҳисобланади. Уюшган гуруҳ
томонидан содир этиладиган жиноятда бирга бажарувчининг ихтиёрий қайтиши
пассив шаклда бўлиши ва бунда режалаштирилган жиноий ҳаракатларни содир
этишдан барча уюшган гуруҳ аъзолари тийилиши лозим. Жиноий тажовуз амалга
оширилиши бошлангандан сўнг бирга бажарувчининг ихтиёрий қайтиши фаол
кўринишда бўлиши, яъни бошқа иштирокчилар томонидан жиноятни охирига
етказилишига йўл қуймаслиги лозим. Амалга оширилган саъи
-
ҳаракатларга
қарамасдан, бошқа иштирокчилар томонидан жиноят охирига етказилган
ҳолларда, бирга бажарувчи уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноят учун
жавобгарликка тортилади ва суд томонидан жазони енгилллаштирувчи ҳолат
сифатида эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ.
Жиноий уюшма ташкил қилиш (ЖК 242
-
м.) тугалланган жиноят бўлганлиги
сабабли, бажарувчининг ихтиёрий қайтиши, уюшмани ташкил этишга
тайёргарлик кўриш жараёнида бўлиши мумкин. Уюшма тузилган вақтдан бошлаб,
бажарувчи фақат муайян жиноятни содир этишдан ихтиёрий қайтиши мумкин ва
жиноятдан воз кечиш фаол хатти
-
ҳаракатларда ифодаланиши лозим. Бирга
бажарувчи содир этилиши режалаштирилган жиноятдан ихтиёрий қайтган
ҳолларда
ҳам, ЖК 242
-
м. билан жавобгарликка тортилади.
Демак, бажарувчи жиноятни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда
жиноятга шароит яратиш ҳаракатлари ёки жиноят содир этишга бевосита
қаратилган
ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни тамомила тўхтатса, жиноий
жавобгарлик истисно этилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
13
Бирга бажарувчини жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий қайтган деб
тан олиш учун бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этишга қаратилган
ҳаракатда
иштирок этишни тўхтатиши лозим. Бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этиладиган
жиноятдан ихтиёрий қайтган деб топиш учун бажарувчи бошқа иштирокчилар
томонидан жиноятни охирига етказишига йўл қўймаслиги ва жиноий оқибатлар
юз бермаслигини олдини олиши лозим.
Жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий воз кечган бажарувчи содир этган
қилмишида
бошқа тугалланган жиноят таркиби белгилари мавжуд бўлса, жиноий
жавобгарликка тортилади.
Бажарувчи (бирга бажарувчи)нинг
жиноятдан ихтиёрий қайтишга уриниши
амалга ошмаган ҳолларда суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолат
сифатида кўриб чиқилиши керак.
Жиноят кодексига қуйидаги таҳрирдаги норма киритилиши мақсадга
мувофиқ.
26
1
-
модда. Бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиши
Бажарувчи жиноятни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда,
жиноятга шарт
-
шароит яратиш ёки бевосита амалга оширишга қаратилган
ҳаракат
(ҳаракатсизлик)ни ихтиёрий ва узил
-
кесил тўхтатса, жавобгарликни
истисно қилади.
Бирга бажарувчи жиноятни бевосита содир этишга қаратилган
қилмишда
иштирок
этишни
ихтиёрий
ва
узил
-
кесил
тўхтатса,
жавобгарликни истисно қилади.
Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки уюшган
гуруҳда
томонидан
содир
этилган
жиноятда,
бажарувчи
бошқа
иштирокчиларнин
қилмишини
охирига
етказишни
олдини
олса,
жавобгарликни истисно қилади.
Бажарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноят охирига
етказилмаган ҳамда бажарувчи жиноятдан ихтиёрий қайтган ҳолларда,
бошқа иштирокчилар жиноятга тайёргарлик кўрганлик ёки жиноятга
суиқасд қилганлик учун жавобгарликка тортилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Питецкий В.В. Неудавшееся соучастие в преступлении // Российская
юстиция
. 2003.
№4
.
Красноярск,
–
С. 51
-52.
2.
Шарапов Р.Д. Соучастие в неоконченном преступлении и “неудавшееся
соучастие”
// Юридическая наука и правоохранительная практика. 2018. №1 (43).
3.
Орлова А.И. Добровольный отказ от преступления: проблемы теории и
практики. Дисс… канд.юрид.наук. –
Красноярск, 2007. –С. 130.
4.
Клюев А.А. Особенности добровольного отказа от совершения
преступления в неоконченном посягательстве и в соучастии. –
Краснодар, 2003. –
С. 1
43.
5.
Козлов А.П. Учение о стадиях преступления. СПб., 2002. –
С. 205.
6.
Усмоналиев М, Бакунов П. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Олий ўқув
юртлари учун дарслик. –
Тошкент: “Насаф” нашриёти, 2010. –
Б. 279.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
14
7.
Отажонов А.А. Жиноятда иштирокчилик институтининг жиноят
-
ҳуқуқий
тартибга солиниши. Монография. –
Т.: “
Lesson Press
” МЧЖ нашриёти
, 2023.
–
Б. 56.
8.
Шакирова А.А. Добровольный отказ от преступления соучастников.
Дисс…канд.юрид.наук. –
Красноярск. 2006. –
С. 91
.
9.
Дронова Т. Н. Добровольный отказ от преступления: теория, закон и
правоприменение. С. 21
-22;
10.
Маляр М.Ю. Отказ в уголовном праве России. Дисс....канд.юрид.наук. –
Ярославль, 2017. –
С. 121
-122.
11.
Уголовное право России. Общая часть / под ред. Б.В. Здравомыслова. М.,
1996.
–
С. 275.
12.
Безуглов В.В. С. 123, Питецкий
В.В. Добровольный отказ соучастников
преступления // Российская юстиция, 2000, № 10. –
С. 38.
13.
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига
шарҳлар. Умумий қисм / М.Рустамбаев. –
Тошкент: “
Yuridik adabiyotlar publish
”
,
2021.
–
Б
. 300.
14.
Соучастие в преступлении: монография / д
-
р юрид. наук, проф. А. В.
Шеслер. –
Новокузнецк: ФКОУ ВПО Кузбасский институт ФСИН России, 2014. –С. 81.
15.
Отажонов А.А. Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун
жавобгарликни такомиллаштириш. Юрид.фан.доктор....дисс. –
Тошкент, 2016. –
Б.1
83.
16.
Скорилкин Н. М. Добровольный отказ от преступления и его место в
системе обстоятельств, освобождающих от уголовной ответственности. –
С. 103
17.
Уголовный кодекс Российской Федерации: научно
-
практический
комментарий / под ред. Л. Л. Кругликова, Э. С. Тенчова. Ярославль, 1994. –
С. 59.
