Авторы

  • Муслимбек Абдирасулов
    Самостоятельный соискатель, Институт по изучению проблем молодежи и подготовки перспективных кадров

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp48-53

Ключевые слова:

опыт развитых стран в реализации государственной молодежной политики нормативно-правовые документы Стратегия Концепция Государственные программы Проекты проводимые реформы и возникающие проблемы

Аннотация

В данной статье представлен лучший опыт развитых стран в реализации государственной политики в отношении молодежи, а также предложения по устранению некоторых проблемных вопросов, возникающих при реализации государственной политики в отношении молодежи, и предложения по ее дальнейшему совершенствованию.

 Кроме того, были обсуждены и проанализированы реформы, реализуемые в сфере государственной политики, касающиеся молодежи, и приоритетные направления государственной политики, их характер, необходимость и значение.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The experience of developed countries in implementing

state policies for youth

Muslimbek ABDIRASULOV

1

Institute for Research of the Youth Problems and Training Prospective Personnel under Youth

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2024

Received in revised form

15 November 2024

Accepted 25 November 2024

Available online

25 December 2024

This article presents the best practices of developed

countries in the implementation of the state policy on youth, as

well as suggestions for the elimination of some problematic

issues arising in the implementation of the state policy on the

youth and suggestions for further improvement.

In addition, the reforms implemented in the field of state

policy related to youth and the priority directions of state

policy, their nature, necessity and importance were discussed

and analyzed.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss12/S-pp

48-53

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Experiences of developed

countries in the

implementation of state

policy on youth,

normative legal documents,

Strategy,

Concept,

State programs,

Projects,

ongoing reforms and

emerging problems.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда

ривожланган мамлакатлар тажрибаси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Ёшларга оид давлат

сиёсатини амалга

оширишда ривожланган

мамлакатларнинг

тажрибалари,

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

,

Стратегия,

Концепция,

Давлат дастурлари,

Лойиҳалар,

амалга оширилаётган

ислоҳотлар ва юзага

келаётган муаммолар.

Мазкур мақолада Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга

оширишда

ривожланган

мамлакатларнинг

илғор

тажрибалари ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга

оширишда

вужудга

келаётган

айрим

муаммоли

масалаларни бартараф этишга йўналтириш ва янада

такомиллаштиришга оид таклифлар билдирилган.

Бундан ташқари, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида

амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат сиёсатининг

устувор йўналишлари, уларнинг моҳияти, зарурати ва

аҳамияти ҳақида фикр юритилган ва таҳлил қилинган.

1

Independent Researcher, Institute for Research of the Youth Problems and Training Prospective Personnel under Youth.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

49

Опыт развитых стран в реализации государственной

политики в отношении молодежи

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

опыт развитых стран

в реализации
государственной

молодежной политики,
нормативно

-

правовые

документы,

Стратегия,

Концепция,
Государственные
программы,

Проекты,

проводимые реформы и
возникающие проблемы.

В данной статье представлен лучший опыт развитых

стран в реализации государственной политики в

отношении молодежи, а также предложения по
устранению

некоторых

проблемных

вопросов,

возникающих при реализации государственной политики в

отношении молодежи, и предложения по ее дальнейшему

совершенствованию.

Кроме того, были обсуждены и проанализированы

реформы, реализуемые в сфере государственной политики,

касающиеся молодежи, и приоритетные направления

государственной политики, их характер, необходимость и

значение.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 2015 йил

9 декабрдаги 2250

-

сонли резолюцияси мувофиқ, ҳар бир ҳукумат ўзининг ёшларга

оид

давлат сиёсатни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлайди.

Бугунги кунда ёшлар жамиятнинг ҳар қандай ўзгаришларга тез жавоб

берадиган энг фаол қатлмадир. Шу нуқтаи назардан, ёшларга оид давлат
сиёсатини ривожлантириш иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий лифт ҳисобланади.

Хорижий тажриба ва ёшларга оид сиёсатни ривожлантиришнинг бугунги

тенденциялари таҳлили шуни кўрсатадики, ёшларга оид барча стратегияларнинг
асосий мақсади ёш авлод салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ривожлантириш учун
қулай шарт

-

шароит яратишдир.

Биргина, Эвропа Итифоқи давлатлари ёшларга оид давлат сиёсатини

баҳолашни бешта

(“бешта С қоидаси”)

компонент билан белгилайди.

1.

Coverage

қамров (географик ҳудудлар ва ижтимоий гуруҳлар қамраб

олинганлиги даражаси).

2.

Capacity

салоҳияти (ёшлар нодавлат ташкилотларининг роли ва ҳукумат

билан алоқалари).

3.

Competence

профессионаллик (ходимларни тайёрлаш ва малакаси

масаласи).

4.

Co-operation

ҳамкорлик, мувофиқлаштириш ва мослаштириш (иерархик

ва горизонталь).

5.

Cost-

харажат (зарур молиявий ва инсон ресурслари).

Шу билан бирга, Европа давлатлари ёшлар сиёсатининг амалдаги моделини

ҳисобга олган ҳолда ушбу компонентларнинг турли тўпламини намойиш этмоқда.

Бундан ташқари, ушбу давлатларда ёшлага оид давлат сиёсатини амалга

оширишнинг замонавий сиёсий ва халқаро муносабатлар тизимида энг

ривожланган даражасини кўриш мумкин, Европа давлатларида ёшлар сиёсатини

амалга ошириш жараёнларига жамоат тузилмалари ва ёшларни жалб қилиш

амалиёти ҳақли равишда энг муваффақиятли амалиётлардан бири ҳисобланади

самарадорлик нуқтаи назаридан.

Минтақавий ва миллий ёшлар сиёсатини ривожлантириш дастурлари


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

50

Бугунги кунда, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида,

дунёдаги энг йирик платформалардан бири 1996 йилда Брюсселда (Бельгия)

ташкил этилган Европа ёшлар форуми ҳисобланади.

Мазур платформа, Европа давлатларидаги нодавлат уюшма сифатида

100 дан ортиқ халқаро нодавлат ёшлар ташкилотлари ва Европа Иттифоқи

давлатларининг ёшлар миллий кенгашларини бирлаштиради ва Кенгашнинг тан

олинган ҳамкори ҳисобланади. Эвропа Иттифоқи институтларининг ёшларга оид

давлат сиёсати соҳасидаги, ёшларнинг жамият ҳаётига фаол жалб этилиши ва

иштирок этишини амалда таъминлайди.

Шунингдек, ёшларни фуқаролик, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий

фаоллигини ошириш мақсадида 2019–2027 йилларга мўлжалланган Европа

Иттифоқининг Ёшлар стратегияси қабул қилинди.

Хусусан, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Европа Комиссиясига

ёшларнинг ижтимоий ва фуқаролик фаоллигини қўллаб

-

қувватлаш учун турли

чора

-

тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда ишлаб чиқилган минтақавий режаларни

инобатга олган ҳолда Европа давлатлари жамият тараққиётида ёшларнинг фаол

иштирокини қўллаб

-

қувватлаш бўйича ўз миллий дастурларини ишлаб чиқмоқда

ва амалга оширмоқда.

Финляндия давлатида.

Ушбу давлатда, ҳудудий миқёсда ёшларга оид давлат ишлари ва уни амалга

ошириш сиёсати Таълим ва маданият вазирлиги раҳбарлигида ҳудудий давлат

бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Уларнинг вазифалари қуйидаги йўналишда ишлашни ўз ичига олади,

ёшларни иш билан таъминлаш орқали даромад манбаини яратиш, уй

-

жой, таълим

олиши, соғлиқни сақлаш ва дам олиш учун сифатли шарт

-

шароитлар билан

таъминлаш. Шу билан бирга, улар ҳудудий мониторинг, ёшларнинг яшаш

шароитларини баҳолаш ва ривожлантириш ишларини ҳам олиб борадилар.

Иқтисодий ривожланиш, транспорт ва атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш

марказлари ёшларга оид давлат

сиёсати масалаларида маҳаллий ҳокимият

органлари билан фаол ҳамкорлик қилади. Болалар ва ёшлар сиёсати дастури

муниципалитетларга уни маҳаллий даражада амалга ошириш қоидалари ва

моделларини тақдим этади.

Бундан

ташқари,

кўплаб

муниципалитетлар

ўзларининг

ёшлар

дастурларини амалга оширадилар. Бандлик Иқтисодий ривожланиш бошқармаси

томонидан ёшларни ишга жойлашиш учун олий таълим муассасалари

битирувчилари фаол бўлишлари, мунтазам равишда бўш иш ўринлари билан

танишиб боришлари, ўз касбий соҳаларидаги ўзгаришлардан хабардор бўлишлари

ва иш берувчилар билан боғланишдан тортинмасликлари кераклиги бўйича

тарғибот

-

ташвиқот ишларини ҳам олиб боришади.

Финляндия тажрибаси, минтақавий ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ёшлар учун ахборот ва маслаҳат

ёрдамини (таълим, ҳуқуқий, психологик ва бошқалар) ташкил этиш нуқтаи

назаридан амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Австралия давлатида

Мазкур давлатда, 2006 йил 1 январдан бошлаб, ҳозирги кунга қадар, “Ёшлар

меҳнат истиқболи” дастури доирасида ўқишни ташлаб кетишга мойил бўлган

ёшларга тўғри яъни ўқишини давом эттириш бўйича ёрдам кўрсатилмоқда. Яъни

ўқишни ташлаб кетишга мойил бўлган ёшлар “касбий фаолият бўйича маслаҳат”


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

51

деб номланган кенг кўламли ташаббусни тўлдиради, бу орқали ёшларга фаол

индивидуал ёрдам кўрсатилади, агар улар мактабни тугатгандан сўнг ўқишни

давом эттирмасликлари ёки мутахассисликка эга бўлмасликлари ёки иш

излашлари хавфи туғилса, касбга йўналтириш чоралари кўрилади.

Австралияда касбга йўналтириш

фаолиятини такомиллаштириш доирасида

амалда қўлланиладиган ёшлар билан ишлашнинг мақсадли ҳолатларини
интеграциялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Қатар давлатида

Қатарда давлатида оммавий ахборот воситалари орқали ёшларни

тарбиялаш жараёни тизимлаштирилган. Айниқса, мамлакатда, дунёда ва
минтақада содир бўлаётган воқеалар ҳақида ишончли маълумотларни тақдим
этишга асосланган. Шу муносабат билан “Қатар Дебате Сентер” Миллий
ташкилоти томонидан марказий телеканалда ижтимоий ва халқаро мавзуларда
ёшларнинг фикр алмашиши учун махсус дастур очилган.

Ёшлар мунозара ҳаракатини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга

оширилмоқда. Қатар тажрибасидан ёшлар ривожланишининг долзарб
тенденцияларини муҳокама қилиш учун минтақавий ва халқаро мулоқот
майдончаларини ташкил этишда фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ҳукумат ёшларнинг

жамият фаровонлигига ҳисса қўшишдаги масъулияти, инновациялари, роли ва
қобилиятини оширишга катта эътибор қаратмоқда. Ёшлар ўзларининг
истеъдодларини кашф этишлари ва ҳаётий соҳаларда иштирок этишларини
рағбатлантириш учун федерал ва маҳаллий даражада институтлар яратиш орқали
ўз ижодлари ва ғояларини ифода этишга даъват этилади.

БААда ёшлар сиёсатини амалга оширишга ёндашув стратегик ва қонунчилик

ёндашувига асосланади, ушбу давлатда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги
қонун ва бир қатор концептуал ҳужжатлар мавжуд. Шунингдек, иқтидорли
ёшларни қўллаб

-

қувватлаш бўйича комплекс чора

-

тадбирларни ташкил этишда

БАА тажрибасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Германия давлатида

Германияда давлат томонидан молиялаштириладиган ёшлар марказлари

нафақат

ёшларнинг бўш вақтларини ўтказиш имкониятини, балки керак бўлса,

аниқ ёрдам кўрсатади. Масалан, ёшларга касбга оид маслаҳатлар олишлари ва
мактабдаги можаролар ёки гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларни қандай
ҳал қилиш бўйича аниқ чора

-

тадбирлар белгилаб, манзилли ишлаш ишларини

олиб боради. Германия мисолида патологик қарамлик пайдо бўлишининг олдини
олиш доирасида руҳий ва хулқ

-

атвор бузилишларининг олдини олишга

қаратилган консалтинг хизматлари функцияларини кенгайтириш мумкин.

Япония

давлатида

Японияда 703 дан ортиқ ёшлар марказлари мавжуд. Аксарият ҳолларда ушбу

марказлар мактабларда ёшлар ва ота

-

оналар билан маслаҳатлашувлар олиб

боради

.

Шунингдек, марказлар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири –

жазони ижро этиш муассасалардан жазони ўтаб, қайтган ёшларни ижтимоий
мослаштиришдир. Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни
тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

52

Бундан ташқари, Японияда “ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш

бўйича дастур” мавжуд бўлиб босқичма

-

босқич амалга оширилиб борилади.

Дастлабки босқичда болаларни боғча ёшидан бошлаб ҳуқуқий саводхонлигини

ошириш бўйича дастлабки тушунчалар бериб борилади.

Кейинги босқичларда мактаб ёшидаги болаларни ҳуқуқни бузмаслик,

безорилик, ўғрилик, жиноят қилмаслик бўйича, уларнинг оқибатлари бўйича ва

акс ҳолда жиноятга жазо муқаррарлиги бўйича мунтазам равишда профилактика

ишлари амалга оширилиб борилади. Болалигидан

ҳуқуқий билимларга эга бўлган

ёшлар тўғри тарбияланиб, ҳуқуқбузарлик содир этилиши олди олинади.

Япония ёшлар марказларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда

уларнинг ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш тажрибасидан фойдаланиш мақсадга

мувофиқдир.

Эстония

давлати

Ёшлар марказларини ривожлантириш ва улардан сифатли фойдаланиш

бўйича Эстония тажрибаси ҳам алоҳида эътиборга молик. Эстонияда ёшлар

маркази ёшлар билан ишлаш муассасаси бўлиб, унинг фаолиятини маҳаллий

ҳокимият органлари ташкил қилади. Бундан ташқари, Эстония университетларида

“Ёшлар билан ишлаш” мутахассислиги ўқитилади.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ва амалга оширилаётган

ишлар натижаларидан келиб чиқиб, биронта давлатда ҳали анологи бўлмаган

тажрибалар шакиллантирилди.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг фармонлари билан “Ёшлар

-

келажагимиз” Давлат дастури қабул қилинган бўлиб, унда ёшларнинг бизнес

ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга

кўмаклашиш ва қўллаб

-

қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб

юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш,

шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий

-

иқтисодий фаоллиги оширилиб

келинмоқда.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган

ёшлар билан тизмли ишларни олиб бориш, уларни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш, шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида

интеллектуал соғлом рақобатни шакллантириш, талаба ва ёшларнинг билим ва

салоҳиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида “Ёшлар

дафтари”

тизими жорий этилди.

Бундан

ташқари,

ёшлар

билан

ишлашнинг

янгича

бошқарув

механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш,

ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида

маънавий

-

маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш

мақсадида, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар,

қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими

жорий этилди.

Уларнинг асосий вазифалари этиб, маҳаллаларда “Ёшлар баланси”ни

шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва

“Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали

иш ташкил қилиш ҳамда маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил

этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш

каби вазифалар юклатилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

12 (2024) / ISSN 2181-1415

53

Юқоридаги ривожланган давлатларнинг тажрибаларидан келиб чиқиб,

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ҳар бир давлат ўзининг
ижтимоий

-

иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб амалга ошираётганлигини

кўришимиз мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Резолюция 2250 (2015), принятая Советом Безопасности (о молодежи,

мире и безопасности).

2.

Концепция государственной молодежной политики Республики Казахстан

на 2023

-2029

годы

.

3.

Современные институты молодежной политики в Европе:

история

становления и развития

.

А.В. Соколов –

председатель Общероссийской ассоциации

общественных объединений «Национальный совет детских и молодежных
объединений России», член Общественной палаты Российской Федерации

.

4.

Европейская платформа международных молодежных организаций как

актор гуманитарного сотрудничества.

Б. Р. Асадов.

Изв. Сарат. ун

-

та. Нов. сер. Сер.

История. Международные отношения. 2016. Т. 16, вып. 2

.

5.

Молодёжная стратегия ЕС на 2019

-

2027 гг.

6.

Обзор принципов управления молодежной политикой» (Совет Европы и

Европейская комиссия, 2021 г.)

.

7.

Базовый документ, Составляющий часть докладов

государств

-

участников

.

Австралия

[7

августа

2007

года]

file:///C:/Users/Admin/Downloads/

HRI_CORE_AUS_2007-RU.pdf

8.

Об утверждении Концепции государственной молодежной политики

Республики Казахстан на 2023

2029 годы

.

9.

Зарубежный опыт в реализации молодежной политики

(В СТРАНАХ

ЕВРОПЫ, США И ЯПОНИИ) Т.В. Ялялиева, Е.Е. Москвичева. 2016 г

.

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.06.2018 йилдаги

.

11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.06.2022

йилдаги 312

-

сон.

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.01.2022 йилдаги

ПҚ

-92-

сон

.

Библиографические ссылки

Резолюция 2250 (2015), принятая Советом Безопасности (о молодежи, мире и безопасности).

Концепция государственной молодежной политики Республики Казахстан на 2023-2029 годы

Современные институты молодежной политики в Европе: история становления и развития. А.В. Соколов – председатель Общероссийской ассоциации общественных объединений «Национальный совет детских и молодежных объединений России», член Общественной палаты Российской Федерации

Европейская платформа международных молодежных организаций как актор гуманитарного сотрудничества. Б. Р. Асадов. Изв. Сарат. ун-та. Нов. сер. Сер. История. Международные отношения. 2016. Т. 16, вып. 2

Молодёжная стратегия ЕС на 2019-2027 гг.

Обзор принципов управления молодежной политикой» (Совет Европы и Европейская комиссия, 2021 г.),

Базовый документ, Составляющий часть докладов государств-участников. Австралия [7 августа 2007 года] file:///C:/Users/Admin/Downloads/HRI_CORE_AUS_2007-RU.pdf

Об утверждении Концепции государственной молодежной политики Республики Казахстан на 2023 - 2029 годы 9. Зарубежный опыт в реализации молодежной политики (В СТРАНАХ ЕВРОПЫ, США И ЯПОНИИ) Т.В. Ялялиева, Е.Е. Москвичева. 2016 г

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.06.2018 йилдаги ПФ-5466-сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.06.2022 йилдаги 312-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сон.