Авторы

  • Мухабат Самиджонова
    Исследователь, Наманганский государственный университет
  • Дилноза Ахмедова
    Исследователь, Наманганский государственный педагогический институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp323-330

Ключевые слова:

научное исследование исследование исследовательская деятельность организационная фаза фаза деятельности аналитическая фаза элементарная исследовательская деятельность

Аннотация

В статье рассматриваются основные этапы ориентации студентов вузов на исследовательскую деятельность.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Directional, organizational-active, and analytical stages of
students' research activities

Mukhabbat SAMIDJONOVA

1

, Dilnoza AHMEDOVA

2


Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2024

Received in revised form

15 October 2024
Accepted 25 October 2024

Available online

25 December 2024

This article discusses the main stages of orientation of

university students to research activities.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp

323-330

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

scientific research,

research,

research activity,
organizational phase,

activity phase,

analytical phase,

elementary research
activity.

Талабалар тадқиқотчилик фаолиятининг йўналтириш,
ташкилий

-

фаол, аналитик босқичлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

илмий тадқиқот,

тадқиқот,

тадқиқотчилик фаолияти,
ташкилий босқич,
фаолият босқичи,

аналитик босқич,
элементар изланиш
фаолияти.

Ушбу мақолада олий ўқув юртлари талабаларининг

илмий тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришнинг
асосий босқичлари ҳақида фикр юритилган.

1

Researcher, Namangan State University.

2

Researcher, Namangan State Pedagogical Institute.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

324

Направленческий,

организационно

-

активный,

аналитический

этапы

научно

-

исследовательской

деятельности студентов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

научное исследование,
исследование,

исследовательская
деятельность,
организационная фаза,
фаза деятельности,

аналитическая фаза,
элементарная
исследовательская

деятельность.

В статье рассматриваются основные этапы ориентации

студентов вузов на исследовательскую деятельность.

Замонавий мураккаб ва ўзгарувчан педагогик жараён ўқитувчининг касбий

мақомига алоҳида талаблар қўймоқда. Фан бўйича билимларни ўқувчилар
томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши учун шароит яратишга қаратилган
анъанавий кўникмалар билан бирга яна фойдаланилаётган методларнинг
самараси даражаси, ташкилий шаклларнинг муҳимлигини белгилаш, ўз фаолияти
натижаларини англаш, тузатишлар киритиш сингарилар талаб қилинмоқда. Бу
мураккаб вазифаларни педагогик жараёнда унинг моҳияти, ички тизими ва бошқа
воқеликлар билан алоқасини ўрганишга йўналтирилган тадқиқотчилик
фаолиятини амалга ошириш орқали ҳал қилиш мумкин.

Педагогик жараёнда тадқиқотчилик фаолиятини 3 асосий босқичда тақдим

этиш мумкин.

1-

босқич. У шартли равишда “дастлабки” деб аталади. У тадқиқот мақсадини

белгилаш, гипотеза олға суриш, тадқиқот муаммоси бўйича мавжуд ёндашувларни
ўрганиш кабиларни ўз ичига олади.

2-

босқич. “Ташкилий фаолият” –

тадқиқот фаолияти, айниқса тадқиқот

методикаси анжомларини танлашдан иборат бўлади.

3-

босқич. “Аналитик”. Бу босқичда олинган натижалар ва уларнинг мақсадги

мослиги таҳлил қилинади, кейинги ишлар учун муаммолар белгиланади.

Педагогик тадқиқот жараёнида ўқитувчидан тадқиқот фаолиятини амалга

ошириш учун йўналтирилган махсус кўникма талаб қилинади. Шунга кўра бундай
малакалар тадқиқий деб номланади. Педагогик фаолият доирасида тадқиқий
малакага қуйидагича таъриф бериш мумкин: бу талаба шахсини тарбиялаш,
таълим бериш ва ривожлантириш жараёни ҳақида билимлар олиш, бу жараён
факти ва ходисаси орасидаги алоқани белгилаш усули ҳисобланади.

Замонавий педагогика ва психологияда кўникма муаммосига кўп вақт ва

эътибор берилган ва берилмоқда. Муваффақиятли ўқув

-

билиш ва касбий фаолият

учун зарур бўлган кўникмалар таърифига турлича ёндашувлар мавжуд. Мавжуд
таснифларни умумлаштириб кўникмаларнинг икки асосий соҳасини кўрсатиш
мумкин:

1.

“Содда” ва “махсус” (Г.И.

Шчукина), “элементар” (А.А.

Степанов), “хусусий”

(В.П.

Стрекозин, Е.И.

Игнатьев) ва бошқа кўникмалар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

325

2.

“Мураккаб ва умумлашма” (Г.И.

Шчукина)

кўникмалар, “кўникма

-

маҳорат”

(Степанов, Платонов), “умумий тартибдаги кўникма” (Т.А.

Ильина), “умумий”

кўникма (Е.И.Игнатьев) ва бошқалар.

Кўникмаларнинг биринчи гуруҳи кўпроқ продуктив фаолият билан боғлиқ

(Т.К.

Александров фикрига кўра тадқиқот фаолияти). Кўникмаларнинг иккинчи

гуруҳи ижодий тадқиқот фаолияти билан боғлиқ.

Шунинг учун тадқиқотчилик фаолияти гуруҳи “мураккаб кўникма,

умумлашма” сифатида талқин этилиши мумкин.

Педагогик тадқиқотлар методологияси ва методикаси, касбий кўникмалар

мазмуни

муаммолари,

замонавий

ўқитувчини

шакллантириш

бўйича

ҳамкорликдаги тадқиқотлар қуйидагилар:

педагогик жараёнда тадқиқот учун муаммони кўра олиш кўникмаси;

фаразлар олға суриш кўникмаси;

тадқиқот

соҳасида

ўрганилган

илғор

ва

тарихий

тажрибани

умумлаштириш кўникмаси;

турли метод ва методикалардан фойдаланиб экспериментал фаолиятни

ташкил қилиш кўникмаси;

экспериментал фаолият натижаларини фаразлаш;

тадқиқот натижаларини мустаҳкамлаш кўникмаси;

экспериментал фаолиятни боришига тузатиш кирита олиш кўникмаси;

тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқиш ва кейинги фаолият учун

хулосалар чиқариш кўникмаси.

Тадқиқот кўникмаларига эга бўлиш мутахассисга таълим ва тарбия соҳасида

таълим муассасасида педагогик жараённи яхшилаш йўлларини белгилаш ва
талаба имкониятларини тўла очиб бериш имконини беради.

Тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш учун зарур бўлган, педагогнинг

тадқиқот фаолиятини самарали шакллантиришга ёрдам берувчи қуйидаги
саволлар ушбу сатрлар муаллифини қизиқтириб келади:

1.

Бу

кўникмаларни қачон шакллантириш ва ривожлантиришни бошлаш

лозим?

2.

Қандайдир

шахсий хусусиятлар уларни ривожланишига ёрдам берадими?

Ёрдам берса, қандай қилиб?

3.

Тадқиқот кўникмалари тор мутахассисликка оидми ёки улар фанлараро

ҳисобланадими? Кўникмаларни бир

соҳадан бошқасига ўтказиш мумкинми?

Биринчи саволга жавоб беришга уриниб кўрамиз. Бунинг учун

тадқиқот фаолиятини шаклланиши ҳақидаги масалага мурожаат қиламиз.
Л.М.

Маневцованинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, болалар 5–7 ёшидаёқ

билиш фаолиятига тайёр бўлади. Бу боланинг лисоний

-

мантиқий фикрлашга

интилиши, билиш фаолияти эркинлигининг ортиши билан боғлиқ. Шундай қилиб
бу ёшдаги болаларда ақлий фаолиятнинг умумий методларини шакллантириш
вазифасини қўйиш, қарор қабул қилиш, натижаларни текшириш ва баҳолаш учун
синтезлаш даври бўлиб қолади. Бундай кўникмалар албатта катталарнинг
раҳбарлигида шакллантирилади. Болаларни билим излаш жараёнига ошно қилиш
йўли билан тадқиқот фаолиятини ривожлантиришнинг дастлабки босқичи
сифатида элементар изланиш фаолияти шаклланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

326

Атроф табиат ҳодисалари ва объектлари билан кенгроқ таништириш катта

мактабгача

ёшдаги

болаларнинг

элементар

изланиш

фаолиятини

ривожлантиришнинг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Болаларнинг

табиат билан бевосита мулоқоти уларни ўраб турган ўсимликлар, жониворлар,

турли ҳодисалар ҳақидаги кўплаб саволларга жавоблар излашга ундайди.

Табиатшунослик материали асосида изланиш фаолиятига тўғри раҳбарлик қилиш

ва мақсадли равишда ташкил этиш бир томондан болаларда қизиқиш ва билишга

интилиш сифатини ривожлантирса, бошқа томондан мустақил ақлий фаолият

кўникмасининг ўсишига хизмат қилади.

К.Д.

Ушинский шундай ёзган эди: “Табиий тарих предметларини болаларни

мантиқий фикрлашга ўргатиш учун ниҳоятда қулай ашё деб ҳисоблайман. Табиат

мантиқи болалар учун энг осон ва энг фойдали мантиқ ҳисобланади...” “...Табиат

мантиқи болалар учун энг кўргазмали ва исботли мантиқдир. Ҳар қандай

жисмоний ҳодиса болалар учун муҳим машқ ҳисобланади. Бу ерда бола сабаб,

оқибат, мақсад, вазифа, хулоса сингари мантиқ тушунчаларини кўргазмали ва

амалий жиҳатдан ўзлаштиради”.

Ушинский бу сўзлари билан бола тафаккури, унинг қизиқиши ва ақлий

фаоллигини ривожлантиришда педагогиканинг ўрнини кўрсатиб беради.

Е.И.

Тихеева, Е.Н.

Водовозовалар болани табиат билан танишуви унинг ҳар

томонлама ривожланишига, биринчи навбатда ақлий ривожида катта аҳамиятга

эгалигини таъкидлайди.

Мактабгача ёшдаги болаларни табиат билан таништириш соҳасидаги

замонавий тадқиқотларда (П.Г.

Саморукова, А.К.

Матвеева, Н.Н.

Кондратьева ва

бошқалар) фикрлаш жараёнини ривожлантиришда табиат объектлари ва

ҳодисаларига ижобий муносабат сифатидаги билиш ҳодисасини шакллантиришда

атроф

-

муҳит ҳақидаги билимлардан фойдаланишнинг чексиз имкониятлари

кўрсатилади. [1. 36

-40].

Болани табиат билан таништириш чоғида у табиатшуносликнинг асосий

ғояларини ўзлаштириб олади. Бу бир томондан, бола кўз олдида бутун олам

кўринишини шакллантирса, бошқа томондан, фаол ақлий фаолияти учун замин

яратади.

Педагогик мазмунга эга бўлган материал асосида 1

-

курсда кузатиш ва

элементар тажрибалар ўтказилади. Бу иш шакллари 1

-

курс талабалари учун

соддалиги, кўргазмалилиги ва мазмуни билан тушунарли ҳисобланади. Яхши

ташкил этилган тажриба ва кузатишлар туфайли талабалар тадқиқот методлари

ҳақида

дастлабки тасаввурларга эга бўлади.

Элементар изланиш фаолиятини ривожлантириш бўйича мақсадли равишда

олиб борилган ишлар натижасида изланиш натижаларига эришишга қаратилган

қуйидаги

кўникмаларни эгаллайди:

ўзи учун қизиқарли, сирли, тушунарсиз бўлган жиҳатларни англаш кўникмаси;

мустақил ёки ўқитувчи ёрдамида изланиш вазифасини шакллантириш

кўникмаси;

кузатиш ёки элементар тажриба методидан фойдаланиб мустақил равишда

ёки ўқитувчи ёрдамида саволларга жавоб топиш кўникмаси;

олинган жавобларни (натижаларни) қўйилган вазифага мослиги нуқтаи

назаридан баҳолаш кўникмаси;

ўз олдига истиқболдаги фаолият вазифасини қўйиш кўникмаси.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

327

Элементар изланиш фаолияти қандай ривожланиб боради, деган савол

туғилади. Ўқув жараёнининг бошида изланиш фаолияти мазмунини кенгайиши ва

чуқурлашуви рўй

беради. Талабалар ўқув фаолияти ҳақида маълум билимларга эга

бўлади, уларда етакчи фаолият турларида акс этадиган ақлий фаолият усуллари

шаклланади, бу изланиш мотивациясига таъсир қилади. 2

-

курсда 1

-

курсга

нисбатан сенсор, шахсий, ҳиссий, идрок этиш ривожи даражаси сезиларли ортади.

Бунда ўқув фаолияти етакчи бўлиб қолади. Элементар изланиш фаолияти

хусусияти ҳам ўзгаради. Дастлабки фаолиятда ЭИФни фарқловчи муҳим

хусусиятлар қуйидагилардан иборат бўлиб қолади:

ўқув режаси доирасида билимларни эгаллашга

йўналганлик (мазмуний

томон);

мотивация йўналишини ўзгартириш.

Фаолиятнинг дастлабида изланиш фаолияти доирасида тадқиқот кўникмасига

келсак, бунда мактабгача ёшда олинган билимларни мустаҳкамлаш жараёни рўй

беради. Айни пайтда барча болалар мактабгача тарбия муассасаларида

тарбияланишини ёдда тутиш зарур. Кўпчилик бундай багажга эга бўлмаган ҳолда

дастлаб мактабга, сўнгра ОЎЮга келади. Бу ҳолда ОЎЮнинг вазифаси талабалар

томонидан бундай кўникмаларни эгалланиш даражасини аниқлаш ва ЭИФнинг яхлит

даражасини яратишдан иборат бўлади. Бунга табақалаштирилган вазифалардан

фойдаланиш, педагогика бўйича машғулотларда доимий кузатувлар ва тажрибалар

ўтказиш ёрдамида эришилади. [2.5

-9]

П.А.

Завитаев,

М.Н.

Скаткинлар

таъкидлашича,

талабанинг

ақлий

фаоллигини ривожлантириш учун педагогика курсида ташкил этилган доимий

тажриба ва кузатувлар катта роль ўйнайди.

П.А.

Завитаев шундай ёзади: “... кузатиш таълим жараёнида катта аҳамиятга

эга. Ўқитувчи болаларнинг кузатувларига раҳбарлик қилиб ўз ўқувчиларида

билишга қизиқиш, қизиқтирган саволларга мустақил жавоб топиш хислатларини

ҳосил қилади ва ривожлантиради”.

Тажриба шароитида кузатув олиб борилганда болалар бундай тажриба учун

зарур бўлган билимни олибгина қолмасдан, балки бундай тажриба учун зарур

бўлган амалий малака ва кўникмаларни ҳам эгаллайди, уларсиз кузатувни амалга

ошириб бўлмайди.

Бошқача айтганда, ОЎЮда педагогик билимлар материали асосида билиш

фаолиятини янада ривожлантириш, изланиш фаолиятини олиб бориш учун

кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёни кечади.

Изланиш фаолияти кўникмасини эгаллашда педагогик мазмунининг

аҳамияти бебаҳо ҳисобланади. ОЎЮда таҳлилчилар фаолияти ривожланишда

давом этади, бунинг натижасида талаба атроф дунё ҳақидаги тасаввурини янада

бойитади, ўзининг ҳиссий тажрибасини тўлатади. Педагоглик билимларнинг ўзига

хос хусусиятлари сенсор маданиятни ривожлантиришга имкон беради, кузатишни

фаолият ва сифатни кузатувчанлик сифатида такомиллаштиришга йўл очади.

ОЎЮгача бўлган таълимда талаба мураккаброқ бўлган билиш вазифаларини

ҳал

этишга тайёрланган бўлади. ОЎЮ босқичида эса атроф воқелик ҳақидаги

билимлар мазмуни мураккаблашади, ўрганилаётган ҳодисалар доираси кенгаяди,

янги фанлар пайдо бўлади. Бу даврда руҳий ва жисмоний ривожланиш даврида

ўқув

-

билиш фаолияти кўникмаси такомиллаштирилади. Булардан ташқари бу

давр сензетив ҳисобланади, бу тадқиқот фаолиятини амалга ошириш учун муҳим

ҳисобланади

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

328

Фан ривожининг ҳозирги босқичида умумфан муаммоларининг гуманитар

йўналиши аниқ кўриниб қолади. Билиш объектлари мураккаб мажмуани ташкил

этади, инсон эса унинг ажралмас қисми бўлиб қолади. Бундай объектларни

эгаллашга қаратилган тадқиқот стратегияси инсон хусусиятлари тизимини илмий

изланишда зарурий жиҳат сифатида ҳисобга олишни талаб қилади. Гуманитарлаш

илмий билишни ривожлантиришнинг етакчи тенденцияси бўлиб қолади. [3.47

-48]

Илмий билишда гуманитарлаш жараёни ижтимоий

-

гуманитар, табиий ва

техник билимлар методларининг ўзаро алоқаси соҳасида намоён бўлади. Билиш

муаммоси контекстида ишлаб чиқиладиган илмий фаолиятнинг гуманитар

-

шахсий методлари кенг ривожланмоқда. Тушуниш принципи илмий таҳлилнинг

аҳамиятлироқ усули бўлиб қолаяпти ва ҳам ижтимоий

-

гуманитар, ҳам табиий

билимлар соҳаларидаги тадқиқот вазифаларини ҳал қилаяпти. Замонавий билиш

вазиятида гносеологик фаолиятнинг асосий қоидаси “билиш тушуниш демакдир”

қабилида жаранглайди. Тадқиқот фаолиятининг турли соҳаларига тушуниш

принципини кенг татбиқ этилиши табиий, ижтимоий, гуманитар ва техник фанлар

стилистикасининг яқинлашувидан дарак беради. Гуманитар фанлар методлари

билан танишиш мутахассиснинг эвристик имкониятларини кенгайтиради, касбий

жиҳатдан уни мослашувчан қилиб қўяди, унга фанлараро алоқа ва фанлар

ўртасидаги муаммоларни кўриш имконини беради. Фан методологиясининг ўзи

янги билиш вазиятида методлар ҳақидаги фан сифатида эмас, балки билиш

субъектининг фаоллиги ҳақидаги кўникма сифатида кўрила бошланади, бу фанни

гуманитарлашувининг муҳим омили ҳисобланади.

XXI

аср фанининг янги образи

“маданият мантиқи” сифатида ривожланиши асосига қурилади.

Гуманистик ёндашув инсон тараққиётида фан, техника ва технологиянинг

ролини рад этмайди. Турли хилдаги глобал кризисларни ҳал этиш учун гуманитар ва

аниқ фанлардан билимларни комплекс жалб этиш зарур. Аммо тафаккурнинг

гуманистик йўналиши доирасида улар янгича маъно касб этади, улар “инсон ва олам”

тизимида баҳо бериладиган восита сифатида намоён бўлади, бу ижтимоий, экологик

ва умуман инсонийлик қоидаларига амал қилишни назарда тутади.[4

-102]

Таълимни янги қадриятларга буриб юборишда ўқитувчининг, унинг касбий

мақоми ва ижодий имкониятининг етакчи роль ўйнашини исботлашга хожат йўқ.

Ўқитувчининг касб маҳоратининг умумий йўналиши сифатидаги ижодий

имкониятини ривожлантириш қуйидагиларда кўринади:

таълимни гуманлаштириш принципларидан келиб чиқиб касбий

-

педагогик муаммоларини ҳал этиш методологиясини эгаллашда ўқитувчига ёрдам

бериш;

мактаб ўқитувчининг ўзининг иши концепциясини тузиш усулларини

англаб олишида кўмаклашиш;

ўқитувчи билан бирга иш тажрибасида, айниқса тажриба

-

экспериментал

ишларни ташкил этишда концептуал ёндашувлари усулини топиш;

ўқитувчига педагогик янгиликлар натижаларини англашиша имкон

бериш, уларни ва ўз

-

ўзини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.

Катта ҳажмдаги ўрганилаётган материал тадқиқотчига талаба ҳам ўқув

курсида белгиланган, ҳам унинг билиш эҳтиёжини қондиришга қаратилган

вазифалар сифатида белгиланган билимларни мустақил равишда эгаллайдиган

қилиб

ташкил этишига имкон беради. Юқорида таъкидланганидек, ОЎЮгача

таълимда психофизик ривожланиш хусусиятига кўра ўқувчи фаол билиш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

329

фаолиятига мойил бўлади. Билиш фаоллиги илмий билимларни чуқур эътиқодга,

илмий билимларни ижодий эгаллаш тизимига айлантириб қўяди, бу фаолият

мақсадини англашда, шахснинг ғайратли фаолиятга тайёрлиги ва бевосита билиш

фаолиятининг ўзида ҳам кўринади. Бундай фаолият тури учун маълум

шароитларни англаш зарур бўлади, негаки улар туфайли талабаларда билишга,

хулқ ва тафаккурнинг самарали усулларини эгаллашга эҳтиёж пайдо бўлади.

Педагогик фанлар курсларида тадқиқот кўникмаларини ривожлантириш

бўйича мақсадга йўналтирилган иш шундай шароитлардан бири ҳисобланади.

Талаба тадқиқотни амалга ошира оладими, деган савол туғилади.

Ўқитувчиларнинг тематик ва ташкилий жиҳатдан ранг

-

баранг бўлган ишлари,

уларнинг талабаларни тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича кўп йиллар

давомида олиб борган ишлар талабалар тадқиқот иши билан шуғуллана олишини

тасдиқлайди. Педагог раҳбарлигидаги тўгарак аъзолари тадқиқот учун муаммо

топиш, тадқиқот фаолияти вазифаларини белгилаш, маълум муаммо бўйича

адабиётларни ўрганиш, эксперимент фаолияти методикасини ишлаб чиқиш,

эксперимент давомида кузатиш, натижалар, хулосалар қилиш кабиларга ўрганади.

Бундай фаолият якуни натижаси қуйидагилардан иборат бўлди:

талабалар реферати, буларда уларнинг илмий ва ижодий қизиқишларини

амалга ошиши ўз аксини

топди;

янги билим олиш (бу билимлар хулқ хусусиятлари, ижодий қобилиятларни

ўстириш, чекишга қарши самарали кураш усуллари ва бошқалар ҳақида бўлади.

Шундай қилиб, ОЎЮда педагогик билимлар мазмунида шахсий тадқиқот малака ва

кўникмаларини шакллантириш мумкин).

Агар ўқув юртида тадқиқот фаолияти кўникмасини ривожлантириш бўйича

мақсадга қаратилган ва узвий олиб борилса, таҳсил охирида илмга интилувчан

талабалар гуруҳи шаклланиши мумкин. Зеро бунда билимлар хусусиятини билиш

тадқиқот фаолияти мазмунига муқобил бўлиш мумкин, тадқиқот методлари айнан

педагогик фанлардан дарсларда ўзлаштирилади.

Табиийки, талабаларнинг тадқиқот билиш хусусиятларига эга бўлади, уни

ҳали

илмий фаолият деб бўлмайди. Аммо баъзи новатор педагоглар

талабаларнинг тадқиқот ишларига раҳбарлик

қилиб юқори натижаларга

эришгани маълум. Хусусан диплом лойиҳаларини шундай ташкил қилишаяптики,

бу ишлар мустақил равишда зарурий билимларни топиш ва умумлаштириш,

ишлаб

чиқаришни

ташкил

этишда

қандайдир

янгилик

яратиш,

рационализаторлик

таклифларини

киритиш

ва

уларни

қўллашнинг

самарадорлигини исботлашга имкон бераяпти.

Шу ўринда ОЎЮда ТФни ривожлантиришга тегишли қуйидаги таклифлар

вужудга келди:

мустақил таълимга интилишни ҳосил қилиш;

мактабдан кейинги фаолиятда (коллежлар ва олий ўқув юртига кирганда)

билишга бўлган қизиқишини аниқлаш.

Мактабни тамомлагач, кейинги таълим йўлини танлашда маълум даражада

шаклланган тадқиқот фаолиятини бир неча йўналишда ривожлантириш мумкин:

педагогик фаолият билан боғлиқ илмий ва касбий соҳалардаги (техник

,

гуманитар йўналиш) ижодий тадқиқий фаолият;

педагогик жараёнда (педагогик коллеж, лицей, педагогик йўналишдаги

олий ўқув юртлар) ижодий тадқиқот фаолияти.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

330

Юқорида таъкидланганидек, замонавий педагогик жараён ниҳоятда

мураккаб ва кўп маънолидир. Самарали ўқув

-

тарбия ишлар учун педагог тадқиқот

фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган кўникмалар билан қуролланган
бўлиши зарур. Уни тўғри ташкил қилиш орқали таълим ва тарбия жараёнининг
объектив қонуниятларини ўрганишга, педагогик таъсир натижаларини
ташхислаш, педагогик билим ва ҳодисаларнинг алоқаси ва қонуниятларини очиб
беришга ёрдам берди.

Шундай қилиб, биринчи масала бўйича якун ясаш асносида тадқиқот

фаолиятини (шу билан бирга кўникмаларнинг вужудга келиши ва
такомиллашуви) қуйидагича тасаввур қилиш

мумкин:

1.

Ижодий (шунингдек педагогик) тадқиқот фаолияти

2.

Шахсий тадқиқот фаолияти

3.

Элементар тадқиқот фаолияти

Жадвалдан кўринадики, турли соҳалараги тадқиқот фаолияти педагогик

коллежларда бошланади, институтларда эса маълум даражада шаклланган
мутахассислар бу кўникмаларни ўз багажидан таълим муассасасидаги педагогик
жараёнга ўтказади вабу ўтказиш икки асосий йўналишдан иборат бўлади:

педагогик жараёнда тадқиқот;

ўқув фани доирасида тадқиқотни амалга оширишга ўргатиш (энг маъқули

педагогик мазмундаги материалдан).

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Галаган А.И. Мировые тенденции в области научных исследований

высшего образования. –

Тошкент: Ахборотнома, 2003. № 17. –

С. 36

-40.

2.

Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Кадрлар тайёрлаш дастури: педагогик илмий

-

тадқиқот муаммолари ва йўналишлари. –

Тошкент: Фан, 1999. –

5-9-

б

3.

Рахимов Б.Х. Олий таълимнинг ўқув жараёнида талабалар илмий тадқиқот

ишлари фаолияти // Халқ таълими. –

Тошкент, 2007, № 6. –

б. 47

-48.

4.

Фарберман Б.Л., Асамов Д.К. Педагогика тестлар ва талабалар билимини

назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг системаси. Республика ўқув

-

услуб

идораси. –

Тошкент, 1995. –

102 б.

Библиографические ссылки

Галаган А.И. Мировые тенденции в области научных исследований высшего образования. – Тошкент: Ахборотнома, 2003. № 17. – С. 36-40.

Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Кадрлар тайёрлаш дастури: педагогик илмий-тадқиқот муаммолари ва йўналишлари. – Тошкент: Фан, 1999. – 5-9- б

Рахимов Б.Х. Олий таълимнинг ўқув жараёнида талабалар илмий тадқиқот ишлари фаолияти // Халқ таълими. – Тошкент, 2007, № 6. - б. 47-48.

Фарберман Б.Л., Асамов Д.К. Педагогика тестлар ва талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг системаси. Республика ўқув-услуб идораси. – Тошкент, 1995. – 102 б.