Авторы

  • Адхамжон Хасанбоев
    Подполковник, оперативный представитель по особо важным делам отдела по Сырдарьинской области Главного управления собственной безопасности МВД Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp382-388

Ключевые слова:

органы внутренних дел борьба с коррупцией организация духовно-просветительской работы служение Родине ответственность сотрудников профилактика правонарушения реформы кадры разоблачение молодые сотрудники

Аннотация

В статье обсуждаются реформы и профилактические меры по предупреждению злоупотреблений должностными полномочиями и взяточничества среди сотрудников Органов внутренних дел. На примере Управления внутренних дел Сырдарьинской области будут рассмотрены практические работы, направленные на формирование антикоррупционной среды. В статье также рассматриваются результаты проводимых реформ по борьбе с коррупцией и расчистке Органов внутренних дел.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Reforms implemented to prevent abuse of power and
bribery among employees of Internal affairs bodies

Adkhamjon KHASANBOEV

1


Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan for Syrdarya Region Operational

Representative for Extremely Important Affairs Lieutenant Colonel

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2024
Received in revised form

15 October 2024

Accepted 25 October 2024

Available online

25 December 2024

The article discusses reforms and preventive measures to

prevent abuse of office and bribery among employees of

internal affairs bodies. It is considered practical work aimed at
forming an anti-corruption environment on the example of the

internal affairs department of the Syrdarya region. The article

also focuses on the results of reforms aimed at combating

corruption and cleaning up internal affairs bodies.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp

3

82-388

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

internal affairs bodies,
combating corruption,
organization of spiritual and

educational work,

service to the motherland,
personnel responsibility,

prevention inspectors,
violations,

reforms,

personnel composition,
revelation,

young employees.

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида мансаб
ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрлик
ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш бўйича амалга
ошириладиган ислоҳатлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ички ишлар органлари,

коррупцияга қарши
курашиш,

маънавий

-

маърифий

Мақолада ички ишлар органлари ходимлари ўртасида

мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрлик

ҳуқуқбузарликларини олдини олиш бўйича амалга

ошириладиган

ислоҳотлар

ва

профилактик

чора

-

1

Chief Department of Personal Security, Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan for Syrdarya

Region Operational Representative for Extremely Important Affairs Lieutenant Colonel.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

383

ишларни ташкил этиш,
Ватанга хизмат,

ходимлар масъулияти,
профилактика
инспекторлари,

қонунбузарликлар,
ислоҳотлар,

шахсий таркиб,

ваҳий,

ёш ходимлар.

тадбирлар муҳокама қилинади. Сирдарё вилояти ички

ишлар бошқармаси мисолида, коррупцияга қарши
курашиш муҳитини шакллантиришга қаратилган амалий

ишларни кўриб чиқадилар. Мақолада, коррупцияга қарши

курашиш ва ички ишлар органларини тозалаш бўйича олиб

борилаётган ислоҳотлар натижаларига ҳам эътибор
қаратилади.

Реформы, осуществляемые по предупреждению
злоупотреблений должностными полномочиями и
взяточнических правонарушений среди сотрудников
Органов внутренних дел

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

органы внутренних дел,
борьба с коррупцией,
организация духовно

-

просветительской работы,

служение Родине,
ответственность
сотрудников,

профилактика,
правонарушения,
реформы,

кадры,

разоблачение,

молодые сотрудники

.

В статье обсуждаются реформы и профилактические

меры

по

предупреждению

злоупотреблений

должностными полномочиями и взяточничества среди

сотрудников Органов внутренних дел. На примере

Управления внутренних дел Сырдарьинской области будут

рассмотрены практические работы, направленные на

формирование антикоррупционной среды. В статье также
рассматриваются результаты проводимых реформ по

борьбе с коррупцией и расчистке Органов внутренних дел.

КИРИШ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолиятини

такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилди ва
комплекс чора

-

тадбирлар амалга оширилди. Ҳар бир ходимнинг “Халқ

манфаатларига хизмат қилиш”дан иборат ўз хизмат бурчини сўзсиз адо этиши
ушбу фаолиятнинг асосига айланди.

Шу боис, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

26-

март кунидаги 6196

-

сонли Фармони ҳамда 2021 йил 02

-

апрель кунидаги

ПҚ–

5050-

сонли қарорини ижроси юзасидан Ички ишлар органларида маънавий

-

маърифий ишларни узлуксиз ташкил этиш, ходимларнинг замонавий қиёфасини
яратиш, уларнинг масъулияти ва касбий салоҳиятини ошириш,

“Ватанга ва

халққа садоқат билан хизмат қилиш –

олий бурчимиз”

концептуал ғояси

асосида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида мансаб ваколатини

суиистеъмол қилиш ва порахўрликка қарши курашиш бўйича амалга
ошириладиган ислоҳотлар ҳукуматлар ва давлат муассасалари томонидан муҳим
аҳамиятга эга. Бу йўналишдаги ислоҳотлар коррупцияни камайтириш, давлат
органларига ишончни ошириш ва жамиятда адолатни таъминлашга қаратилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

384

Хусусан, биргина Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари

ўртасида коррупцияга қарши курашиш муҳитини шакллантириш мақсадида,
коррупция ҳолатларини олдини олишга қаратилган чора

-

тадбирлар режаси ишлаб

чиқилиб, мазкур режа бандларига асосан ходимларнинг ота

-

оналари, шунингдек

маҳаллаларда ҳаётий бой тажриба ҳамда обрў

-

эътиборга эга бўлган нуронийлар ва

имом

-

хатиблар билан ҳамкорликда

62 маротаба

учрашув ва давра суҳбатлари

ўтказилди.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги

“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши
курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ижроси бўйича фуқаролар
томонидан ички ишлар органлари ходимларига пора таклиф қилинаётганлиги
ҳақида

ўз вақтида хабар беришлари натижасида 2023 йилда

7 та

ва 2024 йилнинг

9 ойи давомида

17 та

ҳолатларда

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211

-

моддаси

тартибида жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди.

Келгусида ходимлар орасида коррупцияга оид салбий ҳолатлар содир

этилишини олдини

олиш мақсадида коррупцион ҳолатларнинг сабаби, уларга

имкон берувчи шарт

-

шароитлар ўрганиб борилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2022 йил 30 март

кунидаги 46

-

сонли буйруғига асосан ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш

бўйича “Ишчи гуруҳи” томонидан жойларга чиққан ҳолда шаҳар

-

туман ички

ишлар органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши ва
бундай муҳитни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш мақсадида ўрганиш ва
текширувлар ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари билан мунтазам

равишда

“Ички ишлар органлари –

коррупциядан холи соҳа”

шиори остида

“Биз

коррупцияга қаршимиз!”

,

“Коррупция –

жамият ҳаётига таҳдид”

каби

мавзуларда семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

МУҲОКАМА

Шахсий таркибни ватанга садоқат руҳида тарбиялашда асосий эътибор

ходимларни содир этган ножўя хатти

-

ҳаракатлари учун интизомий жазолаш ёки

жавобгарликка тортишга эмас балки, келгусида содир этилиши мумкин бўлган
салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарбиявий профилактик чора

-

тадбирлар самарадорлигини янада оширишга, ходимларнинг хатти

-

ҳаракатлари

юзасидан қабул қилинаётган қарорларда уларнинг бевосита раҳбарлари ва
мураббийларига баҳо бериб ўтилишига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланган.

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми бузилиши, салбий иллатлар

порахўрлик,

ошна

-

оғайнигарчилик,

мансабпарастлик,

ичкиликбозлик,

ахлоқсизлик ва қонунбузарликларнинг барча кўринишларига қарши кескин ва
муросасиз курашишлари, ички ишлар органларини нопок ходимлардан тозалаш
бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш бўйича ҳар бир масъул
раҳбарларнинг масъулияти янада оширилди.

Сўнгги вақтда халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини

яратиш борасида жамиятимизнинг барча соҳаларида изчил ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

385

Айниқса, коррупцияга қарши курашиш соҳасида тизимли ишлар амалга

оширилиб, ушбу салбий иллатни бартараф этишда муросасизлик муҳитини
яратиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалалариданбири бўлиб қолмоқда.

Бу мақсадда, мамлакатимизда коррупциянинг оқибатлари билан курашиш

эмас, балки унинг барвақт олдини олиш, жамиятнинг барча қатламларида

“ҳалоллик вакцинаси”

ни сингдириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тизимдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида

2017 йилнинг

29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар
органларида кадрлар билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш
тартибини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул

қилинди. Мазкур қарорнинг муҳим жиҳати

шундаки, у ички ишлар органларида

хизматни ташкил этиш механизмлари ягона тизимга жамланишига замин яратди.

Ушбу ҳужжатнинг ижросини таъминлаш мақсадида ички ишлар

органларининг барча даражалардаги раҳбарлари олдига ишбилармонлик ва
касбий хислатларга

эга кадрлар танланишига эътибор бериш, уларнинг мақсадли

жойлаштирилиши ҳамда ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариши учун шахсий
жавобгарлигини ошириш чоралари кўрилмоқда. Кадрлар захирасини, биринчи
навбатда, истиқболли бошқарув таркибини шакллантиришга, шунингдек, бўш
лавозимларни ўз соҳасини яхши биладиган ҳамда юклатиладиган вазифа ва
функцияларини инобатга олган ҳолда, тезкорлик билан иш юритадиган
кадрларни жамлашга алоҳида аҳамият берилди. Шунингдек, ички ишлар
органларига қабул қилиш тизимининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида
мавжуд бўш лавозимларни сифатли тўлдиришда ҳар бир ички ишлар органида
тизимли тарғибот

-

ташвиқот ишлари кучайтирилди.

Ички ишлар органлари доимий профессионал кадрлар таркибини

шакллантириш, ходимларнинг хизмат қилиш давомийлигини узайтириш бўйича
рағбатлантириш,

шунингдек,

уларнинг

касбий

малакаси

ва

шахсий

қобилиятларини

инобатга олган ҳолда, шахсий таркибни лавозимларга муносиб

тақсимлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Бунинг натижасида ички ишлар
органлари ходимларига хизматни ўташда қўшимча шарт

-

шароитлар яратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилишига асос
бўлди. Мазкур қарор ёш авлодни етук мутахассис қилиб тарбиялаш, уларга
замонавий фан

-

техника сирларини мукаммал ўргатиш, юрт фаровонлиги, эл

тинчлиги йўлида фидойи инсонлар бўлиб етишишини

таъминлашга хизмат

қилмоқда.

НАТИЖАЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2

-

апрелдаги “Ички

ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка
қарши

курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича

қўшимча ташкилий

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Ички ишлар

органларида маънавий

-

маърифий иш­ларни ташкил этиш концепцияси”

тасдиқланди. Ушбу концепцияда ички ишлар органларида маънавий

-

маърифий

ишларни самарали ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

386

ходимларнинг маънавий салоҳияти ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш,
уларнинг онгида Ватан тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғусини янада
мус­таҳкамлаш каби улуғ мақсадлар ўз аксини топган.

Шунингдек, тизимдаги ёш ходимларни интизомли, ҳалол ва пок ходимлар

этиб тарбиялаш мақсадида 2023 йил 10 апрель кунида ИИВнинг

186-

сонли

буйруғи қабул қилинган бўлиб, унда тизимда илк иш фаолиятини бошлаган ёш

ҳодимларга бир неча йиллик тажрибага эга, намунали ходимларни маъсул этиб

бириктириш назарда тутилган. Ушбу буйруқ асосида мураббий этиб

бириктирилган ходимлар ўзларига бириктирилган

ёш ҳодимларни ўзларининг

билим ва кўникламаларини ўргатиб,

устозлик қилган меҳнатлари эвазига ойлик

маошлдарига қўшимча устама ҳақлари ҳам берилиши белгиланган. Ушбу буйруқ

билан тизимда нафақат мураббийлик фаолияти балки иш тажриба кўникмаларини

ўргатадиган “устоз

-

шогирт” тизим ҳам йўлга қўйилди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2023 йил 25 октябрь кунги

“Ички ишлар органлари ходимлари куни” билан соҳа вакилларини табрик сўзида

ҳам сўнгги йилларда ички ишлар органларини “чинакам халқчил тузилма”га

айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда хавфсиз яшаш ва меҳнат

шароитини яратиш мақсадида ишлар амалга оширилаётганига тўхталиб ўтиб;

Шу мақсадда 350 дан зиёд маҳаллада ҳуқуқ

-

тартибот масканлари ташкил

этилиб, 9,5 мингга яқин маҳаллада профилактика инспекторлари фаолияти йўлга

қўйилганлиги;

Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2023 йилдан бошлаб «маҳалла

еттилиги» тизими ташкил этилиб, энди профилактика инспектори ана шу

тизимнинг энг фаол аъзосига айланиб, вазиятни хонадонлар кесимида ўрганиши

;

Унга кўра, инспекторлар ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабр кўриш

эҳтимоли юқори бўлган фуқароларни аниқлаб, уларнинг ижтимоий

-

маиший

муаммоларини “маҳалла еттилиги” имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳал

этиш чораларини кўриши;

Энг муҳими, жойларда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини

ошириш, уларни соғлом турмуш тамойиллари асосида тарбиялаш орқали

ижтимоий жиҳатдан хавфли хатти

-

ҳаракатлар содир этилишининг барвақт

олдини олиш бўйича амалиёт йўлга қўйилади, дея таъкидланган.

Биз Ўзбекистон шароитида “Барча ислоҳот ва ўзгаришлар –

инсон қадрини

юксалтириш учун” деган эзгу тамойилга содиқ қолган ҳолда шу йўлда бошлаган

ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур. Бу борада ўтган даврда

жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида яратилган мустаҳкам ҳуқуқий базага

таянамиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, ички ишлар органлари соҳасига рақамли технологиялар,

хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларига асосланган замонавий иш

юритиш воситалари, сунъий интеллект ёрдамида фаолият кўрсатадиган ахборот

-

маълумот тизимлари жадал татбиқ этилмоқда. Жамоат жойларида вазиятни

онлайн кузатиш, фуқароларнинг мурожаатларини масофадан туриб қабул қилиш,

ҳуқуқбузарликларни инсон омили иштирокисиз қайд этиш амалиёти бу борада

муҳим бўлмоқда.

Шунингдек, ушбу табрикда Президент, шунингдек, бугунги кунда ҳар бир

ходимдан етарли билимга эга бўлиш, мулоқот ва муомала маданиятини ошириш, ҳар

қандай мураккаб вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қилиб, зиммасидаги вазифаларни

сидқидилдан бажариш учун ўз устида тинимсиз ишлаш талаб этилишини;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

387

“Барчамиз учун халқимиз ҳаёти энг катта мактаб эканини ҳеч қачон

унутмайлик. Шу мактабда билим олиб, тобланиб, эл

-

юрт манфаатлари учун

курашиб

яшаш

энг

олий

саодатдир.

Ички

ишлар

тизимидаги

ислоҳотларимизнинг амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи

навбатда, халқимиз ўз кундалик ҳаётида сезиши шарт”, деб таъкидлаб ўтди.

2022 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

“Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш

муҳитини яратиш ҳамда коррупциявий омилларни кескин камайтириш

чоратадбирлари тўғрисида”ги 56

-

сон буйруғи имзоланди. Буйруқ билан:

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Ички ишлар вазирлиги комиссияси

тўғрисидаги низом; Коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини

рейтинг баҳолаш тартиби ҳақидаги йўриқнома; коррупцияга қарши курашиш

бўйича Ички ишлар вазирлиги комиссияси таркиби; коррупцияга қарши курашиш

бўйича ишчи гуруҳ тузилиши белгиланган.

Айниқса ИИВ тизимида 2023 йил 20 январда қабул қилинган “Ички ишлар

органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”да ҳам

муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар бир ҳодим хушмуомала,

эътиборли, эҳтиёткор, фуқаролар ва ҳамкасбларига нисбатан бағрикенг бўлиши

лозимлиги, улар фуқароларга қўпол муомалада бўлмаслиги, шаъни ва қадр

-

қиммати камситилишига йўл қўймаслиги кераклиги кўрсатилган.

Шу асосда тизимда кадрлар ўзагини шакллантириш мақсадида 14 та

идоравий академик лицей, “Темурбеклар мактаби” ва ихтисослашган мактаб

-

интернат фаолияти йўлга қўйилди. Вазирлик Академиясида 8 та

йўналиш бўйича

кундузги ва сиртқи шаклда ўқиш амалга ошириляпти. ИИВ Малака ошириш

институти фаолият кўрсатиб турибди.

ХУЛОСА

Ички ишлар органлари ходимларининг кундалик хизмат фаолияти доимо

фуқароларнинг кўз ўнгида. Шу боис ҳар бир ходимдан юксак касб маданияти,

чуқур ҳуқуқий

-

сиёсий, маърифий билим талаб этилади. Афсуски, айрим ходимлар

хизмат интизоми ва қонунийлик талабларини қўпол равишда бузиб, ҳалол,

виждонли ходимларнинг самарали хизматларига соя солмоқда.

Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш,

хизмат интизоми ва

қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида ИИВ Маънавий

-

маърифий ишлар ва

кадрлар билан таъминлаш департаменти, унинг жойлардаги бўлим ва

бўлинмалари ходимлари ҳамда ички ишлар органлари фахрийлари томонидан

шахсий таркиб ўртасида тарбиявий

-

профилактик ишлар олиб бориляпти.

Айниқса, ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб,

ҳозирда пенсияда бўлган фахрийлар иштирокида ўтказилаётган “Уч авлод

учрашувлари”

ёш ходимлар учун ҳақиқий ибрат мактаби бўлмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикасининг: 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар

органлари тўғрисида”ги қонуни. https://lex.uz/docs/3027843

;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 29 ноябрь куни

«Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил

этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги

Қарори;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

388

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2020

йил

31 декабрдаги “Коррупцияга оид

ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки

коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни
рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги Қарори;

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички
ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-6196-

сонли Фармони https://lex.uz/docs/5344118;

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички

ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка
карши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича
кўшимча ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ

-5050-

сон қарори. //

https://lex.uz/ru/docs/5353841;

6.

«Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат

интизоми кодекси» 2023 йил 20 январ.

7.

Газета.уз сайти. Шавкат Мирзиёев 2023 йил 25 октябрь кунги “Ички ишлар

органлари ходимлари куни” билан соҳа вакилларини табрик сўзи. 25.10.2023 йил
соат

09:05. https://www.gazeta.uz/uz/2023/10/25/ichki-ishlar/.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг: 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни. https://lex.uz/docs/3027843;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 29 ноябрь куни «Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги Қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сонли Фармони https://lex.uz/docs/5344118;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка карши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича кўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050-сон қарори. // https://lex.uz/ru/docs/5353841;

«Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси» 2023 йил 20 январ.

Газета.уз сайти. Шавкат Мирзиёев 2023 йил 25 октябрь кунги “Ички ишлар органлари ходимлари куни” билан соҳа вакилларини табрик сўзи. 25.10.2023 йил соат 09:05. https://www.gazeta.uz/uz/2023/10/25/ichki-ishlar/