Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Mechanisms for regulating wages, various deductions and
deductions from fees paid for the services (assistance)
of a lawyer
Shakhriyor TURAEV
Samarkand Regional Department of the Chamber of Lawyers of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 April 2024
This article demonstrates that the effectiveness and quality
of legal services provided by a lawyer increase depending on
the amount of the fee that is paid to him. It is shown that a
lawyer's interest in work increases in proportion to the amount
he receives for his services. Moreover, the article examines the
mechanism of deductions from a lawyer’s salary, confirmed by
specific practical indicators.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp206-210
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
fees,
various deductions,
deductions,
wages,
legal services,
client,
for fees,
expenses,
payable.
Адвокатлик хизматлари (ёрдамлари) учун тўланган
гонорарлардан меҳнат ҳақи, турли ушланма ва
ажратмаларни тартибга солиш механизмлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
гонорар,
турли ушланма,
ажратма,
иш ҳақи,
юридик хизмат,
мижоз,
гонорарга мувофиқ,
харажатлар,
тўланиши лозим.
Ушбу мақолада юридик хизматларни (ёрдамларни) амалга
оширишда уни бажараётган адвокатга тўланган гонорарлар
миқдорига нисбатан унинг манфаатдорлиги ошиши яъни
меҳнатига ҳақ олиши кўрсатилиб, хизматлар (ёрдамлар) учун
тўланадиган маблағга қараб юридик хизматни сифат ва
самарадорлиги ошиб бориши гонораргонораргонорарамалий
кўрсаткичлар орқали кўрсатиб берилган.
1
Independent researcher, Samarkand Regional Department of the Chamber of Lawyers of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
207
Механизмы
регулирования
заработной
платы,
различных удержаний и отчислений из гонораров,
выплачиваемых за услуги (помощь) адвоката
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
гонорар
,
различные удержания
,
отчисления
,
заработная плата
,
юридические услуги
,
клиент
,
в соответствии с
гонораром
,
расходы,
подлежащие оплате.
В данной статье демонстрируется, что эффективность и
качество юридических услуг, оказываемых адвокатом,
увеличиваются в зависимости от размера гонорара,
который ему выплачивается. Показано, что интерес
адвоката к работе возрастает пропорционально сумме,
которую он получает за свои услуги. Более того, в статье
рассматривается механизм удержаний из заработной
платы
адвоката,
подтверждаемый
конкретными
практическими показателями.
КИРИШ
Жамиятда
қонун
устуворлигини
таъминлаш
ва
қонунийликни
мустаҳкамлашда ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун
-
моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказишда юридик хизмат ходимининг ўрни
беқиёсдир.
Бу борада юридик хизмат кўрсатувчи адвокатлик тузилмаларида фаолият
олиб борувчи малакали юридик мутахассисларнинг ўрни беқиёс бўлиб, омма
эҳтиёжига
юридик
хизмат
орқали
қонунчиликдаги
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлардаги
ўзгарган базани ёритиш жараёнида асосий тармоқ ходими
сифатида иштирок этади. 2017 йилнинг 19 январ куни бу соҳани тубдан ислоҳ
этишга қаратилган “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–
2733-
сонли қарори имзоланди. Ушбу қарорда
белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2017 йилнинг
1 май куни Вазирлар Маҳкамасининг 250
-
сон
“Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–
2733-
сон қарорини амалга
ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Шу билан бирга қонунчиликда барча турдаги янгиликларни тўғридан тўғри
истеъмолчиларга яъни жисмоний ва юридик шахсларга етказишда
-
ҳуқуқни
татбиқ қилиш, унинг ижросида амалий иштирок этиш, жиноят, фуқаролик,
иқтисодий ёки маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва бошқа ишларни кўриш ва
ҳал
этишда ҳимояни ёки вакилликни амалга оширишда қонуний вакил сифатида
адвокатура соҳа ходимларининг ўрни ва роли муҳимдир.
Меҳнат кодексининг 243
-
моддасида
-
меҳнатга ҳақ тўлаш иш берувчи
томонидан ходимга унинг меҳнати учун тўловлар белгилаш ва уларни амалга
ошириш юзасидан меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги
қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат шартномаси
билан тартибга солинган муносабатлар тизимидир;
нормал иш шароитларида оддий ишларни бажариш чоғида иш вақтининг
нормасини тўлиқ ишлаб берган ходимнинг малака талаб этмайдиган меҳнати учун
қонунчиликда
кафолатланган, Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядига
мувофиқ бўлган ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам
миқдоридир;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
208
245-
моддасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан Ижтимоий
-
меҳнат масалалари бўйича
республика уч томонлама комиссияси томонидан ишлаб чиқилган таклифлар
ҳисобга
олинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида бир
вақтнинг ўзида белгиланади ҳамда ташкилий
-
ҳуқуқий шаклларидан, мулкчилик
шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун
мажбурийлиги;
246-
моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдори иш берувчи ҳамда
ходим ўртасидаги келишувга кўра, бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва
шартлари, ходимнинг касбий
-
малакавий ва ишчанлик сифатлари, унинг меҳнати
ҳамда
ташкилотнинг хўжалик фаолияти натижалари ҳисобга олинган ҳолда ушбу
иш берувчида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларига мувофиқ
белгиланиши;
меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, шу жумладан тариф ставкалари, маошлар,
компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан
нормал шароитлардан четга чиқувчи шароитлардаги иш учун шундай қўшимча
тўловлар ҳамда устамалар миқдорлари, рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча
тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа
келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба
уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда,
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланиши;
меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори бирор
-
бир энг кўп миқдор билан
чекланмаслиги; белгиланиб иш ҳақи тўлаш юқоридаги бир қанча моддалар
асосида тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги 21
-
сон буйруғи билан тасдиқланган низомга
мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан
ижтимоий суғурта бўйича ҳомиладорлик ва туғиш, бола туғилгани, қўшимча дам
олиш кунлари, дафн этиш маросимлари учун нафақалар берилиши назарда
тутилиб унинг таъминоти сифатида:
Бюджет ташкилотлари томонидан –
меҳнат ҳақи жамғармасига
ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан –
фойда солиғини ҳисоблашда
мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда
шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг
2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети
параметрлари тўғрисида”ги 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ–
1675-
сонли қарорининг
4-
бандида 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб: меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф
сеткасининг бошланғич разряди этиб биринчи разряд белгиланган бўлиб,
нолинчи разряд бекор қилинган ва республиканинг барча ташкилотларида меҳнат
ҳақи
миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи
разряддан кам бўлмаган ҳолда белгиланган бўлса
-
да; Ўзбекистон Республикаси
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 4
-
моддаси 6
-
бандига кўра, “Адвокатлик
тузилмалари фуқаролар ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатганлик учун
улардан тушадиган пул маблағлари (даромадлар) ҳамда қонун ҳужжатларида
тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан таъминот олади” деб кўрсатилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
209
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунни 11
-
моддасига
асосан, адвокатларнинг меҳнатига жисмоний ва юридик шахслардан уларга
юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаларига келиб тушган
маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланади. Маблағлар етарли бўлмаган тақдирда,
Адвокатлар палатасининг юридик маслаҳатхонани ташкил этган ҳудудий
бошқармаси ушбу юридик маслаҳатхонанинг таъминоти учун қўшимча маблағлар
ажратилиши назарда тутилган.
Бунга асос равишда шу моддада
-
юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат
билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда
тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилишлиги; белгиланган
бўлиб, гонорар маблағи айнан адвокатнинг номига (адвокатлик тузилмаси номига
эмас) келиб тушади, бу тушган маблағ тўғридан
-
тўғри адвокатга тегишли
маблағдир. Шулар билан бир қаторда шунга мутаносиб равишда “Адвокатура
тўғрисида”ги Қонуннинг 12
-
моддасида адвокат давлат ижтимоий суғуртаси
бўйича барча нафақа турларини олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Давлат ижтимоий
суғуртасига бадаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланадиган миқдорларда тўланиши белгиланган.
Адвокатура туғрисидаги қонунга мувофиқ,
-
адвокатга давлат ижтимоий
суғуртаси бўйича нафақалар белгилаш ва тўлаш, унинг давлат пенсия таъминоти
ва жамғариб бориладиган пенсия таъминоти қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
оширилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ,
адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари маблағлари адвокатларнинг
ижтимоий
эҳтиёжларига
ишлатиладиган
фондлар
тузишга
ҳақлилиги
кўрсатилган.
Иш ҳақи ишбай тариқасида, адвокатнинг номига тўланган гонорар
миқдорида ҳисоб
-
китоб қилинади, яъни хар бир адвокат бажарган ишига қараб
алоҳида ҳисоб
-
китоб тариқасида иш ҳақи олади, тузилмага тушган маблағ
адвокатнинг номига келиб тушади ва у тузилма даромади ҳисобланмайди,
хар бир
адвокат ўзининг даромадига ўзи эгадир.
Адвокат номига келиб тушган гонорар ҳисобидан иш ҳақи олганда унинг иш
ҳақи
миқдори бажарган ишига қараб мутаносиб ошиб боради. Солиқ кодексининг
478-
моддасига мувофиқ, адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун
олинадиган гонорарлар суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи солинади шу билан бирга адвокатура тўғрисидаги қонуннинг
12-
моддасига
асосан
адвокатлар палатаси Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг
мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат ташкилотлиги кўрсатиб, унга асосан
БҲМ ярим баробари миқдорида аъзолик бадал суммаси ҳар бир адвокат ҳар ойига
тулашлик мажбурийлиги кўрсатилган ва ушбу аъзолик бадал суммаси
адвокатнинг иш ҳақидан чегирган ҳолда ушланиб қўлга тегишли миқдор
чиқарилади.
ИХФ
–
адвокатнинг иш ҳақи фонди
;
ДС
–
иш ҳақидан даромад солиғи
;
АБ
–
аъзолик бадали
;
ҚТ
–
қўлга
тегишли сумма
;
ИХФ
-
ДС
-
АБ=ҚТ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
210
№
Ёзув мазмуни
Дт
Кт
Сумма
1.
Иш ҳақи ҳақи фонди
8890
6710
2.
Иш ҳақидан
даромад солиқ
ШЖБПФ билан бирга
6710
6420.1
3.
Аъзолик бадал ушланмаси (БХМ 0.5%)
6710
8830
2022 йил давомида биринчи тузилманинг 20 дона адвокатлари томонидан
топширилган молиявий ҳисобот миқдоридан иш ҳақи сифатида 426
811
882 сўм
қолиб унга нисбатан даромад солиқ 45 729
845 сум, аъзолик бадали 34
500
000 сўм
тўланиб, қолган 300
852
193 сўми яъни 55 фоизи қўлга тегишли ҳисобланиб
берилган.
2022 йил давомида иккинчи тузилманинг 10 дона адвокатлари томонидан
топширилган молиявий ҳисобот миқдоридан иш ҳақи сифатида 304
196
250 сўм
қолиб унга нисбатан даромад солиқ 36
503
550 сум, аъзолик бадали 17
250
000 сўм
тўланиб, қолган 250
442
700 сўми яъни 62 фоизи қўлга тегишли ҳисобланиб
берилган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев; 2017
-
2021 Ҳаракатлар
стратегияси
2.
Ўзбекистон Республикасининг норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлари
3.
Ўзбекистон Республикасининг АВ ва МВ №1878 сон қарори
4.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни
5.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий
-
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
.
6.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги Қонуни
.
7.
Хван Л.Б., Солиқ “Ҳуқуқ”, Отахонов Ф.Ҳ. “Юридик хизматнинг
хўжалик
шартномаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлашдаги
роли”
адабиётлардан фойдаланилган.
Адвокатнинг иш ҳақи
фонди
Иш ҳақидан даромад
солиқ тўлови
Адвокатнинг ҳар
ойлик аъзолик бадал
тўлови
Қулга тегишли
миқдор
