Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The impact of extremist and terrorist organizations on
youth: causes and consequences
Sharif AMINOV
1
, Odilbek URINOV
2
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 25 November 2024
Available online
25 December 2024
The article provides detailed information on the reasons why
extremist and terrorist organizations influence young people, as
well as the propaganda tools employed by religious extremist
groups. Through examples and facts, the article illustrates the
concept of "false Salafism", which currently unites all extremist
groups, the transition phase from historical-ideological
propaganda to terrorist activities, and the negative
consequences of these ideas.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
religious extremism,
international terrorism,
youth,
freedom of religion,
classical Salafists,
radical salafists.
Ёшларнинг экстремистик ва террористик ташкилотлар
таъсирига тушиб қолиши: муаммо ва ечимлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
диний экстремизм,
халқаро терроризм,
ёшлар,
эътиқод эркинлиги,
классик салафийлар,
радикал салафийлар.
Мақолада ёшларнинг экстремистик ва террористик
ташкилотлар таъсирига тушиб қолиш сабаблари, диний
-
экстремистик гуруҳларнинг тарғибот воситалари ҳақида
атрофлича маълумот берилган. Шунингдек, ҳозирги кунда
барча экстремистик гуруҳларни бирлаштириб турувчи
“сохта
салафийлик”,
тарихи,
ғоявий
тарғиботдан
террористик фаолиятга ўтиш босқичи, ушбу ғоянинг
салбий оқибатлари мисоллар ва фактлар орқали кўрсатиб
берилган.
1
PhD, Associate Professor, Department of Operational-Search Activities, Academy of the Ministry of Internal Affairs
of the Republic of Uzbekistan.
2
Captain, Teacher, Department of Operational-Search Activities, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the
Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
28
Влияние
экстремистских
и
террористических
организаций на молодежь: причины и последствия
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
религиозный экстремизм,
международный
терроризм,
молодежь,
свобода религии,
классические салафиты,
радикальные салафиты.
В статье представлена подробная информация о
причинах влияния на молодежь экстремистских и
террористических организаций, а также о средствах
пропаганды, применяемых религиозно
-
экстремистскими
группами. На примерах и фактах иллюстрируется «лживый
салафизм», объединяющий сегодня все экстремистские
группировки, этап перехода от историко
-
идеологической
пропаганды
к
террористической
деятельности,
негативные последствия этих идей.
Бугунги кунга келиб халқаро терроризм, наркотрафик ва одам савдоси
сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани
боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳудуд ва
чегара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар
ривожига жиддий хавф туғдирмоқда.
Республикамизда эътиқод эркинлигини таъминлаш масаласида барча
имкониятлар яратиб берилган бир шароитда, маккор ва қўпорувчи кучлар, диний
мутаассиб гуруҳлар ўз қабиҳ режаларини амалга ошириш йўлида халқ
ичида
бузғунчи ғояларни тарқатишга уринмоқдалар.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, экстремистлар ўз мақсадлари учун асосан ёш
йигит ва қизларни танлайдилар. Аёллардан эса, келгуси авлодни шакллантириш
мақсадида фойдаланмоқдалар.
Бунинг сабаби айнан ёшлар давлатимиз келажагини, миллатнинг эртанги
куни, тараққиётини белгилаб беради. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон дунёдаги
энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ўртача ёш 24
ни ташкил этади. Шунингдек,
34 миллиондан ортиқ аҳолимизнинг
60 фоиздан ортиғини
ёшлар ташкил қилади.
Шу ўринда ўсмирлар ташқи таъсирларга кўпроқ мойил бўлишини алоҳида
қайд этиш лозим. Мутахассисларнинг қайд этишича, айрим ҳолларда ҳаётдаги
орзу
-
мақсадларга мустақил эришиш ҳаракатларининг ҳамма вақт ҳам амалга
ошавермаслиги оқибатида ёшларда инфантиллик
(ўзини ночор, ёрдамга муҳтож
ҳис қилиш)
хусусияти шаклланиши кузатилади. Бундай вазиятда улар ўзларининг
мақсад ва интилишларини тушунадиган кишилар, яъни
“олий мақсадларга
етаклайдиган шахслар ёки жамоа”
ни излай бошлайдилар.
Айни пайтда жиддий масъулиятдан озод бўлган ўсмирлар учун шахсий
тажрибанинг етишмаслиги табиий ҳолатдир. У соддадиллик ва хаёлпарастлик
билан ёнма
-
ён келади. Шу билан бирга, ёшлар наздида атрофда кузатилаётган
адолатсизлик натижасида юзага келадиган зўриқишни йўқотишда фақат биргина
йўл “буюк ғоя”ни ўзида мужассамлаштирган етакчи билан ҳаммаслак бўлишни
танлашга мойиллик юзага келади [1]. Бу йўл
ўсмирни диний мутаассиб
оқимларнинг домига тортилишига олиб келиши мумкин.
Яна аниқ далилларга қайтамиз. Маълумотларда қайд этилишича, 202
3
йилда
диний
-
экстремистик ташкилотлар таркибида конституциявий тузумга қарши
жиноят содир этган шахсларнинг
61%ни
30
ёшгача бўлганлар ташкил этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
29
Ушбу рақамлар ҳам диний
-
экстремистик ҳаракатларнинг ёшларнинг руҳий
хусусиятларини инобатга олиб, уларга ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш
йўлида алоҳида эътибор билан қараётганликларини кўрсатади.
Ҳар
қандай диний мутаассиб оқим “ўлжа”сининг ҳаётий муҳим
эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ўз таълимотини жозибадор қилиб
кўрсатишга ҳаракат қилади. Одамларнинг бундай оқимлар таъсирига тушиб
қолиши, шунингдек, одатдаги ахборот доирасидан ташқарига чиқадиган турли
шов
-
шувларга ортиқча эътибори билан ҳам белгиланади. Бундай эътиборни
бугунги кунда кенг тарқалаётган ғайритабиий ҳодиса ва жараёнларнинг
ҳақиқатан
ҳам мавжудлиги ҳақидаги ахборотлар озиқлантириб туради. Турли
ахборот манбаларининг доимий таъсири остида бўлган бир пайтда инсон
ғайриилмий, сохта диний ғояларни қабул қилишга мойил бўлиб қолади.
Экстремистик гуруҳларнинг асосий мақсадлари зўравонлик ва алдаш
усуллари билан сиёсий ҳокимиятга эришиш бўлиб, бу йўлда гуруҳ етакчилари
оддий аъзоларни бемалол қурбон қилиб
юбормоқдалар. Бунинг натижасида
мутаассиб ғоялар домига тушиб қолган шахслар оиласидан, жамиятдаги
ўрнидан,
ҳатто ҳаётидан ажрамоқдалар. Бундай шахсларни ҳар қандай топшириқни ҳеч
иккиланишсиз бажариш даражасига олиб келиш учун эса синалган услублардан
фойдаланмоқдалар.
Жумладан,
“оз
-
оздан”
технологияси асосида фақат биргаликда намозга
бориш, дам олиш кунларини бирга ўтказиш, фақат бир ҳафта кечқурунлари бирга
диний адабиёт ўқиш, жамоанинг йиғинларида қатнашиш, фақат бир
марта варақа
тарқатиш каби кичик илтимослар орқали ёлланаётган шахсни жиддий ёнбосишга
мажбур қилиш йўлидан борилади.
Шунингдек, доимий “мия ювиш” воситасида жамоанинг ғояларини амалга
ошириш ёлланаётган кишининг шахсий қийинчиликлари ва жамиятдаги
муаммоларни ҳал этишнинг энг мақбул йўли,
деган қараш тинмай уқтириб
борилади.
Сўнгра “гуруҳ орқали таъсир этиш”
услуби қўлланилади. Бунда
жамоанинг барча аъзолари янги аъзони турли томондан ягона ғояга
йўналтирилган фикрлар билан “кўмиб” ташлайди.
Айни пайтда, ёлланаётган шахсга бетиним янгидан
-
янги маълумотлар
бериш ва ўз фикрлари билан ёлғиз қолишига йўл қўймаслик орқали унда эътироз
билдириш ёки баҳслашишга имкон қолдирмасликга ҳаракат қилинади ва бир
пайтнинг ўзида унга нисбатан жамоа томонидан фақат ширин сўзлар гапирилиб, у
ҳақда
ғамхўрлик,
аксарият ҳолларда моддий ёрдам ҳам кўрсатилади [2].
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, киши
“ўзимни назорат қила оламан ва
хоҳлаган вақтимда жамоадан четлаша оламан”
, деган хаёлдан узоқ бўлиши
лозим. Чунки кўпчилик мутаассиб оқимлар янги тарафдорларни ёллашда руҳий
таъсирнинг юқоридаги каби усулларидан фаол фойдаланадилар ва ортга
қайтишга
деярли имкон қолдирмайдилар [3].
Ёшларнинг диний
-
экстремистик оқим ва гуруҳлар таъсирига тушиб
қолишининг
сабабларини бартараф этиш учун уларни чуқур ўрганиб, таҳлил
қилиш лозим. Кейинги пайтларда турли террорчилик ҳаракатларини содир этиш
ишларига ёш қизлар ҳам аралашиб қолмоқдалар. Белларига портловчи моддалар
боғлаб, ўзини нобуд қилаётган ёш қизлар сони ортиб бормоқда. Бу каби ишларга
қўл
уришлари, ўз жонларига қасд қилишлари, умуман, терроризм йўлига кириб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
30
қолишларининг
асосий сабаби, уларнинг на диний, на дунёвий билимга эга
эмасликлари, турли оқимларга нисбатан соф ислом динининг муносабатини
билмасликларидир.
Баъзи кишилар аёлларнинг террор йўлига кириб қолишларини моддий
қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик,
аламзадалик, сиёсатдан норозилик каби қатор ижтимоий ҳолатлар билан
боғлашга интиладилар. Аслида эса, экстремистлар аёлларнинг турли оқимларга
кириб, ўзларини ўлдириш
даражасигача боришларида уларнинг маънавий
-
руҳий
оламига хос хусусиятлардан усталик билан фойдаланаётганликларини кўриш
мумкин. Хусусан, маълумотлар Фаластин ва Кавказда алдаб ёки зўрлаб номусига
тегиш орқали уни маънавий
-
руҳий жиҳатдан боши берк кўчага киритиб қўйиш,
сўнг эса бу гуноҳни ювиш йўли сифатида “шаҳидлик”ни таклиф этиш ва аста
-
секин
ўз
-
ўзини портлатишга тайёрлаш усулидан кенг фойдаланилаётганини кўрсатади.
Амалиётга таянадиган бўлсак, айни пайтда, хотин
-
қизлар ака
-
укаларнинг
таъсирида ҳам бундай ҳаракатларни содир этиш даражасига келганликларини ҳам
кўришимиз мумкин. Жумладан, эркаклар ўзининг диний илмлардан бехабар, хар
ишда итоаткор аёлига турли оят
-
ҳадисларни нотўғри талқинда тушунтириши,
қўпорувчилик
ҳаракати учун жаннат билан мукофотланишини ваъда қилиши,
аёлнинг жаннатга кириши эрнинг розилигига боғлиқлигини доимий уқтириши
оқибатида аёлларнинг ўзини ва бегуноҳ кишиларни ўлдириб, жиноятга қўл
уришлари аниқланган.
Ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қаторида
уларнинг билимлари, шу жумладан, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиш
ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бирданига ва ҳамма нарсага (бойлик, шон
-
шуҳрат, мартаба ва х.к.) эга бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тилда айтганда
максимализм каби маънавий
-
руҳий омилларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.
“Сен бу ташкилотга кириш ёки мана бу вазифани бажариш билан алоҳида, ҳар
кимга ҳам насиб қилавермайдиган шарафли ишга қўл урган бўласан, керак бўлса, сен
миллат, дин, инсониятнинг халоскорига айланасан!”
деган қарашларни сингдириш
жараёни айнан мана шу каби хусусиятларга алоҳида эътибор берилаётганини
кўрсатади [4].
Фараз қилайлик, юқоридаги каби ҳолатларда номаълум ёки яхши таниш
бўлмаган шахс мурожаат қилди. Ушбу кимса суҳбат бошида ислом асосларини
ўрганишга қаратилган ҳаракатларга рағбат бериб, асл мусулмоннинг бурч ва
жавобгарлиги каби мавзуларда сўз юритади. Сўнгра, билвосита саволлар билан
унга тааллуқли маълумотлар, хусусан диний ва сиёсий қарашлар билан қизиқади.
Суҳбатнинг охирида эса, ўзининг исломга қизиқиши беҳад экани ва яқин
биродарлари билан диний билимларини пухта эгаллаётганини айтиб, “ўлжа”га
ҳам
шуни таклиф этади. Шуни таъкидлаш жоизки, бундай суҳбатлар бир
мулоқотда бўлиб ўтиши ёки бир неча учрашувга чўзилиши мумкин.
Албатта, ислом ақидаларини биргаликда ўрганиш ҳақида таклиф
қилганларнинг барчаси ҳам ўз олдига кишини экстремистик ғоялар билан
заҳарлаш ва ноқонуний фаолиятга жалб қилишни мақсад қилиб қўймайди. Бироқ
шахснинг қандай жамоага жалб қилинаётгани ҳақида тўла маълумотга эга
бўлишга интилиши келажакда ўзи ва оиласини жиддий кўнгилсизликлардан
сақлайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
12 (2024) / ISSN 2181-1415
31
Масалан,
“Исломга доир билимларни кимдан ва қайси асарлар орқали
чуқур ва мукаммал ўрганиш мумкин?”
деган саволга “суҳбатдош” умумий жавоб,
яъни “Қуръони карим ва ҳадислардан”, дейиш билан чегараланса, ундан кенгроқ
жавоб олишга ҳаракат қилиш зарур. Агар суҳбатдош анъанавий, расмий усулларни
рад этса, ёки уларнинг саёзлигини таъкидласа, ёхуд нашр қилинган жойи
кўрсатилмаган, норасмий адабиётлар масалан, Тақийуддин Набаҳоний қаламига
мансуб “Ислом низоми”, “Исломий оламга қайноқ нидолар”, Юсуф ас
-
Саботиннинг
“Иззат ва шараф сари”, Абдулкадим Заллумга тегишли “Халифаликнинг
тугатилиши” ҳамда муаллифи кўрсатилмаган “Имонга йўл”, “Ширин жон қиссаси”
каби китобларни тилга олса, ёки номлари зикр қилинган шахсларнинг ислом
дунёсидаги ўрни ҳақида ижобий сўзласа, унинг мутаассиб ғоялар тарафдори
эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ҳамма вақт ҳам диний мутаассиб оқимлар аъзолари илк
суҳбатданоқ норасмий адабиётлар ва шахслар ҳақида батафсил сўзламайди. Улар
ўз жамоаларига жалб қилиш мақсадида расман тан олинган диний адабиётлар
орқали сабоқ олишни тавсия этиши ҳамда бошланғич илмларни ўрганиш учун ўз
жамоасига таклиф қилиши мумкин. Буларнинг бари қанчалик жозибадор ва тўғри
бўлиб
кўринмасин, диний маълумоти ва аниқ мақсадларини билмаган одамдан
диний билимларни ўрганишга ҳаракат қилиш салбий оқибатларга олиб келиши
мумкин. Диний билимларга бўлган эҳтиёжни Ўзбекистон Республикаси қонунлари
доирасида таъминлаш тўғри бўлади [5].
Хулоса қилиб айтганда, агар биз ёшларимиз онги ва руҳиятини заҳарли
мафкуралардан қатъият билан ҳимоя қилсак, ҳар қандай ғаразгўй кучлар
мамлакатимиз мустақиллиги ва унинг порлоқ келажагига рахна сола олмайди.
Фуқароларимиз қалбида бугунги тинч ва осуда дамларимизга шукроналик
хиссини, теварак
-
атрофдаги вайронагарчиликлар, дин номидан содир этилаётган
ваҳшиёна ҳатти
-
ҳаракатлар мисолида ҳис эттиришни шакллантиришимиз,
ҳар
биримиз жондан азиз фарзандимизни, ўз оиламизни асраганимиз каби
динимизни, юртимизни турли бузғунчи кучлар адоватидан асрашимиз даркор.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
М.Юнусов. Диний экстремизм ва бузғунчи оқимларнинг сохта ғояларига
қарши
кураш.
http://hazratnavoi.uz/maqolalar/diniy
-ekstremizm-va-buzunchi-
oimlarning-sohta-oyalariga-arshi-kurash.html
2.
Исломов 3.; Икромов Ш. "Экстремизм ва терроризм тараққиёт душмани.
Ички ишлар тизими ходимлари учун ўқув
-
амалий қўлланма". Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2015.
-
Б. 5.
3.
Диний
экстремизм
noani%D2%9B
-havf-08-
30.
ноаниқ
хавф
https://telegra.ph/Dinij-ehkstremizim-noaniD2B-havf-08-30.
4.
Хусниддинов 3. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг
маънавий
-
маърифий асослари Т., 2005, Б. 116
-117.
5.
Закурлаев А.К. Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний
диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият:
Ўқув
-
услубий қўлланма
-
Т 2010.
