Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Distinctive features of investigation of a crime related to
murder committed with the use of explosive devices
Rustamkhon ABULKHAIROV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2024
Received in revised form
15 October 2024
Accepted 25 October 2024
Available online
25 December 2024
This article examines the characteristics, typical situations
and general aspects of investigating a murder committed with
the use of explosive devices. At the same time, the tactical
aspects of investigating murders of this type and modern
technical means used in the investigation process are analyzed.
Issues such as methods of investigating a murder committed
with the use of explosive devices, preliminary and subsequent
investigative actions will also be considered.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Explosive device,
murder,
forensic characteristics,
killer,
victim,
corpse,
typical situation,
tactical aspect,
technical means,
explosive substance,
investigation methods,
investigative actions.
Портловчи қурилмалар ёрдамида содир этилган
қотиллик
жиноятини тергов қилишнинг ўзига хос
хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Портловчи қурилма,
қотиллик
,
криминалистик тавсиф,
қотил
,
жабрланувчи,
мурда,
типик вазият,
Ушбу мақолада портловчи қурилмалар ёрдамида содир
этилган қотиллик жиноятини тергов қилишнинг ўзига хос
хусусиятлари, типик вазиятлар ва умумий жиҳатлар
муҳокама қилинади. Бунда мазкур турдаги қотиллик
жиноятларини тергов қилишнинг тактик жиҳатлари ва
тергов жараёнида қўлланиладиган замонавий техник
воситалари таҳлил этилган.
1
Lecturer, Department of Criminalistics and Forensic Science, Tashkent State University of Law.
E-mail: r.abulxayrov@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
91
тактик жиҳат,
техник восита,
портловчи модда,
тергов услубиёти,
тергов ҳаракатлари.
Шунингдек портловчи қурилмалар ёрдамида содир
этилган қотиллик жиноятини тергов қилиш услубиёти,
ўтказиладиган дастлабки ва кейинги тергов ҳаракатлари
каби масалалар кўриб чиқилади.
Отличительные
особенности
расследования
преступления, связанного с убийством, совершенным с
использованием взрывных устройств
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
взрывное устройство,
убийство,
криминалистическая
характеристика,
убийца,
потерпевший,
труп,
типичная ситуация,
тактический аспект,
технические средства,
взрывчатое вещество,
методика расследования,
следственные действия.
В данной статье анализируются
особенности, типичные
ситуации и общие аспекты расследования убийств,
совершенных с использованием взрывных устройств.
Особое внимание уделено тактическим подходам к
расследованию данного вида преступлений, а также
современным техническим средствам, применяемым на
различных этапах следствия.
Кроме того, рассматриваются вопросы, связанные с
методикой
расследования
подобных
преступлений,
включая проведение предварительных и последующих
следственных действий. Особое внимание уделяется
разработке и применению оптимальных тактических и
технических решений для повышения эффективности
следственного процесса.
Портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда содир этилган қотилликлар
жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг долзарб ва жиддий
муаммоси бўлиб қолмоқда. Бундай ҳужумлар сиёсий, диний, мафкуравий ёки
шахсий мотивларга асосланган бўлиши мумкин. Масалан, террорчилик
ҳужумларида
портловчи қурилмалардан фойдаланиш глобал террорчилик
экстремизми нуқтаи назаридан алоҳида ташвиш уйғотадиган масалага айланган.
Криминалистик тергов услубиётини қўллаш қотиллик жиноятини тергов
қилишда
жабрланувчининг ўлими сабабини аниқлашга қаратилади.
Қотилликнинг
криминалистик тавсифига –
жиноят содир этиш усули,
жиноий ҳаракат мотиви, жойи, вақти, оқибати, излар, қуроллар, далиллар каби
элементлар киради. Ушбу элементларниг айримлари бири иккинчиси билан
боғлиқ бўлиб, бири
-
иккинчисидан келиб чиқади. Яъни, бир элементда қолган
излар иккинчи элементда акс этади.
Жиноят содир этилган ва жабрланувчининг мурдаси топилган жойларда
ушбу жиноятни амалга ошириш усули, мотивлари, қўлланилган қуроллар, содир
этган шахс ҳақидаги дастлабки маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Жабрланувчининг шахси маълум бўлган ҳолларда жиноятчи ҳақида, марҳум билан
улар орасидаги муносабат, жиноят ҳодисасини содир этиш усуллари ҳақида
тегишли тусмоллар тузиш мумкин бўлади. Жиноят ҳодисаси билан
жабрланувчининг танаси топилган жойлар бир бўлганда қотилликнинг асосий
ҳолатлари
ҳақида маълумот олиш ва дастлабки тезкор тергов ҳаракатларини
ўтказиш орқали жиноятда шубҳаланган шахсни топиш ва қўлга олиш имкони
бўлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
92
Қотиллик
жинояти очиқ жойларда, ташландиқ, одамлар кам юрадиган
жойларда содир этилганда жабрланувчининг мурдасида бирмунча ўзгаришлар
(мурда аломатлари, атроф
-
муҳит, об
-
ҳаво таъсири) юз бериши натижасида унинг
шахсини аниқлаш мураккаб бўлади. Бундай ҳолларда тезкор ходимларнинг
маълумотлари, қидирилаётган, бедарак йўқолган шахслар ҳақидаги ахборотлар
катта ёрдам беради
[1].
Қотиллик
жиноятини тергов қилишнинг дастлабки босқичидаги қуйидаги
типик вазиятлар
мавжуд.
1.
Жабрланувчи ва гумон қилинувчи маълум бўлган ҳолда ошкора содир
этилган қотиллик. Бунга оилавий
-
маиший муносабатлар ёки безорилик заминида
келиб чиққан қотилликлар киради.
2.
Сабаби аниқланмаган қотиллик. Ушбу қотиллик жиноятига одам бедарак
йўқолиб, мурдаси топилганда, аммо гумон қилинувчи номаълум бўлган жиноятлар
киради.
3.
Жабрланувчи маълум, лекин гумон қилинувчи номаълум бўлган
қотиллик
.
Мазкур жиноятга
босқинчилик, талончилик, зўрлаш ёхуд безорилик
туфайли келиб чиққан қотиллик жиноятлари киради.
4.
“Буюртма” қотиллик. Жабрланувчининг мақоми, ўқотар қуролдан,
портлатиш мосламасидан фойдаланилганлиги, содир этилган жой вақти ва
жиноятнинг тахминий сабаблари шундан далолат беради.
5.
Болаларнинг ўлдириш жиноятлари. Янги туғилган чақалоқ мурдаси
топилган ҳолатда аниқланадиган қотиллик жиноятлари киради. Жиноят иши
қўзғатиш
босқичида қўзғатишга асос бўлган аломатлар, оқибат, содир этиш усули
бўйича бир қатор тергов вазиятлар ҳосил бўлади.
Жиноят ишини қўзғатиш босқичида унга асос бўлган белги аломатлари,
жиноят оқибати, содир қилинган усули бўйича қатор
тергов вазиятлари
ҳосил
бўлади.
1.
Қотилликнинг очиқ содир этилиши, қотил билан жабрланувчи ўзаро
безорилик қилиб жароҳатланганлиги натижасида ўлим юз берганлиги.
2.
Қотиллик яширинча (хуфиёна) содир этилади, лекин жабрланувчининг
танаси беркитилмайди, ниқоблаш ва қотилликка бошқа жиноят тусини
берилмайди.
3.
Қотиллик
яширинча (хуфиёна) содир этилади, жабрланувчининг мурдаси
мавжуд, шахси маълум бўлиб, жиноят содир этилиш механизми номаълум бўлади.
4.
Қотиллик
яширин, гувоҳларсиз содир этилганда, мархумнинг танаси,
ташқи кўриниши бир мунча ўзгарган (вақт ўтиши, қурол, ўта раҳмсизлик билан
қилиниши
ва ҳоказо) бўлиб, таниб олиш ҳам анча қийинчилик туғдиради.
5.
Қотиллик
содир этилгандан сўнг, кўп вақт ўтиб, мурда чириши
натижасида марҳумнинг фақат суяк қолдиқлари (скелети) топилади.
6.
Қотиллик
жинояти содир этилганидан сўнг жабрланувчининг танасини
яшириш, жиноят изларини йўқотиш мақсадида бўлакланади ва ҳар хил
жойларга
ташланади.
7.
Бедарак йўқолган шахсларнинг “жиноят қурбони”
деган тахмин асосида
жиноят иши қўзғатилади.
8.
Янги туғилган чақалоқ боланинг мурдаси топилиши асосида
қўзғатиладиган жиноят ишлари.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
93
Қотиллик
жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос умумий
жиҳатлари.
Тергов жараёнида портловчи моддалар ва портловчи қурилмалардан
жиноий йўлда, яъни террорчилик, қотиллик, босқинчилик ёки безорилик ва шу
каби мақсадларда фойдаланиши ёки шу йўл билан амалга оширилган портлаш
фактларини текширишга тўғри келади. Бу каби ҳодисаларни текшириш учун
керакли маълумотларни олиш мақсадида бир қатор махсус саволларга жавоб
топиш, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларнинг портлаш нуқталарида
қоладиган
қолдиқларини текшириш керак бўлади. Портлаш жараёнида кўплаб
далилий ашёлар, жиноят излари йўқолиб кетади.
Гувоҳлар ҳалок бўлади, портловчи қурилмалар тўлиқ ёки қисман бузилиб
кетади, портлашдан кейин бўладиган ёнғин портлаш вақтида қолган ашёвий
далилларни йўқотади. Шунинг учун портловчи моддалар ва қурилмалар
ишлатилиши билан боғлиқ бўлган жиноят иши юзасидан кўздан кечириш,
текшириш ва тергов қилиш вақтида бир қатор қийинчиликлар юзага келади.
Саноатда ишлаб чиқарилиб, фойдаланадиган портловчи қурилмалар ва
портловчи моддаларга рухсат бериш, уларни тайёрлаш учун касбий билимлари ва
кўникмалари қатъий чегараланган. Ушбу шарт шароитлар, шунингдек, бу каби
қурилма
ва моддаларни сақлаш, тайёрлаш, ўзлаштириш ва фойдаланиш билан
боғлиқ жиноятлар учун қатъий жазо чораларининг мавжудлиги туфайли,
жиноятчи ўз ҳаракатлари давомида иложи борича из қолдирмаслик учун пухта
ўйланган режа асосида тайёргарлик кўришга ҳаракат қилади
[2].
Бундан
ташқари
портловчи
қурилмалар
билан
содир
этилган
қотилликларни
тергов қилиш бир неча сабабларга кўра аҳамиятга эга:
1.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш: Портловчи қурилмалар билан боғлиқ
жиноятлар жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. Бундай жиноятларни
тергов қилиш келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва фуқаролар
ҳимоясини
таъминлашга хизмат қилади.
2.
Қонун ва тартибни сақлаш: Портловчи қурилмалар ёрдамида содир
этилган қотиллик жиноятларини тергов қилиш жамиятда қонун ва тартибни
сақлаш учун зарур қадамдир. Бундай турдаги жиноятларга ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи
органлардан қатъий ва таъсирчан муносабат талаб этилади.
3.
Айбдорларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш: Портловчи қурилмалардан
фойдаланган ҳолда содир этилган қотиллик ҳолатлари бўйича олиб борилган тергов
-
суриштирув ишлари бундай даҳшатли жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш
ва жавобгарликка тортиш имконини беради. Бу ҳам адолатни таъминлаш, ҳам шунга
ўхшаш ҳодисалар такрорланмаслиги учун муҳимдир.
4.
Жабрланувчилар ва уларнинг оилаларини қўллаб
-
қувватлаш: Портловчи
қурилма
ҳаракатга келтирилиши бўйича тергов ҳам қурбонлар ва уларнинг
оилаларини қўллаб
-
қувватлашда муҳим рол ўйнайди. Воқеа содир бўлганлиги
ҳақида жавоб бериш, жабрланганлар ва уларнинг яқинлари учун адолатни
таъминлаш уларга жиноятнинг аянчли оқибатларини енгишга ёрдам беради.
5.
Кейинги жиноятларнинг олдини олиш: Портловчи қурилмалар ёрдамида
содир этилган қотилликларни тергов қилиш, шунингдек, боғланган ташкилотлар
ёки гуруҳларни аниқлашга, шунингдек, кейинги эҳтимолий ҳужумларнинг олдини
олишга ёрдам беради. Умуман олганда, портловчи қурилма ёрдамида содир
этилган қотилликни тергов қилиш хавфсиз ва адолатли жамиятни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
94
таъминлашнинг асосий таркибий қисмидир. Муваффақиятли натижаларга
эришиш учун комплекс ёндашув, юқори малакали ҳуқуқ
-
тартибот идоралари
ҳамда
турли хизматлар ва ташкилотларнинг ҳамкорлиги талаб этилади.
Портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда содир этилган қотилликлар
жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг долзарб ва жиддий
муаммоси бўлиб қолмоқда. Бундай ҳужумлар сиёсий, диний, мафкуравий ёки
шахсий мотивларга асосланган бўлиши мумкин. Масалан, террорчилик
ҳужумларида
портловчи қурилмалардан фойдаланиш глобал террорчилик
экстремизми нуқтаи назаридан алоҳида ташвиш уйғотадиган масалага айланган.
Ҳуқуқ
-
тартибот ва разведка идораларининг бундай ҳужумларнинг олдини
олишга қаратилган саъй
-
ҳаракатларига қарамай, портловчи қурилмалар ёрдамида
қотиллик
ҳолатлари ҳамон содир бўлмоқда. Бундай ҳодисалар жамоатчилик
эътиборини жалб қилишда давом этмоқда, хавфсизлик ва терроризмга қарши
кураш чораларини яхшилаш зарурлигини кўрсатмоқда.
Бундан
ташқари,
технологиянинг
ривожланиши
ва
портловчи
қурилмаларни
яратиш учун материалларнинг мавжудлиги билан вазият янада
мураккаблашмоқда. Қўлбола портловчи қурилмаларнинг мавжудлиги потенциал
таҳдидни кучайтиради ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик идораларига
қийинчиликлар
туғдиради.
Шундай қилиб, портловчи қурилмалардан
фойдаланган ҳолда содир этиладиган
қотилликлар муаммоси долзарблигича қолмоқда. Бу доимий мониторинг, самарали
қарши
чоралар, бундай ҳодисаларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун турли
мамлакатлар ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини талаб қилади.
Ҳозирги
кунда портловчи қурилмалар орқали билан содир этилган
жиноятларни олдини олиш бутун дунё мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза
қилиш
идоралари олдида турган асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Портловчи
қурилмалар
террорчиларнинг асосий жиноят қуролига айланиб бўлди.
Қотиллик
жиноятларини содир этишда жиноятчилар ҳар хил усул ва
қуроллардан фойдаланишади. Кўп ҳолларда улар ўқ отиш ва совуқ қуроллар,
турли уй рўзғор буюмларидан, мисол учун пичоқ, чопқи, болта каби
предметлар
билан жароҳат етказиб содир этадилар. Айрим ҳолларда эса қотилликлар бўғиш,
заҳарлаш, чўктириш ва портлатиш усуллари билан ҳам содир этилади.
Булар орасида портлатиш усулида содир этилиши энг катта талафат олиб
келувчи усул ҳисобланади. Ушбу усул ортидан нафақат қотиллик, бундан ташқари
табиатга ҳам катта зарар келтириши мумкин.
Агар иккинчи портлаш эҳтимоли мавжуд бўлса, портлаш жойини кўздан
кечираётган барча иштирокчилар хавфсиз масофага ўтишлари керак. Хавфсиз
олиб ташлаш радиуси, ишни давом эттириш имконияти ва аниқланган портловчи
объектнинг хавфсизлик даражаси портлаш
-
техник соҳасидаги мутахассислар
томонидан белгиланади
[3].
Портловчи қурилмалар билан содир этилган қотилликларни тергов қилиш
мураккаб ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатлари мавжуд бўлиб, бир қатор
ўзига хос муаммоларни келтириб чиқаради:
1.
Терговчилар учун хавф. Воқеа жойида ҳаво портловчи моддалар билан
ифлосланган ёки портламаган қурилмалар мавжудлиги сабабли портлаш хавфи
мавжуд бўлиши мумкин. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва
мутахассисларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
95
2.
Далилларни тўплаш ва сақлашдаги қийинчиликлар. Портлашлар далилларни
йўқ бўлиб кетиши, уларни тўплаш ва таҳлил қилишни қийинлаштириши мумкин. Бу
турдаги жиноятлар учун алоҳида ашёвий далилларни сақлаш жойлари йўқлиги,
ашёвий далилларни текширишни қийинлаштиради.
3.
Манбани аниқлашдаги қийинчиликлар. Портловчи мослама йиғилган ва
қўйилган аниқ нуқтани аниқлаш қийин бўлиши мумкин, айниқса жиноятчи
эҳтиёткорлик билан аниқ режа тузиб, изларини яширишга ҳаракат қилган бўлса
.
4.
Техник мураккаблик. Портловчи қурилмаларда ҳар хил турдаги портловчи
моддалар ва отиш механизмлари бўлиши мумкин, бу уларни таҳлил қилиш ва
таснифлашни қийинлаштиради. Қурилмаларни тўғри аниқлаш ва фош қилиш учун
юқори малакали мутахассис олимлар ва экспертлар талаб қилинади.
5.
Йирик текширувлар. Террорчилик хуружлари ёки оммавий портлашлар
содир бўлган тақдирда, тергов турли хизматлар ва идоралар ўртасида катта
ресурслар ва мувофиқлаштиришни талаб қилиши мумкин.
6.
Гумонланувчиларни
аниқлашдаги
қийинчилик.
Портловчи
қурилмалардан фойдаланган жиноятчилар кўпинча ғаразли ниятларга эга бўлиши
ва ҳеч қандай аниқ из қолдирмаслиги мумкин. Бу жиноятчиларнинг шахси ва
мотивларини аниқлашни қийинлаштиради.
7.
Психологик оқибатлар. Портловчи қурилмалардан фойдаланиб содир
этилган қотиллик терговлари бундай ҳодисалар билан боғлиқ қўрқув ва хавотир
туфайли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва кенг жамоатчиликка сезиларли
психологик таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман олганда, портловчи қурилмаларни
қўллаган
ҳолда одам ўлдириш жиноятларини тергов қилиш юқори
профессионаллик, ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, жиноятларни
муваффақиятли очиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун турли идора ва
ташкилотларнинг ҳамкорлигини талаб қилади.
Жиноятларнинг криминалистик тавсифи жиноят ва жазо тўғрисидаги
қонунда белгиланган ижтимоий жиҳатдан хавфли ғайриқонуний қилмишларнинг
кўриб чиқилаётган турлари энг муҳим томонлари тўғрисидаги умумлаштирилган
далилий маълумотлардан ҳамда уларга асосланган илмий хулосалар ва тавсиялар
тизимидан иборат бўлади. Криминалистик тавсифларни билиш жиноят ишларини
тез, ҳар томонлама ва холисона тергов қилишни ўтказиш учун керак бўлади.
Тергов қилишнинг тактик жиҳатлари ва қўлланиладиган замонавий
техник воситалари.
Портловчи қурилмалар
ишлатиш орқали содир этилган
қотиллик жиноятлари содир этилган ҳолларда кўздан кечириш
тергов
ҳаракатлари дарҳол, замонавий техник воситалардан фойдаланиб ўтказилиши
керак. Бу кўздан кечиришларнинг энг қийин турларидан бирига, яъни портлаш
жойини кўздан кечиришга тўлиқ тааллуқлидир
[4].
Тергов ҳаракатларини ўтказиш ва тезкор
-
қидирув тадбирларини амалга
ошириш жараёнида техник воситаларини ўзида жамлаган криминалистик
чемодандан фойдаланилади. Турли хил изларни, ашёларни кузатиш, топиш,
кўчириб олиш ва қайд этиш учун зарур техник воситалар тергов ва тезкор
ҳодимларга мўлжалланган махсус сумкада жойлашади.
Ушбу техник воситалар қаторида, фото ва видео қайд қиладиган
аппаратуралар, турли хил изларни мустаҳкамлаш ва кўчириб олишга
мўлжалланган асбоб анжомлар, кўчириб олишда ва ўлчашда фойдаланиладиган
асбоблар, ёзиш ва чизишда фойдаланиладиган воситалар киради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
96
Бундан ташқари, портлаш содир этилганлиги тўғрисидаги хабар маълумот
келиб тушган вақтда эксперт криминалист ёки илмий экспертиза портлаш
марказий лаборатория ходимлари ҳодиса жойига чиқишлари лозим.
Ҳодиса
жойига чиқиш олдидан барча кўздан кечириш вақтида
фойдаланиладиган криминалистик техник асбобларнинг тайёрлигига қараб ўтиш
лозим. Криминалистик техник воситаларга криминалистик жомадон, металл
қидиргич, махсус шуплар, ёритиш воситалари (фонарлар), махсус хавфсизликни
таъминловчи кийимлар ва бошқа ёрдамчи воситалар киради.
Бундан ташқари, тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга ошириш чоғида
қўлланиладиган
техник воситалар тўғрисида терговчига маълумот бериш
ҳақидаги масала ҳам долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, экспертиза фаолиятида кўп ҳолларда бармоқ изларини аниқлаш
керак бўлади. Кўринмайдиган изларни кўринарли қилиб, криминалистик техник
воситалар ёрдамида кўчириб олинади. Излар алоҳида буюмларда топилган
ҳолларда изни предмети билан олиниб, экспертизага жўнатилади. Солиштириш
учун гумонланувчиларнинг қўл излари туширилган дактилоскопик карталари
намуна сифатида юборилади.
Бу замонавий техник воситалар ёрдамида излар ва ашёларни олиш тергов
жараёнида анчагина ёрдам бериб, аниқланиши лозим бўлган жиҳатларни
аниқлашда терговчига ёрдам беради.
Ҳар
бир қилинган тергов ҳаракати юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб,
унда қандай техник воситалардан фойдаланганлиги қайд этилади.
Бундан ташқари, мазкур тергов харакатлари ўтказилишига тайёргарлик
кўриш чоғида иштирок этувчиларнинг шахслари белгилаб қўйилиши лозим.
Тергов ҳаракатини ўтказишда зарур бўладиган техник воситаларни тайёрлаш
муҳим аҳамият касб этади.
Портловчи
қурилмаларни
аниқлаш
ва
зарарсизлантириш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш жоизки, ушбу турдаги жиноятлар тергов қилиш
бошқа турдаги жиноятларни тергов қилишдан кўра анчагина мураккаб ҳисобланади.
Портлаш содир бўлгандан сўнг ёки портлаш бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар ёки
маълумот тушгандан сўнг ушбу қурилмаларни ва моддаларни топишга қаратилган
ҳаракатлар мавжуд бўлиб, бу қурилмаларни топишда бир неча хил усуллар мавжуд.
Жумладан, рентген ва тасвирлаш технологиялари, портловчи мосламаларни
ўз ичига олиши мумкин бўлган шубҳали нарсаларни ёки пакетларни аниқлаш учун
фойдаланилади.
Портловчи мосламаларни ва модданинг асосий зарядини, шунингдек электр
таъсирини бошлаш воситаларини ва қувват манбаларини битта пакетда сақлаш ва
ташиш қатъиян ман этилади
[5].
“X
-
Ray” ва тасвирлаш технологиялари хавфсизлик назорати пунктлари,
аэропортлар, темир йўл вокзаллари, чегаралар, ҳарбий объектлар ва бошқа
хавфсизлик нуқтаи назаридан сезгир жойларда шубҳали нарсалар ёки пакетларни,
жумладан, портловчи қурилмаларни аниқлашда муҳим рол ўйнайди.
Қуйидагилар
портловчи қурилмаларни аниқлаш учун ишлатиладиган
техник воситалар
ҳисобланади
:
1.
Рентген сканерлари: Бу сканерлар рентген нурлари оқими орқали
объектларнинг ички тузилишини кўриш учун ишлатилади. Бу операторларга
пакетлар, қутилар ва бошқа
материаллар ичида яширинган нарсаларни аниқлаш
имконини беради. Сканерлар кўпинча юк ташувчи машиналар ва юкларни
сканерлаш учун транспорт марказларида қўлланилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
97
2.
Томография: Бу объектнинг ички тузилмаларининг уч ўлчовли тасвирини
таъминловчи рентген тасвирининг илғор шаклидир. Томография кўпинча
мураккаб ёки яширин объектларни, масалан, бошқа объектлар сифатида
яширинган портловчи қурилмаларни аниқлаш учун ишлатилади.
3.
Қўл рентген детекторлари: Ушбу қўл қурилмалари ҳуқуқ
-
тартибот
органларига воқеа содир бўлган жойда, масалан, шубҳали ўрамлар ёки
жўнатмаларни текшириш вақтида шубҳали нарсаларни ёки қадоқларни тезда
сканерлаш имконини беради.
4.
Рентгеноскоплар: Булар қўлда ушлаб туриладиган қурилмалар бўлиб, қисқа
масофаларда объектларнинг ички тузилишини кўриш имконини беради. Улар,
масалан, шубҳали машиналар ёки сумкаларни текширишда фойдаланиш мумкин.
5.
Портловчи моддаларни аниқлаш тизимлари: Баъзи тизимлар портловчи
моддаларни яширин ёки ниқобланган ҳолатда ҳам самаралироқ аниқлаш учун
рентген тасвирини кимёвий аниқлаш билан бирлаштиради.
Ушбу технологиялар операторлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига
шубҳали нарсаларни тез ва самарали аниқлаш имкониятини беради ва шу орқали
террорчилик ҳужумларининг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини
таъминлашга ёрдам беради.
Портловчи моддалар ва қурилмаларни аниқлашда итлардан ҳам
фойдаланиш муҳим самара беради. Махсус ўқитилган итлар портловчи
моддаларнинг ҳидини аниқлайди.
Итлар хавфсизлик ва терроризмга қарши дастурларда портловчи
моддаларни аниқлашда ёрдам беради. Уларнинг ўзига хос ҳид сезиш ҳисси кучли
бўлади, бу уларга паст концентрацияларда ҳам турли муҳитларда яширинган
моддаларнинг ҳидларини аниқлаш имконини беради. Портловчи моддаларни
аниқловчи итлардан фойдаланишнинг баъзи
асосий жиҳатлари мавжуд:
1.
Ўқитиш: Махсус ўқитилган итлар портловчи ҳидларни аниқлаш учун
интенсив машғулотлардан ўтадилар. Бу итнинг бундай моддалар мавжудлигини
тўғри таниб олиши ва сигнал бериши учун эҳтиёткорлик билан ўқитиш ва
тегишли ёндашувни талаб қилади.
2.
Ҳидни аниқлаш: Итлар ҳар хил турдаги портловчи моддаларни фарқлашга,
шунингдек уларни бошқа ҳидлардан ажратишга ўргатишлари мумкин, бу уларни
яширин қурилмалар ёки материалларни аниқлашда самарали қилади.
3.
Эффекти: Итлар портловчи моддаларни
турли вазиятларда ва жойларда,
жумладан, оммавий тадбирлар, транспорт марказлари, чегаралар ва биноларда
аниқлай олади.
4.
Ҳаракатчанлик ва мослашувчанлик: Итларни тезда портловчи моддаларни
аниқлаш зарур бўлган жойларга олиб бориш мумкин ва турли муҳитларда,
жумладан, ноқулай об
-
ҳаво шароитларида ва ҳар хил турдаги сиртларда ишлаши
мумкин.
5.
Профессионал ишлов бериш: Портловчи моддаларни аниқлаш итлари
одатда ҳайвонни самарали бошқариш ва ўқитишни таъминлайдиган юқори
малакали мураббийлар ва ишловчилар раҳбарлигида амалга оширилади.
Портловчи моддаларни аниқловчи итлардан фойдаланиш бошқа хавфсизлик
техникасига самарали қўшимча бўлиб, потенциал таҳдидлардан ҳимоя қилишга
ёрдам беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
98
Портловчи қурилмаларни йўқ қилиш бўлинмалари, яъни портловчи
қурилмаларни, шу жумладан бошқариладиган портлашни хавфсиз йўқ қилиш учун
асбоблар ва техникалар билан жиҳозланган
махсус гуруҳлар
дир.
Портловчи моддаларни йўқ қилиш бўлинмалари ҳар хил турдаги портловчи
қурилмаларни, шу жумладан қўлда ясалган портловчи қурилмаларни
аниқлаш,
қайта ишлаш, хавфсиз ишлов бериш учун ўқитилган ва жиҳозланган махсус
гуруҳлардан иборат. Мана шундай бирликларнинг баъзи хусусиятлари ва
вазифалари қуйидагилардан иборат.
1.
Таълим ва ўқитиш: Отряд аъзолари интенсив тайёргарликдан ўтади,
портловчи қурилмаларни ҳар томонлама ва назарий жиҳатдан ўрганади,
усулларини аниқлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, амалий
машғулотлар ва ҳақиқий синов майдончаларида шарт
-
шароитларни ўрганадилар.
2.
Ускуналар ва асбоблар: одатда портловчи тузилмалар билан хавфсиз
ишлаш учун махсус жиҳозлар ва асбоблар билан жиҳозланади. Бу узоқ масофага
утилизация қилиш учун роботлар, ҳимоя костюмлари, қурилиш майдончаларини
қайта
ишлаш учун қўл асбоблари ва ташиш учун махсус контейнерларни ўз ичига
олиши мумкин.
3.
Қуролсизлантириш
усуллари:
Отрядлар
портловчи
қурилмаларни
зарарсизлантириш учун турли усуллардан фойдаланади ва бу шаҳарнинг тури, ҳажми ва
жойлашувига боғлиқ. Бу портловчи қурилмаларни олиб ташлаш ва зарарсизлантириш,
бошқариладиган портлашлар, портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш ва махсус
ўқув майдончасига олиб чиқишни ўз ичига олиши мумкин.
4.
Экспертиза ва баҳолаш: Жамоалар деворни аниқлаш ва нейтраллаш
стратегиясини ишлаб чиқиш учун вазиятни текшириш ва баҳолашни ўтказадилар.
Бунга
қурилма конструкцияси, потенциал экологик хавфлар ва натижада
портлашлар таҳлили киради.
5. Бошқа агентликлар билан ҳамкорлик: кўпинча портловчи қурилмалар
топилганда хавфсизлик ва мувофиқлаштиришни таъминлаш учун ҳуқуқни
муҳофаза қилиш, ёнғин, тиббий ва бошқа фавқулодда хизматлар билан яқиндан
ҳамкорлик қилинади.
Портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш гуруҳлари портлатиш қурилмалари
таҳдидларига қарши курашиш, ҳаёт ва соғлиқ учун минимал хавф туғдирадиган
портловчи қурилмалардан фойдаланиш орқали жамиятлар хавфсизлигини таъминлаш
ва террористик ҳаракатларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.
Жиноятни тергов қилиш услубиёти.
Шахсга қарши қаратилган жиноий
тажовузлар ичида қотиллик жинояти жамият учун анчагина катта ижтимоий хавф
ҳисобланади
.
Энг оғир жиноят бўйича солиштирадиган бўлсак, 2022 йилда
мамлакатимизда 365 та қасддан одам ўлдириш жинояти қайд этилган. Халқаро
рейтингларга кўра, АҚШ ва Россияда ҳар 100 минг аҳолига 7 та қотиллик тўғри
келади, Бразилияда 22 та, Қозоғистонда 3 та, Озарбайжон, Канадада 2 та,
Ўзбекистонда эса 1 та
[6].
Портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда одам ўлдириш билан боғлиқ
жиноят аломатларини аниқлашнинг мураккаблигининг яна бир томони,
жабрланувчининг жасади йўқ бўлиб кетиши ёки таниб бўлмас даражада
бўлакларга бўлиниб кетиши ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
99
Ҳар
бир қотиллик жинояти бўйича содир этилган жиноятнинг аниқланиши
лозим бўлган барча ҳолатлари, усули, вақти, жойи, сабаби ҳақида жиноятчи ва
жабрланувчи тўғрисида, жиноят содир этилишига сабаб бўлган, имкон яратган
шарт
-
шароитлар ҳақида гумонлар илгари сурилади ва уларнинг барчасини бир
вақтнинг ўзида босқичма
-
босқич изчиллик билан текширилишини таъминлаш
учун гумоности йўналишлар белгиланган ҳолда кенг қамровли ҳамкорликдаги
тергов ва тезкор
-
қидирув режаси тузилади
[7].
Қотилликни
содир этиш усули криминалистик тавсифнинг асосий
элементларидан биридир. Қотиллик содир этишда кўпинча турли хил портловчи
қурилмалар
қўлланилади. Бу стандарт
ҳарбий
ўқ
-
дорилар (граната, мина ва
бошқалар) ва ностандарт (пиротехника маҳсулотлари)
қурилмалар бўлиши
мумкин.
Амалиётда қотиллик жиноятлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб
борувчи прокуратура органлари ва тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи
ички ишлар органлари томонидан қотиллик жиноятлари бўйича тез ва тўла фош
этиш мақсадида
махсус тезкор
-
тергов гуруҳи
ташкил этилади.
Ушбу гуруҳ жиноятни иссиқ изидан фош этиш бўйича иш ҳолатидан келиб
чиқиб, ҳақиқатга яқин бўлган гумонларни илгари суриб, уларнинг барчасини бир
вақтнинг ўзида босқичма
-
босқич текширилишини таъминлаш
бўйича тадбирлар
белгиланган ҳолда тузилган кенг қамровли ҳамкорликдаги
тезкор
-
тергов режаси
асосида ишларни ташкил этади. Агарда жабрланувчилар бир неча киши бўлса ёки
жиноят кўпчиликнинг ҳаётига жиддий хавф соладиган усулларда ёки террористик
акт жараёнларида содир этилса, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини жалб қилиш мақсадида тезкор
-
тергов
гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш ҳолатлари ҳам учраб туради.
Бу тоифадаги жиноятларни тергов қилиш портлатиш ҳолати бўлганлиги
билан
бошланиши сабабли воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш ўта муҳим
аҳамиятга эга.
Тергов режасини тузиш, тергов тусмолларини илгари суриш, тезкор
-
қидирув
ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш кўп ҳолатларда ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш натижаларига боғлиқ бўлади. Амалиёт нуқтаи
назаридан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳодиса жойини малакали кўздан
кечириш одатда ижобий натижаларга олиб келади.
Портлашлар ёки уларнинг таҳдиди билан боғлиқ жиноятларни тергов
қилиш
амалиёти шуни кўрсатадики, жиноят ишида иштирок этувчи объектларни
портловчи мосламалар деб таснифлаш маҳаллий криминалистикада портловчи
қурилманинг
аниқ таърифи ҳалигача мавжуд бўлмаганлиги сабабли катта
қийинчиликлар туғдиради.
Бизнинг фикримизча, турли нуқтаи назарларнинг таҳлилини ҳисобга олган
ҳолда, портловчи қурилмани структуравий равишда кимёвий портлаш ҳосил
қилиш
учун мўлжалланган ва ҳалокатли таъсирга эга бўлган бир таъсирли
маҳсулот сифатида таърифлаш мумкин.
Ишлаб чиқариш усулига кўра –
қўлбола усулда ва саноатда ишлаб
чиқарилган портловчи қурилмалар мавжуд. Улар ҳарбий мақсадлар ва халқ
хўжалиги мақсадларидаги портловчи қурилмаларга бўлинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
100
Ушбу турдаги жиноятни содир этишнинг аниқ усулини белгилаш
жиноятчининг шахси ҳақидаги маълумотлар билан бевосита боғлиқ. Яқин
вақтгача жиноятчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар криминалистикада
асосан тергов ва тактик муаммоларни ҳал қилиш, индивидуал тергов
ҳаракатларини
амалга оширишнинг энг самарали усулларини топиш учун
ишлатилган. Шу билан бирга, жиноятлар ва тергов ҳолатларининг криминалистик
тавсифлари масалаларининг ривожланиши тергов методологиясининг умумий
қоидаларида
ҳам, жиноятларнинг алоҳида гуруҳларини тергов қилиш усулларида
ҳам жиноятчининг шахси тўғрисидаги маълумотларни қўшимча тадқиқ қилиш ва
улардан фойдаланиш зарурлигини аниқ кўрсатмоқда.
Гувоҳлар ва жабрланувчиларни сўроқ қилишнинг предмети бўлиб нафақат
жиноят воқеаларини, балки ундан олдинги ва унга ҳамроҳ бўлган ёки тергов
қилинаётган
факт билан сабабий боғлиқ бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни олишдан иборат. Тергов
жараёнида янги далилларни аниқлаш, мавжуд далилларни текшириш ва баҳолаш
муҳимдир.
Ушбу тоифадаги ишлар бўйича кўрсатувлар мавзусига унинг қиймат
мулоҳазаларини киритиш ўринли кўринади. Гувоҳлар ва жабрланувчилар
портлашнинг табиати
–
шовқин эффекти, олов ва тутуннинг интенсивлиги ва
ранги, ҳиди ҳақида гапиришлари мумкин, аммо портлашнинг қисқа давом этиши
туфайли битта гувоҳ, қоида тариқасида, ҳамма нарсани эслай олмайди. Гувоҳлар
ёки жабрланувчилар онгида шаклланган ушбу руҳий тасвирлар оғир стресс
шароитида юзага келади ва бир қатор объектив ва субъектив сабабларга кўра ҳар
доим ҳам ҳақиқатга мос келмайди. Шу сабабли сўроқ тергов ҳаракатини яхшироқ
ўтказиш учун мутахассис сифатида портловчи моддалар бўйича
экспертни таклиф
қилиш лозим. Aйрим ҳолларда гувоҳлар ёки жабрланувчилар оғир стресс
таъсирида ёки умидсизлик ҳолатида бўлса, сўроқ қилинаётган шахслар тўлиқ ёки
қисман
тинчланмагунча сўроқни қолдириш тавсия этилади. Психологик
маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳодисаларнинг кечиктирилган такрорланиши
баъзан тўлиқроқ, тизимлаштирилган ва мазмунли бўлади.
Кўздан кечириш.
Ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 137
-
моддаси тартибида амалга оширилади
[8].
Воқеа содир бўлган жойга
дарҳол ва кечиктирмасдан бориш керак ва етиб
боргандан сўнг имкон қадар тезроқ кўздан кечиришни бошлаш керак. Ушбу талаб
воқеа жойининг максимал хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, кўздан
кечириш самарадорлиги ва натижадорлигига бевосита таъсир қилади
[9].
Ҳодиса
юз берган жойда инсон ҳаёти учун зарарли бўлган радиоактив
нурланишлар ёки портлашдан кейинги биноларнинг қулаш хавфи мавжуд бўлиши
мумкинлигини инобатга олиб, янги технологиялардан фойдаланиш орқали
портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш
вақтида инсон омилини камайтириб,
робототехникадан фойдаланган ҳолда бажариш инсонлар ҳаётини хавфга
қўймасдан
кўзда тутилган ишларни бажариб, натижага эришишга олиб келиши
мумкин. Бу эса инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўймаслик билан бир қаторда
кўздан
кечириш тергов ҳаракатини бир қанча вақтдан ютган ҳолда ўтказишга йўл
очади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
101
Экспертиза тайинлаш.
Жиноят ишларини тергов қилишда тиббиёт
усуллари ва энтомологиядан фойдаланиш ҳақидаги биринчи ёзма маълумотлар
1248 йилда Хитойда Сонг сулоласи даврида адлия ва қамоқхона бош назоратчиси
Сонг Си томонидан ёзилган. Тўпланган адолатсизлик ҳолатлари ёки нотўғри
ҳолатлардан
хулоса –
хитойча китоб бўлиб, Сонг Си томонидан 1247 йилда Сонг
сулоласи даврида (960–1276) қамоқхона нозирлари ва терговчилар учун қўлланма
сифатида ёзилган. Муаллиф суд тиббиётининг кўплаб тарихий ҳолатларини ўз
тажрибалари билан бирлаштирган ва китобни адолатсизликдан қочиш учун ёзган.
Китоб бир неча авлод амалдорлари томонидан қадрланган ва у охир
-
оқибат
инглиз, немис, япон, француз ва бошқа тилларга таржима қилинган. Бу суд
тиббиётининг биринчи ёзилган китобидир
[10].
ХVI асрда Европада армия ва университетлардаги шифокорлар ўлим
сабаблари ва усуллари ҳақида маълумот тўплай бошладилар. Франция армияси
жарроҳи Амбруаз Паре зўравонлик натижасидаги ўлимнинг ички органларга
таъсирини мунтазам равишда ўрганган
[
11]. Икки италиялик жарроҳ Фортунато
Фиделис ва Паоло Заккиас касаллик натижасида организм тузилишида содир
бўлган ўзгаришларни ўрганиш орқали замонавий патологияга асос солган
[12].
ХVIII аср охирларига келиб Европада бу мавзуларда адабиётлар пайдо бўла
бошлади. Жумладан, француз шифокори Франсуа Эммануэль Фодеренинг “Суд
тиббиёти ва жамоат саломатлиги ҳақидаги рисола”си ва немис тиббиёт
мутахассиси Иоганн Петер Франкнинг “Полиция тиббиётининг тўлиқ тизими”
номли асари шулар жумласидандир
[13].
Портлаш содир бўлганлиги ёки ушбу усулда қотиллик содир этилганлиги
тўғрисида хабар келиб тушгандан сўнг тезкор ҳаракатлар ўтказилади. Сўнгра
топилган мурда ёки мурданинг бир қисмига нисбатан
суд
-
тиббий экспертизаси
тайинланади. Портлаш фактини аниқлаш, портлаш қурилмасини аниқлаш ва
портлатиш учун тайёргарлик кўрилган ёки кўрилмагани каби масалаларга
ойдинлик киритиш учун
суд
-
портлаш техник экспертизаси
тайинланади.
Гувоҳларни сўроқ қилиш.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, тегишли
экспертизалар тайинлангандан сўнг, биринчи навбатда терговчи жиноят
шоҳидлари бўлган шахсларни, жабрланувчининг яқин қариндошлари ва
танишларини сўроқ қилишга киришади. Жиноят шоҳиди бўлган ёки хабари бор
шахсларни сўроқ қилишда аҳамият бериш лозим бўлган бўлган томонлари,
жиноятчилар сони нечта бўлган, улар бир бирини қандай чақирган, уларнинг
кўриниши ва кийимлари қандай бўлган, қотилликни амалга оширган шахслар
транспорт воситасидан фойдаланганми, агар фойдаланган бўлса қайси турдаги
транспорт воситаси, ранги, давлат рақам белгиси қайдай, жиноятчилар ўзлари
билан ниманидир олиб кетганми, қайси тарафга кетишган ва шу каби масалалар
вазиятдан келиб чиқиб очиқланиши лозим.
Жабрланувчиларнинг яқинлари, кўшнилари, касбдошларини
сўроқ қилишда
терговчи жиноят содир этилишига сабаб бўлган ҳолатни аниқлаши лозим. Бундан
ташқари, жабрланувчининг танишлари, дўстлари доирасини, бошқа шахслар
билан муносабатини, ўлимидан олдин ўзини қандай тутганлигини аниқлаш лозим.
Жумладан, жабрланувчи қаерларга борган, кимлар билан учрашган ва олди
-
берди қилган, кимлар билан телефонда гаплашган ёки ёзишган, қотиллик содир
бўлган вақтда ким билан учрашиши ёки қаерга бориши керак бўлган. Ушбу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
102
тоифадаги гувоҳлар ўз кўрсатмаларида жабрланувчини қачон охирги марта
кўрганлигини, жабрланувчи ким билан бўлганлигини, ушбу шахсни таснифини
айтиб бериши керак.
Юқорида санаб ўтилган ҳолатга аниқлик киритиш орқали жабрланувчи
сўнги кунларда кимлар билан учрашганлиги, ўз ҳаёти хавф остидалигини
билганлиги, кимлардан хавфсираганлиги ёки қўрққанлиги, нима учун воқеа
жойига борганлиги ва шу каби бошқа ҳолатларни аниқлаш мумкин.
Гувоҳлар ва жабрланувчилардан фарқли ўлароқ, гумон қилинувчи
шахслардан тўғри кўрсатма олиш йўлидаги асосий тўсиқ, онгли равишда
ҳақиқатни
айтишни истамасликдир. Жиноятни ҳақиқатда содир этган
гумонланувчи доимий равишда ушбу воқеа таассуротида бўлади. Бу ҳолат унга
нисбатан шубҳа пайдо бўлиши туфайли чуқурлашади. Қилган иши учун
жавобгарликдан қандай қочиш кераклиги ҳақидаги мулоҳазалар, одатда,
барча
бошқа интилишлардан устун бўлиб, тергов давомида гумонланувчининг
позициясини белгилайди.
Гумон қилинувчини тўғри кўрсатма бериш зарурлигига ишонтириш
усулларини икки турга бўлиш мумкин:
а)
сўроқ қилинаётган шахсни мантиқий фикрлашга ундаш, бу эса тўғри
кўрсатма бериш заруриятига олиб келиши керак;
б)
унинг ҳис
-
туйғуларига таъсир қилиш. Ушбу усул нисбатан самаралироқ
ҳисобланади
.
Марҳумнинг оила аъзоларини сўроқ қилишда жабрланувчининг телефон
аппарати ва шу билан биргаликда шахсий маълумотлари сақланиши мумкин
бўлган барча техника воситаларини, ён дафтарларини топширишни сўраш, уларни
кўздан кечириш натижасида жабрланувчи кимлар билан мулоқотда бўлганлигини,
танишлари доирасини, шунингдек жиноят сабабини аниқлаш мумкин.
Юқоридагиларга кўра, сўроқ қилиш тергов ҳаракати қотиллик жиноятини
фош этишда исботланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлашда кўринарли
натижалар бериши мумкин бўлган ҳаракат ҳисобланади.
Қотиллик
жиноятини
содир
этган
айбланувчиларнинг
шахсини
ўрганишнинг аҳамияти:
Қотиллик
жиноятини
қолаверса, портловчи қурилмалардан фойдаланиб
содир этилиши ўта шафқатсизлик билан содир этилгани ва ўта шафқатсизликни
намоён этиш зарурати бўлмаслиги жиноятчининг руҳияти бузилганлигини
билдиради. Бундай ҳолларда унга нисбатан
суд
-
психиатрия экспертизаси
ни
тайинлаш ҳам мақсадга мувофиқ. Айбланувчининг шахсини ўрганиш билан
биргаликда жабрланувчининг ҳам шахсини ўрганиш лозим, у қотиллик содир
этилишидан олдин ўзини қандай тутган,
қотилликнинг
жабрланувчининг айби
билан содир этилгалиги каби ҳолатларни ўрганиш жиноятни тўғри малакалашга
ва суд томонидан одилона жазо тайинланишига хизмат қилади.
Қотиллик
жинояти марҳумнинг оиласи, дўстлари ва умуман жамият учун
кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Яъни қурбонга яқин кишилар
томонидан бошдан кечириладиган психологик тушкунликка олиб келади.
Усулнинг чинакам хавфлилиги ҳар бир муайян вазиятда ишнинг барча
ҳолатларидан, чунончи, айбдор ишлатган жиноят қуролининг шикаст етказиш
хусусияти, воқеа жойида жабрланувчидан ташқари ўзга шахслар ҳам бўлганлиги
ва шу кабилардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши зарур.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
103
Суд ишнинг оқибатларига, яъни қурбонлар сони, жиноят сабаблари,
ҳаракатларнинг
олдиндан белгиланишига қараб жазо тайинлаши мумкин.
Ривожланган хорижий мамлакатларда жумладан, Америка ва Европа
мамлакатларида қотиллик жиноятини тергов қилиш амалиёти анча
такомиллашган. Яъни терговни техник жиҳатдан таъминлаш максимал даражада
амалга оширилади. Лекин терговнинг тактик қоидаларини қўллаш масалалари
юзасидан бошқа мамлакатлар тажрибаси, шунингдек, миллий тажрибамиздан
унча катта фарқ қилмайди. Англия, АҚШ ва Канада давлатлари умумий
ҳуқуқининг
жиноят
-
ҳуқуқий тизими ҳозирги дунёда кенг тарқалган барқарор
тизимлардан биридир. Унинг асосини инглиз умумий ҳуқуқи ташкил этиб, ўзига
хослиги ва индивидуаллигини сақлаб қолган.
Шунингдек, АҚШ, Япония, Франция ва Италияда қотиллик жиноятларига
қарши
курашиш, бу каби жиноятларни тергов қилишда замонавий методикаларни
қўллаш жуда яхши шаклланган.
Қотиллик
жинояти терговчилари, техник мутахассислар, далилларни олиш
техникалари ва тиббий экспертизалар тайинлаш тезлиги ва уларнинг ҳодиса
жойига етиб бориши вақти ҳам ишнинг очилишига ижобий таъсир кўрсатади.
Дастлабки 48 соат ичида олиб борилган тергов ишларининг муваффақиятли
амалга оширилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу даврда гувоҳлар ва ашёвий
далилларни таъминлайдиган ва асосий мотивлар ва гумондорларни аниқлашнинг
имкониятлари юқори бўлади. Жиноятнинг иссиқ изидан таъқиб этиш ва уни тез
ва тўла очиш учун кўплаб имкониятларни тақдим этади.
Хулоса қилиб айтганда, қотиллик жиноятларининг фош этилишининг
такомиллашиши, тергов сифатли ва малакали ўтказилиши, муддатларнинг
қисқариши
билан бир қаторда терговчилар томонидан ушбу тоифадаги
жиноятларни тергов қилишда ҳодиса жойини сифатли кўздан кечирмаслик,
дастлабки тергов ҳаракатларининг сифатсиз ўтказилиши каби жиддий хато ва
камчиликларга йўл қўйилиш ҳолатлари учрамоқда.
Шу билан бирга, тергов режасининг нотўғри тузилиши ва терговнинг тўлиқ
ўтказилмаслик ҳолати ҳам тергов самарадорлигига салбий таъсир ўтказади.
Тергов режасини тузишда ҳам айрим терговчилар юзаки режа тузиб, унга
кўра ҳақиқатга яқин бўлган гумонларни четга суриб, одатий бўлиб қолган бир
неча гумонларни текшириш билан чекланиш ҳолатлари мавжуд. Ёки тахмин
қилинган барча гумонларни чуқур текширилишини таъминлайдиган тергов ва
тезкор
-
қидирув тадбирларини белгиламайди. Оқибатда терговчи илгари сурган
енгил ўйланган тергов тусмолларини текшириш билан чекланиб қолиб, кўзда
тутилган натижаларга эришилмай қолади.
Амалиёт нуқтаи назаридан, айрим терговчиларнинг ҳаракатларидан кўриш
мумкинки, қотиллик жойидаги вазият, вақт, содир этиш усули, мақсади,
жабрланувчи ва жиноятчи ўртасидаги муносабатларга баҳо берилмайди ва
жиноятни фош этишда муҳим касб этиши мумкин бўлган ва билвосита
далилларни тўплашда эътиборсизликка йўл қўйилади.
Шунингдек тергов амалиётида экспертиза тайинлашдаги хато ва
камчиликлар мавжуд бўлиб, амалиётда терговчилар экспертизалар тайинлашда
асослантирилмаган қарорлар чиқариш ва уларда мутахассислар олдига
аниқланиши шарт бўлган саволлар қўймасдан, шаблонлардан фойдаланиб,
саволлар қўйишлари одат тусига кирган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
104
Шу билан бирга, терговнинг дастлабки босқичида кечиктириб бўлмайдиган
тергов ва тезкор
-
қидирув ҳаракатлари амалга оширилиши ҳамда терговни
режалаштириш ва бошқа тергов ҳаракатлари ва тадбирларини бир
-
бирига
мувофиқ олиб бормаслиги хам аҳамият касб этмоқда. Аниқ қилиб айтганда
терговчи ва ички ишлар органларининг тезкор
-
қидирув бўлими жиноятни фош
этишда қанчалик фаоллик билан ҳаракат қилса ҳам улар ўртасидаги ҳаракат ва
тадбирлар уйғунлигига ҳамда ҳамкорлик йўлга қўйилмаган бўлса, кўзда тутилган
натижага эришишнинг имкони бўлмайди.
Ушбу жиноятларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш муҳим
ҳисобланади. Портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда содир этилган
қотиллик жиноятларини тергов қилишда терговчи жиноят содир этилишига сабаб
бўлган шарт
-
шароит ва омилларни аниқлаши ва келгусида уларни бартараф этиш
чора
-
тадбирларини кўриши керак. Ушбу аниқланиши керак бўлган жиноятнинг
қуйидаги хусусиятлари мавжуд.
–
Жиноятчи содир этгунига қадар айбланувчи ўзини қандай тутган, хулқ
атвори қандай бўлган? Унинг оиласида, жамиятда юриш
-
туриш қоидаларига зид
ҳаракатлари
раҳбарияти ва жамоаси, оиласи томонидан қандай қабул қилинган?
–
Жабрланувчининг хулқ
-
атвори қандай бўлган? Унинг ўзининг айби билан
ушбу жиноят содир этилган бўлиши мумкинми?
–
Айбланувчининг ноқонуний хатти
-
ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга мурожаат келиб тушганми?
–
Агарда айбланувчи муқаддам судланган бўлса, айбланувчини ИИБ
органлари, профилактика инспекторлари, пробация бўлими ходимлари назорат
қилганми
?
–
Қотиллик портловчи қурилмалардан ёки ўқотар қуроллардан фойдаланиб
содир этилган бўлса, айбланувчи ушбу қурилма ёки қуролларни қаердан олган, бу
қурилма ва қуролларни сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун тегишли
органлардан рухсатномалари мавжудми?
–
Агар қотиллик қўлбола ясалган портловчи қурилмалардан фойдаланиб,
содир этилган бўлса, ушбу қурилмаларни ким ясаган? Агар қурилма бирон
-
бир
корхона томонидан фойдаланиш учун ясалган бўлса (кончилик, қазиб олиш), ушбу
корхона раҳбариятининг ушбу қурилма йўқолганлигидан хабари борми ва ушбу
ҳолат
юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилганми?
–
Агар қотиллик жамоат жойларида содир этилган бўлса, ушбу ҳудудга
бириктирилган ИИБ ходимлари, профилактика инспекторлари ҳодиса содир
бўлган вақтда қаерда бўлган, ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш чора
-
тадбирларини кўрганми? Ушбу ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори
маҳалла ходимлари билан биргаликда ушбу турдаги жиноятларни содир этишга
мойиллиги бор шахслар, рецидивист шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб
борганми? Ва шу каби масалаларга ойдинлик киритиш лозим.
Бундан ташқари, қотилликнинг содир этилишига бошқа шахснинг
ноқонуний ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги сабаб бўлган бўлса, терговчи уларни
жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилади. масалан, қуролларни,
портловчи қурилма ва моддаларни ноқонуний равишда ишлаб чиқиш, сақлаш,
ўтказиш, вояга етмаганларни жиноятга жалб қилиш ва ҳ.к. Тегишли ташкилот,
корхона ва муассасаларга тақдимнома киритишда терговчи жиноят содир
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
105
этилишига сабаб бўлган шарт
-
шароитларни аниқ кўрсатиши ва уларни бартараф
этиш юзасидан манзилли чора
-
тадбирларни амалга ошириши ҳақида ёзиши
лозим.
Портловчи қурилмалар
орқали содир этилган қотиллик жиноятларини
ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу жиноятлар мутлақ инсонларнинг ҳаёти ва
соғлиғига қаратилган оғир жиноят ҳисобланади. Бундай жиноятларнинг ўзига хос
хусусиятлари жабрланувчининг жароҳати ёки ўлимининг портлаш нуқтасида
жойлашган бошқа объектларнинг вайрон бўлиши натижасида етказилган зарар
кўпайиши бўлиб, бу эса яққол жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилаётган чора
-
тадбирлар натижасига қарамай, бундай
турдаги жиноятларни аниқлаш тергов
қилиш ва олдини олиш борасидаги муваффаққиятлар у қадар катта эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш жоизки, портловчи қурилмалардан
фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишда,
шунингдек ушбу жиноятларнинг олдини олиш борасида тегишли давлат
органлари фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.
Портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда содир этилган қотиллик
жиноятларини тергов амалиётини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари ушбу турдаги жиноятларни фош этиш ва
тергов қилиш борасида бир қатор қийинчиликларга дуч келишади. Бу эса шуни
кўрсатадики, ушбу турдаги жиноятларни содир этишда жиноятчиларни бу борада
анча ўсгани ва портловчи қурилмаларни такомиллашиб бораётганини инобатга
оладиган бўлсак, бу борада анча қулайликларга эга бўлганидан далолат беради.
Жиноятчиларнинг интеллект даражаси, ҳуқуқий онги, техник қурилмалар билан
жиҳозланиши, яъни аниқ қилиб айтганда, масофадан туриб бошқариладиган
қурилмалар орқали жиноят содир этаётганидан келиб чиқиб, бу борада ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларда ҳам ушбу такомиллашиб бораётган жиноят
турининг олдини олиш учун янги чора
-
тадбирлар ва тергов услубиётини
такомиллаштириш чора
-
тадбирларини кўриш лозим.
Портлатиш билан алоқадор ишларни тергов қилиш жараёнидаги эришилган
ютуқлардан фойдаланиш, энг аввало ушбу турдаги жиноятларни тергов
услубиётини такомиллаштириш ва бу жиноятларни фош этишда хизмат қилади.
Бу эса содир этилган жиноятларнинг вақтида фош этилишига олиб келиб,
келгусида айнан шу турдаги жиноятларнинг олдини олишга йўл очиб беради.
Портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда содир этилган қотиллик
жиноятларида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатида
терговни олиб бораётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга катта
аҳамият бериш шарт бўлиб, портлашдан сўнг портловчи қурилма ва моддалардан
радиоактив нурлар, зарарли моддалар қолган бўлиши мумкин. Шу боис, тергов
ҳаракати
жараёнида дронлардан ва робототехникадан фойдаланиш амалиётига
ўтиш тергов олиб бораётган ходимлар саломатлигини таъминлашга хизмат
қилади
.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш билан бир қаторда,
ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган харакатларга хам
эътиборли бўлиб, уларни янада такомиллаштириш чоралари, қолаверса шу каби
жиноятларнинг ривожланиб кетишини вақтида тўхтатиш чораларини кўриш
лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
106
Келгусида жиноятчиликнинг ривожланиш статистикаси ва ҳудудларига
қараб, ушбу турдаги жиноятларни содир этишга мойиллиги бор шахсларни
аниқлаб, уларни доимий назоратда ушлаш, улар билан доимий профилактик
суҳбатлар олиб бориш, қолаверса у турдаги шахсларни бандлик масалаларини
кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шу билан бир қаторда портлаш содир этилган манзилларда воқеа жойини
кўздан кечириш тергов харакатини ўтказишда замонавий технологиялардан, яъни
робототехникадан фойдаланган ҳолда бажариш инсонлар ҳаётини хавфга
қўймасдан
кўзда тутилган ишларни бажариб, натижага эришишга олиб келиши
мумкин.
Юқоридагиларга риоя этиш орқали ушбу турдаги жиноятларни ўз вақтида
фош этиш ҳамда ушбу турдаги жиноятнинг олди олиниши мумкин бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Криминалистика дарслик. ТДЮУ муаллифлар жамоаси. Тошкент
-2018,
332-
бет.
2.
Портловчи воситалар билан боғлиқ бўлган ҳодиса жойини кўздан
кечириш, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартиби. А.Норбоев Ўқув
қўлланма.Тошкет
-
2011, ТДЮИ “Тезкор
-
нашр” босмахонаси 5
-
бет.
3.
Дильдин Ю.М. и др. Место взрыва как объект криминалистического
исследования М., 1995, с. 27.
4.
Тактика следственных действий / Г.П. Давыдов, В.А. Притузова, В.И.
Шевченко. М., 1959, с. 6.
5.
Дубынин Е.А. Первоначальный этап расследования хищений взрывчатых
веществ и взрывных устройств в промышленности. Красноярск, 2000, с. 32.
6.
https://kun.uz/kr/news/2023/08/09/jinoyatchilik-statistikasidagi-osish-
masullar-nima-deydi#!
7.
Р.К.Куранбаев. Қотиллик жиноятларини тергов қилиш: услубий қўлланма.
Тошкент шаҳар “Саҳҳоф” нашриёти 2021. 14
-
бет.
8.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
-
процессуал
кодекси.
“Адолат”
нашриёти. Тошкент
-2022.
9.
Власова
Н.А.,
Соловьёв
А.Б.,
Токарева
М.Е.
Общие
условия
предварительного расследования: Монография.
-
М.: Юрлитинформ, 2005. –
с. 7
10.
Song, Ci, and Brian E. McKnight. The washing away of wrongs: forensic
medicine in thirteenth-century China. Ann Arbor: Center for Chinese Studies, U of
Michigan, 1981. Print. p 79-85.
11.
Kelly, Jack (27 April 2009). Gunpowder: Alchemy, Bombards, and Pyrotechnics:
The History of the Explosive ... New York: Basic Books. p. 79. ISBN 978-0465037186.
Archived from the original on 23 July 2016.
12.
Porter, Roy; Lorraine Daston; Katharine Park. The Cambridge History of
Science: Volume 3, Early Modern Science. p. 805.
13.
Lindemann, Mary (28 October 1999). Medicine and Society in Early Modern
Europe. Cambridge: University of Cambridge. p. 135. ISBN 0521412544.
