Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The history of modernization processes in the system of
general secondary education in Uzbekistan
Irodakhon BAZAROVA
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2024
Received in revised form
15 May 2024
Accepted 15 June 2024
Available online
25 June 2024
This article analyzes the processes that took place based on
reforms implemented in the general secondary education system
of the republic during the years of independence. It has been
scientifically found that attention to education is attention to the
future, one of these areas.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3-pp113-117
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
primary education,
modernity,
reform,
school,
education,
teacher,
secondary education.
Ўзбекистон
умумий
ўрта
таълим
тизимидаги
модернизация жараёнлари тарихи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
бошланғич таълим,
замонавийлик,
ислоҳот,
мактаб,
таълим,
ўқитувчи,
ўрта таълим.
Ушбу мақолада истиқлол йилларида Республика умумий
ўрта таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар
асосида рўй берган жараёнлар таҳлил этилган. Таълимга
эътибор –
келажакка эътибор эканлиги, мазкур
йўналишларидан бири эканлиги илмий ёритилган.
1
Associate Professor, Doctor of Philosophy (PhD) in Historical Sciences, Department of Theory of Civil Society,
Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
114
История процессов модернизации в системе общего
среднего образования Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
начальное образование,
современность,
реформа,
школа,
образование,
учитель,
среднее образование
.
В
данной
статье
анализируются
процессы,
происходившие на основе реформ, реализованных в системе
общего среднего образования республики в годы
независимости. Научно выяснено, что внимание к
образованию –
это внимание к будущему, одно из таких
направлений.
Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришганидан кейин таълим соҳасини
ислоҳ этиш мамлакат олдида турган энг муҳим йўналишлардан бири сифатида
эътироф этилди. Чунки таълим тизимини модернизация қилмай туриб,
республикадаги ҳеч бир соҳани ривожлантириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам
таълим тизимини ислоҳ қилиш мустақилликнинг дастлабки давриданоқ давлат
сиёсати даражасига кўтарилди. Зеро, мазкур ислоҳотларнинг мазмун
-
моҳияти
соҳада умуминсоний, демократик тамойилларни қарор топтириш, ўзбек халқининг
тарихий анъаналари, асрлар давомида орттирилган таълим
-
тарбия, шунингдек,
педагогиканинг жаҳондаги энг илғор ва замонавий ютуқлари асосида таълим
мазмунини ўзлаштириш, билим ва кўникмаларини пухталигини таъминлайдиган
дидактик воситалар қўллашни йўлга қўйиш, шу асосда таълим мазмунини
яхшилашга эришишдан иборат бўлди.
Мактаб таълим тизими ўз олдига аввало интеллектуал салоҳиятли баркамол
авлод, юксак
маънавиятли шахсни тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб олади.
Комил инсон деганда, эса биз аввало, ақлий зукко, юксак онгли, мустақил фикрга
эга, етук ахлоқли, маърифатли кишиларни тушунамиз.
Баркамол авлод тарбияси ўз навбатида фалсафий, сиёсий маъно ва мазмунга
эга бўлиб, энг аввало, сиёсий, ижтимоий институтлараро муносабатлар ва
жараёнлардаги туб ислоҳотларни ўз ичига олади. Мазкур авлод кадрларини
тайёрлаш давлат сиёсатининг демократик, моҳиятида яққол намоён бўлиб, у
амалга оширилаётган демократик ислоҳотлардан кўзланган мақсадлар билан
узвий боғлиқ ҳолда кечади [1, Б.34].
Шундан келиб чиқиб баркамол авлод тарбиясида таълим ва тарбия
тушунчалари бир
-
бири билан доимий уйғун тарзда ишлатилади [2, Б.320
-321].
Шарқда қадимдан таълим, биринчи навбатда мактаб таълимида таълимни
тарбиядан ажратиб бўлмаслиги қайд этилган. Буни XX аср бошларида жадид
маърифатпарварлари, хусусан уларнинг орасидаги машҳур педагог Абдулла
Авлоний ҳам алоҳида таъкидлаган эди. Жадид маърифатпарварлари илгари сурган
замонавий таълим тарбия усули, интенсив кўринишдаги ўқитиш усули, бугун
таълим ва тарбия уйғунлиги асосида олиб боришни тақозо этмоқда [3].
Мустақилликнинг дастлабки даврида, маориф тизими мураккаб ва зиддиятли
жараёнларни ўз ичига олган эди. Зеро, собиқ совет тузуми даврида мактаб таълими
замонавийликдан орқада қолган, ўта сиёсийлаштирилган соҳага айланиб қолган
эди. XX асрнинг 90
-
йиллари таълими, хусусан, халқ маорифидаги ҳолат маълум
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
115
ислоҳот ва ўзгаришлар учун объект вазифасини ўтади. Унда давр моҳиятидан келиб
чиққан ҳолда масала ўз ҳолича таҳлил этилди.[4, Б.4
-5].
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон собиқ Иттифоқ давлатлари ичида
биринчилардан бўлиб 1992 йил 2 июлда “Таълим тўғрисида”ги Қонунни қабул
қилди. Мазкур қонунда таълим соҳасини ислоҳ қилиш, уни замон талаблари
даражасига кўтариш, жаҳон андозаларига мослаштирилган ҳолда қайта ташкил
этиш, миллий кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини вужудга келтириш
асосий мақсад қилиб қўйилди. Шунингдек, қонунда республикадаги таълим тизими
ўн босқичли гуруҳларга бўлинган ҳолда ифодаланган ва унинг бевосита иккинчи
босқичи умумий таълимга бағишланди ва унинг ривожига тегишлича эътибор
қаратилди.
Ислоҳотлар натижасида бошланғич мактаблар 1992 йилдан бошлаб 4 йиллик
таълимга ўтди. Юқорида таъкидланган қонун ўз навбатида “Ўзбекистон
Республикаси “Taълим тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида” 1993 йил 7 майда қабул қилинган
қонунида янада
такомиллаштирилди. Бундан ташқари, “Mактабгача тарбия”, “Умумий ўрта
таълим”, “Mактабдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишлар”, “Ёшлар сиёсатига
оид” каби бир қатор қонун, концепция ҳамда дастурлар ишлаб чиқилди ва улар
жамият ҳаётига татбиқ этилди[5, Б. 19].
Ушбу ҳужжатлар таълим соҳасида амалга ошириладиган барча муҳим
ислоҳотларининг муқаддимаси ва ҳуқуқий кафолати сифатида хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги “2004
-2009
йилларда мактаб таълимининг ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури
тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги “2004
-
2009 йилларда мактаб таълимининг ривожлантириш Давлат умуммиллий
дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ умумтаълим
мактаблари биноларини қуриш ва муҳандислик
-
коммуникация инфратузилмасини
тубдан янгилаш ва капитал реконструкция қилиш масаласига алоҳида эътибор
қаратилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад таълим тизимидаги
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш асосида Ўзбекистонда баркамол авлодни
тарбиялаб вояга етказишдан иборат эди. [6].
Ушбу қарорга мувофиқ, мактаб биноларини таъмирлаш, замонавий таълим
масканларини барпо этиш, мактаб моддий
-
техник базасини тубдан ўзгартириш
борасида катта аҳамият касб этди. Масалан, 2004
-
2009 йилларда 3 млндан ортиқ
ўқувчи ўринли 8500 та мактабда қурилиш
-
таъмирлаш ишлари амалга оширилди,
уларнинг орасида 116640 ўқувчи ўринли 351 та янги мактаб биноси қурилди,
850951 ўқувчи ўринли 2470 та мактаб бинолари ва муҳандислик
-
коммуникация
инфратузилмаси мукаммал реконструкция қилинди, 2044582 ўқувчи ўринли 3607
та мактабларнинг бино ва иншоотлари капитал ва 2072 та мактаб эса жорий
таъмирлашдан чиқарилди. [7, Б. 68].
Натижада республикамизнинг турли ҳудудлари, аввало бориш қийин бўлган
ҳудудларда замонавий мактаблар сони кенгайди. Бу эса таълимга ижобий таъсир
кўрсатди.
Бу дастур доирасида 351 та мактаб қайта қурилди. 1163 мактабга газ етказиб
берилди, 1607 та мактаб эса ичимлик суви ва телефон алоқаси ўрнатилди, 1076 та
мактаб эса марказлаштирилган канализация тармоғига уланди. Мактабларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
116
мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш борасида “Умумтаълим мактабларни ўқув
мебели ва ўқув лаборатория асбоб
-
ускуналари билан жиҳозлаш меъёрлари” ва
“Мактаб мебеллари ва спорт инвентарларига қўйишга ягона талаблар” номи
меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди [8, Б.
188].
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, 2000
-
йиллар бошларига келиб
мактабларда техник воситалар билан таъминланиш даражаси жуда паст бўлган.
Масалан, 2004 йил маълумотларига кўра, умумтаълим мактабларининг бор йўғи
14.6 % (1431) замонавий компьютер техникаси билан таъминланган эди. Шу билан
бирга махсус аниқ фанлар жиҳозлари, дарсликлар, ўқув дарсликлари, таълим
стандартлари борасидаги кўникмаларни ошириш, ўқитишнинг замонавий
компьютер техникаси билан таъминланган эди. Шу билан бирга махсус аниқ
фанлар жиҳозлари,
дарсликлар, ўқув дарсликлари, таълим стандартлари
борасидаги кўникмаларни ошириш, ўқитишнинг замонавий услублари борасида
“Таълим секторини ривожлантириш дастури” жорий этилди. Ушбу дастур Осиё
тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилиб, унинг доирасида А.
Авлоний номидаги республика малака ошириш институти, 14 та ҳудудий малака
ошириш институти ва 70 та (ҳар бир вилоятдан) таянч мактаб қошида масофадан
ўқитишнинг таълим ресурс марказлари ташкил этилди [9, Б. 189].
Шу ўринда педагогларнинг малака ошириш даврийлиги 5 йиллик 3 йилга
туширилди. Бу эса ўз навбатида таълим мазмунининг тез суръатларда янгиланиб
боришига хизмат қилмоқда.
Глобаллашув ва информацион ривожланиш даври бўлмиш XXI аср соҳада
замонавий ўзгариш ва ислоҳотларни кун тартибига қўйди. 2017 йилдан бошлаб
мактаб таълим тизимида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Илгариги 9 йиллик мактаб
тизими ўрнига 11 йиллик умумий ўрта таълим тизими жорий қилинди [10].
Бу борада эътиборни мактаб таълимининг бошланғич қисмига қаратиш
мақсадга мувофиқдир. 2017 йилга келиб Ўзбекистон бошланғич синф ўқувчилари 2
млн 39 минг нафарни ташкил этди. Бу 2016 йилга нисбатан 5.79% кўп бўлган. 11
йиллик таълимга ўтиш муносабати билан
22 минг ўқитувчига эҳтиёж туғилди. Ҳар
йили биринчи синфга қабул қилинадиган ўқувчилар учун 12 та номдаги ўқув
қуроллари тақдим этила бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.
Мирзиёевнинг “Ёшларни маънавий
-
ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб
тарбиялаш, уларга таълим
-
тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига кўра, мактаб таълим
тизимини сифат жиҳатидан янги поғонага кўтариш масаласи давлат сиёсати
даражасига кўтарилди. Хусусан, қарорга кўра умумий
ўрта таълим муассасалари
ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан ойлик маошлари
10 %дан 25 %гача оширилди. Миллий ёки тил сертификатига эга бўлган
ўқитувчиларга қўшимча устамалар ҳам мунтазам берилиб борилмоқда.
Республика Президенти Ш. Мирзиёевнинг топшириғи билан Халқ таълими
соҳасидаги ўқитувчиларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш мақсадида
имтиёзли кредитлар бериш, уни мувофиқлаштириш мақсадида пойтахт ва вилоят
марказларида “Ўқитувчи ва мураббийлар” хиёбони ташкил этиладиган бўлди.
Шунингдек, соҳада хусусий инвестицияларни жалб этиш масаласи ҳам кун
тартибига қўйилди. Шу мақсадда Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги икки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
3 (2024) / ISSN 2181-1415
117
мактаб базасида давлат
-
хусусий шериклик (ДХШ) синов лойиҳаси амалга оширилди
[11].
Шу ўринда сармоядорлар мактаб мулки ва объектларидан 30 йил давомида
беғараз фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Мазкур мактабларда эса тегишли
шартнома моҳиятидан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш лозимки, мактаб
ўқувчиларининг умумий сонидан 20%и ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг
фарзандлари бўлади.
Масалани кўриб чиқиш жараёнида шуни алоҳида қайд этиш лозимки,
Республикамиз Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2018 йил 5 сентябрда имзолаган
“Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилини жорий этиш чора
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори айнан умумий ўрта таълим соҳаси мустақиллик
йилларида буткул янгича, замонавий аснодаги ривожланиш йўлига ўтди.
Хуллас, мазкур тизимда структуравий ўзгариш, яъни “инсон капитали” 3
ёшдан 20 ёшгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш стратегияси ҳаётга татбиқ
қилина бошланди. Бошқарувда Халқ таълими тизими иккита катта бўғинни
оптималлаштирган ҳолда Мактаб ва мактабгача таълим тизимига бириктирилди.
Соҳада охирги ўн йилликда йиғилган муаммо ва баъзи қарама
-
қаршиликлар эса
охирги йиллар мобайнида тўлақонли ўз ечимига эга бўляпти.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”//
“Баркамол авлод − Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” китобида. –
Т.: Шарқ,
1997.
–
2.
Ижтимоий ҳимоя:атамалар ижтимоий луғати. –
Тошкент: А. Навоий
номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007.
3.
Тишабаева
И.Р.
Фарғона
водийсида
мактабгача
таълим
муассасалари.Соҳибқирон юлдузи. –
2023.
–
№3.
4.
Халқ сўзи, 1992 йил 3 июль сони; Йўлдашев Ж. Таълимимиз истиқболи
йўлида. –
Тошкент: Шарқ. 1996.
5.
Базарова И.Р.Ўзбекистон бошланғич таълимдаги ўзгаришлар (Андижон,
Наманган ва Фарғона вилоятлари мисолида, 1991
-
2021 йиллар), Тарих фанлари
фалсафа доктори, дисс. –
Андижон. 2023. Базарова И.Р. Из истории формирования
системы образования Республики Узбекистан/International Scientific Journal.
Ҳиндистон. 2019.
6.
Халқ сўзи.2004 йил 21 май, 10 июль сонлари.
7.
Хатамов Т.А. Ўзбекистон умумтаълим мактаблари таълим ислоҳотлари
тизимида: муаммо, ечим ва истиқболлари(1991
-
2009 йй) –
Тошкент:
Ўқитувчи,
2010.
8.
Шарипова Н.А. Реформы народного образования в узбекистане в годы
советской власти central asian journal of social sciences and history volume: 04 issue:
05/MAY 2023 (ISSN: 2660-
6836). Юнусова
М
.
П
. Environmental ethics and process
transformation oriented towards the future and the economy of society.
O‘zbekiston milliy
universiteti xabarlari, 2022.
9.
11.Халқ сўзи газетаси.2018 йил 6 сентябрь.
