Авторы

  • Тахир Машарипов
    Старший преподаватель, Кафедра оперативно-розыскной деятельности, Академия МВД Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp77-83

Ключевые слова:

оперативно-розыскная деятельность понятие оперативно-розыскных мероприятий классификация основные задачи процессуального оформления мероприятий

Аннотация

В статье анализируется способность оперативно-розыскных подразделений Органов внутренних дел правильно применять оперативно-розыскные мероприятия на практике, рассматривается классификация оперативно-розыскных мероприятий в соответствии с нормами закона "Об оперативно-розыскной деятельности," а также представлены научно обоснованные предложения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The concept and significance of operational and detective
measures

Takhir MASHARIPOV

1


Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2024

Received in revised form

15 November 2024
Accepted 25 November 2024

Available online

25 December 2024

The article analyzes the ability of operational-search units

within internal affairs bodies to correctly apply operational-

search measures in practice. It examines the classification of

operational-search activities according to the norms of the law

"On operational-search activities" and presents scientifically
substantiated proposals.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp

77-83

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Operational-search

activities,

concept of operational-
search measures,

classification of measures,
main tasks of procedural
formalization of measures.

Тезкор

-

қидирув

тадбирларининг

тушунчаси

ва

аҳамияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

тезкор

-

қидирув фаолияти,

тезкор

-

қидирув

тадбирлари тушунчаси,
таснифланиши,
тадбирларни процессуал
расмийлаштиришнинг

асосий вазифалар.

Мақолада ички ишлар органлари тезкор

-

қидирув

бўлинмалари томонидан тезкор

-

қидирув тадбирларини

амалиётда тўғри қўллай билиши, “Тезкор

-

қидирув

фаолияти

тўғрисида”ги

Қонун

нормасидаги

тезкор

-

қидирув тадбирларини

таснифланишига

кўра

таҳлил

қилиниб

,

илмий асослантирилган таклифлар билдирилган.

1

Senior Lecturer, Department of Operational and Detective Activities, Academy of the Ministry of Internal Affairs of

the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

78

Понятие

и

значение

оперативно

-

розыскных

мероприятий

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

оперативно

-

розыскная

деятельность, понятие
оперативно

-

розыскных

мероприятий,
классификация, основные
задачи процессуального

оформления мероприятий.

В статье анализируется способность оперативно

-

розыскных подразделений Органов внутренних дел

правильно

применять

оперативно

-

розыскные

мероприятия на практике, рассматривается классификация

оперативно

-

розыскных мероприятий в соответствии

с

нормами

закона

«Об

оперативно

-

розыскной

деятельности»,

а

также

представлены

научно

обоснованные предложения.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида тадбир

[а.

ثدح

бошқариш, идора қилиш;

тежамкорлик; чора илож, йўл

-

йўриқ; ҳаракат тарзи] сўзига амалга ошириш, рўёбга

чиқариш учун йўл

-

йўриқ ва чора;

мақсадни

амалга ошириш йўлидаги иш, хатти

-

ҳаракатнинг ўзи; маълум мақсадни ташкилий равишда амалга ошириладиган
(бажариладиган) иш, ишлар маъносида изоҳ берилган. Ўзбекистон

Республикаси

“Тезкор

-

қидирув

фаолияти

тўғрисида”ги қонунида 16 та

тезкор

-

қидирув

тадбирларининг номлари ва мазмуни баён этилган бўлиб, лекин тезкор

-

қидирув

тадбирлари тушунчасига таъриф берилмаган. Тезкор

-

қидирув фаолияти соҳасида

илмий изланишлар олиб борган айрим ҳуқуқшунос олимлар томонидан “тезкор

-

қидирув

тадбирлари” тушунчасига турлича таърифлар берилган. Жумладан,

Б.Э.

Закиров ва

В. Каримовлар

фикрича:

“тезкор

-

қидирув

тадбирлари институти

тезкор

-

қидирув қонунчилигини

амалга

ошириш

механизми ҳисобланиб,

қонуннинг ўзаги, яъни асосий қисмини ташкил

этади” деб ҳисоблайди.

Тезкор

-

қидирув

қонуни

ҳужжатларида,

афсуски,

тезкор

-

қидирув

тадбирларининг аниқ таърифи берилмаган, шу боис ўқув ва илмий адабиётларда
бу масалада бир

-

биридан анча катта фарқ қиладиган ўнлаб талқинларни учратиш

мумкин.

А.А.

Ҳамдамов,

Т.Р.

Саитбаев,

С.Н.

Гордеев,

Р.Т.

Рашитходжаевларнинг

Ўзбекистон Республикаси “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига

шарҳида, “Тезкор

-

қидирув тадбирлари –

тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисидаги

қонунда мустаҳкамланган разведик

-

излов хусусиятига эга бўлган, ваколатли

субъектлар томонидан норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат талабларига мувофиқ

ўтказиладиган ҳамда асосан ноошкора восита ва усулларни ошкора восита ва

усуллар билан уйғунлаштирган ҳолда қўллашга асосланган ҳамда тезкор

-

қидирув

фаолияти масалаларини ҳал қилиш учун зарур фактик маълумотларни бевосита
аниқлашга қаратилган чора ва ҳаракатлар тизими”. деб таъриф берилган.

В.

Каримов ўзининг Ўзбекистон Республикаси “Тезкор

-

қидирув фаолияти

тўғрисида”ги Қонунига илмий

-

амалий шарҳида “Тезкор

-

қидирув тадбирлари –

тезкор

-

қидирув фаолиятининг таркибий қисми бўлиб, фаолиятнинг субъектлари

томонидан қонунда белгиланган асослар ва шартларга биноан ошкора ва
ноошкора усуллар ва воситалар уйғунлигида фаолиятнинг вазифаларини ҳал
этишга йўналтирилган ўзаро муштарак ҳаракатлар мажмуидир” деб таъриф бериб
ўтган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

79

Юқорида кўрсатилганларни инобатга олиб, бу таърифлар юридик

адабиётларда тезкор

-

қидирув фаолиятига берилган таърифдан келиб, ўзларининг

муаллифлик таърифларини ишлаб чиқишган деган хулосага келинади.

Тезкор

-

қидирув фаолияти ушбу қонун билан махсус ваколат берилган

давлат органларининг тезкор бўлинмалари томонидан тезкор

-

қидирув

тадбирлари ўтказиш орқали амалга ошириладиган фаолият туридир, деб
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунинг

3-

моддасида таъриф берилган.

Шу масалада МДҲ

давлатларининг

“Тезкор

-

қидирув

фаолияти тўғрисида”ги

қонун нормалари ҳамда тезкор

-

қидирув тадбирлари ўрганилганда қуйидагилар

маълум бўлди. Жумладан, Украина

Республикаси

“Тезкор

-

қидирув фаолияти

тўғрисида”ги қонунида тезкор

-

қидирув тадбирлари алоҳида норма билан

тартибга солинмаган. Тезкор бўлинмаларнинг

ҳуқуқларида

қуйидаги: “сўров;

назорат

остида

етказиб бериш,

ноқонуний

хатти

-

ҳаракатлар фактларини

аниқлаш

ва ҳужжатлаштириш

учун

мулкчилик

шаклидан қатъи

назар,

жисмоний

ва юридик

шахслардан

эркин

муомаласи тақиқланган товарлар, предметлар ва ашёларни

назорат остида ва тезкор харид қилиш; тадбиркорлик фаолияти ёки хўжалик
фаолиятининг бошқа турлари

билан

шуғулланувчи

шахсларни

якка тартибда,

мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг
молиявий

-

хўжалик фаолиятини текшириш; жиноий ҳуқуқбузарлик содир этган

шахсларни қўлга олиш; жиноий ҳуқуқбузарликларга, хорижий давлатлар,
ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг махсус хизматларининг разведка ва
қўпорувчилик фаолиятига чек қўйиш бўйича операцияларни ўтказиш; Украина
Жиноят

-

процессуал кодекси қоидаларига мувофиқ шахсни аудио

ва видео

назоратини ўтказиш, электрон алоқа тармоқлари, электрон ахборот
тармоқларидан маълумотлар олиш; Украина ЖПКга биноан шахсни, нарсани,
жойни кузатиш, шунингдек, жойни видеокузатиш; юридик ва жисмоний
шахслардан, жиноий ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан жамият ва давлат
хавфсизлигига таҳдид тўғрисида бепул ёки пуллик маълумот олиш” каби 11 та
тезкор

-

қидирув тадбирларининг ўтказилиши тезкор бўлинмалардан шахс, жамият

ва давлат хавфсизлигини таъминлаш вазифасини юклайди. Қозоғистон
Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунида тезкор

-

қидирув тадбирлари умумий ва махсус тезкор

-

қидирув тадбирларига

таснифланиб, умумий тезкор

-

қидирув тадбирларига: “шахсни сўров қилиш;

тезкор

-

қидирув фаолиятида фойдаланишда фуқаролар билан ошкора ва ноошкора

муносабат ўрнатиш; киритиш; жиноят фаолиятга тақлид қилувчи хулқ

-

атвор

моделини қўллаш; конспиратив корхоналар ва ташкилотларни яратиш; назорат
остида етказиб бериш; шахсий ҳаёт дахлсизлигига, турар

-

жой, шахсий ва оилавий

сирларнинг дахлсизлигини таъминлаб, шунингдек, шахсий депозит, жамғармалар,
ёзишмалар, телефон суҳбати, почта, телеграф ва қонун билан ҳимояланган бошқа
хабарларни техник воситалардан фойдаланиб текшириш; маълумотлар тўплаш;
намуна олиш; тезкор харид; қидирув итларидан фойдаланиш; шахснинг

белгилари

бўйича излаш ва шахсини аниқлаш; ахборот тўпловчи ноқонуний қурилмани
излаш; ҳуқуққа хилоф ҳаракат изини ноошкора олиш, қайд этиш, уларни
дастлабки ўрганиш; жиноятга тайёрланаётган, содир этаётган ёки содир этган
шахсни таъқиб қилиш ва уни ҳибсга олиш; гувоҳлар иштирокида ҳибсга олинган


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

80

шахсни шахсий тинтув қилиш ва улардан жиноий фаолият билан боғлиқ бўлиши
мумкин бўлган нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек турар

-

жой

бинолари, иш жойлари, бошқа жойларни, транспорт воситаларини текшириш;
қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш бўйича операцияларни ўтказиш;
кузатиш; махсус тезкор

-

қидирув тадбирларига: “ноошкора шахсни ёки жойни

аудио ёки видео назорат қилиш; ноошкора усулда

электр

(телекоммуникация)

алоқа тармоқлари орқали узатиладиган маълумотларни ушлаб қолиш ва назорат
қилиш; абонентлар ва (ёки) абонент қурилмалари ўртасида боғланишлар ҳақида
ахборот олиш; ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш ва сақлаш учун
мўлжалланган компьютер, серверлар ва бошқа қурилмалардан маълумотларни
ноошкора олиш; почта ва уларнинг жўнатмаларини ноошкора назорат қилиш;
ноошкора жойларга кириш ёки кўздан кечириш” кабилар белгилангани, тезкор
бўлинмалар томонидан 18 та умумий ва 6 та махсус тезкор

-

қидирув тадбирлари

амалга оширилишини таъкидлаш мумкин.

Россия

Федерациясининг

“Тезкор

-

қидирув

фаолияти

тўғрисида”ги

қонунида: “сўров, маълумотлар тўплаш; қиёсий текширув учун намуналар олиш;
текширув учун харид қилиш; предмет ва ҳужжатлар ўрганиш; кузатиш; шахснинг
айнанлигини аниқлаш; бинолар, иншоотлар, жойнинг участкалари

ва транспорт

воситасини текшириш; почта жўнатмалари, телеграф хабарларини назорат қилиш;
телефон сўзлашувларини эшитиш; алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш,
тезкор киритиш, назорат остида етказиб бериш, тезкор эксперимент, компьютер
маълумотини олиш” каби 15 та тезкор

-

қидирув тадбирлари назарда тутилган

бўлиб, ушбу тадбирлар рўйхатига федерал қонун билан ўзгартириш киритиш
мумкинлиги

белгиланган.

Шунингдек,

ушбу

қонунда

тезкор

-

қидирув

тадбирларини амалга ошириш ахборот тизимлари, видео ва аудио ёзувлар, кино ва
фотосуратлар, шунингдек, одамлар ҳаёти, соғлиғига ва атроф

-

муҳитга зарар

етказмайдиган техник воситалардан фойдаланиш, почта, телеграф ва бошқа
хабарларни назорат қилиш, мулкчилик шаклидан қатъий назар, алоқа воситаси
мулоқоти хизматини тақдим

этувчи корхона, муассасалар ва ташкилотларнинг

станция қурилмаларига уланган ҳолда телефон сўзлашувларини эшитиш,
алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш, компьютер маълумотини олиш
билан боғлиқ тезкор

-

қидирув тадбирлари федерал хавфсизлик хизмати, ички

ишлар органларининг тезкор

-

техник кучлари ва воситаларидан фойдаланган

ҳолда идоралараро норматив ҳужжатлар ёки Тезкор

-

қидирув фаолиятини амалга

оширувчи органлар ўртасидаги келишувларга мувофиқ амалга оширилиши каби
қоидаларнинг белгилангани, ушбу махсус тезкор

-

қидирув тадбирларни

амалга

оширишда ички ишлар ва давлат хавфсизлиги хизмати энг асосий субъект
эканлигидан далолат беради.

Қирғизистон Республикаси “Тезкор фаолияти тўғрисида”ги қонунида:

1) фуқароларни сўров қилиш; 2) маълумотлар тўплаш; 3)қиёсий текширув учун
намуналар олиш; 4) текширув учун харид қилиш; 5) предмет ва ҳужжатларни
текшириш; 6) назорат остида етказиб бериш (текшириш учун етказиб бериш);

7) шахснинг айнанлигини аниқлаш; 8) бинолар, иншоотлар, жойнинг участкалари
ва транспорт воситаларини текшириш; 9) почта жўнатмалари, телеграф
хабарларини назорат қилиш; 10) телефон ва бошқа алоқа қурилмалари орқали
ўтказилган сўзлашувларини эшитиш ва ёзиб олиш; 11) алоқанинг техник


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

81

каналларидан ахборот олиш; 12) конспиратив корхона ва ташкилотни

яратиш;

13) тезкор киритиш; 14) тезкор кузатув; 15) тезкор эксперимент; 16) тезкор
аниқлов; 17) техник воситаларни қўллаб шахсий ҳаёт дахлсизлигига, уй

-

жой,

шахсий

ва

оилавий

сирларнинг

дахлсизлигига

таъсир

қилмайдиган

маълумотларни, шунингдек, шахсий депозитлар ва жамғармалар, ёзишмалар,
телефон суҳбатлари, почта, телеграф хабарларини олиш; 18) ахборот олувчи
ноқонуний техник воситаларни излаш; 19) алоқа каналлари ва тармоқларида
тезкор излов; 20) ноошкора сўзлашувларини эшитиш ва ёзиб олиш (аудио, видео

қурилмалари ва махсус техник воситасидан фойдаланган ҳолда); 21) абонентлар
ва (ёки) абонент қурилмалари ўртасидаги

боғланишлар тўғрисида маълумот

олиш” каби тезкор

-

қидирув тадбирлари белгиланиб, ушбу тадбирларни ташкил

этиш ва тактикаси давлат сирини ташкил этади. Литва Республикасининг “Тезкор
фаолияти тўғрисида”ги қонунида тезкор фаолиятнинг қуйидаги: “тезкор сўров;
тезкор кўздан кечириш; тезкор кузатув; агентура усули, электрон разведка” каби

6 та усуллар белгиланиб, ушбу усулларни ҳар бирига ҳуқуқий таъриф берилган.
Шунингдек, ваколатли орган (суд, прокурор)нинг рухсати (санкцияси)

асосида

бошқа тезкор тергов ишлари амалга оширилади. Масалан, жиноий ҳаракатга
тақлид модели, назорат остида етказиб бериш; почта, реклама почтаси, почта
ҳужжатларини етказиб бериш каби тезкор тергов ишларини амалга оширишда
санкция олиниши талаб этилади. Бундан ташқари, ушбу қонунда назарда тутилган
вазифаларни бажариш учун тузоқ, махфий операция каби тезкор ҳаракатлар
амалга оширилади.

Содда қилиб айтганда Литва қонунчилигига кўра, тезкор

-

қидирув тадбирлари усуллар, тезкор тергов, тезкор ҳаракатлар орқали амалга
оширилади.

Тожикистон Республикаси “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги

қонунининг асосий тушунчаларидан сифатида: “тезкор сўров; маълумотлар
тўплаш; қиёсий тадқиқотлар учун намуналарни тезкор йиғиш; шахсий
изқуварлик; текшириш учун тезкор харид қилиш; предметларни, ҳужжатларни ва
объектларни тезкор ўрганиш; тезкор кузатув; шахснинг ёки объектнинг
айнанлигини тезкор аниқлаш; уй

-

жой, бинолар, иншоотлар, ер майдони ва

транспорт воситаларини тезкор текшириш; почта жўнатмалари, телеграф
хабарини тезкор назорат қилиш; телефон сўзлашувларини эшитиш ва ёзиб олиш;
алоқанинг техник каналидан ахборот олиш, тезкор киритиш; назорат остида
етказиб бериш; тезкор

эксперимент; компьютер маълумотини олиш; юридик

шахсни ташкил этиш” каби 17 та тезкор

-

қидирув тадбирлари белгиланган.

Молдова Республикасининг “Махсус

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги

қонунида махсус

-

қидирув тадбирлари уч гуруҳга таснифланиб, 1

-

гуруҳга:

прокурор илтимосига биноан суднинг рухсати асосида 7 та яъни, турар жойларни,

бино, иншоотларга аудио, видео, фото ва кино қурилмаларини ўрнатиш; қайд

этувчи тезкор

-

техник воситалардан фойдаланиб турар жойларни кузатиш;

хабарлар ва расмларни тўсиб қолиш ва қайд этиш; почта жўнатмаларини олиб

қўйиш, кўздан кечириш, қайд этиш ва сақлаш, телеграф ва электрон алоқа билан

боғлиқ уланишларни мониторинг қилиш; молиявий операцияларни мониторинг

ёки назорат қилиш ва молиявий маълумотларга кириш; техник усуллар ва

воситалардан фойдаланиб, шунингдек, глобал жойлашишини аниқлаш тизими

(GPS) ва бошқа техник воситасида кузатиш; электр алоқа хизмат кўрсатувчи

ташкилотдан маълумот тўплаш; 2

-

гуруҳга: прокурорнинг рухсатига билан 9 та


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

82

яъни, электрон алоқа тизимининг абонентини, эгасини ёки фойдаланувчисини

ёки ахборот тизимига кириш нуқтасини аниқлаш; визуал кузатиш; товламачилик

йўли билан олинган пул ёки бошқа моддий бойликни ўтказилишини назорат

қилиш; ниқобланган қидирув фаолияти; трансчегаравий назорат; назорат остида

етказиб бериш; қиёсий ўрганиш учун намуналар тўплаш; объектлар ва

ҳужжатларни текшириш; назоратли харид; 3

-

гуруҳга: идоравий

назоратни

амалга

оширувчи

раҳбарининг рухсати билан 3 та яъни, сўров; шахс ва қилмиш ҳақида

маълумот тўплаш; шахснинг айнанлигини аниқлаш” каби жами 19 та махсус

-

қидирув тадбирлари белгиланганидан, қидирув офицерида махсус

-

қидирув

тадбирини бевосита мустақил амалга ошириш ваколатини йўқлиги, идоравий,

прокурор, суд назоратининг ўрнатилганлигини тушуниш мумкин.

Беларусь Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги

қонунида: “тезкор сўров; маълумотлар тўплаш; намуналар йиғиш; компьютер

маълумотлари, предмет ва ҳужжатларни текшириш; шахснинг айнанлигини

аниқлаш; тезкор кўздан кечириш; кузатув; текшириш учун харид

қилиш; назорат

остида етказиб бериш; овоз назорати; телекоммуникация тармоғида назорат;

почта жўнатмаларини назорат қилиш; тезкор киритиш; тезкор эксперимент” каби

14 та тезкор

-

қидирув тадбирлари кўрсатилган бўлиб, ушбу тадбирларнинг ҳар

бирига ҳуқуқий жиҳатдан таъриф берилган. Маълумки, Тезкор

-

қидирув фаолияти

тўғрисидаги қонунида 16 та (сўров; маълумотлар тўплаш; қиёсий текширув учун

намуналар йиғиш; текшириш учун харид қилиш; назорат остида олиш;

предметларни ва ҳужжатларни текшириш; тезкор кузатув; шахснинг айнанлигини

аниқлаш; турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг

участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш; почта, курьерлик

жўнатмалари ва телеграф хабарини назорат қилиш; телефонлар ва бошқа

телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни

эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш; абонентлар ёки

абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олиш; тезкор

киритиш; назорат остида етказиб бериш; ниқобланган операция; тезкор

эксперимент) тезкор

-

қидирув тадбирлари кўрсатилган бўлиб, ушбу тадбирларни

амалга ошириш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қонунда таснифланмаган.

МДҲга аъзо 8 та давлатларнинг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида” Қонун

нормасида назарда тутилган тезкор

-

қидирув тадбирларини Ўзбекистон

Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунида назарда

тутилган тезкор

-

қидирув тадбирларнинг турлари ва мазмун

-

моҳияти таҳлил

қилинганида биринчидан, ушбу тезкор

-

қидирув тадбирларнинг тури 16 тадан

24 тагача белгилангани; иккинчидан, Қозоғистон, Молдовада тезкор

-

қидирув

тадбирлари таснифлангани; учинчидан, ниқобланган операция, ниқобланган

тезкор

-

қидирув фаолияти тадбири Ўзбекистон ва Молдова қонунларида

борлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Молдова қонунида ниқобланган тезкор

-

қидирув фаолияти тезкор киритиш тезкор

-

қидирув тадбирининг мазмун

-

моҳиятини ташкил этишини инобатга олганда, “Тезкор

-

қидирув фаолияти

тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган тезкор киритиш ва ниқобланган

операция тезкор

-

қидирув тадбирларини бирлаштирилиши ва тезкор

-

қидирув

тадбирларини ўтказилиш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таснифланиши

(гуруҳланиши) мақсадга мувофиқдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

83

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбек

тилининг

изоҳли

луғати:

80000

га

яқин

сўз

ва

сўз

бирикмаси.

Ж.III.Н–Тартибли/

Масъул муҳаррир А.Мадвалиев. –Т.: «Ozbekiston nashriyoti»

давлат унитар корхонаси, 2020. –Б.636.

2.

Б.Э.Закиров, В.Г.Каримов. «Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида»ги

қонунда

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш // Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академиясининг ахборотномаси. –

2013.

No 1.

–Б. 22

-27.

3.

А.А. Ҳамдамов, Т.Р. Саитбаев, С.Н. Гордеев, Р.Т. Рашитходжаев. Ўзбекистон

Республикаси “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига шарҳи.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. –Б 68.

4.

В.Каримов

Ўзбекистон

Республикаси

“Тезкор

-

қидирув

фаолияти

тўғрисида”ги қонунига илмий

-

амалий шарҳ. Т

-2021.

–Б 120.

5.

Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги

қонуни. Қонунчилик маълумотлар базаси, 08.10.2024 й., Lex.uz

6.

В.Каримов. Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти

тўғрисида”ги қонунига илмий

-

амалий шарҳ. 2021 й., Б.137

7.

В.Каримов. Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти

тўғрисида”ги қонунига илмий

-

амалий шарҳ. 2021 й., Б.138

8.

В.Каримов. Тезкор

-

қидирув фаолияти. дарслик. 2021 й., Б.

269.

9.

А.А. Ҳамдамов, Т.Р. Саитбаев, С.Н. Гордеев, Р.Т. Рашитходжаев. Ўзбекистон

Республикасининг “Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига шарҳ.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. –Б 78.

Библиографические ссылки

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га яқин сўз ва сўз бирикмаси. Ж.III.Н–Тартибли/ Масъул муҳаррир А.Мадвалиев. –Т.: «Ozbekiston nashriyoti» давлат унитар корхонаси, 2020. –Б.636.

Б.Э.Закиров, В.Г.Каримов. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш // Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. –2013. –No 1. –Б. 22-27.

А.А. Ҳамдамов, Т.Р. Саитбаев, С.Н. Гордеев, Р.Т. Рашитходжаев. Ўзбекистон Республикаси “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига шарҳи. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. –Б 68.

В.Каримов Ўзбекистон Республикаси “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига илмий-амалий шарҳ. Т-2021. –Б 120.

Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонуни. Қонунчилик маълумотлар базаси, 08.10.2024 й., Lex.uz

В.Каримов. Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига илмий-амалий шарҳ. 2021 й., Б.137

В.Каримов. Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига илмий-амалий шарҳ. 2021 й., Б.138

В.Каримов. Тезкор-қидирув фаолияти. дарслик. 2021 й., Б.269.

А.А. Ҳамдамов, Т.Р. Саитбаев, С.Н. Гордеев, Р.Т. Рашитходжаев. Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунига шарҳ. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. –Б 78.