Авторы

  • Дилфуза Собирова
    Кандидат исторических наук, доцент, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp604-608

Ключевые слова:

знание духовность образование новаторство семья реформа социально-экономическое равноправие массовая культура интеллектуальный потенциал политико-идеологическое мировоззрение моральные нормы эстетическое воспитание

Аннотация

В статье рассматриваются духовно-культурные воззрения и внимание, которое им уделяется в нашей стране. Анализируются наука и образование, история идей мыслителей в области воспитания и обучения женщин и девочек в прошлом. Также обсуждаются роль семьи, женская ответственность, а также современные подходы к образованию и воспитанию женщин и девочек в обществе и семье.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Participation of women and girls in the spiritual and
cultural development of Uzbekistan

Dilfuza SOBIROVA

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2024

Received in revised form

15 September 2024
Accepted 25 September 2024

Available online

15 October 2024

The article explores spiritual and cultural perspectives, as

well as the attention these perspectives receive in our country.

It delves into the roles of science and education, the historical

contributions of thinkers regarding the education and

upbringing of women and girls, and the importance of family
and women's responsibilities. Additionally, it highlights the

focus placed on the education and upbringing of women and

girls in today's society and within the family.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1

0

/S-pp6

04-608

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

knowledge,

spirituality,

education,

innovation,

family,

reform,

socio-economic,

equality,

mass culture,

intellectual potential,
political and ideological

worldview,

moral norms,

aesthetic education.

Ўзбекистон маънавий

-

маданий ривожида хотин

-

қизлар

иштироки

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

илм

-

маърифат,

маънавият,

таълим,

инновация,

оила,

ислоҳот,

ижтимоий

-

иқтисодий,

тенг

-

ҳуқуқлилик,

Мақолада мамлакатимизда маънавий ва маданий

қарашлар

ва бунга берилаётган эътибор, илм

-

маърифат,

ўтмишда

таълим

-

тарбияда

аёл

-

қизларнинг

илм

-

маърифатли бўлишида мутафаккир олимлар фикрлари

тарихига назар, оила, аёллар масъулияти, шунингдек аёл

-

қизларнинг таълим

-

тарбиясига жамият ва оилада бугунги

кундаги эътибор ҳақидаги фикрлар баён этилган.

1

Associate Professor, Candidate of Historical Sciences, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

605

оммавий маданият,
интеллектуал салоҳият,

сиёсий

-

ғоявий дунёқараш,

ахлоқий меъёрлар,
эстетик тарбия.

Участие женщин

-

девочек в духовно

-

культурном

развитии Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

знание,

духовность,

образование,

новаторство,

семья,

реформа,

социально

-

экономическое,

равноправие,

массовая культура,
интеллектуальный

потенциал,

политико

-

идеологическое

мировоззрение,

моральные нормы,
эстетическое воспитание.

В

статье

рассматриваются

духовно

-

культурные

воззрения и внимание, которое им уделяется в нашей

стране. Анализируются наука и образование, история идей
мыслителей в области воспитания и обучения женщин и

девочек в прошлом. Также обсуждаются роль семьи,

женская ответственность, а также современные подходы к

образованию и воспитанию женщин и девочек в обществе

и семье.

XXI асрга келиб жаҳонда юз бераётган ижтимоий

-

сиёсий, иқтисодий ва

маънавий

-

маданий соҳаларда туб ўзгаришлар жараёни ҳар қачонгидан ҳам

жадаллашган. Ҳозирги замон тараққиётида аёлларнинг ижтимоий ҳаётда
фаоллиги, интеллектуал билими, оилада оқилона иш тутиши ҳамда давлат ва
жамият ишларини бошқаришдаги иштироки муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги
глобаллашув жараёнида дунёда аёллар масъулиятини ошириш, ижтимоий,
иқтисодий, маданий тараққиёт мезонларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Шу
боис уларнинг жамият равнақида тутган ўрни қатор илмий тадқиқотларнинг
долзарб масаласига айланди

[7].

Мақола тарихий методлар

-

тарихийлик, қиёсий

-

мантиқий таҳлил, кетма

-

кетлик, холислик тамойиллари асосида ёритилган бўлиб, унда бугунги тез
фурсатларда ривожланаётган глобаллашув замонида хотин

-

қизларнинг билим ва

тафаккурли бўлишлари зарурияти кўрсатилиб берилган. Мавзуга оид манбаларни
ўрганиш ва таҳлил этиш натижасида хулосалар чиқариш, истиқлолнинг ҳозирги
босқичида ижтимоий, маданий ва маънавий тараққиётга ёрдам берадиган амалий
таклиф ва тавсиялар бериш

[6].

Жаҳон илм

-

фани тизимида аёллар шахс сифатида доим тадқиқот

объектларидан бўлиб келган. Хусусан, аёл ижтимоий фаол шахс сифатида –

таълим

-

тарбияда, субъект сифатида –

ишлаб чиқаришда ва тадбиркорликда фаол

шахс ва оилада масъулиятли инсон сифатида ўз мавқеига эга бўлган.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тизимида аёлларнинг
фаоллигини, масъуллигини ошириш муҳим ижтимоий, сиёсий, иқтисодий
масалалардан бири бўлиб, давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

606

айланди. “...аёлларнинг турмуш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, иш билан
таъминлаш, опа

-

сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун ҳар томонлама

имконият яратиш, хотин

-

қизларнинг ижтимоий

-

сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва

нуфузини ошириш бўйича

давлат сиёсатини фаол давом эттиришни биз

ўзимизнинг энг муҳим вазифамиз, деб биламиз”. Бу вазифаларни бажаришда эса,
аёлларнинг барча соҳаларда иштирокини, фаоллигини, масъуллигини ошириб
бориш йўлларини ўрганиш, умуман бу ҳодисани таҳлил қилиш муҳим назарий ва
амалий аҳамиятга эгадир.

Миллатнинг тақдири, мамлакатнинг ёрқин келажагини таъминлашда

аввало зиёли оналарнинг ўрни бениҳоя каттадир. Бу ҳақда алоҳида тўхталган
француз адиби Оноре де Бальзак,

“Миллатнинг келажаги оналар қўлидадир”, деб

ёзган эди. Бугунги кунда кўплаб тадқиқотлар асосида оилаларни кузатишлар
орқали, қайси оилада аёл фаросатли, дидли, адолатли

-

андишали, зиёли бўлиб,

фарзандига ўз вақтида аҳамият қаратиб тўғри тарбиялай олса, ана шу хонадонда
кўпроқ маънавиятли инсонлар камол топиши

аниқланди. Фарзанд тарбиясидаги

асосий масъулият онанинг зиммасига тушар экан бунинг учун аёл

-

қизларни илм

-

маърифатга йўналтириш, касб

-

ҳунарга ўргатиш асосий вазифадир. Уларни илм

олиш йўлларини тўсиш, келажакнинг оёғига болта уриш билан баробардир. Бироқ

ҳали

-

хануз орамизда қизларнинг ўқиш ва ўрганишига қарши инсонларнинг

борлиги ачинарлидир. Бу хусусида исломий билимнинг чуқур билимдони
Ризоуддин ибн Фахриддин шундай деб ёзган эди: “Хотунларга илм уқутмоқ
зарарлидир дейиш ноҳақ сўз бўлиб, одамларнинг ярмидан иборат бўлган
кишиларни илмдан бебаҳра қолдиришга, бунинг натижасида умуман одам
болаларини тарбиядан маҳрум қилишга йўл очиш демакдир”. Қолаверса ўтмишдан
сақланиб қолган ажойиб мақол бор; “ҳар бир буюк шахс ортида бир аёл бор”!

[8].

Маълумки тарихий тараққиётнинг ҳар бир даврида кишини тарбиялашнинг

мақсадлари ва воситалари ўзгаради, аҳлоқ меъёрлари, маданият бойликлари,
одамларнинг кизиқишлари, ғоявий қарашлари, фикр юритиш усуллари ўзгариб
боради. ХХI

-

асрга келиб булар бутунлай ўзгарган десак муболаға бўлмайди. Чунки

XXI аср –

шиддаткор тезликлар асри, ахборот ва ахборот технологиялари асри,

интеллектуал ресурслар, юксак технология ва замонавий билимлар инсоният
тараққиётининг асосий ва ҳал қилувчи омилига айланаётган давр ва тараққиёт асри
бўлиб,

бу инсонлардан замонавий билимларни талаб қилмоқда. Бугунги кунга келиб,

инсониятни кўплаб оғирини енгил қилган техникаларнинг яратилиши билан бирга
инсонларни хатарли омиллар ҳам қуршаб олгани рост, масалан ҳозирга қадар
таҳликага солиб келган ядровий уруш хавфни эндиликда ахборот хуружлари
эгалламоқда. Ҳозирда инсонлар тараққиёт ютуқлари билан бир қаторда “оммавий
маданият” деб аталаётган вертуал муаммо билан ҳам ёнма

-

ён яшамоқда. Оммавий

маданиятнинг энг ёмон томони шуки у инсонни фикрлашига бутунлай қарши. Инсон
онги ва тафаккурига кучли таъсир ўтказиб қарамлик холатига келтиради. Бу холат
яхлит бир жамиятни парокандаликка олиб келиши, ўз ўрнида таълим

-

тарбияга акси

таъсир қилиши ҳам сир эмас. Унинг асосий муҳлислари ёшлар эканлиги янада
хатарлидир. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди. Маънавий ва маданий тарбияни
бугунги кун нуқтаи назардан амалга оширишда замон ва макон констексига боғлаш
долзарб масаладир. Яъни замонавий таълим тарбияни шарқона демократик
тамойиллар асосида амалга ошириш миллий менталитетимизга хос ҳусусиятлардан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

607

деб ўйлаймиз. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугунги кунда
тарбиянинг мамлакатимиз ва халқимиз тараққиётида тутган ўрнини таъкидлар экан,
“...тарихимиз, маданиятимиз, динимизга алоқадор бир варақ қўлёзма бўлса ҳам,
уларни тўплаб, халқимизни, ёшларимизни таништириш, бизнинг қандай буюк ва
бетакрор меросимиз борлигини англатиш, фарзанд ларимизни шу улуғ меросга
муносиб этиб тарбиялашидан иборат [2], –

деган фикрларни билдиради. Дарҳақиқат

миллий маънавиятга нисбатан юзага келган таҳдидлар глобал характерда
эканлигини ҳисобга олиб, уларни кучайтирувчи омилларни бартараф этишга
қаратилган

амалий фаолият(миллий ўзликни ривожлантириш, миллий ғояни миллат

вакиллари онгига сингдириш ва миллий тарбияни такомиллаштириш) илмий
асосланган.

Қолаверса

Абу Наср Форобий инсон камолотга ёлғиз ўзи эриша олмайди.

У бошқалар билан алоқада бўлиши, уларнинг кўмаклашуви ёки муносабатларига
муҳтож бўлади, дейди. У мазкур жараёнда инсоний фазилатларнинг камол
топишини таъкидлаб, қуйидаги фикрларни илгари суради: “Инсон фазилатлар
билан камолотга етади ва камолотга етган одам бахтли ҳисобланади”

[4].

Буларнинг барчасини инобатга олиб, бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда
жамиятнинг ҳар икки томонини, яъни эркаклар билан бир қаторда аёл

-

қизларнинг ҳам ақлу

-

закофатли, мустақил фикрлай оладиган, турли вазиятларда

муҳим қарорлар чиқара оладиган даражада билим ва тафаккурли бўлиши талаб
этилмоқда. Зеро XXI –аср ўқимишли, изланувчан ҳамда замонавий билимларга эга
инсонлар давридир. Шу боис таълим

-

тарбиянинг замонга мос ва хос шаклини

ривожлантириш зарур. Яъни бутун дунёда содир бўлаётган глобал ўзгаришлар
маънавий

-

ахлоқий онг муаммосини тушунишда фақат анъанавий тасаввурлар

билан чекланиб қолиш мумкин эмаслигини англаб етиш вақти аллақачон келган.
Зеро

юртбошимиз айтганидек “Агар биз бўлғуси хоразмийлар, фарғонийлар,

берунийлар, бухорийлар, улуғбеклар, навоийларни тарбияламоқчи эканмиз,
биринчи навбатда,

ҳар

томонлама соғлом, юксак билимли ва маънавиятли

оналарни тарбиялашимиз зарур”

[1].

Жамиятдаги инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги муносабатлар уларнинг

ижтимоий ҳаётининг асосий мазмунини ташкил этади. Булар оилавий, ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, эстетик фаолиятлари билан бирга
уларга мос келувчи муносабатлардир. Уларнинг маҳсули эса жамиятда яратилган
моддий ва маънавий қадриятларда ўз ифодасини топади. Энг олий қадрият инсон
умри, унинг фаолияти, турмуш тарзи, хатти

-

ҳаракати, ишонч эътиқоди, умр

маъноси, хулқ

-

одоби билан боғлиқ шахсий қадриятдир. Шахсий қадриятлар эса

аввало оилада сўнгра жамиятда тўлиқ шаклланади. Сўнгра миллат маънавияти ва
маданиятига бевосита таъсир ўтказади. Шу боисдан мамлакат маънавий ва
маданий ривожида аёллар маъсулиятини ошириш ижтимоий аҳамиятга эга
долзарб масалалардан биридир. Бу ҳақида бир донишманд “агарда буюк ва
фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюклик ва фазилатни
ўргатингиз”

[

5], деб бежизга айтмаган дея хулоса қилиш мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –

Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2024) / ISSN 2181-1415

608

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро

хотин

-

қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги

нутқидан

//https//president.uz/uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб

-

сайти. 07.03.2020.

3.

Ризоуддин ибн Фахриддин. Оила. Тошкент.: “Меҳнат”., 1991

.

4.

Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт

-

саодат ва камолот ҳақида. –

Тошкент.:

Ёзувчи, 2001

5.

МАЪНАВИЯТ асосий тушунчалар

изоҳли

луғати.

Тошкент—

2009., 100, 141-

бетлар.

6.

Оила энциклопедияси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкamacи

ҳузуридаги “Оила” илмий

-

амалий тадқиқот маркази “О‘zbekiston milliy

ensiklopediyasi” давлат илмий нашриёти., Тошкент

-2019.

7.

Эшчанова Н.Р. Глобаллашув шароитида миллий маънавиятга таҳдидлар ва

уларни бартараф этиш омиллари. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (phd)
диссертацияси авторефератидан. Тошкент.

2019.

8.

Нўмонова Д.У Ўзбекистон замонавий маънавий

-

маданий тараққиётида

аёллар масъулиятини оширишнинг ижтимоий

-

фалсафий таҳлили. Фалс. Фан.бўй.

фалсафа

доктори (phd) диссертацияси авторефератидан., 3

-

бет., Самарқанд

-2020.

9.

Ҳасанова

Н.М. Оналик –

замонавий шарқ аёлининг улкан масъулияти.

Ўтмишга назар 3 жилд, 7 сон., Тошкент.:2020

.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин- қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан //https//president.uz/uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб- сайти. 07.03.2020.

Ризоуддин ибн Фахриддин. Оила. Тошкент.: “Меҳнат”., 1991

Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида. – Тошкент.: Ёзувчи, 2001

МАЪНАВИЯТ асосий тушунчалар изоҳли луғати. Тошкент—2009., 100, 141-бетлар.

Оила энциклопедияси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкamacи ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази “О‘zbekiston milliy ensiklopediyasi” давлат илмий нашриёти., Тошкент-2019

Эшчанова Н.Р. Глобаллашув шароитида миллий маънавиятга таҳдидлар ва уларни бартараф этиш омиллари. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси авторефератидан. Тошкент. 2019

Нўмонова Д.У Ўзбекистон замонавий маънавий-маданий тараққиётида аёллар масъулиятини оширишнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили. Фалс. Фан.бўй. фалсафа доктори (phd) диссертацияси авторефератидан., 3-бет., Самарқанд-2020

Ҳасанова Н.М. Оналик – замонавий шарқ аёлининг улкан масъулияти. Ўтмишга назар 3 жилд, 7 сон., Тошкент.:2020